Уровень жизни населения и возможности его повышения в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
184-192
33
98
Поделиться
Рустамов, Н. (2015). Уровень жизни населения и возможности его повышения в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 184–192. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8485
Н Рустамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены теоретические аспекты и методологические основы повышения уровня жизни населения, приводятся приоритетные направления и основные результаты преобразований, осуществляемых в целях повышения уровня жизни населения. Наряду, в этой статье указаны пути повышения эффективности проводимых в этой сфере мероприятий.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.И. Рустамов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА УНИ ОШИРИШ

ИМКОНИЯТЛАРИ

В статье освещены теоретические аспекты и методологические основы

повышения уровня жизни населения, приводятся приоритетные направления и
основные результаты преобразований, осуществляемых в целях повышения
уровня жизни населения. Наряду, в этой статье указаны пути повышения
эффективности проводимых в этой сфере мероприятий.

In the given article considered theoretical aspects and methodological basis of

increasing living standards of population, assumed priority directions and main
results of transformations, which are happening with purpose of increasing living
standards of population. Also, in this article it is given ways of increasing efficiency
of actions in this sphere.

Калитли сўзлар:

Аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати, аҳоли

даромадлари,

ишлаб чиқариш

ёндашуви, турмуш даражаси кўрсаткичлари,

аҳоли истеъмоли, аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари.

Аҳоли

турмуш

даражасини

ошириш

мамлакатимизда

амалга

оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш
бўйича бир қатор натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек: “Иқтисодиётимизнинг жадал ва
мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил
ошириш учун мустаҳкам замин яратмоқда... Одамларнинг даромадлари ортиши
билан оилаларнинг моддий аҳволи ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб бормоқда” [

1

].

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли даромадларини кўпайтириш,

таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш, уй-жой билан
таъминлаш тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг
моҳияти Президентимизнинг маърузалари ва асарларида батафсил ёритиб
берилмоқда. Мазкур тадбирларнинг натижаси бугунги кунда одамларнинг ҳаёт
даражаси ижобий томонга ўзгариши орқали намоён бўлмоқда. Шунга қарамай,
бу борада мамлакатимиздаги имкониятлар бунданда кўпроқ, мазкур
имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аҳоли турмуш даражасини
ошириш билан боғлиқ масалаларни назарий ва услубий жиҳатдан чуқур
ўрганиш ва бу бўйича илмий асосланган таклифларни бериш бугунги кундаги
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Аҳоли турмуш даражаси деганда, одамларнинг зарур моддий ва маънавий

неъматлар билан таъминланганлиги, уларнинг истеъмоли ва эҳтиёжлари
қондирилганлиги даражаси тушунилади.
Турмуш даражаси:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

–

тор маънода аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари қондирилганлиги,

истеъмолнинг даромад ва харажатлар билан таъминланишини;

–

кенг маънода инсонни ривожланиши даражасини (соғлик, эҳтиёжларни

қондириш имкониятлари) ва унинг яшаш шарт-шароитларини (атроф-
муҳит, хавфсизлик маслалари) англатади.

Аҳоли турмуш даражаси – ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у

кишиларнинг моддий ва маданий-маиший эҳтиёжи қондирилиши ва ижтимоий
турмуш шароити яхшиланиб бориши каби тушунчаларни ўз ичига олади.

Одатда аҳоли турмуш даражаси қуйидагича таснифланади:

– тўкин-сочинлик (инсон баркамол ривожланишини таъминловчи неъматлардан
тўлиқ фойдаланиш имконияти);
– меъёрли даража (инсон жисмоний ва интеллектуал қобилиятларини такрор
ҳосил қилишини таминловчи илмий асосланган оқилона истеъмол даражаси);
– камбағаллик (иш кучини такрор ҳосил қилишда моддий неъматлардан
уларнинг қуйи чегараси доирасида фойдаланиш имконияти);
– қашшоқлик (моддий неъматлардан биологик мезонлар асосида минимал
даражада фойдаланиш).
Иқтисодий адабиётларда аҳоли турмуш даражаси инсонларнинг моддий ва
маънавий эҳтиёжларини қондириш даражаси сифатида талқин этилади.
В.Н.Салин, Е.П. Шпаковскаялар “Аҳоли турмуш даражаси бу инсон
фаолиятининг, энг аввало, реал ижтимоий-иқтисодий шароитлар йиғиндисини
ифодаловчи мураккаб ва кўп қиррали категория бўлиб, ижтимоий
тараққиётнинг муҳим тавсифи ҳисобланади”, – деб кўрсатади [2].
Аҳоли турмуш даражасига моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларни
қондириш даражаси сифатида қарашлар бор [3]. Бу таъриф кўпроқ турмуш
даражасининг статистикасини тавсифлайди, ҳолбуки турмуш даражаси кўплаб
омиллар таъсирида ўзгариб турувчи динамик жараёндир. Бир томондан,
турмуш даражаси мунтазам ўзгариб турувчи турли неъматларга эҳтиёжларнинг
таркиби ва миқдори билан белгиланади, иккинчи томондан, бозордаги товарлар
ва хизматлар, аҳоли даромадлари, ходимлар иш ҳақларининг ҳолатидан келиб
чиққан ҳолда эҳтиёжларни қондириш имконияти билан чекланиб қолади.
Қ. Х. Абдураҳмонов “турмуш даражаси” тушунчасининг мазмунини
истеъмол соҳаси билан чеклайдиган муаллифлар нуқтаи-назарини тўғри деб
ҳисоблайди. Унинг фикрича, турмуш даражаси деганда, аҳолининг зарур
моддий ва номоддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланиш даражаси,
уларни истеъмол қилиш даражаси тушунилади [4].
Х.С. Мухитдинов аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳудудларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланишига боғлиқлигини ўрганади ва аҳоли
турмуш даражасини оширишга хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг
таъсирини ёритиб беради [5].
Бизнинг фикримизча, аҳоли турмуш даражаси ижтимоий-иқтисодий
тушунча бўлиб, у инсонлар ҳаётининг ишлаб чиқариш ва истеъмол билан
боғлиқ муносабатларини ўз ичига олади. Аҳолининг турмуш даражасини
ўрганишга турли ёндашувлар бўлиши лозим ва иқтисодиётнинг алоҳида
тармоқларни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ўрганиш зарур деб ҳисоблаймиз. Шу нуқтаи-назардан корхоналар фаолиятини
ривожлантириш аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили
сифатида қараймиз.
“Турмуш даражаси” га берилган иқтисодий адабиётлардаги таърифлар
ишлаб чиқариш, истеъмол, даромадлар, турмуш қиймати, истеъмол меъёрлари
ва мезонлари каби турли бошланғич тушунчаларни таъкидлаб кўрсатади ёки
комплекс равишда уларнинг кўп жиҳатли хусусиятларини ўрганади. Биз
турмуш даражасини оширишнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ ёндашувларига
алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.

“Ишлаб чиқариш” ёндашувида аҳолининг турмуш даражаси ишлаб

чиқарувчи кучлар, ижтимоий ишлаб чиқариш таркиби ва самарадорлиги
даражасига боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда ўрганилади.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ишлаб чиқариш

ўртасида тескари алоқа мавжуд. Бу аввало, аҳоли турмуш даражаси меҳнат
ресурсларининг сифат хусусиятлари ва иш билан банд аҳолининг меҳнат
самарадорлиги билан боғлиқлиги ҳамда аҳолининг истеъмол имконияти ўсиши
билан юқори меҳнат унумдорлигидан манфаатдорлик ошиши орқали намоён
бўлади [6].

Аҳоли турмуш даражаси давлат олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий

сиёсат самарадорлигини ифодалаб берувчи бош мезон бўлиб, унинг ошиб
бориши ижтимоий ривожланишнинг асосини ташкил этади.

Турмуш даражаси инсон (аҳоли) ҳаёти ва фаолиятининг қандайдир бир

томони ҳақида тасаввур берувчи кўрсаткичлар тизими билан белгиланади.
Турмуш даражаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун аҳоли даромадлари
ва эҳтиёжларини, истеъмол даражаси ва таркибини, уй-жой, мулк, маданий-
маиший буюмлар билан таъминланганлик ва бошқа кўплаб жиҳатларни уйғун
бирликда ўрганиш зарур. Аҳоли турмуш даражаси “турмуш сифати”
тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг боғлиқлиги турли илмий
адабиётларда иқтисодчи олимлар томонидан етарли даражада ёритиб
берилган. Турмуш сифати - шахснинг, унинг фаолият турларини, эҳтиёжлари
таркибини ва уларни қондириш даражасини, инсоннинг жамиятдаги турмуш
шароитлари ва табиат муҳити билан уйғун муносабатларини тавсифловчи,
турмушдан қаноатланиш ҳиссини яратувчи ҳаётий қадриятлари мажмуидир.

Бизнинг фикримизча, турмуш даражаси аҳоли турмушининг моддий

томонларини ифодаласа, турмуш сифати аҳоли турмушининг маданий ва
маиший жиҳатларини билдиради ва турмуш сифати инсонлар ҳаётининг
ривожланганлик даражасини кўрсатади.

Аҳоли турмуш даражаси аҳолининг даромадлари ва харажатлари

ўртасидаги нисбат орқали белгиланади. Аҳолининг даромадлари унинг
харажатларига нисбатан қанча кўп бўлса аҳоли турмуш даражасини ошириш
имкониятлари шунчалик юқори бўлади. Аҳоли турмуш даражасини оширишда
асосий омиллар макроиқтисодий шароитнинг қулайлиги, иқтисодий ўсишнинг
тез суръатларда рўй бериши, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг амалга
оширилиши ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кучайтирилиши ҳисобланади.
Аҳоли турмуш даражасини баҳолаш кўрсаткичларининг ривожланишида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

муҳим ўринни ягона шахсдан, оила, уй хўжалигига ўтиш эгаллади. Бу миллий
ҳисоблар тизими услубиётининг қабул қилиниши билан боғлиқ бўлиб, илк бор
макроиқтисодий тузилмада аҳоли тўлақонли субъект сифатида ўз ўрнини
топди. Аҳоли турмуш даражасини баҳолашда аҳолининг даромадлари,
имкониятлари, истеъмоли ва эҳтиёжларининг қондирилиши даражасини
объектив талқин этиш муаммоси долзарб саналди. Бу муаммо назарий ва
услубий жиҳатдан ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Жаҳон иқтисодчилари томонидан аҳоли турмуш даражасини ҳар томлама

аниқ тавсифловчи кўрсаткичлар услубиётини, умумлаштирувчи кўрсаткични
аниқлашга кўп ҳаракат қилинган. Ривожланган давлатларда аҳоли турмуш
даражасини баҳолаш аҳолининг даромадлари, озиқ-овқат истеъмоли, уй-жой
шарт-шароитларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

Аҳoлининг ўсиб бoраётган тўлов қoбилияти билан кoрxoналарда ишлаб

чиқарилаётган истеъмол тoварлари ўртасида ички бoзoрда мутанoсибликни
таъминлаш, маҳсулoт турларини кенгайтириш, бoзoрларни ўзимизда ишлаб
чиқарилган маҳаллий маҳсулотлар билан ишoнчли тарзда тўлдириб бoриш
аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда алoҳида аҳамият касб этади. Чунки,
аҳолининг турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан унинг озиқ-овқат маҳсулотлари
таъминоти даражасига боғлиқ. Мазкур масалани ҳал этишда халқ истеъмоли
моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар самарадорлигини ошириш зарур.

Аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатиш соҳаларининг самарадорлиги, илмий-техник тараққиёт даражаси,
аҳолининг маданий-маърифий савияси, миллий хусусиятлари, сиёсий ҳокимият
ва бошқалар билан боғлиқ. ХХ - асрнинг 50-60 йилларидан бошлаб аҳоли
турмуш даражасини ошириш мамлакатнинг ҳар бир аҳолисига тўғри келадиган
ялпи ички маҳсулот ва бошқа кўрсаткичлар орқали баҳолаб борилган. 1980
йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб аҳоли турмуш даражаси ошишини
баҳолашда инсон потенциали тараққиёти индекси ҳисобланиб бошланган, у
нафақат жамиятда моддий бойликларнинг тақсимланишини, балки инсонларни
ҳар томонлама мукаммал ривожланиши имкониятларини ўз ичига олган.
Инсон потенциали тараққиёти индекси уч имкониятни – ҳаёт даври ва
соғломлик, таълим олиш ва билимни мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг турмуш
кечиришини таъминловчи етарли даромадлар даражасини ўрганади.

Инсон потенциали тараққиёти индексини аниқлашда юқоридаги уч

кўрсаткичнинг ўртача арифметиги ҳисобланган. Ҳар бир кўрсаткич (индекс)

қуйидаги

формула

орқали

ҳисобланган: [7].


бу ерда:



f

D

кўрсаткичнинг ҳақиқий миқдори;



max

D

максимал миқдори;



min

D

минимал миқдори.

;

min

max

min

D

D

D

D

I

f








background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Кутилаётган иш давомийлиги

)

(

яд

I

, таълим

)

(

t

I

, жон бошига даромад

)

(

д

I

индекслари асосида инсон потенциали тараққиёти индекси

)

(

ipt

I

аниқланган:


Аҳоли турмуш даражаси ошишини ўрганиш бўйича олиб борилган

тадқиқотлар натижасида аҳоли турмуш даражаси ошишини ифодаловчи турли
кўрсаткичлар ишлаб чиқилган. Масалан, соф миллий даромаднинг аҳолини
турли тоифаларига тўғри келиши маълум гуруҳдаги аҳолининг турмуш
даражаси коэффициенти орқали ифодаланган [7]:





Бу ерда:



t

v

K

t

йилда



v

гуруҳдаги аҳолининг турмуш даражаси коэффициенти;



Smd

соф миллий даромад;



t

v

A

t

йилда



v

гуруҳдаги аҳолининг сони.

Аҳоли турмуш даржасини оширишнинг истеъмол даражаси билан

боғлиқлиги ўрганилган бўлиб, у регрессия тенгламаси орқали ифодаланган.
Регрессия тенгламасининг параметрларини аниқлаш мақсадида қуйидаги
чизиқли тенгламалар системаси ишлаб чиқилган [8]:

;

.

1

0









Y

X

a

a

n

;

2

1

0











XY

X

a

X

a

бу ерда:



Y

аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот;



X

ҳар бир уй хўжалигига тўғри келадиган истеъмол харажатлари;

0

a

ва



1

a

регрессия тенгламаси параметрлари.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жон бошига тўғри келадиган энг муҳим

озиқ-овқат товарлари бўйича истеъмол ҳажми муттасил ўсиб бормоқда, айни
вақтда ноозиқ-овқат маҳсулотларни харид қилиш ва хизматлар учун
тўланадиган сарф-харажатлар миқдори ҳам сезиларли равишда кўпаймоқда.
Юртимиздаги оилаларни узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар
билан таъминланиши ҳам тубдан ўзгарди. Бугунги кунда оилаларнинг 94 фоизи
музлаткичлар, 84 фоизи турли ошхона электр жиҳозларига, 63 фоизи кир ювиш
машиналари, ярмидан кўпи компьютер, чангютгич, микротўлқинли печларга
эга, учдан бир қисми эса кондиционерлардан фойдаланмоқда, бугунги кунда
деярли ҳар икки оиладан бири шахсий транспорт воситасига эга.

Фуқароларнинг уй-жой шароитлари ҳам яхшиланиб бормоқда. Барча

ҳудудларда уй-жойлар қуриш суръати ва кўлами йил сайин кенгаймоқда.
Мустақиллик йилларида уй-жой фондининг умумий майдони 1,9 баробар
ошди. Уй-жой фондининг деярли барчаси хусусий мулк сифатида аҳолининг

;

3

д

t

яд

ipt

I

I

I

I







;

1

1











n

v

t

v

n

v

t

v

t

v

A

Smd

K


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тасарруфида. Ҳолбуки, кўплаб ривожланган давлатларда оилаларнинг ярмидан
кўпи ижарага олинган хонадон ва уйларда яшайди. Умуман, мамлакатимизда
кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатлари ошиб бориб,
аҳоли турмуш даражаси ошиб бормоқда. Бу бўйича айрим кўрсаткичларнинг
ўзгариб бориши 1-жадвалда келтирилган [9].

1-жадвал

Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсткичлар

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014



1

2

3

4

5

6

Доимий яшовчи аҳоли сони, минг
киши

29123,4

29555,4

29993,5

30492,8

30759,2

Иқтисодиётда банд бўлганларни
ўртача йиллик сони, минг киши

11628,4

11919,1

12223,8

12523,3

12818,4

Пенсия ва ижтимоий нафақа
олувчилар сони, минг киши

3265,8

3160,9

3070,3

3090,9

3193,5

Аҳолининг реал даромадлари,
млрд.сўм

44296,2

58337,7

72293,1

89517,3

98654,1

Мактабгача таълим муассасалари
сони, бирлик

5375

5221

5192

5160

5240

Умумтаълим мактаблари сони

9806

9780

9779

9758

9764

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим
муассасалари сони

1539

1540

1551

1556

1559

Олий таълим муассасалари сони

65

65

64

66

66

Шифохона муассасалари сони

1158

1181

1225

1128

1238

Аҳолининг уй-жой фонди, млн.
кв. метр

427,7

439,5

446,4

457,9

469,2


Ўзбекистонда аҳоли сонининг ортиб бориши билан бир қаторда аҳоли

турмуш даражасини ошириш имкониятлари ҳам ошиб бормоқда. Аҳоли
таркибида иш билан банд бўлган аҳоли сони кўпайиб бориши, аҳоли реал
даромадларининг доимий равишда ўсиб бориши, одамларнинг таълим олиш,
соғлиқни сақлаш имкониятлари ва уй-жой билан таъминланиши яхшиланиб
бораётгани, мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган
ислоҳотларнинг самарали амалга оширилаётганидан далолат беради.

Мамлакатимизда аҳоли даромадларининг таркибида тадбиркорлик

фаолиятидан олинаётган даромадларни улуши тобора ортиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди.
Бу кўрсаткич Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ўртача 20-25



2014 йил учун дастлабки маълумотлардан фойдаланилди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

фоиздан ошмайди. Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича аҳолини кескин
табақаланиш ҳолати мавжуд эмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Энг кўп ва энг кам даромад оладиган аҳоли ўртасидаги фарқ 2000 йилдаги 53,3
баробардан 2014 йилда 7,8 баробарга тушди. Жамиятдаги ижтимоий
барқарорликнинг мезони ҳисобланган мазкур кўрсаткич халқаро меъёрларга
кўра 10 баробар қилиб белгиланган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари ва тегишли

ташкилотлар томонидан аҳоли турмуш даражасини ҳар томонлама аниқ
тавсифловчи кўрсаткичлар услубиётини, умумлаштирувчи кўрсаткичлар
тизимини яратиш бўйича ҳаракатлар амалга оширмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ва иқтисодиёт
вазирлигининг 2011 йил 22 мартдаги 3/5-сонли қарорига биноан аҳоли умумий
даромадларини ҳисоблашнинг янги методикаси ишлаб чиқилди. Ушбу
методика аҳоли турмуш сифатини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш ва
баҳолаш асосларини, шунингдек, аҳоли даромадларининг даражаси, таркиби ва
шаклланишидаги манбаларнинг аҳамиятини белгилайди.

Мaмлaкaтимиздa мeҳнaтни рaғбaтлaнтириш, иш ҳaқини кўпaйтириш вa

aҳoли дaрoмaдлaри ўсишига қaрaтилгaн ва ижтимоий йўналтирилган сиёсaтни
aмaлгa oширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда 2014 йилда бюджет ташкилоти
ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар ҳажми 23,2 фоизга ошди.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар эса 10,2 фоизга кўпайди.

Мамлакатимизда аҳоли реал даромадлари ўзгариши тўғрисидаги

маълумотлар 1-расмда келтирилган.

113,1 113,2

114,7

118,6

122

127,3

123

126

125

123,1

117,5

116

116,5

105

110

115

120

125

130

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

фоиз

1-расм. Аҳоли реал даромадларининг ўзгариши

(ўтган йилга нисбатан % ҳисобида)



Аҳоли турмуш даражасини баҳолашда жон бошига тўғри келадиган
даромад билан бир қаторда яшаш шароити ва стандартлари, аҳолининг обод ва
замонавий уй-жойлар билан таъминлангани, одамлар истиқомат қиладиган
муҳитни ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш, зарур инфратузилманинг
мавжудлиги ва унинг самараси, аҳолини сифатли истеъмол товарлари, шу



Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

жумладан, мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар билан таъминлаши,
замонавий талаблар асосида таълим олиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидан
баҳраманд бўлиши каби муҳим кўрсаткичларни инобатга олиш лозим.
Аҳоли турмуш даражасини ошириш иқтисодиёт тармоқларининг
ривожланиши билан боғлиқлиги тўғрисида ўз фикрларимизни юқорида айтиб
ўтдик, корхоналарда самарадорликни ошириш аҳоли турмуш даражаси ўсишига
таъсир кўрсатади ва у қуйидагича изоҳланади.
Корхоналарда самарадорлик ошса, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми
кўпаяди ва бу аҳоли томонидан маҳаллий саноат маҳсулотларининг истеъмол
қилиниши ошишига олиб келади. Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажми ошиши билан давлатнинг маҳсулот ишлаб чиқаришдан оладиган
солиқлар миқдори ошади ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар экспорт қилинса, давлат томонидан ундириладиган бож тўловлари
миқдори кўпаяди. Булар ялпи даромад ошишига олиб келади.

Корхоналарда самарадорлик ошиши натижасида ходимлар оладиган иш

ҳақи, двиденд, мукофот ва бошқа даромадларнинг кўпайиши ишловчиларнинг
турмуш даражаси яхшиланишини таъминлайди ва давлат томонидан бу
қўшимча олинган даромадлардан ҳам солиқ ундирилади.
Давлатнинг корхоналар ва ишловчилардан олган қўшимча солиқ ва
йиғимлари қайта тақсимлаши натижасида, бу маблағлар аҳолига ижтимоий
трансферлар сифатида тақсимланиб, ижтимоий соҳа объектлари қурилишига
сарфланиб, аҳоли турмуш даражасини ошириш манбаига айланади. Демак,
иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши, уларда самарадорликнинг ошиши аҳоли
турмуш даражасини ошириш имконияти бўлиб, иқтисодиёт тармоқларининг
жадал ривожланиши аҳоли турмуши обод бўлишини таъминлайди.

Мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

самарадорлигини ошириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:

- иқтисодиёт тармоқларининг аҳоли турмуш даражасини оширишга

таъсирини чуқур ўрганиш, бу борада кўпроқ илмий тадқиқотлар олиб бориш;

- аҳолининг иш билан бандлик даражасини ва даромад топиш

имкониятларини ошириш;

- аҳолининг истеъмол талаби билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва

хизматлар ҳажмини мувофиқлаштириш;

- мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитлари ва стандартларини янада

юқори даражага кўтариш;

-

аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун зарур бўлган

инфраструктурани жадал ривожлантириш ва бошқалар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи.
2015 йил 17 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

2. Салин В.Н., Шпаковская Е.П. Социально-экономическая статистика.

М., 2001. с. 399.

3. Дагбаева С.Д. Уровень жизни населения: пути решения проблемы

бедности. Улан-Удэ., 2008. с.35.

4. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Тошкент, “Меҳнат” 2009.

357- б.

5. Мухиддинов Х. С. Ҳудуд аҳолиси турмуш даражасини ошириш ва

ижтимоий ривожланишини моделлаштириш. Монография. Т.: “ФАН”, 2009. 12
б.

6. Рустамов Н.И. Саноат корхоналари самарадорлигининг аҳоли турмуш

даражасига таъсирини баҳолаш. Монография- Т.: “ФАН”, 2013 й. 11 б.

7. Генкин Б.М. Экономика и социология труда - М.: Норма, 2006. с.72.
8. Ғойибназаров Б.К. Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш

Монография. Т.: “ФАН”, 2005. 69 б.

9. Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. Статистик

тўплам. Тошкент - 2014 й.

Библиографические ссылки

Каримов И. А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. // Халк сузи. 2015 йил 17 январь.

Салин В.Н., Шпаковская Е.П. Социально-экономическая статистика. М., 2001. с. 399.

Дагбаева С.Д. Уровень жизни населения: пути решения проблемы бедности. Улан-Удэ., 2008. с.35.

Абдурахмонов К-Х- Мехнат иктисодиёти. Тошкент, “Мехнат” 2009. 357- б.

Мухиддинов X. С. ХУДУД ахолиси турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ривожланишини моделлаштириш. Монография. Т.: “ФАН”, 2009. 12

б.

Рустамов Н.И. Саноат корхоналари самарадорлигининг ахоли турмуш даражасига таъсирини бахолаш. Монография- Т.: “ФАН”, 2013 й. 11 б.

Генкин Б.М. Экономика и социология груда - М.: Норма, 2006. с.72.

Гойибназаров Б.К. Ахоли турмуш даражасини статистик бахолаш Монография. Т.: “ФАН”, 2005. 69 б.

Узбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. Статистик туплам. Тошкент - 2014 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов