Государственно-частное партнерство в высшем образовании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
196-201
20
2
Поделиться
Расулов, Ш. (2015). Государственно-частное партнерство в высшем образовании. Экономика и инновационные технологии, (2), 196–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8310
Ш Расулов, Академия государственного управления

при Президенте Республики Узбекистан студент

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье дается определение термина «госудаственно-частное партнерство» (ГЧП), Раскрываются основные направления реализации государственно-частного партнерства в системе высшего образования Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.А. Расулов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси тингловчиси

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ ВА ХУСУСИЙ СЕКТОР ҲАМКОРЛИГИ

В статье дается определение термина «госудаственно-частное

партнерство» (ГЧП), Раскрываются основные направления реализации
государственно-частного партнерства в системе высшего образования
Узбекистана.

The article defines the term public-private partnership (PPP), reveals the main

lines of public-private partnerships in higher education in Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги, ижтимоий соҳа,

олий таълим, моддий-техник база, кадрлар тайёрлаш, илмий-инновацион
фаолият, тадбиркорлик.

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви хусусий сектор

ривожида ўзига хос тарзда намоён бўлмоқда. “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-
тадбирлар натижасида, ўтган йили, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга
олмаганда, 20 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди,
уларнинг умумий сони эса 195 мингдан зиёдни ташкил этди. Бу 2000 йилга
нисбатан 2 баробар кўпдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг
улуши ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда 2000 йилдан буён 31 фоиздан 56
фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга
ўсди” [1]. Хусусий секторнинг изчил ва барқарор ривожланиши ўз навбатида
жамият ҳаётининг барча соҳаларида унинг ижобий таъсири ва ўрнининг ошиб
боришига сабаб бўлмоқда. Буни ижтимоий соҳадаги давлат ва хусусий сектор
ҳамкорлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

“Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги” тушунчаси истеъмолга ўтган

асрнинг 80-йилларида кириб келди ва 90-йиллардаги жаҳонда юз берган
иқтисодий ўзгаришлар сабабли оммалашиб борди. Халқаро истеъмолдаги
инглизча “Public Private Partnership (PPP)” терминидаги “public” сўзи “давлат”
сифатида таржима қилинар экан, унинг талқини ҳокимият функцияларини
бажарувчи ташкилотлар доирасидан чиқади ва давлат бошқарувининг барча
даражаларини қамраб олади. Шу билан бирга у жамиятдаги турли жараёнларда
иштирок этувчи давлатга тегишли ижтимоий институтларни ҳам ифодалайди
[2,10].

Кейинги йилларда ҳамкорликнинг бу турининг қатор давлатлар

шароитида, кейинчалик халқаро миқёсда амалиётга жорий этиб борилиши
натижасида иқтисодий ва ижтимоий фанларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар
фаолиятида унинг ўзига хос таърифи ва талқинларининг пайдо бўлиши ва
такомиллашувига олиб келди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Жумладан, БМТ Европа бўйича Иқтисодий Комиссияси таърифига кўра,

“Давлат функцияларини бажариш учун ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатишда молиялаштириш, режалаштириш ҳамда объектлар эксплуатациясига
асосланади” [3,4].

Жаҳон Банкининг таърифига кўра, “давлат ва хусусий томонлар ўртасида

ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш юзасидан қўшимча инвестицияларни жалб
қилиш мақсадида тузилган келишув” [4,7] деб қаралади ва бу келишув бюджет
молиялаштирилишининг самарадорлигини ошириш воситаси бўлиши керак.

Халқаро валюта фонди таърифига кўра, “анъанавий тарзда давлат

томонидан таъминланиб келинган инфраструктура активлари ва кўрсатилган
хизматларни хусусий сектор томонидан бажарилиши тўғрисида тузилган
келишувлар тўплами” [5].

Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг ўзига хос принциплари,

шакллари ва усуллари мавжуддир. Жумладан, ҳамкорликнинг расмий ва ҳуқуқий
асосда мустаҳкамланиши, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бўлиши, тенг
ҳуқуқлилик, қонун олдида ва ўзаро масъуллик, ижтимоий йўналтирилганлик,
ресурслардан ўзаро фойдаланиш, молиявий харажатлар ва рисклар, шунингдек
эришилган натижалар томонлар ўртасида аввалдан келишилган улушларда
тақсимланиши [6;108] унинг асосий принципларини ташкил этади.

Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги шакллари ижтимоий соҳаларда

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Канада каби хорижий
давлатларда фаол қўлланилмоқда. Россия ва Қозоғистонда эса шаклланиш
жараёнлари давом этмоқда.

Ҳозирги кунда жаҳон амалиётида ўрганилаётган давлат ва хусусий сектор

ҳамкорлигининг

асосий шакллари

қуйидагилардан иборат:

-

Давлат шартномалари:

молиялаштириш, лойиҳалаш, қурилиш-

таъмирлаш, умумжамият аҳамиятига эга хизматлар кўрсатиш, бошқарув, давлат
эҳтиёжлари учун етказиб бериш, техник ёрдам кўрсатиш ва бошқ. бўйича
шартномалар. Мазкур шаклда одатда давлат мулкчилик ҳуқуқини хусусий
секторга бермайди. Барча фаолият шакли шартнома бўйича олиб борилади ва
давлат маблағлари ҳисобига бажарилади. Хусусий сектор пудратчи бўлиб,
маблағларни ўзбошимчалик билан тасарруф эта олмайди, лекин бунда даромад
олади, шунингдек, маълум имтиёзлар ва нуфузга эга бўлади.

-

Давлат мулкининг ижара ва лизинга берилиши:

ижара

муносабатларида давлат мулки маълум тўлов эвазига ва маълум муддатга
хусусий секторга фойдаланиш учун берилади. Ижарага олинган мулк давлатга
қайтарилади ёки ўзаро белгиланган шартларга мувофиқ кейинчалик сотиб
олинади. Бунда давлат ижара муносабатлари орқали фойда олади. Лизингда эса
хусусий сектор ижарага олинган давлат мулкини пировардида сотиб олади.

-

Давлат ва хусусий сектор қўшма корхонаси:

улар акциядорлик ва

акцияларсиз ҳиссалар билан иштирок қилиш орқали тузилади. Хусусий сектор
эркинлиги даражаси капиталдаги улуши билан белгиланади. Фойда ва рисклар
томонлар ўртасида тақсимланади.

-

Концессия

(концессия келишуви) – давлат ва хусусий сектор

ҳамкорлигининг кенг тарқалган шакли. Бунда давлат мулкнинг тўла ҳуқуқли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

эгаси бўлган ҳолда хусусий сектордаги ҳамкорига маълум бир даврда маълум
бир вазифаларни бажариш ваколатларини беради. Бунда вазифалар ва
ваколатлар келишувларда белгилаб олинади. Бунда бошқа шахслар ва ҳатто
давлатнинг ўзи ҳам ўхшаш фаолият олиб бормаслиги лозим. Давлат мулкидан
фойдаланганлик учун тўлов тўланади. Ишлаб чиқарилган товарлар ва
кўрсатилган ҳизматлар учун концессионер мулк ҳуқуқини олади. Хусусий
сектордаги ҳамкор умумжамият манфаатларига бўйсунади, товарлар ва
хизматларнинг ҳамма учун очиқлиги ва тарифларнинг бир хиллигини
белгилайди.

-

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишув.

Концессиядан фарқли

ўлароқ, хусусий ҳамкор маҳсулотнинг келишувда белгиланган қисмига эга
бўлади.

Ҳозирда халқаро амалиётда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг

ушбу шакли доирасида қуйидаги лойиҳалаш механизмлари фаол
қўлланилмоқда:

-

BOT (Build, Operate, Transfer) – инфратузилма объекти хусусий сектор

ҳисобига қурилади, маълум бир вақт тасарруф этилади ва яна давлатга
қайтарилади. Хусусий сектор бунда мулкка эмас, балки ундай фойдаланиш
ҳуқуқига эга бўлади.

-

BOOT (Built, Own, Operate, Transfer) - бунда хусусий ҳамкор маълум

муддат объектга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундан
кейин объект давлатга берилади.

-

BOO (Built, Own, Operate) – объект инвестор тасарруфида қолади ва

умумжамият манфаатлари учун фойдаланилади.

-

DBOOT (Design, Build, Own, Operate, Transfer) – бунда хусусий ҳамкор

нафақат объектни қуради, балки уни лойиҳалаштиради ҳам.

-

Бундан ташқари давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг BBO (Buy,

Build, Operate), BT (Build, Transfer), BOOST (Build, Own, Operate, Subsidize,
Transfer), DBO (Design, Build, Own), DBM (Design, Build, Maintain), BOO (Build,
Own, Operate), BLT (Build, Lease, Transfer), BLOT (Build, Lease, Operate,
Transfer), BRT (Build, Rent, Transfer), BROT (Build, Rent, Operate, Transfer), LDO
(Lease, Develop, Transfer), MOO (Modernize. Own, Operate)

1

каби лойиҳалаш

турлари механизмлари ҳам борки, уларнинг ҳар бири катта-кичик тадқиқотлар
объекти бўлиши мумкин.

Умуман олганда, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги давлатга тегишли

бўлган маълум бошқарув, иқтисодий ва ижтимоий функцияларни расмий ва
ҳуқуқий келишув асосида, умумжамият манфаатларини ифода этган ҳолда,
хусусий секторга берилишидир.

Ўзбекистонда давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлигининг айрим

жиҳатларини тартибга солувчи 45 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат амалда бўлиб,
уларнинг 15 таси қонун, 9 таси Ўзбекистон Президентининг қарори, 17 таси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда 4 таси идоравий ҳужжатдир.

1

Алпатов А.А. Государственно-частное партнерство. Механизмы реализации / А.А. Алпатов, А.В. Пушкин, Р.М.

Джапаридзе. - М.: Альпина Паблишерз, 2010. - 200 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон таълим тизими, хусусан олий таълим тизимида давлат ва

хусусий сектор ҳамкорлиги кейинги йилларда норматив-ҳуқуқий ва иқтисодий
механизмларининг такомиллашуви орқали ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг

битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ва “Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни
ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт
муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш
жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Таълим
муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-
тадбирлар тўғрисида”, “Республиканинг олий таълим муассасаларини
молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги олий
таълим

муассасаларининг

моддий-техника

базасини

ривожлантириш

жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Олий таълим
муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги Қарорлари ва “Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги
шериклик

муносабатлари тўғрисида”ги Низом каби ҳужжатларда олий таълим

тизимидаги давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг йўналишлари ўз
ифодасини топди.

Бугунги кунда олий таълим тизимида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги

қуйидаги йўналишларда ривожланиб бораётганлигини кўриш мумкин:

-

олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш,

ижтимоий ва маиший инфратузилмани яхшилаш, қурилиш-таъмирлаш ва
ободонлаштириш;

-

таълим хизматлари кўрсатиш, талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш

амалиётларини ташкил этиш ва таълимдан кейинги иш билан бандлигини
таъминлаш;

-

олий таълим муассасалари фаолиятига оид ёки қўшимча хизматлар

кўрсатиш (хусусан, савдо, овқатланиш, ноширлик, техник ва компьютер
хизматлар шулар жумласидандир);

-

олий таълим муассасасида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини

амалга ошириш, ихтиролар, кашфиётлар ва ишланмаларни амалиётга жорий
этиш;

-

олий таълим муассасалари фаолиятининг турли соҳаларига ҳомийлик ва

бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, техник кўмакни амалга ошириш;

-

алоҳида муҳофазага муҳтож талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш,

иқтидорли талабаларни маънавий ва моддий рағбатлантириш ва бошқалар.

Олиб борилган тадқиқотлар ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, олий

таълим тизимидаги айрим йўналишларда давлат ва хусусий сектор
ҳамкорлигини кенг жорий этиш имкониятлари мавжуд бўлишига қарамасдан бу
жараён суст бормоқда. Жумладан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

-

олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, ўқув-методик

базани мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга
қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш;

-

илмий тадқиқот ишларига буюртмачи сифатида илмий тадқиқотларнинг

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва талабларига янада мослаштириш, илмий-техник
изланишлар истиқболини белгилаш;

-

хусусий сектордаги малакали мутахассисларни кадрлар тайёрлаш

жараёнига жалб қилиш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашда хусусий
сектор иштирокини кенгайтириш;

-

ўз навбатида олий таълим муассасалари илмий педагогик салоҳиятидан

фойдаланган ҳолда хусусий сектор мутахассислари малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш ишларини тизимли йўлга қўйиш;

-

иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларни

талабаликнинг илк даврлариданоқ хусусий секторнинг маълум бир соҳа ёки
корхонаси учун бўлажак кадр сифатида тайёрлаб бориш;

-

профессор-ўқитувчилар

ва

иқтидорли

талабаларнинг

хорижий

давлатларда малака оширишлари ва тажриба алмашишлари учун шароитлар
яратиш ва бошқалар.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши
тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорининг қабул
қилиниши хусусий секторнинг олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш ва бошқаришдаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш йўлидаги муҳим
қадамлардан бири бўлди.

Хулоса сифатида айтганда, Ўзбекистон олий таълим тизимида давлат ва

хусусий сектор ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва самарадорлигини
ошириш имкониятлари мавжуд. Олий таълимнинг ўзига хос муаммоларидан
келиб чиқиб, ҳамкорликнинг йўналиш ва механизмлари аниқ белгиланганда,
унинг ташкилий-ҳуқуқий базаси янада мустаҳкамланганда, давлат ва хусусий
сектор ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш мумкин. Мазкур ҳамкорлик
ривожи юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги
ислоҳотлар учун бирдай муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

2015-йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2014-йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. 17.01.2014.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2.

Государственно-частное партнерство: теория и практика. Учебное

пособие. Издательский дом Государственного университета. Высшей школы
экономики. Москва - 2010.

3.

Guidelines on Private Public Partnerships for Infrastructure Development //

UN, Economic Commission for Europe. Dec. 2000

4.

Delmon J. Private Sector Investment in Infrastructure: Project Finance, PPP

Projects and Risk. The World Bank and Kluwer Law International. 2009.

5.

Халқаро валюта фондининг расмий сайти нашрларининг электрон

манзили.

www.imf.org\pubs

6.

Майор И.Г. Причины и принципы частно-государственного партнерства

(гражданско-правовой аспект) // Об-во и право. - 2008. - № 1.

Библиографические ссылки

2015-йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш -устувор вазифамиздир. Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014-йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015-йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. 17.01.2014.

Государствснно-частнос партнерство: теория и практика. Учебное пособие. Издательский дом Государственного университета. Высшей школы экономики. Москва - 2010.

Guidelines on Private Public Partnerships for Infrastructure Development // UN, Economic Commission for Europe. Dec. 2000

Delmon J. Private Sector Investment in Infrastructure: Project Finance, PPP Projects and Risk. The World Bank and Kluwer Law International. 2009.

Халкаро валюта фондининг расмий сайги нашрларининг электрон манзили. www.imf.orgpubs

Майор И.Г. Причины и принципы частно-государственного партнерства (гражданско-правовой аспект) // Об-во и право. - 2008. - № 1.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов