Пути повышения эффективности управленческих решений в гостиничном хозяйстве.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-164
28
3
Поделиться
Абидова, Д. (2015). Пути повышения эффективности управленческих решений в гостиничном хозяйстве. Экономика и инновационные технологии, (3), 151–164. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8356
Д Абидова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Основными целями отелей и гостиничных услуг в республике является конечный результат финансово-хозяйственной деятельности - принимая во внимание наличие гарантированного дохода для обслуживания в настоящее время разрабатываются эффективная система продаж в сфере сервиса.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.И. Абидова,

и.ф.н., доц. ТДИУ


МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Основными целями отелей и гостиничных услуг в республике является

конечный результат финансово-хозяйственной деятельности - принимая во
внимание наличие гарантированного дохода для обслуживания в настоящее
время разрабатываются эффективная система продаж в сфере сервиса.

At present, hotels and hotel services main objectives: the final result of the

financial and economic activity - taking into account the availability guaranteed
income to service an effective sales system is being developed.

Калитли сўзлар:

хона, бронлаштириш, бошқарув, тўлдирилиш

коэффициенти, хоналар фонди, туристлар оқими, даромад, қўшимча пуллик
хизматлар, оптимал қарорлар қабул қилиш, иш билан таъминланганлик
коэффициенти, хоналарнинг прейскурант нархи, чет эллик инвесторлар, ўрин-
сутка, йил давомидаги кунлар сони.

Кейинги ўн йилликда меҳмондўстлик соҳасида жуда катта ўзгаришларга

эришилди ва бу соҳа жаҳондаги энг йирик ва юқори даромадли тармоқлардан
бирига айланди. Бутунжаҳон туристик ташкилоти

маълумотларига кўра, соҳага

умумий инвестицияларнинг етти фоизи, солиқ тушумларининг беш фоизи ва
жами хизматларнинг учдан бир қисми тўғри келади[10]. Меҳмонхона хўжалиги
соҳаси салоҳиятини кенгайтириш, жаҳон бозори ва истеъмолчиларни туризм
маҳсулотларига жалб этиш миллий иқтисодиётнинг зарур омилларидан бири
ҳисобланади. Юртимизда фаолият юритаётган кўпгина меҳмонхоналар йирик
хўжалик

уюшмаларига

бирлашиб,

капитал

ва

ишлаб

чиқариш

марказлашувининг юқори даражаси ва хизмат кўрсатишнинг жаҳон
андозаларига ўтмоқда. Бу ҳақда Юртбошимиз: И.А. Каримов эришилган
ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва муаммолар ҳақида ва 2014 йилда истиқболли
йўналишлар тўғрисида тўхталиб, жумладан, иқтисодий ривожланиш соҳасида
эришилган ижобий натижалар қаторида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот 8
фоизга ўсгани, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ
хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошгани, инфляция
даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этганини
таъкидлаб ўтди. Иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда хизмат
кўрсатиш соҳаси тобора катта роль ўйнамоқда[1]. Биз ўтган йилнинг бошида
2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини
жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурини
тасдиқладик. 2013 йилда хизмат кўрсатиш бўйича 13 мингдан ортиқ корхона,
жумладан, савдо-маиший комплекслар, минибанклар ва суғурта компаниялари
филиаллари ва бошқа корхоналар ташкил этилди. 2013 йил якунларига кўра,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,5 фоизга, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши эса 2000 йилдаги 37 фоиздан 53 фоизга ўсди”, деб таъкидладилар.

Маълумки, меҳмонхона хўжалигида иқтисодий самарадорлик даромад ва

харажатлар тузилмаси билан белгиланади. Otel «Uzbekistan» меҳмонхонасининг
даромадлар таркибини аниқлаб, айтиш мумкинки, меҳмонхона даромадларини
белгилаб берувчи асосий омиллар хоналар фондининг иш билан
таъминланганлиги ва меҳмонхона хизматлари нархи (хоналар нархи,
овқатланиш нархи, қўшимча хизматлар нархи) ҳисобланади. 1-диаграммадан
кўришимиз мумкинки, республикада 1997 йилга нисбатан 2014 йилга келиб
меҳмонхона хўжалигида хоналар ва жойлар сонининг ўзгариши каттадир[9].

1-диаграмма

Манба: Муаллиф томонидан тузилди.


Жаҳон меҳмонхона хўжалигида ўтказилган таҳлилларига кўра,

республикамизда

ҳам ҳар жиҳатдан қулайлик даражаси бўлган меҳмонхоналар

учун хоналар фондининг ўртача йиллик иш билан таъминланганлик кўрсаткичи
охирги 15 йил ичида 61 %дан 67,7 %гача кўтарилди, бу эса меҳмонхона
хўжалигининг барқарорлигидан далолат беради[7.]

Хоналарнинг бир кунлик ўртача нархи 30 АҚШ доллардан 220 АҚШ

долларигача ўсди. Турли синфдаги меҳмонхоналар учун бу кўрсаткичларнинг
табақалашуви уларнинг ҳажми ва географик жиҳатдан жойлашувига
(минтақалар бўйича) боғлиқ. Шундай қилиб, хоналар фонди даромадларида,
биринчи навбатда, чет эллик мижозлар ва маҳаллий мижозлар кўрсаткичлари
муҳим аҳамият касб этади. Бунда улардан (51 % маҳаллий аҳоли ва 49 % чет
эллик меҳмонлар) қўшимча шартлар ёрдамида фойдаланиш мумкин, чунки кўп
нарса муайян мамлакатдан ташқари меҳмонхонанинг жойлашган ўрнига ҳам
боғлиқ. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, таъкидлаш мумкинки,
пойтахтлар ва йирик шаҳарларда чет эллик сайёҳлар улуши кўпроқ, айрим


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

меҳмонхоналарда ҳатто 90-95 %дан ҳам ошади[3].

Харажатларнинг асосий қисмини иш ҳақи ва у билан боғлиқ тўловлар

(27-32 %) ташкил этади, чунки меҳмонхона хўжалиги ўта юқори малакали,
катта маош тўланадиган менежер ва маркетологлардан тортиб, то ёрдамчи
хизматларда ишлайдиган кўп сонли малакасиз ишчиларгача кўп миқдордаги
хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлишини талаб этади, шунга қарамай, бу
ишчилар бевосита меҳмонлар билан алоқада бўлиши ҳамда талаб қилинадиган
қулайлик ва меҳмондўстлик муҳитини яратиши сабабли уларга яхши ҳақ
тўланади. Шундай қилиб, замонавий меҳмонхоналар иқтисодий тузилмаси
уларнинг барқарор фойда олишини кафолатлайдиган кўнгилдагидек
кўрсаткичларга

йўналтирилади.

Шундай

экан,

Otel

«Uzbekistan»

меҳмонхонасининг 2014 йил учун даромадларини кўриб чиқамиз:

1. Хоналар фондидан оқилона фойдаланиш натижасида олинган даромад.

Даромадлар қисмининг ярмидан ортиқроғи (51,2 %) уларнинг зиммасига тўғри
келади.

2. Меҳмонхона қошида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш

корхоналари фаолиятидан олинадиган даромад (27,5 %).

3. Минибарларда ичимликлар ва бошқа ноз-неъматлар сотиш воситасида

олинадиган даромад (7-11 %).

4. Қўшимча пуллик хизматлар (телефон, кирхона, автомобилларни

ижарага бериш, театр ва транспорт чипталарини хонага етказиб бериш ва ҳ.к. 5-
6 %).

5. Меҳмонхона биноси хоналарини бошқа ташкилотларга ижарага

беришдан олинадиган даромад (2-4 %).

Меҳмонхонанинг хоналар фондига қараш бўйича харажатлар таркиби

қуйидагилардан иборат:

- иш ҳақи ва у билан боғлиқ тўловлар, дунё бўйича ўртача кўрсаткичга

мувофиқ – 32,1 %;

- хоналар фондига қараш бўйича эксплутация харажатлари (ювиш

воситалари, паста ва кукунлар харид қилиш, дезинфекция ва дератизация

ишлари ва ҳ.к. ўртача – 12-15 %);

- меҳмонхона хўжалигини юритишдаги маъмурий харажатлар (4-5%);
- электр энергияси воситалари харажати (3-5 %);
- амортизация ажратмалари (4-5 %);
- асбоб-ускуналарни таъмирлаш (5 %);
- маркетинг тадқиқотлари (2-3 %);
- кредит бўйича фоиз тўловлари (2-4 %);
- суғурта учун тўланган пул (1-2%);
- ижара тўловлари (2-3 %);
- минибарлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш (6-8 %);
- минибарлар учун ичимликлар харид қилиш (2-3 %);
- бошқарув бўйича мутахассисларга гонорар тўловлари (2 %).
Шундай қилиб, меҳмонхонанинг солиқлар тўлангунга қадар даромадлари

шаклланишига ўртача 13 % атрофида қолади.[2.]

Демак, харажатларнинг бундай мураккаб бўлак-бўлак таркиби кўп


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

жиҳатдан меҳмонхона хўжалигининг кўп режалилиги билан изоҳланади. Бироқ
даромадлар қисмида ҳам, харажатлар қисмида ҳам ҳар бир кўрсаткич уларнинг
корхона иқтисодиётидаги улушини солиштирма таҳлил қилишдан ташқари ҳар
бир алоҳида кўрсаткични пухталик билан кўриб чиқишни ҳам талаб этади.

Меҳмонхонага ташриф буюраётганларнинг сон таркиби кўрсаткичи ҳам

муҳим аҳамиятга эга. Бозор сегментларини ишбилармон кишилар, давлат
хизматчилари, туристлар, турли анжуман ва мажлис қатнашчиларига ажратиш
қабул қилинган. Бу кўрсаткич бўйича ҳам меҳмонхона жойлашган ерга қараб
катта тарқоқлик мавжуд. «Ўзбектуризм» МК маълумотларига кўра,

Тошкент

шаҳрида ишбилармонлик ва туристик саёҳатлар етакчи ўрин эгаллаб, охирги
тўрт йил давомида дунё бўйича 26,4 %дан 35,8 %га ўсган туристик саёҳатлар
улушининг яққол ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Турли анжуман ва
мажлислар қатнашчилари бозори ҳам барқарор бўлиб, улар йилига
меҳмонхоналарда истиқомат қилувчиларнинг 10-13 %ини ташкил этмоқда[9].

Меҳмонхона даромадларини аниқлашда меҳмонхонада бир кун туриш

тариф қиймати ва меҳмонхонанинг иш билан таъминланганлик даражаси
кўрсаткичлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Сўнгги йилларда бу
кўрсаткич ўртача 67,2 %гача кўтарилди.

Иш ҳақи харажатлари улуши юқори бўлгани ҳолда бир ходимнинг

даромади ҳақидаги маълумотлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқ
этилаётган

объектда хоналар фондига хизмат кўрсатаётган бир ходимнинг

даромади йилига тахминан 3 млн. сўмни, умумий овқатланиш корхоналарида –
3 млн. 500 сўмни, телефон хизмати ходимлари – 3 млн. сўмни, қўшимча
хизматлар сотиш билан шуғулланувчи ходимлар – 3 млн. сўмни, меҳмонхона
бўйича ўртача йилига бир ходимга 3 млн. сўмдан 5 млн. 500 минг сўмгача
маблағни ташкил қилади[8].

Меҳмонларни қабул қилиш хизматида ҳар 100 та хонага ўртача 10 киши,

қаватларда – 12 киши, умумий овқатланиш корхоналарида – 34 киши, телефон
хизматида – 1,5 киши, қўшимча хизматлар кўрсатишда – 2,5 киши, бошқарув
аппаратида – 6 киши, тижорат хизматида – 2 киши, техник хизмат кўрсатишда –
2 киши, бошқа хизматларда яна 4 киши ишлайди. Умуман, меҳмонхона бўйича
ҳар 100 та хонага 40-45 киши хизмат кўрсатади[8].

Бу кўрсаткичларнинг ортишига меҳмонхонада қўшимча хизматлар

кўпайтирилганлиги ва конференц залларни ижарага бериш, тўй-маросимлар
ўтказиш, бизнес-ланчлар ташкиллаштириш орқали, ходимларни қайта
тайёрлаш, малакасини ошириш ва мотивацияси йўлга қўйилганлиги орқали
амалга оширилган.

Ҳозирги пайтда ушбу меҳмонхона томонидан меҳмонхона хизматлари

ишлаб чиқаришининг асосий мақсадлари: бутун молиявий-хўжалик
фаолиятининг якуний натижаси – фойда мавжудлиги кафолатланган ҳолда
белгиланган даромад олишни инобатга олиб, меҳмонхона сервис хизматларини
самарали сотиш тизими ишлаб чиқилмоқда.

Шахсий доимий имкониятларини аниқлаш учун мазкур меҳмонхонада

маълум бир даврга дастурий ҳужжатларга айланадиган айрим ҳисоб-китоблар
амалга оширилади. Меҳмонхонадаги ўринлар анжом сони ёки хоналар фонди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сиғими дарҳол ҳисоб-китоблар учун асос қилиб олинади. Тўрт юлдузли тоифага
кирадиган, хоналар фонди 278

бирликдан иборат бўлган, хоналар фонди сиғими

эса ўринни ташкил қиладиган Otel «Uzbekistan» меҳмонхонасини кўриб
чиқамиз. Хоналар фонди сиғими хоналар фондида ўрнатилган ётоқлар сонини
ҳисобга олиб қуйидагилардан иборат:

-72 та 1 ўринли хона

(

18м

2

);

- 40 та 1 ўринли хона

(30м

2

);

- 40 та 1 ўринли хона

(35м

2

);

- 76 та 2 ўринли

стандарт хона;

- 15 та 1 ўринли люкс;

- 30 та 2 та ўринли люкс;
- 5 та Гранд люкс.

Меҳмонхонадаги ўрин-жойларнинг умумий сони ва меҳмонхонада

фойдаланиш (одам жойлаштириш) учун тақдим этиладиган ўрин-суткалар сони
билан фарқланади[8].

2-диаграммада

берилган

рақамларга

кўра,

республикамизда

меҳмонхоналар сонининг ортиб бориши давлатимиз томонидан олиб
борилаётган оқилона сиёсат, хорижий инвесторлар билан шартномаларнинг
имзоланиши, меҳмонхона бизнесида хорижий тажриба қўлланилиши
натижаларини яққол кўришимиз мумкин. Маҳаллий аҳоли учун яратилаётган
имкониятлар, меҳмонхоналарда қўлланилаётган хизматларга чегирмалар
киритилиши

республикамиздаги

меҳмонхоналарнинг

тўлдирилиш

коэффициентини оширмоқда.

2-диаграмма

Манба: Муаллиф томонидан тузилди.

Меҳмонхонадаги йил бўйи мавжуд ўрин-суткалар умумий сонини

аниқлаймиз. Биринчи кўрсаткич (К

умум

) меҳмонхонанинг бир вақтнинг ўзида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

сиғдириши мумкин бўлган мижозлар сонини режалаштирилган даврдаги
(қоидага кўра бир ой, чорак, ярим йиллик, йил) календарь ўринлар сонига
кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан
фойдаланамиз:

й

и

умум

Д

M

K

.

,

(1)

бу ерда:

K

умум

– ўрин-суткалар умумий сони;

М

и

– меҳмонхонадаги анжом ўринлар сони;

Д

й

– йил давомидаги кунлар сони.

Ўрин-суткалар умумий сонини аниқлаймиз:

186150

365

510

ўрин-сутка.

Меҳмонхонада кишиларни жойлаштириш учун тақдим этиладиган ўрин-

суткалар кўрсаткичи режалаштирилган даврда меҳмонхонанинг неча киши
қабул қилиш имкониятини кўрсатади ва техник жиҳатдан йўл қўйиш мумкин
бўлган бўш туриб қолишлар (санитария ишлари, таъмирлаш ва ҳ.к.)ни ҳисобга
олган ҳолда календарь даври давомида амалда фойдаланиладиган ўринлар
сонини англатади. Бу кўрсаткични биз меҳмонхона хўжалигида мавжуд ўрин-
суткалар сони билан техник жиҳатдан йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолатда бўш
ўрин-суткалар сони ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқдик[3].

Режа бўйича таъмирлаш учун бўш туриб қолиш вақти меҳмонхона

хоналар фондини режа бўйича таъмирлаш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда
турар-жойлар ва жамоатчилик биноларини режа асосида ва эҳтиётдан
қилинадиган таъмирлашни ўтказиш ҳақидаги қоидаларга мувофиқ беш йилни
ташкил қилади. Меҳмонхонадаги бир анжом-ўринни таъмирлаш учун
кетадиган ўртача вақт – 10 кун. Бекор туриб қолиш вақтини қуйидаги формула
ёрдамида аниқлаймиз:

Р

Ц

М

П

и

р

,

(2)

бу ерда:

П

р

– режа бўйича таъмирлаш даврида бўш қоладиган вақт;

М

и

– меҳмонхонадаги анжом ўринлар сони;

Ц

– меҳмонхона хоналар фондини таъмирлаш даврийлиги;

Р

– таъмирлаш ўртача давом этадиган вақт.

Меҳмонхона хоналар фондини режа бўйича таъмирлаш даврида бўш

қоладиган ўринлар сонини аниқлаймиз:

020

,

1

10

5

510

ўрин-сутка.

Шундай қилиб, йил давомида 1020 та ўрин-сутка меҳмонхона анжом

фонди умумий айланмасида банд бўлмайди. Меҳмонхонанинг ўтказиш
қобилияти (неча киши қабул қилиш имконияти) қуйидагича аниқланади:

р

умум

к

у

П

К

П

.

.

.

,

(3)

бу ерда:

П

у.к

.

– меҳмонхонанинг ўтказиш қобилияти (неча киши қабул қилиш

имконияти),

К

умум

.

– ўрин-суткалар умумий сони,

П

р

– режа бўйича таъмирлаш даврида бўш туриб қоладиган вақт.

186150 ўрин-сутка – 1020 ўрин-сутка = 185130 ўрин-сутка.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Меҳмонхона ресурсларидан фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткич

меҳмонхона сиғимидан фойдаланиш коэффициенти ёки меҳмонхонанинг иш
билан таъминланганлик коэффициенти – К

3

ҳисобланади:

%

100

1365

3

Ð

H

k

ìñ

k

,

(4)

бу ерда:

Н

к

– тунаб қолиш (ўрин-сутка) сони;

Р

мс

– меҳмонхона сиғими (меҳмонхонадаги ўринлар сони).

Меҳмонхона сиғими коэффициенти бандлик фоизида ҳам, ўринларни

банд қилиш кунлари сонида ҳам намоён бўлиши мумкин. Масалан, агар
меҳмонхонанинг иш билан таъминланганлик коэффициенти фоизларда,
айтайлик, 50 %га тенг бўлса, кунларда бу 365/2=182,5 кун бўлади[4].

Маълум бир меҳмонхона томонидан сотилган (тақдим этилган) ўрин-

суткалар сони мижозлар умумий сонини муайян меҳмонхонада бўлиш вақти
ўртача муддатига (кунларда) кўпайтириш йўли билан аниқланади. Меҳмонхона
томонидан мижозларга тунаб қолиш учун тақдим этилган ўрин-суткалар сони
қуйидаги формула бўйича аниқланади:

t

M

N

,

(5)

бу ерда:

N

– меҳмонхона томонидан мижозларга тунаб қолиш учун тақдим

этилган ўрин-суткалар сони,

М

– мижозлар сони, киши;

t

– муайян меҳмонхонада бир мижознинг ўртача яшаш муддати.

Тадқиқ этилаётган меҳмонхонада, айниқса, йилнинг турли мавсумларида

меҳмонларни жойлаштириш бир маромда рўй бермайди. Меҳмонларни
жойлаштиришнинг бир маромда бўлмаслик тавсифномаси иш билан
таъминланганликнинг

мавсумий

ўзгаришлари

коэффициенти

билан

белгиланиб, фоизларда ўлчанади:

%

100

min

max

.

.

Q

Q

K

узг

мавс

,

(6)

бу ерда:

К

мавс.узг.

– меҳмонхона иш билан таъминланганлиги мавсумий

ўзгаришлари min коэффициенти, %;

Q

мах

– иш билан таъминланганлик минимал бўлган ойда ўрин-суткалар

сони;

Q

min

– иш билан таъминланганлик юқори бўлган ойда ўрин-суткалар сони.

Иш билан таъминланганлик ўзгаришлари мавсумий коэффициенти

йилнинг маълум бир ойида иш билан таъминланганлик кўрсаткичларининг
худди шу йилнинг бошқа бир ойидаги иш билан таъминланганлик
кўрсаткичларига нисбати билан аниқланиб, фоизларда ўлчанади.

%

100

1997

1998

Q

Q

К

эф.

. м мавс.

билан таъм

иш

,

(7)

бу ерда:

К

эф.

. м мавс.

билан таъм

иш

– иш билан таъминланганлик мавсумий

коэффициенти;

Q

– меҳмонхона иш билан таъминланганлиги максимал бўлган (йил, ой)

ўрин-сутка кўрсаткичи;

Q

– меҳмонхона иш билан таъминланганлиги минимал бўлган (йил, ой)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ўрин-сутка кўрсаткичи.

Меҳмонхонада ўрин-сутка (тур куни) ўртача ойлик кўрсаткичи йиллик

ўрин-сутка (тур куни) сонини бир йилдаги ойлар сонига тақсимлаш йўли билан
аниқланади:

,

T

J

К

уртача

(8)

бу ерда:

К

ўртача

– ўрин-сутка (тур куни) ўртача ойлик кўрсаткичи;

J

– ўрин-сутка (тур куни) йиллик кўрсаткичи;

Т

– йил давомида меҳмонхона актив фаолият кўрсатган ойлар сони.

Белгиланган давр (йил, чорак, ой) мобайнида меҳмонхона хоналар фонди

интенсивлигини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири ўрин-суткаларнинг
айланиш тезлиги ҳисобланади.

Дастлаб меҳмонхонада мижозлар яшайдиган ўртача вақтни аниқлаймиз

(

Д

яш.

):

,

.

Ã

Ï

Ä

ê

ñ

ÿø

(9)

бу ерда:

П

с

– меҳмонхонанинг неча киши қабул қилиш имконияти;

Г

к

– йил бўйи хизмат кўрсатилган мижозлар сони.

кун

Д

яш

8

,

3

965

,

47

130

,

185

.

(10)

Мижознинг меҳмонхонада ўртача яшаш вақти аниқлангандан сўнг

(бизнинг ҳолатда бу 3,8 кунга тенг) меҳмонхонадаги ўринларнинг йил бўйи
айланиш сонини

(

О

)

аниқлаймиз:

,

.

Ä

Ì

ÿø

è

Î

(11)

бу ерда:

М

и

– меҳмонхонада анжом ўринлар сони;

Д

яш.

– мижознинг меҳмонхонада ўртача яшаш вақти[6].

Фикримизча, меҳмонхонанинг иш билан таъминланганлик коэффициенти

умумий хоналар фондини ташкил этувчи алоҳида хоналар тоифаларининг иш
билан таъминланганлиги бўйича аниқ маълумотлар бермайди. Ўтказилган
тадқиқотларга кўра, ҳозирги пайтда бундай кўрсаткичнинг муҳимлиги туфайли
худди шу тарзда меҳмонхонада мавжуд бўлган барча хоналар фонди тоифаси
(бир хонали, икки хонали, кўп хонали шинамлик даражаси оширилган хоналар)
иш билан таъминланганлик коэффициентини аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб
этади.

Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг ривожланиши

меҳмонхоналардан ишлаб чиқаришнинг даромадлилик кўрсаткичлари ҳақида
кундалик маълумотлар талаб қилади.

Республикамизда кенг йўл очиб берилган хусусий секторда саёҳлик

фирмалари ва кичик меҳмонхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Бунга сабаб,
нафақат тарихий маданий обидалар, балки вилоятларда инфратузилманинг
кучайиши, “Буюк Ипак йўли” йўналишининг тикланиши ва чет эллик
инвесторларнинг диёримиз билан қизиқишларини мисол қилишимиз мумкин.

Otel “Uzbekistan” меҳмонхонасининг хоналар фонди даромадлилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичи (унинг амалдаги қиймати) билан белгиланадиган нарх сиёсати
самарадорлигини аниқлаймиз.

,

N

О

Д

(12)

бу ерда:

Д

– хоналар фонди даромадлилик кўрсаткичи;

О

– ўтган суткаларда олинган тушум;

N

– мижозлар талаб билдирган хоналар сони.

Замонавий меҳмонхоналар иқтисодий тузилмаси, хизматлардан барқарор

фойда олишини кафолатлайдиган менежмент билан таъминланиши муҳимдир.
Яхши йўлга қўйилмаган бошқарув меҳмонхона раҳбариятига катта иқтисодий
ва

моддий

йўқотишларга

олиб

келиши

мумкин.

3-диаграммада

тасвирланишича, меҳмонхонада 2013 йилга нисбатан 2014 йилда
харажатларнинг ошганлигини кўришимиз мумкин, яъни коммунал хизматлар
0,14 мартага, умумий овқатланиш хизматлари 0,15 мартага, иш ҳақи фонди 0,18
мартага, солиқлар 0,1 мартага ўзгарганлигини кузатамиз. Бунга сабаб,
меҳмонхона тўлдирилиш коэффициентининг ўтган йилга нисбатан ошганлиги,
хоналарнинг нархи ва кўрсатилаётган хизматлар сифат даражаси
кўтарилганлигидан далолат беради.

3-диаграмма

Otel “Uzbekistan” меҳмонхонасининг 2013 ва 2014 йилларда харажатлар

динамикаси

Манба: Муаллиф томонидан тузилди.

Хоналар фонди даромадлилик кўрсаткичи умуман, меҳмонхона бўйича

ёки умумий хоналар фондини ташкил этувчи ҳар бир хоналар тоифаси бўйича
алоҳида аниқланиши мумкин. Худди шу функцияларни бажарадиган хоналар
фонди даромадлилик индекси (бутун меҳмонхона бўйича ёки ҳар бир тоифа
бўйича алоҳида) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

,

1

2

R

R

J

ик

даромадлил

(13)

бу ерда:

J

ик

даромадлил

– даромадлилик индекси;

R

1

– хоналар фонди прейскурант баҳоси;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

R

2

– хоналар фондининг амалдаги баҳоси.

Меҳмонхона хўжалигига хоналар фонди фойдалилик индекси каби муҳим

иқтисодий кўрсаткичнинг киритилиши асослаб берилган. У барча хоналар
фонди учун умумий, шунингдек, алоҳида хоналар тоифалари учун бўлиши
мумкин. Хоналар фонди фойдалилик индекси қуйидаги формула бўйича
аниқланади:

,

фойдалилик

Д

N

P

(14)

бу ерда:

P

фойдалилик

– хоналар фонди фойдалилик индекси;

Д

– даромадлилик кўрсаткичи;

N

– сотилган хоналар сони.

Otel «Uzbekistan» меҳмонхонасида хоналар фонди ликвидлик индекси

(умумий ёки унинг тоифаларидан келиб чиқиб) муҳим иқтисодий кўрсаткич
ҳисобланади:

.

.

.

фойдалилик

таъмин

ликв

Р

К

С

,

(15)

бу ерда:

.

ликв

С

– хоналар фонди ликвидлик индекси;

.

таъмин

К

– иш билан таъминланганлик коэффициенти;

.

фойдалилик

Р

– хоналар фонди фойдалилик индекси.

Хоналар фонди ликвидлик индекси 100 %га қанчалик яқин бўлса (100 %

сифатида меҳмонхонанинг доимий имкониятлари коэффициенти қабул
қилинади), меҳмонхона шунчалик яхши ишлаяпти, деб ҳисобланади.

Меҳмонхонанинг доимий имкониятлари коэффициенти, бу – мавжуд

салоҳиятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда меҳмонхона кўрсатиши мумкин бўлган
хизматлар (асосий ва қўшимча) ҳақиқий ҳажми. Бу хоналар бутун анжом
сонидан уларга фақат прейскурант нархлари бўйича ҳақ тўлаган ҳолда
фойдаланиш, яъни:

Q

M

V

,

(16)

бу ерда:

V

– доимий имкониятлар коэффициенти;

М

– меҳмонхонадаги хона анжомлари сони;

Q

– хоналарнинг прейскурант нархи.

Меҳмонхонанинг доимий имкониятларидан амалда фойдаланиш доимий

имкониятлар индекси ёрдамида ҳисоблаб чиқилиши мумкин:

,

.

.

.

V

Ñ

èìêîí

äîèì

ëèêâèä

W

(17)

бу ерда:

W

– доимий имкониятлардан фойдаланиш индекси;

Ñ

ëèêâèä

.

– хоналар фонди ликвидлилик индекси;

V

èìêîí

äîèì

.

.

– доимий имкониятлар коэффициенти.

Меҳмонхонанинг доимий имкониятлари коэффициенти ва унинг хоналар

фонди ликвидлилик индекси ўртасидаги баланс тафовутлари индекси
ҳисобланади:

.

.

.

ликвид

имкон

доим

бти

С

V

В

,

(18)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

бу ерда:

бти

В

– баланс тафовутлари индекси;

.

.

имкон

доим

V

– доимий имкониятлар коэффициенти;

.

ликвид

С

– хоналар фонди ликвидлилик индекси.

Баланс тафовутлари индекси 50 % ёки ундан юқори ўсган ҳолларда

меҳмонхонадаги сотув бўйича менежерлар нархлар прейскурантига
ўзгартиришлар киритадилар.

Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишда бунинг учун зарур бўган анжом,

асбоб-ускуналар, баъзида эса сезиларли миқдордаги капитал қўйилмалар
жиддий роль ўйнайди. Меҳмонхонада истиқомат қилаётганларнинг қўшимча
пуллик хизматлар билан таъминланганлигини ҳисоб-китоб қилиш учун янги
кўрсаткич меҳмонхонада истиқомат қилаётганларнинг қўшимча пуллик
хизматлар билан таъминланганлик коэффициенти киритилади, у қуйидаги
формула бўйича аниқланади:

%,

100

.

.

.

Ç

Ç

Ê

n

î

õ

ï

ê

(19)

бу ерда:

К

к.п.х.

– қўшимча пуллик хизматлар билан таъминланганлик

коэффициенти;

3

о

– бажарилган буюртмалар сони;

3

п

– ҳар бир хизматга берилган буюртмалар сони.

Қоидага кўра, қондирилган буюртмалар сони кўрсатилган хизматлар сони

асосида белгиланади. Берилган буюртмалар сони буюртмаларни ҳисобга олиш
китоби бўйича аниқланади.

Таҳлил натижалари меҳмонхоналарнинг уларга талаб ҳали тўлиқ

қондирилмаган асосий капиталга (телевизор, совутгич, радиоприёмник, биз
шундай хулосага келдикки, меҳмонхона мижозларига қўшимча пуллик
хизматлар кўрсатиш коэффициенти меҳмонхона хизматларини ташкил
қилишда муҳим иқтисодий кўрсаткичга айланиши мумкин ва ҳ.к.) қўшимча
эҳтиёжини аниқлашга имкон беради.

,

.

.

.

.

N

W

К

к

х

п

к

(20)

бу ерда:

К

к.п.х.к.

– қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш коэффициенти;

W

– қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш учун олинган тушум;

N

– пуллик хизматлар истеъмолчилари жойлашган хоналар фонди.

Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш коэффициенти ҳар сутка

аниқланади.

Меҳмонхонанинг меҳмонларни қабул қилиш хизматида юқорида санаб

ўтилган иқтисодий кўрсаткичлардан иборат бўлган мижозларнинг асосий ва
қўшимча хизматларга ўрнатилган нархга реакциясини назорат қилишга,
шунингдек,

меҳмонхонанинг

барча

хизмат

турларини

самарали

режалаштиришига хизмат қилувчи бирламчи ҳисоб шаклини жорий этиш
мақсадга мувофиқ ва бу ўзини оқлайди.

Кўп марталик иш билан таъминланганлик коэффициенти бир кишидан

ортиқ шахслар томонидан банд қилинган хоналар улушини белгилаб берувчи
кўрсаткич ҳисобланиб, қуйидагича аниқланади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

%

100

п

п

з

Н

Н

Г

М

,

(21)

бу ерда:

М

3

– кўп марталик иш билан таъминланганлик коэффициенти, (%);

Г

– меҳмонхонада яшаётганлар сони;

Н

п

– меҳмонхонада сотилган хоналар сони.

Меҳмонхона менежери шахсан жавобгар бўлган кўрсаткич бошқарув

самарадорлиги кўрсаткичи ҳисобланади:

%

100

/

ÑÄ

Ä

Ê

ôï

ó

,

(22)

бу ерда:

К

у

– бошқарув самарадорлиги кўрсаткичи (%);

СД

– соф даромад.

Меҳмонхона хоналар фондининг иш билан таъминланганлик сифати

кўрсаткичи сотилган бир хонага тўғри келадиган меҳмонлар сони билан
ҳисобланади:

ï

í

Í

Ã

Ã

,

(23)

бу ерда:

Г

н

– сотилган бир хонага тўғри келадиган меҳмонлар сони;

Г

– меҳмонлар умумий сони;

Н

п

– сотилган хоналар сони.

Энди рестораннинг иш билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичини

кўриб чиқамиз:

ïí

í

í

Ê

×

×

,

(24)

бу ерда:

Ч

п

– столни қайта тузаш сони (битта ўрин кун давомида неча марта

фойдаланилишини кўрсатади);

Ч

– столни тузаш сони (кун давомида хизмат кўрстилган меҳмонлар

сони);

К

– банд бўладиган ўринлар сони[5].

1-жадвал

Otel «Uzbekistan» меҳмонхонасида бирламчи ҳисоб шакллари

2013 йил октябрь ойи учун меҳмонхонанинг иш якунлари

1

2

I.

Иш

билан

таъминланганлик

коэффициенти

IV. Хоналар фонди фойдалилик индекси

Кз – умумий

Р – меҳмонхона бўйича фойдалилик индекси

К – кўп хонали хоналар

р – кўп хонали хоналар фойдалилик индекси

К –бир хонали хоналар

Р – бир хонали хоналар фойдалилик индекси

К – икки хонали хоналар

р – икки хонали хоналар фойдалилик индекси

II.

Хоналар

фонди

даромадлилик

кўрсаткичи

V. Хоналар фонди ликвидлилик индекси

Д

меҳмонхона

бўйича

умумий

даромадлилик

С – хоналар фонди умумий ликвидлилик
индекси

d – кўп хонали хоналар даромадлилиги

с – кўп хонали хоналар ликвидлилик индекси

d – бир хонали хоналар даромадлилиги

с – бир хонали хоналар ликвидлилик индекси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

d – икки хонали хоналар даромадлилиги

с – икки хонали хоналар ликвидлилик
индекси

III.

Хоналар фонди даромадлилик

индекси

VI. Меҳмонхонанинг доимий имкониятлар
коэффициенти

1 – умумий

VII. Баланс тафовутлар индекси

i – кўп хонали хоналар даромадлилиги

VIII. Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш
коэффициенти

i – бир хонали хоналар даромадлилиги

IV. Хоналар фонди фойдалилик индекси

i – икки хонали хоналар даромадлилиги

Р – меҳмонхона бўйича умумий фойдалилик

Жадвалдан кўриниб турибдики, катта ресторан учун кун давомида

ўринларнинг икки марта тўлдирилиши энг кам даромад олиш учун аранг етади.
Меҳмондўстлик менежментида меҳмонхонада овқатланиш даромадлилиги
кўрсаткичи қуйидаги тарзда бир хонага ҳисоб-китоб қилганда аниқланади:

Í

Ä

Ä

ï

í

,

(25)

бу ерда:

Д

н

– бир хонага ҳисоб-китоб қилганда озиқ-овқат ва ичимликлар

сотишдан олинадиган даромадлар;

Д

п

– озиқ-овқат ва ичимликлар сотишдан олинадиган умумий даромадлар;

Н

– киши жойлаштириш учун ажратилган хоналар сони.

[5]

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, хизматлар самарадорлигини ошириш ва

фойданинг ўсиши учун туристик гуруҳларни жойлаштириш иқтисодий
жиҳатдан фойдалироқ ва мақсадга мувофиқ. Меҳмонхонада кўп жой брон
қилинади, меҳмонлар ташкиллаштирилган тарзда меҳмонхонани бўшатганидан
сўнг эса янги гуруҳни қабул қилиш учун брон қилиш кафолатланади. Табиийки,
кўп нарса туристлар оқимига боғлиқ.

Олинган натижалар шуни кўрсатадики, ходимларни самарали бошқариш,

ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш оптимал қарорлар қабул қилиш
меҳмонхона хизматларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини
беради, бу эса, меҳмонхонага, демак, мамлакатга ҳам туристлар оқимини
маълум даражада ошириши табиий.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, замонавий меҳмонхона мажмуаси хилма-

хил қўшимча хизматлар таклиф этади, бу хизматларнинг асосий мазмуни
туристни коммунал-маиший ташвишлардан озод қилиш, сервис хизматлари
сифатини ошириш ва меҳмоннинг ташрифини мазмунли ўтказишдан иборат.
Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, республикамизда ҳам ҳар жиҳатдан
қулайлик даражасига эга бўлган меҳмонхоналар учун хоналар фондининг
ўртача йиллик иш билан таъминланганлик кўрсаткичи охирги 15 йил ичида 61
%дан 67,7 %гача юксалди, бу эса, меҳмонхона хўжалиги фаолияти
барқарорлигидан далолат беради. Натижада бошқарув қарорлар методологияси
ва бошқарув мақсадларини шакллантириш, қарорлар усули ва баҳолаш
мезонлари вариантларини танлаш, оптимал бошқарув қарорларни ишлаб чиқиш
жуда муҳимдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни

2013

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2014 йил 18 январь.

2. Балалова Е.И. Сервисная деятельность: учет, экономический анализ и

контроль. Учеб. пос. –М.: Дело и Сервис, 2006. – 67-88 б.

3. Балашова Е. Гостиничный бизнес. Как достичь безупречного сервиса. –

М.: Дашков и К˚, 2008. – 106-124 б.

4. Барлоу Джанелл., Стюарт Пол. Сервис, ориентированный на бренд.

Новое конкурентное преимущество. /Пер. с англ. – М.: ЗАО «Олимп-Бизнес»,
2006. 26–29 б.

5. Кабушкин Н.И., Бондаренко Г.А. Менеджмент гостиниц и ресторанов.

Учебник. -Минск, 2003. 120-137 б

.

6. Каурова О.В. Моделирование управления затратами в гостиничном

бизнесе: Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
номзодлик диссертацияси. Москва, 2008.128-160 б.

Интернет сайтлари

7. www. world-tourism/org.
8. www.oteluzbekistan.com
9. www. Uzbekturizm. Uz
10.

www.wttc.org – Бутунжаҳон туризми ва саёҳатлар бўйича кенгаш.

Библиографические ссылки

Каримов И. А. Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи, 2014 йил 18 январь.

Балалова Е.И. Сервисная деятельность: учет, экономический анализ и контроль. Учеб. пос. -М.: Дело и Сервис, 2006. - 67-88 б.

Балашова Е. Гостиничный бизнес. Как достичь безупречного сервиса. -М.: Дашков и К0, 2008. - 106-124 б.

Барлоу Джанелл., Стюарт Пол. Сервис, ориентированный на бренд. Новое конкурентное преимущество. /Пер. с англ. - М.: ЗАО «Олимп-Бизнес», 2006. 26-29 б.

Кабушкин Н.И., Бондаренко Г.А. Менеджмент гостиниц и ресторанов. Учебник.-Минск, 2003. 120-137 6

Каурова О.В. Моделирование управления затратами в гостиничном бизнесе: Иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун сзилган номзодлик диссертацияси. Москва, 2008.128-160 б.

www. world-tourism/org.

www.oteluzbekistan.com

www. Uzbekturizm. Uz

www.wttc.org - Бутунжахон туризми ва саёхатлар буйича кенгаш.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов