Привлечение инвестиций в модернизацию экономики, техническое и технологическое перевооружение

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-14
22
6
Поделиться
Ахмедов, И., Хотамов, И., & Абдуллаев, М. (2014). Привлечение инвестиций в модернизацию экономики, техническое и технологическое перевооружение. Экономика и инновационные технологии, (3), 1–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8132
И Ахмедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

И Хотамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

М Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается важность привлечения инвестиций в модернизации и технологического перевооружения экономики. Анализирован экономический потенциал республики за предедушие годы. Обосновано место инвестиций в экономическом развитии регионов республики, даны предложения по повышению эффективности взаимоотношений между регионами и государством. Определены основные факторы, влияющие на развитие инвестиционного климата в республике.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.А. Ахмедов, и.ф.н., доц.,

И.С.Хотамов, и.ф.н., доц.,

М.Қ. Абдуллаев, ассистент, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК

ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

В статье рассматривается важность привлечения инвестиций в

модернизации и технологического перевооружения экономики. Анализирован
экономический потенциал республики за предедушие годы. Обосновано место
инвестиций в экономическом развитии регионов республики, даны
предложения по повышению эффективности взаимоотношений между
регионами и государством. Определены основные факторы, влияющие на
развитие инвестиционного климата в республике.

The article discusses the importance of involvement of investment in

modernization and technological upgrading the economy. It is also analyzed the
economic potential of the country for previous years. Justified place investments in
economic development regions of the country, given proposals for improving
relations between the regions and the state. Determined the main factors, that
affecting in development of the investment climate in the country.

Калит сўзлар:

инвестиция иқлими, иқтисодий салоҳият, модернизация

қилиш, хорижий инвестициялар, эндоген салоҳият.

Мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият

бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий
демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил
ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари
ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг
таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг
сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора
мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда. Юртимиз ижтимоий-иқтисодий
тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги
замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг
таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб
бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг
кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда,
иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил
тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат
стратегиясининг ҳар томонлама пухта асосланган ҳамда халқимизнинг
фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга

оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини
амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим аҳамият касб

2

www.iqtisodiyot.uz

этади. Иқтисoдиётимизгa жaлб этилaётгaн хорижий инвeстициялaр ҳaжми
йилдaн-йилгa oртиб бoрaётгaни ҳaм бунинг ёрқин дaлилидир.

1-расм. ЯИМ ўзгариш динамикаси

Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо
айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан
паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди[1].

Мустақиллик йилларида экспорт ҳажми 34,1 баробарга ошди, экспорт

ҳажми 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 10,9 фоизга ўсди, 2013 йилда ташқи
савдо фаолиятидаги ижобий сальдо 1,3 млрд. долларни ташкил этди, умумий
экспорт ҳажмининг 72 фоиздан ортиғи тайёр товарлар ҳиссасига тўғри келди,
охирги 10 йилда автомобиллар экспорти 11,6 баробар, ип-калава экспорти 4,1
баробар, трикотаж маҳсулотлар экспорти 114,8 марта, минерал ўғитлар
экспорти 11,3 баробар ошди.

2-расм. Экспорт ҳажмининг ўсиш суръатлари, %да

-15

-10

-5

0

5

10

1991

й.

1992

й.

1993

й.

1994

й.

1995

й.

1996

й.

1997

й.

1998

й.

1999

й.

20

00

й.

2001

й.

2002

й.

2003

й.

2004

й.

2005

й.

2006

й.

2007

й.

2008

й.

2009

й.

2010

й.

2011

й.

2012

й.

2013

й.

-0,5

-11,1

-2,3

-5,2

-0,9

1,7

5,2

4,3 4,3 3,8 4,2 4,0 4,2

7,4 7,0 7,5

9,5 9,0

8,1 8,5 8,3 8,2 8,0

2000й.

2009й.

2010й.

2011й.

2012й.

2013й.

0,9

2,4

10,8

15,4

11,6

10,9

3

www.iqtisodiyot.uz

2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти томонидан

ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2,5 млрд. АҚШ долларни ташкил этди ва
2013 йилдагига қараганда 12,4 %га ўсди. Ушбу давр ичида ўзлаштирилган
ҳорижий инвестициялар ҳажми 588,6 млн. АҚШ долларни ёки ўзлаштирилган
инвестициялар ҳажмининг 23,3 %ни ташкил қилди. Хорижий инвестициялар ва
кредитлар ҳажмининг 89 %дан ортиғини (525 млн. АҚШ доллар) тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялар ташкил этиб, уларнинг ҳажми 2013 йилнинг
биринчи чорагига нисбатан 1,7 баравар ўсди[2]. Иқтисодиётга давлат бюджети
томонидан киритилган харажатлар реал ифодада 37,9 %га ўсди.

Бюджет ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 24,8 %га,

бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар миқдори
эса 30,6 %га кўпайди. Бундан ташқари, аҳолининг инвестицион фаоллиги ҳам
юқори бўлди. Улар ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 13 %га
ўсди ва 1,3 трлн. сўмдан ортиғи (571,13 млн. АҚШ доллар)ни ташкил этди.
Умумий ўзлаштирилган инвестицияларнинг 66,9 %и ишлаб чиқаришни ташкил
этиш билан боғлиқ қурилиш ишларига йўналтирилди. Натижада 2014 йил
бошидан бери қиймати 416,2 млн. АҚШ долларлик 37 та тармоқ лойиҳаларини
амалга ошириш тугалланди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
дастурлари доирасида умумий қиймати 660 млрд. сўмлик саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 876 лойиҳани амалга
ошириш якунланди[2].

Юртимизда олиб борилаётган оқилона ва узоқ муддатга мўлжалланган

инвестицион сиёсат натижасида инвестицияларнинг аксарият қисми ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга қаратилган дастур ва
лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ўзбекистон Республикасида

инвестиция

иқлими

ва

ишбилармонлик

муҳитини

янада

такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил
7 апрелда қабул қилинган фармонида назарда тутилган қўшимча чора-
тадбирларни амалда бажариш мамлакат иқтисодий ривожланишига яна
бир туртки бўлди.

Фармон асосида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш,

янги имтиёзлар ва преференцияларнинг кенг доираси, ҳар хил лицензия ва
рухсат берувчи тартиботларнинг муддатларини тубдан қисқартириш,
соддалаштириш ва арзонлаштириш хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,
бизнесни юритиш, иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг
жалб этиш учун шарт-шароитларни янада яхшилашга олиб келмоқда.

Айни дамда ҳукуматимиз томонидан минтақаларда инвестицион

лойиҳаларни молиялаштиришда ички ресурслардан самарали фойдаланиш
мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мамлакатимиз
иқтисодиётига жалб этилаётан инвестициялар манбалари ва улардан
фойдаланиш борасида ижобий сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.

Минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини

амалга оширишнинг аҳамияти бениҳоя катта бўлиб, унинг афзалликларига
қуйидагиларни келтириш ўринли:

4

www.iqtisodiyot.uz

биринчидан, хорижий инвестициялар кўмагида корхоналарга замонавий

техника ва технологиялар жорий этилиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ривожланади;

икккинчидан, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

йўлга қўйиш, бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг етакчи
соҳаларига йўналтириш орқали пировардида аҳолининг турмуш даражасини
ошириш имкони яратилади;

учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш ўсиб бораётган аҳолини
иш жойлари билан таъминлаш имкониятларини оширади;

тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватлари,

моддий-техник базаси янгиланади ва улар техник жиҳатдан қайта қуролланади;

бешинчидан, табиий ресурсларни қайта ишлайдиган корхоналар барпо

этилади[2].

Мамлакатимизда инвестиция муҳитининг барқарорлиги ва инвестицион

жозибадорликнинг тўғри йўлга қўйилгани ҳам хорижий инвестицияларнинг
кириб келиши учун замин бўлмоқда. Инвестицион жозибадорлик объект
сифатида муайян бир миқёсда, яъни биронта лойиҳа, корхона, минтақа, тармоқ
ҳамда мамлакат даражасида кўрилиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки,
мазкур тизимда корхона асосий таянч нуқта ҳисобланиб, ҳар бир инвестиция
лойиҳаси муайян бир корхона миқёсида амалга оширилади, ушбу корхона эса
иқтисодий фаолият туридан келиб чиқиб, муайян тармоққа (соҳага) тегишли
бўлади. Шунингдек, у маълум бир минтақада жойлашгани сабабли минтақавий
инвестиция жозибадорликни акс эттирса, барча минтақалар бирлаштирилганда
мазкур кўрсаткич мамлакат даражасида акс эттирилади[2].

Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб,

уларни жалб этишни янада ривожлантиришда қуйидаги чора-тадбирларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

қўшма корхоналарнинг ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятини

жадаллаштириш, валюта оқимини барқарорлаштириш;

инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятининг олдини олиш

мақсадида, суст ривожланган ҳудудларга инвесторлар учун кўпроқ
манфаатдорлик, мойиллик яратиш;

эркин

иқтисодий-ҳудудларни

янада

ривожлантириш,

етакчи

мамлакатларни бу йўналишдаги амалиётларини ўрганиш ва уларни юртимизда
кенг жорий қилишга эришиш.

Бугунги кунда технологиялар қанчалик минтақавий ривожланиш

сиёсатини намоён этиши ва рақобатбардошликни ошириш воситаси сифатида
технологияларни рағбатлантиришнинг минтақавий инвестиция-инновация
стратегиясини қандай қилиб шакллантириш кераклиги долзарб илмий-амалий
муаммо бўлиб қолмоқда. Бу масаланинг долзарблиги қуйидагилар билан
изоҳланади: биринчидан, технологик тараққиёт турли соҳаларга, айниқса,
электрэнергетикаси ва қуёш энергиясидан фойдаланиш, коммуникациялар,
рангли металлургия, нано ва биотехнологиялар, микроэлектроника каби
соҳаларга шиддат билан кириб келмоқда. Иккинчидан, технологияларни

рағбатлантириш иқтисодиётнинг эндоген салоҳиятига қаратилган бўлиб, у
ишлаб чиқариш мобиллигини ошириш стратегиясидан воз кечган ҳолда
минтақавий ривожланиш сиёсатига таянади. Корхона маҳсулотларига бозор
талаби янги техникани жорий қилиш учун асос вазифасини ўтайди. Бунда, агар
улар маҳсулот сифати кўрсаткичлари бўйича кучли рақобатлашса, сифатни
ошириш имконияти муҳим роль ўйнайди, аммо бозорда нарх рақобати ҳукмрон
бўлса, инвестициявий ечим учун асосий чиқимларни камайтириш бўлади.
Агар харидорлар қисқа таъминот муддатларига кўпроқ эътибор берса, у ҳолда
ишлаб чиқариш ва муомала жараёнини қисқартириш мақсадида жорий этилади.
Технологияларни минтақавий сиёсат стратегияси сифатида қўллаб-
қувватлашнинг мақсадлари ва воситалари бўйича бошқа муҳим хулосалар
қуйидагилар:

техника ва технологиялар оқилона нархларда ва минтақаларни

камситмасдан таклиф этилиши керак;

минтақалар ҳеч қандай қийинчиликларсиз техниканинг асосий

хусусиятлари ҳақидаги ахборот билан таъминланиши керак;

шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, малакали ишчи кучи ва

хизматчиларга таклиф иқтисодиётнинг талаби билан мос тушсин.

Минтақалардаги иқтисодий фаолликни талаблари ва заминлари мана

шулар. Уларнинг бажарилиши ва шакллантирилиши инновацион ишлаб
чиқаришни ривожлантиришда юзага келадиган чекка туманларни иқтисодий
ривожлантириш бўйича камситилишининг олдини олади.

Ҳудудий нуқтаи

назардан олганда, энг илғор минтақалар Ўзбекистон Республикаси
маҳсулотларининг энг салмоқли экспортчилари Қашқадарё, Навоий, Андижон,
Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги хорижий капитал иштирокидаги
корхоналардир. Кейинги ўринда анча катта фарқ билан Самарқанд вилояти
туради. Самарқанд вилояти 2013 йилда ўзининг улуши бўйича умумреспублика
кўрсаткичларида ЯИМ бўйича 6,4 %ни ташкил этиши, аҳолининг бандлиги
бўйича 10,3 %, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича 12,6 %, экспорт бўйича
бор-йўғи 1,3 %га тенглигини ҳисобга олсак, бу ерда экспортга йўналтирилган
ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун етарлича заҳира мавжудлиги
ҳақида хулоса чиқариш мумкин

[4].

Қатор вилоятларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг тармоқ

таркиби бир томонлама ривожланиши билан ажралиб туради. Жумладан,
Навоий вилоятида кўпроқ рангли металлургия маҳсулотлари ишлаб
чиқарилади (73,1%). Мамлакат иқтисодиёти учун рангли ва қимматбаҳо
металларни ишлаб чиқариш зарурати юқори бўлса-да, бундай аҳвол
минтақадаги экологик вазиятга таъсир ўтказмай қолмайди. Қашқадарё
вилоятида тармоқ маҳсулотининг 70 %га яқини ёнилғи саноатига тўғри
келади, бу эса, шубҳасиз бандлик соҳасида номутаносибликни келтириб
чиқаради. Хоразм вилоятида эса эркаклар бандлиги бўйича муаммолар
мавжуд, чунки енгил саноат нисбатан юқори ривожланган бўлса-да (49 %),
қолган соҳалар етарлича ривож топмаяпти. Худди шундай вазият Наманган ва
Сурхондарё вилоятларида ҳам кузатилади – енгил саноат улуши тегишлича
56,7 % ва 57,3 %ни ташкил қилади. Андижон ва Самарқанд вилоятларида

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш таркиби бир ёқламалиги билан ажралиб
туради. Андижон вилоятида саноат маҳсулотининг 60 % машинасозликка тўғри
келади, Самарқанд вилоятида эса озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
43 %ни ташкил қилди. Минтақаларда инвестиция ва экспорт фаолиятини
ривожлантиришда ҳукумат қарор ва фармонлари катта роль ўйнайди. Кенг
кўламли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида ўтган йили
1500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди ва бу маҳаллийлаштирилган маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмини 2012 йилга нисбатан 2,3 баробар оширишни
таъминлади. Нефть-газ ускуналари, кимё саноати маҳсулотлари, автомобиль
саноати учун бутловчи қисмлар ва бошқа 120 дан ортиқ янги турдаги маҳсулот
ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 3 мингга яқин иш ўрни яратилди. Натижада
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганига қарамай, 2013 йилда
Бухоро (129,8 %), Қашқадарё (162,3 %), Сурхондарё (104,7 %), Хоразм (106,1
%) ва Тошкент шаҳрида (110 %) экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан ўсиш
кузатилди[5].

Шу ўринда Президентимиз томонидан бир неча бор таъкидланган муҳим

масалага эътиборни кучайтириш лозим.

Бу масала – мамлакатимизнинг қай бир

ҳудуди бўлишидан, унинг иқтисодий ресурслар ва салоҳиятга қанчалик
бойлигидан қатъи назар, ушбу ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти,
аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтириш мақсадида барча
кучларни сафарбар этиш лозим.

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудларида

тармоқ Дастурлари доирасида амалга оширилаётган йирик инвестицион
лойиҳаларга кўра, қўйилган мақсадларга эришиш учун ҳар бир ҳудуд
раҳбарлари, етакчи мутахассис ва ходимлари, қолаверса, шу ҳудуднинг барча
аҳолиси ўз куч-қувват ва имкониятлардан юқори даражада фойдаланиши
лозим. Айниқса, ҳудуд раҳбарлари ушбу кучларни мақсадга мувофиқ
йўналтиришлари, уларни ўзаро уйғун ҳолда жамият манфаатлари остида
бирлаштиришлари керак.

Иқтисодиётнинг янгидан-янги тармоқлари ривожланиб, кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик соҳаси тобора кенгайиб бораётган бир шароитда кўплаб
инвестицион дастурларни ҳудудлар кесимида ҳам амалга ошириш ва бу орқали
уларнинг ривожланишини таъминлашга ҳаракат қилиш лозим. Айни дамда,
кўпгина муваффақиятли фаолият юритаётган корхоналар, ўз-ўзидан табиийки,
бозорда якка ўринни эгаллаш ва сақлаб қолишга интилади. Шу мақсадда
корхоналар истеъмолчилар талабини чуқур ўрганишга, уларнинг талабини
сифатли қониқтиришга қаратилган илмий-техникавий тадқиқотлар олиб
боришга ҳаракат қилади. Ижтимоий нуқтаи назардан йирик корхоналар талаб
ва таклифни олдиндан ўрганиш ва рақобатнинг йўқлиги боис кичик
рақобатбардош корхонага нисбатан жамиятнинг чекланган ресурсларидан
кўпроқ самарали фойдаланиш имконига эга ҳисобланади. Республика
минтақаларининг янада ривожланиши фаолият турлари рақобатбардошлигини
оширишга йўналтирилган инвестиция-инновация стратегиясини амалга
ошириш билан бевосита боғлиқ бўлиб, унда маҳаллий товар ишлаб
чиқарувчилар рақобат афзалликларига эга. Ушбу вазифани ҳал қилиш учун
ҳудудларнинг рақобат салоҳиятини объектив баҳолаш ва уни иқтисодиётни

7

www.iqtisodiyot.uz

либераллаштириш ва модернизациялаш шароитида ривожлантиришга
кўмаклашиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ўзининг ишончли ва тўлов

қобилиятига эга ҳамкор эканини, мамлакатимизда хорижий инвестицияларини
жалб этиш бўйича ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратилганини амалда
исботламоқда. Шундай экан, юқорида келтирилган фикрларнинг ўзи ҳам
хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш,
техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтириш бугунги даврнинг энг
муҳим масалаларидан бири эканлигини исботлаб бермоқда. Буларни амалга
ошириш учун юртимизда улкан салоҳият мавжуд. Биздан талаб этиладиган
вазифа, ушбу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, иқтисодиётни
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларни
янада кўпроқ жалб этишни таъминлашдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. -Т.: Ўзбекистон. 2014, - 36 б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I

чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
муҳокамасига бағишланган мажлиси материаллари. //Халқ сўзи, 2014 йил, 19
апрель.

3.

Алматова Д. Минтақаларда инвестициялар жалб этишнинг муҳим

йўналишлари. “O’ZIA” - “ЭВУ” 1/2012.

4.

Jalolov J. va boshqalar. Mintaqalar tashqi iqtisodiy faoliyatini innovatsion

rivojlantirish: muammo va yechimlari. Monografiya. -T.: Iqtisodiyot, 2014. - 215 b.

5.

Эргашев И. Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион жозибадорликни

оширишнинг иқтисодий аҳамияти ва омиллари. /Иқтисодиёт ва таълим, 2011
йил, 2-сон, 122 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. -Т.: Узбекистан. 2014, - 36 б.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари мухокамасига багишланган мажлиси материаллари. //Халк сузи, 2014 йил, 19 апрель.

Алматова Д. Минтакаларда инвестициялар жалб этишнинг мухим йуналишлари. “O’ZIA” - “ЭВУ” 1/2012.

Jalolov J. va boshqalar. Mintaqalar tashqi iqtisodiy faoliyatini innovatsion rivojlantirish: muammo va yechimlari. Monografiya. -T.: Iqtisodiyot, 2014. - 215 b.

Эргашев И. Хизмат курсатиш сохасида иивестицион жозибадорликии оширишнинг иктисодий ахамияти ва омиллари. /Иктисодиёт ва таълим, 2011 йил, 2-сон, 122 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов