Ўзбекистон республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ва енгил саноат тараққиёт одимлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
149-157
21
4
Ulashish
Jumaniyozova, F. (2015). Ўзбекистон республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ва енгил саноат тараққиёт одимлари. Iqtisodiyot Va Innovatsion Texnologiyalar, (2), 149–157. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8304
F Jumaniyozova, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

tadqiqotchi

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада мамлакатимиз енгил саноатини ривожлантириш истиқболларининг молиявий жиҳатларига нисбатан тегишли қарорлар қабул қилиш жараёнида, энг аввало, ундаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ҳам, албатта, ҳисобга олиниши зарурлиги асослаб берилган.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.Р. Жуманиёзова

тадқиқотчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИДАГИ

ЎЗГАРИШЛАР ВА ЕНГИЛ САНОАТ ТАРАҚҚИЁТ ОДИМЛАРИ

Мақолада

мамлакатимиз

енгил

саноатини

ривожлантириш

истиқболларининг молиявий жиҳатларига нисбатан тегишли қарорлар қабул
қилиш жараёнида, энг аввало, ундаги саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришнинг таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ҳам, албатта, ҳисобга
олиниши зарурлиги асослаб берилган.

В статье в процессе принятия соответствующих решений в отношении

финансовых аспектов перспективы развития легкой промышленности страны
обосновано необходимость, прежде всего, учёта изменений производственной
структуры промышленной продукции.

Калитли сўзлар:

саноат маҳсулотлари, енгил саноат, молиявий

жиҳатлар, ўзгариш тенденциялари, ишлаб чиқариш дастурлари, реализация,
меҳнат унумдорлиги.

Мамлакатимиз енгил саноатини ривожлантириш истиқболларининг

молиявий жиҳатларига нисбатан тегишли қарорлар қабул қилиш жараёнида,
аввало, Ўзбекистондаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий
тузилишидаги ўзгаришлар ҳам, албатта, ҳисобга олиниши зарур.

Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек: “Ўтган йил

якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, биринчи навбатда, иқтисодиётимиз ва
унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш
суръатларига эришганимизни таъкидлаш жоиз.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш

ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал
қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб
чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга
бўлган тайёр товарлар ташкил этди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу

жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди.

Саноатнинг енгил, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

каби кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида ишчиларнинг энг кўп сони
илгариги 100 кишидан 200 кишигача оширилгани кичик бизнесни
рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тизимидаги муҳим қарор
бўлди”[1].

Мазкур жараёнларни чуқурроқ таҳлил қилиш мақсадида енгил саноат

тармоғида 2001-2014 йилларда содир бўлган ўзгаришларни тадқиқ этиш лозим.
(1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилиши ва унда

енгил саноат тармоғининг ўрни

(1)

,

%да

Т/р

Саноат

тармоқлари

Й и л л а р

1

Ўр-

та-

ча

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

1.

Электр
энергетикаси

8,1

7,7

9,1

10,9

11,3

10,0

9,4

8,6

8,7

8,1

7,9

7,7

7,5

7,9

8,0

8,8

2.

Ёқилғи

13,2

13,4

12,2

13,4

16,2

17,0

17,7

19,9

21,3

19,8

17,4

18,0

17,9

17,5

17,5

16,8

3.

Қора
металлургия

1,4

1,5

1,8

2,6

2,3

2,3

2,4

2,9

2,4

2,4

2,5

2,6

2,3

2,1

2,1

2,2

4.

Рангли
меаллургия

10,9

13,3

15,0

15,4

17,1

18,5

15,7

12,5

11,5

10,5

10,4

10,0

10,1

10,5

10,5

12,8

5.

Кимё

5,6

5,6

5,8

5,6

5,2

4,8

4,7

5,1

4,7

5,1

5,7

5,5

5,1

5,3

5,5

5,3

6.

Машина-
созлик

11,1

10,2

12,2

12,2

13,0

13,8

15,4

16,1

16,3

16,1

16,2

17,4

16,2

16,5

17,0

14,6

7.


Ўрмон,
ёғочни
қайта
ишлаш

1,3

1,3

1,2

1,1

0,9

0,8

0,9

1,0

1,1

1,0

1,2

1,3

1,1

0,9

1,1

1,1

8.

Қурилиш
материал-
лари

5,2

4,6

4,1

3,9

3,6

4,2

5,2

5,0

4,9

4,1

5,3

5,5

5,1

4,9

5,0

4,5

9.

Енгил

20,0

19,5

19,7

19,2

16,6

14,6

13,7

12,6

12,1

13,1

13,4

12,9

13,9

15,5

15,0

15,5

10.

Озиқ-овқат

12,6

14,3

12,3

9,5

8,2

8,9

9,3

10,7

11,4

12,8

14,0

13,2

13,5

12,5

13,0

11,2

11.

Бошқалар

10,6

8,6

6,4

6,3

5,5

5,1

5,4

5,6

5,0

5,6

6,0

5,9

7,3

6,4

5,3

7,2

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

1

2014-2015 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари келтирилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотларини таҳлил қилар эканмиз, мамлакатимиз енгил

саноатини ривожлантириш истиқболларининг молиявий жиҳатларига
бевосита дахлдор бўлган бир неча хулосаларни чиқариш мумкин.
Фикримизча, уларнинг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:

1. Мамлакатимиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий

тузилишини белгилашда, асосан, унинг 5 тармоғи ҳал қилувчи ўринни
эгалламоқда. Булар ёқилғи (ўртача 16,8%), енгил (15,5%), машинасозлик
(14,6%), рангли металлургия (12,8%) ва озиқ-овқат (11,2%) саноати
тармоқларидир. Бу таркибда енгил саноат тармоғининг ҳам бор эканлиги
мамлакатимиз енгил саноатини ривожлантириш истиқболларининг молиявий
жиҳатларига эътибор берилаётганда ҳисобга олиниши керак.

2. Ўзбекистондаги саноат тармоқларини маҳсулотлар ишлаб

чиқаришнинг таркибий тузилишидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб,
таснифланса, уларни, шартли равишда бўлса-да, қуйидаги бир неча
гуруҳларга ажратиш мумкин:

а) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишида ўз

мавқеини мустаҳкамлаган (оширган) саноат тармоқлари. Буларга
мамлакатимиз саноатининг ёқилғи ва машинасозлик тармоқлари киради.
2000 йилларнинг бошида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий
тузилишида саноат ёқилғи тармоғининг ҳиссаси 12,0-13,0%лик кўрсаткич
билан ифодаланган бўлса, унинг бу даражаси охирги уч йилликда 18,0-
19,0%лик даража билан ифодаланмоқда. Шунингдек, яқин истиқболда ҳам
(2014-2015 йилларда) унинг салмоғини деярли шу даражада (17,5%) ушлаб
туриш режалаштирилмоқда. Озроқ кам кўламда бўлса-да, деярли шундай
ҳолат саноатимизнинг машинасозлик тармоғига ҳам хос. Саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишида унинг ҳиссаси
2001-2003 йилларда 10,0-12,0%ни ташкил этган бўлса, 2011-2013 йилларда
бу кўрсаткичнинг даражаси 16,0-17,0%га тенг бўлган ва навбатдаги икки
йилда ҳам унинг бу даражасини ушлаб туриш кўзда тутилмоқда;

б) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишида ўз

мавқеини сақлаб қолган (ўзгартирмаган) саноат тармоқлари. Электр
энергетикаси (8,0-9,0 %), қора (1,5-2,0 %) ва рангли металлургия (10,0-
11,0 %), кимё (5,6 %), ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш (1,0 %), қурилиш
материаллари (4,0-5,0 %) ва озиқ-овқат (12,0-13,0) каби саноат тармоқлари
учун вазиятнинг ана шундайлиги хос;

в) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишида ўз

мавқеини сусайтирган (камайтирган) саноат тармоқлари. Булар ўз ичига
саноатнинг қолган бошқа тармоқлари билан бир қаторда енгил саноат
тармоғини ҳам олмоқда. 2000 йилларнинг бошида саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишида мамлакатимиз енгил саноатининг
улуши 20,0 % атрофида бўлса, унинг бу даражаси 2011-2013 йилларда 13,0-
14,0 %ни ташкил этган.

Демак, юқорида келтирилган хулосалардан кўриниб турибдики,

мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий
тузилишини белгилашда ҳал қилувчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

енгил саноат тармоғи кейинги йилларда бу борада ўз позициясини, маълум,
маънода, саноатнинг бошқа тармоқларига бўшатиб бермоқда. Асримиз
бошида унда мамлакатимиз саноат маҳсулотларининг 1/5 қисми яратилган
бўлса, орадан ўн йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб бу кўрсаткичнинг даражаси
1/7га тенг бўлиб қолмоқда. Бу саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг
таркибий тузилмасида енгил саноатнинг ҳиссаси шу давр оралиғида деярли
30,0%га пасайди, демакдир.

Вужудга келган бу вазиятни қандай баҳолаш керак? Албатта,

мамлакатимиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий
тузилишини белгилашда кейинги йилларда машинасозлик ва ёқилғи саноат
тармоқлари улушининг ортганлигини ижобий баҳолаш лозим. Лекин бу,
фикримизча, енгил саноат тармоғи улушининг пасайиши ҳисобига амалга
оширилиши керак эмас. Айниқса, бу ерда ёқилғи ресурсларининг
чекланганлиги ва уларнинг қайта тикланувчанлик характерига эга эмаслиги
ҳисобга олинадиган бўлса, масала янада ойдинлашади. Шунингдек, бир
пайтнинг ўзида, электр энергетикаси, қора ва рангли металлургия, кимё,
ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат каби
саноат тармоқлари бу жараёнда ўз мавқеларини сақлаб қолган бир пайтда бу
нарса енгил саноат миқёсида уддаланмаганлиги унчалик тушунарли
бўлмаганлиги учун жуда кўплаб саволларни кун тартибига қўядики, уларга
асосли тарзда атрофлича жавоб бериш лозим

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишидаги

ўзгаришлар хусусида гап кетганда бу нарса, энг умумий кўринишда, бир
саноат тармоғи улушининг ошиши бошқасининг камайиши ҳисобига юз
бериши, табиий. Бу, ўз-ўзидан, шуни тақозо этади, албатта. Лекин
Ўзбекистон учун бу нарса саноат қайси тармоғи ёки тармоқларининг
ҳисобидан амалга оширилиши энг мақсадга мувофиқ? Фикримизча, асрлар
давомида таркиб топган ҳақиқий ҳолат (жумладан, иқтисодий ҳолат ҳам),
енгил саноат тармоғининг юқори суръатларда ривожланишига хизмат
қилувчи хомашё базаси ва малакали ишчи кучининг мавжудлиги, ички ва
жаҳон бозорида ҳам пахта хомашёси базасида ишлаб чиқарилаётган енгил
саноат корхоналарининг табиий маҳсулотларига нисбатан талабнинг
юқорилиги ва бошқа шунга ўхшаш қатор омиллар ҳисобга олинадиган бўлса,
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмасидаги
ўзгаришлар енгил саноат ҳиссасининг камайиши ҳисобига амалга
оширилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум бўлади.

Афтидан, бу нарса аниқ бўлганга ўхшайди. Чунки мамлакатимиз

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмасида енгил
саноатнинг ҳиссаси 2001-2009 йиллар оралиғида муттасил равишда пасайиш
тенденциясига эга бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг даражаси 20,0 %дан
12,1 %гача пасайган (пасайиш суръати деярли 40,0 %) бўлса, 2010 йилдан
бошлаб вазият тескари томонга ўзгара бошлади. Саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришнинг таркибий тузилмасида енгил саноатнинг ҳиссаси 2009 йилда
12,1%ни ташкил этган бўлса, унинг 2010 йилдаги даражаси – 13,1 %га, 2011
йилда – 13,4 %га ва 2013 йилда эса – 13,9 %га тенг бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Яқин истиқболда, яъни 2014-2015 йилларда бу кўрсаткичнинг

даражасини янада кўтариш кўзда тутилиб, уни 15,0-16,0 %га етказиш
мўлжалланмоқда. Бу рақамлардан кўриниб турибдики, яқин келажакда ва
истиқболда енгил саноат тармоғи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг
таркибий тузилмасида ўз мавқеини қайта тиклаб олиши сари йўл
тутилганлиги, шубҳасиз. Бундай шароитда мамлакатимиз енгил саноати
тараққиётининг, жумладан, молиявий жиҳатларини тадқиқ этиш, бу ерда
мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини
илмий-амалий жиҳатдан асослаб бериш ўта долзарблик касб этишини яна
бир марта қайд этиб ўтиш жоиз.

Таъкидлаш лозимки, енгил саноат мамлакатимиз саноати ва

иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Охирги йилларда
саноатнинг бу тармоғида мамлакатимиз ЯИМнинг 7-10% яратилмоқда.
Республикамиз бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 9-
10% ҳам енгил саноат корхоналарига тўғри келмоқда. Унинг мамлакатимиз
экспортидаги салмоғи 4-5%ни ташкил этмоқда. Бундай шароитда
Ўзбекистонда енгил саноат бўйича ишлаб чиқариш дастурларининг
бажарилиш ҳолатини таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бундай
таҳлилни амалга ошириш, жумладан, тармоқ корхоналари тараққиёт
истиқболининг молиявий жиҳатларини аниқлаш (белгилаш) имконини ҳам
беради.

Мазкур

мақсадга

хизмат

қилувчи

тақлиллар

2-жадвалда

келтирилмоқда. Назаримизда, уларни таҳлил қилиш натижасида чиқарилиши
лозим бўлган хулосалар, бир томондан, мамлакатимиз енгил саноати
корхоналарининг тараққиёт одимларидан дарак берса, иккинчи томондан,
улар тармоқ корхоналари тараққиёт истиқболининг молиявий жиҳатлари
нималардан иборат бўлиши мумкинлигини ҳам кўрсатади. Жадвал
маълумотларини таҳлил қилиб, фикримизча, қуйидаги хулосаларни чиқариш
мақсадга мувофиқ:

1. Мамлакатимиз енгил саноатида 2001-2013 йилларда сотилган

маҳсулотлар ҳажми амалдаги баҳоларда қарийб 13,0 баробарга ортган.
Тармоқ корхоналарида 2001 йилда 567,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилган
бўлса, ушбу кўрсаткичнинг даражаси 2013 йилда 7326,3 млрд. сўмга тенг
бўлган;

2. 2001-2013 йиллар оралиғида олдинги йилга нисбатан ишлаб чиқариш

ва савдонинг ўсиш суръатлари 111,6%дан (2013 йил) 154,5%гача (2001 йил)
ўзгарганлигини (тебраниш диапазони 43,1 фоизли пункт) кўрсатмоқда.
Умуман, ушбу кўрсаткичнинг 2001-2013 йиллар оралиғидаги ўзгаришига
эътибор берилса, у учун қуйидаги ҳолатларга хос бўлганлигини
аниқлашимиз мумкин:

а) 2001-2009 йиллар оралиғида мамлакатимиз енгил саноатида

сотилган маҳсулотлар ҳажмининг йилдан-йилга ўсиш суръатлари мунтазам
равишда пасайиб бориш тенденциясига эга бўлган;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистон енгил саноати бўйича ишлаб чиқариш дастурларининг бажарилиш ҳолати

(2)

Т/р

Кўрсаткичлар

Й и л л а р

2

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

1.

Сотилган маҳсулотлар
ҳажми, амалдаги
баҳоларда,
млрд. сўмда


567,2


876,5


1208,6


1556,7


1833,1


2133,1


2532,8


2993,8


3436,0


4593,1


5640,7


6566,6


7326,3


8069,1


8866,4

2.

2001 йилга нисбатан
ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръатлари, %да

х

154,5

2,1

марта

2,7

марта

3,2

марта

3,8

марта

4,5

марта

5,3

марта

6,0

марта

8,0

марта

10,0

марта

11,6

марта

12,9

марта

14,2

марта

15,6

марта

3.

Олдинги йилга нисбатан
ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръатлари, %да

х

154,5

137,9

128,8

117,7

116,4

118,7

118,2

114,7

133,7

122,8

116,4

111,6

110,1

109,9

4.

Сотув ҳажмининг
олдинги йилга нисбатан
ўсиши, млрд. сўмда

х

309,3

332,1

348,1

276,4

300,0

399,7

461,0

442,2

1157,1

1047,6

925,9

759,7

742,8

797,3

5.

Ишловчилар сони, киши 48479 71260 82218 96689 111774 117203 126700 126500 110200 98600 103645 108763 113763 119013 124353

6.

Меҳнат унумдорлиги
(амалдаги баҳоларда,
млн. сўм/киши)

11,7

12,3

14,7

16,1

16,4

18,2

20,0

23,7

31,8

46,6

54,4

60,2

64,4

67,8

64,1

7.


Савдонинг ўсишига
таъсир этувчи омиллар

- ишловчилар сони

х

22781

10958

14471

15085

5429

9497

-200

-16300

-11600

5045

5118

5000

5250

5340

- меҳнат унумдорлиги

х

0,6

2,4

1,4

0,3

1,8

1,8

3,7

8,1

14,8

7,8

5,7

4,2

3,4

3,5

8.

Реализация қилинган
маҳсулот ҳажми, қиёсий
баҳоларда

3

, млрд. сўмда

469,0

739,8

1049,1

1371,5

1622,3

1719,3

2312,4

2826,1

3253,9

4312,9

5161,2

5962,5

6425,2

6899,8

7536,4

9.

Баҳоларнинг ўзгариши
ҳисобидан сотув ҳажми
ўсишининг салмоғи, %да


17,3


15,6


13,2


11,9


11,5


9,4


8,7


5,6


5,3


6,1


8,5


9,2


12,3


14,5


15,0

2

2014-2015 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари келтирилмоқда.

3

Улгуржи баҳоларнинг индексига мувофиқ муаллиф томонидан ҳисоб-китоб қилинган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

б) 2010 йилда 2009 йилга нисбатан вазият ижобий томонга бироз

ўзгарган, сотилган маҳсулотлар ҳажмининг йилдан-йилга пасайиш
суръатларига барҳам берилган ва бу йилда олдинги йилга нисбатан ушбу
кўрсаткичнинг ўсиш суръати 133,7%ни ташкил этган;

в) бироқ кейинги йилларда яна “а” пунктдаги ҳолат давом этган ва

ўтган 2013 йилда мамлакатимиз енгил саноатида сотилган маҳсулотлар
ҳажмининг йилдан-йилга ўсиш суръатлари йиллар давомида энг паст, яъни
111,6 %лик даражани кўрсатмоқда;

г) 2-жадвал маълумотларига кўра, бу жараён яқин келажакда ҳам давом

этади. Чунки ушбу кўрсаткичнинг даражаси 2014-2015 йилларда, мос
равишда, 110,1% ва 109,9% даражасида бўлиши кўзда тутилмоқда;

д) умуман, 2010-2012 йилларда эришилган натижалар, маълум маънода,

эътибордан четда қолдирилса, 2001-2013 йилларда мамлакатимиз енгил
саноат корхоналари учун олдинги йилга нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш
суръатлари муттасил равишда пасайиб бориш тенгденциясига эга
бўлганлигини қайд этиш мумкин. Бу жараённинг кейинги 2014-2015
йилларга учун ҳам хос бўлиши мумкинлиги вазиятнинг анча
мураккаблигидан далолат беради.

3. Мамлакатимиз енгил саноат корхоналарида ишловчилар сони 2001-

2013 йилларда 2,3 баробарга ошган бўлишига қарамай бу давр оралиғида
улар сонининг ўзгаришига нисбатан қуйидаларни қайд этиш мумкин:

а) ушбу кўрсаткичнинг даражаси 2001-2007 йиллар давомида узлуксиз

равишда ўсиб бориш характерига эга бўлган ва унинг 2007 йилдаги даражаси
2001 йилга нисбатан 2,6 марта юқори бўлган;

б) 2007-2010 йиллар оралиғида вазият тескари йўналишга ўзгарган ва

ишловчилар сони бу йилларда пасайиб бориш тенденциясига эга бўлган. Бу
кўрсаткичнинг 2010 йилдаги даражаси унинг 2007 йилдагисининг 77,8%ини
ташкил этган, холос. Фикримизча, бундай вазиятнинг вужудга келишида
бутун дунёда давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози алоҳида
аҳамиятга эга;

в) ишловчилар сони ўзгаришига нисбатан 2010-2013 йиллардаги ҳолат

олдинги 2007-2010 йиллардаги ҳолатдан фарқ қилиб, аксинча, ижобий
томонга ўзгарган ва у учун муттасил ўсиб бориш тенденцияси хос, яъни 2011
йилдаги ушбу кўрсаткичнинг даражаси унинг 2010 йилдаги даражасидан
5,1%га юқори бўлса, унинг 2012 йилдаги даражаси 2011 йилдагидан 4,9%га
ва 2013 йилдаги даражаси эса 2012 йилдагидан 4,6%га юқори бўлган. 1-
жадвалда келтирилган башорат кўрсаткичлари бу ҳолатнинг 2014-2015
йилларда ҳам давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

4.2-жадвалда келтирилган ва амалдаги баҳоларда меҳнат унумдорлиги

даражасининг 2001-2013 йиллар давомида ўзгаришини кўрсатувчи рақамлар
ушбу кўрсаткичнинг даражаси узлуксиз ўсиб бориш характерига эга
эканлигидан дарак бермоқда. Бошқа омилларни эътиборга олмай, 2013 ва
2001 йиллардаги бу кўрсаткичлар тўғридан-тўғри таққосланадиган бўлса, у
ҳолда мамлакатимиз енгил саноати корхоналарида меҳнат унумдорлиги 5,5
баробарга ортганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Умуман, бу нарса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

айнан шу даражада бўлмаса-да, шу оралиқдаги бошқа йилларга учун ҳам
хосдир;

5. Енгил саноат корхоналари маҳсулотлари сотилишининг ўсишига

таъсир этувчи омиллар сифатида 1-жадвалда ишловчилар сони ва меҳнат
унумдорлигининг ўзгариши келтирилган бўлиб, уларни таҳлил қилиш ва
қиёслаш натижасида қуйидаги муҳим бир ҳолатни аниқлаш мумкин:
сотувнинг ўсишига ишловчилар сонининг таъсири юқори бўлганда, меҳнат
унумдорлигининг таъсири паст бўлган ва аксинча, реализациянинг ўсишига
ишловчилар сонининг таъсири пасайганда, меҳнат унумдор-лигининг
таъсири юқори бўлган. Бу ҳолат, 2008-2010 йиллар оралиғидаги рақамлар
таққосланганда, айниқса, яққол кўринади. Масалан, 2008 йилда ишловчилар
сонининг 200 тага қисқариши меҳнат унумдорлигининг сотув ўсишига
таъсирини 2,0 баробарга оширган. 2009-2010 йилларда ишловчилар
сонининг, мос равишда, 16300 ва 11600 тага қисқариши, сотув ўсишига
меҳнат унумдорлиги таъсирининг, худди шундай, 8,1 ва 14,8 даражасида
бўлишини таъминлаган.

Яна бир эътиборга лойиқ бўлган ҳолат: 2002-2008 йилларда

реализациянинг ўсишига меҳнат унумдорлигининг таъсири 0,3 (2005 йил) ва
3,7(2008 йил) даражасида бўлса, ушбу ҳолат 2009-2011 йилларда7,8 (2011
йил) ва 14,8 (2010 йил) даражасида бўлган. Навбатдаги икки йилда, яъни
2012-2013 йилларда ушбу кўрсаткичнинг даражаси бироз паст бўлса-да (мос
равишда, 5,7 ва 4,2), улар барибир 2002-2008 йиллардаги даражалардан
юқори эканлиги билан ажралиб турмоқда. Шундай ҳолатнинг 2014-2015
йилларда ҳам сақлаб қолиниши мўлжалланмоқда.

6. Тармоқ корхоналарида сотилган маҳсулот қиёсий баҳолардаги

ҳажми ўзгаришининг 2002-2013 йиллардаги ҳолати ўрганилганда бундай
ўзгаришнинг даражаси 106,0% (2006 йил) ва 157,7% (2002 йил) оралиғида
эканлиги ва ўзгариш доираси эса 51,7 фоизли пункт даражасида
бўлганлигини аниқлаш мумкин. Шундай бўлса-да, бу ерда қатъий бир
тенденциясининг таркиб топмаганлигини ҳам қайд этиб ўтиш лозим. Чунки
бу кўрсаткичнинг даражаси 2002-2006 йилларда узлуксиз пасайиш
тенденциясига эга бўлса, 2007-2011 йилларда у учун қарама-қарши
йўналишларда ўзгариш хос. Шунингдек, 2011-2013 йилларда эса яна у ўзи
учун пасайиш тенденциясини касб этган. 2014 йилда ушбу кўрсатчкич
пасайишининг давом этиши режалаштирилган бўлса, 2015 йилда, аксинча,
унинг 1,8 фоизли пунктга ошиши мўлжалланмоқда.

7. Баҳоларнинг ўзгариши ҳисобидан сотув ҳажми ўсишининг салмоғи

орқали ифодаланган кўрсаткич таҳлил қилинганда мамлакатимиз енгил
саноат корхоналаридаги бу жараёнга қуйидаги икки ҳолатнинг хос
эканлигини қайд этиб ўтиш жоиз:

а) 2001-2009 йилларда ушбу кўрсаткичнинг даражаси йилдан-йилга

узлуксиз равишда пасайиб бориш тенденциясига эга бўлган (жумладан, 2001
йилга нисбатан 2009 йилда 15,0 фоизли пунктга пасайган);

б) 2009-2013 йиллларда эса, аксинча, йилдан-йилга ортиб бориш

тенденцияси таркиб топмоқда (жумладан, 2013 йилда 2009 йилга нисбатан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

7,0 фоизли пунктга ортган). Бу жараённинг навбатдаги 2014-2015 йилларда
ҳам давом этиши кўзда тутилмоқда.

Шундай қилиб, мамлакатимизда енгил саноат бўйича 2001-2013

йилларда ҳақиқатда амалга оширилган ва 2014-2015 йиллар учун башорат
қилинаётган ишлаб чиқариш дастурларининг бажарилиш ҳолатини таҳлил
қилиш юқорида қайд этилган хулосаларни чиқариш имконини беради.

Кейинги йилларда мамлакатимиз енгил саноат корхоналари ўз

зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли равишда бажаришни
давом эттирмоқда. Уларнинг бажарилиш даражасига давом этаётган жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози ўз таъсирини кўрсатаётган бўлишига қарамай,
унинг таъсирчанлик даражаси Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган ва ҳаётга
татбиқ этилаётган оқилона иқтисодий сиёсат туфайли камайтирилмоқда.
Бундай шароитда мамлакатимиз енгил саноат корхоналарининг ишлаб
чиқариш дастурлари бажарилишига нисбатан бозор иқтисодиётининг
замонавий талабларига мос барқарор қатъий бир тенденцияни таркиб
топтиришга ҳаракат қилиши лозим. Бу жараёнда уларнинг молиявий
жиҳатларига жиддий эътибор бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 2015 йилда
иқтисодиётимизда

туб

таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.

2.

“Ўзбекенгилсаноат”

ДАКнинг 2001-2013 йиллардаги ҳисобот

маълумотлари.

3.

“Ўзбекенгилсаноат” ДАКнинг 2014-2015 йилларга мўлжалланган

башорат кўрсаткичлари.

Bibliografik manbalar

Узбекистон Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш -устувор вазифамиздир. //Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

“Узбскснгилсаноат” ДАКнинг 2001-2013 йиллардаги хисобот маълумотлари.

“Узбскснгилсаноат” ДАКнинг 2014-2015 йилларга мулжалланган башорат курсаткичлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов