Теоретические основы кассового учета и анализа в условиях рыночной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
220-225
23
10
Поделиться
Саидов, С. (2014). Теоретические основы кассового учета и анализа в условиях рыночной экономики. Экономика и инновационные технологии, (6), 220–225. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8224
С Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализорованы денежные средство как важнейшая составная часть развитие придприятия. А также освещены вопросы оптимального управления денежными сресдтвами, даны предложения по совершенствованию денежных потоков и влияние на системность междуранародной финансовый отчетности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С. Саидов,

мустақил тадқиқотчи, ТДИУ

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИ

ВА ТАҲЛИЛИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

В статье проанализорованы денежные средство как важнейшая

составная часть развитие придприятия. А также освещены вопросы
оптимального управления денежными сресдтвами, даны предложения по
совершенствованию денежных потоков и влияние на системность
междуранародной финансовый отчетности.

The article analyzes the cash flow as an important component of companies’

development. And also highlights the issues of optimal control of funds, given
proposals to improve the cash flow and the impact on the international financial
statement system.

Калитли сузлар:

Пул оқими, ресурс, пул маблағлари, дебеторлик қарзи,

молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия, инвесторлар.

Бозор учун ишлаб чиқариш бор жойда пул маблағлари ўта муҳим

иқтисодий

восита

бўлади.

Пул

маблағлари

ишлаб

чиқаришнинг

такрорланишига хизмат қилади, иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Пул
шаклидаги маблағлар бозор орқали ресурсга айланади, ресурслар иштирокида
товарлар яратилади, товарлар сотилиб яна пул олинади. Шундай ҳаракатнинг
қайтарилиб туриши иқтисодий жараён юз берганини билдиради. Ҳар бир
хўжалик юритувчи субъект ўзининг иқтисодий жараёнини мунтазам равишда
давом эттириши учун маълум миқдорда пул маблағлари бўлишини тақозо
этади.

Ҳозирги шароитда хўжалик юритувчи субъектлар янги фан-техника

ютуқлари билан уйғунлашган хўжалик маблағлари, воситалари билан
қуролланиши тақозо этилмоқда. Бу хусусда Президентимиз И. Каримов фикр
юритар экан, шундай дейди:

«Ишлаб чиқаришнинг чуқур тангликка

йўлиқишини четлаб ўтишга интилиш корхонани фан ва техниканинг, илғор
технологиянинг янги ютуқларини ишлаш ва жорий этишга ундайди»

[1].

Изланиш давомида пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилини ҳозирги кундаги

аҳволини ўрганиб чиқишга эътибор қаратилди ҳамда мавжуд муаммоларни
бартараф этиш чоралари ўрганилди. Ўрганиш давомида бу соҳада илмий
изланишлар олиб борган иқтисодчи олимларнинг фикрлари билан ҳам танишиб
чиқилди. Иқтисодчи олимлардан Б. Нидлз фикрича, "Пул – жорий молиявий
манбаларда тижорат фаолияти ҳисобининг асосий ўлчов бирлиги ҳисобланади.
Пул маблағлари деганда корхона кассасидаги ва банкдаги ҳисоб-китоб
рақамида бўлган пуллар, шунингдек, пул эквивалентлари тушунилади" [2]
дейилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Пул маблағлари атамасига қуйидагича умумий таъриф беришни мумкин:

"Пул маблағлари - мажбуриятларни зудлик билан тўлаш учун ишлатилиши
мумкин бўлган барча турдаги маблағларни ўз ичига олади. Пул маблағларига
молиявий муассасалардаги жорий ҳисобварақлардаги қолдиқлар, нақд
купюрлар, тангалар, валюталар, кичик кассанинг нақд пуллари ва молиявий
муассасалар томонидан муддатли депозитлар ва муомаладан чиқариш учун
қабул қилинган, корхона кассасидаги конкрет ўтказиб бериладиган пул
ҳужжатларидир. Бу ўтказиладиган пул ҳужжатларига оддий чеклар, касса
ордерлари, мижозлар чеклари, пул ўтказмалари ва бошқа ҳисоб-китоб
воситалари киради". Баланснинг "Пул маблағлари" моддасидаги қолдиқ пул
ҳисобварақларига кирадиган барча турдаги маблағларни акс эттиради.

Маълумки, пул эквивалентлари - пул маблағларига ўхшайдиган, лекин

бошқача таснифланадиган активлардир. Улар хазина векселлари, тижорат
қоғозлари ва депозит сертификатлардан иборат. Кечикишлар ва жарима
санкциялари пул эквивалентларининг пул маблағларига алмаштирилишига
таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун, эквивалентлар касса ҳисобварағидан
олинади. Кўпинча пул эквивалентларини ҳисоб-китоб воситасига айлантириш
эҳтиёжи йўқ. Эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция ҳисобварағига
олиб борилади.

Пул маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш кўп жиҳатдан

корхоналарда пул маблағларининг ҳаракатини оптимал бошқаришни ташкил
этиш ва улар устидан назоратни яхшилашга боғлиқ. Пул маблағлари
назоратини ташкил этишнинг асосий элементларидан бири эса корхонанинг
ҳисоб-ракамидир. Яъни ҳисоб-рақамдан самарали фойдаланишни максимал
даражада таъминлаш, барча кириб келаётган пул маблағларини албатта банк
орқали ҳисобга олиш, барча турдаги тўловларни банклар чиқарган чеклар ёки
шунга ўхшаш ёзма топшириқномалар ва уларнинг махсус пул маблағлари
фонди орқали амалга ошириш лозим. Агар кўрсатилган тартибга қатъий амал
қиладиган бўлса, у ҳолда пул маблағларининг ҳисоби икки томонлама бўлади:
биринчиси-корхонанинг ўзида, иккинчиси эса банкда хисобланади.

Пул маблағлари ҳисоби тўғрисидаги иқтисодчи олим Д.А. Панков

қуйидаги фикрларни илгари суради:

“Пул маблағларининг режали ҳаракатининг ҳисоби корхонада

режалаштирилаётган даврда пул маблағлари оқими ва уни хўжалик
фаолиятидаги ҳаракатини назорат қилиб туришни таъминлаш мақсадида амал
қилинади. Пул оқими пул маблағларининг ортиқчалилиги ёки етишмаслилиги
даражасини аниқлашга ва режалаштиришга ёрдам беради, шунинг асосида
оборотга керак бўладиган кредит ресурсларининг миқдори ҳамда суммасини
аниқлаш, бундан ташқари уни қоплаш муддати ва суммасини, кредитлар
бўйича фоизлар тўловини аниқлайди”, [3] деб таъкидлайди.

Корхоналарда пул маблағлари оқимини бошқариш жараёнлари бўйича

иқтисодчи олим В.В. Ковалёв

фикр билдириб:

"Пул оқимини бошқариш корхонани молиявий менежери фаолиятининг

энг муҳим йўналишларидан биридир. У ўз ичига пул маблағлари
муомаласининг ҳисоб-китоб вақтини, пул оқимининг таҳлилини, пул


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

маблағларини башорат қилишни, пул маблағларининг оптимал даражасини
аниқлашни, пул маблағлари бюджетини тузиш ва бошқаларни қамраб олади"[4]
деб таъкидлайди.

Бундан ташқари, кўпгина хўжалик муомалалари пул маблағларининг

кирими ёки чиқимига бевосита ёки билвосита таъсир этади. Жумладан, нақд
пул маблағлари ҳисобининг самарали бўлиши албатта махсус назорат
бўлишини тақозо этади.

Юқорида иқтисодчи олимлар пул, пул маблағлари ва уларнинг ҳисоби

тўғрисида ўз қарашларини намоён қилган. Аммо бу олимлар пул маблағлари
ҳисоби, уларни бошқариш хусусиятларига бир томонлама назар ташлаган.
Ушбу иқтисодчи олимларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари тўлиқ ва етарлича
деб бўлмайди. Айниқса, ушбу билдирилган фикрлар республикамиз
корхоналари учун пул маблағлари ҳисоби ва уларни бошқариш бўйича назарий
билимиларни тўлиқ асослаб бера олмайди. Шу сабабли, ушбу билдирилган
фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб пул маблағлари оқимини бошқаришнинг
назарий асосларига ўз илмий изланишларимиз натижаларидан келиб чиқиб
қуйидаги мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз: «хўжалик тармоғида пул
маблағлари ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларни
назарий ва амалий асосларини белгилашда ушбу хусусиятларни инобатга олиш
лозим. Масалан, баъзи корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни
мавсумийлиги ҳамда шу аснода пул маблағларининг ҳаракатида ҳам
мавсумийлик бўлиши кутилади. Шу сабабли, пул маблағлари деб кассадаги
нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек, банкнинг ҳисоб-
китоб, валюта ва бошқа пулли ҳисоб ва рақамларидаги маблағлари
тушунилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Пул маблағларининг ҳисоби корхоналарда жорий даврда мавжуд бўлган

пул маблағларининг миқдорини, корхонанинг пул маблағларига бўлган
эҳтиёжини қандай даражада таъминланаётганлигини, корхона оборотига керак
бўладиган кредит ресурсларининг миқдорини, транш маблағларининг мақсадли
ишлатилишини, қисқа муддатли ссудаларни ва кредиторлик қарзларини
тўлашга пул маблағларининг етарлили ёки етишмаслилигини аниқлашни,
режалаштиришни ҳамда кредитлар бўйича фоизлар тўловини амалга
оширишини аниқлаш имконини беради.

Бизнингча, пул маблағларига берилган ушбу таъриф юқоридаги

иқтисодчи олимларнинг билдириб ўтган фикрларига нисбатан тўлиқ ва аниқ
бўлиб, бунда хўжалик корхоналарининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга
олинган.

Корхоналарда пул маблағларининг ҳисоб-китобини тўғри ташкил этиш

билан бир қаторда, уни тўғри ва оқилона бошқариш ҳам муҳим ҳисобланади.
Чунки корхонада пул маблағларининг ҳаракати бир текис давом этмаслиги
корхонанинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжлари таъминотига ва уларни
оқилона бошқаришга ўз таъсирини ўтказади. Бундай шароитда корхоналарда
пул маблағларини бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқишни талаб
этади. Бизнингча, бу усулларни яратиш қуйидаги уч мақсадга эришиш
имкониятини беради:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

нақд пуллар келишининг тезлигини ошириш;

ўтган мажбуриятлар бўйича тўловни амалга ошириш кераклиги ва

унинг муддати (вақти)ни қисқартириш;

киритилган нақд пул маблағларидан максимал фойдаланиш.

Корхона раҳбари ва иқтисодчилари учун энг долзарб муаммо – энг паст

қолдиқ ҳажмидаги нақд пул маблағларини миллий ва чет эл валютасида
тартибга солиш бўлиб, бунинг натижасида қуйидагиларни амалга ошириш
мумкин бўларди:

мол етказиб берувчи ва пудратчиларга бўлган мажбуриятларни ўз

вақтида тўлаш, маҳсулот қийматидан уларга берилган қолдиқ ҳуқуқларидан
фойдаланишга рухсат бериш;

доимий равишда тўлов тартибини ўзида ушлаб туриш;

кўзда тутилмаган харажатларни тўлаш, савдо фаолияти жараёнидаги

юзага келган харажатларни тўлаш.

Пул маблағлари кўринишидаги активлар белгиланишини иқтисодчи олим

Дж. М. Кейнс фикрига

кўра икки асосий сабаби аниқланади:

1. Турғунлик – пул маблағлари жорий операциялар бажарилиши учун

фойдаланилади; пул маблағлари оқимининг кирими ва чиқими ўртасида ҳар
доим вақт бўйича бўшлиқ бўлиши ва бунинг натижасида бўш пул
маблағларини ҳисоб-китоб рақамида йиғилиб қолиши;

2. Эҳтиёткорлик – корхонанинг фаолияти қатъий тартибга солинган

хусусиятни ўзида мужассам этмайди, шунинг учун ҳам пул маблағлари кўзда
тутилмаган тўловларни қоплашга керак бўлади[5].

Аксарият ривожланган давлатларда 1990 йилларгача "Фирманинг

молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар ҳақидаги хисобот" шакли амал қилиб келди.
Лекин ушбу ҳисобот шакли ҳам фирманинг пул маблағлари ҳаракатини етарли
даражада ифодалаб бера олмади. Натижада, 1987 йилнинг ноябрида
"Бухгалтерия стандартлари бўйича кенгаши" FASB

1

томонидан "Фирманинг

молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар ҳақидаги хисобот" шаклини янги хисобот
шаклига, яъни "Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги хисобот"га
алмаштириш ҳақида қарор қилинди.

Пул оқимлари ҳаракати билан қуйидаги молиявий коэффициентлар

муҳим алоқадорлиги мавжуд:

Ялпи фойда + Кредит учун тўланган фоизлар

ИР

А

= ------------------------------------------------------ х 100;

Активларнинг ўртача йиллик қиймати

Қарз маблағлари

Қарамлилик коэффициенти

= ------------------------------------;

Ўз (хусусий) маблағлари

Айланма активларга

Айланма активлар

1

Financial Accounting Standards Board


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Талаб

= --------------------------------------- х 100 ;

Маҳсулот сотишдан тушган тушум

Қарзларни ўртача

Қарз маблағлари

қайтиш муддати (йил)

= --------------------------------------;

Тақсимланмаган фойда

Узоқ муддатли

Узоқ муддатли активлар

активларга талаб

= -------------------------------------------х 100

;

Маҳсулот сотишдан тушган

тушумни йиллик ўсиши

Корхонани умумий пул оқимларига асосан маҳсулот сотишдан тушган

тушум динамикаси, активларнинг иқтисодий рентабеллиги ва қарз маблағлари
бўйича тўланган фоизлар суммаси таъсир этади. Соф айланма капитални
ўзгариши асосан айланма активларга бўлган талаб ва маҳсулот сотишдан
тушган тушум ҳажмига боғлиқ бўлади.

Инвестицион фаолиятдаги пул оқимлари асосий капиталга бўлган талаб

ва узоқ муддатли молиявий қўйилмаларга кўпроқ боғлиқ бўлади.

Молиявий

фаолиятдаги

пул

оқимлари

пассивлардаги

қарз

маблағларининг улушига, қарзлар бўйича қоплаш фоизи ва кредитларнинг
ўртача қайтариш муддатига боғлиқ.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин барча соҳалар сингари

иктисодий соҳасининг назарий жихатини ҳам ҳалқаро стандартлар даражасига
олиб чиқилмокда. Бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар даражасига
етказиш учун, биринчи навбатда, молия-хўжалик фаолиятининг счетлар режаси
такомиллаштириб борилди, ҳамда 2002 йил 1 январдан Халқаро талаблар
даражасидаги янги счётлар режаси кучга киритилди. Шу билан бирга
мустақиллик йилларида бухгалтерия ҳисобида бир қатор янги молиявий
ҳисобот шакллари амал қила бошлади. Булардан бири Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 январидаги Ў5-сонли буйруғи
билан тасдиқланган "Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот" шаклидир. Ушбу
ҳисобот корхонанинг жорий, инвестицион ва молиявий фаолияти бўйича пул
маблағларининг маълум бир ҳисобот даврига бўлган ҳолатини ҳамда ушбу
даврда пул маблағларининг ўзгаришини тушунтириб бера олиши керак.

Лекин аксарият корхоналарда пул оқимларини доимий назорат қилиб

бориш ва бу назорат иқтисодий таҳлилнинг замонавий илғор усуллари
ёрдамида амалга оширилиши йўлга қўйилмаган, натижада корхона йил якунида
қанча соф фойдага эришганини билади, лекин шу соф фойда таркибида қанчаси
хали ундирилмаган, корхонани дебиторлик қарзлари, қанчаси кредиторлик
қарзлари, яна қанчаси жорий даврда қилинмаган лекин фойдадан чегирилган
амортизация ва бошқа харажатлар эканлигини ва натижада фирманинг соф пул
маблағи қанча эканлигини аниқлашда қийинчиликларга дуч келинмоқда.

Таклиф сифатида айтишимиз мумкинки, «Пул оқимлари тўғрисида»ги

ҳисобот шаклини бошқа ҳисобот шакли маълумотлатлари билан узвий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

боғлиқликда тайёрлаш ва тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Халқаро
тажрибада «Пул оқимлари тўғрисида»ги ҳисобот шакли 2 хил усулда (эгри ва
тўғри) тайёрланиб, ҳар иккала усулда тайёрланган ҳисобот шакли
маълумотлари асосан “Фойда ва зарарлар” тўғрисидаги ҳисобот шаклидан
олиниб, (“Фойда ва зарарлар” тўғрисидаги ҳисобот шакли “Ҳисоблаш” усулида
тайёрланади) уни “касса” усулига келтирилади. Бу эса

биринчидан

, корхонада

хисоб тизимини анча осонлаштиради;

иккинчидан,

ҳисобот маълумотлари

ўртасида тафовутларни бартараф этиб, улар бўйича ўзаро мантиқий
боғлиқликни вужудга келтиради;

учинчидан,

«пул оқимлари тўғрисида»ги

ҳисобот шакли Халқаро стандартлар талабига тўла жавоб бера олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. - Т.: Ўзбекистон, - 1998.

2.

Грей С., Нидлз Б. Финансовый учет: Глобальный подход. М.:

Издательство Волтерс Клувер, 2006.

3.

Панков Д.А. Анализ хозяйственной деятельности. - М.: ООО «Новое

знание», 2003.

4.

Ковалев В.В. Финансовый учет и анализ: концептуальные основы. -М.:

Финансы и статистика, 2004.

5.

Кейнса Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. М.: Гелиос

АРВ, 2002.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари. - Т.: Узбекистон, - 1998.

Грей С., Нидлз Б. Финансовый учет: Глобальный подход. М.: Издательство Волтере Клувер, 2006.

Панков Д.А. Анализ хозяйственной деятельности. - М.: ООО «Новое знание», 2003.

Ковалев В.В. Финансовый учет и анализ: концептуальные основы. -М.: Финансы и статистика, 2004.

Кейнса Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. М.: Гелиос АРВ, 2002.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов