Механизмы государственной поддержки внешнеэкономической деятельности в Японии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
162-169
30
7
Поделиться
Умаров, У. (2015). Механизмы государственной поддержки внешнеэкономической деятельности в Японии. Экономика и инновационные технологии, (1), 162–169. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8276
У Умаров, Университет мировой экономики и дипломатии

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены состояние изменения структуры внешней торговли Японии, государственный механизм регулирования ВЭД в условиях современных интеграционных процессов и на основе исследований тенденции развития были сформированый предложения. На основе полученных результатов были разработаны научные рекоммендации по улучшению внешнеэкономической деятельности Японии.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.П. Умаров,

ўқитувчи, ЖИДУ

ЯПОНИЯДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ

В данной статье рассмотрены состояние изменения структуры внешней

торговли Японии, государственный механизм регулирования ВЭД в условиях
современных интеграционных процессов и на основе исследований тенденции
развития были сформированый предложения. На основе полученных
результатов были разработаны научные рекоммендации по улучшению
внешнеэкономической деятельности Японии.

This article describes the condition of changing the structure of Japan's

foreign trade, the state regulation mechanism of foreign economic activity in the
conditions of modern integration processes and research-based development trend
was the formation of proposals. On the basis of the results obtained have been
developed to improve the scientific recommendations of foreign economic activity in
Japan.

Калитли сўзлар:

ташқи савдо, ТИФни давлат томонидан тартибга

солиш механизмлари, тўлов баланси, экспорт ва импорт, савдо баланси
дефицити.

Сўнгги йиллардаги Япония иқтисодиётидаги кузатилаётган ижобий

натижалар уни ривожланган давлатлар, хусусан АҚШ сингари иқтисодиёти энг
ривожланган давлатлар билан рақобатлаша оладиган, жаҳон хўжалигининг
кучли субъектига айланиб бораётганлигидан далолат бермоқда. Ўз навбатида,
Япония 1980 йиллар бошида халқаро савдо бўйича жаҳонда етакчи ўринга
чиққанлиги бунинг яққол далилидир. Айнан шу даврдан жаҳонда учта асосий
АҚШ, ғарбий Европа ҳамда Япония сингари жаҳон бозори марказлари ташкил
топди. Ҳозирги кунга келиб, жаҳон иқтисодиётнинг асосий товар оқимлари
ҳаракатининг салмоқли қисми мазкур “кучли учлик” ҳиссасига тўғри
келмоқда[1].

Шу нуқтаъи назардан, Японияда олиб борилаётган иқтисодий

ислоҳотларда давлатнинг аҳамиятини ўрганиш, жаҳон ҳамжамиятида
эришаётган ютуқларни таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ижобий томонларини
миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб амалиётга
жорий қилиш муҳим ҳисобланади.

Тадқиқотларимиз кўрсатишича, Японияда ташқи иқтисодий фаолиятни

амалга оширишда давлатнинг аҳамияти юқори ҳисобланади. Ташқи иқтисодий
алоқаларни давлат томонидан тартибга солиш мамлакатдаги мавжуд ҳолат
ҳамда хориж тажрибаларини чуқур таҳлили асосида кенг қамровли чора-
тадбирлар орқали амалга оширилади. Мазкур чор-тадбирлар сирасига
қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:

ташқи иқтисодий алоқалар стратегиясини ишлаб чиқиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

унинг таркибий ва географик жиҳатдан устувор томонларини аниқлаш;

назорат-тартибга солиш ҳамда молиявий рағбатлантириш ҳусусиятига

эга бўлган чора-тадбирлар тизимидан фойдаланиш;

амалиётида давлат томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга

солишда асосан ҳуқуқий-меъёрий асосан, Япониянинг “Валюта айирбошлаш ва
ташқи савдо тўғрисида”ги[2] Қонуни, маъмурий, иқтисодий, шунингдек
ноанъанавий усуллар кенг кўлланилади.

Шу боисдан, Япония ташқи иқтисодий фаолиятини давлат томонидан

тартибга солиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатда иқтисодий
ўсишни таъминловчи муҳим омиллар сифатида қаралмоқда. Бу эса ўз
навбатида, Япония миллий иқтисодиётни халқаро савдо-иқтисодий ва илмий-
техник жараёнларга интеграциялашувини кучайтиришга туртки бермоқда.

Мазкур механизм кўп томонлама ва либерал савдо тамойилларини қамраб

олишига қарамай, ўзида халқаро шартномалар ҳамда ХВФ (Халқаро валюта
фонди), ИҲРТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти), ГАТТ/ЖСТ
(Жаҳон савдо ташкилоти) каби халқаро иқтисодий ва молиявий
ташкилотларининг кодексларида келтирилган меъёрларни ҳам акс эттиради.
Аммо, одатда ташқи иқтисодий операцияларни олиб боришдаги эркинлик
тамойили ҳам ўз навбатида, унинг устидан минимал даражада давлат
назоратини олиб бориш заруратини юзага келтиради. Бу эса, Японияга ташқи
иқтисодий фаолиятининг барча йўналишларини меъёрий-ҳуқуқий асослар
билан тартибга солиб туриш имконият яратади. Хусусан, Японияга халқаро
иқтисодий муносабатлардаги замонавий ҳолатларни назорат қилиш ва
ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда миллий иқтисодиётни ривожлантиришда
янги йўналишларни яратиш имконини беради.

Япония ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш механизмини

асосини ташкил этадиган қонунчилик ҳужжатлари қуйидагилардан таркиб
топган:

1.

Экспорт – импорт операциялари.

2.

Божхона тарифлари.

3.

Ташқи савдони тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Экспорт

инспекцияси тўғрисида”ги, “Ташқи савдони суғурталаш тўғрисида”ги,
“Фавқулотда импортни ривожлантириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни кенгайтириш тадбирлари тўғрисида” ги Қонунлар;

4.

Маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги стандарт ва техник талаблар. Бунда

“Саноатни стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун муҳим ўрин тутади;

5.

Интелектуал мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи. Бунга “Патентлаш

тўғрисида”ги ва “Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида”ги қонунларни келтириб ўтиш
мумкин[3].

Фикримизча, Японияда ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишда

унинг ҳар бир йўналишини ўз ичига қамраб олган комплекс қонунчилик
асослари ҳамда ноанъанавий методларининг мавжудлиги ташқи савдони
маъмурий-бошқарув жиҳатдан ҳуқуқий ҳужжатлар асосида таъминлаб беради.
Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан тартибга
солишининг самарадорлиги мамлакатни хар бир босқичдаги ривожланиши ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

истиқболи учун унинг барча эҳтиёжлари ва имкониятларни ҳисобга олган
ҳолда ташқи иқтисодий стратегиясини ишлаб чиқишни таъминлайди.

Бунда асосий вазифани иқтисодий механизмлар бажаради. Японияда

компанияларнинг экспорт-импорт операцияларини ҳамда кириб келаётган
хорижий инвестицияларни кредитлашнинг самарали механизми Япония Эксим-
банки[4] ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатда экспорт ва импортни
рағбатлантиришга қаратилган солиқ имтиёзлари ҳам мавжуд. Айни шу
механизм Япония ташқи савдо тизимини бошқа мамлакатлардан ажратиб
туради.

Японияда ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан ривожлантириш

механизми ўз кўлами бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади.
Хусусан, савдо ва инвестицияларни давлат томонидан суғурталашнинг
девирсификациялашганлиги, миллий ишлаб чиқарувчиларни турли рисклардан
ҳимояловчи тизимларнинг мавжудлиги бунинг исботидир. Ўз навбатида мазкур
тизимлар

савдони,

валюта

рискларини,

экспорт

векселларини

ва

облигацияларини, импорт учун аванс тўловларини, хорижий инвестицияларни,
хорижий компаниялар кредитларини суғурталаш каби рағбатлантирувчи
вазифаларни бажаради.

Япония ҳукумати ташқи иқтисодий алоқаларга хизмат кўрсатишни

ташкиллаштирувчи асосий тизим вазифасини ҳам бажаради. Ушбу тизим
асосан маркетинг маълумотларини жамлаш ва таҳлил қилиш, ахборот-маслаҳат
хизматларини кўрсатиш, реклама-кўргазма ишларини ташкил қилиш каби
тармоқланган хусусиятларни ўзида акс эттирган. Мазкур тизимни
молиялаштириш эса давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фикримизча, бу тизим орқали Япония ТИФнинг самарадорлиги ортиши билан
бирга, ундаги янги иштирокчиларни қатнашишини ҳам таъминланади.

Тижорат ишларини ахборот билан таъминлаш, хорижий тижорат

ахборотларини жамлаш ва таҳлил қилиб бориш ТИФ бўйича давлат
иштирокининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ушбу кенг қамровли фаолиятда
Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо ва саноат иқтисодиёти вазирлиги (ССИВ),
Илмий-техника бошқармаси, Иқтисодий режалаштириш бошқармалари ҳамда
бошқа давлат корхоналарининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Юқорида номи келтирилган ташкилотлар қаторида, 1958 йилда тузилган,

Япония ташқи савдони ривожлантириш ҳамкорлик ташкилоти (ДЖЕТРО)ни
алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Бу ташкилот нотижорат ҳисобланиб,
тўлалигича ҳукумат томонидан молиялаштирилади. У Японияда Ташқи савдо
ва саноат вазирлиги ва турли корпорацияларни бир-бири билан боғловчи бўғин
вазифасини бажаради ва хорижий давлатлар иқтисодиёти бўйича
маълумотларни жамлаб таҳлил қилувчи йирик тадқиқот маркази ҳам
ҳисобланади. Шунингдек, ДЖЕТРО машинасозлик ва қурилиш бўйича
консультатив фирмалар ассоциацияси, Жанубий-Шарқий Осиёда савдо, туризм
ва инвестицияни ривожлантириш маркази каби консультатив органларни ўз
атрофига жамлаган.

Япония ташқи иқтисодий комплексининг самарадорлиги ТИФнинг

мустаҳкам институционал асослари мавжудлиги билан ҳам боғлиқдир. Мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

соҳани давлат томонидан бошқариш тизимини учта асосий гуруҳга ажратиш
мумкин:

маъмурий бошқариш органи;

координацион бошқариш органи;

консультатив бошқариш органи.

Давлат томонидан ТИФни маъмурий бошқаришда мамлакатда саноат ва

ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот,
Савдо ва саноат иқтисодиёти вазирлиги (ССИВ) алоҳида ўрин тутади. Вазирлик
асосан қуйидаги ишлар билан шуғулланади:

Японияни хорижий мамлакатлар билан савдо муносабатларини

таъминлаш;

ташқи савдодаги валютага оид муаммоларни бартараф этиш;

экспорт товарларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

лицензияланган товарлар импорти учун квоталар жорий этиш;

импорт қилишга руҳсат бериш,

савдога мувофиқ келадиган қоидаларни аниқлаш;

мамлакат иқтисодиётини таркибий қайта тузиш ва режалаштириш каби

вазифаларни бажаради.

Тадқиқотларимиз

кўрсатишича,

миллий

иқтсодиётни

барқарор

ривожлантириш учун Вазирлик:

экспорт, хорижий инвестициялар хажмини оширишга,

ички бозорни ва юқори технологияли, ноишлаб чиқариш соҳаларини

ривожлантиришга,

замонавий ахборот технологияларга асосларган иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини оширишга,

ташқи савдо дисбалансини қисқартиришга;

хом ашё, энергия ресурси импортини камайтиришга асосий эътиборини

қаратади.

Японияда савдо иқтисодий сиёсатни босқичма-босқич ва келишилган

ҳолда амалга ошириш ҳукумат органларининг идоралараро мувофиқлаштириш
орқали таъминланади. Мазкур мувофиқлаштирувчи тузилмага Савдо кенгаши,
иқтисодий масалалар бўйича вазирлар йиғилиши, тузилмавий ислоҳотларни
жорий этиш бўйича асосий партиялар ҳаракати ва ҳукумат қўшма штаби
киради.

ТИФни давлат томонидан тартибга солиш тизимининг яна бир афзаллик

томони, мамлакатда ҳукуматнинг турли даражадаги мансабдор шахсларидан
таркиб топган кўплаб маслаҳат марказлари фаолият олиб боради. Бунинг ўзига
хос хусусияти шунда-ки, ташқи иқтисодий фаолият бўйича юзага келадиган
турли муаммолар мазкур маслаҳат марказлари томонидан консенсус ташкил
қилган ҳолда, ҳал қилинади.

Японияда ТИФни тартибга солиш тизими давлат ҳамда хўжалик

субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида олиб борилади. Хусусий
секторни ривожлантириш мамлакатдаги ислоҳотларнинг муҳим стратегик
йўналиши сифатида белгиланиши, тизимнинг асосий мезони бўлиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобланади. Бу каби тартибга солиш моделлари нафақат қаттиқ маъмурий
тадбирлар ва методлар асосида, балки ўзига хос рағбатлантириш хусусиятига
эга бўлган юмшатувчи чоралар орқали ҳам амалга оширилади. Бу эса давлат
томонидан олиб бориладиган ислоҳотларнинг самарадорлигини янада ошириш
имконини беради.

Япония капиталини хорижга жойлаштиришнинг интенсивлигига таъсир

этувчи асосий омиллари сифатида саноат корхоналарини зич жойлашганлиги,
иқтисодий имтиёзларнинг мавжудлиги, малакали меҳнат ресурсларига эгалиги
ҳамда давлат реципиенти билан таъминланганлигини алоҳида ажратиб
кўрсатиш мумкин.

Тадқиқотларимиз кўрсатадики, Японияда миллий иқтисодиётнинг

ўсишини таъминлаётган қиёсий устунликлар ташкилий-иқтисодий механизм
асосида, хусусан ташқи савдони тартибга солиш орқали амалга оширилади.

Мазкур қиёсий устунликни ривожланиши унинг меҳнат сиғимидан

капитал ва илмий сиғими юқори бўлган ишлаб чиқаришга ўтилиши орқали
таъминланган.

Миллий иқтисодиётнинг қиёсий устунлигини аниқлашда сотиладиган

асосий товарлар гуруҳидан келиб чиқиб, ЯИМни таркибини шакллантириш
жараёни асосидаги методик ёндашувдан фойдаланилади. Шу мақсадда
сотиладиган товарларни таснифлаш мақсадга мувофиқдир. Хуллас, Японияда
ЯИМ таркибини асосини ташкил этадиган экспорт товарларини учта асосий
гуруҳга ажратиб кўрсатиш мумкин.

биринчи гуруҳ – “Рикардо товарлари”;

иккинчи гуруҳ – “Хекшер Олин товарлари”;

учинчи гуруҳ – “Вернон товарлари”;

1970 йилларда Япония ташқи иқтисодий ислоҳотларни Хекшер-Олин

моделиги мувофиқ олиб борди. 1990 йилга келиб эса ушбу модель ўрнига
мамлакатда юзага келган иқтисодий жараёнларга мос келадиган Вернон модели
қўлланила бошлади. Мазкур жараёнлар юқори технологияли ва хомашё
тежайдиган ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқариш қувватини
хорижга кўчириш ҳамда халқаро ҳамжамият билан соҳалараро савдо ва
инвестицион алоқаларни ривожлантиришда давлатнинг ролини ошириш
кабиларни ўз ичига олган[5].

Япония ташқи савдосининг замонавий таркиби Вернон модели асосида

ташкил этилиши яъни паст технологияли ва меҳнат сиғими юқори бўлган
жараёнлардан воз кечиб давлатлар билан соҳалар ичида икки ҳисса ўхшашлик
тамойили бўйича ресурсларни тенг тақсимлаш орқали савдо алоқаларини олиб
боришда киришди. Мазкур ҳолатда соҳалар ичида савдо модели барча
омилларда

даромаднинг

ортишига

имкон

беради

натижада

япон

тадбиркорларининг бошқа давлатларнинг ноёб ресурсларига бўлган
қизиқишлари камайиб боради.

Японияда ташқи савдони тартибга солиш орқали қиёсий устунликни

амалга оширишда экспортни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш
механизмини киритилиши, кичик ва ўрта бизнеснинг резерв фондини солиқдан
озод қилиниши, ташқи бозорларни ўзлаштиришни соддалаштириш, экспорт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

солиқларини йўқлиги, савдо ва инвестиция операцияларини давлат томонидан
суғурталаш каби мукаммал ташкилий-иқтисодий формалар юзага келди.

Хусусан, Япония молиявий тизими иккинчи жаҳон урушидан кейинги

даврларда экспортни қўллаб қувватлаш учун кўпгина қийинчиликларни бошдан
кечирди. Ҳозирги кунда эса мазкур тизим соҳаларни ривожлантиришда
имтиёзли молиялаштириш, солиққа тортиш ва суғурталаш каби бир қатор
имкониятларга эгадир.

Сўнгги йилларда Японияда экспортни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш суғурта ва имтиёзли солиққа тортиш тизимлари орқали
муваффақиятли тарзда амалга ошириб келинмоқда. Фикримизча, давлат
сиёсати, экспортни рағбатлантиришнинг миллий тизимини такомиллаштириш
бўйича изчиллик билан амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда экспортёрлар ва
давлат ўртасидаги молиявий алоқаларни янада яхшилаш, сотиладиган товарлар
номенклатурасини кенгайтиришга, миллий илмий сиғимли маҳсулотлар билан
янги истиқболга эга бозорлар ташкил этишга кўмак беради.

Ўз навбатида, импортни тартибга солишда давлат миллий ишлаб

чиқарувчиларнинг

иқтисодий

хавфсизлигини

таъминлаш,

халқаро

шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш, битимларни ҳуқуқий
жиҳатдан тўғри юритилишини тартибга солиш ва ижросини назорат қилиш,
ички бозордаги товарлар нархини тартибга солиш каби асосий вазифаларни
бажаради.

Иқтисодиётни глобаллашуви ва байналминаллашуви шароитида импорт

жараёнларини яхшилаш шартларидан бири олиб кирилаётган товарларни
божхонадан ўтказиш жараёнларини тезлаштиришни йўлга қўйиш ҳисобланади.
Японияда божхона фаолиятини автоматлаштириш ва жадаллаштириш
шунингдек, божхона ходимларининг лавозим мажбуриятларини тўғри ва аниқ
бажариши кучли регламент асосида тартибга солинган.

Шуни ҳам эътиборга олиш лозим, Япония импорт сиёсатининг саноати

ривожланган бошқа давлатларга қараганда асосий ажралиб турадиган жиҳати,
импорт қилишда катта хажмда нотариф чекловларнинг мавжудлигидир. Расман
хорижликлар учун япон бозорлари юзга яқин товар гуруҳлари бўйича ёпиқ
ҳисобланади. Умуман олганда, Японияга четдан маҳсулот олиб кириш
мушкулдир. Фақатгина, мамлакат истеъмол эҳтиёжидан келиб чиқиб, илмий-
техник томондан янги бўлган маҳсулотларни импорт қилиш мумкин.

Японияда мамлакатга маҳсулотларни импорт қилишда турли стандартлар

мавжуд бўлиб, улар орқали импорт қилишда кўпгина чекловлар ишлаб
чиқилган. Шунингдек, хорижий тадбиркорлар учун Япониядаги воситачилик
фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ махсус тизим ҳам қўшимча равишда
қийинчилик юзага келтиради. Бунинг сабаби, Японияда “ишлаб чиқарувчи-
воситачи-истеъмолчи” анъанавий занжирли тизим мавжудлигидадир. Лекин
мазкур тизим орқали япон тадбиркорлар харажатларни қисқартирган ҳолда,
нарх бўйича устунликка эга бўладилар.

Умуман олганда, Япония ташқи иқтисодий стратегиясининг ўзига хос

бўлган учта устунлик жиҳатлари мавжуд:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бошқа

давлатлар

билан

ташқи

савдодаги

диспропорцияни

тенглаштириш;

капитал экспорти хажмини кенгайтириш;

ривожланаётган давлатларга ёрдам беришни кенгайтириш орқали

келажакда мазкур давлатларда япон товарлари экспортини рағбатлантиришни
амалга ошириш[6].

Мазкур стратегияни амалга жорий этилиши шубҳасиз, Япониянинг жадал

суръатлар билан ривожланиши ҳамда жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнини янада
мустаҳкамлашига улкан ҳисса қўшади. Шу билан бирга, иқтисодий ўсишни
таъминлайдиган иқтисодиётни экспортга йўналтирилганлиги ва инвестицияни
рағбатлантириш йўналишлари бир-бирини инкор этмайди. Яъни, экспортга
йўналтирилган ривожланиш пул таклифини ва фоиз ставкаларни ўзгартириш
ҳисобидан ички инвестицияни рағбатлантиради. Фикримизча, экспорт ва
инвестицион ресурслар бир-бирини ўрнини босади ва Япония иқтисодининг
ўсиши бир вақтда ҳам экспортни ҳам инвестицияни рағбатлантириш ҳисобидан
амалга оширилади. Шунинг учун мазкур икки моделлар мамлакат
иқтисодиётини ривожланишида асосий ўринни эгаллайди.

Умуман, замонавий вазият таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг

глобал жаҳон хўжалик алоқалари тизимига самарали жалб қилиниши таркибий
ўзгаришларни бартараф этиш ва иқтисодиётни техник модернизация қилишни
талаб этади. Бу рақобатбардошликнинг янада юқори даражасига чиқиш
имконини беради. Шу билан бир пайтда, ташқи савдо сиёсатида
либераллаштириш ва протекционизм нисбатини шакллантириш механизмида
янглишиш ва хатоларга йўл қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Тажрибалар
шуни кўрсатадики, макроиқтисодий тартибга солишнинг аввалги мақсадларини
сақлаб қолган ҳолда ташқи дунё билан ўзаро алоқаларнинг сифат жиҳатидан
бошқа турига ўтиш ва мавжуд ўзгаришларни бартараф этишнинг имкони йўқ.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, самарали ташқи иқтисодий сиёсат

шакллантиришда фақат жорий конъюнктура характеридаги мулоҳазага амал
қилиш билан чекланмаслик лозим. Ўзбекистоннинг узоқ муддатли стратегик
манфаатларига нималар жавоб беришини диққат билан баҳолаш ва шу асосда
иқтисодий фаолиятнинг турли соҳаларига ёндашувларни ишлаб чиқиш
зарур.Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий жараёнларга қалинроқ кириб бориш
босқичида ташқи соҳадаги устунликлардан максимал даражада фойдаланишга
имкон бериб, жаҳон хўжалик конъюнктурасининг инқироз ҳолати
оқибатларини юмшатиши мумкин бўлган давлат савдо сиёсатига алоҳида
эътибор қаратиш лозим. Замонавий глобал иқтисодиётда рўй бераётган
жараёнлар жуда катта фойда келтириши ҳам, вайрон қилувчи рискка ҳам олиб
келиши мумкин. Ўзбекистон жаҳон иқтисодий тизимида ўзига муносиб ўрин
эгаллай олиши мумкинлиги ушбу юқори динамикали муҳитда таянч нуқталари
ва устуворликларни қанчалик тўғри танлашга боғлиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

http://banauka.ru/600.html;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

2.

Мазкур қонун 1949 йил 1 декабрда қабул қилинган (1980 йил декабрь,

1991 йил апрель ва 1997 йил апрель ойларида ўзгартиришлар киритилган)
бўлиб, асосий мақсади: валюта ҳаракати, савдо битимлари бўйича ташқи ҳисоб-
китобларни ҳамда Японияда хорижий капиталнинг фаолиятини тартибга солиш
ҳисобланади;

3.

О.Иванов к.э.н, заместитель директора Департамента экономического

сотрудничества

МИД

РФ

Государственное

регулирование

внешне-

экономической деятельности: опыт Японии;

4.

Эксим банк (Япония экспорт-импорт банки) 1951 йилда “Япония

экспорт банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ “мустақил давлат молия-кредит
ташкилоти”сифатида ташкил қилинган. Асосий мақсади ўрта ва узоқ муддатли
экспорт операцияларини молиялаштиришдан иборат;

5.

Караиванов А.А. Сравнительные преимущества как фактор развития

российско-японских экономических отношений. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва- 2010;

6.

http://banauka.ru/600.html.

Библиографические ссылки

http://banauka.ru/600.html;

Мазкур копун 1949 йил 1 дскабрда кабул килинган (1980 йил декабрь, 1991 йил апрель ва 1997 йил апрель ойларида узгартиришлар киритилган) булиб, асосий максади: валюта харакати, савдо битимлари буйича ташки хисоб-китобларни хамда Японияда хорижий капиталнинг фаолиятини тартибга солиш хисобланади;

О.Иванов к.э.н, заместитель директора Департамента экономического сотрудничества МИД РФ Государственное регулирование внешнеэкономической деятельности: опыт Японии;

Эксим банк (Япония экспорт-импорт банки) 1951 йилда “Япония экспорт банки тугрисида”ги конунга мувофик “мустакил давлат молия-кредит ташкилоти”сифатида ташкил килинган. Асосий максади урта ва узок муддатли экспорт операцияларини молиялаштиришдан иборат;

Караиванов А.А. Сравнительные преимущества как фактор развития российско-японских экономических отношений. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва- 2010;

http://banauka.ru/600.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов