Возможности увеличения свободного времени населения на основе развития сферы услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
88-93
19
1
Поделиться
Урунбаева, Ю. (2016). Возможности увеличения свободного времени населения на основе развития сферы услуг. Экономика и инновационные технологии, (5), 88–93. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8929
Ю Урунбаева, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Раскрывается значимость и необходимость повышения уровня жизни население в сфере услуг и его значения в экономике, а так же свободное время населения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ю.П. Урунбаева,

катта илмий ходим-изланувчи, СамИСИ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДА

АҲОЛИ БЎШ ВАҚТИНИ КЎПАЙТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


Раскрывается значимость и необходимость повышения уровня жизни

население в сфере услуг и его значения в экономике, а так же свободное время
населения.

In article disclosure increasing possibilities wellbeing of life population in the

basis development tourism services, individually importance forming it`s level of life
population and quality index.

Калит сўзлар:

хизмат, сервис, хизмат кўрсатиш соҳаси, аҳоли турмуш

даражаси, турмуш сифати, истеъмол, аҳоли жамғармаси,иш ҳақи, аҳоли
даромадлари,бўш вақт.


Турмуш фаровонлигини ошириш ҳар қандай иқтисодий тизимнинг барча

муаммолари марказида туради ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт соҳасида
барча уринишлар пировард натижада шу бош муаммони ечишга қаратилган.
Бугунги кунда аҳоли истеъмоли таркибида хизматлар улушининг тобора ортиб
бораётганлигини кишилик жамияти тараққиётидаги катта ижобий ўзгариш деб
баҳолаш мумкин. Хизматлар соҳасининг жадал ривожланиши аҳоли
истеъмолида туб таркибий ўзгаришлар содир бўлаётганлигидан, аҳоли турмуш
даражаси юксалиб бораётганлигидан далолат беради. Бунинг яна бир реал
исботини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 2014 йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг энг муҳим устувор йўналишларга
бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузасида ҳам кўриш мумкин. Унда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
рўй бераётган жараёнлар ҳар томонлама таҳлил этилибгина қолмасдан ечимини
кутаётган энг долзарб масалалар ҳамда иқтисодий тараққиёт йўналишлари ҳам
белгилаб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиёти янгиланиш, барқарор
тараққиёт ва ҳар томонлама ривожланиш йўлидан ишонч билан одимлаб
бораётганлиги, буларнинг барчаси халқимиз учун фаровон турмуш шароитини
яратишга қаратилганлиги аниқ ва равшан қилиб таъкидланди.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида иқтисодиётни

эркинлаштириш,

мамлакатни

модернизациялаш,

макроиқтисодий

барқарорликни таъминлаш эвазига узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек
долзарб вазифа қўйилган. Бу вазифани бажариш иқтисодиёт тармоқлари
ривожланиши,

мамлакат

аҳолиси

учун

муносиб

турмуш

тарзини

шакллантиришга қаратилган чуқур тадқиқотлар олиб борилишини талаб этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу муҳим вазифани амалга оширишда, яъни мамлакат аҳолиси учун

муносиб турмуш даражаси ва сифатини шакллантиришда, хизмат кўрсатиш
соҳасининг алоҳида ўрни бор.

Хизмат кўрсатиш соҳаси муҳим иқтисодий соҳалардан бири бўлиб, у

бошқа барча иқтисодий соҳалар сингари, жамият тараққиётининг муайян
босқичида ўзига хос ташқи иқтисодий ҳамда ижтимоий омилларнинг бевосита
таъсири остида пайдо бўлди ва аста-секин ривожланди. Табиийки, ушбу соҳа
катта тарихий давр мобайнида бир неча босқичларни босиб ўтди ва ҳар бир
тарихий даврнинг моҳиятига мос тарзда унинг шакли ва таркиби ўзгарди,
мазмуни эса кенгайиб, тобора бойиб борди.

Ҳозирги даврда “хизмат” тушунчаси билан инсон ҳаёти, унинг турмуш

даражаси ва фаровонлиги, бугунги тирикчилиги, келажаги ва истиқболлари ҳар
томонлама ва чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси
жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида шу қадар мустаҳкам ўринни
эгаллаб олдики, ушбу соҳасиз аҳоли бандлиги, даромадлари, турмуш даражаси,
ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш, иқтисодий ўсишга
эришиш, замонавий янги иқтисодиётни шакллантириш ва жамият равнақининг
бошқа муҳим жиҳатларини тасаввур қилиб бўлмайди. Жамият тараққиётининг
ҳозирги босқичида инсоннинг кундалик иқтисодий фаолияти, унинг истеъмоли,
турмуш сифати, мазмунли ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан хизмат кўрсатиш
соҳаси билан боғлиқ. Айнан хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички
маҳсулотдаги улушига қараб мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси
тўғрисида хулоса чиқариш, мамлакатнинг тоифасини, унинг ривожланганлик
даражасини (ривожланган, ривожланаётган, қолоқ), тараққиётнинг қайси
босқичига (индустриал, постиндустриал) ўтганлигини аниқлаш мумкин.

Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш

орқали унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кескин ошириш, аҳолини иш
билан таъминлаш, кишиларнинг реал даромадларини кўпайтириш, аҳоли барча
қатламларининг турмуш фаровонлигини яхшилаш имконини бермоқда.
Хизматларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ўсиб
бормоқда. 2006 йилда ушбу кўрсаткич 39,5 %ни ташкил этган бўлса, 2015 йилга
келиб у 54,5 %га етди[1].

Аммо,

постиндустриал

жамиятда

хизмат

кўрсатиш

соҳаси

иқтисодиётнинг асосини ташкил этиб, бутун мамлакатнинг муваффақиятли
ривожланишига бевосита ўз таъсирини кўрсатади. “Хизматлар соҳасининг
ривожланиши, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифати бўйича биз
ривожланган мамлакатларда ҳамон жиддий орқада қолмоқдамиз”[2],
ривожланган мамлакатларда соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 70-80
%ни ташкил этади[3].

Бугунги кунда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш корхоналарида

инновацион

жараёнлар

сустроқ

ривожланмоқда,

аҳолининг

сервис


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

хизматларига бўлган талаблари етарли даражада қондирилмаяпти. Бу эса, ўз
навбатида, хизмат кўрсатиш соҳасининг шаклланиши ва ривожланишига
салбий таъсир кўрсатмоқда, унинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини маълум
даражада пасайтирмоқда. Фикримизча, бундай ҳолатнинг мавжудлиги юқорида
қайд этилган муаммоларни ҳал этишнинг, хусусан, хизматлар соҳасини жадал
суръатлар билан ривожлантириш ва улар сифатини юқори даражаларга
кўтариш муҳимдир.

Ҳаммамизга маълумки аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи асосий

омиллардан бири умр кўриш давомийлигидир. Биз ҳам тадқиқотларимиз
давомида аҳоли умри узоқлигининг хизматлар соҳаси ривожланиш
даражасидаги боғлиқлигини ўрганиб чиқдик (1-жадвал).

1-жадвал

Аҳоли умри узоқлигининг хизматлар соҳаси ривожланиш даражасидаги

боғлиқлиги 2015 йил

Мамлакатлар

Ўртача умр

кўриш

давомийлиги,

(ёш)

Саноатнинг

ЯИМда улуши,

%

Қишлоқ

хўжалик

соҳасининг

ЯИМда улуши,

%

Хизматлар

кўрсатиш

соҳасининг

ЯИМда улуши,

%

1

2

3

4

5

Ўзбекистон

77,8

24,0

17,0

54,5

АҚШ

78

18,9

2,1

80

Япония

83

32,0

1,0

71

Франция

81

26,0

3,0

71

Германия

80

26,9

1,1

72

Россия
Федерацияси

69

16,9

14,6

69,5

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги ривожланган
давлатлар аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлигига яқинроқ келсада,
хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакат ЯИМдаги улуши сезиларли даражада
паст.

Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳолининг соғлиғига, кайфиятига, меҳнатга

муносабатига, ишчи-ҳодимларнинг меҳнат унумдорлигига, ўз ҳаётидан розилик
даражаси ва хурсандлигига, умуман ишлаб чиқариш кучларининг ҳолати ва
тараққиётига бевосита ва сезиларли таъсир кўрсатади.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг табиати, унинг аҳоли турмуш даражаси ва

сифатига таъсири йўналишлари, бир неча йўналишларда намоён бўлади:
аҳолининг хизматларга бўлган эҳтиёжларини ва талабларини қондириш,
аҳолининг истеъмол харажатларини тежаш, аҳоли бандлигини ошириш ва
даромадларини кўпайтириш, қолаверса энг асосийларидан бири аҳолининг бўш
вақтини кўпайтириш ва ундан самарали фойдаланиш учун шароит яратишдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Инсон ўз умрини турли-туман иқтисодий ва ноиқтисодий фаолият учун

сарфлайди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли турмуш даражаси ва сифатига
таъсирини ўрганиш, энг муҳими, келажакда унинг таъсирини кучайтиришга
оид илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида бу фаолият
турларидан қуйидаги энг муҳимларини ажратиб олишни мақсадга мувофиқ деб
топдик:

-ижтимоий ишда банд бўлиш;
-физиологик эҳтиёжларни қондириш (ухлаш, овқатланиш, кийиниш);
-уй-рўзғор ташвишлари (овқат тайёрлаш, тозалик, бола тарбияси,

ободонлаштириш ва бошқалар);

-таълим олиш.

Қолган вақт эса инсоннинг бўш вақти ҳисобланади. Ундан қандай

фойдаланиш, нималарга сарфлашни ҳар бир индивиднинг ўзи ҳал қилади.
Лекин инсоннинг бўш вақти қандай ва нималарга сарфланиши жамият учун ҳам
бефарқ эмас. Ҳар томонлама етук, билимли, барча ижобий фазилатларни ўзида
шакллантирган, жаҳон бозорида мамлакат миллий иқтисодиёти мавқеини
мустаҳкамлашга қодир бўлган инсонни тарбиялаш айнан бўш вақтни оқилона
режалаштириш ва ундан унумли фойдаланишни тақозо этади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда эркакларнинг ўртача ёши 77,4 йилни,

аёлларники эса, 78,2 йилни ташкил этади[4]. Ўртача ёш даражасида умр кўрган
ва бутун умри ижтимоий ишда банд бўлган олий маълумотли кишилар учун ўз
умрининг қандай тақсимланганлигини ҳисоблаб кўришга уриниб кўрдик.
Бизнинг ҳисоб китобларимиз қуйидаги натижаларни берди (2-жадвал).

2-жадвал

Ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган кишилар умрининг тақсимоти

т/р Жинси

Умр

кўри

ш

узоқ-

лиги

(йил)

Жумладан

Физиологик

эҳтиёжларни

қондириш

Ижтимоий

ишда банд

Уй-рўзғор

ташвишлари

ва болаларни

тарбиялаш

Таълим

олиш

Бўш вақт

йил

%

Йил

%

йил

%

йил % йил

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1

Эркак

77,4

37,2

48,1

10,6

13,7

8,2

10,6

2,4

3,1

19

24,5

2

Аёл

78,2

40,7

53,4

9,5

12,1

15,5

19,8

1,4

1,8

11,1

14,6

Манба: муаллиф илмий тадқиқотлари асосида ҳисобланган.


Йигит-қизларнинг бир қисми балоғат ёшига етгандан кейин, бўш

вақтларининг бир қисмини ихтиёрий равишда касбий таълим олишга
сарфлайдилар. Бу одатда 4-6 йил давом этиши ва унга инсон ўз умрининг 1-2,4
йилини сарфлаши мумкин. Бундай ёшларда ижтимоий ишлаб чиқаришда банд
бўлиш муддати касбий таълим олиш йиллари ҳисобидан маълум даражада
қисқарсада, лекин уларнинг малакаси ва юқори меҳнат унумдорлиги ўқиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

жараёнида сарфланган вақтнинг иш фаолиятига салбий таъсирини ортиғи билан
қоплайди.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, инсон умрининг

талайгина қисми бўш вақт ҳисобига тўғри келади. Ундан жамият тараққиёти
йўлида унумли фойдаланишни ташкил этишда хизмат кўрсатиш тизими
тармоқлари катта роль ўйнайди.

Умумий овқатланиш ижтимоий меҳнатни тежовчи омил ҳисобланади.

Аҳоли вақтининг талайгина қисми уй-рўзғор ташвишлари, яъни овқат
тайёрлашга сарфланар экан. Тадқиқотларимизга аниқлик киритиш мақсадида
аҳолининг умумий овқатланиш корхоналаридан фойдаланиш ҳолати,
корхоналарнинг савдо айланмаси ҳолатига алоҳида тўхталмоқчимиз. Статистик
маълумотларга кўра республикада умумий овқатланиш корхоналари савдо
айланмаси ҳажми, 2006 йилда 162,1 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2014
йилга келиб ушбу кўрсаткич 1017,3млрд сўмга етди. Умумий овқатланиш
корхоналари савдо айланмаси, умумий чакана савдо айланмасидаги улуши 2006
йилда 4,3 %ни, 2014 йилга келиб ушбу кўрсаткич 6,7 %ни ташкил этди (3 –
жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо айланмаси 2006-2014 йй

Ушбу кўрсаткич Россия Федерациясининг умумий овқатланиш

корхоналари савдо айланмасида, умумий чакана савдо айланмаси улуши 2014
йилда 10,1%ни ташкил этган. Ривожланган давлатларда бундан ҳам юқорилиги
табиийдир.

Аҳоли эҳтиёжларини қондириш зарурати хизматлар соҳасига ҳам тўла

дахлдор. Турли-туман хизматларга бўлган эҳтиёжлар – аҳоли умумий

Кўрсаткичлар

Йиллар

2006- 2014

йилга

нисбатан

%

2006

2007

2008

2009

2010

2014

1

2

3

4

5

6

7

8

1. Чакана савдо
айланмаси, млрд.с
Жумладан:

7453,8

9574,6

12282,3

16874,6

21873,8

28539,0

382,9

Озиқ –овқатлар

3755,8

4903,7

6543,6

7968,2

10583,7

14338,5

381,8

2.Умумий овқатла-
ниш корхоналари
савдо айланмаси
-ҳажми, млрд.с.

162,1

231,9

309,0

403,2

560,9

1017,3

627,6

-умумий чакана
савдо айланмаси-
даги улуши, %

4,3

4,7

4,7

5,1

5,3

5,7

+1,4


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёжларининг ажралмас таркибий қисми ва уларни имконият борича тўлароқ
қондириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий функцияси ҳисобланади.

Демак, хизмат турларининг ривожланиши инсоннинг ўзини ҳам

такомиллаштиради. Яъни уни ўзига-ўзи қиладиган хизматлардан озод қилиб,
меҳнатини самарадорлигини юксалтириб, турмуш даражани оширишга олиб
келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримовнинг

2015 йилда

мамлакатимизни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишлашган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги
маърузаси // Халқ сўзи, 16 январь 2016 йил.

2.

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд./пер. с англ.;

под ред. С.Г. Божук. СПб.: Питер, 2005. С. 301

3.

Составлено по:Николайчук В.Е.Маркетинг и менеджмент услуг.

Деловой сервис. -СПб.: Питер, 2005, с.608.

4.

Арупов А.А. Казахстан в системе мирових торговых рынков. Алматы:

Университет «Туран», 2000. С.63.


Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Биринчи Президенти И. Каримовнинг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишлашган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 16 январь 2016 йил.

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд./пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук. СПб.: Питер, 2005. С. 301

Составлено по:Николайчук В.Е.Маркетинг и менеджмент услуг. Деловой сервис. -СПб.: Питер, 2005, с.608.

Арупов А.А. Казахстан в системе мирових торговых рынков. Алматы: Университет «Туран», 2000. С.63.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов