Роль государства в подготовке кадров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
300-308
45
8
Поделиться
Кучаров A., Исамухаметов, Ш., Муминова M., & Кучарова, Н. (2014). Роль государства в подготовке кадров. Экономика и инновационные технологии, (6), 300–308. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8236
A Кучаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

Ш Исамухаметов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

M Муминова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Н Кучарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

мастер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Учебно-методическое объеденение в высшем учебном заведение (УМО), совет ВОУ, совет ректоров, ВОУ объеденение, научно-техническое обьеденение, научно-методический совет по отдельным специальностям и рассмотрены и опрежелены функционалные обязанности, а также механизмы управление высшим образователным учреждением. Образование данных структур определил механизм организации и создании высше названных объеденений.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.С. Кучаров, и.ф.д., проф.,

Ш.А. Исамухаметов, тадкикотчи,

М.Б. Муминова, катта илмий ходим-изланувчи,

Н.А. Кучарова, магистр, ТДИУ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ДАВЛАТНИНГ РОЛИ

Учебно-методическое объеденение в высшем учебном заведение (УМО),

совет ВОУ, совет ректоров, ВОУ объеденение, научно-техническое
обьеденение, научно-методический совет по отдельным специальностям и
рассмотрены и опрежелены функционалные обязанности, а также механизмы
управление высшим образователным учреждением. Образование данных
структур определил механизм организации и создании высше названных
объеденений.

It is identified and analyzed the significance of different related functions and

subjects of higher educational organizations, study and methodological departments
of higher education, commission of higher educational departments, commission of
rectors, organizations of higher educational departments, scientific and
technological commissions, specialization and special subject commissions. These
established organizations of higher education implemented the establishment of self
control and management.

Калитли сузлар:

кадр, олий таълим, педагогик жабҳа, маданий жабҳа,

сиёсий жабҳа, иқтисодий жабҳа, молиявий, моддий-техник ахборот,
ресурслар, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш,
бошқарув усули, ёш мутахассис.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига эришганлиги,

ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлининг танлаганлиги,
жамият олдига «юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва
ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални
тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган истиқбол вазифаларини илгари суриш
ва ҳал этишга қодир».[2] Янги кадрлар авлодини шакллантиришдек ўта муҳим
вазифа сифатида қўйилди.

Бу жамоатчилик ҳал қиладиган энг асосий масалалардандир, зеро

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек,
касбий тайёргарлик ва таълим даражаси ижтимоий тараққиётимизнинг асосини
ташкил этиши лозим: «фақат шундай мамлакат, шундай миллат буюк
келажакка, истиқболга ва тўкин-сочинликка эришиши мумкин, қайсики
билимдон, ўз касбининг устаси ва фаол шахсларни, ўз Ватанининг асл
фидойиларини етиштира олади, уларни буюк миллий маданиятнинг маънавий
мероси билан бойитади, дунёвий фан ва маданият хазинасига ошно қилади»[3].

Шубҳасизки, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамияти билан

интеграцияси кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури муваффақиятли амалга
ошиши билан бевосита боғланади.


background image

2

www.iqtisodiyot.uz

Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурига яна эътибор қаратилди.

Хусусан, Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Биз олдимизга
қандай вазифалар қўймайлик, қандай муаммони ечиш зарурати туғилмасин, гап
охир-оқибат, барибир кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалаверади.
Муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг
келажаги ўрнимизга ким келишига ёки бошқачароқ айтганда, қандай кадрлар
тайёрлашимизга боғлик. Олий мажлис IX сессиясида қабул қилинган Кадрлар
тайёрлаш Милий дастурни амалга ошириш, ҳаётга татбиқ этиш, ҳеч бир
муболағасиз, стратегик мақсадларимиз – фаровон, қудратли, демократик
давлатни, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишимизнинг асоси бўлмоғи
зарур».[4]

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий модели мураккаб ижтимоий

соҳада жаҳонда эришилган барча ютуқларни тўлиқ қамраган ҳолда амалга
оширилмоқда. Ўзбек модели умуминсоний қадриятларга таянади ва қуйидаги
тузилиш хусусиятлари билан ифодаланади: «Таълим соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий принциплари: ўқитиш ва тарбиянинг гуманистик,
демократик характердалиги; таълимнинг узлуксизлиги ва давомийлиги; умумий
ўрта ҳамда ўрта махсус, касбий таълимнинг барча учун тенг берилиши; таълим
ва касб-хунар дастурларини танлашга ёндашувда умумийлик ва фарқлилик;
билимли ва истеъдодли кишиларнинг рағбатлантирилиши; таълим тизимида
давлат ва жамоатчилик бошқарувининг уйғунлашувидадир»[5].

Таълимни жамият бойлиги деб унинг аҳамияти нуқтаи назаридан тан олиш

мумкин. Таълим қадимдан ҳам миллий бойлик манбаи ҳисобланган. Шунинг
учун давлат, одатда, унинг харажатларининг катта қисмини ва бошқарув
функцияларини ўз зиммасига олади[6].

Таълимни бошқаришга давлат томонидан аралашувнинг иккита сабаби

бозор иқтисодиётидаги давлат функцияларидан келиб чиқади.

Биринчидан

, таълимга маблағ тикиш узоқ муддатли, истиқболли

хусусиятга эга. Шунинг учун давлат амалий, фундаментал тадқиқотлар учун
мутахассисларни тайёрлашни маблағ билан таъминлашни, стратегик фан-
техника дастурларини кадрлар билан таъминлашни, мудофаа, хавфсизлик,
ижтимоий соҳани молиялаштиришни ўз зиммасига олади.

Иккинчидан

, давлат томонидан ижтимоий функциянинг бажарилиши

аҳолини, ўқишга пул тўлаш учун маблағларга эга бўлмаган шахсларни
(етимлар, кўп фарзандли оилаларнинг болалари ва ҳоказолар) ҳимоялашни
шартлаб беради.

Давлат, жамият манфаатларининг ифодаловчиси сифатида, иқтисодий

самарадорлик ва ижтимоий адолатлилик ўртасидаги мувозанатни ушлаб
туришга чақирилган. Давлатнинг вазифаси жамиятнинг барча фуқаролари учун
таълимнинг қулайлигини таъминлашдан иборат.

Бу сабабларнинг барчаси бутун жаҳонда кадрларни тайёрлашда

давлатнинг етакчи роли сақланиб қолганлигининг асоси ҳисобланади. Бозор
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда давлат ўзининг ижтимоий
функциясини сақлаб қолиб, таълимнинг қўллаб-қувватланишини таъминлайди,
у қуйидагилардан иборат: олий мактабга бюджет субсидияларини ажратиш,


background image

3

www.iqtisodiyot.uz

талабаларга молиявий ёрдам кўрсатиш, талабаларни кредитлаш тизимини
барпо этиш. Давлат таълимни бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

Иқтисодиётни бошқариш усулларининг алмашинувидан сўнг таълимни

бошқариш усуллари ҳам ўзгарди. Иқтисодиётда марказлашмаган тизимга ўтиш
таълим соҳасига ҳам таъсир кўрсатди.

Ҳозирги вақтда мутахассисларни тайёрлашнинг иккита давлат усулини

ажратиш мумкин: марказлашган ва марказлашмаган.

Кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг марказлашган усули умумдавлат

органлари томонидан амалга оширилади, улар олий таълимни ривожлантириш
ва кадрлар тайёрлашнинг йиллик ва истиқболли дастурларини тасдиқлайди.

Ҳар бир мамлакатда бошқарувнинг марказлашмаган тизими ўзига хос

хусусиятларга эга. Бу борада танлаш тамойили ва бошқарувда академик, талаба
ва олий ўқув юртидан ташқари жамоатчиликнинг турли қатламлари
вакилларининг тенг иштироки умумий ҳисобланади.

Таълимни бошқаришнинг марказлашган тизими учун марказий орган

мавжуд бўлган ҳолда маҳаллий бошқарув органларининг юқори даражадаги
мустақиллиги хосдир.

Марказий бошқарув органлари турли мамлакатларда ҳар хил

функцияларни бажаради, лекин одатда, улар таълим соҳасидаги умумий
сиёсатни белгилаб беради, таълим вазирликлари ва агентликлари ҳамда
маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Давлатнинг зиммасида таълим хизматлари бозори йўналтириладиган

меҳнат бозорининг бўлажак таркибий тузилишининг башоратини ишлаб чиқиш
функцияси қолади. Интеллектуал меҳнат бозорини башорат қилиш илмий
жиҳатдан асосланиши керак, баланс моделлари ишланмаларидан фойдаланиш,
мутахассислар талаби ва таклифини ўрганиш, иш ўринларининг мавжудлиги
тўғрисидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган банкларини барпо этиш,
яъни интеллектуал меҳнат бозори соҳасида маркетинг ўтказиш лозим. Бунинг
учун қуйидагилар зарур:

ахборот ва кадрлар ҳисобининг йўлга қўйилган тизими;

бандликдаги таркибий силжишларга таъсир кўрсатувчи омилларни

таҳлил қилиш;

интеллектуал меҳнат бозорини шакллантирувчи фан-техника маҳсулоти

бозорини ўзгаришини таҳлил қилиш;

таълим хизматлари бозори (кадрлар тайёрлаш тизими)ни шакллантириш

учун ишончли ахборот базаси ва бошқалар.

Олий таълим менежменти тизими ҳозирги шароитда, ўзида ўтиш

иқтисодиётининг хусусиятларини акс эттирган ҳолда, оралиқ босқичида
турибди. Бир томондан, унда буйруқбозлик бошқарувининг унсурлари иштирок
этса, иккинчи томондан – тартибга солувчи бошқарувнинг инновацион
тенденциялари намоён бўлмоқда.

Бошқарув қандай қурилган, у қандай усуллар билан амалга оширилади, у

амалда қандай ишламоқда – таълим жараёнининг сифати ва самарадорлиги кўп
жиҳатдан ана шунга боғлиқ. Ҳозирги босқичда менежмент тизими
бошқарувнинг тўрт даражасини ўз ичига олади: умумдавлат, минтақавий,


background image

4

www.iqtisodiyot.uz

маҳаллий, институционал.

Бошқарувнинг

умумдавлат

даражаси

олий

таълим

тизимини

бошқаришни марказлаштиришнинг юқори поғонаси сифатида, бизнингча,
қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлашга чақирилган:

таълим соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш,

уни меъёрий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан тартибга солиш;

Ўзбекистоннинг ягона таълим тизимини сақлаш ва ривожлантириш;

узлуксиз таълим тизимидаги устувор йўналишларини ривожлантириш;

таълим соҳасига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

умуммиллий дастурлар устувор йўналишларнинг, ижтимоий-педагогик

ва инновацион лойиҳалар орқали амалга ошириш;

давлат таълим стандартлари бўйича таълимни бошқаришнинг

минтақавий даражасини янада такомиллаштириш;

таълим сифатини, унинг давлат стандартларига мос келишини баҳолаш

ва назорат қилишнинг ягона тизимини барпо этиш;

таълимни бошқаришнинг минтақавий фаолиятини мувофиқлаштириш;

таълим тизимининг бошқариш органлари билан фуқароларнинг таълим

олиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик
қилиш;

таълим тизимида имкониятлар тенглигини таъминлаш, муҳтож бўлган

минтақалар ва аҳоли қатламларига эътиборни кучайтириш;

инновацион таълим амалиётини қўллаб-қувватлаш ва тарғибот қилиш;

таълимни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар, лойиҳалар ва

илмий тадқиқотларни ривожлантириш;

таълим соҳасининг бошқарувига, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш;

таълимни ривожлантиришда ахборот-статистика ва янги педогогик

технологияларнинг тўлақонли тизимини барпо этиш;

ўқув ва илмий-услубий адабиётларнинг рақобатбордошлигини

таъминлаш;

фанлар бўйича дастурлар ва намунавий ўқув режаларини ишлаб

чиқишда, замон талаблари асосида хориж тажрибасидан фойдаланиш;

таълим тизимида мониторингни ривожлантириш;

таълим соҳасидаги ютуқ ва муаммоларни кенг жамоатчиликка мунтазам

равишда хабардор қилиш.

Бозор шароитида давлат даражасидаги марказий орган зиммасида одатда

режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва ахборот функциялари,
шунингдек, таълимни молиявий қўллаб-қувватлаш функцияси сақланиб қолади.

Мувофиқлаштириш функцияси

олий таълим муассасалари фаолиятини

бандлик, кадрлар тайёрлаш дастурлар ишлаб чиқилган башоратлар асосида
фан-техника дастурларини амалга ошириш соҳаларидаги давлат сиёсати билан
мувофиқлаштиришдан иборат, яъни таълим соҳасида олиб бориладиган сиёсат
ишлаб чиқиш ва уни олий таълим муассасаларига йўналтириш.

Назорат қилиш функцияси

умуммиллий ўқув дастурларининг маълум бир


background image

5

www.iqtisodiyot.uz

стандартини қўллаб-қувватлаш, баҳолаш ва ўқитиш сифатини назорат қилиш
усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бошқарувнинг марказлашмаган
тизимига ўтиш назорат қилишнинг маъмурий (давлат) усулини демократик
давлат-жамоатчилик ёки жамоатчилик усули билан алмаштиришни назарда
тутади.

Таълимни бошқариш марказий органининг

ахборот-таҳлилий функцияси

олий мактаб профессор-ўқитувчиларининг аҳволи ва ривожланиши, ўқитиш
дастурларининг аҳволи, турли олий таълим муассасаларининг тажрибаси
ҳақидаги ахборотни йиғиш ва уларни олий таълим муассасаларига тақдим
этишдан иборат.

Олий мактабни

молиявий қўллаб-қувватлаш функцияси

кадрлар

тайёрлашни, фундаментал тадқиқотлар ва уларга мос келувчи амалий
лойиҳаларни тўғридан-тўғри маблағлаш, жиҳозлар харид қилиш, капитал
қурилишни молиялаш бўйича ёрдам кўрсатишдан иборат.

Кадрлар тайёрлаш минтақавий тизимини бошқариш ваколатига

қуйидагилар киради:

фуқароларнинг таълим олиш учун конституциявий ҳуқуқларини,

уларнинг таълим олиш имкониятларининг тенглигини таъминлаш;

таълимни бошқаришнинг умумдавлат даражасида таълим стандартлари

ва таълим сифатини баҳолаш (назорат қилиш) тизимини шакллантириш;

давлат таълим стандартларининг минтақавий меёрларини белгилаш;

таълим муассасаларини илмий-услубий, ахборот ва янги технология

таъминлаш;

ўқув адабиётлари нашрини ривожлантириш;

турли ўқув фанларининг дастур ва режалари ўз хусусиятларига кўра

ишлаб чиқиш;

таълимни ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни

жалб этиш;

таълим минтақанинг ижтимоий-маданий ривожлантириш омилига

айлантириш;

минтақавий таълимни ривожлантириш дастурларини шакллантириш

ҳамда уларни меъёрий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан таъминлаш;

ягона бошқарув ваколатига эга бўлган минтақавий таълим тизимларини

барпо этиш, идоравий мансублигидан қатъи назар ушбу тизимларнинг барча
бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

таълим

муассасалари

мутахассислар

тайёрлашда

минтақалар

эҳтиёжларини эътиборга олиш;

таълим соҳасида минтақалараро ҳамкорликни ташкил этиш;

таълим соҳасидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва

ривожлантириш;

педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни

ривожлантириш;

минтақалардаги таълим соҳасидаги илғор тажрибани кенг тарғибот

қилиш.


background image

6

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги шароитда таълим тизимининг янги сифатга – олий таълимни

минтақалаштириш ва интеграциялашни ўзида мужассамлантирган таълим
федерализмига ўтиш тенденцияси яққол намоён бўлмоқда.

Бундай ёндашувнинг концептуал асослари 1997 йилда Ўзбекистон

Республикасининг «Таълим тўғрисида»[1] ва «Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури тўғрисида» [2]ги Қонунларида солинди. Хусусан, «Таълим
тўғрисида»ги Қонуннинг 25-29-моддаларида таълимни бошқариш давлат
(марказий ва маҳаллий) ва жамоат органлари ҳамда таълим муассасаларининг
ваколатлари белгиланган. «Ўзбекистон Республикасида олий таълим хакида
Низом»[5]

ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу қонунлар кенгроқ

талқин этилган .

Юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар олий таълим бошқаруви, мамлакат ва

минтақалар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлашнинг
ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, фан-техника ишларини қўллаб-
қувватлаш ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш соҳасидаги қўшма тадбирларни назарда тутади.

Минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасини

тадқиқ этиш шундан далолат бермоқдаки, улар республика ва маҳаллий
ҳокимият органларининг саъй-ҳаракатларини жамлаш зарурати билан боғлиқ
муаммоларни комплекс тарзда ҳал этишнинг самарали усули ҳисобланади. Бу
қуйидаги вазифаларни ҳал этиш имконини беради:

минтақа даражасида олий таълим тизими ўзгаришининг деструктив

тенденцияларини тўхтатиш;

минтақа

олий

мактаби

ёрдамида

минтақавий

ривожланиш

субъектларининг вужудга келиши масаласини ҳал этишга кўмаклашиш, олий
таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар корпусининг интеллектуал
салоҳиятини

бирлаштириш,

уни

минтақани

ижтимоий-маданий

ривожлантиришнинг амалий омилига айлантириш;

ягона бошқарув органига эга бўлган яхлит минтақавий таълим

тизимларини барпо этиш, идоравий мансублигидан қатъи назар ушбу
тизимларнинг барча бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Бизнингча, ушбу ишларни такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар

амалга оширилиши керак: биринчидан, ана шундай дастурларни ишлаб чиқиш
методологияси ва методикасини такомиллаштириш, уларнинг мақоми, мақсади
ва тамойилларини белгилаш; иккинчидан, дастурларни ишлаб чиқиш
босқичида ҳам, уларни амалга ошириш ва якун ясаш жараёнида ҳам давлат
ҳокимияти республика органлари ва Ўзбекистон минтақаларининг ўзаро
келишувли қўшма саъй-ҳаракатлари механизмини такомиллаштириш.

Маҳаллий даражада

тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни

тайёрлашни бошқариш тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари, назаримизда,
қуйидаги вазифаларни ҳал этишга чақирилган:

фуқароларнинг таълим олиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини

амалга ошириш;

таълим муассасаларининг тўлақонли, сифатли фаолият кўрсатиши ва


background image

7

www.iqtisodiyot.uz

аҳолининг таълим эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш учун молиявий,
моддий-техник, кадрлар ва бошқа шарт-шароитларни таъминлаш;

маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига тўлиқ, комплекс хизмат

кўрсатиш учун маданий-таълим ҳудудини шакллантириш;

билим олувчилар ва таълим ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш;

турли институтлар орқали кенг жамоатчиликни таълимни бошқаришга

жалб этиш.

Ўзбекистон Республикасининг

«Таълим тўғрисида»

ги Қонунида олий

таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг тамойилларидан бири сифатида
бошқарувнинг демократик давлат-ижтимоий хусусияти тасдиқланган. Биз ушбу
тамойил фақат, агар таълим сиёсатини шакллантириш таълим жараёни
субъектларининг манфаатлари мос келишига, олий таълим тизимининг ўзини
ўзи ташкил этишида юзага келадиган янги ғоялардан самарали фойдаланишга
асослангандагина самарали бўлади деб ҳисоблаймиз. Давлат-ижтимоий
ташкилотлар ва бирлашмалар институционал даражада олий мактабни
бошқариш жараёнига конструктив улуш қўшишади.

Бу, энг аввало, олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий

бирлашмалари (ЎУБ), илмий кенгашлар, ректорлар кенгашлари, олий таълим
муассасалари уюшмалари, илмий-техник кенгашлар, мутахассисликлар ва
алоҳида фанлар бўйича илмий-услубий кенгашлар (ИУК) ва олий таълимни
бошқариш механизмининг узвий унсурлари ҳисобланган бошқа тузилмалардир.
Мамлакатимизда ташкил этилган ушбу тузилмалар олий мактабнинг ўзини ўзи
ташкил этиш механизмининг вужудга келишини тезлаштирди.

ЎУБ ва ИУК фаолиятининг яқин келажакдаги асосий мақсади олий таълим

сифатини оширишнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда уларнинг ролини
кучайтиришдан иборат.

Ректорлар уюшмасининг (РУ) вазифалари, уларнинг асосий стратегик

йўналишлари бўлиб ҳукуматнинг таркибий ва инновацион сиёсатини таҳлил
қилиш, мутахассислар тайёрлашдаги таркибий силжишларни амалга оширувчи
таълим дастурларини башорат қилиш, уларнинг етарли даражадаги
рақобатбардошлигини таъминлаш, кенг кўламли инновацион илмий-тадқиқот
фаолиятини авж олдириш устида ишлаш ҳисобланади.

Олий таълим тизимида илмий-техникавий, илмий ва илмий-педагогик

кадрларни тайёрлаш давлат бошқаруви органлари тизимида иқтисодиётнинг
ушбу кадрларга бўлган талаби ҳақида батафсил ахборотнинг йўқлиги туфайли
кечикаётганлиги, ўрта махсус ва касб-ҳунар ва олий маълумотли ёш
мутахассисларни «режали-идоравий» тақсимлаш тизими тугатилган вақтдан
эътиборан режали тайёрлаш тизими ва олий мактабда битирувчиларнинг ишга
жойлашуви ва меҳнат бозорида уларга бўлган талаб ҳақидаги ахборотни
кузатиб бориш имконини берувчи «тескари алоқа» йўқолганлиги боис,
ихтисосликлар бўйича ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши, тайёрлаш
даражасининг аҳволи ҳақидаги статистик ахборотнинг мавжуд эмаслиги
ҳозирги вақтда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга
жойлашишини тўлиғича таҳлил қилиш ва башоратлаш, таълим муассасаларини


background image

8

www.iqtisodiyot.uz

меҳнат бозорининг конъюнктураси нуқтаи назаридан йўналтириш имконини
бермайди. Лекин бу Ректорлар уюшмасининг бу жиҳатдан Ўзбекистон олий
таълим тизимининг устувор вазифаларига мос келадиган устувор вазифаларини
ёритиш имконини беради:

мониторинг хизматини ташкил қилиш, бу меҳнат бозорининг

эҳтиёжлари ва конъюнктураси ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил
қилишни таъминлайди;

битирувчиларнинг

талаб

этилиши

ва

рақобатбардошлигини

таъминловчи касб таълимини олиш мақсадида ислоҳ қилинаётган ва
ривожланаётган бозор иқтисодиётини кадрлар билан таъминлаш эҳтиёжларини
аниқлаш ва башорат қилиш;

айниқса кичик ва хусусий бизнес, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат

кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга
оширишга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган касб-
таълим дастурларини такомиллаштириш;

касбга йўналтириш тадбирлари орқали талабалар ва олий таълим

муассасалари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш;

олий таълим муассасаларининг илмий-ишлаб чиқариш базасини

кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

олий таълим муассасаларининг тадқиқот, ишлаб чиқариш ва

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш;

ўзаро ҳамкорлик тизимини барпо этиш ва Олий таълим вазирлигининг

аҳолининг бандлиги муаммолари билан шуғулланувчи вазирликлар ва идоралар
билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган махсус тадқиқот ва ташкилий
дастурлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Шундай қилиб, бизнингча, юқорида қайд этилган вазифаларга биринчи

даражали аҳамият берган ҳолда, Ректорлар уюшмаси олий таълим тизимини
ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичида катта роль ўйнайди.

Олий таълим тизимидаги жамоат бирлашмаларининг таҳлили шундан

далолат бердики, Ўзбекистон олий таълим муассасаларини ривожлантириш
вазифаларини ҳал этувчи, Ўзбекистон олий мактабининг ютуқларига саъй-
ҳаракатларни бирлаштирувчи таълим соҳасидаги бошқа обрўли жамоат
тузилмалари ҳам иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий муаммоларни ҳал этишда
сифат жиҳатдан янги даражани таъминлайди.

Тажриба алмашиш, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув-

услубий, илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш бўйича қўшма
фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил қилиш, ўқувчи ва битирувчи
ёшларнинг манфаатларини намоён этиш ва ҳимоялаш, шунингдек, таълим
соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш билан бир қаторда – буларнинг барчаси
олий таълим тизими жамоат бирлашмаларининг асосий фаолият турларини
намоён қилади.

Бошқарувга

доир

адабиётларда

анъанавий

тарзда

бошқарув

усулларининг

учта кенг тарқалган гуруҳи ажратилади: ташкилий-маъмурий,

иқтисодий ва ижтимоий-руҳий. "Кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг


background image

9

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий усуллари» тушунчасининг моҳиятини аниқлаш учун «бошқарув
усули» ва «бошқарув жабҳаи» тушунчаларига ажратиш керак. «Бошқарув
усули» тушунчаси «бошқарув жабҳаи» тушунчасига қараганда анча кенг
тушунчадир. Бошқарув усули ўзида ҳаракатни, у амалга ошириладиган
қоидалар ва воситалар тўпламини намоён қилади. Бошқарув жабҳаи таъсир
этиш объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади.

Юқорида қайд этилган усуллар макродаражада амал қилади, яъни халқ

хўжалигининг барча тармоқларида қўлланилиши мумкин. Лекин ҳар бир усул у
ёки бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, микродаража
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Ушбу усулларнинг таълим
соҳсида қўлланилиши, бизнинг фикримизча, мутахассис кадрларни тайёрлашни
бошқаришнинг тўртта асосий жабҳаига таянади:

Педагогик жабҳа

– ўқувчиларнинг ўқув борасида юқори даражадаги

ютуқларини таъминлаш мақсадида ўқитишнинг асосий тамойиллари,
методлари ва техник усулларини ишлаб чиқиш.

Маданий жабҳа

– фаннинг инсон ўзини шахс сифатида ва ижтимоий

мавжудод сифатида намоён этишига кўмаклашувчи турли хил соҳаларини
ўрганишдан иборат. Мазкур жабҳа таълим тизими иштирокчиларининг
фалсафий, руҳий социологик хусусиятларини ўз ичига олади.

Сиёсий жабҳа

– таълим тизимининг жамият олдидаги алоҳида

жавобгарлигини, ташқи омилларнинг ўзгарувчан шарт-шароитлари ва
таъсирлари билан мос равишда ривожланишни, қарашлар ва тафаккурларни
тарбиялашни ўзида намоён қилади.

Иқтисодий жабҳа

– молиявий ва моддий-техник ахборот ресурслари ва

улардан самарали фойдаланишни ўз ичига олади. Таълимни бошқаришнинг
ушбу жабҳаи доирасида ресурсларни тақсимлаш ва улардан фойдаланишни
назрат қилиш, олий таълим муассасаларининг ташкилий тузилмаларини ишлаб
чиқиш, ишлар турини тақсимлаш ва уларни бажариш усулларини аниқлаш,
ҳаракатлар меъёрларини белгилаш каби функцияларни ажратиш мумкин.

Фойдаланган адабиётлар руйхати

1. «Таълим тўғрисидаги» Конун. -Т., 1997.
2. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. –Т., 1997, 34- б.
3. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. -Т.,1996, 238- б.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. –Т., 1999, 18- б.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим хақида Низом. Т., 1998.
6. Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная модель подготовки кадров:

направленность в XXI век //Учитель Узбекистана, 1998 йил,17- июнь.

7. Батишев С.Л. Теоретическая концепция начального, среднего и среднего

специального

образованию. -М., 1999.

Библиографические ссылки

«Таълим тугрисидаги» Конун. -Т., 1997.

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. -Т., 1997, 34- б.

Каримов И.А. Ватан саждагох каби мукаддасдир. -Т.,1996, 238- б.

Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. -Т., 1999, 18- б.

Узбекистон Республикаси Олий таълим хакида Низом. Т., 1998.

Курбонов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная модель подготовки кадров: направленность в XXI век //Учитель Узбекистана, 1998 йил, 17- июнь.

Батишев С.Л. Теоретическая концепция начального, среднего и среднего специального образованию.-М., 1999.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов