“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
Б.Р.Бобожонов, катта ўқитувчи,
Л.Ў.Мингишов, ўқитувчи, ЖИДУ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ
РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА ИМПОРТ ЎРНИНИ
БОСУВЧИ РАҚОБАТБАРДОШ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
ЎРНИ
В данной статье рассматривается значимость производства
конкурентоспособной
импортозамещающей
продукции
в
Республике
Узбекистан, а также разработаны предложения по эффективному
использованию возможностей в рамках импортозамещающей программы.
This article considers the importance of competitive import-substitutive
production in the Republic of Uzbekistan. In particular, authors give some
recommendations for the effective use of the opportunities within the import-
substitutive program.
Калитли сўзлар:
Рақобат муҳити, рақобатбардошлилик, импорт ўрнини
босувчи товар ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш дастури.
Ҳозирги глобаллашув ва жаҳон молиявий – иқтисодий инқирозини енгиб
ўтиш жараёнида импорт ўрнини босиш сиёсатини амалга ошириш ўтиш
иқтисодиёти мамлакатларида иқтисодий хавфсизлик ва барқарорликни
таъминлашнинг мажбурий чораси бўлиб қолмоқда.
Импорт ўрнини босиш давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми
бўлиб, уни тўғри амалга ошириш нафақат импортнинг қисқаришига балки бир
вақтнинг ўзида валюта маблағлари айланмасини эркинлаштириб муҳим
иқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келади. Импорт ўрнини
босиш лойиҳаларини иқтисодий молиялаштириш самарадорлигини сақлаган
ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш механизмлари
ёрдамида рақобатбардош маҳсулотлар билан ташқи бозорга чиқиш мумкин.
Импорт ўрнини босувчи товарларга бўлган ички ва ташқи талабнинг пайдо
бўлиши ишлаб чиқариш хажмининг ортишига, мамлакатда рақобат муҳитининг
шаклланишига олиб келади. Зеро, Муҳтарам Президентимиз И. Каримов
мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши йўлида ғов бўлиб турган муаммоларни
ечиш борасида сўз юритар эканлар, “Бу ўринда сўз, биринчи навбатда,
мамлакатимизда том маънодаги рақобат муҳитини шакллантириш ҳақида
бормоқда. Маълумки, бундай муҳит ишлаб чиқаришни техник ва технологик
янгилаш ва модернизация қилиш, жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал
қилувчи омил бўлиб хизмат қилади”, деб таъкидлаган эдилар[1].
Импорт ўрнини босиш сиёсатининг асосий вазифаси импорт ўрнини
босувчи
саноат
маҳсулотларини
қўллаб-қувватловчи
ва
экспортга
йўналтирувчи миллий модел ва рағбатлантириш тизимини шакллантиришдир.
Маҳаллий хомашёлардан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ижтимоий – иқтисодий муаммоларни ечишга имкон туғдиради:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
корхона ва ташкилотларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди;
давлат бюджети даромадларини яхшиланишига олиб келади;
аҳоли даромадлари ва иш билан таъминланганлик даражасини
оширади.
Импорт ўрнини босувчи ривожланиш модели ижобий томонлари[2]:
маҳсулот нархининг хорижий валютага боғлиқмаслиги;
импорт маҳсулотларини ички бозорда ишлаб чиқариш учун зарур
бўлган хомашёларга божхона тарифларининг йўқлиги;
маҳсулотнинг
тўғридан-тўғри
истеъмолчиларга
етиб
бориши
маҳсулотни қалбакилаштиришни олдини олади;
Импорт ўрнини босувчи ривожланиш моделининг салбий томонлари:
мамлакат
иқтисодиётининг
жаҳон
иқтисодиёти
замонавий
тенденцияларидан ортда қолиши;
маҳаллий хомашёлардан самарасиз ва нотўғри фойдаланиш;
маҳсулот сифатининг тушиб кетиши.
Ички бозорда ишлаб чиқарилган махсулот рақобатбардошлиги суст ва
ташқи бозорда унга бўлган талаб йўқ бўлса бунда маҳаллий истеъмолчиларга
зарар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун давлат томонидан
бу моделни танлашда ҳар томонлама чуқур изланишлар олиб борилади ва турли
вазифалар, шартлар қўйилади.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш давлат
дастурининг асосий вазифалари қуйидагилар[3]:
ички бозорни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ташқи иқтисодий
фаолиятни эркинлаштириш шароитида хомашё ва энергетик ресурсларнинг
тезкор нархи ошишидан ҳимоялаш;
импортни оқилоналаштириш ва ресурслардан самарали фойдаланишни
мониторинг қилиш;
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ва саноат тармоғини мавжуд ва
янги ишлаб чиқариш омиллари ёрдамида ривожлантириш.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш давлат
дастури учта йўналиш бўйича олиб борилади:
1.
Биринчи йўналиш - ички бозорда етарлича ишлаб чиқарилмайдиган
импорт маҳсулотларини ўз ичига олади. Бу босқичда мавжуд бўлган ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш орқали импорт ўрнини босувчи
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ошириш.
2.
Иккинчи йўналиш - ички бозорда ишлаб чиқарилмайдиган аммо
ўзлаштириш имконияти мавжуд бўлган махсулотларни ўз ичига олади. Шунинг
учун бу босқичда янги импорт ўрнини босувчи махсулотларни ишлаб чиқариш
вазифаси қўйилган.
3.
Учинчи йўналиш - ички бозорда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд
бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан афзал бўлмаган маҳсулотларни ўз ичига
олади. Бу босқичда бундай маҳсулотларни истеъмол даражасини камайтириш
вазифаси қўйилган.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш давлат
дастурининг мақсади бозор талабини рақобатбардош сифатли маҳсулотлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
билан қондириш асносида давлатнинг импортга боғлиқлигини камайтириш,
импорт қилинувчи хомашёлар ва энергетик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш.
Импорт ўрнини босиш сиёсати давлат механизмида асосий урғу
макроиқтисодий сиёсат, ижтимоий – иқтисодий салоҳиятни ошириш, маҳаллий
ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, ички ва ташқи бозорда уларни
ҳимоялашга қаратилган.
Пул – кредит сиёсати миқёсида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни
ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий ҳаражатларини камайтириш мақсадида
имтиёзли кредитлар тизими жорий қилинади ва бу корхоналар замонавий,
инновацион ишлаб чиқариш ускуналари учун ажратилган кредитлардан
имтиёзли фойдаланишади.
Импорт ўрнини босиш давлат дастурининг асосий вазифа ва
йўналишлари импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш
лойиҳалари орқали амалга ошириш мумкин. Бу борада маҳаллийлаштириш
дастурига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иқтисодий луғатда “Маҳаллийлаштириш (инглиз тилида “Localization”
лотин тилининг “locus” сўзидан олинган бўлиб, “жой, макон” маъноларини
ифодалайди) – муайян бир жойга тегишли бўлмоқ, тарқалиб кетишни чеклаш,
меъёр ва чегараларни қуриш” деб таърифланган.
Вазьянский А.М. ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳақида қуйидаги
фикрни билдиради: “Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш – асл ҳорижда
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни бошқа мамлакат ҳудудида ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш жараёни”[4].
Таҳлилларимизнинг
кўрсатишича,
маҳаллийлаштириш
жараёни
иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи
омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги,
самарали технологияларни татбиқ этишни жадаллаштириш, маҳаллий хомашё
ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шу асосида замонавий
рақобатбардош
маҳсулот
ишлаб
чиқаришни
кўпайтириш,
валюта
маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, янги иш
жойларини яратиш имконини беради.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
лойиҳалари қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
учун маҳаллий хомашё ресурслари ва етарли ишлаб чиқариш қуввати
мавжудлиги;
маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талабнинг мавжудлиги;
худди шундай маҳсулотнинг импорти мавжудлиги;
импорт ўрнини босувчи маҳсулотнинг нархи, импорт қилинаётган
ўхшаш маҳсулотдан юқори бўлмаслиги (транспорт харажатлари, солиқ ва
божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда);
лойиҳа амалга оширилганда қўшимча янги иш ўринлари яратишлиши.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда импорт ўрнини босиш
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
сиёсати
кўпгина
мамлакатларда
олиб
борилмоқда.
Фикримизча,
меркантилистларнинг асосий қарашлари ички бозорни ташқи бозор
маҳсулотларининг кириб келишидан ҳимоялаш ва мумкин қадар ўз
маҳсулотларини сотишга қаратилган. Бу ҳам импорт ўрнини босиш
механизмларининг бирига мисол бўла олади.
Таҳлилларимизнинг кўрсатишича, ХХ асрнинг ўрталарига келиб
ривожланган давлатларнинг иқтисодиёти (АҚШ, Европа давлатлари) Лотин
Америкасининг қолоқ мамлакатлари иқтисодиётларидан қескин фарқ қилган.
Аргентиналик иқтисодчи Раул Пербиш экспортга йўналтирилган тайёр
маҳсулотларнинг нархи экспорт қилинадиган хомашёларнинг нархига
қараганда тезроқ кўтарилиши концепциясини ишлаб чиққан. Кейинчалик бу
концепцияни Ханс Зингир ривожлантирган. Лотин Америкасининг кўпгина
мамлакатлари иқтисодиётининг асоси хомашёларни экспорт қилиш билан
боғлиқ бўлганлиги тайёр маҳсулотларни экспорт қилувчи ривожланган
мамлакатлардан қолиб кетганидан далолат беради. Бундай ҳолатни тўғрилаш
учун Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида хомашё экспортидан тайёр
маҳсулотлар экспортига ўтиш учун импорт ўрнини босиш сиёсатини олиб
бориш чора-тадбирлари ўрнатилади.
Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичида
енгил ва озиқ – овқат саноатлари ўзлаштирилди ва салмоқли натижаларга
эришилди. Иккинчи босқичи 50 – 60 йилларга тўғри келади ва бу давр оғир
саноат маҳсулотларини ўзлаштиришни ўз ичига олади. Бу босқичда ишлаб
чиқарувчилар сезиларли муаммоларга дуч келишди. Уларнинг асосийларидан
бири ички бозорда ишлаб чиқарилган оғир саноат маҳсулотлари ўзига ўхшаш
чет эл маҳсулотларига қараганда рақобатбардош эмаслигидадир. Шундай
қилиб, биринчи босқичда бу давлатлар сезиларли иқтисодий ўсишга, қишлоқ
хўжалиги билан шуғулланишдан саноатлаштиришга ўтишга, саноат
маҳсулотларининг ЯИМдаги улушини оширишга эришишди. Иккинчи
тарафдан оғир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қурилган заводлар
катта харажатларни талаб қилар эди. Рақобатбардош бўлмаган маҳсулотлар бу
харажатларни қоплай олмаганлиги учун муттасил инқирозга олиб келди. Лотин
Америкаси давлатларида олиб борилган импорт ўрнини босиш сиёсати
кутилган натижаларни бермади.
Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари Жанубий Корея, Тайван, Сингапур
давлатларида импорт ўрнини босиш сиёсати қисқа муддатда олиб борилди. Бу
давлатлар ҳам Лотин Америкаси давлатлари сингари биринчи босқичда енгил
ва озиқ – овқат саноатларини ўзлаштиришди. Кейинги босқичда ички бозор ва
оғир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга боғланиб қолмай экспорт ва
жаҳон бозорига катта аҳамият бердилар. Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари
импорт ўрнини босиш сиёсати аста-секин экспортга мослашган сиёсатга ўта
бошлади: янги маҳсулот турлари ўзлаштирилиши билан ташқи бозорга
йўналтирила бошланди. Бу давлатлар олиб борилган сиёсатни етарлича
муваффақиятли дейиш мумкин, чунки улар қолоқ мамлакатлардан етакчи
мамлакатлар сафига қўшилди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
Шунингдек, мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ҳолатини таҳлил
қиладиган бўлсак, юртимизда аввалги йиллардагидек, ўтган 2013 йилда ҳам
иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. Мамлакатимиз ялпи
ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,
8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6, 8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14, 8
фоизга ошди [1]. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва уни янада
диверсификация қилиш саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2010
йилдаги 24 фоиздан 2015 йилгача 28 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда [5]. Бу
борада, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш дастури доирасида
амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Хусусан, маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида 2013
йилнинг биринчи чораги 2,1 триллион сўмлик ёки 2012 йилнинг шу даврига
нисбатан 1,4 марта кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди. Зангламайдиган консол
насослар, синтетик ип, янги турдаги ҳаво, мой ва ёқилғи фильтрлари, болалар
ўйинчоқлари, аккумуляторли моноблоклар, ер усти транспорти учун хавфсиз
ойналар каби қирқдан ортиқ янги турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада импорт ўрнини босиш бўйича
ҳисоблаб чиқилган самара бир миллиард доллардан ошиб кетди ёки бу 2012
йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 20,5 фоиз кўпдир. Маҳаллийлаштирилган
маҳсулотлар экспорт ҳажми 161,7 миллион доллар, шу жумладан 14 турдаги
янги маҳсулот бўйича 1,5 миллион долларни ташкил этди [1].
Дастур асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилиши
иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва жаҳон молиявий инқирозининг
оқибатларини бартараф этишда муҳим рол ўйнади.
Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш
механизмларини такомиллаштириш, маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб
чиқишда масъул вазирликларнинг ваколатлари ҳамда функциялари аниқ
белгилаб берилган тизимни ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳукумат
қарорларининг ижросини мантиқий охирига етказиш бунга имкон берди. Унда
қуйидаги масалалар:
- янги экспортбоб ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб
чиқарилишини ташкил этиш яъни иқтисодиёт учун жуда зарур бўлган,
хорижий мамлакатлардан келтириладиган маҳсулотлар ўзимизда маҳаллий
корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- ишлабчиқаришни техник ва технологик янгилашни ўзлаштириш;
- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришда тизимли
ишларни амалга оширишда аниқ тадбиркорлик субъектлари манфаатдорлигини
ошириш амалдаги механизмини ташкил этиш;
- ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашни ўзлаштириш;
- чет-эл маҳсулотларини сотиб олиш ва келтириш учун сарфланаётган
валюта маблағларини тежаш;
- ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва янгиларини
ташкил этиш ҳисобига ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
- янги иш ўринларини яратиш, яъни, минглаб фуқароларни муҳим иш
жойлари билан таъминлаш;
- ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларда
халқаро
стандартларни
ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ва
рақобатбардошлилигини ошириш масалалари аниқ кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 июлдаги «2011-
2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи
буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада
чуқурлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1590 сонли Қарорига
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31
январдаги “2012 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар
ишлаб
чиқаришни
маҳаллийлаштиришни
чуқурлаштириш
дастури
лойиҳаларининг прогноз параметрлари тўғрисида” ги 22 сонли Қарорига асосан
мамлакатимизнинг
барча
ҳудудларида
маҳаллийлаштириш
дастурига
киритилган лойиҳалар доирасида самарали натижаларга эришилмоқда.
Импорт ўрнини босиш дастури мониторинг тизимини самарали фаолияти
натижасида мамлакатимизда тармоқ ва ҳудудларда маҳаллийлаштирилган
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ортганининг гувоҳи бўламиз. Биргина
мисол, ушбу маҳаллийлаштириш дастури доирасида ўтган 2013 йилда 1140 дан
зиёд лойиҳа амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2005 йилда амалга оширилган
лойиҳалар сонидан 5,4 марта кўп (1-расм). Бундай лойиҳаларининг асосий
қисми Ўзфармсаноат, Ўзелтехсаноат, Ўзбекнефтегаз, Ўзкимёсаноат,
Ўзбекенгилсаноат, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти , Наманган вилиояти,
Андижон вилояти ҳамда Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
1- расм. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2005-2013 йиллар
давомида жорий этилган лойиҳалар сони
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг маълумотлари
асосида тайёрланган.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган турли йўналишдаги лойиҳалар
сонининг ортиши шубҳасиз, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга
имкон берди. 2013 йилда ушбу дастурга киритилган корхоналар томонидан
8675,1 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, қарийб 1036,6 млн.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот четга экспортга чиқарилди. Натижада
маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2010 йилга
қараганда 1,5 баробар ошди. Импорт ўрнини босиш бўйича якуний
самарадорлик (автомобилларни ҳисобга олмаганда) 4590 млн. АҚШ долларини
ташкил қилди (2- расм).
4996,3
5726,8
6928,5
8675,1
2980,4
3688,1
959,2
1036,6
3758,3
4124,1
4590
5300
0
1000
2000
3000
4000
5000
6000
7000
8000
9000
10000
2010
2011
2012
2013
Ишлаб чиқариш ҳажми
Экспорт ҳажми
Импорт ўрнини босиш самараси
2-расм. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарнинг 2011-
2013 йиллар давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари
(млн. АҚШ долл.)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг маълумотлари
асосида тайёрланган.
Шуниси эътиборлики, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кескин ошди. Жумладан, озиқ-овқат
маҳсулотлари, газламалар, трикотаж буюмлари, гилам ва гилам
маҳсулотлари, галантерея ва хўжалик товарлари ишлаб чиқариш ҳажми
кўпайди, шунингдек, ясси экранли телевизорлар, янги турдаги кимё
воситалари ва бошқа маҳсулотлар ўзлаштирилди. Республикамизда олдинги
йилларда импорт жуда катта бўлган нефт - кимё, электротехник воситалар,
қора ва рангли метал бумюлари, қурилиш материллари, шиша, тўқимачилик
буюмлари ва бир қатор бошқа товарларни ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган импорт ўрнини босиш сиёсати йилдан
йилга ўз самарасини бермоқда. Бу чора тадбирларни янада такомиллаштириш
учун қуйидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадга мувофиқдир.
1.
Импорт ўрнини босиш сиёсатидаги маҳаллийлаштириш дастури
тўғрисида корхоналарда ахборотнинг камлиги ва бу дастурга кириш узоқ
муддатни талаб қилиши;
2.
Маҳаллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган импорт
ўрнини босувчи маҳсулотлар сифатининг тушиб кетиши;
3.
Кичик ва ўрта бизнес корхоналарида импорт ўрнини босувчи
маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кам тажрибага эга эканлиги ҳамда ташқи
иқтисодий фаолиятни олиб бориш бўйича малакасининг камлиги;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
8
www.iqtisodiyot.uz
4.
Корхоналарда мавжуд асбоб-ускуналар ҳамда технологияларнинг
салмоқли миқдори жисмонан ёки маънавий жиҳатдан эскиргани;
5.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини
жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мослигини таъминлаш
масаласи барча корхоналарда тўлиқ ҳал этилмагани;
Фикримизча, ҳозирги шароитда мамлакатимиздаги турли тармоқлар ва
хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқаришни янада кучайтиришда
импорт ўрнини босиш дастури доирасидаги имкониятларидан кенгроқ
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун эса қуйидаги йўналишлардаги
ривожлантириш чора – тадбирларнинг амалга оширилиши зарур деб
ҳиоблаймиз:
- кичик бизнес субъектлари томонидан доимий равишда йирик саноат
корхоналари билан алоқаларини ўрнатиш мумкин бўлган ҳамкорлик
имкониятларини ўрганиб бориш;
- импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур
шарт-шароитлар - моддий-техника базасини кучайтириш, асбоб-ускуна ва
жиҳозларни замонавий талаблар асосида янгилаш, ишлаб чиқаришга тежамкор
технологияларни жорий этиш, юқори сифатли хомашё ва материаллардан
фойдаланиш;
- энг муҳими — мутахассис ва ходимларни малакасини ошириш,
тажриба алмашиш ишларини кенг ташкил қилиш;
- импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича
тажриба ва илмий изланиш ишларини олиб бориш;
- импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларни
билвосита рағбатлантириш, импорт қилинувчи хомашё ва ресурслардан
самарали фойдаланишни оширувчи технологияларни жорий қилиш;
- самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш алоқаларини
ривожлантириш;
- импорт ўрнини босувчи маҳсулотнинг нархи, импорт қилинаётган
ўхшаш маҳсулотдан юқори бўлмаслигини олдини олишга қаратилган қўшимча
имтиёзлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки кўпгина иқтисодчиларнинг фикрича бозор
иқтисодиётига ўтиш мамлакатларида импорт ўрнини босиш сиёсати босқичма-
босқич амалга оширилиши лозим. Биринчи навбатда жаҳон бозорида
рақобатбардош бўла оладиган тармоқларни аниқламоқ ва уларни
ривожлантиришга катта эътибор берилмоғи зарур. Чунки бундай давлатларга
маҳаллий маҳсулотни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминловчи,
молиявий ва техник ресурсларни ўзида жамлай оладиган локомотив тармоқлари
зарур. Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асл
моҳияти ҳам шу билан боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Каримов И.А. “2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
9
www.iqtisodiyot.uz
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан
ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган
ислоҳотларни стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” мавзусидаги
маърузаси // Халқ сўзи. 2014 йил 18 январь.
2.
Структурная политика государства в механизме экономического
роста: учебное пособие. / Ермолаев С.А., Капканщиков С.Г. - Ульяновск:
УлГТУ,2005. 342 с
3.
Модернизация без мотора [Электронный ресурс]/ Экономическая
газета. - Режим доступа: http://www.neg.by/publication/2012_10_26.html. - Дата
доступа: 25.11.2012.
4.
Кузнецов В.П., Вазъянский А.М. Локализация производства как
инструмент повышения экономической эффективности организации / Вестник
Череповецкого Государственного Университета.
5.
Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий – ижтимоий
тараққиётининг мустақиллик йилларидаги (1991 – 2010 йиллар) асосий
тенденцияси ва кўрсаткичлари ҳамда 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган
прогнозлари. Т. :Ўзбекистон 2011.