Перспективы дальнейшего развития промышленного потенциала Ташкентской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
75-83
38
5
Поделиться
Тагаев, Б., & Жиемуратов, Б. (2014). Перспективы дальнейшего развития промышленного потенциала Ташкентской области. Экономика и инновационные технологии, (2), 75–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8126
Б Тагаев, Ташкентский Финансовый Институт

к.ф.н., доцент

Б Жиемуратов, Каракалпакский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются перспективы развитие промышленные отрасле Ташкентского области, темпы объема производство и создание новых рабочих место для привлечение прямые иностранные инвестиции при создание промышленные предприятие в территориальном масштабе.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Тагаев, и.ф.н., доц., ТМИ,

Б.Жиемуратов, Қорақалпоғистон

давлат университети ўқитувчиси

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА

ТАРАҚҚИЙ ЭТТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

В статье анализируются перспективы развитие промышленные отрасле

Ташкентского области, темпы объема производство и создание новых рабочих
место для привлечение прямые иностранные инвестиции при создание
промышленные предприятие в территориальном масштабе.

The article analyzes the prospects for the development of industrial sectoral

Tashkent region, the rate of volume of production and the creation of new jobs for
attracting foreign direct investment in industrial projects in the territorial scale.

Калит сўзлар:

иқтисодий имкониятлар, ишлаб чиқариш салоҳияти,

саноат салоҳияти, экспорт салоҳияти, ялпи ҳудудий маҳсулот, қўшилган
қиймат, махсус индустриал зона, модернизация, тўғридан-тўғри хорижий
инвестиция, иш ўринлари, маҳаллийлаштириш

дастури.

Муcтақиллик йилларида мамлакатимиз миқёсида амалга ошираётган

иқтисодий ислоҳотлар, пировардида иқтисодиётни модернизациялаш, тараққий
эттириш, макроиқтисодий барқарор ривожланишига эришиш ҳамда фуқаролик
жамиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, худудларни ижтимоий –
иқтисодий тараққиётига бевосита боғлиқдир. Биз буни дунёнинг ривожланган
давлатларида

худудлар

тарққиёти

орқали

юқори

кўрсаткичларга

эришаётганлигини хорижий тажрибаларни ўрганиш жараёнида кўришимиз
мумкин.

Мамлакат, хусусан, худудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти асосан

уларнинг саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш эвазига таьминланади.

Жахон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир шароитда

худудларда юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатдош маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни
жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, худуднинг
ишлаб чиқариш ва ресурслар салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали
фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли
даромадларини янада кўпайтириш бугунги куннинг далзарб масаларидан бири
ҳисобланади.

Ушбу масалаларни мамлакатимиз олимлари, жумладан, А.Атаханов,

С. Абдурахманов, А. Бекмурадов, М. Бойжуманов, У. Бурханов, А. Ваҳобов,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Б. Мухиддинов, К. Мухамедхонов, К. Санақулов, Т. Шакаров, Т. Шодибаев, Б.
Тухлиев, Б. Эргашев, Н. Хайдаров, А. Хасанов, Б. Ходиев, О. Ғайбуллаев,
У. Ғофуров ва бошқалар саноат корхоналарини модернизация қилиш
истиқболлари, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, соҳани фискал
рағбатлантириш йўллари, бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда саноат
маҳсулотларини арзон ва қулай йўллар билан ишлаб чиқариш усулларини
яратишга катта хисса қўшишган.

Шунингдек, М.Раимжонова, К.Зиёдуллаев, О.Мейлиев, Ш.Азимовлар ва

бошқа олимларимиз Навоий эркин индустриал иқтисодий зона ва Ангрен
махсус индустриал зоналарни ташкил этиш зарурати ва имкониятлари ҳамда
минтақаларнинг иқтисодий салоҳияти ва улардан фойдаланиш самарадорлиги
тўғрисида ўзларини илмий қарашларини баён этган.

Бугунги кунда Тошкент вилоятининг барча худудлари ва Ангрен махсус

индустриал зонасида янги саноат корхоналарни барпо этиш, мавжудларини
қайта тиклаш бўйича хорижий ва маҳаллий инвестицияларни самарали
жойлаштириш натижасида экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасидаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “2013-2015 йилларда Тошкент вилоятининг
саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарорини самарали
бажарилишига таъсир этувчи омиллар ва молиявий ресурслардан унумли
фойдаланиш борасидаги масалалар тўлиқ таҳлил этилмаган.

Мамлакатимизда саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича барча

хуқуқий-меъёрий асослари яратилган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон
Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари

тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21
декабрдаги “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация
қурилишини ривожлантириш тўғрисида” ги қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2011 йил 29 июндаги “2011-2013 йилларда саноат
кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “Янги
турдаги рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва
ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014
йил инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори, худуд ва тармоқларни тараққий
эттириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўпгина
қарорлари ва соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар
Махкамасининг кўплаб қарорлари қабул қилинганлигини таъкидлаш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Натижада мамлакатимизда “2013 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажми 2012 йилга нисбатан 8,8 фоизга, юқори технологияларга
асосланган машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати 21 ва қурилиш
материаллари саноати 13,6, енгил саноат 13 ва озиқ–овқат саноати 9 фоизга
ўсгани, ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши ҳозирги вақтда 24,2
фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, бу кўрсатк[]ич 2000 йилда 14,2
фоиздан иборат эди”[1]. Юқорида келтирилган далил ва рақамлар Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва хукуматимиз томонидан юртимизда олиб
борилаётган иқтисодий-ижтимоий сиёсатни нақадар тўғрилигидан далолат
беради.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов 2013 йил 1 апрель куни

Халқ

депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари
сессиясида пойтахт вилоятининг саноат салоҳиятига юксак баҳо бериб:

“Тошкент вилоятида иқтисодиётимизнинг етакчи тармоғи бўлмиш саноат
соҳаси юқори даражада ривожлангани ҳаммамизга яхши маълум. Бугунги
кунда вилоятнинг мамлакатимиз саноатидаги улуши, Тошкент шаҳри
билан қўшиб ҳисоблаганда, 33,5 фоизни ташкил этиши ҳам шуни
тасдиқлаб беради. Умуман олганда, мамлакатимиз бўйича яратилаётган
ялпи ички маҳсулотнинг 9,6 фоизи, саноат маҳсулотларининг 12,4 фоизи,
хизматларнинг 9,4 фоизи айнан Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келиши
унинг катта ишлаб чиқариш салоҳиятига эга эканини кўрсатади”

[2]

-деб

таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, республика ҳудудининг 3,4 фоизини (15,3 минг

кв/км) ва республика аҳолисининг 9 фоизи (2,7 млн киши)ни пойтахт вилояти
ташкил этади.

“Воҳада ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё ва нефт-кимё, қурилиш

индустрияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича
иқтисодиётимизнинг локомотиви бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари
фаолият юритмоқда. Бунга мисол қилиб, АҚШнинг машҳур “Женерал Моторс”
компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган, Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги ҳудудида ноёб ҳисобланган автомобил двигателлари ишлаб
чиқарадиган замонавий заводни, Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларидаги
йирик саноат мажмуаларини келтириш мумкин. Бу корхоналарда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни нафақат минтақамиз, балки чет элларда ҳам
харидорлар яхши билади ва тан олади”

[2].

Шундай бўлишига қарамай,

“Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш, мавжуд бой имконият ва ресурслардан етарлича фойдаланиш
борасида бир қатор камчилик ва оқсоқликларга йўл қўйилаётганига кўпроқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

эътибор беришимиз зарур” [2]

, -деб таъкидлади Президент Ислом Каримов. Шу

жумладан:

- “Вилоят саноатининг 88 фоизи Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ

шаҳарлари ҳамда Оҳангарон, Қибрай, Янгийўл ва Зангиота туманлари
ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган 10 та туманнинг бу борадаги улуши 12
фоизни ташкил этади, холос. Айниқса, Оққўрғон, Бўка, Бекобод, Қуйи Чирчиқ
туманларининг вилоят саноатидаги улуши бир фоизга ҳам етмаслигини қандай
баҳолаш мумкин?

- худудий саноат таркибида маҳаллий тасарруфдаги корхоналар ҳиссаси

йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Охирги 3 йилда бу кўрсаткич 25,3 фоиздан
22,8 фоизга тушиб қолгани ҳам шундан далолат беради.

- нима учун бир туманда саноат жадал ривожланмоқда, иккинчисида эса

оқсоқликка йўл қўйилмоқда? Холбуки, бу вилоят шундай ихчам жойлашганки,
унинг бир туманидан иккинчи туманига бориш жуда қулай, яъни йўл-
коммуникация масаласида бу ерда ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

- нима учун Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманларида

янги, замонавий саноат корхоналарининг салмоғи ва самараси ҳалигача
сезилмаяпти?

- бизга бўлаверади, деган эскича қараш билан фақат томорқадан

олинадиган даромад ёки олди-сотди ишларига кўз тикиб яшаш бизга энди
ярашмайди.

- тошкент вилоятида баъзи корхоналарнинг тўла қувват билан

ишламаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. ўтган йили вилоят корхоналарида
ип-газлама ишлаб чиқариш бўйича қувватлардан атиги 34 фоиз, трикотаж мато
ишлаб чиқариш бўйича 52 фоиз, трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш бўйича эса
66 фоиз фойдаланилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Ана шундай оқсоқлик туфайли сўнгги беш йилда Тошкент вилоятида

саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръатлари мамлакатимиз бўйича ўртача
кўрсаткичдан анча кам, яъни 2,5 фоизга паст бўлгани ташвиш уйғотмасдан
қолмайди” [2].

Шунингдек, Республика Президентининг ушбу сессияда берган

топшириқлари асосида вилоятнинг барча йўналишларини ривожлантириш
бўйича Дастурлар ишлаб чиқилди[3].

Унда ҳар бир туман ва шаҳардаги мавжуд имкониятлар, тадбиркорлик

субъектларининг салоҳияти, шунингдек, вилоятнинг саноат салоҳиятини
оширишга хизмат қилувчи барча омиллар ҳисобга олинди.

Ишлаб чиқилган дастурларни амалдаги ижросини таъминлаш ўз

навбатида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига асос бўлиб хизмат
қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“2013-2015 йилларда

Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури
тўғрисида”

ги қарори қабул қилиниб, амалга ошириладиган ишларга янада

аниқлик киритилди [4].

Дастурга мувофиқ, вилоятдаги ишлаб чиқариш салоҳияти ва мавжуд

ресурслардан самарали фойдаланилади, саноатни барқарор ўсишини
таъминлаш мақсадида ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотларни
ишлаб

чиқариш

имконини

берувчи

юқори

технологияли

саноат

шакллантирилади.

Саноат

кам

ривожланган

Бекобод,

Қуйичирчиқ,

Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Бўка, Пскент ва Оққўрғон туманларида ишлаб
чиқариш жадал ривожлантирилади. Фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва
зарар кўриб ишлаётган мавжуд саноат корхоналарини соғломлаштириш ёки
фаолият турини ўзгартириш ҳисобига тўлиқ қувватда ишлаши таъминланади.

Шунингдек, “Ангрен” махсус индустриал зонасида ишлаб чиқаришни

ривожлантириш ҳисобига барча тармоқларда, айниқса, машинасозлик,
металлургия, қурилиш материаллари, электротехника, кимё ва нефт соҳасида
янги қувватларни ташкил этиш, мавжуд саноат корхоналарни модернизациялаш
ва кенгайтириш мақсадида инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб этилади. Рақобатбардош бўлган ноозиқ-овқат истеъмол
товарлари, айниқса тўқимачилик, тикув, трикотаж, чарм-пойабзал ва
фармацевтика маҳсулотларини кенг ассортиментда ишлаб чиқариш ҳисобига
саноат маҳсулотларидаги тайёр маҳсулотлар улуши кўпайтирилади.

Дастурда оммавий савдоларда танлов асосида “ноль” қийматда сотилиши,

шунингдек

белгиланган

тартибда

бузилиши

мўлжалланган

давлат

тасарруфидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар бўйича чора-
тадбирлар кўзда тутилган.

Ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши орқали

Биринчидан

,

вилоят

саноатида 2,2 млрд. доллар миқдорида инвестициялар, шу жумладан 602 млн.
доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий сармоялар жалб этиш ҳисобига
302 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ва 11 040 та янги иш
ўринлари яратилади.

Иккинчидан,

фаолият юритмаётган, паст рентабелли 36 та саноат

корхоналари ва бўш турган бинолар фаолияти қайта тиклаш учун вилоят
иқтисодиётига 18,8 млн.долл. миқдорида инвестиция киритилиб, 915 та янги
иш ўринлари вужудга келади.

Учинчидан,

давлат тасарруфидаги 94 та бўш турган объектларни

оммавий савдоларда “ноль” қийматда сотиш, шунингдек 28 та объектни
белгиланган тартибда бузиш ҳисобига юқори технологияли ва энергияни
тежовчи замонавий дастгоҳларга эга бўлган саноат корхоналари ташкил
этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Дастурни амалга ошириш натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажми 2015 йилда 2012 йилга нисбатан 24,3 фоизга ўсади, шунингдек,
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари 44,2 фоизга, қурилиш материаллари ишлаб
чиқариш 38,9 фоизга, саноат-техникавий йўналишдаги корхоналар маҳсулоти
18,5 фоизга ўсиши таъминланади.

Ангрен махсус индустриал зонасида лойиҳа қиймати 155,3 млн. долларга

тенг бўлган 8 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Бу мингдан зиёд иш
ўринлари яратиш имконини беради. Айниқса, келгусида Ангрен-Поп
йўналишида янги темир йўл қурилиши нафақат Агрен махсус индустриал
зонаси,

балки

бутун

Тошкент

вилоятининг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишидаги энг кучли омиллардан бири бўлади.

Режалаштирилган

инвестиция

лойиҳаларини

нафақат

саноат

марказларида, балки ишлаб чиқариш кам ривожланган, тоғли чекка қишлоқ
туманларида амалга оширишга алохида эътибор берилган. Жумладан,
Бўстонлиқ туманидаги “Бўстонлиқ Пластекс” корхонаси негизида лойиҳа
қиймати 14,5 млн. долларга тенг, йилига 7 минг тонна ип калава ишлаб
чиқаришга мўлжалланган замонавий корхонани ишга тушириш натижасида
350 та янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳани амалга ошириш учун Ташқи
иқтисодий фаолият Миллий банкининг 10 млн. доллар кредит маблағлари ва
4,5 млн. доллар корхонанинг ўз маблағлари жалб этилади.

Пскент туманидаги “Тохиржон қурилиш савдо” корхонаси негизида

лойиҳа қиймати 1,2 млн. долларга тенг, йилига 2 млн. дона трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган замонавий корхона ишга
туширилади. Бунинг учун Алоқабанкнинг 450 минг доллар кредит маблағлари,
корхонанинг 300 минг доллар ўз маблағлари ҳамда 450 минг доллар тўғридан-
тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиб, 420 та янги иш ўринларини
яратиш кўзда тутилган.

Юқоричирчиқ туманидаги “ТТГ” хорижий корхонаси негизида 40,0 млн.

доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиб, йилига 7,5 млн. кв.
метр мато ва 5 млн. дона тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга
бўлган замонавий корхона ишга туширилади. Натижада маҳаллий аҳолидан
яна 200 киши иш билан банд бўлади.

Ўртачирчиқ туманидаги “Тўйтепа металл қурилмалари” корхонасининг

ўз маблағларидан 4,2 млн. доллар сарфланиб, қуввати йилига 5минг дона
металл конструкциялари ишлаб чиқариш даражасига етқазилади ва қўшимча
250 киши иш билан таъминланади.

Оҳангарон туманидаги “TIAT Ceramic» хоржий шўъба корхонаси

негизида лойиҳа қиймати 17,6 млн. долларга тенг бўлган ва йилига 510 минг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

дона санитар-керамика махсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган
замонавий корхона 100 фоиз хорижий инвестициялар жалб қилиш хисобига
ишга туширилади ва 300 та янги иш ўринлари яратилади.

Ангрен шаҳрида 35,5 млн. долларга тенг бўлган ва йилиги 8 минг тонна

ҳар-ҳил турдаги мис трубалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий
корхона ишга туширилиши муносабати билан 183 та янги иш ўринлари
яратилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг 10,3
млн. доллари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамда 25,2 млн. доллари
Ипотекабанкининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ҳозирги
кунда ушбу корхона қуриб битқазилиб ишга туширилди ва 100дан ортиқ аҳоли
иш билан банд бўлди.

Тошкент вилоятининг 2013 йилда ялпи ҳудудий маҳсулоти 11 трлн.

сўмдан ошиб кетди, унинг ўсиш суръати 107,8 фоизга, саноат маҳсулотлари
9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 111,6 фоизга таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2015 йилларда Тошкент

вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги
қарорини 2013 йил 1 феврал ҳолати бўйича ижросида вилоятининг саноат
йўналишида умумий қиймати 263,7 млн.долларга тенг бўлган 188 та лойиҳа
(105,6 фоиз) ишга туширилди. Ушбу корхоналарда 6,5минг иш ўринлари
яратилди.

Бироқ, қурилиш-монтаж ишлари якунланиши кечикаётганлиги ва бошқа

сабаблар туфайли лойиҳа қиймати 34 млн. долларлик 8 та лойиҳа
белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмади ва натижада 466 та янги
иш ўринлари яратилмади.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида вилоятда 20 та корхонада 52 та

лойиҳа бўйича жами 91 млрд. сўмлик (108,1%) маҳаллийлаштирилган
маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқарилган 72,9 млрд. сўм маҳсулот ички бозорга сотилган бўлса,

1015 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган, натижада

21,7 млн. доллар

миқдорида валюта иқтисод қилинган.

Бироқ маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 7 та корхоналарда

ишлаб чиқариш хажмлари бажарилмади. Бунга сабаб режадаги маҳсулотга
бўлган талабни камайганлиги, ишлаб чиқариш жараёнларида электр энергия ва
табиий газ таъминотидаги муаммолар ҳамда масъул раҳбарларнинг
масъулиятсизлиги ва бошқаларни таъкидлаш мумкин.

Вилоят бўйича 2013 йилда 1,6 млрд. долларлик маҳсулот экспорт

қилинган бўлиб, 2012 йилдаги параметрларидан паст бўлиб, соф экспорт
салбий қолдиқ билан якунланган. Вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳудудий 4400


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

та саноат корхоналарининг ва кичик бизнес субъектлари томонидан жами
522 млн. долларлик 85 турдаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинган.

Хусусан, вилоят ҳудудий экспорт таркибида саноат маҳсулотлари

19 фоизни, қишлоқ хўжалик 60 фоизни ва хизматлар ҳажми 10 фоизни
ташкил қилган холос. Келгусида саноат маҳсулотлари экспортини кўпатириш
учун давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш учун
барча чора-тадбирларни масъулият билан амалга оширишимиз лозим.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чииқариш аҳоли жон бошига вилоятда

3,3 млн. сўмни (республикада 2 млн.сўм) ташкил этган бўлса бу кўрсаткич
Бекобод, Бўка, Оққўргон, Пскент ва бошқа туманларда республика
кўрсаткичидан 3-6 марта камдир.

Хулоса ўрнида алоҳида таъкидлаш лозимки, қилинган иқтисодий

тахлиллар ва ўрганиш натижалари кўра ушбу давлат дастурининг ижросини ўз
вақтида таъминлаш учун:

биринчидан

, ҳудудларда давлат дастурини ижросини

ўз вақтида таъминлаш учун маҳаллий кенгаш депутатлари ва мутахассислардан
иборат ишчи гуруҳини ташкил этиш. Ишчи гуруҳи камида ойида бир марта
худудларда давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича жамоатчилик
назоратини олиб бориш;

иккинчидан

, ҳудудларда манзилли дастурга

киритилган инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳа хужжатларини ўз вақтида
тайёрлаш, экспертизадан ўтқазиш, тасдиқлаш ва уни амалга ошириш бўйича
жадваллар ишлаб чиқиш ва уларга қатъиян риоя қилиш;

учинчидан

, маҳаллий

хокимият ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида вилоятдаги фаолият
юритмаётган, самарасиз фойдаланаётган, инқирозга юз тутган ёки кам қувват
билан ишлаётган корхоналар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш
бино ва ерларини аниқлаш, улар негизида янги корхоналарни ташкил этиш
бўйича хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш борасидаги ташкилий
ҳамда техник ишларни амалга ошириш;

тўртинчидан

, янги корхоналар ташкил

этаётган инвесторларга жойларда зарур бўлган электр энергия, табиий газ, йўл
коммуникациялари, транспорт воситалар билан таъминлаш ва бошқа ишларни
ўз вақтида ҳал этишга маҳаллий хокимият ва мутасадди ташкилотлар кўмак
беришни йўлга қўйиш;

бешинчидан

, тижорат банклар ва кредит берувчи

ташкилотлар маҳаллий инвесторларга корхоналарни қуриш, модернизациялаш
жараёнларида ҳамда асбоб-ускуналар харид қилиш учун кредит маблағларини
ўз вақтида таъминлашда уларнинг масъулиятини янада ошириш;

олтинчидан

,

маҳаллий хокимият ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда 2013 йили
хорижий инвестиция киритмаган (Бекобод, Бука, Қуйичирчиқ ва Пскент
туманлари) ҳудудларда 2014 йили чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва
маҳсулот экспортини кенгайтириш бўйича алоҳида туман дастурларини ишлаб
чиқиш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида

давлат дастурини самарали ижро этишга амалий кўмак берилади. Бу, ўз
навбатида, дастурнинг ижросини таъминлаш ушбу ҳудудда яшаётган ҳар бир
инсоннинг моддий ва маънавий жиҳатдан фаровонлиги ошишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва
2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг мухим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил
юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни
сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш
йили бўлади” мавзусидаги нутқи. QZBEKITON OBOZI 2014 йил 18 январ.

2.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президент И. Каримовнинг

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари
сессиясидаги “Мамлакатимиз тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, ватанимиз
обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш-муқаддас бурчимиз”
мавзусидаги нутқи. 1-апрель 2013 й.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июлдаги

“2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини ошириш Дастури
тўғрисида”ги ПҚ-2000-сонли Қарори, 2013йил 6-августдаги “2013-2015
йилларда Тошкент вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва
ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2020-сонли қарори, 2013 йил 20 сентабрь Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм
соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июлдаги

“2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини ошириш Дастури
тўғрисида”ги ПҚ-2000-сонли қарори.

5.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

Р.С. Азимовнинг Тошкент вилоятини 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга белгиланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган йиғилишдаги маърузаси,
5 февраль 2014йил.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистан Республикаси Президента И. Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожланиш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурининг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислох,отлар стратегиясини изчил давом эттириш йили булади” мавзусидаги нутки. QZBEKITON OBOZI 2014 йил 18 январ.

Каримов И.А. Узбекистан Республикаси Президент И. Каримовнинг Халк депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташкари сессиясидаги “Мамлакатимиз тараккиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, ватанимиз обру-эътиборини янада ошириш йулида мехнат килиш-мукаддас бурчимиз” мавзусидаги нутки. 1-апрель 2013 й.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июлдаги “2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салохиятини ошириш Дастури тугрисида’Ти ПК-2000-сонли Карори, 2013йил 6-августдаги “2013-2015 йилларда Тошкент вилоятининг йул-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти ПК-2020-сонли карори, 2013 йил 20 сентабрь Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм сохасини ривожлантириш дастури тугрисида’Ти карори.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июлдаги “2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салохиятини ошириш Дастури тугрисида’Ти ПК-2000-сонли карори.

Узбекистан Республикаси Бош вазирининг биринчи уринбосари Р.С. Азимовнинг Тошкент вилоятини 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2014 йилга бслгиланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган йигилишдаги маърузаси, 5 февраль 2014йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов