Анализ научных аспектов управления инновационной деятельностью предприятий в условиях структурных изменений в экономике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
278-285
18
6
Поделиться
Муллабаев, Б. (2015). Анализ научных аспектов управления инновационной деятельностью предприятий в условиях структурных изменений в экономике. Экономика и инновационные технологии, (6), 278–285. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8571
Б Муллабаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье глубоко изучаем научные аспекты управления инновационной деятельностью предприятий Республике Узбекистан и приведены предложения и рекомендации по стратегии инновационной деятельности и системе управления предприятиями.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Муллабаев,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТДАГИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА

КОРХОНАЛАР ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШНИНГ

ИЛМИЙ ЖИҲАТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

В данной статье глубоко изучаем научные аспекты управления

инновационной деятельностью предприятий Республике Узбекистан и
приведены предложения и рекомендации по стратегии инновационной
деятельности и системе управления предприятиями.

This paper deeply studied the scientific aspects of innovation management

companies of Uzbekistan and prezented proposals and recommendations on the
strategy of innovation and enterprise management system.

Калитли сўзлар:

инновация, инновациялар кўлами, инновациялар

самарадорлиги, инновациялар таснифи, инновацион ютуқ.

Ўзбекистонда

амалга

оширилаѐтган

ислоҳотларни,

иқтисодиѐтни

модернизациялаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг янада кучайтирилиши
ҳозирги кунда саноат корхоналарида техника ва технологияларни кенг жорий
этиш ҳамда инвестициялар жалб қилиш доирасини кенгайтириш ва улардан
имкон

даражасида

самарали

фойдаланишни

тақозо

этади.

Чунки

мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида турли мулчиликка
асосланган ишлаб чиқаришни вужудга келишига, яъни иқтисодиѐтда саноат
корхоналари кўринишидаги бирлашмаларни ривож топиши мулкдорларни
хўжалик юритувчи корхоналар, акциядорлик жамиятлари, шуъба корхоналар,
масъулияти чекланган жамиятларини юзага келишига сабаб бўлди ва ўз
фаолиятларини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви учун ўзларининг
инвестициялари билан иқтисодий шароит яратади.

Бу борада ривожланган мамлакатларда саноат корхоналарининг

бошқариш тизимида инновацион фаолиятни стратегик ва тизимли бошқаришга
алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг натижасида аниқ бир тармоқда
ишлаб чиқаришни самарали амалга ошириш, бошқарувни марказлаштириш ва
инновацион фаолиятни янада кучайиши кузатилмоқда. Чунки хусусий
мулкчиликнинг ривожланиши саноат корхоналарида инновацион фаолият
самарадорлигини оширишни талаб этади. Давлат томонидан хусусий мулк ва
мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя этилиши инвесторлар томонидан саноат
корхоналарида инновацион муҳитни яхшилашга имконият беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз корхоналарида

инновацион фаолиятнинг янада ривожлантиришга қаратилган муаммоларни
ўрганиш, инновацион фаолиятнинг самарадорлиги, авваламбор, мамлакатда
инновацион муҳитни яхшилашга қаратилган қонунлар доирасида ягона
ҳуқуқий меъѐрлар тизимини шакллантирадиган институционал асосларни
ишлаб чиқиш даражасига боғлиқ эканлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг

инновацион фаолияти, биринчидан, инновацион фаолиятни тартибга солувчи
ҳуқуқий механизмларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, инновацион лойиҳалар,
ғоялар ва ихтироларни молиялаш тизимини ривожланганлик жиҳатларига
боғлиқ бўлади. Демак, саноат корхоналари рақобатбардошлигини таъминлашда
инновацион фаолиятни бошқариш тўғрисида фикр юритилар экан, авваламбор,
инновация, инновацион фаолият тушунчаларини ўрганиб олиш мақсадга
мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаѐтган турли мулкчиликка

асосланган субъектларининг инновацион фаолияти бир қатор ижобий
жиҳатларни ўзида мужассамлаштириши лозим. Жумладан:

- амалиѐтга янги, такомиллашган ишлаб чиқаришни жорий этиш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларидан унумли фойдаланиш ва

харажатлар рентабеллигини ошириш;

- барча меъѐрларга экологик жиҳатдан тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар

ишлаб чиқиш ҳамда ушбу маҳсулотлар таннархини пасайтириш;

-

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг истеъмол ва сифат

хусусиятларини доимий равишда ошириб бориш;

- мавжуд маҳсулотларга турдош янги тур маҳсулотларни ишлаб чиқишни

кенгайтиришни талаб этади.

ХХ асрнинг ўрталарида кенг кўламда ривож топган илмий-техник инқилоб

ва тадқиқот соҳасини ишлаб чиқаришда рўй бераѐтган турли технологик
ўзгаришлар ўша даврнинг барча мулкдорлар, тадбиркорлар ҳамда
иқтисодчилар эътиборини тортди ва бундай ўзгаришларни илмий соҳада
―инновация‖ атамаси билан ифодалана бошланди. Натижада ҳозирги даврга
келиб ―инновация‖ тушунчаси бирон бир турдаги фаолиятни таркибий
жиҳатдан янгилаш, тубдан ўзгартириш, хўжалик фаолияти субъектлари
томонидан илмий-техник, ташкилий, бошқарув ва бошқа янгиликларнинг
яратилиши, тарқатилиши ҳамда жорий этилишини ифода этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда илмий адабиѐтларда

инновациянинг мазмунига турлича ѐндашувлар мавжуд. Яъни, ҳозирги вақтда
икки хил нуқтаи назар кенг тарқалган бўлиб, биринчиси, жорий этиладиган
янгиликка янги маҳсулот, техника, технология, услуб ва ҳоказолар
кўринишидаги ижодий жараѐн натижаси сифатида қаралса; иккинчисида, янги
унсурлар, неъматлар, ѐндашувлар, принципларни ҳаракатдагилари билан бирга
жорий этилиши сифатида қаралади. Жаҳон иқтисодий адабиѐтида ―инновация‖
фаолияти илмий-техник тараққиѐтнинг янги маҳсулот ва технологияларда
ифода этиладиган реал жараѐнга айланиши деб талқин этилади.

Хасанова Г. Ўз тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда юқорида баѐн

этилган барча ѐндашувларда мазкур категориянинг бир томонлама
ѐритилганлиги тўғрисида тўхталиб, ―Инновация‖ ―янгиликнинг жорий
этилиши‖ билан синоним эмас, балки янги билимлар, ѐндашувлар
кўринишидаги янгиликларнинг жорий этилиши жараѐни билан боғлиқ
ҳодисадир‖–деб, таъкидлайди.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, мазкур изоҳдан келиб чиқан ҳолда, ―инновация фаолияти‖ –

бу фаолият тури ҳам, соҳаси ҳам бўлмай, балки унинг тавсифидир. Инновация
соҳаси мавжуд бўлмайди, чунки ҳар қандай фаолият ва ҳар қандай соҳа, агар
унга юқори талаблилиги билан ажралиб турувчи натижага (масалан, ижтимоий,
бозор, мудофаа каби) эришиши учун янгиликлар (масалан, билимлар,
технологиялар, қўлланмалар, ѐндашувлар кабилар) жорий этилса, инновацияли
бўлиши мумкин‖ –деб ўз фикрини билдиради[1].

Бизнингча, инновацион фаолият фаолият турларининг бири бўлиб,

―инновация‖ илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг
натижаси эканлигини эслатиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис, унга тадқиқот
натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича таъриф бериш ўринли.
―Инновацион фаолият ўйланган мақсадга эришиш учун барча илмий ва
тадқиқот ишланмалари, ташкилий, технологик, молиявий ва тижорат
ҳаракатларидаги аниқ режалаштирилган янгиликларни ѐки инновацияни амалга
оширишдир‖. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, инновацион фаолиятни
амалга ошириш учун режалаштирилган вазифаларни бажариш инновацион
жараѐнни ифодалайди.

Шу маънода бизнингча, инновацион жараѐнга қисқача, ―Инновацияни

яратиш ва оммалаштириш билан боғлиқ ҳаракатлар инновацион жараѐндир‖ –
деб, таъриф бериш мақсадга мувофиқдир. Инновацион жараѐн, иш мобайни ва
уни

ташкил

этилишида

тадқиқот–ишланма–ишлаб

чиқариш

каби

босқичларининг асосий даражалари билан мувофиқликда янада аниқ
ифодаланади

Оддий инновацион жараѐн икки фазада кенгайтирилган жараѐнга ўтиши

мумкин:

1. Янгиликни яратиш ва тарқатиш.
2. Янгилик киритиш диффузияси[2].
Инновация бу-коммуникация билан боғлиқ бўлган ахборот алмашиш

жараѐни. Иновация диффузияси эса ўзлаштирилган инновацияни тарқатиш ва
янги шароитларда қўллашни англатади.

Инновацион жараѐн субъектлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Корхонада фаолият юритаѐтган новаторлар - фан - техника тараққиѐти

генератори.

2. Дастлабки реципиентлар – бу биринчи бўлиб янгиликни жорий қилган

тадбиркорлар ҳисобланади.

3. Дастлабки кўпчилик - янгиликни жорий қилган корхоналар.
4. Қолоқлар - маънавий эскирган янгиликни энди жорий қилувчи

корхоналар.

Мамлакатни фан ва технологиялар соҳасида ривожлантириш сиѐсатининг

ажралмас бир қисми сифатида миллий инновацион тизимни шакллантириш, бу
сиѐсатнинг муҳим вазифасидир. Инновациялар у ѐки бу фаолият соҳасида
самарадорликни ошириш учун инсон ақли эришган ютуқлардан (кашфиѐт,
ихтиро, илмий ва конструкторлик лойиҳалари ва ҳоказо) фойдаланиш
тушунилади. Мос равишда инновациялар технологик, иқтисодий, экологик,
бошқарув, ҳарбий, сиѐсий, ижтимоий-маданий, ҳуқуқий ва бошқа турларга


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

тақсимланади. Инновациялар дунѐси инсон фаолияти соҳалари каби рангба-
ранг ва турли-туман кўринишга эга.

Иқтисодий ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи техник тараққиѐт

ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитларида кичик бизнес ва тадбиркорлик
инновацион жараѐнда марказий роль ўйнайди, инновациялар эса техник
тараққиѐт суръати юқори бўлган тармоқларда асосий рақобат қуроли
ҳисобланади.

Бу борада XX асрнинг биринчи ярми иқтисодчилари орасида Йозеф Алоиз

Шумпетер (1883-1950) алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг замонавий иқтисодий
фикрлашга кўрсатган таъсири неоклассик мактаб вакиллари таъсиридан кам
эмас. Айнан шу олим инновацияларни олға сурувчи ва унда нормал даражадан
катта бўлган даромаднинг асосий манбаси бўлувчи рақобат механизмини
тавсифлаб берган.

Инновациялар ѐки «янги комбинацияларни амалга ошириш» тушунчасига

Шумпетер ташкилот, маҳсулот ѐки ишлаб чиқариш жараѐнини доимий
такомиллаштириш йўли билан олинувчи стратегик афзаллик ва ютуқларни
киритган

бўлиб,

қуйидаги беш ҳолатни кўрсатиб ўтган(1-расм).

1-расм. Инновацион фаолиятнинг ютуқлари

Манба: Тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда муаллиф ишланмаси.

Инновацияларни амалга оширишда пул бозорининг роли ҳам муҳим

аҳамият касб этади. Айнан пул бозорида иқтисодий лойиҳалар таққосланиб,
ривожланиш молиялаштирилади, «келажакдаги қиймат тизими пайдо бўлади».
Иқтисодиѐтнинг етакчи сектори ҳисобланган банклар ишлаб чиқаришни
кенгайтиришни ѐки янгиликлар киритишни молиялаштириши мумкин.
Шумпетернинг фикрига кўра, улар миллий фирмалар рақобатбардошлигини
оширишда стратегик роль ўйнаши ѐки аксинча, вазиятга сусткашлик билан
жавоб қайтариши ва «келажакдаги қиймат»ни изламаслиги мумкин.

Инновация

ютуқлари

Янги неъмат тайѐрлаш

Ишлаб чиқаришнинг янги

усулини жорий қилиш

Янги сотув бозорини

ўзлаштириш

Хомашѐ ѐки ярим тайѐр

маҳсулотлар янги

манбасига эга бўлиш

Ишлаб чиқаришнинг янги усулини

жорий қилиш


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаѐтган янгилик даражаси

бўйича технологик инновацияларни базис, яхшиловчи ва соҳта инновацияларга
ажратилади[3] (2-расм).

2-расм.

Технологик инновацияларнинг турлари.

Манба: Тадқиқот натижасидан келиб чиққан ҳолда муаллиф ишланмаси.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инновацион ўзгаришлар амал қилиш

майдонига кўра, инсон фаолиятининг барча соҳалари ва жамиятнинг ҳар бир
жабҳасини қамраб олади. Шунга қарамай, бошланғич, энг кўп ўрганилган
технологик инновациялар сифатида юқорида келтирилганидек, ишлаб
чиқаришнинг янги технологик усулининг шаклланиши асосида ѐтувчи даврга
хос инновациялар; технологик укладлар ва техника (технология) авлодларини
ўзгартиришга туртки бўлувчи базис инновациялар; янги техника моделлари ва
технология модификациялари ѐрдамида янги бозорларни ўзлаштиришга хизмат
қилувчи яхшиловчи инновациялардир.

Технологик инновациялар табиат кучларидан фойдаланиш ва атроф-

муҳитга кўрсатилувчи зарарли таъсирни камайтиришнинг янада самаралироқ
усули бўлган иқтисодий инновациялар ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш
ва бошқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар муомаласи, нарх, молия-кредит,
пул механизмлари шаклларини ўзгартиришга олиб келувчи ва такрор ишлаб
чиқариш

самарадорлигини

оширишга

хизмат

қилувчи

иқтисодий

инновацияларнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Шуни

алоҳида

таъкидлаш

лозимки,

ҳозирги

иқтисодиѐтни

модернизациялаш шароитида технологик инновациялар аста-секинлик билан
хусусий сектордаги компаниялар ривожланиш стратегиясининг бир қисмига
айланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик ѐки саноат корхоналарида янгиликлар
киритиш меҳнат маҳсулдорлигини ошириш, молиявий, меҳнат ва моддий
ресурсларни тежаш ҳамда чиқарилаѐтган маҳсулот ва хизматлар сифатини
оширишга кўмаклашишига бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Бироқ
хусусий сектор кутилаѐтган рақобатбардошлик даражасини таъминловчи
тўлақонли ва барқарор инновациялар механизмини фақат ўз кучлари билангина

Технологик инновациялар

Базис инновациялар

Яхшиловчи инновациялар

Соҳта инновациялар

Янги

техника

(технология)
авлодлари

ва

технологик уклдаларни
ўзлаштиришга
йўналтирилади.

Эскирган техника ва
технологияларнинг
хизмат

қилиш

муддатини
узайтиришга хизмат
қилади.

Авлодларнинг тарқалиши ва
улар

қўлланувчи

турли

соҳаларнинг

ўзига

хосликларидан келиб чиққан
ҳолда тақисмланшига хизмат
қилади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ярата олмайди. Бунда ҳукуматнинг мақсадли йўналтирилган ва комплексли
инновацион стратегиясининг ўрни жуда ҳам катта аҳамиятга эга.

Албатта, бундай комплексли стратегияни амалга ошириш - узоқ муддатли

характерга эга масаладир. Замонавий инновацион муҳит ҳолати айрим объектив
сабабларга кўра қисқа муддат ичида маҳаллий бизнеснинг инновацион
даражаси юқори бўлишига имкон бера олмайди ва шу сабабдан унинг
ривожланиши давлатнинг кўплаб йўналишлари бўйича бир қатор муаммоларни
бартараф этишга куч сарфлашини талаб қилади. Жумладан:

- инновацион фаолиятни бошқариш бўйича корхоналарни илмий-техник

ахборотларга эга бўлиш имкониятни етарли эмаслиги ва мавжуд
ахборотларнинг трансакция харажатларини юқорилиги;

- кичик бизнес субъектлари ва корхоналар учун янги технологияларнинг

қиймати ва бозор рисклари даражаларининг катталиги;

- инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ўз

ресурсларини таклиф этувчи молиявий ва инвестицион институтларнинг кенг
қамровли ва диверсификацияланган бозорини мавжуд эмаслиги;

- инновацион бошқарув қарорлари тизимини хусусий сектор ҳаттоки,

кўплаб корхоналарда шакллантирилмаганлиги;

- инновацион воситачилар институтларида фанни ишлаб чиқариш билан

боғлаб туриши мумкин бўлган ривожланган тармоғини яратилмаганлиги;

Юқорида келтириб ўтилган муаммоларнинг барчасидан шуни англаб етиш

мумкинки, инновацион муҳит маълум маънода иқтисодий ва институционал
ислоҳотларнинг турли йўналишларидаги тараққиѐтга боғлиқ бўлади. Бу эса ўз
навбатида ҳар икки йўналишни бир вақтда ривожланишида узвийлик ва
уйғунлашувини таъминлашни тақазо этади.

Иқтисодий илмий адабиѐт ва манбаларда инновацияларни турли

белгиларига кўра туркумлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада
бизнингча инновацияларнинг қуйидагича таснифлаш мақсадга мувофиқдир (3-
расм).


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

1.3-расм. Инновациялар классификацияси

Манба: Тадқиқот натижасидан келиб чиққан ҳолда муаллиф ишланмаси.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, корхона фаолиятини бошқариш жараѐнида

керакли ахборот ва интеллектуал ресурсларга эга бўлган ва қайси инновацияни
ишлаб чиқиш ѐки ишлаб чиқаришга татбиқ этиш лозимлигини билган тақдирда
ҳам у молиялаштириш муаммосига дуч келади. Бу муаммони учта таркибий
қисмга ажратиш мумкин: корхонанинг ўз маблағлари етишмаслиги,
банкларнинг кредит ресурсларига эга бўлишнинг қийинлиги ҳамда инновацион
жараѐнларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг етарли даражада мукаммал
эмаслиги. Бизнингча, ушбу келтириб ўтилган муаммоларни жаҳон амалиѐтида
кенг

қўлланувчи

солиқ

имтиѐзларидан

яъни,

инновацияларни

рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Жумладан:

-

юридик шахсларнинг инвестицияларга ва бу инвестицияларни олиш учун

сарфланган кредитларни қоплашга йўналтирилувчи харажатлари миқдорида
уларнинг солиққа тортилувчи даромадини қисқартириш имкониятини тақдим
этиш;

-

технологик инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга

инвестициялар ажратувчи хусусий сектор корхоналарини мақсадли йўнлаган
ҳолда солиқ имтиѐзлари билан рағбатлантириш;

Инновациялар классификацияси

Классификация мезони

Инновацияларнинг

классификацион

гуруҳланиши

Инновацияларни қўллаш соҳалари

бошқарув, ташкилий, ижтимоий,
саноат ва ҳоказо

Натижаси инновация бўлган фан-
техника тараққиѐти босқичлари

бошқарув, ташкилий, ижтимоий,
саноат ва ҳоказо

Инновацияларнинг

интенсивлик

даражаси

бир меъѐрли, суст, юқори

Инновацияларни

жорий

этиш

суръатлари

тез, секин, сўнаѐтган, ўсаѐтган, бир
меъѐрли, тўлқинсимон

Инновациялар кўлами

трансконтинентал,

трансмиллий,

ҳудудий, йирик, ўртача, майда ѐки
кичик

Инновациялар натижавийлиги

юқори, паст, барқарор

Инновациялар самарадорлиги

иқтисодий, ижтимоий, экологик,
интеграл


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

тезлаштирилган амортизацияни ҳисоблаш учун имкониятлар яратиш,

хусусан, унинг учун баланд нормалар белгилаш;

-

ички ва ташқи манбалар ҳисобига инвестицияларга солиқ имтиѐзларини

бир хиллаштириш. Масалан, хорижий кредит ҳисобига харид қилинган асбоб-
ускуналар шу кредитни тўлаш муддати тугагунча мулк солиғидан озод
қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек,
инновацион жараѐн нафақат ишлаб чиқаришда балки, ижтимоий-сиѐсий ва
ҳуқуқий соҳаларда ҳам амалга оширилади. Ижтимоий-сиѐсий ва ҳуқуқий
соҳалардаги инновациялар ижтимоий стратификация ҳамда ижтимоий синф ва
гуруҳлар таркибида ўзгаришларга олиб келади. Иқтисодиѐтда инновацион
фаолиятни бошқариш механизмларни ишга тушириш стратегик аҳамиятга эга
вазифа бўлиб, уни кичикдан каттага, оддийдан мураккабга қараб амалга
ошириш мақсадга мувофиқ.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз саноат корхоналарида

инновацион маҳсулотлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайиши
ўз навбатида ишлаб чиқариш жараѐнининг янги кўринишларини жорий қилиш,
иш ўринларни ташкил этиш ҳамда ташқи алоқаларнинг кенгайишига шароит
яратади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати

1.

Хасанова

Г.Ж.

Саноат

корхоналарни

инновация

фаолияти

самарадорлигини ошириш. Ихтисослик: 08.00.04 – ―Микроиқтисодиѐт‖. – И.
ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган дисс. Бухоро давлат университети. –
Тошкент, 2006. – Б.11-12.

2.

Чалдаева Л.А. Финансово-экономические стимули инновационной

экономики // Экономический анализ: теория и практика. — 2009. — Т. 7-8. —
№1–2

3.

Кузык Б.Н., Яковец Ю.Б. Россия – 2050 Стратегия инновационного

развития. –М.: «Экономика», 2004, с. 22-28

Библиографические ссылки

Хасанова Г.Ж. Саноат корхоналарни инновация фаолияти самарадорлигини ошириш. Ихтисослик: 08.00.04 - “Микроиктисодиёт”. - И. ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Бухоро давлат университета. -Тошкент, 2006. - Б. 11-12.

Чалдасва Л.А. Финансово-экономические стимули инновационной экономики // Экономический анализ: теория и практика. — 2009. — Т. 7-8. — №1-2

Кузык Б.Н., Яковец Ю.Б. Россия - 2050 Стратегия инновационного развития. -М.: «Экономика», 2004, с. 22-28

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов