Эффективное управление инновационным развитием человеческих ресурсов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
112-122
29
8
Поделиться
Муратов, Х. (2016). Эффективное управление инновационным развитием человеческих ресурсов. Экономика и инновационные технологии, (3), 112–122. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8790
Х Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Определены тенденции обеспечения условий инновационного развития кадрового потенциала, классифицированы политические, экономические, социальные, демографические, технико-технологические и экологические риски, влияющие на эффективность деятельности рынка труда, и разработаны предложения по дальнейшему реформированию системы образования, чтобы не допустить расширения рисков управления инновационного развития кадрового потенциала.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.И. Муратов, мустақил изланувчи, ТДИУ

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШ

Определены тенденции обеспечения условий инновационного развития

кадрового потенциала, классифицированы политические, экономические,
социальные, демографические, технико-технологические и экологические
риски, влияющие на эффективность деятельности рынка труда, и
разработаны предложения по дальнейшему реформированию системы
образования, чтобы не допустить расширения рисков управления
инновационного развития кадрового потенциала.

Tendencies to ensure conditions of innovative development of human resource

capacity, classified political, economic, social, demographic, technical and
technological and environmental risks affecting the efficiency of the labor market
activity, and proposals for further reform of the education system, to prevent the
expansion of innovative development of Personnel Management Risk potential.

Калитли сўзлар:

кадрлар салоҳияти, меҳнат бозори, хавф-хатарлар,

инновацион ривожланиш

Мамлакатда кўп укладли иқтисодиётнинг шаклланиши, ишлаб чиқариш

тармоқ таркибининг янгиланиши, меҳнат бозори билан боғлиқ ўзгаришлар
натижасида қатор муаммо ва хавф-хатарлар вужудга келади. Давлат мулкининг
хусусийлаштирилиши, якка тартибдаги хусусий мулкчиликнинг ривожланиши,
глобаллашув жараёнлари меҳнат бозорини модификация қилиш ва аҳолининг
иш билан бандлигини қайта таркиблашга хизмат қилди, бу эса ижтимоий-
иқтисодий тизимлар олдида турган зарур ходимлар излаб топиш масаласини
мураккаблаштирди ҳамда меҳнат бозори имкониятларидан оқилона
фойдаланиш ҳисобига кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни
бошқаришнинг янги механизмларини излаб топиш масаласини долзарб қилиб
қўйди. Мамлакат иқтисодиётида бозор талабларига мувофиқ меҳнат
таклифининг янги соҳалари шаклланиши рўй бераётган бўлиб, бу янги
ижтимоий-иқтисодий тизимлар барпо этилиши, ортиқча ёки малакасиз
ходимларнинг бўшатилиши, малакали ишчи кучининг самаралироқ тизимларга
кўчиб ўтиши билан изоҳланади.

Бозор шароити талабларига мувофиқ меҳнат ресурслари сифатининг

пастлиги алоҳида ташвиш уйғотади. Моҳиятан, малакали кадрларнинг саноат,
фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан банк, кредит, суғурта, молия ва
савдо соҳаларига кўчиб ўтиши кузатилмоқда.

Бугунги кунда “анъанавий” бўлган юқори малакали кадрлардан

фойдаланиш самарадорлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг пастлиги,
меҳнатни мотивация қилиш тизимининг сустлиги каби муаммолардан ташқари
меҳнат бозори ресурслари ҳисобига кадрлар салоҳиятини инновацион
ривожлантиришга жиддий таъсир этувчи қуйидаги муаммолар ҳам мавжуд [1]:

кадрлар малакасининг бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб

бермаслиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тўпланган илмий-техник ва касбий салоҳиятнинг ошиши билан

биргаликда кузатилаётган чуқурлашиб бораётган таркибий инқироз;

малакали мутахассислар эмиграциясининг кучайиши.

Меҳнат бозори маҳаллий ижтимоий-иқтисодий тизимлар учун ишчи

кучига талаб ва таклиф ҳажми ҳамда таркиби шаклланадиган тизимни
ифодалайди. Меҳнат бозорининг бир хил турда эмаслиги хос бўлиб, бу ишчи
кучининг сони ва сифати бўйича дифференциация, шунингдек, миллати, жинси,
ёши ва ҳ.к. билан изоҳланади. Ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб ғарб
иқтисодчилари алоҳида бўлган суббозорлар - «ички» ёки «бирламчи» ва
«иккиламчи» бозорлар шаклланганлигини кўрсатади.

Ички бозор

га юқори

малакали, бой тажрибага эга, меҳнат самарадорлиги ва унумдорлиги юқори,
ўқиш қобилияти кучли бўлган ходимлар киради.

Ташқи бозор

ни малакаси

ўртача ёки паст бўлган ходимлар, шунингдек, тажрибасиз бўлган шахслар
ташкил қилади. Ушбу суббозор учун вақтинчалик ишга ёллаш ва қисман иш
билан бандликнинг, шунингдек, барқарор тавсифга эга бўлмаган тўлиқ иш
билан бандликнинг турли шакллари хос. Қисқа вақт ичида меҳнатга тарифсиз
ҳақ тўлаш ва ишга ёллашда ҳуқуқий битимнинг мавжуд эмаслиги билан
асосланадиган “

учламчи бозор”

ҳам шаклланди [2].

Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва унинг таклифи кўп қатламли, бир-

бири билан қўшилиб кетадиган, кўпинча ушбу бозор ҳолати ва ривожланиш
тенденцияларига турли йўналишда таъсир кўрсатадиган сабаблар билан
белгиланади. Е.М.Кочкинанинг фикрича, “кўп сонли хавф-хатарлар биргаликда
ўзига хос механизм ҳосил қилиб, ушбу механизм таъсири остида меҳнат бозори
шаклланади, фаолият кўрсатади ва ривожланади, ишчи кучига талаб ва унинг
таклифи ўртасида сон ва сифат тавсифлари тартибга солинади, бу эса кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантириш имкониятларида ўз аксини топади.
Бунда кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш хавф-хатарларидан
ҳар бирининг таъсири меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш
нуқтаи назаридан ўзининг бир хил маъноли эканлигини йўқотади [3].

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш шароитларини

таъминлаш мақсадида меҳнат бозорининг имкониятларидан оқилона
фойдаланиш учун зарур ходимларни излаб топиш нуқтаи назаридан меҳнат
бозорининг фаолияти самарадорлигига таъсир этадиган хавф-хатарларни аниқ
таснифлаш ва таркиблаш зарур.

1-чизмада меҳнат бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига

таъсир этувчи хавф-хатарларнинг таснифи келтирилган.

Меҳнат бозоридан самарали фойдаланиш имкониятларини тушунишга

мувофиқ кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришнинг асосий хавф-
хатарлари сиёсий ва иқтисодий хавф-хатарлар ҳисобланади. Собиқ
иттифоқнинг қатор мустақил мамлакатларга парчаланиб кетиши иқтисодий
вазиятга, меҳнат бозорининг ҳолатига, хусусан кадрлар салоҳияти
даражасининг ўзгаришига жиддий таъсир этган сиёсий хавф-хатарлардан бири
ҳисобланади (2-чизма).

Сиёсий хавф-хатарлар қонунчиликнинг ўзгариши (солиқ тартиби,

ижтимоий

суғурта

тизими,

меҳнат

қонунчилиги),

макроиқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичларни тартибга солиш, мамлакат ва минтақада маълум бир сиёсий
муҳит яратиш орқали ижтимоий-иқтисодий тизимнинг инсон ресурсларига
бўлган эҳтиёжларига таъсир кўрсатиши мумкин.

1-чизма. Меҳнат бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига таъсир этувчи хавф-

хатарлар таснифи

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

ХАВФ-ХАТАРЛАР

Ички

Ташқи

Сиёсий

Марказ ва минтақалар ўртасида сиёсий қарама-

қаршиликлар

Ижрочи ва вакиллик ҳукумати ўртасида ҳаракатлар

қарама-қаршиликлар

Иқтисодий

Инвестицион фаоллликнинг пастлиги

Минтақада зиён кўриб ишлайдиган корхоналар

банкротлиги

Маҳаллий солиқларнинг юқорилиги

Минтақада структурали деформация

Демографик

Меҳнат ресурсларининг салбий таркиби

Табиий камайиш

Аҳолининг зарарли одатлари ва йўл тутишлари

Жинс ва ёш таркиби

Малака таркиби

Ижтимоий

Минтақа ижтимоий сиёсати самарасизлиги

Минтақада ижтимоий соҳани ривожлантириш учун

маблағларнинг чекланганлиги

Маҳаллий касаба уюшмалар самарасизлиги

Ишсизларга ёрдам кўрсатилмаслиги

Бандлик хизматининг самарасизлиги

Техник-технологик

Минтақада манъавий эскирган технологиялар

Минтақада малакали мутахассисларни қайта

тайёрлашнинг мавжуд эмаслиги

Илмий марказларнинг йўқлиги

Экологик

Минтақада экологик ифлосланганлик

Зарарли ишлаб чиқаришлар кенгайишини

тўхтатишнинг самарасизлиги

Сиёсий

Дезинтеграция жараёнлари

Фаол иш ташлаш ҳаракати

Иқтисодий

Инфляция суръатининг юқорилиги

Лойиҳаларни давлат томонидан

молиялаштиришнинг етарли эмаслиги

Самарасиз солиқ сиёсати

Демографик

Меҳнат ресурслари самарасиз таркиби

Ноҳаракатчан меҳнат ресурслари

Аҳоли миграцияси суръатининг пастлиги

Ижтимоий

Бандлик сиёсатининг самарасизлиги

Ижтимоий дастурларнинг етарли даражада

молиялаштирилмаслиги

Касаба уюшмалар ҳаракатининг самарасизлиги

Ишсизлик даражасининг юқорилиги

Техник-технологик

Самарасиз инновация сиёсати

Самарасиз инвестиция сиёсати

Ҳаётийлик даврлари пасайиш босқичларида

Экологик

Экологик аудитнинг ишлаб чиқилмаганлиги

Экологик жараёнлар соҳасида давлат сиёсатининг

самарасизлиги

Фаол ҳарбий ҳаракатлар

Хорижий мамлакатлар билан сиёсий битимларнинг

йўқлиги

Сиёсий инқирозлар

Тўловларнинг амалга оширилмаслиги

Иқтисодий ўсиш суръатининг пастлиги

Номақбул хўжалик таркиби

Хусусийлаштиришнинг салбий оқибатлари

Инқирозлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни бошқариш учун

меҳнат бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига турли хавф-
хатарларнинг таъсирини аниқлаш ва сиёсий ўзгаришларни прогноз қилиш
лозим. Одатда, мамлакатда рўй бераётган иқтисодий жараёнларга салбий
таъсир

этади

ҳамда

келгусида

кадрлар

салоҳиятини

инновацион

ривожлантириш ва меҳнат бозорини шакллантиришда салбий оқибатларга олиб
келади [4].

2-чизма. Сиёсий хавф-хатарлар таснифи

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


Бозор ўзгаришлари шароитида интеграцион битимларнинг мавжуд

эмаслиги нафақат мамлакат иқтисодиётига, балки бутун давлат сиёсатига ҳам
таъсир кўрсатади.

МДҲ ва узоқ хориж мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқалар,

шунингдек, минтақалараро битимлар кадрлар салоҳиятини инновацион
ривожлантиришни бошқаришда меҳнат бозори имкониятларидан фойдаланиш
жараёнига ва минтақавий меҳнат бозорини шакллантиришга маълум тарзда
таъсир этади. Бундай битимларнинг йўқлиги минтақавий меҳнат бозорларининг
беқарорлашувига олиб келади.

Иқтисодий хавф-хатарлар

– иқтисодий ўсиш суръати, ишсизлик ва

инфляция даражаси, тармоқ ўзгаришлари ва ҳ.к. минтақа иқтисодиётига таъсир
кўрсатгани ҳолда кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни
бошқаришда меҳнат бозори имкониятларидан самарали фойдаланиш жараёнига
ҳам таъсир кўрсатади (3-чизма).

Беқарор иқтисодий ўсиш, қоидага кўра, иқтисодиётда тўлов лаёқатига эга

бўлган талабнинг пасайишига, демак, ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига
олиб келади, шу билан бирга, меҳнатга талабнинг пасайиши кузатилади ва
кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш имкониятлари кескин
қисқаради.

Сиёсий хавф-хатарлар

Низолар

Дунё

низолари

Давлат

низолари

Минтақа

низолари

Сиёсий

инқирозлар

Ҳарбий

тўқнашув

Иш

ташлаш

Дезинтеграция хавф-хатарлари

МДҲ

давлатлари

билан сиёсий

битимлар-

нинг йўқлиги

Бошқа

давлатлар

билан сиёсий

битимларнинг

йўқлиги

Минтақалар

аро

битимлар-

нинг

йўқлиги

Ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилмаганлиги

Ижроия ва вакиллик

ҳукумати

Марказий ва

минтақавий ҳукумат

Минтақавий,

маъмурий ҳукумат

ва корхоналар

раҳбарияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3-чизма. Меҳнат бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига таъсир

этувчи иқтисодий хавф-хатарлар

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни бошқаришда меҳнат

бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига ушбу хавф-хатарларнинг
таъсирини аниқлаш учун бу хавф-хатарлар ва уларни белгилаб берувчи
кўрсаткичларнинг тадрижий ўзгаришини батафсил прогноз қилиш зарур.
Шаҳар ва қишлоқ меҳнат бозорларини шакллантирадиган институтларнинг
вазифаси иқтисодий хавф-хатарларнинг ишчи кучига талаб ва таклифга
таъсирини аниқлашдан иборат.

Давлат бюджетидан маблағ кўпинча ривожланмаган минтақалар

фойдасига, сўнгра занжир бўйлаб «муаммоли» шаҳарлар ва мос равишда
ижтимоий-иқтисодий тизимлар фойдасига қайта тақсимланади. Ушбу
инвестицион мантиқ асоссиз бўлмасада, лекин боқимандалик муаммосидан
ҳоли эмас. Бизнинг фикримизча, истиқболли ва тез ўсадиган ижтимоий-
иқтисодий тизимларга маблағ киритиш бундай мантиққа муқобил вариант
ҳисобланади.

Иқтисодий хавф-хатарлар

Молиявий

Ишлаб чиқариш

Таркибий

Маҳаллий солиқларнинг

юқорилиги

Минтақада инвестицион

нофаоллик

Инфляция суръатининг

юқорилиги

Лойиҳаларни молиялашнинг

етарли эмаслиги

Самарасиз солиқ сиёсати

Самарасиз инвестиция

сиёсати

Тўловнинг амалга ошмаслиги

Самарасиз кредитлаш

Валюта курсининг тушиши

Ишчи кучи қийматининг

юқорилиги

Минтақада ишлаб чиқариш

динамикасининг пасайиши

Минтақада корхоналар

банкротлигининг кўплиги

Фонд билан жиҳоз-

ланганликнинг пасайиши

Иқтисодий ўсиш

суръатининг пастлиги

Эски технологиялар

Самарасиз қайта

таркиблаш

Ўзгаришларнинг салбий

динамикаси

Хўжаликнинг самарасиз

тармоқ таркиби

Жамиятдаги салбий

ўзгаришлар

Хусусийлаштириш

Талабнинг йўқлиги

Халқаро конъюнктура

ўзгариши

Рақобатнинг йўқлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни бошқаришда меҳнат

бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатувчи яна бир
хавф-хатар бу - ишчи кучининг қиймати ҳисобланади.

Бизнинг фикримизча, ишчи кучининг қийматини аниқлашга доир

мукаммал ёндашув ишлаб чиқилмаган. Маҳсулот ёки хизмат таннархида иш
ҳақи ҳажми фоизининг жуда камлиги ходимларнинг иқтисодий, шунингдек,
маънавий рағбатларини чегаралайди ва бу, ўз навбатида, мулкчилик
муносабатлари ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича амалий вазифаларни ҳал
қилишда муаммоларга олиб келади.

Меҳнат муносабатларининг самарали моделини шакллантириш, хўжалик

юритиш усуллари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, маҳсулот таннархида
иш ҳақининг улуши мунтазам ортиб бориши тенденциясига асосланган бўлиши
лозим. Ходим яратадиган қийматда иш ҳақининг улуши иқтисодий
ривожланган мамлакатлар билан таққослаганда бизнинг республикада 1,5-1,8
баравар кам бўлиб, шу сабабдан меҳнат рағбатларини кучайтириш учун
тақсимот механизмини қайта кўриб чиқиш зарур. Бозор муносабатларининг
такомиллашуви билан инсон эҳтиёжларини қондиришда иш ҳақининг ролини
ошириш, бу ижтимоий-иқтисодий тизимга ўзининг кадрлар салоҳиятини
инновацион ривожлантириш учун меҳнат бозори имкониятларидан оқилона
фойдаланишга имкон бериши учун ушбу хавф-хатарнинг кенгайишига йўл
қўймаслик зарур.

Ишлаб чиқариш хавф-хатарлари

кадрлар салоҳиятини инновацион

ривожлантириш шароитларини таъминлаш ва бозор механизмларини жорий
қилиш учун ноқулай шарт-шароитлар яратгани ҳолда меҳнат бозорини
шакллантириш жараёнини тўхтатиб қўйиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг
пасайиши ва ишсизлик даражаси ўртасида ҳам боғлиқлик мавжуд.

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни бошқаришда меҳнат

бозоридан оқилона фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатадиган

таркибий хавф-хатарлар

бу – хўжалик тармоқ таркибининг ўзгариши,

хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларининг амалга
оширилиши, меҳнат ресурсларининг тармоқ ва касбий ҳаракатини амалга
ошириш, кичик бизнеснинг ривожланмаганлиги ва аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш шароитларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ салбий
вазиятлардир.

Ижтимоий хавф-хатарлар

бозор иқтисодиёти беқарорлигини белгилаб

беради ва кўп жиҳатдан ижтимоий-иқтисодий тизим даражасида ижтимоий
масалаларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатади. Ижтимоий хавф-хатарлар
таркибида уларнинг кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш
жараёнларини таъминлашда меҳнат бозоридан оқилона фойдаланиш
имкониятларига таъсир этиш нуқтаи назаридан ғоявий, норматив-қонунчилик
ва корпоратив хавф-хатарлар ажратиб кўрсатилади (4-чизма).

Маълумки,

мустақилликнинг

дастлабки

йилларидан

бошлаб

мамлакатимиз меҳнат қонунчилигида бир қатор ижобий ўзгаришлар содир
бўлиб, меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги ва ҳуқуқий асоси белгилаб қўйилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

4-чизма. Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни

бошқаришнинг ижтимоий хавф-хатарлари

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

1992 йил 13 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуни меҳнат муносабатларини
тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1996 йил 1 апрелдан амалга
киритилган

Ўзбекистон

Республикаси

Меҳнат

Кодекси

меҳнат

муносабатларини тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асосни яратган бўлиб, унда
эътироф этилган ишга жойлашиш ҳуқуқи аҳамиятлидир.

Олий таълим ва моддий ишлаб чиқариш ўртасида юзага келган ўзига хос

хўжалик ҳисобидаги алоқалар шароитларида бозор орқали мутахассис
тайёрлаш қийматини аниқлаш олий таълим муассасалари битирувчиларини
ишлаётган мутахассислар билан таққослаганда ноқулай вазиятга солиб қўяди,
шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг уларга зарур бўлган малакали
ходимларга етарлича бўлмаган ёки ортиқча баҳо бериш хавф-хатарини
оширади [5].

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш имкониятлари

минтақадаги демографик хавф-хатарлар билан ҳам боғлиқ. Аҳолининг жинс ва
ёш таркиби, мутлақ ва нисбий ўсиши, аҳоли зичлиги, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси
нисбати аҳоли таркибидаги ўзгаришларни тавсифлайдиган муҳим кўрсаткичлар
ҳисобланади.

5-чизмада

кадрлар

салоҳиятини

инновацион

ривожлантиришни

бошқаришда меҳнат бозори имкониятларидан оқилона фойдаланиш ва уни
самарали шакллантириш жараёнларига таъсир этадиган демографик хавф-
хатарлар рўйхати келтирилган.


Ижтимоий хавф-хатарлар

Ғоявий

Норматив-қонунчилик

Корпоратив

Меҳнат қилувчи аҳолининг

оқилона фикрламаслиги

Жамиятдаги самарасиз

таркибий ўзгаришлар

ОАВнинг самарасиз

фаолияти

Жамиятдаги мунозарали

ҳодисалар

Ахборот оқимининг

уюшмаганлиги

Ходим меҳнатининг

норматив-ҳуқуқий базаси

ўзгариши

Бандликни таъминлаш

шароитларининг

ўзгариши

Пенсия, нафақа,

ижтимоий тўловлар

ҳажмининг камлиги

Бандлик хизматининг

самарасиз фаолияти

Касбий қайта

тайёрлашнинг йўқлиги

Касаба уюшмаларининг

самарасиз фаолияти

Ишсизларга ёрдамнинг

йўқлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

5-чизма. Меҳнат бозори имкониятларидан оқилона фойдаланиш ва уни

самарали шакллантиришнинг демографик хавф-хатарлари

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


Техника ва технологияларнинг ривожланиши ишчи кучига бўлган

эҳтиёжларни тубдан ўзгартиради. Қуйида техник-технологик хавф-хатарлар
таснифи келтирилган (6-чизма).

6-чизма. Техник-технологик хавф-хатарлар

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


Инсон

ресурслари

бўйича

мутахассислар

янги

техника

ва

технологияларни ижтимоий-иқтисодий тизимларда жорий қилиш таъсирини
олдиндан баҳолаш учун дунё илм-фанидаги ўзгаришлар тенденцияларини
кузатиб бориши лозим.

Фан-техника тараққиёти янги иш ўринларини яратишни талаб қилади,

чунки у меҳнатга лаёқатли аҳолини қайта ўқитиш бўйича катта ҳажмдаги
тадбирларни амалга ошириш зарурлигини англатади. Бироқ кадрлар
хизматининг айрим мутахассислари таъкидлашича, янги техника ва

Демографик хавф-хатарлар

Сон тавсифи

Сифат тавсифи

Меҳнат ресурсларининг етарли эмаслиги

Аҳоли миграциясининг паст суръати

Аҳолининг табиий камайиши

Кўчувчи ходимлар оқимининг камлиги

(тармоқлараро, минтақалараро)

Номақбул жинс-ёш таркиб
нооптимал
Номақбул таълим таркиби
нооптимал
Номақбул малака таркиби

Номақбул миллий таркиб

Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг
номақбул тақсимланиши

Техник-технологик хавф-хатарлар

Инновацион хавф-хатарлар

Инвестицион хавф-хатарлар

Ташкилий хавф-хатарлар

Технологияларнинг

эскириши

Маҳсулотнинг

эскириши

Имтиёзли

кредитлашнинг йўқлиги

Инвестициялаш

соҳасида банкларнинг

самарасиз сиёсати

Илмий уюшмаларнинг

самарасиз фаолияти

Малакали

мутахассисларни қайта

тайёрлашнинг йўқлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

технологияларнинг жорий қилиниши сабабли муайян қайта ўқитиш эскиради.
Эндиликда шундай қайта тайёрлаш тизими керакки, у иш ўрнига муайян
талаблардан ортиқ бўлсин, мавжуд техник базалардан маълум даражада
мустақил бўлиши лозим ва бу масала ҳал этилмагунча кадрлар салоҳиятини
инновацион ривожлантириш жараёнларида техник-технологик хавф-хатарлар
катта эканлиги ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Фан-техника

инқилоби

шароитида

инсон

омилининг

техника

ривожланишига қайтувчан таъсирини кучайтириш зарурати ўсади. Билим ва
кўникмаларни янгилаш ва бундай янгилаш қобилиятларини ривожлантириш
узлуксизлиги ғояси ҳозирги пайтда тобора кенг эътироф этилиб, тан
олинмоқда. Чунончи, АҚШ Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра,
мамлакат катта ёшдаги аҳолисининг аксарияти ишлаб чиқариш талаблари
билан барвар қадам ташлаш учун меҳнат ҳаёти давомида 45 марта малака
алмаштиришига тўғри келган [6]. Швецияда 88 та меҳнат бозори институтлари
ташкил этилган. Улар мижозларнинг имкониятларини аниқлайди, тавсиялар
беради, малака ошириш курсларига йўналтиради. Янги касб эгаллаш ниятида
бўлганларга институтлар ўртача 70 минг крона сарфлайди [7].

Саноат жиҳатидан қолоқ бўлган минтақалар маълум даражада экологияга

таъсир кўрсатади ва бу меҳнат бозорини шакллантириш ҳамда кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантириш имкониятларига таъсир кўрсатмасдан
қолмайди. 7-чизмада экологик хавф-хатарлар таснифи келтирилган.

Экологик

хавф-хатарлар

бевосита минтақа кадрлар салоҳиятининг саломатлигини,

меҳнат лаёқатини ва такрор ишлаб чиқариш қобилиятини белгилаб беради.

7-чизма. Меҳнат бозори имкониятларидан оқилона фойдаланишга таъсир

этувчи экологик хавф-хатарлар

Манба: чизма муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


Юқорида

санаб

ўтилган,

кадрлар

салоҳиятини

инновацион

ривожлантиришни самарали бошқариш жараёнларига таъсир этувчи хавф-
хатарлар иқтисодий муваффақиятни ёки бу хавф-хатарларнинг кенгайишига
йўл

қўймаслик

бўйича

чора-тадбирлар

изчил

бўлмаган

ҳолларда

муваффақиятсизликни белгилаб берадиган муҳим хавф-хатарлар қаторига
киритилади.

Шу сабабли ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни

ривожлантиришнинг энг муҳим хусусияти, юқорида санаб ўтилган барча хавф-
хатарларга мувофиқ, уларнинг вужудга келиши, агар мавжуд бўлса
кенгайишига йўл қўймаслик ва ишчи кучининг меҳнат лаёқатини олди-сотдиси

Экологик хавф-хатарлар

Экология

соҳасидаги

тадбирларнинг

самарасизлиги

Экологик

ифлосланиш

(ҳаво, сув)

Зарарли ишлаб

чиқаришда

ишларнинг амалга

оширилиши

Экологик

аудитнинг

йўқлиги

Ҳудудда зарарли ишлаб

чиқаришнинг ривожланиши

борасида самарасиз сиёсат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

эркин амалга ошириладиган меҳнат бозорини шакллантириш ҳисобланади.
Бундай шароитларда кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни
бошқариш учун меҳнат бозори имкониятларидан оқилона фойдаланиш
жараёнлари алоҳида аҳамият касб этади. Биз кадрлар салоҳиятини инновацион
ривожлантиришни бошқаришда меҳнат бозори имкониятларидан оқилона
фойдаланишга имкон берадиган кўрсатиб ўтилган жараёнларни товар – ишчи
кучини сотадиган ходим, ушбу товарни харид қиладиган ижтимоий-иқтисодий
тизим ҳамда унинг айирбошлаш ва истеъмол қийматини яратадиган, яъни ишчи
кучининг сифат тавсифини, аниқроғи – интеллектуал салоҳиятни
шакллантирадиган олий таълим муассасаси ўртасида юзага келадиган янги
турдаги иқтисодий ўзаро муносабатларни кузатиш нуқтаи назаридан кўриб
чиқишни тавсия этамиз. Бу кўп жиҳатдан шу билан боғлиқки, бугунги кунда
мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимларида раҳбарлар кадрлар салоҳиятини
шакллантириш энг катта инновацион ривожлантиришни талаб қилади. Кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантиришнинг юқорида санаб ўтилган барча
хавф-хатарларини иқтисодиёт тармоқларида интеллектуал таркибий қисмни
шакллантириш бўйича чора-тадбирларни фаол амалга ошириш асосида ҳал
этиш мумкин.

Интеллектуал салоҳият алоҳида олинган менежернинг ҳам, ижтимоий-

иқтисодий тизимнинг ҳам бошқарув кадрлар салоҳиятида алоҳида аҳамиятга
эга. Менежернинг интеллектуал салоҳияти ўсишида катта роль ўйнайдиган
таълимнинг мақсадларидан бири иқтидорли ва қобилиятли ёшларни аниқлаш ва
ривожлантириш ҳисобланади.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда юзага келган кадрлар

салоҳияти анча юқори таълим тавсифига эга. Хусусан, 2005 йилда корхона ва
ташкилотларда ёлланиб ишловчи аҳоли таркибида олий, ўрта махсус
маълумотлилар улуши ортган, ўрта ва тугалланмаган ўрта маълумотлилар
улуши 23,7 фоизни [8] ташкил қилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 32,6
фоизга [9] тенг бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасида амалдаги таълим

тизими ҳозирги пайтда бозор иқтисодиёти эҳтиёжларини нафақат сон бўйича,
балки сифат кўрсаткичлари бўйича ҳам қониқтирмайди. Шу сабабли кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантиришни бошқариш хавф-хатарларининг
кенгайишига йўл қўймаслик учун таълим тизимини янада ислоҳ қилиш: унинг
илмий-услубий ва норматив базасини янгилаш, профессор-ўқитувчилар
таркибини янада кучайтириш, моддий-техник ва молиявий асосларини
мустаҳкамлаш зарур. Кадрлар тайёрлашда нафақат зарур профессионал
билимлар олишга, балки менежерларда корпоратив фаолиятда ҳам, ташқи
муҳит билан ўзаро алоқаларида ҳам намоён бўладиган коммуникацион ва
интегратив қобилиятлар, комплексли ўзаро алоқалар тоифаларида фикрлай
олиш қобилияти билан биргаликда таҳлилий фикрлаш мавжудлигини назарда
тутадиган

интеллектуал

ва

ижтимоий

чуқур

билимга

эгаликни

ривожлантиришга катта эътибор қаратиш таклиф этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Десслер Д. Управление персоналом. – М.: Бином, 2004 г. – С.64.

2.

Маслов Е.В. Управление персоналом предприятия: Учеб. пособие. – М:

Новосибирск: НГАЭиУ, 2000. – С.46.

3.

Кочкина E.M. Цикличность модернизации российской экономики. Урал

в контексте российской модернизации. Сборник статей. - Челябинск: Изд-во
«Каменный пояс», 2005. – С.74

4.

Маренков П.Л., Алимарина Е.А. Управление трудовыми ресурсами. -

М.: Московский экономико-финансовый институт: Ростов-н/Д.: Изд-во
«Феникс», 2004. – С.160.

5.

Федосеев В.Н., Капустин С.Н. Управление персоналом организации:

Учеб. пособие. - М.: Изд-во «Экзамен», 2004. – С.99.

6.

Романюк, Е.В. Инфраструктурное обеспечение государственного

регулирования занятости населения: сущность и элементы. – Москва, 2015. – Т.
16. – № 7. – С. 1061.

7.

Торрингтон Д. Управление человеческими ресурсами. М.: ДиС, 2004. –

С. 236.

8.

Труд и занятость в Узбекистане. – Ташкент, 2007. – С.58.

9.

Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик. Статистик тўплам. – Тошкент, 2015 –

73-б.

Библиографические ссылки

Десслер Д. Управление персоналом. - М.: Бином, 2004 г. - С.64.

Маслов Е.В. Управление персоналом предприятия: Учеб, пособие. - М: Новосибирск: НГАЭиУ, 2000.-С.46.

Кочкина Е.М. Цикличность модернизации российской экономики. Урал в контексте российской модернизации. Сборник статей. - Челябинск: Изд-во «Каменный пояс», 2005. - С.74

Маренков П.Л., Алимарина Е.А. Управление трудовыми ресурсами. -М.: Московский экономико-финансовый институт: Ростов-н/Д.: Изд-во «Феникс», 2004. - С. 160.

Федосеев В.Н., Капустин С.Н. Управление персоналом организации: Учеб, пособие. - М.: Изд-во «Экзамен», 2004. - С.99.

Романюк, Е.В. Инфрасгруктурное обеспечение государственного регулирования занятости населения: сущность и элементы. - Москва, 2015. - Т. 16.-№7.-С. 1061.

Торрингтон Д. Управление человеческими ресурсами. М.: ДиС, 2004. -С. 236.

Труд и занятость в Узбекистане. - Ташкент, 2007. - С.58.

Узбекистонда мехнат ва бандлик. Статистик туплам. - Тошкент, 2015 — 73-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов