Перспективы использования электронных транспортных услуг в увеличении транзитных возможностей страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
279-286
10
0
Поделиться
Зохидов A., & Хамроев M. (2016). Перспективы использования электронных транспортных услуг в увеличении транзитных возможностей страны. Экономика и инновационные технологии, (3), 279–286. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8816
A Зохидов, Ташкентский автодорожный институт

 к.э.н

M Хамроев, Ташкентский автодорожный институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы некоторые факторы, влияющие на уменьшение объемов международных, в частности транзитных грузов, проходящих через территории Республики Узбекистан за последние годы. Также, на основе изучения опыта зарубежных стран, в статье рассматривается перспективы внедрения электронных транспортных услуг для увеличения транзитного потенциала Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Зоҳидов, и.ф.н.,

М.М. Хамроев,

мустақил изланувчи, ТАЙИ

МАМЛАКАТ ТРАНЗИТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН

ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


В статье анализированы некоторые факторы, влияющие на уменьшение

объемов международных, в частности транзитных грузов, проходящих через
территории Республики Узбекистан за последние годы. Также, на основе
изучения опыта зарубежных стран, в статье рассматривается перспективы
внедрения электронных транспортных услуг для увеличения транзитного
потенциала Узбекистана.

In this article analyzed some factors, which are influencing to reduction of

international, in particular, transit cargoes passing through the territory of the
Republic of Uzbekistan during the last years. Also, on the basis of studying
experience of foreign countries, in this issue considered prospects of introduction of
electronic transport services to increase transit potential of Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

халқаро юк ташувлари, транзит, транспорт

коридорлари, электрон транспорт хизматлар, ташувчи фирмалар, “GPS-
электрон кузатув”.


Замонавий жаҳон иқтисодиётида хизматлар улушининг ишлаб

чиқарилаётган маҳсулот таннархига сезиларли таъсири натижасида хизмат
кўрсатувчи секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш, фирмалар
стратегиясида узоқни кўзловчи чоралар тизимини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият
касб этиб бормоқда. Хусусан, бу борада халқаро юкларни ташиш билан
шуғулланувчи корхоналар ишини бугунги кун талабларига жавоб берадиган
хизмат турлари билан бойитиш масаласи ўз долзарблигини кўрсатиб турибди.
Шу билан бирга, дунё бозорларидаги товарлар нархига транспорт
харажатларининг бевосита таъсир этиши ташқи савдо иштирокчиларидан ўз
маҳсулотларини ташишда оптимал транспорт йўллари ва воситаларидан
фойдаланишни

талаб

этади.

Ўзбекистон

иқтисодиётининг

муҳим

тармоқларидан бири бўлмиш транспорт соҳасини ривожлантириш, ундаги
хизмат турларини замонавий стандартлар асосида шакллантириш масаласи
ушбу соҳада амалга оширилиши режалаштирилган долзарб вазифалар қаторида
эътироф этилади.

Сўнгги йилларда республика ЯИМда хизматлар, хусусан, транспорт

хизматлари улушининг ортиб бораётганлиги, ушбу соҳани янада
ривожлантириш, тармоққа миллий ва чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб
этиш орқали республика ҳудудидан ҳаракатланаётган халқаро юклар ҳажмини
ошириб бориш имконини беради. Ўзбекистоннинг дунё миқёсида энг арзон
транспорт йўли ҳисобланган денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқалмаслиги,
мамлакат транспорт тизимини бугунги кун талабларига жавоб берадиган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

замонавий транспорт хизматлари орқали такомиллаштириш заруратини юзага
келтиради.

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, республика ҳудуди орқали

автотранспортда ҳаракатланган халқаро юклар миқдори йилдан-йилга камайиб
бормоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Республика ҳудуди орқали 2013-2015 йиллар давомида

автотранспортда ташилган халқаро юклар динамикаси

(минг тонна)

Республика ҳудуди орқали ҳаракатланган

халқаро юклар

2013 йил

2014 йил

2015 йил

Республика ҳудудига олиб кирилган халқаро

юклар ҳажми

2083

1909

1731

Республика ҳудудидан олиб чиқилган халқаро

юклар ҳажми

1042

950

1038

Автомобилда ташилган транзит юклар ҳажми

799

645

526

Манба: Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Мамлакат ҳудудидан автотранспортда ташилган халқаро, хусусан,

транзит юкларнинг камайишини келтириб чиқарувчи омиллардан бири
сифатида мамлакат ҳудудига кириб келган халқаро юкларнинг божхона
кузатуви билан боғлиқ процедураларидаги мураккабликларни келтириш
мумкин. Республика ҳудудига божхона кузатуви орқали кириб келаётган
автотранспорт воситалари сонининг ортиб бориши шароитида юқоридаги
муаммони бартараф этиш, шунингдек, божхона кузатувида инсон омилини
камайтириш мақсадида бир қатор хорижий давлатларда амалда бўлган электрон
кузатув тизимини жорий қилиш зарурати юзага келмоқда.

Статистик маълумотлар, автотранспорт воситаларида ташилаётган

юкларнинг 20 %дан ортиғи божхона кузатуви остида манзил божхона
постларига етказилаётганини ҳамда сўнгги йилларда республика ҳудуди бўйлаб
божхона кузатувига олинган автотранспортлар сони ортиб бораётганлигини
кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида, унга ажратилаётган харажатларнинг
кўпайишига олиб келади.

Айни пайтга келиб, айрим узоқ масофали йўналишлар бўйича юкларни

божхона кузатуви остида манзил божхона постларига етказишда кўп вақт
сарфланаётгани мамлакатдаги тадбиркорлар, республика ҳудуди бўйлаб
юкларини транзит тарзида олиб ўтаётган ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ)
қатнашчилари ҳамда йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг эътирозларига
сабаб бўлмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 декабрдаги 323-сонли қарори билан

хорижий автоташувчиларнинг транзит ҳаракатланиш йўналишлари белгиланган
бўлиб, улар орасидаги энг узун йўналиш Қорақалпоғистон Республикаси “Даут-
ата” чегара божхона пости ва Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона
комплекси орасидаги масофа 1730 кмни ташкил қилади [3]. Айни шу
йўналишда божхона кузатувини якунлаш учун 3-5 кун, қиш мавсумида эса, 6
кунгача вақт сарфланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Бундан ташқари, Адлия вазирлигида 2003 йил 27 сентябрда рўйхатга

олинган “Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона
кузатуви тартиби тўғрисида”ги 1278-сонли йўриқномага асосан чегара божхона
постларида божхона кузатувига олинган транспорт воситалари ва уларнинг
юклари расмийлаштирувдан ўтказилгандан кейин олти соат мобайнида
божхона постида кузатув гуруҳи томонидан жамланади. Шундан сўнг божхона
кузатувига олинган автотранспортлар чегара божхона постидан манзил
божхона постига қадар колонна бўлиб, 50 км/с тезликда ҳаракатланиши
белгиланган. Бунда автотранспортлар сони йигирматагача бўлишига рухсат
берилган. Республикада амалда бўлган йўл ҳаракати қоидаларига кўра колонна
тарзида ҳаракатланаётган автотранспортлар ҳаракатига бошқа ҳайдовчилар
томонидан тўсқинлик қилиш, улар орасига суқилиб кириш таъқиқланади. Бу
эса, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари кайфиятига ҳамда халқаро
йўлларнинг ўтказувчанлик сиғимига ўз салбий таъсирини кўрсатади.

Бу борада бир қатор МДҲ давлатлари, хусусан, Озарбайжон ва Молдова

тажрибаси ўрганилганда, бу давлатларда божхона кузатувини амалга
оширишда “GPS-электрон кузатув” тизимидан фойдаланиш юкларни қисқа вақт
ичида манзил божхона постларига етказиш ҳамда улар устидан марказлашган
назоратни юритиш имконини бермоқда.

Жумладан, Озарбайжон Республикаси божхона органларида “GPS-

электрон кузатув”дан 2011 йилдан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бунда, чегара божхона постига кириб келган, божхона кузатувига олиниши
лозим бўлган автотранспорт воситасига электрон чип ўрнатилади ҳамда пост
инспектори томонидан унинг ҳаракатланиш йўналиши белгилаб берилади.
Республика божхона қўмитаси электрон кузатувни назорат қилиш марказида
6000 га яқин видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида
мамлакат ҳудудида бир вақтнинг ўзида божхона кузатувига олинган 500 та
транспорт воситалари устидан видеоназоратни олиб бориш имкони мавжуд
[5].

Шунингдек, Молдова Республикасида “GPS-электрон кузатув” тизимидан

фойдаланиш 2014 йилда Приднестровадаги божхона постларида йўлга
қўйилган [6]. Бунда, чегара божхона постига кириб келган транспорт
воситасига махсус “GPS-трекер” ўрнатилади, пост инспектори юкнинг
йўналиши ҳамда манзил божхона пунктини ишчи компьютерида белгилайди.
“GPS-трекер”ни транспорт воситасига ўрнатиш ҳамда уни ҳаракат йўналишига
чиқариш инспектордан 10 дақиқа вақтни олади. Божхона кузатуви гуруҳи
инспектори ўз иш жойидан автотранспортнинг ҳаракатланиш йўналишини
кузатади. Зарур ҳолларда транспорт воситасининг йўналишдан чиқиб кетиши
ҳамда узоқ вақт тўхтаб туриши тўғрисидаги маълумотларни ҳолатга аниқлик
киритиш мақсадида тегишли оралиқ назорат пунктларига юборади.

Экспертлар

томонидан

“GPS-электрон

кузатув”ни

Ўзбекистон

Республикаси божхона органларига жорий қилишнинг бир қанча афзалликлари
таъкидланмоқда.

Жумладан, электрон кузатувни амалга киритиш орқали божхона кузатуви

гуруҳи ходимлари сонини 40 %гача қисқартириш, ортиб қолган штат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

бирликларини соҳанинг бошқа йўналишларига жалб қилиш имконини беради.
Шу жумладан, кузатув гуруҳидаги ходимларнинг ахборот технологияларига
оид кўникмаларини ошириш ва кузатув жараёнида инсон омилини
камайтиришга эришилади.

Шунингдек, кузатувга олинган транспорт воситасига ўз йўналишида

оралиқ божхона пунктларида тўхтамасдан ҳаракатланиш имконияти яратилади.
Бунинг натижасида божхона кузатувига сарфланадиган вақтни икки баробарга
қисқартиришга эришиш мумкин. Шу билан бирга, транспорт воситаларининг
республика ҳудуди бўйлаб алоҳида ҳаракатланиши йўл ҳаракатининг бошқа
иштирокчиларига халақит бермайди ва йўллардаги транспорт оқими
мувозанати таъминланади.

Бундан ташқари, электрон кузатувни жорий қилиш орқали айрим узоқ

масофали йўналишларда сарфланаётган божхона кузатувига ажратилган
маблағларни қисқартириш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
30 апрелдаги “

Божхона йиғимлари

ставкалари тўғрисида”ги 204-сонли қарори

асосида белгиланган “божхона кузатувига олганлик учун” божхона йиғими
200 кмгача масофада 50 Евро миқдорида, 200 кмдан ортиқ масофага 120 евро
миқдорида ундирилиши белгиланган [7]. Агар, “Даут-ата” чегара божхона
постидан “Дўстлик” божхона комплексигача масофа 1730 кмга тенглигини ва
унга тўланадиган йиғим миқдори 120 Еврони ташкил қилиши ҳисобга олинса, бу
йўналишда бир автотранспортни божхона кузатувини амалга ошириш 230 Евро
миқдоридаги харажатни талаб қилади. Экспертлар фикрича, электрон кузатувни
амалга киритиш юқоридаги каби узоқ масофали йўналишларга сарфланадиган
харажатларни 35-40 %гача камайтириш имконини беради.

Мамлакат ҳудуди орқали автотранспортда ташилаётган халқаро

юкларнинг ҳажмини оширишга ва уларнинг ҳаракатини тезлаштиришга
йўналтирилган чоралардан яна бири сифатида, бугунги кунда 31 мамлакат
томонидан имзоланган “TIR-EPD” тизимини келтириш мумкин

(1-расм)

.

Халқаро миқёсда экспорт-импорт операцияларида қўлланилаётган,

товарларни олдиндан электрон декларациялаш (ТИР-ЭПД) амалиёти
ташувчининг чегара божхона постларидаги расмийлаштирувга сарфланадиган
вақтини қисқартиришга хизмат қилади. Олдиндан электрон декларациялаш
ташувчи ва юк тўғрисидаги маълумотларни божхона постига олдиндан етказиш
имконини беради.

Мазкур тизим имкониятларидан Ўзбекистон ҳам 2012 йил май ойидан

бошлаб фойдаланиб келмоқда. Тизим айни шу даврдан бошлаб, босқичма-
босқич тарзда амалиётга жорий этилмоқда. Лекин, бу тизим имкониятидан
фақат халқаро ташувларда ТИР Карнет китобчаси орқали ҳаракатланаётган,
яъни, Ўзбекистон автомобилда ташувчилар уюшмасига аъзо бўлган
автоташувчи фирмаларгина фойдаланмоқда. Айни вақтда республикада халқаро
ТИР Карнет китобчаси орқали ҳаракатланаётган миллий ташувчи фирмалар
сони 205 тадан иборат бўлиб, улар ҳисобидаги юк автотранспортлари сони 2500
га яқинни ташкил қилади. Бу эса, халқаро юк ташувларида қатнашаётган 530
дан ортиқ фирма ва улар ҳисобидаги 5500 та юк автотранспортининг барчасига
юқоридаги тизимдан фойдаланиш имкониятини бермайди. Келгусида мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

тизим имкониятларидан барча автоташувчи фирмаларга фойдаланиш
шароитини яратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

1-расм. “TIR-EPD” тизими орқали олдиндан электрон декларациялашни

амалга ошираётган мамлакатлар рўйхати

Манба: Ўзбекистон Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси маълумотлари

асосида муаллифлар ишланмаси.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудидан ташилаётган халқаро юклар

ҳажмининг камайишига юк автотранспортлари билан боғлиқ омиллардан
ташқари, темир йўл транспорти орқали ташилаётган халқаро юклар ҳажмининг
камайишига олиб келувчи бир қатор салбий омиллар ҳам ўз таъсирини
ўтказмоқда.

Таҳлиллар сўнгги йилларда республика ҳудуди орқали темир йўл

транспортида ҳаракатланаётган халқаро, хусусан, транзит юклар ҳажми ҳам
камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда (2-жадвал).

2-жадвал

Мамлакат ҳудуди орқали 2012-2015 йиллар давомида темир йўл

транспортида ташилган транзит юклар ҳажми

Йиллар

2012 йил

2013 йил

2014 йил

2015 йил

1

2

3

4

5

Республика ҳудудидан темир йўл орқали

ўтган транзит юклар ҳажми

(минг тонна)

11377

8241

7881

7707

Ўтган йилга нисбатан камайиши (% да)

28

5

2

Манба: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти маълумотлари

асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали ташувлар “Ўзбекистон темир

йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Ушбу ташкилот
бугунги кунда темир йўл соҳасидаги ягона миллий ташувчи ҳисобланади.
Ташкилот ўз фаолиятини 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган “Темир йўл
транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар
Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва 2008 йил 23 октябрда тасдиқланган
Темир йўл Устави асосида олиб боради. Халқаро юк ташувларда темир йўл
транспорти тарифлари ҳисоб-китоби ташишнинг ҳақиқий зарур меҳнат ва
моддий-техника ресурсларига сарфланган харажатлари асосида олиб борилади.

Қатнов турларига кўра тарифлар тўғридан-тўғри темир йўл, аралаш ҳолда
(бошқа

транспорт

турлари

иштирокида)

ва

халқаро

қатновлар

учун

белгиланади.

Айни пайтда мамлакат темир йўлларининг умумий узунлиги 7000кмни

ташкил қилиб, шундан 4200 км умумфойдаланишдаги темир йўллардан иборат.
Сўнгги йилларда республика темир йўл соҳасига киритилаётган хорижий ва
миллий инвестициялар натижасида темир йўл инфраструктурасини
модернизация қилиш, ундаги хизматлар сифатини оширишга эришилди.
Жумладан, бугунги кунда 1043 км узунликдаги темир йўл ёки умумий
фойдаланишдаги йўлларнинг 24,8 % электрлаштирилди. Акциядорлик жамияти
томонидан 2014 йилда 65 млн т юк ташилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич
67,7 млн тоннага етди. Ташкилотнинг 2014 йилда умумий даромадлар ҳажми
748 млн АҚШ долл. иборат бўлган бўлса, харажатлар миқдори 559 млн АҚШ
долл.ни ташкил қилди [8].

Экспертларнинг фикрича, мамлакат ҳудудидан темир йўл транспорти

орқали ўтувчи транзит юклар устидан божхона кўригини амалга оширишга кўп
вақт сарфланаётганлиги мамлакат транзит салоҳиятини камайтирувчи
омиллардан бири сифатида қаралмоқда.

Бугунги кунда республика ҳудудидан темир йўл транспорти орқали

транзит ўтаётган юклар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус
юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш
ва назорат қилиш тўғрисида”ги 62-сонли, 2006 йил 4 майдаги “Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш
мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли ҳамда
2013 йил 4 мартдаги 63-сон қарорининг 2-иловасида келтирилган “Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт
воситаларини темир йўл транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан
тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати”га асосан божхона
кўригидан ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, темир йўл транспортида
ташилаётган товарларни божхона кўригидан ўтказиб, уни қайта йўлга чиқариш
учун 3-5 кун, баъзи ҳолларда 10 кунгача вақт сарфланади. Бунда, божхона
кўригидан ўтказилиши лозим бўлган юк вагони транзит таркибдан ажратиб
олинади ва кейинчалик ушбу товарлар вагони алоҳида локомотив ёрдамида
кўрик ўтказиладиган махсус жойга олиб борилади. Товарлар божхона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

кўригидан ўтказилгач, уни белгиланган чиқиш божхона постига юбориш учун
кейинги транзит таркибли локомотивни кутишга тўғри келади.

Темир йўл транспорти орқали ташилаётган транзит юкларни

республика ҳудудидан ўтказиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси
ўрганилганида, ушбу турдаги юкларнинг божхона кўриги рентген нури орқали
Сканер аппаратларида кўрикдан ўтказилиб, қисқа вақт ичида белгиланган
манзилга юбориш имконияти яратилганлиги маълум бўлади. 2015 йилдан
бошлаб, Ўзбекистоннинг 2 та чегара божхона постида шу турдаги кўрик
аппаратлари ўрнатилган

(Қорақалпоғистон Республикаси “Каракалпакия”

чегара божхона пости ҳамда Сурхондарё вилояти “Сари-Осиё” чегара
божхона пости)

.

Шунингдек, юқоридаги омил Ўзбекистонни айланиб ўтувчи муқобил

транспорт коридорларининг ривожланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, 2014
йилдан Эрон-Туркманистон-Қозоғистон транзит темир йўлининг тўлиқ ишга
туширилиши натижасида мамлакатимиз ҳудудига жанубий йўналиш
давлатларидан кириб келган транзит юклар ҳажмининг салбий ўзгариш
тенденцияси кўзга ташланади (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасига темир йўл транспорти орқали жанубий

йўналиш мамлакатларидан 2013-2015 йиллар давомида кириб келган

халқаро юклар миқдори (минг тонна)

Давлатлар

2013 йил

2014 йил

2015 йил

Камайиш

(2013 йилга нисбатан)

1

2

3

4

5

Эрон

636

404

270

57,2%

Бирлашган Араб
Амирликлари

57,2

35,7

24,8

56,7%

Туркия

24,9

20,2

11,7

53,1%

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари

асосида муаллифлар ишланмаси.


Умуман олганда, бугунги кунда республикада транспорт соҳасидаги

мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, ундаги транспорт хизматларини
замонавий стандартлар асосида ташкил этиш долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда. Бунда, етакчи хорижий давлатларда амалда бўлган электрон
транспорт хизматларини жорий этиш зарурати юзага келади. Шундан келиб
чиқиб, мамлакат транзит салоҳиятини ошириш борасида қуйидаги устувор
вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

-

республика божхона органларида “GPS-электрон кузатув”ни жорий

этишда инвесторлар орасида малакага эга бўлган миллий ташкилотларни
аниқлаш, улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- божхона органларида “GPS-электрон кузатув”ни жорий қилишнинг

ташкилий жиҳатларини хорижий давлатлар, хусусан, Озарбайжон ва Молдова
Республикалари тажрибаларини ўрганиш асосида амалга ошириш;

- республикадаги юк ўтказиш ҳажми юқори бўлган темир йўл божхона

постларини сканер кўрик аппаратлари билан таъминлаш мақсадида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ривожланган давлатлар

(Германия, Япония ва АҚШ)

билан ўзаро манфаатли

келишувларга эришиш ҳамда темир йўл транспорти орқали ташилаётган юклар
устидан божхона кўригини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни соддалаштириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. “Бош мақсадимиз-мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб борётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисосбидан олдинга юришдир” мавзусидаги маърузаси.
2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси.
//Халқ сўзи, 16 январь 2016 й.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. Иқтисодиётнинг

реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини
таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9

декабрдаги “Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди
бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2011 й., 50-сон, 513-модда.: //www.lex.uz.

4. Топалиди В.А., Сидикназаров К.М. и др. “Международные

автомобильные грузовые перевозки”. Учебное пособие/ 2-е изд., доп. и перераб.
Ташкент, 2005. Том I-252 стр., Том II -260 стр.

5. http://www.az-customs.net/rus/1296.html.
6. http://novostipmr.com/ru/news/16-02-18/gps-trekery-na-3-chasa-sokratili-

proceduru-tamozhennogo.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил

30 апрелдаги “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги 204-сонли қарори.

8. “Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамжамияти ишчи гуруҳининг

2015 йил 24-26 ноябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган
биринчи йиғилиши баёни”://http://www.carecinstitute.org.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Бош максадимиз-мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб борётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисосбидан олдинга юришдир” мавзусидаги маърузаси.

йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва

йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 16 январь 2016 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг фармони. Иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини куллаб-кувватлаш, уларни баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салохиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тугрисида. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 9 декабрдаги “Хорижий автоташувчиларнинг Узбекистон Республикаси худуди буйлаб транзит харакат килиши учун мулжалланган йуналишлар руйхатини тасдиклаш тугрисида’Ти карори. Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2011 й., 50-сон, 513-модда.: //www.lex.uz.

Топалиди В.А., Сидикназаров К.М. и др. “Международные автомобильные грузовые перевозки”. Учебное пособие/ 2-е изд., доп. и перераб. Ташкент, 2005. Том 1-252 стр., Том II -260 стр.

http://www.az-customs.net/rus/1296.html.

http://novostipmr.com/ru/ncws/16-02-18/gps-trekcry-na-3-chasa-sokratili-proceduru-tamozhennogo.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги “Божхона йигимлари ставкалари тугрисида’Ти 204-сонли карори.

“Марказий Осиё минтакавий иктисодий хамжамияти ишчи гурухининг 2015 йил 24-26 ноябрь кунлари Япониянинг Токио шахрида утказилган биринчи йигилиши 6acnn”://http://www.carccinstitutc.org.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов