Актуальные вопросы финансирования высших учебных заведений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
250-255
6
1
Поделиться
Йулдошев, Ж. (2018). Актуальные вопросы финансирования высших учебных заведений. Экономика и инновационные технологии, (5), 250–255. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10670
Жахонгир Йулдошев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье выявлены проблемы, связанных с совершенствованием практике финансирования высших учебных заведений республики и разработаны научные предложения, направленных на решение этих проблем.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ

МАСАЛАЛАРИ

Йўлдошев Жахонгир Турабаевич,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

j.yuldoshev@tsue.uz

Аннотация:

Мақолада республикамиз олий ўқув юртларини молиялаштириш

амалиётин такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал
қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье выявлены проблемы, связанных с совершенствованием

практике финансирования высших учебных заведений республики и разработаны научные
предложения, направленных на решение этих проблем.

Abstract:

The article identifies problems related to improving the practice of financing higher

educational institutions of the republic and develops scientific proposals aimed at solving these
problems.

Калит сўзлар:

университет, институт, компания, тадбиркорлик, грант,

контракт, давлат бюджети, илмий-тадқиқот ишлари, давлат-хусусий шериклик,
франчайзинг.

Кириш

2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат
бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш
сиёсатини

давом

эттириш

республикамизда

таълим

ва

фан

соҳасини

ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган *1+.

Фз навбатида, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш мамлакат олий ўқув

юртларининг фаолиятини халқаро андозалар талабларига жавоб берадиган даражада
ривожлантириш заруриятини юзага келтиради. Улар фаолиятини ривожлантириш
бевосита олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш,
профессор-ўқитувчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга боғлиқ. Бу эса,
ўз навбатида, олий ўқув юртларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш
заруратини юзага келтиради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Проф. А.Лялиннинг хулосасига кўра, олий ўқув юртларини молиялаштириш

тизимини ривожлантириш инновацион иқтисодиёт учун кадрлар етказиб беришнинг
зарурий шарти ҳисобланади [2].

О.Бланшарнинг фикрича, инновацион ишланмалар ялпи ички маҳсулотнинг

ўсишини белгиловчи асосий омил ҳисобланади ва, ўз навбатида, инновацион
ишланмаларнинг

самарадорлигини

таъминлашда

уларни

молиялаштириш

харажатларининг даражаси муҳим ўрин тутади *3+.

К. Цейкович томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқотларнинг натижалари

кўрсатадики, ўтган асрнинг охирида дунёнинг кўплаб мамлакатларида олий ўқув
юртларини молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликнинг ролини кескин
ошганлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

– ижтимоий секторнинг олий ўқув юртлари хизматларига бўлган талабининг

ошганлиги ва инфратзилманинг ривожланганлиги;

– хусусий компаниялар ва банкларнинг узоқ муддатли лойиҳаларга бўлган

эҳтиёжларининг ошганлиги *4+.

А. Силин ва В.Смирновалар олиб борган тадқиқотларнинг натижалари

кўрсатадики, франчайзингнинг олий таълимни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти
қуйидагилар билан белгиланади:

– тадбиркорнинг капиталини франчайзернинг билими ва тажрибасига

айирбошлашда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги;

– маҳаллий бозорнинг ўзига хос хусусиятларидан тезкор фойдаланган ҳолда,

франчайзининг бозорга кенг миқёсда кириб бориш имкониятининг мавжудлиги;

– франчайзер билан онгли равишда рискка бораётган тадбиркорлар

фаолиятининг фаоллашуви;

– тадбиркорлик фаолиятини қисқа муддатда кенгайтириш имкониятининг

мавжудлиги *5+.

Юқоридаги иқтисодчи олимлар илмий қарашларидан келиб чиққан ҳолда,

фикримизча, биринчидан, олий таълимда франчайзингнинг ҳуқуқий асосларини
такомиллашиши франчайзерлар томонидан содир этиладиган қонунбузарликлар
сонини камайтириш имконини беради, иккинчидан, олий таълим муассасаси –
франчайзердан унинг товар белгиси (франшиза) остида фаолият юритиш ҳуқуқини
қўлга киритган олий таълим муассасаси – франчайзи янги бўлинмалар очиш ва янги
таълим хизматлари кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолада расмлар ва жадваллларни ёритишда тасвирий статистика

усулларидан фойдаланилди. Молиялаштириш манбаларини таҳлил қилишда
статистик гуруҳлаш усулидан фойдаланган ҳолда, ҳар бир манбанинг динамик
ўзгаришига баҳо бердилди. Таркибий таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда эса
молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмида ҳар бир манбанининг ўзгариш
сабаблари аниқланди.

Таҳлил ва натижалар

Фзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари фаолиятини молиялаштириш

амалиётини Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) мисолида таҳлил
қиламиз.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети республикамиздаги иқтисодиёт

йўналишидаги етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат

иқтисодиёт университети фаолиятини молиялаштириш манбаларининг умумий
ҳажмида таълимнинг тўлов-контракт шаклидан келиб тушган пул маблағларининг
салмоғи ошиб борган. Бу эса, мазкур давр мобайнида контракт суммаларининг ошиб
борганлиги билан изоҳланади ва умуман, бозор муносабатлари табиатига мос
келади. Шунингдек, ушбу йилларда бюджет маблағларининг Тошкент давлат
иқтисодиёти университети фаолиятини молиялаштириш манбаларининг умумий
ҳажмидаги салмоғи пасайиб борган. Бу эса, мазкур давр мобайнида тўлов-контракт
суммаларининг

ва

бюджет

ташкилотини

ривожлантириш

жамғармаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

маблағларининг молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмидаги салмоғининг
ошиб борганлиги билан изоҳланади.

1-жадвал

Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятини молиялаштириш

манбаларининг таркиби ва динамикаси, фоизда

Молиялаштириш манбалари

Йиллар

2017 йилда

2013 йилга

нисбатан

ўзгариши, ф.п.

2013

2014

2015

2016

2017

Бюджет маблағлари

16,7

10,6

2,9

3,3

2,7

- 14,0

Тўлов-контракт тушумлари

77,4

84,5

92,8

89,0

88,2

10,8

Бюджет ташкилотини
ривожлантириш
жамғармасининг маблағлари

4,8

4,9

4,3

7,2

9,1

4,3

Бошқа манбалар

1,1

0,0

0,0

0,5

0,0

- 1,1

Молиялаштириш манбалари-
жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Манба: Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2013-2017 йиллардаги “Бухгалтерия баланси”

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


Келтирилган маълумотлардан кўриш мумкинки, бюджет ташкилотини

ривожлантириш жамғармаси маблағларининг Тошкент давлат иқтисодиёти
университети фаолиятини молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмидаги
салмоғи 2017 йилда 2013 йилга нисбатан 4,3 фоизли пунктга ошган.

1-жадвал

маълумотлари

кўрсатмоқдаки,

Университет

фаолиятини

молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмида бошқа даромадларнинг улуши
жуда паст. Ҳолбуки, тараққий этган мамлакатларда олий ўқув юртлари фаолиятини
молиялаштиришда уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар билан шартнома асосида
амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари муҳим ўрин тутади.

Гарчи тўлов-контракт суммаларининг Тошкент давлат иқтисодиёти университети

фаолиятини молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмидаги салмоғи юқори
бўлсада, улар университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ва илмий-
тадқиқот йўналишини ривожлантиришда муҳим роль ўйнамайди. Чунки, тўлов-
контракт суммаларининг асосий қисми стипендия ва иш ҳақи тўлашга сарфланади (1-
расм).

1-расм маълумотлари кўрсатадики, 2013-2017 йилларда, Тошкент давлат

иқтисодиёти

университетида

тўлов-контракт

маблағлари

ҳисобидан

молиялаштирилган харажатлариннг умумий ҳажмида стипендия ва иш ҳақи
харажатларининг салмоғи юқори бўлган. Бунинг устига, таҳлил қилинган давр
мобайнида мазкур кўрсаткичнинг ўсиш тенденцияси кузатилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

1-расм. ТДИУда тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган

харажатларнинг умумий ҳажмида стипендиялар ва иш ҳақи харажатларининг

салмоғи, фоизда

Манба: ТДИУнинг “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар

тўғрисида ҳисобот” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёти

университети “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари
ҳисобидан молиялаштирилган харажатларнинг таркибини кўриб чиқамиз.

2-жадвал

ТДИУ “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан

молиялаштирилган харажатларнинг таркиби, фоизда

Харажатлар

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

Иш ҳақи

16,7

10,6

16,1

11,3

13,6

Ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар

4,1

2,6

3,9

2,8

3,4

Товар ва хизматлар бўйича харажатлар

48,4

17,2

12,8

19,3

26,4

Асосий воситалар бўйича харажатлар

23,7

68,4

66,1

64,9

54,5

Бошқа харажатлар

7,1

1,2

1,1

1,7

2,1

Харажатлар - жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Манба: ТДИУ “Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари

ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот”и маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


2-жадвал маълумотларидан яққол кўриш мумкинки, Тошкент давлат иқтисодиёт

университети “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари
ҳисобидан молиялаштирилган харажатларнинг умумиий ҳажмидаэнг юқори
салмоқни асосий воситалар бўйича қилинган харажатлар эгаллайди. Ундан кейинги
ўринда товар ва хизматлар бўйича қилинган харажатлар турибди. Бу эса, мазкур
Жамғармани

олий

таълим

муассасаларининг

моддий-техника

базасини

мустаҳкамлашда ўзига хос ўрин тутишидан далолат беради.

Хулоса ва таклифлар

Амалга оширилган таҳлилларнинг натижалари кўрсатдики, биринчидан, 2013-

2017 йилларда бюджет маблағларининг Тошкент давлат иқтисодиёт университети

62,2

66,7

68,7

69,3

70,4

58

60

62

64

66

68

70

72

2013й.

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

фаолиятини молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмидаги салмоғини пасайиб
борганлиги мазкур давр мобайнида тўлов-контракт суммаларининг ва бюджет
ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг молиялаштириш
манбаларининг умумий ҳажмидаги салмоғининг ошиб борганлиги билан изоҳланади;
иккинчидан, 2013-2017 йилларда, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тўлов-
контракт маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган харажатлариннг умумий
ҳажмида стипендия ва иш ҳақи харажатларининг салмоғи юқори бўлган; учинчидан,
республикамиз олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари муҳим роль
ўйнайди.

Фикримизча, республикамиз олий ўқув юртлари фаолиятини молиялаштириш

амалиётини такомиллаштириш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишни
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

1. Республикамиз олий ўқув юртлари фаолиятини молиялаштириш амалиётига

давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг кўламда жорий қилиш учун,
биринчидан, мазкур муносабатлар молиявий ташаббус (давлат стипендиялари,
хусусий стипендиялар, давлат таълим кредитлари, илмий-тадқиқот ишлари учун
давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш) ва стратегик ҳамкорликни (саноат
корхоналарига инновацион ғоялар бериш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш
амалиётидаги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш) ўзида
мужассам этган бўлиши керак. Иккинчидан, хусусий сектор олий таълим
муассасаларидаги қурилишни молиялаштиришда фаол иштирок этиши лозим;
учинчидан, олий таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилик муносабатларининг
ошкоралигини таъминлаш ва самарадорлигини баҳолаш имконини берадиган таянч
принципларни амалга ошириш лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республикамиз олий ўқув юртларини

молиялаштириш амалиётига давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этиш
учун ҳуқуқий асос мавжуд. Яъни, Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 октябрдаги ПҚ-3980-сонли “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг
ҳуқуқий ва институционал базасини чратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Фзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил
этилди [9].

2. Олий таълимни молиялаштириш амалиётига франчайзингни жорий этиш

лозим.

Тараққий этган мамлакатларнинг тажрибалари кўрсатадики, олий таълим

тизимида қўлланилаётган франчайзинг таълимни истеъмолчига яқинлаштириш,
таълим харажатларини қисқартириш ва билим олиш йўлидаги тўсиқларни бартараф
этиш имконини беради.

Германияда амалдаги франчайзиларнинг умумий сонида таълим маҳсулотлари

ва хизматлари тўртинчи ўринни эгаллайди [10].

Франчайзингнинг муҳим афзаллиги шундаки, у тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантириш

усули

сифатида,

иштирокчи

томонларнинг

умумий

манфаатдорлигини тъминлаш имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

Франчайзинг франчайзерга вертикал тармоғини ташкил қилиш заруриятини

юзага келтирмайди. Чунки, фойда ҳар бир франчайзи фаолиятидан алоҳида олинади.
Натижада, марказлашган бошқарув билан боғлиқ бўлган харажатлар тежалади.

Эътироф этиш жоизки, франчайзингнинг ҳуқуқий асосларининг такомиллашиши

франчайзерлар томонидан содир этиладиган қонунбузарликлар сонини камайтириш
имконини беради.

Илғор хориж тажрибаси кўрсатадики, таълим франчайзингида олий таълим

муассасаларининг икки гуруҳи иштирок этади. Биринчидан, бир олий таълим
муассасаси иккинчи олий таълим муассасига ўзининг франшизаси асосида фаолият
юритиш ҳуқуқини беради ва бунинг учун роялти олади. Иккинчидан, олий таълим
муассасаси – франчайзердан унинг товар белгиси (франшиза) остида фаолият юритиш
ҳуқуқини қўлга киритган олий таълим муассасаси – франчайзи янги бўлинмалар очиш
ва янги таълим хизматлари кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Таъкидлаш жоизки, таълим франчайзингини муваффақиятли қўллаш кўп

жиҳатдан профессор-ўқитувчиларнинг билим савиясига ва амалий кўникмалари
даражасига боғлиқ. Профессор-ўқитувчи, биринчидан, ўзининг соҳасида чуқур
назарий билимга эга бўлиши, иккинчидан, амалиётни яхши билиши ва учинчидан,
соҳада бўлаётган барча ўзгаришларни, шу жумладан, қонунчилик соҳасида бўлаётган
ўзгаришларни тўлиқ билиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-

сонли фармони. Фзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Фзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 37-б.

2. Лялин А.М. Подготовка кадров для инновационной экономики.

Инновационное развитие: экономика, интеллектуальные ресурсы, управление
знаниями. Монография. – М.: ИНФРА-М, 2016. – С. 388.

3. Бланшар О. Макроэкономика. Пер. с англ. – ВШЭ, 2010. – С. 268-269.
4. Цейкович К.Н. Сравнительный анализ развития образования в России и

ведущих странах мира. Стат. Обозрение. – М.:, 1994. – 117 с.

5. Силин А.Н., Смирнова В.В. Социальный менеджмент: концептуальные

подходы и инновационные социально-психологические технологии. – Тюмень:
ТюмГНГУ, 2009. – С. 76-77.

6. Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Бухгалтерия баланси. 2013-2017 йй.

– Тошкент, 2018.

7. ТДИУ. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов – контракт шаклидан тушган

маблағлар тўғрисида ҳисобот. 2013-2017 йй.– Тошкент, 2018.

8. ТДИУ. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси бўйича пул

маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот. 2013-2017 йй. – Тошкент, 2018.

9. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-

сонли “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал
базасини чратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
ҚҲММБ:07/18/3980/2072-сон.

10. Мюррей Я. Франчайзинг. Пер. с англ. – СПб.: Питер, 2004. – 144 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида. Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами. - Тошкент, 2017. - № 6 (766). - 37-6.

Лялин А.М. Подготовка кадров для инновационной экономики. Инновационное развитие: экономика, интеллектуальные ресурсы, управление знаниями. Монография. - М.: ИНФРА-М, 2016. - С. 388.

Бланшар О. Макроэкономика. Пер. с англ. - ВШЭ, 2010. - С. 268-269.

Цейкович К.Н. Сравнительный анализ развития образования в России и ведущих странах мира. Стат. Обозрение. - М.:, 1994. - 117 с.

Силин А.Н., Смирнова В.В. Социальный менеджмент: концептуальные подходы и инновационные социально-психологические технологии. - Тюмень: ТюмГНГУ, 2009.-С. 76-77.

Тошкент давлат ицтисодиёт университети. Бухгалтерия баланси. 2013-2017 йй. -Тошкент, 2018.

ТДИУ. Таълим муассасаларида уцитишнинг тулов - контракт шаклидан тушган маблаглартугрисида ^исобот. 2013-2017 йй-Тошкент, 2018.

ТДИУ. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамгармаси буйича пул маблаглари хдракати тугрисидаги х,исобот. 2013-2017 йй. - Тошкент, 2018.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги ПК-3980-сонли "Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг х,ук,ук,ий ва институционал базасини чратиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида"ги царори. КХММБ:07/18/3980/2072-сон.

Мюррей Я. Франчайзинг. Пер. с англ. - СПб.: Питер, 2004. - 144 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов