Совершенствование учета грантов в негосударственных некоммерческих организациях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
56-65
28
7
Поделиться
Неъматов O. (2016). Совершенствование учета грантов в негосударственных некоммерческих организациях. Экономика и инновационные технологии, (5), 56–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8925
O Неъматов, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье обоснованы пути совершенствования основ классификации грантов, а также порядков их отражения в учете и отчетности в ННО.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О. Неъматов,

катта илмий ходими-изланувчи, СамИСИ

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ГРАНТЛАР

ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье обоснованы пути совершенствования основ классификации

грантов, а также порядков их отражения в учете и отчетности в ННО.

In the article given proof of ways of improving bases of qualifications of grants

as well as the order of their appearance in accounting and reporting in private non
commercial organizations.

Калит сўзлар:

нодавлат, нотижорат, ташкилот, моддий грант,

номоддий грант, хорижий грант, миллий ва хорижий валюта,, асосий восита,
номоддий актив.


Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

И. Каримов

раҳнамолигида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг бош
мақсади бўлиб бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантириш
ҳамда ривожланган демократик фуқаролик жамиятини қуриш ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш йўлида республикамизда демократик фуқаролик
жамиятининг муҳим институтларидан бири бўлган нодавлат нотижорат
ташкилотлари (ННТ) фаолиятини тобора такомиллаштиришга катта эътибор
қаратилмоқда ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида изчил ва тизимли ишлар
амалга

оширилмоқда.

Амалга

оширилган

тадбирлар

натижасида

республикамизда охирги уч йил ННТнинг сони қарийб 1,5 мартага ошди,
бугунги кунда улар сони 8277 тани ташкил этади [1].

ННТлар баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, тиббий ва
экологик маданиятини юксалтиришдаги комплекс масалаларни ҳал этишда
давлат бошқарув органларининг ишончли ҳамкорларига айланмоқда.
Давлатимиз томонидан ННТлар фаолияти субсидиялар, грантлар ва бошқа
ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Республикамизда демократик ўзгаришларни янада ривожлантириш ва

бунда ННТларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида нодавлат нотижорат
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди, шунингдек фонд маблағларини бошқариш бўйича
махсус

Парламент

комиссиясининг

тузилганлиги

ҳам

бу

борада

давлатимизнинг изчил сиёсат олиб бораётганлигидан дарак беради.

ННТлар фаолиятини юритишда улар тасарруфидаги мулк, яъни активлар

муҳим роль ўйнайди. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”
Қонуннинг 28-моддасига кўра, ННТлар активларига уларнинг бинолари,
иншоотлари, турар жойлари, ускуналари, инвентарлари, пул маблағлари, шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва бошқа
активлари киради.

Номи юқорида зикр этилган қонуннинг 29-моддасига мувофиқ, ННТлар

активлари асосан қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

-

кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;

-

муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам

равишда келадиган тушумлар;

-

ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;

-

тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун

ишлатиладиган даромадлар (фойда);

-

қонунларда таъқиқланмаган бошқа тушумлар.
ННТлар фаолиятини юритиш ва ривожлантиришда грантларнинг ўрни

беқиёсдир. Изланишлар ҳозирги пайтда фаолият юритаётган аксарият ННТлар
активларини шакллантиришда айнан грантларнинг ҳиссаси юқори эканлигини
кўрсатмоқда. Грантлар ННТларни молиялаштиришнинг бошқа манбаларидан
турли жиҳатлари, чунончи мақсади, шакли, муддати, ишлатилиш йўналишлари,
ҳужжатлаштирилиши бўйича фарқланади. Грантларнинг муҳим аҳамиятга
моликлиги, бошқа молиялаштириш манбаларидан фарқли жиҳатлари уларни
ННТларда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос объектларидан бири сифатида
тавсифлайди.

Бироқ, изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ННТлар фаолиятида муҳим

ўрин тутувчи грантларнинг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари даврий
адабиётларда атрофлича очиб берилмаган. Турли тармоқ ва соҳаларда фаолият
юритаётган ННТларда грантлар ҳисобининг методологик асослари ҳам махсус
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланмаган. ННТлар фаолиятини
ўрганиш уларда грантларни тан олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини юритишда
яхлит методологик тартибларни ўрнатишга объектив заруратлар борлигини
кўрсатмоқда.

Хўш, грантлар ўзи нима? Уларни олиш ва бериш негизида қандай

мақсадлар ётади? Грантларнинг ННТлар фаолиятидаги ўрни нималарда ёрқин
намоён бўлади? ННТларда бошқарувнинг муҳим дастаги ҳисобланган
бухгалтерия ҳисобини юритишда грантларни қандай белгилари бўйича
таснифлаш ҳамда тавсифлаш муҳим ҳисобланади?

Ушбу ва бошқа муҳим саволларга жавоб топиш учун, дастлаб, грантлар

атамасига даврий адабиётларда берилган таъриф ва тавсифларга тўхталамиз.

Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғатида грантга

қуйидагича таъриф берилган:

“Грант

– маълум бир шартлар асосида ўқув ва

илмий-тадқиқот ишлари учун фуқаролар ва юридик шахсларга бериладиган
ўрин ёки пул маблағлари” [2].

Грант (ингл. grant – ҳадя, субсидия, стипендия)

– мақсадли воситалар;

корхоналар, ташкилотлар ва шахсларга пул ва натура кўринишида илмий
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ўқиш, даволаниш ва бошқалар
учун берилади. Одатда, грант соҳиблари муайян соҳадаги иш учун танлов
эълон қилиш йўли билан аниқланади [3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Грант

деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни

ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун
ҳукумат, нодавлат, хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар
томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар
тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга
ишлатилади [4].

Грант

– инновацион характердаги ишларни мақсадли-имтиёзли

молиялаштириш. Солиққа тортиш мақсадлари учун “грант” атамаси
ишлатилганда хорижий хайрия ташкилот (фонд)лари томонидан корхона ва
ташкилотларга пул ёки натурал шаклда илмий-тадқиқот, тажриба-
конструкторлик ишларини, ўқитиш, даволаш ва бошқа шунга ўхшаш
мақсадларни амалга ошириш учун улардан фойдаланилганлиги тўғрисида
ҳисобот бериш шарти билан бериладиган маблағлар тушунилади [5].

Грантлар

-

бу корхонага қайтариб олинмаслик шарти билан давлат,

нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлардан аниқ мақсадлар учун келиб тушган
моддий ва номоддий маблағлар мажмуаси [6].

Грант (субсидия)

деганда хўжалик юритувчи субъектларга улар

белгиланган шартларни бажарганларида иқтисодиётни ривожлантиришни
рағбатлантириш мақсадида давлат ёки халқаро хорижий ташкилотлар
томонидан кўрсатиладиган пул ёки натура кўринишидаги ёрдам тушунилади
[7].

Грантлар атамасига берилган юқоридаги таърифлардан бир қатор хулоса

қилиш мумкин.

Биринчидан,

грантлар уларни олувчи ва берувчи шахслар ўртасидаги

молиявий муносабатлар мажмуасидир. Ушбу молиявий муносабатларда
грантларни олувчилар маблағлар истеъмолчилари ҳисобланса, грантларни
берувчилар эса маблағ билан таъминловчилар ҳисобланади. Чунончи, ҳозирги
пайтда ННТлар ўз фаолиятига грантларни энг кўп жалб этувчи субъектлар
сирасига киради.

Иккинчидан,

грантлар уларни олувчи шахсларда қатъий мақсадлар учун

олинган активдан иборат бўлади. Айнан шу сифатда грантлар яхлит
иқтисодиётнинг муҳим таркибий бўлинмалари бўлган ННТлар фаолиятини
ривожлантиришнинг муҳим манбаларидан биридир.

Грантлар

уларни берувчи

шахслар учун маълум мақсадларга эришиш учун қайтариб олинмайдиган
инвестицияларнинг бир туридир. Ушбу сифатда грантлар давлат, нодавлат,
халқаро

ташкилот

ва

фондлар

томонидан

киритилаётган

беғараз

инвестицияларнинг у ёки бу мамлакат умумиқтисодий ва умумижтимоий
соҳаларини

ривожлантиришга

қўшаётган

ҳиссасини

ифодаловчи

кўрсаткичлардан биридир.

Учинчидан,

грантлар уларни олувчи шахсларда эгалик қилиш ҳуқуқи

берилган ва актив сифатида тан олиш талабларига жавоб бериши лозим бўлган
маблағлардир. Бундай талаблар бўлиб ушбу маблағларнинг моддий ва
номоддий кўринишга ҳамда аниқ қийматга эга бўлиши, шунингдек маълум юз
берган хўжалик жараёни ёки операциясининг натижасида вужудга келиши
ҳисобланади. Грантларнинг моддий кўриниши деганда уларнинг жисмоний


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

(натура) шаклга эга бўлиши тушунилади. Мисол учун, грант сифатида олинган
ҳар қандай бино ёки иншоот, машина ва ускуналар, транспорт воситалари,
компьютерлар ва бошқа ташкилий техника воситалари тегишли ҳажм ва
кўринишга эга бўлади. Грантларнинг қиймати деганда уларнинг пул
бирлигидаги баҳоси тушунилади. Грантлар номоддий активлар билан ҳам
олиниши мумкин. Бундай грантлар сирасига олинган амалий дастурлар,
лойиҳалар, савдо ва товар белгилари ҳамда бошқалар киради.

Тўртинчидан,

грантлар уларни олувчи шахслар томонидан ишлатилиши

(сарфланиши) бўйича қатъий ҳисоботи бериладиган, шунингдек берувчи шахс
томонидан қатъий назорат қилинадиган активлардир.

Юқорида келтирилган хулосаларга таянган ҳолда, фикримизча, хўжалик

юритувчи

субъектларни,

шу

жумладан

ННТларни

молиялаштириш

манбаларидан бири бўлган грантларга бухгалтерия ҳисобининг объекти
сифатида қуйидагича умумий таърифни бериш мақсадга мувофиқдир:

грантлар –

бу хўжалик юритувчи субъектларга қатъий мақсад ва

вазифаларнинг бажарилишини молиялашлаштириш учун турли давлат,
нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлар ҳамда бошқа манбалардан қайтариб
бермаслик ва қатъий ҳисобот бериш шарти билан олинган моддий ва номоддий
маблағлар мажмуасидир”.

Фикримизча, грантларга берилган юқоридаги таърифимиз бошқа

таърифлардан фарқли ўлароқ уларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги
мазмун ва моҳиятини кенгроқ ифода этади.

Грантларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттирилиши уларнинг илмий

асосланган

таснифий

асосларини

мавжудлигига

бевосита

боғлиқ.

Грантларнинг илмий асосланган таснифи улар тўғрисидаги ахборотларни
ҳисоб ва ҳисоботда фойдаланувчилар учун энг муҳим бўлган белгилари бўйича
шакллантиришга имкон беради. Бироқ, юқорида эътироф этганимиздек,
грантларни таснифлаш масалалари ҳам етарлича тадқиқ этилмаган, улар
бухгалтерия ҳисобига оид адабиётларда ҳам етарлича ўз аксини топмаган.

Бизнингча, грантларни соний ва суммавий жиҳатдан ўлчаш ҳамда сифат

жиҳатдан таснифлашни тўлиқ таъминлаш учун уларни бухгалтерия ҳисобида
қуйидаги белгилари бўйича таснифлаш муҳим аҳамият касб этади:

(1)

кўринишига кўра;

(2)

муддатига кўра;

(3)

келиб тушиш манбаларига кўра;

(4)

валютасига кўра.

Фикримизча, грантларни бухгалтерия ҳисобида соний ва суммавий

жиҳатдан акс эттириш ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлашнинг яхлит
методологик тартибини ўрнатиш учун уларни юқорида келтирилган белгилари
бўйича қуйидаги гуруҳларга ва қуйи гуруҳларга ажратиш ўта муҳимдир (1-
жадвалга қаранг).





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Грантларнинг таснифий гуруҳлари ва уларнинг таркиби (тавсия)

Таснифлаш

белгиси

Таснифий гуруҳлар

Гуруҳларга кирувчи айрим ишларнинг

турлари

1

2

3

Кўринишига

кўра

Моддий кўринишдаги

грантлар

Асосий

воситалар

кўринишидаги

грантлар;

ТМБлар кўринишидаги грантлар;

Пул маблағлари кўринишидаги грантлар.

Номоддий кўринишдаги

активлар

Дастурий таъминот ва лойиҳалар;

Савдо маркалари;

Товар белгилари.

Муддатига кўра

Узоқ муддатли грантлар

12 ойдан кўп муддатга олинган грантлар

Қисқа муддатли грантлар

12 ойгача бўлган муддатга олинган

грантлар

Келиб тушиш

манбасига кўра

Мамлакат ичидаги

грантлар

Давлат бюджетидан ажратилган грантлар

Нодавлат

органларидан

олинган

грантлар.

Хорижий грантлар

Хорижий давлатлардан олинган

грантлар;

халқаро ташкилотлар ва фондлардан

олинган грантлар.

Валютасига

кўра

Миллий валютада олинган

грантлар

Миллий валюта – сўм ва тийинларда

олинган грантлар

Хорижий валютада

олинган грантлар

АҚШ долларида олинган грантлар;

Еврода олинган грантлар;

Бошқа хорижий валюталарда олинган

грантлар.

Грантларнинг 1-жадвалда келтирилган ҳар бир белгиси бўйича таснифий

гуруҳларга ва қуйи гуруҳларга бўлиниши ўзига хос хусусиятларга эга.
Чунончи,

кўринишига кўра

барча грантларни ҳисоб ва ҳисобот нуқтаи

назаридан моддий ва номоддий кўринишдаги грантларга ажратиш тўғрироқ
бўлади. Чунки, олинаётган грантлар корхоналарнинг мулки сифатида уларнинг
моддий ва номоддий бойликлари таркибига киритилади.

Муддатига кўра

грантларни узоқ ва қисқа муддатли грантларга бўлиш

мақсадга мувофиқ. Одатда, бир йилгача (12 ойгача) муддатга олинган грантлар
қисқа муддатли, бир йилдан ортиқ (12 ойдан ортиқ) муддатга олинган грантлар
эса узоқ муддатли грантларга киради. Грантларнинг муддати грант эълон
қилган ташкилот билан уни олувчи ташкилот ўртасида тузилган шартномага
асосан белгиланади.

Келиб тушиш манбаларига кўра

грантларни

мамлакат ичидаги грантлар ва

хорижий грантларга ажратиш лозим. Мамлакат ичидаги грантлар – бу давлат
бюджетидан ажратилган ва нодавлат органлар (ташкилотлар) ҳисобидан
берилган грантлардир. Республикамизда ННТлар томонидан олинаётган
мамлакат ичидаги грантлар сирасига ижтимоий фойдали мақсадларга
эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган
пул маблағлари ва моддий ресурслар киради.

Республикамизда демократик

ўзгаришларни янада ривожлантиришга ва бунда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотларини
ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат
фонди, шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент
комиссияси тузилган. Ушбу Фонд ННТларга грантларни эълон қилади,
танловларда ғолиб деб топилган ННТлар билан грант шартномасини тузади ва
Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ грантларни ажратади.

Хорижий грантлар бўлиб хорижий давлатлардан олинган грантлар ва

халқаро ташкилотлар ва фондлардан олинган грантлар ҳисобланади. Чет эл
мамлакатлари грантлари ҳам юқоридаги давлат гранти каби маълум бир қатъий
мақсадларга эришиш мақсадида чет эл мамлакатлари бюджетидан ёки улардаги
ташкилотлар томонидан ажратилади.

Валютасига кўра

ННТлар олаётган грантлар миллий ва

хорижий

валютадаги грантларга бўлинади.

Миллий валютада грантлар ўз номи билан

миллий валютамиз ҳисобланган сўмда берилади. Чет эл мамлакатларидан
олинган грантлар, одатда, тегишли чет эл мамлакати валютасида (АҚШ
доллари, Евро ва бошқаларда) олинади.

Молиявий ҳисоб ва ҳисобот тизимида грантларнинг ҳолати (қолдиғи),

кўпайиши ва сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар Бош китобда, шунингдек
1-сонли шакл “Бухгалтерия баланси” ва 5-сонли шакл “Хусусий капитал
тўғрисида ҳисобот”да акс эттирилиб келинмоқда. Ушбу ҳисоб ва ҳисобот
шакллари айрим ахборот чекловларига эга. Чунончи, улар грантларнинг
мақсади, манбалари, қайси валюта бирлигида келиб тушганлиги, сарфланиш
йўналишлари, шу жумладан грантлар эвазига сотиб олинган асосий воситалар
ва бошқа активлар тўғрисидаги маълумотларни атрофлича бермайди. Шу билан
бирга, изланишлар ННТлар амалиётида ушбу мазмундаги ахборотларга
талабларни борган сари ошиб бораётганлигини, шу сабабли бугунги кунда
республикамизда ННТларда грантлар ҳисобини янада такомиллаштириш
заруратлари борлиги кўрсатмоқда.

ННТларнинг жамиятимиздаги ўрнини ошиб бораётганлигини, улар

фаолиятида грантларнинг муҳим аҳамиятга моликлигини эътиборга олган
ҳолда грантлар ҳисобини янада такомиллаштириш учун, бизнингча,
қуйидагиларни амалга ошириш лозим.

Биринчидан

, грантлар ҳисобига доир бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-

ҳуқуқий базасини такомиллаштириш,чунончи грантлар ҳисобига доир 10-сон
БҲМС

"Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича

кўрсатиладиган маълумотлар"

ни [8] бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандарти № 20 “

Давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдами

тўғрисида маълумотларни очиб бериш”

га тўлиқ мослаштириш лозим.

Республикамизда 2015-2018 йилларда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий
ҳисоботларини халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботга ўтказиш
бўйича белгиланган тадбирлар, мос равишда, молиявий ҳисоботда мақсадли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тушумлар, шу жумладан грантларни халқаро стандарт талаблари асосида акс
эттиришни тақозо этади.

Иккинчидан

, республикамизда мақсадли тушумлар, шу жумладан

грантлар ҳисобининг 21-сон БҲМС "Хўжалик юритувчи субъектларнинг
молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш
бўйича йўриқнома"да белгиланган счётлар тизимини ва уларни юритишнинг
методологик тартибларини янада такомиллаштириш лозим. Чунончи, бизнинг
фикримизча, ушбу БҲМСда назарда тутилган 8800 “Мақсадли тушумлар” ва
8810 – “Грантлар” счётлари иерархик тизимини қуйидагича белгилаш мақсадга
мувофиқ (2-жадвалга қаранг).

2-жадвал

Грантлар ҳисоби учун мўлжалланган счётларнинг яхлит иерархик тизими

(тавсия)

Даража
мақоми

Счётлар даражаси

Счёт номери ва номи

1

2

3

Юқори
даража

1-даражали синтетик счёт

8800 “Мақсадли тушумлар”

2-даражали синтетик счёт

8810 “Грантлар”

3-даражали

синтетик

счётлар

(грантларнинг

келиб тушиш манбалари-
га кўра)

8811 “Давлат бюджетидан ажратилган грантлар»

8812 “Нодавлат органларидан олинган грантлар»

8813 “Хорижий давлатлардан олинган грантлар»

8814 “Халқаро ташкилотлар ва фондлардан

олинган грантлар”

Қуйи даража

1-даражали

аналитик

счётлар

(грантларнинг

кўринишига кўра)

“Асосий воситалар кўринишидаги грантлар”
“Номоддий активлар кўринишидаги грантлар”
“ТМБ кўринишидаги грантлар”
“Пул маблағлари кўринишидаги грантлар”

2-даражали

аналитик

счётлар (алоҳида кўри-
нишдаги

грантларнинг

турларига кўра)

*бино ва иншоотлар;
*машина ва ускуналар;
*офис мебеллари ва жиҳозлари;
*компьютер техникаси;
*транспорт воситалари;
*биологик активлар;
*бошқа асосий воситалар
*савдо белгилари;
*товар белгилари;
*амалий дастурлар пакетлари;
*бошқа номоддий активлар
*озиқ –овқат товарлари;
*ноозиқ-овқат товарлари
*хорижий валютаги пул маблағлари;
*миллий валютадаги пул маблағлари

3-даражали

аналитик

счётлар (алоҳида турдаги
грантларнинг инвентарь
рақамлари ва кодларига
кўра)

*асосий воситалар ва номоддий активларнинг
инвентар рақамлари;
*ТМБларнинг кодлари


Ҳозирги пайтда амалиётда қўлланилаётган “1 С-Бухгалтерия” амалий

дастурлар пакети (АДП) грантлар ҳисобини юқорида тавсия этилаётган счётлар
тизими асосида юритиш имконини беради, деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун ушбу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

АДП маълумотлар базасига тегишли синтетик счётлар ва уларга очилиши
лозим бўлган аналитик счётлар кодларини ўзида мужассамлаштирувчи
классификатор киритилиши лозим. Ушбу классификаторнинг таркиби намуна
сифатида 3-даражали 8814 “Халқаро ташкилотлар ва фондлардан олинган
грантлар” синтетик счёти ва унга очиладиган аналитик счётлар мисолида 3-
жадвалда келтирилган.

3-жадвал

8814 “Халқаро ташкилотлар ва фондлардан олинган грантлар” счёти ва

унга очиладиган аналитик счётлар классификатори

1-даражали

аналитик счётлар

2-даражали аналитик счётлар

3-даражали аналитик

счётлар

1

2

3

8814.1 “Асосий воси-
талар кўринишидаги
грантлар”

8814.12 “Бино ва иншоотлар”;
8814.13 “Машина ва ускуналар”
8814.14. “Офис мебеллари ва
жиҳозлари”
8814.15. “Компьютер техникаси”
8814.16 “Транспорт воситалари”;
8814.17 “Биологик активлар”;
8814.18 “Бошқа асосий воситалар”

* Бино ва иншоотларнинг
инвентар рақамлари
*Машина ва ускуналарнинг
инвентарь рақамлари
*Офис

мебеллари

ва

жиҳозларининг

инвентарь

рақамлари
*Компьютер

техникаси

инвентарь рақамлари
*Транспорт

воситалари

инвентарь рақамлари
*Биологик активлар инвентарь
рақамлари
*Бошқа

асосий

воситалар

инвентарь рақамлари

8814.2“Номоддий
активлар
кўринишидаги
грантлар”

8814.21 “Савдо белгилари”
8814.22 “Товар белгилари”
8814.23 “Амалий дастурлар пакет-
лари”;
8814.24 “Бошқа номоддий актив-
лар”

*Савдо белгилари инвентарь
рақамлари
*Товар белгилари инвентарь
ракамлари
*Амалий дастурлар пакетлари
инвентарь рақамлари
*Бошқа номоддий активлар
инвентарь рақамлари

8814.3. “ТМБ кўрини-
шидаги грантлар”

8814.31 “Озиқ-овқат товарлари”
8814.32 “Ноозиқ овқат товарлари”

*Озиқ-овқат товарлари кодла-
ри”
*Ноозиқ

овқат

товарлари

кодлари

8814.4. “Пул маблағ-
лари кўринишидаги
грантлар”

8814.41 “Хорижий валютадаги пул
маблағлари”
8814.42 “Миллий валютадаги пул
маблағлари”

*АҚШ доллари
*ЕВРО
*Рубль
*Сўм


Олинган грантларни юқори тавсия этилаётган счётлар кесимида “1 С-

Бухгалтерия” амалий дастурлар пакети (АДП) асосида ҳисобини юритиш улар
тўғрисида тизимли ахборотларни шакллантирилишига, шунингдек ушбу
маълумотлар асосида грантларнинг ННТлар мулкий ҳолатидаги ҳиссасини
аниқлаш имконини беради, деб ҳисоблаймиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Учинчидан

, ННТларда келиб тушган грантлар ҳисобидан янги бино ва

иншоотлар қурилиши, шунингдек турли асосий воситалар сотиб олиниши
мумкин. ННТларда ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағларни грантлар
эвазига амалга оширилган капитал инвестициялар деб номлаш мақсадга
мувофиқдир. Мос равишда, грантлар эвазига асосий воситаларни қуриш ва
сотиб олинишига инвестиция қилинган грантларнинг тизимли ҳисобини
юритиш учун 21-сон БҲМСда 0811 “Грантлар эвазига амалга оширилаётган
капитал қурилиш”, 0821 “Грантлар эвазига сотиб олинган асосий воситалар” ва
0831 “Грантлар эвазига сотиб олинган номоддий активлар” счётларини назарда
тутишни лозим деб ҳисоблаймиз. Тегишли равишда капитал инвестицияларга
сарфланган грантлар суммасини қурилиш объектлари ҳамда сотиб олинган
асосий воситалар ва номоддий активлар фойдаланишга қабул қилингач,
қуйидаги ёзувларни амалга ошириш тартибларини 21-сон БҲМСда назарда
тутиш лозим:

грантлар суммасини ёпилишига

Дебет

8810 “Грантлар”

Кредит

8530 “Беғараз олинган мулк”.

грантлар эвазига қурилган объектлар ҳамда сотиб олинган асосий

воситалар ва номоддий активларнинг эскириши суммасига

Дебет

8530 “Беғараз олинган мулк”

Кредит

0200 “Асосий воситаларнинг

эскириши”, 0500 “Номоддий активларнинг эскириши”.

Тўртинчидан

, ННТларда келиб тушган грантлар ҳисобидан турли товар-

моддий бойликлар ҳам сотиб олиниши мумкин. Мисол учун, “Маҳалла” жамоа
фондида ёки “Нуроний” жамғармасида келиб тушган грантлар эвазига ҳар хил
спорт ва бошқа танловлар ғолибларини тақдирлаш, қариялар ва кам
таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат ва ноозиқ
овқат товарлари сотиб олинади. Шунингдек, ушбу турдаги ташкилотларда
уларнинг жорий фаолиятида ишлатиш учун турли материаллар, ёқилғи,
хўжалик инвентарлари ҳам грантлар эвазига харид қилинади. ННТларда ушбу
мақсадларга йўналтирилган маблағларни грантлар эвазига сотиб олинган
товар-моддий бойликлар деб номлаш мақсадга мувофиқдир. Грантлар эвазига
сотиб олинган бундай товар-моддий бойликларнинг тизимли ҳисобини юритиш
учун 21-сон БҲМСда 1091 “Грантлар эвазига сотиб олинган материаллар” ва
2911 “Грантлар эвазига сотиб олинган товарлар” счётларини назарда тутишни
лозим деб ҳисоблаймиз. Грантлар эвазига ТМБларни сотиб олиниши ва уларни
ишлатилишига доир операциялар бўйича қуйидаги ёзувларни амалга ошириш
тартибларини 21-сон БҲМСда назарда тутиш лозим:

грантлар эвазига сотиб олинган ТМБ суммасига

Дебет

1091 “Грантлар эвазига сотиб олинган материаллар”, “2911

“Грантлар эвазига сотиб олинган товарлар” Кредит 6010 “Таъминотчиларга
тўланадиган счётлар”;

бир вақтнинг ўзида грантлар суммасини ёпилишига.

Дебет

8810 Грантлар”

Кредит

8530 “Беғараз олинган мулк”.

грантлар эвазига сотиб олинган ТМБларни ишлатилишига.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Дебет

8530 “Беғараз олинган мулк”

Кредит

1091 “Грантлар эвазига сотиб

олинган материаллар”, 2911 “Грантлар эвазига сотиб олинган товарлар”.

Бешинчидан

,

грантларнинг

ишлатилиши,

сарфланишига

доир

харажатлар

таркибини

ҳам

назарий

ва

методологик

асосларини

такомиллаштириш лозим. Чунончи, ННТлар учун махсус “Харажатлар таркиби
тўғрисида низом”ни ишлаб чиқиш ва 21-сон БҲМСга харажатлар ҳисобини акс
эттириш тартибларини киритиш мақсадга мувофиқ.

Олтинчидан

, грантларни молиявий ҳисобот шаклларида акс эттириш

тартибларини ҳам такомиллаштириш зарур. Чунончи, 1-сонли шакл
“Бухгалтерия баланси”нинг пассиви 1-бўлимида махсус “Олинган грантлар”
моддасини, шунингдек, 5-сонли шакл “Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот”
“Олинган грантлар” ва “Олинган грантларнинг ишлатилган қисми”
моддаларини назарда тутиш фойдадан холи бўлмайди деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча, юқорида берилган тавсияларимизни меъёрий ҳужжатларга

киритилиши ва амалиётга жорий этилиши грантлар ҳолати ва ҳаракати
тўғрисидаги фойдаланувчиларга зарур бўлган ахборотларни ҳисоб ва ҳисоботда
тизимли шаклланишига имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

www.ngo.uz

2.

Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати. – Т.: Шарқ

нашриёти, 2001, 70-бет

3.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: Давлат илмий нашриёти,

2002, 78-бет.

4.

21-сон БҲМС Молия вазирининг 09.09.2002 й 103-сон буйруғи билан

тасдиқланган (АВ томонидан 23.10.2002 й. 1181-сон билан рўйхатга олинган).

5.

Ваҳобов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик. – Т.: Ношир, 2011, 655-

656 бетлар.

6.

Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Ўқув қўлланма. – Т.:

Ўқитувчи, 2004.

7.

Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Бухгалтерия ҳисоби.

Дарслик. – Т.: Шарқ, 2004, 379-бет.

8.

10-сон БҲМС Молия вазирлиги томонидан 19.10.1998 й. 52-сон билан

тасдиқланган (АВ томонидан 03.12.1998 й. 562-сон билан рўйхатга олинган).

Библиографические ссылки

www.ngo.uz

Хозирги узбек тили фаол сузларининг изохли лугати. - Т.: Шарк нашриёти, 2001, 70-бет

Узбекистан миллий энциклопедияси. - Т.: Давлат илмий нашриёти, 2002, 78-бст.

21-сон БМС Молия вазирининг 09.09.2002 й 103-сон буйруги билан тасдикланган (АВ томонидан 23.10.2002 й. 1181-сон билан руйхатга олинган).

Вахобов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик. - Т.: Ношир, 2011, 655-656 бстлар.

Уразов К.Б. Бухгалтерия хисоби ва аудит. Укув кулланма. - Т.: Укитувчи, 2004.

Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлокулов А.З. Бухгалтерия хисоби. Дарслик. - Т.: Шарк, 2004, 379-бет.

10-сон БХ.МС Молия вазирлиги томонидан 19.10.1998 й. 52-сон билан тасдикланган (АВ томонидан 03.12.1998 й. 562-сон билан руйхатга олинган).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов