Занятость – приоритетное направление социальной политики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
228-234
43
4
Поделиться
Касимова, Г. (2016). Занятость – приоритетное направление социальной политики. Экономика и инновационные технологии, (6), 228–234. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9046
Г Касимова, Ташкентский Финансовый Институт

Заслуженный профессор в отставке

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье речь идет об улучшении благосостояния населения и изучении проблем социальной политики. Проблема занятости в Республике Узбекистан как основное направление анализа социальной политики. Для снижения уровня безработицы и создания рабочих мест населения в Республике Узбекистан, а также предложения по увеличению доходов Пенсионного фонда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Г.А. Касимова,

ТМИ фахрий профессори

БАНДЛИК

ИЖТИМОИЙ СИЁСАТНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИДИР

Мақолада аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва давлат

ижтимоий сиёсати масалалари ўрганилган. Ўзбекистон Республикасида
бандлик масаласи ижтимоий сиёсатининг асосий йўналиши сифатида таҳлил
қилинган. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва
ишсизлик даражасини камайтириш ҳамда Пенсия жамғармаси даромадларини
ошириш бўйича таклифлар берилган.

The article deals with the improving the well-being of the population and the

study of the problems of social policy. The issue of employment in the Republic of
Uzbekistan as the main directions of the analysis of social policy. To reduce the
unemployment rate and the creation of employment of the population in the Republic
of Uzbekistan, as well as proposals to increase

income

s of the Pension Fund.

Калитли сўзлар:

Давлат бюджети, ижтимоий сиёсат, аҳоли турмуш

даражаси, ижтимоий баркарорлик, ижтимоий соҳа, ишсизлик, бандлик,
ижтимоий ҳимоя, пенсия таъминоти, мехнат фаолияти, иш ҳақи.

Бозор иқтисодиётининг ижтимоийлиги иқтисодий сиёсатни ижтимоий

сиёсат билан узвий алоқада бўлишини талаб қилади. Иқтисодиёт ижтимоий
тараққиёт учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиб берса, ўз навбатида
ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилиши инсон капиталининг ривожи орқали
иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Мана шундай боғланишнинг реал ҳаётда
бўлиши иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг уйғунлашувини талаб қилади.

«Давлат ижтимоий сиёсати – бу инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага

чиқариш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган сиёсатдир.
Унинг мақсади оммавий фаровонликни оширишга кўмак беришдир. Бу
сиёсатда иш билан бандлик даражасини белгилаш, минимал иш ҳақи, нафақа,
пенсияни тўлаш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимумини
белгилаш, ижтимоий ҳимоя меъёрларини аниқлаш каби усуллар қўлланилади.
Унинг асосий йўналишлари бандлик, даромад ва ижтимоий ҳимоя сиёсатидир

»

[2 –Б.475].

Инсонга муносиб ҳаёт шароити, яъни унинг ўзини намоён қила олиши

учун имкониятлар яратиш – иқтисодиётимизни ва бутун жамиятни
ривожлантиришнинг олий мақсадидир. Давлат кескинликка йўл қўймаслик
учун кучли ижтимоий сиёсат юритади. Аввало, фуқароларни ижтимоий
жиҳатдан ҳимоялаш борасида аниқ ишлар қилинади. Аҳолининг муҳтож
табақаларини ижтимоий ҳимоялаш сира кечиктириб бўлмайдиган, энг устувор
вазифа, амалий ҳаракатларнинг энг асосий қоидаси бўлади.

Ижтимоий сиёсат – аҳолининг турмуш даражасини ошириш, инсон

капиталини ривожлантириш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий
инфраструктурани ривожлантиришни ташкил этиш муносабатлари бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

давлат сиёсатининг бир бўғинидир. Ижтимоий сиёсат фуқароларнинг
конституцион ҳуқуқлари асосида амалга оширилади. Молиявий дастурлар,
меъёрлар, нормативлар, стандартлар, қонунлар, грантлар ижтимоий сиёсатнинг
амалга ошириш воситалари бўлиб ҳисобланади. «Ижтимоий сиёсат – бу
аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, унинг яшаши ва ишлаши учун
етарли

шароитларни

таъминлайдиган

давлат

сиёсатининг

асосий

йўналишларидан биридир» [3 –Б.6].

Ижтимоий барқарорликка давлат ижтимоий сиёсатининг йўналишлари

орқали эришилади. Бизнинг республикамизда ижтимоий сиёсатнинг қуйидаги
йўналишлари бўйича ишлар олиб борилмоқда.

1-расм. Ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.

.

Иқтисодчиларимиздан Ш. Шодмонов томонидан ижтимоий сиёсатга – бу

давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор
иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга
йўналтирилган сиёсатдир – деб таъриф берилади. Ижтимоий сиёсат жамиятдаги
тенгсизликни ҳаддан ташқари ошиб кетишига йўл қўймаслиги керак.
Ижтимоий сиёсат даромадларни тартиблаш ва ижтимоий ёрдам уюштириш
орқали жамиятдаги ижтимоий уйғунликни, яъни турли гуруҳларнинг
ҳамжиҳатлигини таъминлайди. Бу билан ижтимоий низоларнинг олди
олинади, ижтимоий тинчлик-хотиржамлик билан иқтисодий ўсиш учун шароит
яратилади

.

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шарти сифатида, доимий,

сифатли ва хавфсиз иқтисодий ўсишнинг асоси бўлган таълим, фан, соғлиқни
сақлаш, маданият соҳасига эътибор қаратадиган институт сифатида давлат

Бандликни

қўллаб-

қувватлаш

Даромад

ларни

тақсимлаш

Аҳолини

ижтимоий
ҳимоялаш

Ижтимоий

соҳани

ривожлан

тириш

Ижтимоий сиёсатнинг

асосий йўналишлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

фаолият кўрсатиши керак, чунки давлат умуммиллий манфаатларни амалга
оширади.

Фаровонлик – аҳоли турмушини ижтимоий-иқтисодий шароити ва

эҳтиёжларининг қондирилганлик даражасидир. БМТ тавсияларига кўра,
фаровонлик ишлаб чиқарувчи кучларнинг бир неча омиллари ва иқтисодий
муносабатлар хусусиятидан иборат тизимдир. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг
ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли фаровонлиги шунчалик
тез ортади. Фаровонлик мазкур жамиятда амалга оширалаётган ижтимоий-
иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги билан узвий боғлиқ. Ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётида ижтимоий адолат ва аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш тизими тамойиллари асосида ижтимоий сиёсат амалга оширилади.
Жамиятни ривожланишида ижтимоий тенглик, ижтимоий кафолатларни
таъминлаш аҳоли фаровонлигини ошириш каби вазифалар бажарилади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, давлатнинг иқтисодий ривожланишида

ижтимоий омилларнинг ривожланиши устуворлигига эътибор қаратиши,
аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишни таъминлаши, ижтимоий
хизматлар соҳасида ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратиши керак.
«Ижтимоий ҳимоянинг асосий тамойили ҳар бир индивидумга ёки оилага фақат
уларнинг даромади, фаровонлик даражаси, ижтимоий фойдали меҳнат сифати
ва давомийлигини баҳолаш асосида ёрдам кўрсатишдир. Тизим камбағаллик
чегарасидан ташқарида яшовчиларни қўллаб-қувватлаши, уларга ёрдам
кўрсатиши ва айни бир вақтда фуқароликнинг кексайганда ва меҳнат
қобилиятини йўқотганда ўз ижтимоий муҳофазаларини таъминлашга
интилишларини рағбатлантириши керак» [3 –Б.24].

















2-расм. Жамиятда фаровонлик омиллари

Манба: Муаллиф томонидан ижтимоий соҳа ва ижтимоий ҳимояга оид

адабиётларни ўрганиш асосида тайёрланди.

ЖАМ

ИЯТ

ДА ФАРОВ

ОН

Л

И

К

ОМИЛ

Л

АР

И

Саломатлик ва демографик шароит

Таълим ва саводхонлик

Озиқ-овқат ва кийим-кечак

Истеъмол ва жамғарма фондлари

Иш билан бандлик ва меҳнат шароитини ташкил этиш

Ижтимоий ҳимоя ва пенсия таъминоти

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Тажрибалар шуни кўрсатадики, швед моделининг моҳиятини фаол ва

нофаол ижтимоий сиёсат белгилайди. Швед моделида тўлиқ бандлик ва аҳоли
даромадлари ўртасида фарқларнинг камлиги фаол сиёсатнинг асосини ташкил
этади. Бу модель бўйича биринчи даражали роль ўйнайдиган ижтимоий сиёсат
иш кучини такрор ишлаб чиқаришда қатнашиши учун қулай шароит яратиб
беришга қаратилади. Амалиётда кўпгина мамлакатлар швед моделидаги фаол
сиёсатдан фойдаландилар ва бу модель ўз самарасини берди. Швецияда
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, иш билан таъминлаш, жамоат ишларига
тортиш каби фаол тадбирлар кишиларнинг ўз иш ўрнини топиш ва сақлаши
учун имконият яратди. Аҳолини озгина қисми даромадини йўқотганлиги учун
нафақа олади, булар ижтимоий сиёсатнинг пассив тадбирлари ҳисобланади.
Швециянинг меҳнат бозорида фаол сиёсат юритилади. Шу боис меҳнат
бозоридаги сиёсат бўш иш ўринларини ишсизлар билан тўлдиришга
кўмаклашиш ва ишсизларга фақат нафақалар бериб боришдан иборат бўлиб
қолмаслиги лозим, деб ҳисобланади. Иш билан тўлиқ бандликни юзага
келтириш анъанавий стратегияси муқаррар равишда инфляциянинг юқори
даражасига чиқишга ва иш ҳақи борасида силжишлар рўй беришига олиб
келиши эътироф этилади.

Швед моделининг энг муҳим ва ўзига жалб этувчи томони, «тўлиқ

бандликдир». Бошқача қилиб айтганда, улар ҳар бир фуқароларнинг
даромадини ошириш борасидаги курашнинг биринчи чизиғи аҳолини иш
билан бандлик муаммосини ҳал қилиш, ижтимоий нафақаларни тайинлашни
эса курашнинг иккинчи чизиғи – пассив ёрдам деб ҳисоблайдилар.
Фуқароларнинг таълим олишга, соғлиқни сақлашга ва бошқа ижтимоий
хизматларга бўлган талабларини фақат маълум чегарадагина бозор асосида
қондириш лозим деган фикр билдирадилар. Масалага назарий жиҳатдан
қараганимизда, «ижтимоий сиёсат» шахс ва жамият даражасидаги
муаммоларни ҳал этади. Биринчи ҳолатда гап «имкониятлар тенглиги» деб
номланувчи концепция ҳақида бормоқдаки, бунга кўра шахс учун маълум
тизим шароитида ўз ҳолатини яхшилаб олиш имкониятлари яратилади.
Иккинчи ҳолатда эса «инсон капитали» концепцияси ҳақида фикр юритилади
ва бунда шахс жамият эҳтиёжлари асосида шаклланади. Ушбу концепциялар
шахснинг бозор иқтисодий шароитларига мослашувини акс эттиради ва жамият
аъзолари турмуш даражасининг яхшиланишини хусусиятлайди.

Бозор ислоҳотлари шароитида меҳнат ресурсларининг иш билан

бандлигини таъминлаш муаммолари долзарб аҳамият касб этади. Чунки меҳнат
ресурсларидан самарали фойдаланиш орқалигина ижтимоий-иқтисодий
тараққиётга эришиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мумкин. Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек,
ишлашни хоҳловчиларнинг ҳаммасини иш билан таъминлабгина қолмасдан,
энг мақбул, ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш
учун зарур шароитлар яратиш мақсадида мукаммал меҳнат бозорини
шакллантириш, ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни тўла ҳисобга
олиш ғоят муҳим аҳамият касб этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Инсон ижтимоий-иқтисодий мазмунга эга бўлган фаолият билан машғул

бўлиши натижасида банд кишига айланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги «Ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат
билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш
тўғрисида»ги 106-сон қарорига асосан иш билан банд бўлган аҳоли таркиби
аниқланган. Меҳнат ресурслари балансига кўра, иш билан банд аҳоли таркиби
иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар, иқтисодиётнинг норасмий
секторида бандлар ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган
шахслардан иборат. Статистик маълумотларга кўра, республикамизда юқорида
кўрсатилган тоифадаги банд бўлган аҳоли сони ортиб бормоқда. Норасмий
бандлик деб фуқароларнинг ҳеч қандай расмий рўйхат, рухсатнома ва ҳуқуқий
асосга эга бўлмаган меҳнат фаолияти билан шуғулланишга айтилади.
Шунингдек, ушбу бандлик ҳуқуқий-иқтисодий кафолатланмаган ва ижтимоий
ҳимояланмаган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14

мартдаги «Аҳоли сонининг танланма статистик кузатувини тайёрлаш ва
ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 71-сон қарорига асосан юртимизда
аҳоли сони бўйича танланма кузатув асосида таҳлиллар олиб борилади. Шуни
инобатга олган ҳолда, жорий йилда иш ўрнига эга бўлган эҳтиёж параметрлари
меҳнат бозорининг амалдаги тамойилларини ўрганиш, ишчи кучига бўлган
талаб ва таклиф балансига таъсир этадиган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш омиллари таҳлили асосида аниқланди. Бунда иқтисодиётдаги
таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва
технологик янгилаш натижасида бўшаб қоладиган ходимлар ҳисоб-китобига
алоҳида эътибор қаратилди.

1-жадвал

Ўзбекистонда меҳнат ресурслари

( минг киши)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланди.

Меҳнат бозорида демографик омилнинг сезиларли ва бевосита таъсири

сақланиб қолди. Демографик таҳлилларга кўра, 2013 йил бошида меҳнат
ресурслари сони 17365,5 минг кишини, шундай иқтисодий фаол қисми 12929,9
минг кишини ва уларнинг ўсиши мос равишда 2,2 фоиз ва 2,5 фоизни ташкил
этади. Жадвалдан кўриниб турганидек, 2013-2015 йилларда меҳнат ресурслари
сони 17365,5 минг кишидан 18329,5 минг кишига кўпайди. Бу даврда
иқтисодий фаол аҳоли сони 6,1 фоизга кўпайди ва 2015 йилда меҳнат
ресурслари таркибидаги улуши 74,3 фоиздан 74,5 фоизга ошди. Иш билан банд
бўлган аҳоли сонининг ҳам кўпайиши кузатилди, 2015 йилга келиб 13014,1

Т/Р

Кўрсаткичлар

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

1

Меҳнат ресурслар сони

17365,5

17841,0

18329,5

2

Иқтисодий фаол аҳоли сони

12929,9

13275,8

13658,0

3

Иш билан банд аҳоли сони

12303,1

12644,2

13014,1

4

Ишсизлар сони

626,8

631,6

643,9


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

минг кишига етди. Шу билан бирга, 2015 йилда ишсизлар сони 626,8 минг
кишидан 643,9 минг кишига ортди.

Республикамизда «Иш ўрни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини

таъминлаш» Давлат дастурининг прогноз параметрлари тармоқлар бўйича
бандлик йўналишлари ва ҳудудлар бўйича ишга жойлашишга бўлган эҳтиёж,
айниқса, илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни, иқтисодиётдаги
таркибий ўзгаришлар ва кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқариш
тармоқларини модернизация қилиш натижасида бўшаган ходимларни,
шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини,
хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш
натижасида ишчи кучига бўлган талабдан келиб-чиқиб белгиланади.

Прогноз қилинаётган даврда банд аҳоли таркибида иқтисодиётнинг

расмий ва норасмий секторида бандлар сонининг кўпайиши, аксинча, меҳнат
фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сонининг камайиши
кузатилади. Мазкур ҳолат юртимизда ҳар йили юз минглаб янги иш ўрнининг
яратилиши билан изоҳланади. Бундан ташқари, истиқболда ишсизлар
таркибида меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва мустақил тарзда иш
излаётган ишсизлар сонининг ҳам ўсиши кутилади ҳамда 2017 йилги бориб
юртимизда аҳолининг ишсизлик даражаси 4,6 фоизни ташкил этиши
кузатилади. Ўзбекистонда ишсизликнинг мақбул даражасини сақлаб қолиш
мақсадида меҳнат бозорида иш ўрнига бўлган эҳтиёж прогноз қилинаётган
даврда йилига ўртача 1219,7 минг кишини ташкил этади.

2-жадвал.

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурсларининг истиқбол

кўрсаткичлари

( минг киши)

т/р

Кўрсаткичлар

2013

2014

2015

2016

2017

2017 йилда 2013

йилга нисбатан

ўзгариши фоизда

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Мехнат ресурслари сони

17365.5

17841.0

18329.5

18824.4

19332.7

111.3

2.

Иқтисодий фаол аҳоли
сони

12929.9

13275.8

13658.0

14026.8

14433.5

111.6

3.

Иш билан банд аҳоли
сони

12303.1

12644.2

13014.1

13378.5

13766.5

111.9

3.1

Иқтисодиётнинг расмий
секторида банд
бўлганлар сони

7655.9

7838.7

8130.6

8757.5

8938.6

116.8

3.2

Иқтисодиётнинг
норасмий секторида
банд бўлганлар сони

4296.2

4484.8

4559.8

4302.7

4498.4

104.7

3.3

Мехнат фаолиятини
амалга ошириш учун чет
элга кетган шахслар
сони

351.1

320.7

323.7

318.3

329.5

93.8

4.

Ишсизлар сони

626.8

631.6

643.9

649.1

661.4

105.5

4.1

Мехнат органларида
рўйхатдан ўтган
ишсизлар сони

7.2

9.5

10.9

12.6

13.1

181.9

4.2

Мустақил тарзда иш
излаётган ишсизлар

619.6

622.1

633.0

636.5

648.3

104.6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тайёрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2013-2017 йиларда меҳнат ресурслари

сони 11,3 фоизга кўпайиб, 19332,7 минг кишига етиши кутилади. Прогноз
қилинаётган даврда меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони
11,6 фоизга кўпайиб, аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси 74,4 фоиздан
74,7 фоизга ошади. Истиқболда банд аҳоли сонининг ҳам мунтазам кўпайиб
бориши кутилиб, ўртача йиллик ўсиш суръати 1,36 фоиз атрофида бўлади.

Мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринларини

яратиш, хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳисобига солиқ тўловчилар
базасининг кенгайиши орқали иш берувчилар томонидан тўланадиган ягона
ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари ўртасидаги фарқнинг
қисқариши Пенсия жамғармаси маблағлари шаклланишида муҳим аҳамият касб
этади. Пенсия тизимини институционал моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, энг
муҳим масалани барча пенсионерларни моддий таъминотини барқарор
механизмини яратиш вазифасини тўлиқ ҳал этиш бандлик муаммосини алоҳида
ўрганиш зарур эканлигидан далолат беради.

Жаҳондаги ҳар бир мамлакатда аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш

сиёсатини олиб бориши натижасида ижтимоий муаммолар давлат ёрдамида
бартараф этилади. Аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ҳамда
уни бошқариш катта молиявий маблағ талаб этади, айнан бу маблағларни
давлат марказлашган ҳолда амалга оширади. Шу боис уларни ижтимоий
жиҳатдан ҳимоялашни давлат ўз зиммасига олади. Ижтимоий сиёсат – жамият
ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатларда ва аҳолининг ижтимоий-
иқтисодий ҳаёт шароитларини тартибга солишда давлат томонидан
фойдаланадиган меъёрлар, услублар, дастурлар йиғиндисидир [5]. «Висконсин
меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини ёрдам пули ёки (тиббий хизмат учун пул
тўлови)га ўзгартирган штатлардан биридир. Жамғариб борилган меҳнатга
лаёқатсизлик таътилларининг конверсия кредит дастури (ASLCC) 1972 йил
рўйхатга олинган ва Қўшимча тиббий суғурта конверсия кредит дастури
(SHICC) 1995 йил рўйхатдан ўтказилган (State of Wisconsin, 2007). Мазкур
дастур меҳнат фаолиятини тугатган ходимларнинг фойдаланмаган меҳнатга
лаёқатсизлик таътили учун пул тўловларини олиш ҳуқуқини таъминлайди.
Пенсионер соғлиғини сақлаш давлат дастури асосида ходимнинг депонент
қилинган ҳисобрақамдан тиббий суғурта сотиб олиш учун ишлатади. Ушбу
ҳисобрақам штатнинг турли бандлик шартномаларига мувофиқ ҳамда хизмат
муддатига кўра, унинг маълумоти ва жорий тўловига кўра аниқланади.
Қўшимча тиббий суғурта конверсия кредит дастури ишчи-ходимларга узлуксиз
давлат хизматида ишлаганлиги учун Жамғариб борилган меҳнатга
лаёқатсизлик таътилларининг конверсия кредит дастурида иштирок этишга
имкон беради. Мазкур дастурнинг афзаллиги шундаки, ҳисобрақамдаги
маблағлар актуар ҳисоблаш услубида ҳисобланган ҳолда, иш ҳақига фоиз
тўланади. Фуқаро бу фойдани олиши учун камида 15 йил давлат хизматида
банд бўлиши керак» [6. –Р.228.].

Мамлакат иқтисодиёти учун энг муаммоли ҳисобланган ишсизликнинг

яширин турли айнан норасмий бандлик сабабли вужудга келади. Норасмий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

бандлик бевосита мамлакатда яширин иқтисодиётнинг авж олишига сабаб
бўлади. Чунки:

норасмий бандлик ҳеч қандай ҳуқуқий ва иқтисодий асосга эга эмас;

норасмий банд бўлганлар ўз меҳнат фаолияти орқали эртанги кунда

даромад олишлари кафолатланмайди ва ижтимоий ҳимояланмайди;

меъёрий-ҳуқуқий хужжатларнинг қабул қилиниши, ижтимоий-

иқтисодий шарт-шароитлар ва инфратузилмаларнинг ўзгариши натижасида бу
секторда банд бўлганлар ўз иш жойини йўқотишади;

норасмий бандлик мавсумий ва вактинчалик характерга эга, об-ҳаво ва

иқлим ўзгариши ҳамда мавсум алмашиши оқибатида фуқаро ишсиз бўлиб
қолади;

бандликнинг мазкур кўринишида давлат бюджетига ҳеч қандай

солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилмайди;

давлат мақсадли жамғармалари билан боғлиқ муаммолар, жумладан,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича
ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради, Пенсия жамғармасининг
даромадига нисбатан унинг харажати ошиб кетади.

Фикримизча, демография соҳасидаги ҳолатни, аҳолининг турмуш

даражасини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида
кучли чора-тадбирларни олдиндан амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимоялаш
ва кафолатлашларнинг кучли таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина
ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари
тинимсиз ривожланиб бориш таъминланади. Бозор механизмида аҳолини
ижтимой ҳимоялаш бўйича кучли эҳтиёт чора-тадбирлар кўриб чиқилиши
объектив заруратдир. Бозор муносабатлари ва иқтисодиётдаги таркибий
ўзгаришлар чуқурлашган сари аҳолининг турмуш даражасига таъсир қиладиган
камчиликлар ҳам сўзсиз пайдо бўлишини тушунишимиз керак. Шу сабабли
кучли ижтимоий сиёсатни унутмаслик лозим. Ижтимоий ҳимоя воситаларини
янада мустаҳкамлаш учун аниқ йўналишларни кучайтириш зарур.

Дунё аҳолиси умумий сони таркибида иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган

меҳнатга лаёқатли инсонлар улушини аста-секин камайиб бориши
кузатилмоқда. Улар улуши 2010 йилдаги 57-67 фоиздан 2050 йилга келиб 44-
56 фоизгача пасайиши тахмин қилинмоқда. Натижада боғлиқлик
коэффиценти, яъни пенсия ёшидаги аҳолининг актив меҳнат ёшидаги аҳолига
нисбати йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, 1950 йилда ушбу кўрсаткич
АҚШда (демографиядаги ўзгаришлар жиҳатидан ижобий потенциалга эга
бўлган давлат) 1/8 нисбатда бўлгани ҳолда 2020 йилга келиб ушбу нисбат ¼ ни
ташкил этиши кутилмоқда. Демографик ҳолат мураккаблашиб бораётган
Европа мамлакатларида эса ушбу нисбат янада ёмонлашиб бормоқда. Социолог
олимларнинг фикрича, Россия Федерациясида 2030 йилга келиб пенсия
ёшидагилар сони фаол меҳнат ёшидаги аҳоли сони билан тенглашади.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг пенсия тизимидаги асосий
муаммо − аҳолининг қариши, туғилишининг пасайиши каби демографик
муаммолар аҳолининг фаол қисми билан пенсионерлар ўртасидаги нисбатнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

бузилишига олиб келса, бошқа томондан инфляциянинг юқори даражаси,
ишсизликнинг кўпайиши, давлат бюджети тақчиллиги каби иқтисодий омиллар
кучли таъсир этади.

Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

таркиб топган ижтимоий ҳимоя тизими, табиийки, келажакда ўзгариб бораётган
аниқ тарихий шароитларга мувофиқ ҳолда тегишли суръатда янгиланади.
Лекин ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт шароитида унга бўлган эҳтиёж ҳеч
қачон йўқолмайди, демократик йўсинда ташкил этилган давлат бошқаруви
моҳияти ана шунда кўринади. Пенсиялар иқтисодий мақсадга кўра ижтимоий
суғурта сифатида иш ҳақи ёки оилавий даромаддан маҳрум бўлганда уларнинг
ўрнини тўлдиришга қаратилади. Пенсия тизими суғурталаш асосида
шакллантирилади ва аҳолини эҳтиёжларини қондириш ҳамда конституцион
ҳуқуқларини амалга ошириш учун мўлжалланган пул маблағлари фондидан
фойдаланилади.

Иқтисодиётимизнинг жадал ва мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли

ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми
ўтган йили 23,2 фоизга ошди. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал
даромадлар эса 10,2 фоизга кўпайди [1]. Ҳoзирги кунда мажбурий бaдaллaрни
ҳисoбгa oлиш, пeнсиялaрни бутун мeҳнaт фaoлияти дaвридaги ўртaчa иш
ҳaқидaн ҳисoблaшгa ўтиш бўйичa aйрим муаммолар ҳaм мaвжуд. Ўзбeкистoн
Рeспубликaсидa ҳaм пeнсия ёшини яқин 20 йил мoбaйнидa бoсқичмa-бoсқич
oшириш тaҳмин қилинмoқдa, чунки мaмлaкaтимиздa 2010 йилдaн бoшлaб
дeмoгрaфик ҳолат тўғрисидаги маълумотларда aниқлaшичa, aҳoлининг қaриш
жaрaёни бoшлaнгaн. Пенсия ёшдаги фуқаролар 2020 йилга бориб 7,80 фоиз,
2030 йилда бориб 11,6 фоиз, 2050 йилда эса 19,40 фоизни ташкил қилиши
кутилмоқда. Ҳозирги даврда пенсия олувчиларга тўлов қобилиятини йўқотиб
қўймайдиган бўлсакда, яқин ўттиз йил ичида аҳолини кексайиш даражаси
ошиши кутилмоқда. Бу эса Пенсия жамғармаси даромадларида маблағлар
тақчиллигига олиб келиши мумкин, бундай вазиятда бандлик соҳасида муҳим
чора-тадбирлар кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш − устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президентининг

2014

йилда

мамлакатимизни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Ўзбекистон

Републикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи. 2015 йил. 18 январь.

2.

Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Шарқ. 2006.-

687б.

3.

Касимова Г. А.Ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари.

Монография. -Т.: IQTISOD-MOLIYA. 2008. –118 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

4.

http://

www.mehnat.uz

.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги

маълумотлари.

5.

http://www.zavtrasessiya.com/index.pl?act=PRODUCT&id=564

Социальная политика, её функции и направления.

6.

Jun Peng. State and Local Pension Fund Management –USA.: «Auerbach

Publications». 2008. -288 р.

7.

Бош мақсадимиз − кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини

қатъият билан давом эттириш. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 2012
йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасини ўрганиш
бўйича ўқув қўлланма. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги. –Тошкент:

«Ўкитувчи

»

НМИУ. 2013. -360 б.

Библиографические ссылки

Каримов И. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркиоий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. Узбекистан Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2015 йилга мулжалланган энг мухим устувор йуналишларига багишланган Узбекистан Републикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи. 2015 йил. 18 январь.

Улмасов А., Вахобов А. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. Шарк. 2006.-6876.

Касимова Г. А.Ижтимоий сиёсатнинг асосий йуналишлари. Монография. -Т.: IQTISOD-MOLIYA. 2008. -118 6.

http://www.mchnat.uz.Y36cKHCT0H Республикаси Мсхнат вазирлиги маълумотлари.

http://www.za vtrasessiva.com/indcx.pl?act=PRODUCT&id=564 Социальная политика, её функции и направления.

Jun Peng. State and Local Pension Fund Management -USA.: «Auerbach Publications». 2008. -288 p.

Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Узбскистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасипинг мажлисидаги маърузасипи ургапиш буйича укув кулланма. Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги. -Тошкент: «Укитувчи» НМИУ. 2013. -360 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов