“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
Г.Т. Самиева,
мустақил изланувчи, ҚарМИИ
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАЛАРИ МИСОЛИДА
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
В данной научной статье даны сведения о дехканских (крестьянских)
хозяйствах и их роль в экономике нашей республики и в сельском хозяйстве, их
значение в производстве важных пищевых продуктов. А также, в научной
статье особо раскрывается вопросы развития производства в республике
зарубежного опыта. Например, опыт развитых стран как Япония, США,
Германия и Россия.
In this scientific article provides information on the DEKHKAN (peasant)
farms and their role in the economy of our Republic and agriculture and their
importance in the production of major food products. And, especially in the scientific
article, revealed issues of the development of production in the country of foreign
experience. For example, the experience of developed countries such as Japan, USA,
Germany and Russia.
Калит
сўзлар:
деҳқон
хўжалиги,
озиқ-овқат
хавфсизлиги,
кооперациялаш, қишлоқ хўжалиги, маҳсулот, экспорт, фермер хўжалиги,
корпорация, агротехник тадбирлар, замонавий агротехнология.
“Деҳқон хўжалигининг асосий вазифаси – қишлоқ аҳолисини фойдали
меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали ишлаб чиқариш
ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришиш ҳамда шу асосда энг кам сарф-
харажат
бирлиги
эвазига
маҳсулот
етиштиришни
ҳар
томонлама
кўпайтиришдан иборат. Шунингдек, ер ресурсларидан унумли фойдаланиш,
мамлакат аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳисса
қўшиш, ўзи жойлашган ҳудуднинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда
иштирок этиш каби бир қатор вазифаларни ечишда ҳам деҳқон хўжаликлари ўз
ҳиссаларини қўшишлари лозим”[1]. Албатта, бу деҳқон хўжаликларига
бериладиган назарий таърифлардан бири. Лекин ҳамма давлатларда ҳам
шундаймикин? Бу хусусда С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобаев[2], А.Ўлмасов шундай
ёзишади: “Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда (АҚШ, Канада,
Япония, Франция, Италия ва ҳок.) деҳқон хўжаликлари умуман, деҳқонлар сони
кескин қисқарди, фермер хўжаликларининг ўсиши билан бирга кооперациялаш
юзага келди. Ҳозир ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг асосий қисмини
ташкил этадиган деҳқонларнинг хўжалик уклади ривожи ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг умумий қолоқлиги таъсирида янада мураккаблашиб бормоқда.
Собиқ Совет Иттифоқида, Шарқий Европа ва Осиёдаги бир қатор
мамлакатларда мажбурий равишда амалга оширилган деҳқон хўжаликларини
кооперациялаш (жамоа хўжаликларига айлантириш) қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини жуда пасайтириб, деҳқонларга ҳам, жамиятга ҳам зарар
келтирди”[3].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
А.Рассказов эса: “Россияда шахсий ёрдамчи хўжаликлар ривожига
коллективлаштириш катта талофат келтирган, лекин 30-йиллардаги
очарчиликдан кейин ҳар бир оила ўз шахсий хўжалигига эга бўлиш зарурати
пайдо бўлди”[4], - дея ўз илмий асарларида кўрсатиб ўтган.
Япония
саноати, қишлоқ хўжалиги, умуман ҳар соҳада юқори
ривожланган мамлакатлар қаторига киради. ЯММ миқдорига кўра, АҚШ ва
Хитойдан кейинги 3-ўринда туради. Мамлакат ер майдони 372 минг км
2
,
аҳолиси 127 млн. кишидан кўпроқни ташкил этади. 1950 йилларда бу ерда
урушдан кейин “иқтисодиётни оёққа турғазиш” учун бир қанча иқтисодий
ислоҳотлар ўтказилди. Энг биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги соҳасига
эътибор қаратилиб, ер майдонларини эгаллаб олган “феодал” мулкдорлардан
тендер асосида ерлар ўз эгаларига берилди. Фермер ва деҳқонлар синфи шу
даврларда Япониянинг аграр ислоҳотлари қатнашчиси бўлди. Фақатгина 1970-
80 йилларда Япониянинг ҳаётига “япон иқтисодиёти ривожининг янги
босқичи” кириб келди. Бу пайтга келиб Япония энг ривож топган саноат-
индустриал мамлакат сифатида танилди. Шунда ҳам қишлоқ хўжалигига
эътибор берилиб, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш юқори савияда амалга
оширилди.
Япония дон йиғими бўйича дунёдаги мамлакатлар ичида 20-ўринда
туради. Йилига 12,7 млн тонна дон етиштириб, шундан 40,2 % и деҳқонлар,
қолгани эса фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри
келади[5].
Япония қишлоқ хўжалигида асосан гуруч етиштирилади ва йилига 11,9
млн тонна гуруч етиштирилса, шундан 6-8 % деҳқон хўжаликлари ҳиссасига
тўғри келади. Ўзбекистонда эса гуруч етиштиришда деҳқон хўжаликлари
ҳиссасига 34-36%и тўғри келади. Шунингдек, Япония дунёда картошка
етиштирувчи, экспорт қилувчи 32 мамлакат ичида 16-ўринда туради, лекин
етиштираётган 3,4 млн тонна картошканинг аксарият қисмини (68% ини) ўз
аҳолиси истеъмоли учун етиштиради. Картошканинг 49 % ини деҳқонлар
етиштириб беради. Қолгани эса фермерлар зиммасига тўғри келади.
Сабзавотлар ишлаб чиқариш ва йиғим – терими бўйича Япония дунёда 7-
ўринда туради. 16 млн тонна сабзавотдан 82 % ини деҳқон хўжалиги
етиштириб беради.
Айниқса, мева етиштиришда Япония кўпроқ деҳқон хўжаликларига
таянади. Масалан, 2003-2009 йиллар давомида Япония 100 мамлакат ичида 25-
ўринда турган ва йилига 5,2 тонна мева етиштирган. Бу йиғимнинг 90,2 % и
деҳқонлар, қолгани эса қишлоқ хўжалигининг бошқа корхоналарига тўғри
келади. Япониядаги юқори суръатда ривожланган саноат, айниқса,
машинасозлик саноати, қишлоқ хўжалигида минитехнологиялар, ҳатто
роботлардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса деҳқон хўжаликларида
ёлланма меҳнатдан кўра кўпроқ автоматикадан фойдаланилади, деган хулосани
беради. Япониянинг энг кўп тарқалган деҳқон хўжалиги – бу шафтоли, узум,
қулупнай етиштиришга ихтисослашган деҳқон хўжалигидир. Давлат томонидан
уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари кўрилади.
Масалан, истисно тариқасида (ўзи ер энг асосий муаммо саналган давлат
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
бўлмиш Японияда) юқори даромадли деҳқон хўжаликларига, шафтоли, узум
етиштириш учун қўшимча ер берилади ва деҳқонлар ўзларига яқин бўлган
шаҳар бозорлари ва супермаркетларини ўзлари етиштирган маҳсулот билан
таъминлайдилар. Бунинг учун улар шартнома асосида ишлашади. Натижада
аҳолининг мевага бўлган эҳтиёжи қондирилади, аҳоли хўжалиги билан
шуғулланувчи ҳар бир оила йилига ўртача 21 минг доллардан 32 минг
долларгача фойда олишга эришадилар.
Дунёнинг энг иқтисодий ривожланган мамлакатларидан бири –
АҚШ
дир.
Урушгача АҚШда иқтисодий ривожланиш саноатдан кейинги 2-ўриндаги
қишлоқ хўжалигида ҳам юзага келади. Бу давлат дунёда ўзини-ўзи хомашё
ресурслари билан таъминловчи энг йирик давлатлардан бири. Дунёдаги
трансмиллий корпорациялардан энг машҳур 10 тасидан 8 таси АҚШга тегишли.
Урушдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини капиталлаштириш устидан
монополиялар ўрнатилди[6]. 1990 йил ва ундан кейинги йиллар АҚШ ЯММ
нинг 70 % и – хизмат кўрсатишга, қишлоқ хўжалиги эса атиги 2 % гина ташкил
этган. Қишлоқ хўжалиги бу ерда юксак даражадаги бозор муносабатларининг
ривожи, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги товарлилик даражаси
билан ажралиб
туради. Қишлоқ хўжалиги асосан фермер ва деҳқонлар меҳнати билан, ёлланма
меҳнат, юқори техника-технология, кимё ва фаннинг илғор ютуқларидан
фойдаланган ҳолда яхши натижаларга эришмоқда. Шунинг учун аҳолининг
бор-йўғи 12-15 %и қишлоқ хўжалиги билан машғул бўлган вазиятда ҳам
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай оладилар. Ҳатто қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларидан хомашёни экспорт қилишга ҳам эришади.
Деҳқон ва фермер хўжаликларида энг кўп қўлланиладиган минерал
ўғитлардан азотли ўғитлар – 112,5 млн. т, фосфорли 39,9 млн.т, калийли – 46,3
млн тонна – жами 198, 7 млн т ўғитларни қўллаш бўйича АҚШ дунёда
Хитойдан кейинги 2-ўринда туради. АҚШда деярли экологик тоза майдонлар
(қишлоқ хўжалигига яроқли) қолмаган. Ҳозирги кунда АҚШ да ерларни
ўғитлардан зарарсизлантириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб
борилмоқда. Бу илмий ишларда кўпчилик олимлар деҳқон хўжаликларини
истиқболда кўпайтириш лозимлигини айтадилар. Чунки уларнинг фикрича,
деҳқон хўжаликларида ерлардан фойдаланиш даражаси (зарарсизлантириш)
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридан кўра юқорироқ натижани бермоқда.
АҚШ 2001-2015 йилларда 322-400 млн тонна дон етиштириб, дунёда
Хитойдан кейинги 2- ўринда туради, шундан 53, 3 – 60 млн тоннаси буғдойга
тўғри келади. Дон ва буғдой етиштиришда АҚШ асосан фермер хўжалигига
таянади. Деҳқон хўжалиги у ерда «Peasant» ёки «farmer household» деб
юритилади.
Буғдой етиштиришда деҳқон хўжалигининг улуши бор-йўғи 0,7 – 1,2%,
қолгани эса олий маълумотли фермерлар зиммасига юкланади. Деҳқон
хўжалиги зиммасига кўпроқ апельсин (йилига 12 млн тонна (Бразилиядан
кейин дунёда 2-ўринда туради)), грейпфрут (йилига 2,5 млн тонна, (жаҳонда
биринчи ўринда туради), қулупнай (уни етиштириш бўйича ҳам жаҳонда етакчи
ўринда туради, йилига 820-900 минг тоннагача ишлаб чиқаради), малина
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
(дунёда 4-ўринда туради, йилига 37-45 минг тоннагача ишлаб чиқаради) ва
ҳоказолар ишлаб чиқариш юкланган (1-жадвал).
Шунингдек, АҚШда бодом етиштириш ҳам юқори суръатлар билан
ўсмоқда. Йилига 485 минг тонна бодом терилади ва буни АҚШдаги
бодомзорлар эгалари – ҳақиқий деҳқонлар амалга оширадилар. Ҳар йили
қишлоқ хўжалиги АҚШ иқтисодиётига миллионлаб доллар фойда келтиради.
Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишда дунёда етакчи
роль ўйновчи давлат бу –
Германия
дир. Давлатнинг фермер ва деҳқон
хўжаликларини қўллаб-қувватловчи ва рағбатлантирувчи “яшил режа” деб
номланувчи молиявий сиёсати натижасида мамлакатнинг 85 % озиқ-овқатга
бўлган эҳтиёжини қишлоқ хўжалиги кооперативлари қондиради. Лекин ўша
қишлоқ хўжалиги кооперативлари негизида деҳқон хўжаликлари фаолият
юритадилар.
1 – жадвал.
АҚШ да деҳқон хўжалиги етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ва уларнинг улуши[7]
№
Қи
шло
қ хў
жалиг
и
м
аҳсул
отл
ари
турл
ари
Ўлчов б
ирлиг
и
2000 й
2003 й
201
5
й
2015 й 2
000 й
га н
ис
б.,
%
Деҳқ
он хў
жалиг
и
ул
уши
,
%
Б
ош
қа қ
иш
л
оқ хў
жа
л
иги
к
орхо
на
л
ари, %да
1
2
3
4
5
6
7
8
9
1
Буғдой
млн.тонна 53,2
53,5
60
113
0,7-1,2
99,3-
98,8
2
Гуруч
млн.тонна
9,7
10,8
12,0
123
2,2-3
97,8-
97
3
Маккажўхори млн.тонна 241,5 245,7
294,8
103
30-35
65-70
4
Картошка
млн.тонна 21,7
23,5
282
130
28-33
67-72
5
Дуккаклилар
(барчаси)
млн.тонна
1,5
2,1
2,5
166
70-72
28-30
6
Қанд лавлаги
минг
тонна
31,1
33,0
35,0
112
70-75
25-30
7
Сабзавотлар
млн.тонна 38,8
40,2
42,5
109
80-85
15-20
8
Карам
млн.тонна
2,3
3,2
4,0
173
97-97,8
2,2-3
9
Помидор
млн.тонна 11,3
12,2
14,0
124
98-99
1-2
10 Апельсин
млн.тонна 11,9
12,5
14,0
117
98-99
1-2
11 Грейпфрут
млн.тонна
2,5
3,7
4,2
168
97,5-98,5 1,5-4,5
12 Қулупнай
млн.тонна
820
900,6
980
116
100
0
Германия қишлоқ хўжалигига алоҳида маблағ йўналтирилади, айниқса
микрокредитлар, имтиёзли кредитлар, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти учун моддий ва маънавий рағбатлантиришлар, айниқса
чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган сиёсат қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари умумий қийматининг 70 %и шу соҳага тегишли эканини
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
кўрсатиб туради. Бу ерда фермер хўжалиги кўпроқ чорвачиликка
ихтисослашган, деҳқон хўжалиги эса деҳқончиликка йўналтирилган.
Германиянинг қуйи Бавария, Шваб ва Франкон пастликлари, юқори ва
қуйи Рейн текисликлари эса деҳқончилик учун энг қулай ерлар ҳисобланади.
Донли ва бошоқли экинлар 60 %, картошка – 13 %, лавлаги – 3 %, сабзавот,
полиз, боғдорчилик ва бошқалар -3 %, ем-хашак экинлари 21 % улушга тўғри
келади. Чорвачилик учун озуқа базасини шакллантиришда деҳқон хўжаликлари
етакчи ўринларда туради. Қуйидаги жадвалда биз Германиянинг етиштирган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, бунда фермер ва деҳқон хўжаликлари
улушини кўришимиз мумкин (2-жадвал).
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Германиянинг деҳқон хўжалиги асосан
боғдорчилик билан шуғулланади. Шунингдек, қанд лавлаги, мева, хмел
етиштиришда деҳқон хўжалиги олдинги ўринда туради. Яна бир маълумот,
Германиянинг айрим туманларида паррандачиликка ихтисослашган деҳқон
хўжаликлари борлиги қайд этилган.
Германияда 2000 йилда 108 млн бош, 2015 йилда эса 123,5 млн бош
парранда ҳисобга олинган бўлиб, уларни парваришлаш учун 490 минг деҳқон
хўжалиги йўналтирилган.
2 – жадвал.
Германияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бунда
қишлоқ хўжалиги корхоналари улуши (2000-2015 йиллар)[8]
Дунё ҳамжамиятида муҳим ўрин эгалловчи яна бир йирик давлат -
Россия
иқтисоди юксак давлатлардан саналади. Россияда деҳқон хўжаликлари
қишлоқ хўжалиги, қолаверса иқтисодиётининг ажралмас бир қисми саналади ва
улар “крестьянские хозяйства” деб юритилади. Хусусан, Ф.А.Брокгауз ва
И.А.Ефроннинг энциклопедик луғатида “Деҳқон хўжаликлари – иқтисодий
категория сифатида оила раҳбари ва унинг аъзолари меҳнатига таянган майда
№ Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари
турлари
Ўлчов
бирлиги
Йиллар
2015 й
2000 й
га нис.
қ/х кор
улуши,
%
д/х
улуши,
%
2000
2003
2015
1
2
3
4
5
6
7
8
9
1
Дон
Млн.тон
50,0
51,7
54,2
108
90-92
8-10
2
Буғдой
Млн.тон
22,0
23,2
25,2
114
98
2
3
Маккажўхори
Млн.тон
3,2
41,
5,2
162
86
14
4
Арпа
Млн.тон
12,0
13,4
15,2
127
94
6
5
Сўли
Млн.тон
1,2
1,8
3,0
250
94
6
6
Картошка
Млн.тон
13,0
14,8
17,8
137
70
30
7
Қанд лавлаги
Млн.тон
27,9
29,2
32,6
117
65
35
8
Мевалар жумладан
А) олма
Б) нок
В) олча
Г) узум
Д) ва бошқалар
Млн.тон
Млн.тон
Млн.тон
Млн.тон
Млн.тон
Млн.тон
4,7
0,9
0,36
0,3
14,7
1,44
5,4
1,7
1,2
0,8
1,2
0
6,8
2,2
1,0
0,8
1,7
1,1
145
244
278
266
100
76
10-12
10-12
10-12
10-12
0
88-90
88-90
88-90
88-90
100
9
Хмел
Минг
тонна
3,0
35,0
39,0
118
1.2
98,8
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
товар ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалиги корхонасидир”[9]. Яна бир
энциклопедияда “деҳқон хўжалиги шундай қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
шаклидирки, у асосан умрбод мерос қолдирилган ёки узоқ вақт фойдаланиш
учун ижарага олинган ерда оила аъзоларининг биргаликдаги меҳнатига
асосланади”[10].
Россияда 2 минг гектаргача ерга эга мулкдор фермер ҳисобланади, аммо
унинг негизида бир нечта кичик хўжаликлар – деҳқон хўжаликларини ҳам
шакллантириш мумкин.
Россияда фермер ва деҳқон хўжаликларининг биргаликдаги ҳаракати
кўпроқ кузатилади, чунки бунда агрохизмат, инфратузилмага эга бошқа йирик
корхона ва ташкилотлар билан мустақил алоқа ўрнатилиши мумкин. Масалан,
Россиянинг Краснодар ўлкасида 2003 йил 6 мингта, 2009 йил эса 9 минг 700,
2015 йилда эса 12 минг 860 та деҳқон хўжалиги рўйхатга олинган.
3 – жадвал.
Россиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг улуши[11]
№
Қишлоқ
хўжалиги
маҳсулот-
лари
турлари
Ўлчов
бирлиги
Йиллар
2015 й
2000 й
га
нисб.
Деҳқон
хўжали
ги
улуши,
%
Бошқа қ/х
корхона
лари, %
2000 й
2003 й 2015 й
1
2
3
4
5
6
7
8
9
1
Буғдой
Млн. т
85,2
87,3
90,5
106
-
100
2
Гуруч
-/-
46,9
48,0
51,2
109
2
98
3
Маккажўхори
-/-
2,0
2,8
3,2
160
30-35
65-70
4
Арпа
-/-
14,7
15,2
17,0
121
25-30
70-75
5
Сўли
-/-
5,3
5,8
6,8
128
30-35
65-70
6
Картошка
-/-
35
48,2
40,2
115
40
60
7
Қанд лавлаги
-/-
14,6
15,0
17,2
118
60
40
8
Сабзавотлар
шундан:
А) карам
Б) пиёз
В) помидор
Г) бодринг
Д) сабзи
-/-
-/-
-/-
-/-
-/-
-/-
11,4
4,2
1,1
1,8
0,55
1,2
12,3
5,2
2,0
2,8
1,2
1,5
14,8
7,0
3,2
3,9
1,8
2.1
130
166
291
216
327
175
95-98
100
95-98
100
100
90-93
2-5
0
2-5
0
0
7-10
9
Мевалар
шундан:
А) олма
Б) олча
В) узум
Г) бошқалар
-/-
-/--
/-
-/-
-/-
2,5
1,8
0,1
0,2
0,4
2,5
1,8
0,2
0,2
0,3
2,8
2,0
0,3
0,3
0,2
112
111
300
150
50
98
100
98
100
97-98
2
0
2
0
2-3
10 Қулупнай
-/-
128
130
131,8
103
100
0
11 Малина
-/-
95
98
101
105
100
0
12 Смородина
-/-
208
210
212,2
102
100
0
13
Кунгабоқар
уруғи (писта)
-/-
3,2
3,8
4,1
128
95-96
4-5
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
Мамлакатимизда ҳам истеъмол бозорини тўлдириш ва аҳолининг қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш кўпроқ деҳқон
хўжаликлари фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Республикамизда кейинги
йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан халқимиз турмуш
даражасини яхшилашга, фаровонлигини оширишга қаратилган. Шу маънода
айнан қишлоқ хўжалиги соҳасига берилаётган катта эътибор алоҳида аҳамиятга
эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек,
“
..
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, мамлакатимизнинг
иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нафақат қишлоқ
меҳнаткашлари, балки бутун Ўзбекистонимиз аҳолисининг моддий
фаровонлигини ошириш бебаҳо бойлигимиз бўлган еримизнинг унумдорлиги,
унинг сифатини мунтазам яхшилаб бориш билан узвий боғлиқдир”[12].
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида биринчи навбатда тупроқ унумдорлигини ошириш
чораларини кўриш, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш,
замонавий агротехнологияларни жорий қилиш, селекция ва уруғчиликни янада
ривожлантириш, меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш билан боғлиқ,
ҳали-бери ишга солинмаган катта имкониятлар мавжуд”[13]лиги деҳқон
хўжаликларининг самарадорлигини ошириш заруратини туғдиради. Шу нуқтаи
назардан, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш шароитида қишлоқ
хўжалигида мулкдорлар синфини шакллантириш орқали аҳолини қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари, айниқса, чорвачилик ва мева-сабзавот неъматлари
билан таъминлашда деҳқон хўжаликларининг салмоғини янада ошириш,
давлатимиз томонидан деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантиришни такомиллаштириш, шунингдек, деҳқон хўжаликлари
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган тадқиқот
ишларини амалга ошириш илмий-амалий аҳамиятга эга долзарб масалалардан
бири ҳисобланади. Бинобарин, деҳқон хўжаликларини ривожлантириш
истиқболларини башорат қилиш, уларнинг даромадларини ошириш ва
мамлакат бозорларида деҳқон хўжаликлари маҳсулотларининг сотилишини
таъминлаш ҳамда экспортини ташкил қилиш катта аҳамиятга молик
муаммолардан саналади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Салимов Б.Т, Беркинов Б.Б, Ҳамдамов Қ.С ва бошқ. Деҳқон ва фермер
хўжаликлари иқтисоди.-Тошкент, 2004 й., 14-бет.
2.
Усмонов С.Н., Додобаев Ю.Т. Дехканское (фермерское) хозяйство. –
Т.: «Меҳнат», 1994. -122Б.
3. Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: «Меҳнат»,
1995.
4. А.Рассказов. Поддержка личных подсобных хозяйств населения //
Международный сельскохозяйственный журнал. – М, 2003 № 4. С 3-8.
5. Foreign economy almanach. – Tashkent “Fan”, 2003.
6. Абдурахмонов К. и другие. Мировая экономика. Учебное пособие.: Т –
2006 стр 148.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
8
www.iqtisodiyot.uz
7. Международный сельскохозяйственный экономический журнал, 2009,
№5.
8. Манба: агентство агрофакт.
9. Брокгауз Ф.А. ва Ефрон И.А. Энциклопедический словарь.- М., 2001;
Стр 480.
10.Сельскохозяйственный
и
производственный
кооператив:
М:
Энциклопедия российских деревень, 1999, С181.
11.
12. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий
ўзгаришларни
амалга
ошириш,
модернизация
ва
диверсификация
жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи,
2015 йил 17
январь.
13. Каримов И.А. “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга
кўтарадиган йил бўлади”. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг якунлари ва
2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган
мажлисидаги маърузаси. // Ўзбекистон овози, 2012 йил 21 январь.