Создание в стране полноценной конкурентной среды – главный фактор модернизации производства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
229-238
13
6
Поделиться
Хошимов, Э., & Мингишов, Л. (2015). Создание в стране полноценной конкурентной среды – главный фактор модернизации производства. Экономика и инновационные технологии, (1), 229–238. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8283
Э Хошимов, Университет мировой экономики и дипломатии

к.э.н

Л Мингишов, Университет мировой экономики и дипломатии

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается концепция развития конкурентоспособности национальной экономики. Посредством формирования конкурентоспособной среды изучены вопросы повышения конкурентоспособности национальной экономики, меры обеспечения правового механизма по содействию развития конкурентоспособности, а также проанализированы тарифные меры по поддержке молодых отраслей.В частности, даны предложения по совершенствованию механизмов поддержки экспорториентированных отраслей производства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Э.А. Хошимов, и.ф.н.,

Л.Ў. Мингишов,

катта илмий ходим-изланувчи, ЖИДУ

МАМЛАКАТДА ТЎЛАҚОНЛИ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

В

данной

статье

раскрывается

концепция

развития

конкурентоспособности национальной экономики. Посредством формирования
конкурентоспособной

среды

изучены

вопросы

повышения

конкурентоспособности национальной экономики, меры обеспечения правового
механизма по содействию развития конкурентоспособности, а также
проанализированы тарифные меры по поддержке молодых отраслей. В
частности, даны предложения по совершенствованию механизмов поддержки
экспорториентированных отраслей производства.

This article reveals a concept of competitive national economy development.

Through the formation of a competitive environment, it is studied the issues of
national competitiveness, measures to ensure the legal mechanism for increasing of
the competitiveness, and also analyzed the tariff measures in support of new
industries. In particular, authors give some recommendations for improving the
mechanisms to support export-oriented industries.

Калитли сўзлар:

Рақобат муҳити, ҳуқуқий механизм, ташқи савдо

сиёсати, божхона тарифлари ва импорт ўрнини босувчи товарлар.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, интеграцион жараёнларнинг

кучайиши, инновацияларнинг жадал ривожланиши миллий иқтисодиёт олдига
халқаро рақобатбардошликка эришиш ва жаҳон бозорида мустаҳкам мавқега
эга бўлиш вазифаларини қўймоқда.

Маълумки, мамлакатда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация

қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан миллий
иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш мумкин. Иқтисодиётни ҳаракатга
келтирувчи мавжуд рақобат муҳити эса тараққиётнинг ёрдамчи “двигатели”
сифатида

модернизациялаш

ва

техник

янгиланиш

жараёнларини

жадаллаштиради. Рақобат шароитида ишлаб чиқариш муносабатлари
субъектлари ўртасида унумлироқ технология, иш жойи, яхши бозорни қўлга
киритиш, умуман, юқори даромад олиш имконияти учун кураш олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов мамлакатимиз

иқтисодий ривожланиши йўлида ғов бўлиб турган муаммоларни ечиш борасида
сўз юритар эканлар, “Бу ўринда сўз, биринчи навбатда, мамлакатимизда том
маънодаги рақобат муҳитини шакллантириш ҳақида бормоқда. Маълумки,
бундай муҳит ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш ва
модернизация қилиш, жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил
бўлиб хизмат қилади”, деб таъкидлаган эдилар [1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Илмий

жиҳатдан

миллий

иқтисодиёт

рақобатбардошлигини

шакллантириш ва ривожлантиришнинг М. Портер концепциясига кўра[2],
мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий ромби”нинг тўртинчи
элементи ички бозорда кескин рақобатнинг мавжудлиги фирмаларни ўз
фаолиятини такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ташқи
бозорларга чиқишга ундаши асосланган. Кучли ички рақобат муҳитида
тобланган фирмалар ташқи бозорларда ҳам қийинчиликларсиз муваффақиятга
эришиши назарий жиҳатдан исботланган

1

.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов 2013 йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида, “Биз
ҳанузгача эскича фикрлаш қолипидан чиқа олмаяпмиз, ўз умрини ўтаб бўлган,
эски ва яроқсиз планли-тақсимот тизими қолдиқлари, афсуски, бутунлай
барҳам топгани йўқ. Кескин рақобат шароитида солиқ имтиёзлари ва
протекционистик чоралар ҳисобидан яшаш мумкин, деган нотўғри қараш
миямизга чуқур ўрнашиб қолган. Бундай чоралар, аввало, корхоналар
манфаатига зарар етказиб, уларнинг даромадини камайтириш билан бирга,
давлат бюджетига сезиларли равишда зиён етказиши ҳақида ўйлаб ҳам
кўрмаймиз. Энг муҳими, ҳар қандай имтиёз ва преференциянинг умри узоқ
эмаслигини эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Фақат шундай имтиёз ва
преференцияларга таяниб қолган корхоналар очиқ иқтисодиёт шароитида
хорижий компаниялар билан нафақат ташқи, балки ички бозорда ҳам
рақобатлаша олмайди”, деб таъкидлаган эдилар.

Айтиш жоизки, мамлакатда ёш иқтисодий соҳаларни ҳимоя қилиш

ривожланиш даражаси нисбатан пастроқ бўлган мамлакатларда, уларнинг
саноати

тажрибага

эга

бўлмагунча,

шунингдек,

ишлаб

чиқариш

харажатларининг пастлиги жиҳатидан импорт қилинадиган маҳсулотлар билан
рақобатлаша олмагунча, бож тарифларини вақтинча киритиш, замонавий
саноат маҳсулоти импортини чеклаб, кучли рақобатдан миллий ишлаб
чиқарувчиларни ҳимоя қилади. Импорт тарифи ҳимояси остида янги саноат
соҳаси ишлаб чиқаришни такомиллаштиради, унинг самарадорлиги ошади,
махсулотнинг нархи пасаяди. Маҳсулотнинг ички нархи жаҳон нархига
яқинлашади ва бож тарифи бекор қилинади. Халқаро рақобатга киришгач,
мамлакат ўз ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда давом этади, ички
нарх жаҳон нархи даражасидан пасаяди ва бу мамлакат учун янги соҳаларнинг
махсулотларини экспорт қилишга имконият яратади [3].

Фикримизча, маълум бир давр мобайнида иқтисодиётга киритилаётган

божхона тарифлари орқали ёш иқтисодий соҳаларни ҳимоя қилишнинг соҳа

1

М.Портер концепцияси бўйича мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари“миллий ромби”нинг яна 3 та

элементи келтирилган бўлиб, улар:
1.

Меҳнат, материал, билим, пул, инфратузилма ресурслари билан таъминланиш;

2.

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорлардаги талабнинг ҳажми, таркиби ва

уларнинг ўзгариши;

3.

Рақобатбардош ҳамкор тармоқларнинг мавжудлиги.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

рақбатбардошлилигига таъсирини таҳлил қилишда қуйидаги жиҳатларни
эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:

1.

Ҳимоя қилувчи тарифни олиб ташлаш учун етарли бўлган янги

соҳанинг рақобатлашишга тайёргарлик даражасини аниқлаш қийин кечиши
мумкин. Тариф мавжуд бўлишига манфаатдор гуруҳлар уни узоқ вақт давомида
сақлаб қолишга ҳаракат қилишади, шунинг учун киритилган тарифни бекор
қилиш қийинлашади.

2.

Жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиш учун тариф ҳимояси остида

маълум бир вақт оралиғи давомида ривожлана оладиган соҳаларни аниқлаш
жуда ҳам қийин масала ҳисобланади. Маълум бир мамлакатлар мисолида
бажарилган махсус тадқиқотлар ҳимоя қилинган соҳаларда харажатлар ҳимоя
қилинмаган соҳаларга нисбатан тезроқ тушишини исботламаган.

3.

Миллий

ишлаб

чиқаришни

рағбатлантиришнинг

божхона

тарифларидан ташқари бошқа усуллари ҳам мавжуд бўлиб, улар қўйилган
мақсадларга камроқ харажатлар билан эришиш имконини беради (масалан, ички
субсидиялар).

Жаҳон тажрибасида мамлакат рақобат муҳитини шакллантириш орқали

миллий ишлаб чиқариш рақобатбардошлилигини ошириш дунёнинг деярли
барча ривожланган мамлакатларида учрайди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг
Германия ўзининг деярли ҳаракатдан тўхтаб қолган иқтисодиётини жуда тез
суръатларда тиклаб олди. Бунга уларнинг ички бозоридаги кучли рақобат
муҳити катта туртки бўлди. Л. Эрхарднинг

2

фикрича, бозор иқтисодиёти

истеъмол, касб ва иш жойини танлаш, ишлаб чиқариш воситалари билан
биргаликда хусусий мулкка эгалик қилиш, шартномалар тузиш эркинлиги
зарурий шарт бўлган тақдирдагина фаолият кўрсатиши мумкин. Л. Эрхард
давлатнинг хўжалик ҳаётида фаол иштироки билан мувофиқликдаги эркин
хусусий ташаббус ва рақобатни мамлакатни иқтисодий тиклаш қуроли
сифатида таърифлаган. Л. Эрхард ислоҳотлари даврида ГФРда нархларга
“эркинлик” берилган, иқтисодий муносабатларни бошқариб турувчи кўплаб
норматив ҳужжатлар ва ресурсларни маъмурий тақсимлаш бекор қилинган.
Маълум вақтдан сўнг, солиқ ва кредит сиёсати тўғрисида, нархларни ихтиёрий
тарзда ошириб юборишга қарши тадбирлар тўғрисида қонуний ҳужжатлар,
монополияга қарши ва картелларга қарши фармонлар ва бошқалар қабул
қилинган [6]. Ўша даврда Германияга АҚШнинг инвестициялари оқиб кира
бошлади, ўз навбатида бу маблағнинг кўп қисми асосан янги турдаги
корхоналар ва оғир саноатни қуришга йўналтирилди, натижада эса бир
соҳанинг ўзида фаолият олиб борувчи ва катта капиталга эга, янги
технологиялар билан таъминланган компаниялар пайдо бўла бошлади.
Мамлакатда ички рақобатнинг кучайиши натижасида вазият шу даражага бориб
етдики, ҳатто компаниялар деярли ҳар куни янги маҳсулот турларини яратиб,
ишлаб чиқара бошладилар. Натижада маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги

2

ГФРда 1947-1949 йилларда иқтисодий тизим шаклида уни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда биринчи

иқтисодиёт вазири, кейинроқ Германия Федератив Республикасининг федерал канцлери – Людвиг Эрхарднинг
тарихий хизматлари жуда улкан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошлиги

ҳам

ортиб

борди.

Дунёга

машҳур

Германия

автоконцернларининг дастлабки куртаклари ҳам айнан шу даврдан ўз
фаолиятларини йўлга қўя бошлаган. Бу даврга келиб автомашина ишлаб
чиқарувчилар маҳсулотларининг сифатига катта эътибор қаратишган. Ҳозирги
кунда дунёнинг энг сифатли ва харидоргир автомашиналари Германия
автоконцернлари томонидан ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим

жиҳатлари – бозор иқтисодиётининг энг асосий элементларидан ҳисобланган
рақобатни ривожлантириш, монопол ва устун мавқега эга хўжалик юритувчи
субъектларнинг маҳсулотлари ва хизматларининг сифати ҳамда кафолатини
кучайтириш,

уларнинг

нарх (тариф)лари

муқобиллигини

таъминлаш,

истеъмолчиларнинг харид талабини қондириш орқали макроиқтисодий
кўрсаткичларни оширишга қаратилганлигидан иборат. Бу эса давлат
томонидан монопол мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятини таркибий ўзгартириш ва соғлом рақобат муҳитини яратишга
йўналтирилган комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши ва албатта,
қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этади.

Ўзбекистонда товар ва молия бозорларидаги рақобатга доир

муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун янги
таҳрирда қабул қилинди (ушбу қонун 2012 йил 6 январдан бошлаб кучга
кирди). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 13 ноябрдаги
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” бўйича Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги

маърузасида

“Ҳаммамиз

яхши

тушунамизки,

бозор

муносабатларининг асоси бўлган рақобатни ривожлантиришда монополияга
қарши қонун ҳужжатлари катта роль ўйнайди. Аммо амалдаги «товар
бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонун
бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди. Шуни
эътиборга олган ҳолда, «Рақобат тўғрисида»ги янги қонунни ишлаб
чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Ушбу қонунда монополистик
фаолиятни нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга
солишни назарда тутиш лозим. Шунингдек, биржа савдоларида ҳам
монополияга қарши механизмларни, акцияларни сотиб олиш, қўшиш ва
бирлаштириш битимларини тартибга солиш ва назорат қилиш тартиб-
қоидаларини соддалаштириш бўйича нормаларни ушбу қонунга киритиш
мақсадга мувофиқдир”, - деб таъкидлаган эдилар.

Қонунда рақобатга қарши ҳаракатларни тақиқлашнинг ҳуқуқий нормалари

белгиланган бўлиб, бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини
суиистеъмол қилиш, рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва
битимларини тузиш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари (ҳаракатлари) ҳамда инсофсиз
рақобат таъқиқланган [4].

Қонуннинг

асосий

мақсади

монополияга

қарши

ишларни

мувофиқлаштириш

тизимини

такомиллаштириш,

рақобат

муҳитини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш, монопол корхоналари фаолияти назоратини кучайтириш
ҳамда иқтисодий ночор хўжалик тизимларини молиявий соғломлаштириш
борасидаги ишларни фаоллаштиришдан иборат.

Шу ўринда айтиш лозимки, Ўзбекистонда бу борадаги ишлар товар

бозорида монопол фаолиятни назорат қилиш ва чеклаш борасидаги давлат
бошқарув тизимини изчил ислоҳ қилиш доирасида амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш,

рақобатни ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-
шароитлар яратиш, бозорларни монополлаштиришга уринишларга йўл
қўймаслик, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи монополияга қарши
тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг
2000 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги
Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг шу санадаги “Ўзбекистон Республикаси
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу
ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида
Ўзбекистон

Республикаси

Монополиядан

чиқариш

ва

рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси мустақил давлат органи сифатида ташкил
этилди.

Ислоҳотларнинг кейинги босқичида хусусий секторни ривожлантириш,

корхоналар фаолиятини табиий монополиядан ҳимоя қилишни кучайтириш,
банкротликка тушган корхона ва монопол ташкилотларни қайта ташкил этиш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, рақобатни рағбатлантириш,
рақобатни ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи бозор тизими учун шароит
яратиш, қолаверса, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш
ишлари амалга оширилди. Бунда Президентимизнинг 2005 йил 30 апрелдаги
“Ўзбекистон

Республикаси

Монополиядан

чиқариш,

рақобат

ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш
тўғрисида”ги Фармони ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилганлигини айтиш лозим.
Шунга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари
қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг Кичик ва хусусий
тадбиркорликни

ривожлантириш

бошқармаси

негизида

Ўзбекистон

Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитаси ташкил этилди.

Монополияга қарши фаолиятни тартибга солиш, рақобат муҳитини изчил

ривожлантириш, табиий монополия корхоналари фаолиятини назорат қилишни
кучайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг асоссиз
оширилишига йўл қўймаслик, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий
жиҳатдан соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида
Президентимизнинг 2010 йил 26 февралдаги “Монополияга қарши ишларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тартибга

солиш

ва

рақобатни

ривожлантириш

тизимини

янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш,
рақобатни ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон
Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат
қўмитасига айлантирилди.

Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

монополияга

қарши

бошқарувни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг яна
бир

муҳим

босқичи 2012 йилдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасини ташкил этилишидир. Мазкур Қўмитанинг ташкил
этилишидан асосий мақсад бозор иқтисодиётининг асоси бўлмиш давлат
мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий
мулкчилик кўламини кенгайтириш, давлат томонидан монополияга қарши
самарали тартиботларни амалга ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини
шакллантириш, фонд бозори, хусусан иккиламчи фонд бозорини жадал
ривожлантириш, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштиришга
қаратилганлигидир.

Шу билан бирга, мамлакатимизда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг

экспорт салоҳиятини янада оширишни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи
корхоналарни

рағбатлантиришни

кучайтириш

ва

рақобатбардош

маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли Қарори қабул қилиниб, ушбу
қарорга мувофиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналарга сифатни бошқариш
тизимларини

жорий

этиш, маҳсулотларнинг

халқаро

стандартларга

мувофиқлигини сертификатлаш, шунингдек, лаборатория тестлари ва
синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган
маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган
ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқи
берилди.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«2011-2015

йилларда

Ўзбекистон

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари тўғрисида»ги 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарори
билан тасдиқланган дастурнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг таркибий
тузилишини такомиллаштиришда янги босқич бўлди.

Дастурга кўра, саноат тармоқларини жадал ривожлантириш орқали унинг

ЯИМдаги улушини 2015 йилга қадар 28 %га ўстириш, якуний тайёр
маҳсулотларнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улушини 61,2 %га,
саноат маҳсулоти экспортининг мамлакат экспортидаги улушини эса 71,8 %га,
экспорт қилинаётган саноат маҳсулотлари ҳажмининг жами саноат
маҳсулотидаги улушини эса 63,2 %га етказиш кўзда тутилган.

Бу параметрларга эришиш учун 2011-2015 йиллар давомида 25,7 млрд.

АҚШ долларидан кўпроқ инвестицияларни ўзлаштириш мақсад қилиб
қўйилган. Бу ўринда Ўзбекистонда монополияга қарши бошқарув тизимини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тўғри йўлга қўйилганлиги мамлакатда инвестицион муҳитни янада жозибадор
бўлишига шароит яратади, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги “янги

турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва
ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1623-сонли қарори билан
тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2012-2016 йилларда, ҳисоб-китоблар бўйича,
қиймати 6,2 млрд. АҚШ доллари бўлган 270 дан зиёд инвестиция
лойиҳаларини, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш бўйича тармоқ дастурларини амалга ошириш кўзда
тутилмоқда.

Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш

дастури

асосида

тармоқлараро

саноат

кооперациясини

янада

ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, давлатнинг мазкур
дастур доирасидаги соҳа ва тармоқларни тартибга солиш бўйича амалий
механизмларни яратиши муҳим аҳамиятга эга. Амалий ҳаракатларнинг кенг
майдони ва тегишли ҳуқуқий кафолатларни таъминламай туриб, тадбиркорлик
субъектларини ҳамкорлик жараёнларига жалб қилиш мумкин бўлмаса, бошқа
томондан, йирик корхоналарни кичик бизнес субъектлари билан алоқаларини
рағбатлантирувчи ва маълум маънода бундай алоқаларга ундовчи хатти-
ҳаракатларнинг ҳам меъёрий-ҳуқуқий асосларини таъминлаш муҳим
ҳисобланади.

Умуман, республикамизда тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш ва

натижада ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш, иқтисодиётнинг
рақобатбардошлилигини

таъминлашга

қаратилган

комплекс

чора-

тадбирларнинг устувор йўналишлари сифатида амалга оширилган қуйидаги
ишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1.

Рақобатни ҳимоя қилиш, монополлашувга қарши кураш тизими барпо

этилди. Бу борада, хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия
субъектлари умумий сонига нисбатан ҳисобланган тадбиркорликни
монополлашиш даражаси 2012 йилда 0,30 га тенг бўлган, 2014 йил 9 ойлиги
ҳолатида Давлат томонидан рўйхатдан ўтказилган табиий монополиялар сони
олдинги ҳисобот даврига нисбатан 13 тага камайганини, 10 турдаги
маҳсулотлар бўйича 306 та корхонани ташкил этганини қайд этиш мумкин. [7].
Ушбу кўрсаткичлар мамлакатимиз иқтисодиётини монополлашиш даражаси
тобора пасайиб бораётганидан далолат беради.

2.

Ишлаб

чиқариш

(транспорт

коммуникациялари,

ахборот

ва

коммуникация

технологиялари)

ва

бозор

инфратузилмасини

жадал

ривожлантириш орқали бизнес юритиш шароитлари яхшиланди.

3.

Товарлар ва хизматларга бўлган ички талабни кенгайтириш учун аҳоли

даромадларини, хусусан, бюджет ташкилотларида ишловчиларнинг иш ҳақини
ошириш чоралари кўрилди. Мамлакатда рақобат муҳитини шакллантиришда
рақобатлашаётган маҳсулотларга нисбатан, аввало, ички талабни ошириш
муҳим деб ҳисоблаймиз. Хусусан, 2013 йилда халқимизнинг реал даромадлари
16 %га ошди, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

20,8 %га кўпайди. 2013 йилда 2000 йилга нисбатан аҳолимизнинг истеъмол
харажатлари 9,5 баробар ошганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради.

4.

Ишлаб

чиқаришни

модернизация

қилиш

ва

техник

қайта

қуроллантиришга, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга
инвестиция киритаётган, маҳсулот экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ ва
божхона имтиёзлари жорий қилинди, имтиёзли шартларда кредитлаш тартиби
киритилди.

5.

Иқтисодиётда фаол таркибий ўзгаришлар амалга оширилди, ЯИМ

таркибида саноат ва хизматлар соҳасининг улуши ортди, саноат маҳсулоти ва
экспортнинг умумий ҳажмида қўшилган қийматнинг ҳиссаси юқори бўлган
тайёр маҳсулотлар салмоғи ошди. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб
чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 %дан ортиғи айнан ана шу
тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Иқтисодиётимизнинг деярли барча
тармоқлари

модернизация

қилиниб,

амалда

технологик

жиҳатдан

янгиланмоқда. Ана шундай ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот
таркибида саноатнинг улуши ҳозирги вақтда 24,2 %дан зиёдни ташкил этмоқда.
Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2000 йилда 14,2 %дан иборат эди (1-жадвал). 2013 йил
якунларига кўра, кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,5 %га, уларнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши эса 2000 йилдаги 37 %дан 53 %га ўсди[1].

1-жадвал

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот, унинг таркибида саноатнинг улуши ва

асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ўсиш тенденциялари

Кўрсаткичлар/Йиллар

2000

2005

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

7

Ялпи ички маҳсулот
ҳажми, млрд. сўм

3255,6

15210,4

61831,2

77750,6

96589,8 118986,9

Саноатнинг ЯИМдаги
улуши, % да

14,2

21,1

24,0

24,0

24,0

24,2

Асосий

капиталга

инвестициялар
ҳажми, млрд. сўм

1132,9

3165,2

15409,1

18291,3

22067

27557,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.

6.

Жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси жадал ривожлантирилди. Бу эса жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ЯИМнинг барқарор ўсиши, янги иш
жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омили бўлди.
2013 йилда хизмат кўрсатиш бўйича 13 мингдан ортиқ корхона, жумладан,
савдо-маиший комплекслар, минибанклар ва суғурта компаниялари
филиаллари ва бошқа корхоналар ташкил этилди [1].

7.

Хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш

орқали

мамлакат

ишлаб

чиқарувчилари

ва

истеъмолчиларининг ташқи бозорларга қарамлиги даражаси пасайтирилди,
валюта ресурслари тежалди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

пасайтирилди. Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган
йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1140 та
лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2
баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича самара 5300 млн. АҚШ
долларини ташкил этди.

8.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун

қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилди. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи
иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат
беради. Фақатгина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик
бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган
корхоналарнинг умумий сони йил охирига келиб 190 мингтага етди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда тўлақонли рақобат

муҳитини шакллантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
шунингдек, миллий маҳсулотларимизни рақобатбардошлигини янада ошириш
бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз:

1. Экспортни қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларидан кенгроқ

фойдаланиш. Хусусан, ташқи бозорларда миллий товарларни харид
қилинишини кредитлар орқали рағбатлантириш ва бунинг учун зарур
институционал асосларни барпо этиш. Бу ўринда гап турли мамлакатларда амал
қилувчи экспорт-импорт банки функцияларини амалга ошириш хусусида
кетмоқда.

2. Реал сектор корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича ҳисоб

– китоблар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида халқаро ҳисоб-китоблар
шаклларидан самарали фойдаланиш. Маълумки, корхоналарнинг экспорт-
импорт шартномалари бўйича ҳисоб-китобларнинг сезиларли қисми қопланган
аккредитивга тўғри келмоқда. Айни пайтда, резерв аккредитив учун комиссион
тўловларнинг

мижоз

зиммасига

тушиши

ишлаб

чиқарувчиларнинг

модернизациялаш мақсадида импорт қилган ускуна ва жиҳозларининг
қимматлашишига сабаб бўлмоқда.

3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспорт фаолиятини янада

рағбатлантириш. Бу ўринда консалтинг ҳизматларини кенгайтириш, банклар
томонидан экспорт шартномаларини рўйхатга олишни соддалаштириш,
экспортдан тушган валюта маблағларини мажбурий сотишдан озод қилиш каби
чораларни қўллаш мақсадга мувофиқ.

Хулоса қилиб айтганда, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш, қулай

ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга қаратилган давлат сиёсати ва
мамлакатдаги мавжуд тўлақонли рақобат муҳитидаги кураш миллий
фирмаларни сифат ва нарх жиҳатдан устунликка эришиш учун ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантиришга ундайди.
Бу орқали инновацион технологиялар ва замонавий илмий ютуқларни ишлаб
чиқаришга жадал жорий этилиши, ишлаб чиқариш таркибини диверсификация
қилинишига эришилади. Ички бозордаги рақобат курашида тобланган фирма


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

ўз тажрибасини рақобат янада кучлироқ бўлган халқаро бозорда қўллайди.
Ички кураш канчалик оғир кечган бўлса, бу фирма халқаро бозорда
муваффақиятга эришиш имконияти шунчалик катта бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1

. Каримов И.А. 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан
ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган
ислоҳотларни стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” мавзусидаги
маърузаси. //Халқ сўзи, 2014 йил 18 январь.

2

. Портер М.

Международная конкуренция. – М.: Международные

отношения, 1993.

3

. Каганов В.М. Роль антидемпингового регулирования в современной

международной торговле: афтореф. к.э.н. – М.: ГОУ ВПО «Государственный
университет управления, 2008. – 20 с.

4

. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни.

www.lex.uz

5

. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги

“Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва
рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш
борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли Қарори.

6

. Социально-ориентированная модель экономического развития: опыт

Германии и Беларуси. Материалы международной научно-практической
конференции Минск, 18 мая 2011 года.

7

.

www.gki.uz-

Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий
сайти

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотларни стратегиясини изчил давом эттириш йили булади” мавзусидаги маърузаси. //Халк сузи, 2014 йил 18 январь.

Портер М. Международная конкуренция. - М.: Международные отношения, 1993.

Каганов В.М. Роль антидемпингового регулирования в современной международной торговле: афтореф. к.э.н. - М.: ГОУ ВПО «Государственный университет управления, 2008. - 20 с.

Узбекистон Республикасининг “Ракобат тугрисида”ги Конуни. www.lex.uz

Узбекистон Рсспубликаси Прсзидснтининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт килувчи корхоналарни рагбаглантиришни кучайтириш ва ракобатбардош махсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида кушимча чора-тадбирлар гугрисида”ги ПК-1731-сонли Карори.

Социально-ориентированная модель экономического развития: опыт Германии и Беларуси. Материалы международной научно-практической конференции Минск, 18 мая 2011 года.

www.gki.uz- Узбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси расмий сайти

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов