Эконометрический анализ динамики капитальных вложений в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
44-50
66
6
Поделиться
Байхонов, Б. (2015). Эконометрический анализ динамики капитальных вложений в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (4), 44–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8397
Б Байхонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны результаты анализа эконометрических моделей и распределения всех капитальных вложений, а также процессы их использования в Республике Узбекистан. Кроме этого автор объясняет эконометрические модели тенденции изменений количества инвестиции и пути их внедрения в практику.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Байхонов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАРИ

ДИНАМИКАСИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ

В статье описаны результаты анализа эконометрических моделей и

распределения всех капитальных вложений, а также процессы их
использования в Республике Узбекистан. Кроме этого автор объясняет
эконометрические модели тенденции изменений количества инвестиции и пути
их внедрения в практику.

In this article were described the results of analysis of econometric models and

distribution of all capital investments, and processes of their using in Uzbekistan.
Moreover the author describes econometric models of dynamic changes of value of
investments and the ways of their applications to life.

Калитли сўзлар:

инвестиция, капитал қўйилма, эконометрика, модель,

экспоненциал, молия, рақобатбардош.

Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан,

инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва
хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда
республикамиз

иқтисодиётига

инвестицияларни,

хусусан,

хорижий

инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган
иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига
айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Чунки, хорижий
инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл
инвестициялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиётда таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналарни замонавий
техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов таъкидлаганидек,

“2014 йилда иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10,9
фоизга ўсди ва АҚШ доллари ҳисобида 14 миллиард 600 миллион долларни
ташкил этди. Бунда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки 3
миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди.
Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир” [1].

Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этилиши унинг

иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштириб, барча соҳаларда ички
имкониятлар ва резервларни ишга солиш, янги техника ва технологияни,
экспортбоп товарларни ўзлаштиришга, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
орқали давлатимиз иқтисодий қудратини таъминлашга эришилади[4]. Демак,
ҳар бир мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва салоҳияти унинг
иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланиш даражаси билан белгиланади. Ички
бозорда моддий ва капитал ресурс мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ислоҳотлар, хусусан таркибий қайта қуришнинг самарали амалга ошиши
бевосита инвестиция сиёсатининг оқилона юритилиши билан боғлиқ.

Мамлакат

иқтисодиётини,

хусусан

саноат

ишлаб

чиқаришини

ривожлантирилиши ва иқтисодий ўсишга эришиши учун юқорида айтиб
ўтилганидек, инвестиция маблағларидан оқилона фойдаланиш муҳим касб
этади. Бу эса ўз навбатида, мамлакат ички ва ташқи инвестиция
маблағларининг иқтисодиёт секторлари бўйича тақсимлаш ҳамда йўналишини
тўғри белгилаб олишни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, мустақилликнинг
дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати инвестиция
сиёсатида айнан юқорида кўрсатилган йўлни танлади.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестициялаш ҳар қандай

тижорат фаолиятининг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, авваламбор
инвестиция манбаларини такомиллаштириш ва унинг жамғармасини
кўпайтириш лозим. Инвестициялар, манбаларига кўра, ички ва ташқи
инвестицияларга бўлинади[4]. Ички инвестициялар манбалари давлат бюджети,
корхоналар ва аҳоли маблағлари, банк кредитлари ҳамда нобюджет
жамғармалари маблағлари, ташқи инвестициялар манбалари бўлиб хорижий
давлатлар ва фирмаларнинг, шунингдек, халқаро молия ташкилотларининг
маблағлари ҳисобланади.

Инвестициялар ҳажмидаги у ёки бу манба улуши мамлакатнинг иқтисодий

ривожланиш даражасига, мамлакатдаги даромадлар даражасига, ижтимоий
тузилмага, амалга оширилаётган иқтисодий вазифалар, иқтисодий сиёсат
стратегиясига боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг
капитал қўйилмалари ҳажми мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
ижобий натижалари асосида йилдан-йилга ошиб брмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг жами капитал қўйилмалар динамикаси

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2000

йил

2003

йил

2006

йил

2009

йил

2013

йил

2013 йилнинг

2000 йилга

нисбатан

ўзгариши,(-,+)

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами капитал

қўйилмалар

Млрд.

сўм

744,52

1978,14

4041,0

12532,0

28694,6

27950,1

Шундан

Ишлаб чиқариш

тармоқларига

%

57,0

64,0

69,0

75,7

67,0

10,0

Ноишлаб чиқариш

тармоқлари

%

43,0

36,0

31,0

24,3

33,0

-10


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ишланмаси.

1-жадвал маълумотларида келтирилишича, капитал қўйилмаларнинг

динамик ўзгариши 2013 йилгача муайян тарзда ижобий тус олган. Аммо, ишлаб
чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларига тақсимотда 2009 йилгача бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

даврларда ўртача 6,2 % ни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич
2000 йилга нисбатан 10,0 фоизга камайганлигини кўриш мумкин.

Бундай ўзгаришларни авваламбор, технология паркини янгилашга ва янги

асбоб-ускуналар сотиб олишга, қурилишига, корхоналарни техник ва
технологик

модернизация

қилишга

йўналтирилганлиги

ҳамда

янги

корхоналарни қуришга ажратилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Бундан
ташқари, биргина 2009 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилган
хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётини модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш,
экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни
амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Дастурни амалга оширишга қаратилган
чора-тадбирларни ҳам келтириб ўтиш лозим. Бу борада, дастлабки ҳисоб-
китобларга кўра, умумий қиймати 24 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган
қарийб 300 та инвестиция лойиҳасини таъкидлаш ўринлидир.

Жумладан, бунда янги қурилиш лойиҳалари – 18,5 миллиард долларни,

модернизация ва реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш
бўйича лойиҳалар эса тахминан 6 миллиард долларни ташкил қилди. Дастурга
киритилиган бу лойиҳалар авваламбор ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-газни
қайта ишлаш, металлургия тармоқларига, енгил ва тўқимачилик саноати,
қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва бошқа соҳаларга
тегишлидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай кенг кўламли дастурларни ва

стратегик муҳим лойиҳаларни амалга оширишда Республикада 2006 йилда
ташкил этилган Тикланиш ва тараққиёт фондининг мустақил ҳамда халқаро
молия

институтлари

ва

хорижий

компаниялар

билан

биргаликда

молиялаштириш борасидаги роли ортиб бориб, чет эл инвестицияларини жалб
этишда кўп жиҳатдан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган қисқа вақт мобайнида 15

миллиард доллардан зиёд миқдордаги активларга эга бўлган қудратли молия
институтига айланди. Ҳозирги кунда жамғарма ўз маблағлари билан умумий
қиймати 29 миллиард доллардан зиёд 86 та стратегик аҳамиятга молик
инвестиция лойиҳасини ҳамкорликда молиялаштиришда иштирок этмоқда.
Биргина 2013 йилнинг ўзида Жамғарма маблағлари иштирокида қиймати 780
миллион доллардан ортиқ бўлган 33 та ўта муҳим лойиҳа амалга оширилди[2].
Жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш ҳамда модернизация
қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсатини юритиш энг
муҳим омил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида капитал қўйилмаларни вақт

омили бўйича 2000-2013 йиллардаги динамик ўзгаришини илмий жиҳатдан
эконометрик таҳлил қилинганда айрим четланишларни кузатиш мумкин(1-
расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Жами капитал қўйилмаларнинг эконометрик модели

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ишланмаси.

2008-2010 йиллар мобайнида Ўзбекистонг Республикаси жами капитал

қўйилмалари ҳажми экспоненциал миқдордан (2008 йилда–1554,0 млрд. сўм,
2009 йил–1958,5 млрд. сўм ва 2010 йилда–1366,8 млрд. сўм) ошганлиги
аниқланди. Бу эса ўз навбатида мамлакатда қaбул қилингaн 2009-2012 йиллaрдa
жaҳoн иқтисoдий инқирози oқибaтлaрининг oлдини oлиш вa бaртaрaф қилиш
бўйичa инқирозгa қaрши дaстурни aмaлгa oшириш, шу aсoсдa иқтисoдий
ўсишнинг узoқ муддaтли бaрқaрoр суръaтлaрини вa иқтисoдиётнинг
мувoзaнaтли ривoжлaнишини тaъминлaш бўйича белгиланган вазифаларни
изчиллик билан амалга оширилганлигидан далолат беради (2-расм).

2-расм. Ишлаб чиқариш тармоқларига киритилган инвестиция

ҳажмининг эконометрик модели

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ишланмаси.

y = 651,55e

0,2787x

R² = 0,9912

0,0

5 000,0

10 000,0

15 000,0

20 000,0

25 000,0

30 000,0

35 000,0

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

М

лр

д.

с

ўм ҳ

ис

об

ида

Жами капитал қўйилмалар, У

Экспоненциальная (Жами капитал қўйилмалар, У )

y = 398,18e

0,2918x

R² = 0,9833

0,0

5 000,0

10 000,0

15 000,0

20 000,0

25 000,0

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

М

лр

д.

с

ўм ҳ

ис

об

ида

Ишлаб чиқариш тармоқларига, Х1

Экспоненциальная (Ишлаб чиқариш тармоқларига, Х1)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил натижаларига кўра, ишлаб чиқариш тармоқларига киритилган

инвестиция ҳажми жами капитал қўйилманинг ҳажмини ўзгаришига бир хил
равишда ўзгарганлигини кўриш мумкин. Мамлакатимизда фаол инвестиция
сиёсатини олиб борилиши натижасида 2012 йилда ўнлаб замонавий корхоналар
ишга туширилди. Жумладан, “Женерал Моторс Павертрейн Ўзбекистон”
қўшма корхонасида юқори технологиялар асосида автомобиль двигателлари
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, автомобиль генератори ва компрессорлари ишлаб чиқариш

бўйича қувватлар барпо этилди, энергияни тежайдиган лампалар ишлаб
чиқариш бўйича учта лойиҳа амалга оширилди, бундан ташқари, фаолият
кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб
чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати
юритишга алоҳида эътибор қаратилди

.

2012-2013 йилларда эса аксинча, жами капитал қўйилмалар ҳажми

экспоненциал қийматдан (2012 йилда–1599,4 млрд сўм ва 2013 йилда–3543,4
млрд. сўм) камайганлиги аниқланди. Бу эса ўз навбатида мамлакатда
инвестицион фаолиятни такомиллаштирилганлиги ва фойдаланилаётган
инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни тўғри
олиб борилаётганлигидандир.

2012 йилда иқтисодиётимизга 11 миллиард 700 миллион доллар миқдорида

ички ва хорижий инвестициялар жалб этилди ёки бу борадаги кўрсаткич 2011
йилга нисбатан 14 фоизга ўсди. Жами инвестицияларнинг 22 фоиздан ёки 2
миллиард 500 миллион доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил
этди, уларнинг 79 фоиздан кўпроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
бўлиб, жами инвестицияларнинг қарийб 74 фоизи ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш ва янгилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга
оширишга йўналтирилди.

2013 йилда эса Инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида

мамлакатимизда 13 миллиард доллар қийматидаги капитал қўйилмалар
ўзлаштирилди, бу 2012 йилдагига нисбатан 11,3 фоизга кўпдир. Ўзлаштирилган
капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг деярли ярмини, яъни 47 фоизини
хусусий инвестициялар яъни, корхоналар ва аҳолининг шахсий маблағлари
ташкил этгани ҳамда жалб этилаётган инвестицияларнинг асосий қисми(70
фоиздан ортиғи) биринчи навбатда, ишлаб чиқариш объектларини қуришга
йўналтирилди, энг янги замонавий ускуналар харид қилишга сарфланган
инвестициялар улуши эса қарийб 40 фоизни ташкил этди[2].

Ўзлаштирилган умумий капитал қўйилмалар ҳажмининг 3 миллиард

доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил этди. Шунинг 72 фоиздан
зиёди ёки 2 миллиард 200 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ноишлаб чиқаришга
киритилган инвестициялар ҳажмини эконометрик таҳлили ўтказилганда 2011
йилгача ноишлаб чиқариш тармоқларига киритилган инвестиция ҳажми
экспоненциал тенглама графиги билан деярли устма-уст тушган бўлса, 2011


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

йилдан 2013 йилгача экспоненциал тенглама графигидан юқорида жойлашган
(3-расм).

3-расм. Ноишлаб чиқариш тармоқларига киритилган инвестиция

ҳажмининг эконометрик таҳлил графиги

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ишланмаси.

Ўзбекистон

Республикасининг

ноишлаб

чиқариш

тармоқларига

киритилган инвестиция ҳажмининг 2011 йилдан 2013 йилгача ўзгаришини
авваламбор, Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан
яхшилаш

мақсадида[3],

ҳамда

2011-2016

йилларда

олий

таълим

муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш дастури
доирасида 19 та олий таълим муассасасида қурилиш, реконструкция қилиш,
капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қиймати 230 миллиард сўмлик ишлар
бажарилди. Андижон давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология
институти, Ўзбекистон Миллий университетида янги ўқув бинолари барпо
этилди[1].

Инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари

ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-
йилга ошиб бораётгани ва капитал қўйилманинг ортиши мамлакат
иқтисодиётини ривожланишида муҳим аҳамият касб этиб, биргина ўтган 2014
йилнинг ўзида бундай инвестициялар ҳажми 10,3 фоизга ўсиб, 4 миллиард 300
миллион долларни ёки жами инвестициялар ҳажмининг қарийб 30 фоизини
ташкил этди.

Хулоса сифатида айтиш лозимки, юқорида таъкидлаб ўтилган,

натижалардан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш жараёнига киритилган
инвестиция самарадорлигини оширишда ижтимоий-иқтисодий ўсишини
ифодаловчи мезон ва кўрсаткичларни аниқ билиш, уларнинг қайси омилларга
ва қандай боғлиқликда эканлигини аниқ тасаввур қилиш ҳам ўта муҳимдир.

y = 251,75e

0,2532x

R² = 0,9901

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

М

лр

д.

с

ўм ҳ

ис

об

ида

Ноишлаб чиқариш тармоқлари, Х2

Экспоненциальная (Ноишлаб чиқариш тармоқлари, Х2)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги маълумотларни умумий ҳолда таҳлил қилиш учун бевосита
математик формулаларга мурожаат қилиш лозим бўлади. Бунинг учун албатта
моделлаштириш жараёнларини ўрганиш, математик формулалар ҳақида
тушунча ва хулосаларга эга бўлиш талаб этилиб, бунда берилган статистик
маълумотларни бир-бири билан алоқадорлиги, ўзаро муносабатларини ва
боғланишларини кўзда тутади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир”. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. Lex.uz.16.01.2015 й.

2. “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд

имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил
давом эттириш йили бўлади”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2013

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. Lex.uz.17.01.2014 й.

3. «Олий

таълим

муассасаларининг

моддий-техника

базасини

мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан
яхшилаш

чора-тадбирлари

тўғрисида»

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарори.

4.

Б.Б. Беркинов, Б.Т. Байхонов, С.А. Абдурахимова Инвестицияларни

ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма – T.: 2011, –128 бет.

Библиографические ссылки

“2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларии амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш -устувор вазифамиздир”. Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухихМ устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Lex.uz. 16.01.2015 й.

“2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади”.Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Lex.uz. 17.01.2014 й.

«Олий таълим муассасаларининг моддий-тсхника базасини мустахкамлаш ва юкори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тугрисида» Узбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПК-1533-сон карори.

Б.Б. Бсркинов, Б.Т. Байхонов, С.А. Абдурахимова Инвсстицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Укув кулланма - Т.: 2011, -128 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов