Продовольственная безопасность: современные тенденции и национальные приоритеты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
80-92
36
8
Поделиться
Исаджанов A., & Кенжабоева, Р. (2015). Продовольственная безопасность: современные тенденции и национальные приоритеты. Экономика и инновационные технологии, (1), 80–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8248
A Исаджанов, Тюменский индустриальный университет

к.э.д.

Р Кенжабоева, Тюменский индустриальный университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В работе рассматриваются значение, особенности и факторы обеспечения продовольственной безопасности в условиях глобализации мировой экономики. Значительное внимание уделено анализу причин и факторов обострения продовольственной проблемы в мировой экономике, обоснованию путей обеспечения продовольственной безопасности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Исаджанов, и.ф.д.,

Р.М. Кенжабоева, магистрант, ТИУ

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ: ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА

МИЛЛИЙ УСТУВОРЛИКЛАР


В работе рассматриваются значение, особенности и факторы

обеспечения продовольственной безопасности в условиях глобализации мировой
экономики.

Значительное внимание уделено анализу причин и факторов обострения

продовольственной проблемы в мировой экономике, обоснованию путей
обеспечения продовольственной безопасности.

This article is dedicated to the meaning importance and the factors of

supporting food security in the conditions of globalization of world economy.

The main attention was paid to the analysis of reasons and factors of

sharpening of food problems in the world economy which is relied on the ways of
supporting food security.

Калитли сўзлар:

Глобаллашув, озиқ-овқат хавфсизлиги, миллий

хавфсизлик, Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки, Озиқ

-

овқат ва қишлоқ

хўжалиги ташкилоти, экспорт, импорт.

Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви жараёнида мавжуд муаммоларнинг

айримлари глобал тус олаётгани билан ажралиб туради. Бу жараён мутлақо
янгича маъно-мазмундаги хўжалик, ижтимоий-сиёсий, табиий-биологик глобал
муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга мавжуд миллий ва минтақавий
муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода
этмоқда

[1].

Глобаллашув

жараёни

замонавий

тараққиётнинг

ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, ҳар қандай ҳодиса каби янги имкониятлар
билан бир қаторда янги хавф-хатарларни ҳам олиб келиши мумкин[2].
Экологик, энергетик, хомашё, гуманитар муаммолар қаторида озиқ-овқат
муаммоси алоҳида ажралиб туради. Ушбу муаммони биринчи бўлиб ХХ асрда
бразилиялик олим Жозе де Кастро “Очарчилик географияси” асарида ёритиб
берган[3].

Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш қўмитасининг 39-

сессиясида (Рим, Италия, 2012 йил 15-20 октябр) юқори даражадаги экспертлар
гуруҳининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши” ҳисоботида озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги таҳдидлар ниҳоятда кескинлашиб
бораётгани таъкидлаб ўтилган[4]. Ҳеч бир давлат ўзининг барқарор тараққиёти,
ижтимоий-иқтисодий ўсишига ўз миллий хавфсизлигини таъминламасдан
эриша олмайди. Кенг маънодаги хавфсизлик тушунчаси сирасидаги иқтисодий
хавфсизлик, айниқса унинг муҳим сегменти ҳисобланган озиқ-овқат
хавфсизлиги хўжалик муносабатларининг ривожланиши истиқболига бевосита
таъсирини ўтказади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Қишлоқ хўжалигининг ривожи озиқ-овқат хавфсизлигининг ечимларидан

бири ҳисобланади. Бугуннинг муҳим аҳамиятга эга вазифаларидан бири
халқаро ва давлатлар миқёсида қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги
ҳудудларини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини кўриб
чиқиш ҳисобланади.

Мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг аҳволи,

истиқболи ва турлари, улардан олинадиган ҳосилнинг мазали таъми ва фойдали
хусусиятлари, уларнинг миллий иқтисодиёт ва экспортда тутадиган ўрни,
биринчи навбатда, шу давлатнинг географик жойлашуви, унинг тупроқ-иқлим
шароитига ва албатта шаклланган деҳқончилик маданияти ва савиясига, керак
бўлса, муайян маҳсулотни етиштириш маҳоратига, бундай маҳсулотларнинг
маҳаллий ва хорижий бозорларда нечоғлиқ харидоргир бўлишига боғлиқ[5].

Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси илк бор 1974 йилда Жаҳон

озиқ-овқат саммитида

таклиф қилинган бўлиб, “Озиқ-овқат истеъмолининг

барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ва нархларнинг
ўзгаришларини қоплаш учун асосий озиқ-овқатларнинг дунёда етарли
жамғармалари ҳар доим мавжудлиги”ни англатади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги

ташкилоти”

(FAO) томонидан қабул қилинган тушунча қуйидагича: “Барча

одамлар ўз озиқланиш эҳтиёжлари ва шахсий хоҳишларига биноан ҳамда фаол
ва соғлом ҳаётни таъминлаш учун етарли меъёрда хавфсиз ва тўйимли озиқ-
овқат маҳсулотларига эга бўлиш учун жисмонан, иқтисодий ва ижтимоий
имкониятларга эгалиги озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланди демакдир”.

ФАО

мутахассислари

фикрига

кўра,

озиқ-овқат

хавфсизлиги

кўрсаткичлари қуйидагилардир:

барқарорлик: озиқ-овқат таъминоти узилмаслиги учун аҳоли, оила ёки

алоҳида шахс ҳар доим озиқ-овқатга эга бўла олиши лозим;

озиқ-овқат мавжудлиги: зарур сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг

зарур миқдорда ички ишлаб чиқариш ёки импорт орқали (шу қатори озуқавий
кўмак) таъминоти. Озиқ-овқат мавжудлигининг энг кўп қўлланувчи воситаси
калорияларда ҳисобланувчи жон бошига кундалик энергия сарфидир (КЭС).
ФАО услубларига кўра, КЭС кўрсаткичи озиқ-овқат балансига асосланган
озуқа истеъмоли турига биноан ҳисобланади. ФАО муайян товарларни озиқ-
овқат таъминотининг турли манбалари (ишлаб чиқариш, жамғармалар, савдо)
ва маҳсулотлардан турли мақсадларда фойдаланишга (истеъмол, ем, уруғлик,
саноатда фойдаланиш, чиқитлар) оид маълумотлардан фойдаланиб, озиқ-овқат
балансларини ҳисоблайди;

озиқ-овқатга эга бўла олиш: тўйимли озиқланиш учун зарур озуқаларга

эга бўлиш мақсадида зарур ресурслардан фойдаланиш учун жисмоний,
иқтисодий ва ижтимоий имкониятлар. Озиқ-овқатнинг жисмоний таъминоти
озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолчилар талаб қилган миқдор ва танловда
бозорда мавжудлиги ҳамда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
учун инфратузилма бўлишини назарда тутади. Иқтисодий имконият аҳолининг
барча ижтимоий қатламлари етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини
харид қилишга қурби етишини билдиради. Бошқача айтганда, иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

имконият уй хўжаликлари озиқ-овқат хариди учун етарли даромадга эгалиги ва
мамлакат озиқ-овқат импорти учун етарли хорижий валютага эгалигини
билдиради;

фойдаланиш: мувофиқ озиқланиш, тоза сув, санитария ва соғлиқни

сақлаш орқали озиқ-овқат истеъмол қилиш билан барча физиологик эҳтиёжлар
қондирилишига эришиш[6].

Бирор кўрсаткич етишмаслиги озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси

пастлиги ёки озиқ-овқат етишмаслигига олиб келади. Озиқ-овқат етишмаслиги
шундай вазиятки, аҳоли меъёрда ўсиш, ривожланиш ҳамда фаол турмуш тарзи
учун зарур бўлган хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатларни етарли миқдорда
ололмайди. Озиқ-овқат етишмовчилиги ёки озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси
пастлиги аҳоли орасида қониқарсиз озиқланишга олиб келиб, у ўз навбатида
одамлар, оилалар ва бутун халқ учун жиддий оқибатларга олиб келади.

Бугунги кунда жаҳонда тўйиб овқатланмаётганлар сони йилдан-йилга

пасайиб бормоқда. 1-расмда ушбу кўрсаткичнинг пасайиб бориш тенденцияси
акс эттирилган.

Расмда кўриниб турганидек, ушбу кўрсаткич камайиб бориш

тенденциясига эга. 2015 йилда жаҳон аҳолисининг тўйиб овқатланмаётган
қатламини 11.8 %гача камайтириш режалаштирилган. Тўйиб овқатланмаётган
аҳолининг асосий қисми ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Бу кўрсаткич 1990-92 йилларда Африка ва Саҳрои Кабирнинг жанубидан
жойлашган мамлакатларда 33 %, Жанубий Осиёда 26 %, Океанияда 14 %,
Шарқий Осиёда 22 %, Жануби-Шарқий Осиёда 31 %, Ғарбий Осиёда 7 %,
Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси мамлакаталрида 15%, Кавказ ва
Марказий Осиё мамлакатларида 14 %ни ташкил этган.

1-расм. 1990-2013 йилларда тўйиб овқатланмаётган аҳолининг камайиб

бориши. 2015 йилда кўзланган мақсад.

Манба: Цели развития тысячелетия: доклад за 2014 год. ООН. Нью-Йорк. 2014.

Ст. 12.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2011-2013 йилларда эса бу кўрсаткич Африка ва Саҳрои Кабирнинг

жанубидан жойлашган мамлакатларда 25 %, Жанубий Осиёда 17 %, Океанияда
12 %, Шарқий Осиёда 11 %, Жануби-Шарқий Осиёда 11 %, Ғарбий Осиёда
10 %, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси мамлакаталарида 8 %, Кавказ
ва Марказий Осиё мамлакатларида 7 % кўрсаткичга эга бўлган. 1990-92
йилларда ривожланаётган мамлакатларда тўйиб овқатланмаётган аҳоли сони
жами аҳолига нисбатан 24 %ни ташкил этган бўлса, 2011-2013 йилларда бу
кўрсаткич 14 %га тушган[7].

Савдо, экспорт ва импорт ҳар бир иқтисодий тараққиётнинг бир

қисмидир. Аммо улар савдо баланси дефицити, тўлов баланси дефицити каби
қарамлик ҳолатига келиб қолса, муаммоли тус олади. Озиқ-овқат импорти ҳам
аслида ҳеч қандай салбий хусусиятга эга эмас. Аммо тажрибалар шуни
кўрсатадики, аҳолининг кўпчилик қисми, айниқса, камбағал қисми истеъмол
қиладиган асосий озиқ-овқат турларини импорт қилиш озиқ-овқат хавфсизлиги
учун таҳликали ҳолатдир.

Бир вақтнинг ўзида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортчилари,

ҳам озиқ-овқат импортчилари бўлган ривожланаётган мамлакатлар сони 90
йилларда 74 дан 89 тага етди[8]. 2012 йилда асосий озиқ-овқат импортчилари
Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Япония, Германия, Буюк Британия ва Миср бўлган.
Африканинг кўпгина мамлакатлари Шарқий Осиё мамлакатларига қараганда
камбағалроқ, шу билан бирга уларда озиқ-овқатнинг ярмидан кўпи импорт
қилинади, Ўрта Шарқда эса бу кўрсаткич ¾ қисмни ташкил этади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари борасида импортга қарамлик муаммосини ҳал

этиш учун сўнгги йилларда бу қарамлик қандай ривожланганини таҳлил қилиш
керак бўлади. Киши бошига тўғри келадиган озиқ-овқат миқдори Ҳиндистон,
Таиланд, Вьетнам каби Осиё мамлакатларида ўсган ва Африка мамлакатларида
эса тушган.

Бунга асосий сабаблардан бири “Яшил инқилоб” бўлиб, у асосан Лотин

Америкаси ва Осиё мамлакатларида янги технологиялар қўлланилиши, гуруч ва
дон каби экинлар ҳосилини оз вақт ичида катта миқдорда йиғиб олиш,
ирригация тизимининг такомиллашиши каби жараёнларни ўз ичига олади.
Ҳиндистонда бу жараён фермерлар учун турли хизмат турларини кенгайтириш,
субсидиялар, кафолатланган нархлар ҳамда озиқ-овқат импортини чеклаш каби
йўллар билан қўллаб-қувватланган. Шу билан бирга Европа ва АҚШ
фермерлари ҳам субсидиялар, кафолатланган нархлар каби омиллар билан
қўллаб-қувватланган.

Озиқ-овқат етиштиришдаги бундай яхшиланишлар Уругвай раундида

бўлиб ўтган кўп томонлама музокаралар натижасида Жаҳон савдо ташкилоти
(WТО) назорати остида қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги келишуви
(Agreement

on

Agriculture)”

доирасида

савдони

эркинлаштириш

жараёнларининг чуқурлашиши билан янада кучайиб борди. Шунингдек, Европа
Иттифоқи мамлакатларининг “Умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати (САР)” ва
Европа озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорларига кириб бориши ҳам бу
ривожланиш жараёнларини тезлаштирди[9].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Кейинги йилларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим

давлатлар ва компаниялар қўлида тўпланганини кузатишимиз мумкин. Европа
Иттифоқи мамлакатлари ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида
етакчилик қилади. Бироқ кейинги йилларда бошқа мамлакатларнинг кучли
рақобати остида ўзининг бу позициясини йўқотиб бормоқда. Бунга мисол
қилиб, Бразилиянинг Африкага катта миқдорда жўжа экспорт қилишини
келтириш мумкин.

Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларнинг 2/3 қисми савдо

дефицити ва ғалла маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва ўсимлик ёғига бўлган
харажатнинг ортиб боришидан азият чекмоқда[10]. Қолаверса, қишлоқ
хўжалиги ривожини қўллаб-қувватламаслик, нарх рақобати, яъни арзон импорт
маҳсулотларининг бозорни эгаллаши деҳқонлар фаолиятини чеклаб қўйди.

Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилиги озиқ-овқат маҳсулотлари

экспорти ва импортида етакчилик қилиши билан бирга бу маҳсулотлар мазкур
давлатлар экспорти ва импортида унчалик катта улушни ташкил этмайди.
Ривожланаётган мамлакатлар эспорти ва импортида эса озиқ-овқат
маҳсулотлари асосий қисмни ташкил этади (1-жадвал).

1-жадвал

Экспорти ва импортида озиқ-овқат улуши юқори бўлган мамлакатлар

(2013)

Экспорт

Импорт

№ Мамлакат

Улуш

Мамлакат

Улуш

1

2

3

4

5

1

Гвинея-Биссау

90.91 % Жибути

97.14 %

2

Қамар ороллари

87.61 % Кирибати

55.30 %

3

Либерия

85.20 % Сомали

55.09 %

4

Малави

80.33 % Гвинея-Биссау

40.28 %

5

Эфиопия

74.92 % Бенин

39.93 %

6

Никарагуа

70.11 % Гамбия

39.31 %

7

Жибути

68.61 % Тимор-Лесте

34.35 %

8

Бурунди

67.28 % Ливия

31.68 %

9

Афғонистон

64.64 % Яман

31.59 %

10

Сан Томе ва Принсипе

60.48 % Сан Томе ва Принсипе 29.86 %

11

Вануату

60.41 % Зимбабве

29.23 %

12

Тимор-Лесте

58.69 % Сенегал

27.10 %

13

Сомали

57.86 % Гаити

26.57 %

14

Уганда

54.67 % Афғонистон

26.13 %

15

Тонга

53.30 % Капе-Верде

25.14 %

16

Кот`д-Ивуар

52.73 % Либерия

24.84 %

17

Аргентина

51.47 % Судан

24.71 %

18

Уругвай

51.14 % Қамар ороллари

24.61 %

19

Бенин

50.39 % Гвинея

23.84 %

20

Муқаддас Винсент ва Гренадина

49.56 % Миср

23.59 %

Манба: http://faostat.fao.org/site/342/default.aspx


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалдан кўриниб турибдики, Гвинея-Биссау экспортида озиқ-овқат

маҳсулотлари улуши 90 %дан ошади. Қамар ороллари, Либерия, Малави,
Эфиопия, Никарагуа, Жибути, Бурунди, Афғонистон, Сао Томе ва Принсипе,
Вануату давлатларида озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти улуши 60 %дан зиёд,
Тимор-Лесте, Сомали, Уганда, Тонга, Кот`д-Ивуар, Аргентина, Уругвай, Бенин
ва Муқаддас Винсент ва Гренадинада бу кўрсаткич 50 %дан зиёдни ташкил
этади.

Озиқ-овқат импортига келсак, Африка мамлакатларидан бўлган

Жибутида озиқ-овқат импорти жами импортнинг 97 %дан зиёдини ташкил
этади. Африка мамлакатларидан яна бири бўлган Кирибати ва Сомалида бу
кўрсаткич 50 %дан юқори. Гвинея-Биссау, Бенин, Гамбия,Тимор-Лесте, Ливия
ва Яманда озиқ-овқат импорти жами импортга нисбатан 30 %дан зиёдни, Сао
Томе ва Принсипе, Зимбабве, Сенегал, Гаити, Афғонистон, Капе-Верде,
Либерия, Судан, Қамар ороллари, Гвинея ва Мисрда эса бу кўрсаткич 20 %дан
зиёдни ташкил этади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамлик мамлакатлар учун

қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради:

озиқ-овқат хавфсизлигини жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқ

қилиб қўяди. Улар эса жуда ўзгарувчан, монополлашган, спекуляция, об-ҳаво
каби тақчиллик ва нархларнинг кескин ўсишига сабаб бўладиган омилларга
берилувчандир;

бундай мамлакатлар нархлар ўсган тақдирда уларни тўлаш

имкониятига эга эмас;

импорт бундай мамлакатларда рақобатлаша олмайдиган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари ва фермерларга салбий таъсир қилади;

асосан қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган озиқ-овқат харидорлари

бўлган уй хўжаликлари етарли озиқ-овқат харид қила олмайди ва очлик ва
бошпанасизлик даражаси ошади[11].

Жаҳон банки (WB) ва Жаҳон савдо ташкилоти (WТО) каби ташкилотлар

савдони эркинлаштириш орқали озиқ-овқат таклифи юқори бўлишини ва
натижада озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайишига эришиш мумкинлигини
эътироф этганлар.

Ўзбекистон мустақиллика эришгандан сўнг катта иқтисодий муаммолар

ва етишмовчиликларга қарамай, қисқа муддатда буғдой ва бошқа стратегик
озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича мустақилликка эришди. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Ўзбекистон
бугунги кунда ўзининг ғаллага бўлган эҳтиёжини қоплабгина қолмасдан,
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги қўшни мамлакатларга,
Афғонистон, Эрон ва бошқа давлатларга ғалла ва ун маҳсулотларини экспорт
қилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ғалла мустақиллигининг қўлга
киритилиши мамлакатимиз аҳолисини нафақат ун ва ун маҳсулотлари билан
таъминлаш, айни пайтда унинг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини
барқарор равишда ўз ҳисобимиздан қондириш масаласини ҳам ҳал қилиш
имконини берди”.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Маълумки, қишлоқ хўжалигини фақат ва фақат юксак агротехника

талаблари ва қоидаларига қатъий амал қилиш, фан-техника ютуқларини, илғор
тажрибаларни кенг жорий этиш, энг муҳими, барчамизни боқадиган деҳқонга,
ишлаб чиқарувчига эркинлик, муносиб шароит яратиб бериш, унинг меҳнатини
ўз вақтида ва одилона рағбатлантириш ҳисобидан ривожлантириш мумкин.
Негаки, ҳозирги вақтда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарали шакли эканини ҳаётнинг ўзи
тасдиқлаб бермоқда[12].

“Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть-газ ва нефть-кимё саноатини,
машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш,
енгил,

озиқ-овқат

саноатининг

юқори

технологияларга

асосланган

тармоқларини ва бошқа соҳаларни юксак даражада ривожлантириш олдимизга
қўйилган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи бўлиши даркор” – дея
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов юртимиз иқтисодиётини
модернизациялаш ва диверсификациялашнинг устувор йўналишларини
белгилаб берди [13].

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги талаб даражасида бўлиб, озиқ-

овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўлиқ таъминлайди. Мамлакатимизда
қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш,

кичик

бизнес

ва

хусусий

тадбиркорликни, шу жумладан деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-
қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусий фермер
хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ерлари янгидан ташкил этилган ижара
асосида ер участкалари ажратиш орқали, давлат томонидан зарур имтиёз ва
преференциялар яратиш йўли билан берилади. Хусусан, фермерлар
соддалаштирилган солиқ тизимидан фойдаланмоқда, фермерлар учун
ажратиладиган кредитлар ставкаси 5 %дан ошмайди.

Фермер хўжаликларига барча турдаги зарур хизматлар кўрсатадиган

ишончли бозор инфратузилмаси ташкил этилган. Қишлоқ жойларда 1,5
мингдан зиёд минибанк, 2 мингга яқин машина-трактор парки, ёқилғи ва
минерал ўғит сотиш бўйича 2,5 мингга яқин пункт хизмат кўрсатмоқда. Бундан
ташқари, 1,5 мингта сувдан фойдаланувчилар уюшмаси, 350 дан ортиқ
консалтинг марказлари ташкил этилди[14].

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини замонавий техника билан

таъминлаш учун Германиянинг “Клаас” ва “Лемкен” компаниялари билан
ҳамкорликда мамлакатимизда энг замонавий тракторлар, ғалла ўрадиган
комбайнлар, плуг ва бошқа тиркама ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистоннинг кўплаб минтақалари қисқа муддатда жаҳон бозорида

харидоргир бўлган мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштирадиган ва экспорт
қиладиган ҳудудларга айланди. Юртимизда юқори ҳосил берадиган интенсив
боғлар ташкил этилди, томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда. 2013
йилда узумчиликни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурда
токзорларни 1,3 баробар кўпайтириш кўзда тутилган.

Кейинги йилларда республикамиз ташқи савдо таркибида ҳам чуқур

ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Таъкидлаш керакки, ташқи савдо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

муносабатларимиз географияси, аввало, ривожланиб бораётган Осиё қитъаси
бозорлари билан савдо айланмасининг ўсиши ҳисобига сифат жиҳатидан
ўзгармоқда. Кейинги йилларда экспорт таркибида рақобатбардош тайёр
маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хомашё етказиб берувчи
тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораётгани кўзга ташланмоқда.

Илгари республика аҳолисини боқиш учун 5 млн. т. буғдой четдан

импорт қилинган бўлса, истиқлол йилларида қишлоқ хўжалигида амалга
оширилган туб ислоҳотлар натижасида ғалла етиштириш ҳажми 1 миллион
тоннадан 7,8 миллион тоннага етди ва Ўзбекистон ғалла экспорт қиладиган
мамлакатлар қаторидан жой эгаллади[15]. Шунингдек, Ўзбекистон сўнгги
йилларда асосий буғдой етиштирувчи мамлакатлар гуруҳидан ҳам ўрин эгаллаб
келмоқда (2-жадвал).

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек,

мамлакатимиз тарихан қисқа муддатда иқтисоди бирёқлама ривожланган,
асосан пахта хомашёси етказиб беришга мослашган, пахта яккаҳокимлиги
ҳалокатли тус олган қолоқ республикадан тез суръатлар билан ўсиб бораётган
замонавий

саноат тармоғига эга бўлган, жадал тараққий этаётган мамлакатга

айланди[16].

2-жадвал

Асосий буғдой етиштирувчи мамлакатлар

Мамлакатлар

2012 йил

2013 йил

2013 йил 2012

йилга нисбатан

%да

миллион тонна

%

1

2

3

4

Европа Иттифоқи

131.3

139.0

5.9

Хитой

120.6

121.8

1.0

Ҳиндистон

94.9

93.6

-1.4

АҚШ

61.8

56.0

-9.4

Россия
Федерацияси

37.7

55.0

45.9

Канада

27.2

29.4

8.1

Австралия

22.1

24.0

8.6

Покистон

24.0

26.3

9.6

Туркия

20.1

21.0

4.5

Украина

15.8

20.2

27.8

Қозоғистон

9.8

14.1

43.9

Эрон Ислом
Республикаси

13.8

14.5

5.1

Аргентина

9.0

11.0

22.2

Миср

8.8

9.4

6.8

Ўзбекистон

6.7

6.7

0.0

Бошқа
мамлакатлар

55.5

60.0

8.1

Жаҳон

659.1

702.0

6.5

Манба: FAO. Food Outlook. Biannual report on global food markets. 2013. P. 12.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробардан

зиёд ошди. Бу мамлакат аҳолисининг қарийб 10 миллион кишига ёки 30
фоиздан ортиқ кўпайишига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган гўшт
истеъмолини 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотларини 1,6 карра, картошкани 1,7
баробар, сабзавотларни 2 мартадан зиёд, меваларни қарийб 4 баробар ошириш
имконини берди.

Мамлакатимизда ҳар йили 16 миллион тоннага яқин мева ва сабзавот

етиштирилади. Аҳоли жон бошига қарийб 300 килограмм сабзавот, 75
килограмм картошка ва 44 килограмм узум тўғри келмоқда. Бу оптимал
истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган Озиқ-овқат дастури аҳолининг

тўлақонли ва мутаносиб тартиб асосида овқатланишини таъминлашдек муҳим
вазифани ҳал этиш имконини берди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон қиймати 5 миллиард АҚШ долларига яқин

бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт
қилмоқда. Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди.

Ўзбекистон дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва

уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилади.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни
етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради.

2004-2013 йилларда сабзавот етиштириш доллар ҳисобида 7,7 баробар,

мева етиштириш 5,1 карра, полиз маҳсулотлари 7,8 марта, узум 8,7 баробар
ўсди. 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни
2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта кўпайтириш мўлжалланган[17].

Бунда биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва

модернизация қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва ирригация тизимини
яхшилаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кенг
кўламли ишларни давом эттириш ва чуқурлаштириш зарур. Бу борада хорижий
инвестицияларни

жалб

қилиш,

шунингдек,

мамлакатимизда

ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларни сақлаш, логистика ва истеъмолчиларга етказиб
беришнинг замонавий тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш
зарур[18].

Статистик маълумотларга кўра, 2013 йилда озиқ-овқат саноатида ишлаб

чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 109,1 %ни ташкил
этди. Ўтган йилда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 8059,6 млрд. сўмни,
тармоқнинг республика саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши
13,2 %ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан, ёғ-мой саноат корхоналари

томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми – 16,8 %га, гўшт-сут саноатида –
9,2 %га, мева-сабзавот саноатида – 8,9 %га ошди.

Тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан истеъмол молларининг

қуйидаги турлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан
ошди: пишлоқ (бринзани қўшган ҳолда) – 4,0 мартага, сариёғ – 21,3 %га,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

ўсимлик ёғи – 11,2 %га, шакар – 10,3 %га, сут ва сут маҳсулотлари – 9,6 %га,
нон ва нон маҳсулотлари – 7,6 %га, хўжалик совуни – 5,8 %га, макарон
маҳсулотлари – 4,2 %[19].

Қўлга киритилган натижалар, авваламбор, қонунчилик базасини

шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни
рағбатлантириш,

уларни

молиявий

қўллаб-қувватлаш,

фермерликни

ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва
ҳукумат қарорлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга туртки бўлди.

Жаҳон

тажрибасига

асосан,

барча

мамлакатларда

иқтисодий

хавфсизликнинг муҳим сегменти бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масалаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва унинг механизмини
такомиллаштириш юзасидан аниқ назарий, услубий ва амалий таклиф ҳамда
тавсиялар ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мамлакат

озиқ-овқат хавфсизлигининг стратегик мақсади ҳисобланади. Озиқ-овқат ва
хомашё ички ресурслари, етарли захира фондлариниг мавжудлиги эса
барқарорлик кафолати ҳисобланади.

Ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолатда

асосий вазифалар қаторига аҳолини маҳаллий ресурслар асосида асосий
озиқ-овқат турлари билан таъминлаш, озиқ-овқат истеъмоли хавфсизлиги ва
юқори сифатини давлат томонидан кафолатлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги
бўйича ички ва ташқи таҳдидларнинг олдини олиш кабиларни киритиш
мумкин.

Бунда иқтисодиётнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги сектори бир қатор

тўсиқларга дуч келади, жумладан, демографик силжишлар, озиқ-овқат
рационининг ўзгариши, иқлим ўзгаришлари, табиий ресурсларнинг
чекланганлиги ва бошқалар.

Охирги

йилларда

экологик

ўзгаришлар,

жумладан,

иқлим

ўзгаришларининг мамлакатлар озиқ-овқат хавфсизлиги даражасига таъсири
яққол кўринмоқда.

Ҳозирги кунда Европа қитъасидаги бир қатор мамлакатлар, жумладан,

Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқалар иқлим ўзгариши билан боғлиқ бир
қатор салбий оқибатларга дуч келди. Шунинг учун мамлакатлар ўзларининг
иқтисодий моделларига юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш масалаларини асос сифатида киритмоқда.

Ўзбекистон қисқа вақт мобайнида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

бўйича катта йўлни босиб ўтди. Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда ўз
агросаноат мажмуасини қайта йўналтириш ва бу борада туб ислоҳотлар олиб
боришга эришди.

Шу билан бирга озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш бўйича

устувор йўналишлар қаторида инсон ривожланиши учун зарур бўлган оптимал
озиқ-овқат

саватчаси

таркибини

шакллантириш,

замонавий

агротехнологияларни жалб қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш
бўйича инвесторлар ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни
чуқурлаштириш,

қишлоқ

хўжалиги

экинлари

ҳосилдорлиги

ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

самарадорлигини ошириш бўйича инфратузилма ва логистика тизимини
такомиллаштириш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Халқаро ҳуқуқ нормалари асосида озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини

шакллантириш, замонавий фан-техника ва технологиялар ютуқлари барқарор
иқтисодий

ривожланишни

таъминлаш

бўйича

асосий

шарт-шароит

ҳисобланади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ҳолатини янада яхшилаш, мева ва

сабзавот маҳсулотлари, узум етиштириш бўйича истиқбол режаларини амалга
ошириш, кўзланган юқори натижаларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни
амалга ошириш муҳимдир:

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ерларнинг

мелиоратив ҳолати ва ирригация тизимини яхшилаш, тупроқ унумдорлиги ва
ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишларни давом эттириш
ва чуқурлаштириш. Бу борада хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга жаҳон бозоридаги
талабни ошириш, уларни сақлаш, логистика ва истеъмолчиларга етказиб
беришнинг замонавий тизимини шакллантириш.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, сабзавот, мева ва узумни

даладан истеъмолчига етказиб беришда нобудгарчиликларнинг олдини олиш
бўйича жиддий ишларни давом эттириш. Мева ва сабзавотларни сақлайдиган
омбор ва музлаткичлар тизими етарли даражада ривожланмагани, логистика ва
йўл харажатлари билан боғлиқ кўпгина муаммоларни ечишга эътибор қаратиш.

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва унинг самарадорлигини

ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг
турини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича олдимизга қўйган
мақсадларимизга эришиш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро
молия институтлари ва банк тузилмаларининг ёрдами ва қўллаб-қувватлашига
таяниш.

Ажратилган молиявий маблағлар билан бирга, биринчи навбатда, илғор

агросаноат технологияларини жалб этиш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси,
ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш ва реконструкция
қилиш, маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни
жорий қилиш борасида кўрсатилган амалий ёрдам ва ҳамкорликларни янада
кенгайтириш[20].

Жаҳон аҳолисини озиқ-овқат билан барқарор таъминлаш масаласида бир

қанча асосий омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин[21]:

1.

Ҳар бир мамлакатда қишлоқ хўжалиги секторининг барқарор ўсишига

эришиш.

2.

Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган меҳнат тақсимоти ва фермер

хўжаликлари кўлами ўзгариши билан боғлиқ ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш.

3.

Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган биотехнологиялар.

4.

Аграр тадқиқотлар тизими ривожланиши ва унинг натижаларини

амалиётга татбиқ этишга бўлган юқори талаб.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

5.

Қишлоқ жойлар инфратузилмасида аниқ мақсадга йўналтирилган

ўзгартиришлар.

Мамлакатлар ичида озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати ва чегараларини

аниқлашда миллий озиқ-овқат хавфсизлиги моделини ташкил этувчи, турли
хусусият ва мезонларни қамраб олувчи етарли ва мақбул овқатланишнинг
физиологик меъёр ва кўрсаткичлари асос бўлувчи услубий ёндашувлардан
фойдаланиш мақбулроқдир.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигининг муҳим сегменти

бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини комплекс таҳлил
қилиш ва унинг механизмини такомиллаштириш юзасидан аниқ назарий,
услубий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент «Маънавият»

2008. Б. 69.

2.

Исаджанов А.А. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви. Ўқув

қўлланма. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети. Тошкент, 2008. -
40 б.

3.

Кастро Ж. География голода: скор. пер. с англ.; ред. Е.А. Араб-огли. –

М.: Иностранная литература, 1954. – 387 с.

4.

Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини

амалга

оширишнинг

муҳим

захиралари»

мавзусидаги

халқаро

конференциянинг

очилиш

маросимидаги

нутқи.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321-.

5.

Продовольственная безопасность и изменение климата Доклад Группы

высокого уровня по продовольственной безопасности и питанию Комитета по
Всемирной

продовольственной

безопасности,

Рим,

2012

год.

www.fao.org/cfs/cfs-hlpe.

6.

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги. UNDP. 2010. Б. 4-13.

7.

Ўша манба. Б.13.

8.

Alberto Valdés; William Foster, Net-Food-Importing Developing Countries.

Who They Are, and Policy Options for Global Price Volatility. August 2012 (Issue
Paper No. 43, ICTSD Programme on Agricultural Trade and Sustainable
Development).

9.

Uwe Hoering. Alternatives to Food Import Dependency. FDCL-Verlag,

Berlin. 2013. Р.6-8.

10.

Ўша манба. Б.7.

11.

Ўша манба. Б.19.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2012-йилда

мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ҳамда 2013-
йилга мўлжалланган иқтисоидй дастурнинг энг муҳим йўналишларига
бағишланган Вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 18.01.2013.

13.

Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини

амалга

оширишнинг

муҳим

захиралари»

мавзусидаги

халқаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

конференциянинг

очилиш

маросимидаги

нутқи.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321-.

14.

Ўша манба.

15.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни

бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент “Ўзбекистон” 2009. Б. 9-12.

16.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озиқ-овқат

саноатининг

ривожланиши

якунлари.

http://stat.uz/uz/press/4/7331/?

sphrase_id=109876.

17.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озиқ-овқат

саноатининг

ривожланиши

якунлари.

http://stat.uz/uz/press/4/7331/?

sphrase_id=109876.

18.

Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини

амалга

оширишнинг

муҳим

захиралари»

мавзусидаги

халқаро

конференциянинг

очилиш

маросимидаги

нутқи.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321-.

19.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озиқ-овқат

саноатининг

ривожланиши

якунлари.

http://stat.uz/uz/press/4/7331/?

sphrase_id=109876.

20.

Президент И.А.Каримовнинг «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини

амалга

оширишнинг

муҳим

захиралари»

мавзусидаги

халқаро

конференциянинг

очилиш

маросимидаги

нутқи.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321-.

21.

Глобальная продовольственная безопасность / О.Г. Белорус, М.В.

Зубец, П.Т. Саблук, В.И. Власов. – Киев: ННЦ «ИАЕ», 2009.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Тошкент «Маънавият» 2008. Б. 69.

Исаджанов А.А. Жахон иктисодиётининг глобаллашуви. Укув кулланма. Жахон иктисодиёти ва дипломатия университети. Тошкент, 2008. -40 6.

Кастро Ж. Геофафия голода: скор. пер. с англ.; ред. Е.А. Араб-огли. -М.: Иностранная литература, 1954. - 387 с.

Президент Ислом Каримовнинг «Узбекистонда озик-овкат дастурини

амалга оширишнинг мухим захиралари» мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки.

http://xs.uz/indcx.php/rasmij/itcm/1321 -.

Продовольственная безопасность и изменение климата Доклад Группы высокого уровня по продовольственной безопасности и питанию Комитета по Всемирной продовольственной безопасности, Рим, 2012 год. www.fao.org/cfs/cfs-hlpc.

Узбекистонда озик-овкат хавфеизлиги. UNDP. 2010. Б. 4-13.

Уша манба. Б. 13.

Alberto Valdes; William Foster, Net-Food-Importing Developing Countries. Who They Are, and Policy Options for Global Price Volatility. August 2012 (Issue Paper No. 43, ICTSD Programme on Agricultural Trade and Sustainable Development).

Uwe Hoering. Alternatives to Food Import Dependency. FDCL-Verlag, Berlin. 2013. P.6-8.

Уша манба. Б.7.

Уша манба. Б. 19.

Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2012-йилда мамлакатимиз ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг якунлари хамда 2013-йилга мулжалланган иктисоидй дастурнинг энг мухим йуналишларига багишланган Вазирлар махкамасининг мажлисидаги маърузаси. 18.01.2013.

Президент Ислом Каримовнинг «Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари» мавзусидаги халкаро конфсрснциянинг очилиш маросимидаги нутки.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321 -.

Уша манба.

Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. Тошкент “Узбекистон” 2009. Б. 9-12.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озик-овкат саноатининг ривожланиши якунлари. http://stat.uz/uz/press/4Z7331/? sphrase_id= 109876.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озик-овкат саноатининг ривожланиши якунлари. http://stat.uz/uz/press/4Z7331/? sphrase_id= 109876.

Президент Ислом Каримовнинг «Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари» мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/1321 -.

2013 йил январ-декабр ойларида республикада озик-овкат саноатининг ривожланиши якунлари. http:ZZstat.uz/uz/press/4Z7331/? sphrase_id= 109876.

Президент И.А.Каримовнинг «Узбекистонда озик-овкат дастурини

амалга оширишнинг мухим захиралари» мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки.

http://xs.uz/index.php/rasmij/item/! 321 -.

Глобальная продовольственная безопасность / О.Г. Белорус, М.В. Зубец, П.Т. Саблук, В.И. Власов. - Киев: ННЦ «ПАЕ», 2009.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов