Экономические характеристики услуг мобильной связи в контексте информирования населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
326-331
16
3
Поделиться
Махкамов, Б. (2015). Экономические характеристики услуг мобильной связи в контексте информирования населения. Экономика и инновационные технологии, (6), 326–331. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8582
Б Махкамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы национальные и экономические особенности предоставления и развития услуг мобильной связи в условиях информатизации общество.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Ш. Махкамов

мустақил изланувчи, ТДТУ

ЖАМИЯТНИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА УЯЛИ АЛОҚА

ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

В статье исследованы национальные и экономические особенности

предоставления и развития услуг мобильной связи в условиях информатизации
общество.

In article national and economic characteristics of introduction and development of

mobile communication services in terms of informatization of society are researched.

Калитли сўзлар:

ахборотлашган жамият, алоқа, технологиялар, интернет,

алоқа каналлари, самарадорлик.


Дунѐнинг глобал ахборотлашган жамияти шаклланишида ўзаро ҳамкорликни

амалга ошириш ва мамлакатимизда ахборотлашган жамиятни шакллантириш асосида
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб
муаммоларидан биридир. Ахборотлашган жамиятни шакллантиришда мамлакат
миллий иқтисодиѐтининг асосий секторларидан бири – алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасини ривожлантириш, янги инновацион технологиялар киритиш, бошқарув
тизимини тубдан ўзгартириш, жамиятнинг ахборотга бўлган талабини қондириш
мақсадида Интернет, уяли алоқа каби хизматларни жорий этиш ва ривожлантириш,
янги хизмат турларини жадаллаштириш муҳим ахамият касб этади.

Хизматлар соҳасининг энг жадал ривожланаѐтган тармоқларидан бири

уяли

алоқа

ҳисобланади. Уяли алоқа компанияларининг асосий вазифаси аҳоли ва жамият

ишлаб чикаришининг бу фаолият натижаси тақдим этилган уяли алоқа хизматлари
ҳажми ҳисобланадиган ҳар хил турдаги хабарларни узатишга бўлган эҳтиѐжларини
қондиришдан иборат.

Уяли алоқа хизматлари ҳажми симсиз алоқа каналлари бўйича ахборот узатишга

бўлган ишлаб чиқариш, ижтимоий, жамият ва шахсий эҳтиѐжларни қондириш
даражасини тавсифлайди ва уяли алоқа корхоналари фаолияти самарадорлигини
баҳолаш учун асос ҳисобланади.

Уяли алоқа хизмати

– ҳар хил турдаги хабарлар: овозли, матнли, видео,

фотосурат ва ҳ.к. қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва етказиб бериш бўйича
корхона фаолиятининг якуний маҳсулидир. Уяли алоқа хизматлари алмашиниш
шаклида, яъни ҳар хил турдаги ѐлғиз хабарларни узатиш шаклида намоѐн бўлади
(телефон суҳбати, Интернет-трафик мегабайтлари, видео ва фотофайллар ва ҳ.к.).

Уяли алоқа корхоналарининг муҳим вазифаси хабарларни имкон қадар қисқа

вақтда ишончли етказиб бериш ҳисобланади, ишлаб чиқариш натижаси сифатида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

телекоммуникация воситалари ѐрдамида ахборот хабарининг жўнатувчи абонентдан
қабул қилувчи абонентгача макон бўйлаб кўчиб ўтиши намоѐн бўлади.

Уяли алоқа хизматларини тақдим этиш

– уяли алоқа корхоналарининг уяли

алоқа техник воситалари ѐрдамида ҳар хил турдаги хабарларни жўнатувчидан қабул
қилувчига узатишнинг бажарилишини таъминлашга йўналтирилган фаолиятидир.
Уяли алоқа хизматлари тақдим этишни алоҳида босқичларга ажратиш мумкин:
жўнатувчи абонентдан хизматлар олишга буюртма қабул қилиш, уяли алоқа
корхонасининг буюртмани ижро этиш технологик жараѐни, хизмат кўрсатиш
жараѐни. Уяли алоқа хизматларини тақдим этиш жараѐнини қуйидаги модель
кўринишида акс эттириш мумкин (1-расм):

1-расм.

Уяли алоқа хизматларини тақдим этиш жараёни модели

Уяли алоқа хизматларини тақдим этиш жараѐнининг хусусиятлари корхонада

фойдаланилаѐтган асбоб-ускуналарнинг тармоқ тавсифномалари ҳисобланади. Бунда
уяли алоқа хизматлари тақдим этишнинг айрим технологик жараѐнлари турли
корхоналар томонидан бажарилиши мумкин (масалан, шаҳарлараро чақирувларни
амалга оширишда қуйидагилар иштирок этади: жўнатувчи абонент бевосита унинг
тармоғида қайд қилинган корхона; трафик транзити унинг асбоб-ускуналари орқали
амалга ошириладиган корхона; чақирувни қабул қилувчи абонент корхонаси). Бу уяли

Уяли алоқа

корхонаси

Хабарни қабул қилиш-етказиш жараѐнини бошқариш ва назорат қилиш

Уяли алоқа тармоғига

уланиш имконияти

тақдим этиш

Хабарни олувчи

абонентга етказиб

бериш

Уланиш босқичида хизмат

кўрсатиш жараѐни

Етказиб бериш босқичида
хизмат кўрсатиш жараѐни

Хизматни тақдим этишнинг

ишлаб чиқариш жараѐни

Хабар узатиш, қайта

ишлаш, сақлаш бўйича

технологик жараѐн

Коммуникацион ва тармоқ

асбоб-ускуналари ва

қурилмаларига технологик

хизмат кўрсатиш

Хабарни жўнатувчи

абонентдан хизматни

тақдим этганлик учун

тўлов олиш

Хабар жўнатувчи

абонент

Хабар олувчи

абонент


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

алоқа корхоналарининг хизматлар тақдим этиш жараѐни учун умумий стандартлар
ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Уяли алоқа хизматларининг бошқа бир хусусияти уяли алоқа хизматларини

тақдим этиш ва фойдаланиш жараѐнларининг мос келиши билан тавсифланади, бу эса,
мос равишда, рўй бераѐтган технологик жараѐнлар ва тақдим этилаѐтган хизматлар
сифатини бевосита хизматни тақдим этиш маҳалида кучли назорат қилишда
ифодаланади. Шунингдек, ахборотни узатишда махфийлик талаблари ҳам
таъминланиши лозим.

Уяли алоқа хизматларини тақдим этиш ва фойдаланиш жараѐнларини бир-

биридан ажратиб бўлмаслиги вақт бўйича келиб тушадиган юкламанинг бир текисда
бўлмаслигига олиб келади, бу эса истеъмолчиларнинг шахсий ва ишбилармонлик
ҳаѐти мароми билан изоҳланади. Уяли алоқа корхоналари юклама «чўққига чиққан»
соатларда абонентларнинг эҳтиѐжларини қондиришни таъминлаш учун етарли
даражада ишлаб чиқариш қувватлари захирасини таъминлаши лозим. Бунда уяли
алоқа корхоналари тармоққа юклама паст бўлган пайтларда уяли алоқа хизматларидан
фойдаланишни рағбатлантириш учун турли маркетинг акциялари ўтказади (масалан,
дам олиш кунлари ва тунги пайтда хизматлар нархининг пасайтирилиши).

Уяли алоқа учун асосий ва қўшимча хизматлар кенг номенклатураси характерли

бўлиб, бундай хизматларнинг айримлари бир-бирини тўлдириши ва бир-бирининг
ўрнини боса олиши мумкин. Дастлабки ҳолатда бозорда сифат кўрсаткичлари
яхшиланган янги хизматлар пайдо бўлиши анъанавий хизматларга талабнинг
пасайишига олиб келади. Кейинги ҳолатда эса, бир-бирини тўлдириб турадиган
хизматлардан бирининг ривожланиши бошқа хизматга талабнинг фаоллашувини
таъминлайди.

Ҳозирги пайтда овозли уяли алоқа каби хизматлар ўз истеъмолчисини топган

бўлиб, янги йўналишларни ривожлантириш зарур ва бунга уяли алоқа хизматлари
тармоқларида катта ҳажмда ахборот узатишга имкон берадиган технология
воситаларининг ривожланишига хизмат қилади. Асосий эътибор юқори тезликда
маълумот (ахборот) узатиш технологиялари негизида контентга йўналтирилган
хизматларга қаратила бошлаган. Янги, контентга йўналтирилган бизнеснинг
тўлақонли ривожланиши Ўзбекистонда учинчи ва тўртинчи авлод (3G ва 4G)
технологиялар пайдо бўлганидан сўнг амалга оширилмоқда.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида уяли алоқа корхоналари учун хизматлар

тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган қуйидаги таснифлаш
белгилари ажратилди (1-жадвал).





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Уяли алоқа хизматларини таснифлаш белгилари

№

Таснифлаш

белгиси

Уяли алоқа

хизмати

Хизмат тавсифномаси

1

2

3

4

1.

Фойдаланувчи
учун муҳимлик

Асосий хизмат

Овозли хабарлар узатиш (телефон чақирувлари)

Қўшимча хизмат

Асосий хизматга қўшимча равишда тақдим этиладиган
хизмат (видео, фото, контент-хабарлар узатиш)

2.

Хизматдан
фойдаланиш
характери

Доимий хизмат

Абонентга чекланмаган фойдаланиш учун хизматлар
тақдим этиш (уяли алоқа тармоғига доимий уланиш
имкониятини тақдим этиш)

Кечиктирилган
хизмат

Ахборот узатишда сўров ва ахборот олиш ўртасида вақт
бўйича узилиш мавжуд (SMS ва MMS хабарлар узатиш
ва қабул қилиш)

Интерфаол
хизмат

Олувчидан дарҳол олинадиган ахборот талаб қилинади
(телефон чақирувлари)

Тўғридан-тўғри
хизмат

Сўров бўйича ахборот

Бир

марталик

хизмат

Абонентнинг бир марталик талабномаси бўйича тақдим
этиладиган хизмат (телефон рақамини алмаштириш)

3.

Хизматнинг
янгилик
даражаси

Анъанавий
хизматлар

Абонентлар орасида улардан фойдаланиш кенг тарқалган
ва бозорда узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган хизматлар

Янги хизматлар

Уяли алоқа ва технологияларнинг ривожланиш
жараѐнида яратиладиган хизматлар

4.

Хизматлар
пуллилиги

Пуллик
хизматлар

Улар учун абонент пул тўлайдиган хизматлар

Бепул хизматлар Улар учун абонент пул тўламайдиган хизматлар

5.

Хабарлар
алмашиниш
характери

Иккитомонлама
суҳбат хизмати

Хабарлашувчи абонентларнинг ўзаро алоқа қилишга
йўналтирилади

Икки томонлама
суҳбатсиз хизмат

Фойдаланувчиларнинг

ўзаро

алоқаларини

талаб

қилмайдиган хизмат-хабарларни қайта ишлаш

Бир томонлама

Иккита абонент мавжудлигини талаб қилмайди
(Интернетга уланиш)

6.

Абонентлар
тоифалари

Pre-paid
хизматлар

Абонентнинг ҳисобрақамидан пул маблағлари ечиб олиш
реал вақт режимида рўй беради, жумладан, роумингда
кўрсатилган хизматлар учун

Шартнома
хизматлари

Абонентга аввал хизмат тақдим этилади, сўнгра пул
тўланади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Корпоратив
хизматлар

Корхона (юридик шахс) билан якка тартибда шартнома
тузиш асосида тақдим этилади

7.

Абонентларга
хизмат
кўрсатиш
шакли

Абонентлик
хизматлари
кўрсатиш бўйича
хизматлар

Мижозлар залида тақдим этиладиган хизматлар

Ўзига-ўзи
хизмат кўрсатиш
бўйича
хизматлар

Ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш тизими орқали олинадиган
хизматлар (Интернет-ѐрдамчи, мобил ѐрдамчи, сўровни
белгиланган рақамга жўнатиш орқали)

Персонал хизмат
кўрсатиш
хизматлари

VIP тоифадаги абонентларга персонал менежер орқали
тақдим этиладиган хизматлар

8.

Хизматлар
тақдим

этиш

комплекслилиги

Битта хизмат

Битта хизматни ўз ичига олади

Комплексли
хизматлар

Бир қатор асосий ва/ѐки қўшимча хизматларни ўз ичига
олади

9.

Хабарлар тури

Овозли
хизматлар

Нутққа оид хабарлар узатиш

Матнли
хабарлар

Матн кўринишидаги хабарлар узатиш

Видео хабарлар

Видеотасвирлар узатиш

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.


Уяли алоқа хизматларини жорий этиш ва такомиллаштириш унинг фаолияти

самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Замонавий
уяли алоқа корхонаси фақат самарали маркетинг, сотув ва тариф сиѐсати билангина
чекланиб қола олмайди. Истеъмолчилар асосий ва қўшимча хизматларга ҳам, сервисга
ҳам тобора қаттиқроқ талаб қўймоқда. Уяли алоқа хизматлари ривожланиши
корхонанинг мавжуд ва салоҳияти мижозлар томонидан қўйиладиган зарур
талабларига мос келишига имкон беради. Бу эса, мос равишда, корхонанинг ҳам
молиявий, ҳам натурал кўрсаткичлари динамикасида ижобий акс этади ва
корхонанинг бозордаги фаолияти самарадорлигини оширишга олиб келади.

Юқорида белгилаб берилган уяли алоқа хизматларининг айрим хусусиятлари

мавжудлиги фаолият самарадорлигини ошириш учун ўзига хос бошқарув
механизмларини шакллантириш заруратини юзага келтиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Кузовкова Т.А. Прогнозирование объемов услуг связи на основе модульного

принципа метода управляемого прогноза. - М.: ЦНТИ «Информсвязь», 2011.

2. Махкамов Б.Ш. Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларининг инновацион

ривожланиши. Т.: //Иқтисодиѐт ва таълим. 2009. № 6, 142-146.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

3.Махкамов Б.Ш. Особенности развития рынка мобильных услуг в Узбекистане.

Т.: // Журнал налогоплательщика. 2010, № 2 (24), 33-34.

4. Ратынский, М.В. Основы сотовой связи. /Под ред. Д.Б. Зимина. - М.: Радио и

связь, 2009. - 274 с.

Библиографические ссылки

Кузовкова Т.А. Прогнозирование объемов услуг связи на основе модульного принципа метода управляемого прогноза. - М.: ЦНТИ «Информсвязь», 2011.

Махкамов Б.Ш. Узбекистонда уяли алока хизматларининг инновацион ривожланиши. Т.: //Иктисодиёт ва таълим. 2009. № 6, 142-146.

Махкамов Б.Ш. Особенности развития рынка мобильных услуг в Узбекистане. Т.: // Журнал налогоплательщика. 2010, № 2 (24), 33-34.

Ратынский, М.В. Основы сотовой связи. /Под ред. Д.Б. Зимина. - М.: Радио и связь, 2009. - 274 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов