Этапы развития гражданского общества в годы независимости

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
93-98
78
4
Поделиться
Шодмонкулов, И., & Кодиров, Н. (2014). Этапы развития гражданского общества в годы независимости. Экономика и инновационные технологии, (4), 93–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8167
И Шодмонкулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

т.э.н., доцент

Н Кодиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

т.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется и описывается реформы осуществленные в целях создания гражданского общества в Узбекистане в годы независимого развития, на основе законов и законодательных актов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.П. Шодмонқулов, т.ф.н., доц.,

Н.Н. Қодиров, т.ф.н.,

ТДИУ

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

В статье анализируется и описывается реформы осуществленные в целях

создания гражданского общества в Узбекистане в годы независимого
развития, на основе законов и законодательных актов.

In article it is analyzed and described reforms carried out for creation of civil

society in Uzbekistan in the years of independent development, on the basis of laws
and acts.

Калитли сўзлар:

ҳуқуқий демократик давлат, миллий манфаат,

фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат, давлат ҳокимияти, халқ ҳокимияти,
кучли фуқаролик жамияти, фуқаролик жамияти институтлари, ўзини-ўзи
бошқариш органлари.


Мустақиликка эришгач, Ўзбекистон давлати ва халқи мамлакатда ҳуқуқий

демократик давлат барпо этиш йўли танлади. Чунки дунёнинг ривожланган
давлатларида ҳам ривожланган ҳуқуқий давлат шароитидагина фуқаролик
жамияти шаклланиши учун имкониятлар яратилмоқда ҳамда жамиятда доимий
барқарорлик ва халқ фаравонлиги таъминланмоқда.

Халқимиз тарихи, дунёқараши, маънавияти, миллий манфаатлари ва

миллий анъаналарини чуқур англаган Юртбошимиз мустақил Ўзбекистон
халқининг манфаатлари ва орзу-истакларидан келиб чиқиб, 1992 йилда
фуқаролик жамияти ва демократик принципларини ўзида мужассам этган
сиёсий тизимни ташкил этишга қодир бўлган Конституция қабул қилишга
бошчилик қилди. Республикада фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат
қуришнинг сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлари қисқа муддатларда Конституция ва
бошқа қонунларда ўз ифодасини топди. Натижада фуқаролик жамиятини
шакллантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди. Фуқаролик жамияти
шаклланиши ҳар қандай давлатда ҳам рўй беравермайди. Бу жамиятнинг
шаклланиши учун фақат ҳуқуқий давлатгина ҳар томонлама шарт-шароитлар
яратиб бериши мумкин. Ҳуқуқий давлат амал қилишининг энг асосий шарти
эса давлат ҳокимиятининг учга бўлиниш принципини ҳаётда амалга
оширишдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
11-моддаси мамлакат сиёсий тизимида унинг амал қилиши мақсадларида
мазкур принципни қуйидаги мазмунда ифодалаб берди:

“Ўзбекистон

Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига
асосланади”

[1]. Мазкур модда мамлакат парламенти - қонун чиқарувчи

ҳокимиятида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини мукаммал тарзда
ишлаб чиқиш имкониятларини яратиб берди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва

ҳуқуқий давлат барпо этиш ислоҳотларини энг мураккаб ва машаққатли
синовлар кутмоқда эди. Чунки мамлакатда эскидан мерос бўлиб қолган
давлатчилик анъаналари ва тоталитар жамият асоратлари ҳали сақланиб
келмоқда эди. Шунингдек, халқнинг ҳали янги жамият қуриш ва уни ташкил
этишга доир тажрибаси кам, руҳияти ва сиёсий маданияти эса фуқаролик
жамияти тўғрисидаги тасаввурлардан анча йироқ эди. Ана шундай шароитда
Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти, ҳуқуқий
давлат ва бозор муносабатларига ўтиш даврининг назарий асосларини қамраб
олувчи “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ишлаб
чиқилди, ушбу тамойил мамлакат тарихий ривожланиш анъаналари,
демократик принциплар ва халқ дунёқараши, қолаверса, мамлакат миллий
манфаатларини ўзида ифода этар эди.

Шу билан бирга Ўзбекистонда фуқаролик жамияти барпо этишга доир

ислоҳотлар ривожланган демократик мамлакатлар ва халқаро ҳамжамиятлар
тажрибасидаги демократик қадриятлар асосида амалга оширишга муҳим
аҳамият берилди. Чунки демократик қадриятлар нафақат халқаро тажриба ва
синовлардан ўтганлиги, балки ўзбек халқининг миллий манфаатларига мос
келганлиги учун ҳам ислоҳотлар жараёнларига татбиқ этила бошланди.

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш

соҳасидаги ислоҳотларни мустақиллик давридаги тарихий ривожланишдан
келиб чиқиб, уч босқичга ажратиш мумкин бўлиб, бу босқичларнинг ҳар бири
мамлакатимиз тарихида муҳим ўрин эгаллади.

Биринчи босқич

1991-2000 йиллар бўлиб, мазкур босқич мустақил

Ўзбекистон сиёсий тизими пойдеворини барпо этиш соҳасида пухта ва жиддий
иш олиб борилган давр бўлди. Бу босқичда амалга оширилган ислоҳотларнинг
ҳуқуқий негизини ташкил этувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида 1992
йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,
“Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги (1991),
“Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993),
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги
(1994), “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994),
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995-1996), “Сиёсий
партиялар

тўғрисида”ги

(1996),

“Нодавлат

нотижорат

ташкилотлар

тўғрисида”ги (1999)[3] ва бир қатор бошқа қабул қилинган қонунларни
келтириш мумкин.

Ушбу босқичда қуйидаги муҳим вазифалар ҳал қилинди:

Биринчидан,

эски маъмурий-буйруқбозлик тизими, унинг мафкураси, унга

мувофиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари, партиянинг яккаҳокимлиги
тугатилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, халқ таълими тизими,
ҳарбий ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ижодий уюшмалар
департизация қилинди.

Иккинчидан,

кенг ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифодалаш ва

ҳимоя қилишга қодир бўлган сиёсий партиялар учун нормал сиёсий макон
яратилиб, ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси
сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги белигилаб қўйилди. Янги ташкил
этиладиган сиёсий партиялар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари
яратилди.

Мазкур

босқичда

фуқаролик

жамияти

институтлари

ҳамда

кўппартиявийлик шаклланди. Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси
(1991й), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (1995й),
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995й), Ўзбекистон
“Фидокорлар” миллий демократик партияси (1998й) ташкил топди.
Конституцияда жамиятимизда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг
ҳуқуқий асослари яратилди. 1994-1999 йиллардаги Олий Мажлис ва халқ
депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар кўппартиявийлик
асосида ўтиши билан ажралиб турди. Хулоса қилиб айтганда, биринчи
босқичда амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида республикада янги
демократик сиёсий тузумнинг асослари яратилди. Бу тузум сиёсий
ташкилотлар, мафкура ва фикрларнинг турли-туманлиги асосига қурилган
бўлиб, давлат ва жамиятни бошқаришда фуқароларнинг кенг иштирокини
таъминлади.

Иккинчи босқич

2001-2010 йилларни ўз ичига олиб, бу босқичда устувор

йўналишларнинг барчасини ўзида қамраб олган энг муҳим вазифа –
мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилиши
жараёнларини янада эркинлаштиришдан иборат бўлди. Бу босқичда мустақил
ривожланиш йилларида тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш,
ривожланган давлатларнинг давлат қурилиши ва бошқаруви бўйича босиб
ўтган йўлини чуқур тадқиқ этиш асосида ижобий тажрибани ўтган йиллар
мобайнида тўпланган миллий тажрибамиз билан уйғунлаштириш асосида
жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш концепциясининг асосий
вазифалари белгилаб олинди.

Ушбу босқичда аввалги босқичдан фарқли равишда сиёсий партиялар ва

фуқаролик жамияти институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим
қарорларни қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан кучайтириш
масалаларига катта аҳамият қаратилди.

Бу даврда амалга оширилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва

вазифалари қуйидагилардан иборат:

-

мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият

қурилишини эркинлаштириш;

-

фуқароларнинг, сиёсий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш ва

инсоннинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариши учун тегишли шарт-шароит
яратиш;

-

жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатлар, қарама-қарши кучлар

ва ҳаракатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган самарали механизмни
шакллантириш;

-

фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти бўлган

нодавлат ва жамоат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини
кескин кучайтириш ёки бошқача қилиб айтганда, “Кучли давлатдан - кучли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалда ҳаётга жорий этиш;

-

қонунлар ижросини таъминлаш, мамлакатда қабул қилинган ва амалда

бўлган меъёрий ҳужжатларни ҳаётга жорий қилишда давлат ҳокимияти
органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

-

фуқаролик жамияти институтлари ва ўзини-ўзи бошқариш органларини

ривожлантириш учун энг мақбул ташкилий-ҳуқуқий механизмларни вужудга
келтириш;

-

сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига

молик энг муҳим қарорларни қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан
кучайтириш ва бошқалар.

Бу босқичда амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини ташкил

этувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида “Референдум якунлари ҳамда
давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги
(2002й), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги
(2002й), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
тўғрисида”ги

(2002й),

“Давлат

бошқарувини

янгилаш

ва

янада

демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий
партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги (2007й) Конституциявий
қонунлар, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги
(янги таҳрири) (2003й), “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги
(2004й), “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари
тўғрисида”ги

(2007й),

“Ўзбекистон

Респубикаси

Конституциясининг

моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида”ги (2007й), “Сайлов тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида”ги (2008й) қонунлар қабул қилинди[3].

Учинчи босқич

сифатида 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш Концепцияси” мамлакатимизда фуқаролик жамиятини
ривожлантиришдаги яна бир юксалиш даври бўлди. Жумладан, Юртбошимиз
томонидан илгари сурилган “Кучли давлат – кучли фуқаролик жамияти сари”
концептуал дастурни амалга ошириш янги босқичга кўтарилди. Бу босқичда
мамлакат раҳбарининг назарий қарашларини ҳаётга татбиқ этишнинг янги
даврига ўтилди. Ривожланган мамлакатларда фуқароларга эркинлик
бағишлаган, шахснинг эркин камол топиши учун барча шарт-шароитларни
яратган, жамиятнинг ҳамма жабҳаларини демократлаштиришга қобил бўлган
фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичи
бошланди.

Мазкур концепция асосида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни

янада чуқурлаштиришни кўзлаб бир қатор қонунлар қабул қилинди ва ҳатто
бош қомусимизда ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳусусан, “Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”[4] ги қонуннинг қабул қилиниши натижасида
давлат бошқаруви соҳасида демократлаштириш жараёни амалга оширилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатнинг дунёдаги тараққий этган демократик давлатлар сафидан

муносиб ўрин олишини таъминлаш мақсадида жамият ҳаётининг энг муҳим
соҳаларини ислоҳ этиш бўйича қонунчилик ташаббуслари, концептуал ғоя ва
таклифлар илгари сурилди.

Концепцияда мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий,

гуманитар соҳалардаги қудратини янада оширишнинг олтита энг муҳим
устувор йўналиши белгилаб берилган. Булар: давлат ҳокимияти ва
бошқарувини демократлаштириш; суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш; ахборот
соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш; Ўзбекистонда
сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини
ривожлантириш; фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва
ривожлантириш;

демократик

бозор

ислоҳотлари

ва

иқтисодиётни

либераллаштиришни янада чуқурлаштириш.

Белгиланган устувор йўналишлар асосида давлат ҳокимияти ва

бошқарувини демократлаштириш борасида ислоҳотлар давом эттирилиб,
Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига
ўзгартиришлар киритилди [2]. Натижада, давлат ҳокимиятининг бўлиниш
принципи янада демократлаштирилмоқда. Концепция жорий этилганидан сўнг
суд-ҳуқуқ соҳасида бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилиниб,
суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш, судларнинг мустақиллиги, суд
жараёнларининг янада эркинлигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлиги, тезкор-
қидирув ишларини олиб боришнинг аниқ асослари белгиланди, бу жараёнда
қонунчиликка риоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш, маъмурий ўзбошимчаликка йўл қўймаслик бўйича реал ҳуқуқий
кафолатлар яратилди[5, 43-53].

Учинчи устувор йўналиш бўйича ижтимоий шериклик ва жамоатчилик

назоратини

янада

кучайтириш,

оммавий

ахборот

воситаларини

мустақиллигини, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, эркин ахборот
майдонини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилиб, қатор қонунлар
лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Концепцияда белгиланган кейинги устувор йўналиш бўйича ўтказилган

сайлов тажрибаларидан, ривожланган давлатларда бу борада эришилган
натижалардан ижодий фойдаланиш йўлга қўйилиб, сайлов жараёнларда
партияларнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш бўйича ишларни амалга
ошириш режалаштирилган.

Фуқаролик жамияти институтларини фаолият доирасини янада

кенгайтириш, улар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш
ишлари кенг миқёсда амалга оширилмоқда. Хусусан, нодавлат нотижорат
ташкилотлари соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни
таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-
қувватлаш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича дастурларни
амалга оширишга, шунингдек, ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш жараёнига
жалб этилмоқда.

Олтинчи йўналиш бўйича эса, сўнгги уч йилда ишлаб чиқарувчилар,

мулкдорларга янада эркинликлар берилди, демократик бозор ислоҳотларини ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётни либераллаштиришни чуқурлаштириш жараёнларини янада
такомиллаштириш

бўйича

қонунлар

ишлаб

чиқилди,

қишлоқларда

тадбиркорларга кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, миллий мустақиллик йилларида Ўзбекистонда

янги давлат ва жамият қуриш масаласида ривожланган мамлакатларнинг илғор
тарихий тажрибасини чуқур ўрганиш натижасида фуқаролик жамиятини барпо
этишдаги “Ўзбек модели”нинг назарий асослари ишлаб чиқилди. Унинг
назарий қарашлари “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари”
концептуал дастурда, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ва
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш амалиётида ўз ифодасини

топиб бормоқда.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2012. 5-бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон,

160-модда.

3.

www.lex.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98 -
моддалари). Ўзбекистон Республикасининг қонуни // Халқ сўзи. 2011 йил 19
апрель.

5.

Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омили. Президент
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича
ўқув-услубий қўлланма. – Т.: НМИУ, 2014. – 43-53 бетлар.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Конституцияси. -Т.: Узбекистан, 2012. 5-бет.

Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами, 2011 й., 16-сон, 160-модда.

www.lex.uz

Узбекистан Республикаси Конституциясининг айрим модцаларига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида (78, 80, 93, 96 ва 98 -моддалари). Узбекистан Республикасининг конуни // Халк сузи. 2011 йил 19 апрель.

Амалга ошираётган ислохотларимизни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамияти куриш - ёруг келажагимизнинг асосий омили. Президент Ислом Каримовнинг Узбекистан Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузасини урганиш буйича укув-услубий кулланма. - Т.: НМИУ, 2014. - 43-53 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов