“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
Д.З. Норкулова,
мустақил изланувчи, СамИСИ
ЁШЛАР ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН
ИНСОНЛАР УЧУН СОЦИАЛ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ҲОЛАТИ
К потребителям услуг социального туризма относятся представители
местного населения, имеющие финансовые затруднения, нуждающиеся в
социальной помощи и требующие особого внимания. Учитывая что данная
категория людей составляет большое количество, планирование и
оптимизация оказания туристических услуг для данной категории приведёт к
увеличению туристического потока.
For consumers of services of social tourism are local people who have
financial difficulties and in need of social assistance and require special attention.
Considering that this category of people is a large amount of planning and
optimization of the provision of tourism services for this category will lead to an
increase in tourist flow.
Калитли сўзлар:
социал туризм
,
туризм хизматлари, ёшлар туризми,
жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар, хостель, санаторий, дам олиш
уйлари, БИТС, йўлланмалар
Ёшлар туризми – бу ривожланган ижтимоий жамиятнинг ҳаёт тарзи
ҳисобланади. Жаҳон ёшлари орасида 25 ёшгача, оилали, фарзандли
бўлгунларича дунёни кезишлари, ҳаёт сабоқларини кўриш, бошқа мамлакат
аҳолисининг турмуш тарзини ўрганишлари керак деган тушунча мавжуд. Бу
уларнинг ҳаётда тўғри йўлни танлашлари, ўз шаҳсий фикрларини
шакллантиришга ёрдам беради. Ёшлар ва уларни кузатувчи шаҳсларнинг
саёҳатлари давомидаги имтиёзли режимни яратиш билан бир неча халқаро
ёшлар ташкилотлари шуғулланишади. Масалан, ёшлар учун саёҳатларни
ташкил этиш «Ёш саёҳатчилар ташкилоти»нинг Халқаро федерацияси
вазифаларига киритилади. Бу федерация 1951 йилда ташкил қилиниб, унинг
штаб-квартираси Копенгагенда жойлашган ва у ЮНЕСКО ташкилоти
раҳбарлигида фаолият олиб бормоқда. 1967 йилда Италиянинг Фиутти шаҳрида
ўтказилган БИТСнинг махсус конгрессида Ёшлар туризми бўйича Манифест
қабул қилинган эди. 1981 йилда янгиланган таҳрирдаги Манифестда ёшлар
байрамларининг асосий элементлари, социал туризмнинг асосий компоненти
сифатида унга кўмаклашиш институтларининг ўрни тўғрисида сўз боради
3
.
Ёшлар туризмининг ўзига хос томонларини инобатга олиб, унинг
фаолият доирасига қуйидаги талабларни киритиш мумкин: ёшларнинг кун
сайин ўзгариб борувчи эҳтиёжларига тезда мослашувчанлик хусусияти
(кўнгилочар дастурлар, мусиқа ва шу кабилар); сифатини ўзгартирмасдан
нархларни пасайтириш имкониятига эга бўлиши; аралаш типдаги гуруҳлар
(аёллар ва эркаклар) учун хавфсизликнинг таъминланиши; санитария-гигиена
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
қоидаларига қатъий эътибор қаратилиши керак; гуруҳнинг барча
иштирокчилари орасида ўзаро ишонч тўйғулари мавжудлиги турли
муаммоларни олдини олишга имкон яратишини инобатга олиш керак.
Ёшлар туризмини ривожлантириш ва унга кўмаклашиш ишларини амалга
ошириш мақсадида бутун дунёда бир нечта ташкилотлар ўз фаолиятларини
олиб бормоқда: Социал туризм бўйича халқаро бюро (BITS), Социал туризм
бўйича халқаро ассоциация (IAST), Ёшлар ишлари бўйича Осиё-Европа
ҳамкорлиги (AEYC), Иқтисодий ва тижорат йўналишларида таҳсил олаётган
талабаларнинг Халқаро ассоциацияси (AIESEC), Хостеллар ассоциациялар
федерациясининг Европа уюшмаси (EUFED), Ёшлар карточкаларининг Европа
ассоциацияси (EYCA), Ёшлар маданий алмашинуви халқаро ташкилоти (ICYE),
Талабалар
туризмининг
халқаро
конфедерацияси
(ISTC),
Ёшлар
хостелларининг Халқаро федерацияси (IYHF), Ёшлар ва талабаларнинг саёҳат
қилишига кўмаклашувчи Бутундунё конфедерацияси (WYSETC) ва шу кабилар.
Ёшлар туризмининг ўзига хос томони шундан иборатки, бошқа туризм
турлари каби ёшларга мослаштирилган жойлашув воситаларига, яъни
хостеллар эга.
Хостель (Hostel) – ётоқхона туридаги ёшларга мўлжалланган арзон
меҳмонхона. Меҳмонхонага кириш жойида кўк арча ёки «HI» белгисининг
борлиги хостелларни бошқа меҳмонхоналардан ажратиш учун ишлатилади. Энг
катта ўлчов 4 «арча» ҳисобланади
3
,
8
,
9
,
10
,
11
. Одатда коридорли
тизимга асосланиб, умумий ҳожатхона, ювиниш хонаси, ошхона ва дам олиш
хонаси (телевизор билан) ҳар бир коридорга умумий ҳисобланади. Ҳар бир
хона 2-20 кишилик жойлашувларга мўлжалланган бўлади. Қатъий талабларга
асосан хостелларда бир кишига 5 м
2
тўғри келиши керак, яъни 20 м
2
катталикдаги хонага иккита икки табақали каравот қуйиш мумкин. Икки
табақали каравотларнинг юқори табақаси билан шифт ўртасидаги оралиқ 75
см.ни, каравотлар орасидаги масофа 80 см.ни ташкил қилиши керак. Шуни
таъкидлаш керакки, хостелларда хоналар эмас, жойлар (ётоқ жойи) брон
қилишини мумкин. «Арча ва қўшча» тоифасидаги хостеллар шунчаки катта
миқдордаги каравотлар жойлашган каттагина хона, ҳеч қандай ошхонаси
мавжуд эмас, фақат ёзда ишлайдиган жойлашув воситаси. Албатта нархи ҳам
шунга яраша
13
. Баъзи хостелларда жойлашган меҳмонлар овқатларни ўзлари
тайёрлаш учун шароитлар яратилиши мумкин.
1909 йилда Германияда биринчи махсус хостел ташкил қилиш немис
ўқитувчиси Ричард Ширманннинг
14
ғояси ҳисобланади. У саёҳатчиларга
арзон нархда мактаб синфларида тунаб қолишни таклиф қилган. Дарсдан кейин
барча стол ва стуллар синф хонасидан йўлакка чиқарилган, пастга сомон
солинган қоплар тўшалган, эрталаб эса саёҳатчилар барча анжомларни жой-
жойга қўйишга ёрдамлашганлар
15
. 1930 йилда Англияда хостелларнинг
биринчи ассоциацияси ташкил этилди. 1932 йилда Ёшлар хостелларининг
Халқаро федерацияси ташкил этилган бўлиб, махсус каталоглар ва брон қилиш
хизматлари ташкил этилган. Унинг таркибига дунёнинг барча мамлакатларида
жойлашган 5500дан ортиқ хостеллар киритилган. Ҳозирги кунда федерацияга
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
дунёнинг 70 мамлакати аъзо ҳисобланади. Халқаро федерацияга киритилган
хостелларда махсус аъзолик карточкасиз жойлашиб бўлмайди. Агарда меҳмон
карточкасиз ташриф буюрган бўлса, унга жойлашувда рад жавоби берилмайди,
балки 1-2 евро қийматдаги махсус «марка»ни харид қилишга таклиф қилишади.
6 кун давомида ушбу маркаларни харид қилувчи меҳмонга Hostelling
International аъзоларининг пластик карточкаси берилади.
Халқаро федерация томонидан ёш туристларга ва уларга ҳамроҳлик
қилувчиларга қуйидаги турдаги карталар берилади
16
: ISIC – халқаро
талабалар ташкилотининг гувоҳномаси; GO25 – 25 ёшгача бўлган ёшларга
бериладиган гувоҳнома; ITIC – кузатувчиларга бериладиган гувоҳнома. Бу
карточкаларга эга бўлиш учун махсус шаклни тўлдириб, уни таҳсил олаётган
ўқув даргоҳида тасдиқлатиб, расм ва чек билан биргаликда халқаро талабалар
ташкилотининг ҳудудий бўлинмаларига топширилиши керак. ISIC ва ITIC
карточкалари 1 календар йил давомида ҳақиқий ҳисобланишса, GO25
карточкаси харид қилинган санадан 1 йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.
ISIC (International Student Identification Card – Талабаларнинг халқаро
шаҳсий гувоҳномаси) карточкаси ЮНЕСКО ташаббуси остида 1969 йилда,
бутун дунёда талабаликни тасдиқловчи ягона расмий халқаро гувоҳнома
сифатида жорий этилган. Ҳозирги кунда дунёнинг 100дан зиёд
мамлакатларида расмий тарзда тан олинган бўлиб, бутун жаҳонда 17 мингга
яқин ташкилотлар карта эгаларига турли чегирма ва бонусларни таклиф
қилмоқда. Давлат ва тижорат ўқув муассасаларининг 12 ёшдан катта мактаб
ўқувчилари, кундузги ва кечки таълим талабалари ва аспирантлар ISIC
карточкаси эгаси бўлишлари мумкин.
GO-25 ёки IYTC (International Youth Travel Card - Ёшларнинг халқаро
шаҳсий гувоҳномаси) - ISIC карточкасига ўхшаш карточка ҳисобланиб, 25
ёшгача бўлган ёшларга ва 31 ёшгача бўлган ёш аспирант ва ўқитувчиларга
берилади. ЮНЕСКО ташаббуси асосида 1975 йилда жорий этилган
18
.
Расмийлаштирилган кундан бошлаб 12 ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.
ITIC (International Teacher/Professor Identity Card – Ўқитувчининг халқаро
шаҳсий гувоҳномаси) - ISIC карточкасига ўхшаш карточка ҳисобланиб,
ўқитувчининг малака даражасини билдиради. Талабалар Туризмининг Халқаро
Конфедерацияси (International Student Travel Confederation - ISTC)нинг
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда 1984 йилда ITIC карточкасини жорий қилди
19
.
ISIC карточкасига нисбатан камроқ давлатларда тан олинган бўлиб (40тага
яқин), 16 ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар
ижтимоий ҳаракати ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компанияси Самарқанд
вилоят минтақавий бўлими раҳбарлигида Ёшлар туристик марказ ташкил
этилган. Марказ томонидан туризм соҳасига бағишланган лойиҳалар, давра
суҳбатлари, ўқув семинарлари ҳамда илмий анжуманларнинг ўтказилиши
белгиланиб, лойиҳалар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарканд
вилояти бўлими Кенгашининг туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ташкил
этиб борилиши белгиланган. Ҳозирги кунда марказ аъзоларининг сони 400дан
зиёдни ташкил қилади, булардан ташқари 60 нафар кўнгиллилар (волонтёрлар)
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
ҳам фаолият олиб борадилар. Марказда ташкил этилаётган ўқув семинарларда
70дан ортиқ ёшлар ўз лойиҳа ва ташаббуслари билан фаол иштирок этмоқда.
Марказ аъзоларининг Самарқанднинг тарихий обидалари билан яқиндан
танишишлари, гидлик фаолиятида фаолликни оширишлари учун Самарқанд
вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллий
обидалар ва музейларга бир йил давомида бепул киришлари учун маҳсус
руҳсатнома жорий этилди. 2008-2010 йиллар давомида Марказда қуйидаги
ишлар амалга оширилди: бир неча хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги
элчихоналари билан ҳамкорликда маданият кунлари ўтказилди ва давомли
ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар имзоланди; Самарқанд шаҳридаги олий
ўқув юртларида Марказ тақдимоти ташкил этилди; Қозоғистондаги Қозоқ-Турк
халқаро Университетидан ташриф буюрган талабалар учун шаҳар бўйлаб
экскурсиялар ташкил этилди ва уларга Марказ аъзолари гидлик хизматларини
кўрсатишди; Самарқанд вилоятининг туманларидан ташриф буюрган ҳамда
Самарқанд шаҳарда истиқомад қилувчи ёшларга шаҳардаги тарихий обидалар
бўйлаб саёҳатлар ташкил этилмоқда; «Ўзбекистонда туризмнинг ривожи,
истиқболи ҳамда бугунги кундаги муаммолари», «Туризмда ёшларнинг ўрни»,
«Ўзбекистонда туризмнинг аҳамияти», «Туризм янгиликлари ва муаммолари»,
«Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишида «Ўзбектуризм»нинг ўрни»,
«Туризм кеча, бугун ва эртага» каби мавзуларида давра суҳбатлари, семинар-
тренинглар ва анжуманлар ўтказилди; Самарқанд шаҳрининг Регистон
майдонида ҳар йили «27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни»га бағишланган
лойиҳа амалга оширилди; 2009 йилнинг июль ойига қадар Тошкент шаҳридан
300 нафар, Фарғона вилоятидан 150 нафар, Жиззаҳ вилоятидан 200 нафар ва
турли вилоятлардан ташриф буюрган 440 нафар ёшларнинг Самарқанд
шаҳридаги саёҳати ташкиллаштирилди. 2009-2010 йилларга мўлжалланган
«Юртим бўйлаб саёҳат» лойиҳасини амалга оширдилар. Лойиҳа асосан 3
босқичда бажарилиб, унда туманлар ва Самарқанд шаҳридаги барча
умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда
«Ёшлар туризмини ривожлантириш ва ҳаракат хавфсизлиги» мавзусида
семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди, улардаги етакчилар, ногирон, кам
таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандлари, фаол ёшлар вилоят
ва республика бўйлаб бепул саёҳатлари ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий
мақсади ёшларни қизиқтириб келаётган масалалар ва уларнинг ташаббуслари
билан яқиндан танишиш, уларга туризмнинг ўрни, моҳияти ва саёҳатга чиқиш
тартиб қоидалари тўғрисида тушунчалар бериш, уларнинг онгида Ватанга,
тарихимизга бўлган муҳаббат, унинг равнақига ҳисса қўшиш каби тўйғуларни
кучайтириш, вилоятдаги ички ва ташқи туризм ва сервисни ривожлантиришда
ёшларнинг ўрнини, фаоллигини ошириш, саёҳатлар давомида ёшларнинг
соғломлаштирилишини таъминлаш, ёшларни бирлаштириш ҳамда ижтимоий
томондан қўллаб қувватлаш қилиб белгиланган. Аммо бу лойиҳани амалга
оширувчи Марказ ўз фаолиятини тўхтатди, натижада лойиҳа 2011 йилдан буён
амалга оширилмаяпти.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ёшлар социал
туризм хизматларини ташкил этишда ўз ҳиссасини унинг тасарруфидаги 2та
ёшлар ва болалар ёзги оромгоҳлари орқали қўшиб келмоқда:
-
“Камолот Ёшлар Оромгоҳи”
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 12 август 2010 йилдаги №531-Ф фармони билан собиқ
“Алгоритм” болалар соғломлаштириш оромгоҳи асосида ташкил қилинган
бўлиб, оромгоҳ 2012 йилда замонавий талаблар асосида тўлиқ реконструкция
қилинан. Оромгоҳ 150 кишига мўлжалланган бўлиб, дам олувчи ёшларни 2та
ётоқхонада қабул қилиб, ҳар бир ётоқхона тўлиқ жиҳозланган. Шунингдек,
оромгоҳ семинар ва тренинглар, конференциялар ўтказиш учун барча шарт-
шароитларга эга. Оромгоҳ малакали қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан
қўриқланиб, видео-кузатув мосламалари билан жиҳозланган.
-
Камолотдан ёзги инглиз тилига ихтисослашган “WONDER
CAMP”оромгоҳи
- “Камолот Ёшлар Оромгоҳи” ҳудудида жойлашган бўлиб, 7-
14 ёшдаги болаларни қабул қилишга мўлжалланган
20
.
Ёшлар
туризми
бўйича
ўтказилган
тадқиқотлар
натижасида
қўйидагиларни хулоса қилиш мумкин: ёшлар туризми бошқа туризм
турларидан иштирокчиларнинг ёши, қизиқишлари, кўнгилочар воситаларини
танлаш, молиявий маблағларнинг чекланганлиги, жойлашув воситаларининг
ўзига хослиги, ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишдаги афзалликлари
билан фарқланади; ёшлар туризмининг ўзига хос жойлашув воситаси
ҳисобланган хостеллар талабалар ётоқхонасига ўҳшаши, бир хонада 20тагача
ёшларнинг жойлашиши имкониятларининг мавжудлиги, нархларнинг
арзонлиги, имтиёз ва чегирмаларнинг кўплиги билан бошқа меҳмонхоналардан
фарқ қилади, аммо Ўзбекистонда бундай хостеллар мавжуд эмас; ёшлар
туризмида иштирок этишга махсус талабалик гувоҳномалар, аъзолик
карточкалари, яъни ISIC, ITIC ва GO25 карточкалари тўртки бўлади;
Ўзбекистонда, жумладан Самарқанд вилоятида ҳам ёшлар туризмини
ривожлантириш учун жуда кўп ишлар қилинмоқда: туристик марказларнинг
ташкил этилиши, ёшлар ва ўсмирлар учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларга
экскурсиялар, Қашқадарё вилоятида ва Фарғона водийсида иқтидорли ёшлар
учун ташкил этилган ёзги оромгоҳлар ва шу кабилар; Ўзбекистонда ёшлар
туризми фаолияти бўйича умумлаштирилган маълумотларнинг йўқлиги, бу
фаолият шуғулланувчи ташкилотларнинг камлиги унга таъсир қилувчи
омилларнинг ноаниқлиги сабабли корреляцион таҳлилни амалга оширишнинг
имкони мавжуд эмас.
Социал туризмдан фойдаланувчи субъектларга яна бир демографик
қатламни киритиш керак, бу меҳнат лаёқатини йўқотганлар, қариялар ва
ногиронлардир.
Бутун жаҳон туристик ташкилотининг келтирган таърифига асосан
«Ногирон бу – қарилик, касаллик ёки бахтсиз воқеа сабабли инсоннинг
мустақиллигини, мактаб ва ишга бориш имкониятини чекланадиган, жисмоний
ёки психик фаолияти аста-секин қисқарувчи одамлар»дир. БМТнинг 1975 йил 9
декабрида ўтказилган Бош Ассамбеясида қабул қилинган Ногиронлар
ҳуқуқлари тўғрисидаги декларациянинг 9-моддасида «Ногиронлар барча
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
ижтимоий, ижодий ёки рекреацион тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқларига
эгадирлар» деб таъкидланган
3, 17
.
Ҳозирги кунда жисмоний имконияти чекланган аҳоли қатламлари учун
махсус туристик саёҳатларни таклиф қилиш тобора кўпайиб бормоқда. Бундай
турларда таклиф этиладиган жойлашув ва овқатланиш хизматларидан ташқари,
махсус малакага эга бўлган инструктор ҳамроҳлигида парашютдан сакраш, сув
остига шўнғиш, елканли қайиқларни бошқариш каби имкониятларни берувчи
хизмат турлари киритилади. Бундай хизматлар жисмоний имкониятлари
чекланган одамларнинг ўзларини «ҳамма қатори» эканлигини хис
қилишларига, уларнинг жамиятнинг малакали-касбий, ижтимоий ва маданий
ҳаётига интеграциясига йўл очиб беради. Европада «Туризм ҳамма учун»
концепциясининг олға сурилиши, бу доирада дастлаб Буюк Британияда
кейинчалик Европа Иттифоқи доирасида бу туризм турига катта эътибор
қаратила бошланди. Канада ва АҚШда бу ҳаракат 20-асрнинг 70-йилларида
оммалаша бориб, ҳозирги кунда бу соҳада катта ишлар қилинган. Франциянинг
тоғли ҳудудларида жисмоний имконияти чекланган одамларга тоғ туризмида
иштирок этиш учун кўпгина ишлар амалга оширилган.
Жисмоний имконияти чекланган одамларнинг тоғ ҳудудларида бемалол
соғлом одамлар билан биргаликда саёҳат қилишлари учун махсус юқори ўтиш
имкониятига эга ўриндиқлар (3-4 ғилдираги, дискли тормоз ва амортизатори
мавжуд «тоғли» ногиронлик аравачаси, кенг йўллакларда ва ўрмон ҳудудларида
мустақил бошқарилиш имкониятига эга)
7
ва Жоелетт (Joelette – Жоэль
Клодель ихтироси бўлиб, бир ғилдиракли, олд ва орқа қисмларида дастаклари
бор ўриндиқ)
8
ўриндиқларидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари
жисмоний имконияти чекланган одамлар учун спорт ва туризм соҳасида
фаолият олиб борувчи инструкторнинг малакасини ифодаловчи CQH махсус
сертификати жорий қилинган. Бундай турлар (аралаш турлар) соғлом ва
жисмоний имконияти чекланган одамлар орасида ўзаро ишонч ва эътиборни,
ўзига ва жамиятга бўлган ишончни мустаҳкамлашга имкон беради.
Ногиронлар, меҳнат лаёқатини йўқотганлар ва қарияларнинг туризмини
ташкил қилиш ва унинг фаолияти билан бир қатор халқаро ташкилотлар иш
олиб бормоқда: Харид қилиш имкониятига эга туризм бўйича Европа тармоғи
(ENAT – ҳамма учун мўлжалланган туризмни тарғиб қилувчи ташкилотларнинг
Европа мамлакатлари тармоғи), Европа ногиронлар Форуми (EDF – Европа
Иттифоқи доирасида ногиронларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи
ташкилот), ACCESS UNLIMITED (Исроилнинг ногиронлар ишлари бўйича
миллий ташкилоти), CO.IN SOCIALE (Италиянинг ногиронларнинг касбий
маҳоратини эгаллашлари ва иш билан таъминланишига кўмаклашувчи миллий
ижтимоий ҳамкорлик), DISABILITY INDIA NETWORK (Ҳиндистоннинг
ногиронларни, жумладан, болалар ва ёшларнинг таъминоти билан
шуғулланувчи миллий ташкилот) FAILTE IRELAND (Ирландиянинг
туризмни ривожлантиришнинг миллий администрацияси), IDEAS (Information
on Disability-Equipment Access Services – Австралиянинг ногиронлар учун
хизматларнинг барча турлари тўғрисида маълумотларни таҳдим этувчи
ташкилот), ONCE (Organizacion Nacional de Ciegos – Испаниянинг кўзи ожиз
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
ногиронларнинг турмуш даражасини яхшилаш билан шуғулланувчи ташкилот),
PREDIF (Platforma Representativa Estatal de Discapacitados Fisicos – Испаниянинг
ногиронлар ишлари бўйича давлат ташкилоти), SATH (АҚШнинг ногиронлар
туризми билан боғлиқ барча мавзуларда маълумотларни тақдим этувчи
ташкилот), VISITBRITAIN (Қўшма Қиролликнинг ногиронлар туризмини
рағбатлантирувчи ташкилот)
3
ва шу кабилар. Социал туризм бўйича халқаро
бюро фаолияти доирасида ногиронлар ва меҳнат лаёқатини йўқотганлар учун
туристик саёҳат қилиш имкониятларни яратиш бўйича Европа Иттифоқи
даражасида бир нечта лойиҳалар фаолиятини олиб бормоқдалар (C.A.R.E.
Европа ҳудудидаги шаҳарларга бориш имконияти, EU.FOR.ME, OSSATE,
POLIS ва шу кабилар). Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади жисмоний ёки психик
нуқсонларга эга одамларнинг туристик саёҳат қилиш имкониятларини ўрганиш,
шу масалада турли информацион воситалардан фойдаланиш, бундай аҳоли
гуруҳларига туристик саёҳатлар тўғрисидаги ахборотларни етказиш каби
масалалар билан шуғулланиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш Вазирлиги тизимида амал қиладиган имтиёз ва хизматлардан
100 мингдан ортиқ нафақахўр, пенсионер ва ногиронлар истиқомад қилади.
Ушбу аҳоли гуруҳининг катта қисмини (56-57%ини) умумий касаллик бўйича
ногиронлар, 22-23%ини болаликдан ногиронлар, 13%ини иккинчи жаҳон
уруши йилларида Меҳнат фронти қатнашчилари, қолган қисмларини иккинчи
жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган
шаҳслар, ҳарбий хизмат бурчини бажариш вақтида жароҳатланган армия
ногиронлари, ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзолари, ЧАЭС оқибатларини
бартараф этишда қатнашиб ногирон бўлганлар, меҳнатда майибланганлар,
ёлғиз пенсионерлар ва шаҳсий пенсионерлар ташкил этади. Аммо уларнинг
фақат 4,6%и бир йилда имтиёзли йўлланмаларни харид қилиши мумкин. Бепул
йўлланмалардан фойдаланганларнинг катта қисмини (97%) пенсионерлар ва
ногиронларнинг 2-3 йилда бу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган
тоифалари ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, улар пенсионерлар ва
нафақахўрларнинг 5-6%и қисмидан иборат (5-6, 9-10 иловалар).
Ўзбекистонда санатор-курорт ва дам олиш масканларининг фаолият
қилиш тизими Россия Федерациясининг ушбу тизимига ўҳшаш бўлганлиги,
уларни бир-бири билан солиштириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу солиштирув
таҳлили бир ўринга тўғри келадиган дам олувчилар сони, умумий дам олиш
масканларида ҳар бир гуруҳ ва уларда дам олган инсонлар улушини ҳисоблаш
орқали амалга оширилади. Таҳлил натижасида қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
санатор-курорт ва дам олиш масканларга бериладиган йўлланмалар 14
кунни, гуруҳлар қабул қилиш оралиғи 2-3 кунни ташкил этишини ҳисобга
олганда битта ўрин 1 йил давомида ўртача ҳисобда 21 кишига хизмат
кўрсатиши мумкин. Аммо 11-иловада келтирилган маълумотларга кўра ушбу
кўрсаткич фақатгина Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган санаторий-
профилакторийлардагина мавжуд. Даволовчи санаторийлар ва пансионатлар,
дам олиш уйлари, базалари ва кемпингларда бу кўрсаткичлар 13-15 кишини
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
8
www.iqtisodiyot.uz
ташкил этган, бу эса ушбу масканларнинг 3 ой давомида бўш бўлишини
англатади. Болалар санаторийлари эса Россияда 12 киши, Ўзбекистонда эса 6
кишига хизмат кўрсатиб келмоқда, яъни Россияда болалар санаторийлари 6 ой,
Ўзбекистонда эса 3 ой давомида хизмат кўрсатишади. Бунинг асосий сабаби
сифатида Россия ҳудудида йил давомида хизмат кўрсатувчи болалар
санаторийлари улуши Ўзбекистондаги бу санаторийларига нисбатан кўплигида.
даволовчи санаторийлар ва санаторий-профилакторийлар улушлари
Ўзбекистонда Россияга нисбатан катта бўлса ҳам уларда даволанганлар улуши
пастдир (12-13 илова). Болалар санаторийлари, дам олиш базалари ва
кемпингларнинг улуш жиҳатдан Россия ҳудудидаги кўрсаткич нисбатан юқори
бўлса ҳам уларда дам олганларнинг улуши Ўзбекистонга нисбатан кўпдир.
Шуни таъкидлаш керакки, дам олиш уйларининг ва улар хизмат кўрсатган
инсонлар улушлари Ўзбекистонда Россияга нисбатан икки баробар кўпдир.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли «Марварид» сиҳатгоҳи
фаолиятини 2008 йилдан бери бошлаган бўлиб, 2008 йилни «Ижтимоий ҳимоя»
йилида бажариладиган ишлар чора-дастурларига киритилган эди. Бу сиҳатгоҳ
таянч-ҳаракат аъзоларининг касалликлари, ҳазм аъзоларининг касалликлари,
асаб касалликлари ва тери касалликлари билан оғриган беморларга хизмат
кўрсатишга мўлжалланган. Сиҳатгоҳ бошқарув аппарати, ходимлари штатлар
жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган ходимлар сони доирасида Республика Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Унда 16та
лавозим бўйича ходимлар иш фаолиятини олиб бормоқдалар. Сиҳатгоҳнинг
раҳбарлигини вилоят ҳокими розилиги билан Вазирликнинг буйруғи асосида
тайинланган бош шифокор бажаради.
Сиҳатгоҳ Ўзбекистон Республикаси бюджетидан таъминланади, унинг
мол-мулкини асосий воситалар, айланма маблағлар, асосий ва резерв
фондларининг пул маблағлари ҳамда бошқа тушумлари ташкил этади.
Сиҳатгоҳнинг моддий-техник базаси ва ходимлар сони даволаш ва маиший
хизмат услубига қараб аниқланади. Унинг молиявий ва хўжалик фаолияти
жорий қоидаларга биноан тасдиқланган смета билан аниқланади.
«Марварид» сиҳатгоҳига йўлланма вилоятлар, шаҳар ва туман ижтимоий
таъминот бўлимлари томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш, Молия вазирликларининг 2005 йил 24 майдаги 99/4 сонли қарори билан
тасдиқланган ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари
билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан берилади.
Сиҳатгоҳда иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган
шахслар, шунингдек 1-гуруҳ уруш ногиронларини кузатиб борувчи шахс,
иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар
ҳамда фронт ортидаги меҳнат қатнашчилари, ҳалок бўлган ҳарбий
хизматчиларнинг оилалари, республика бўйича шаҳсий пенсия олувчи шаҳслар,
Чернобль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни
бошидан кечирган шаҳслар, ҳарбий хизматни ядро полигонлари ҳамда бошқа
радиация ядро объектларида ўтаган шаҳслар, ёлғиз пенсионерлар, ёши бўйича
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
9
www.iqtisodiyot.uz
пенсионерлар, 1-, 2-гуруҳ ногиронлари, 1-гуруҳ кўзи ожиз ногиронни кузатиб
борувчи шахслар дам олиб даволаниш ҳуқуқига эгадирлар. «Марварид»
сиҳатгоҳи томонидан даволанувчиларга 20га яқин хизмат турлари таклиф
этилади. Улар таркибига кирувчи врач кўриги, игна ёки сув билан даволаш,
массаж, парафин, амплипульсотерапия, электросон, УВЧ, дарсенваль,
гальванизация, электрофарез, инголяция, кислородотерапия каби хизмат
турлари врачнинг кўрсатмасига биноан режимли тарзда хизмат кўрсатади, УЗИ,
умумий қон ва сийдик, биокимё ҳамда қонда қанднинг миқдори таҳлиллари
хизмат турлари бир марта таклиф этилади, яъни булар асосан даволанувчи, дам
олувчи сиҳатгоҳга қабул қилинаётган вақтда таклиф этиладиган дастлабки
хизмат турлари ҳисобланади. Сиҳатгоҳда бир киши учун бир кунлик муолажа
қиймати 20618 сумни ташкил қилади, дам олиш муддати 14 кунни ташкил
этишини ҳисобга олганда бир кишилик йўлланманинг қиймати 288656 сўмни
ташкил этади. Сиҳатгоҳ томонидан кўрсатиладиган хизматлардан игна билан
даволаш ва кислородотерапия хизмат турлари қиймати қолганларга нисбатан
каттароқ. Умуман олганда сиҳатгоҳ бир вақтнинг ўзида 130 кишини қабул
қилиши мумкин, улардан 30 нафари пуллик хизмат кўрсатиш асосида қабул
қилинади. Демак, санаторий бир йилда бепул йўлланмалар асосида 2860га яқин
(Самарқанд вилоятида имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга аҳоли гуруҳининг
2,8%и) мижозга хизмат кўрсатиши мумкин бўлса, уларнинг 660га яқини пуллик
хизматлардан фойдаланадилар.
Ўзбекистонда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Курортлар
бошқармаси тасарруфидаги санатория-курорт масканлари йўлланмалар
қийматининг 25-30 %ини даволаниш муолажалари, 25-30%ини овқатланиш
хизматлари, қолган 70-75 %ини жойлашув хизматлари учун харажатлар ташкил
этади
1,13
. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда турли Вазирлик ва тармоқлар
тасарруфидаги 300дан ортиқ санаторий ва дам олиш ташкилотлари фаолият
кўрсатиб келмоқда ҳамда улар бир вақтда 35.7 минг кишини, бир йилда эса 280
минг кишига яқин аҳолига хизмат кўрсатилиши мумкин.
1.-расм. Ўзбекистонда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши
Курортлар бошқармаси тасарруфидаги санаторийларда дам олганлар сони
64578
67040
74365
84031
85053
51150
56778
65212
73434
75820
0
10000
20000
30000
40000
50000
60000
70000
80000
90000
2005 й
2006 й
2007 й
2008 й
2009 й
даволанганлар сони
йулланмаларни харид килганлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
10
www.iqtisodiyot.uz
2. расм. 2011-2014 йилларда Касаба уюшмалари тизимидаги
санаторийларда ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан
соғломлаштирилган ҳодимлар сони
1294
1321
368
1212
1692
1667
1068
1435
632
348
3378
1940
1855
783
1264
1092
420
1091
1704
1861
1453
1030
767
385
3824
1983
1591
673
1488
1214
473
1130
1540
1701
1615
1474
1228
407
4165
2154
2047
828
1495
1200
490
1154
1700
1790
1650
1490
1240
457
4210
2204
2103
885
Андижон
Бухоро
Жиззах
Қорақалпоғистон
Қашқадарё
Навоий
Наманган
Самарқанд
Сурхондарё
Сирдарё
Тошкент ш.
Тошкент вил.
Фарғона
Хоразм
2014 й
2013 й
2012 й
2011 й
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
11
www.iqtisodiyot.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги
«Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат
дастури тўғрисида»ги ПФ-2107 сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон касаба
уюшмалари Федерацияси Кенгаши Курортлар бошқармаси тасарруфидаги
санаторийларда қўшимча пуллик хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида
«Қўлланма» ва «Йўриқнома» ишлаб чиқилиб, улар асосида пуллик тиббий ва
маиший хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши хўжалик юритишнинг янгича усулларини ҳаётга татбиқ
эта бориб, Курортлар бошқармаси тасарруфидаги санаторийларни бозор
иқтисодиётига ўтиш шароитида ўзини-ўзи молиялаштириш мақсадида «Очиқ
акциядорлик жамияти» ва «Масъулияти чекланган жамият»га айлантириш
борасида бир қатор ижобий ишларни амалга оширди
1,14-15
.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига
асосан даволанувчиларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш 30 ўринга
белгиланиб, тиббий тавсияси бўлган шаҳсларни қабул қилиш мумкин. Шундай
ҳолларда йўлланма нархи дам олувчиларга кетадиган сарф миқдори билан
ўлчанади, тушган маблағ эса махсус ҳисобга ўтказилади, бу маблағлар бюджет
маблағидан ажратилган ҳолда алоҳида ҳисоб-китоб қилинади ҳамда тиббий
ҳодимларни моддий рағбатлантириш, тиббий-асбоб-ускуна сотиб олиш,
сиҳатгоҳ моддий техника асосини мустаҳкамлаш ва амалдаги қонунлар
доирасида бошқа ҳаражатларга сарф қилинади
2
..
Юқорида келтирилган ташкилотлардн ташқари Ўзбекистонда фаолият
кўрсатаётган “Нуроний” жамғармаси 1 йилда ўртача ҳисобда 67-68 минг
фаҳрийларнинг Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби тарихий
шаҳарларга, муқаддас қадамжоларга ҳокимликлар ва ҳомийларнинг беғараз
ёрдами туфайли бепул ташкиллаштирмоқда
4
. “Ўзбекистон темир йўллари”
ДАТЙК томонидан ҳар йили 3000га яқин кишининг
5
, Навоий тоғ-кон
металлургия комбинати административ бошқаруви ва касаба уюшмаси ғар йили
70%га яқин ҳодимларининг
6
мамлакат дам олиш масканлари ва
санаторийларида даволанишини ташкил этиб келмоқда.
Жисмоний имкониятлари чекланган инсонларнинг туризмини таҳлил
қилиш натижасида қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин: қариялар ва
ногиронлар туризми бошқа туризм турларидан фарқи алоҳида эътибор талаб
этиши,
тиббий
назоратга
муҳтожлиги,
экстремал
вазиятларнинг
чекланганлигида намоён бўлади; Ўзбекистонда қариялар ва ногиронлар
туризми билан Соғлиқни сақлаш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирликлари томонидан амалга оширилади, аммо туристик фирмалар
бу фаолият билан етарлича шуғулланмайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Курортлар бошқармаси – қурултойдан-қурултойгача. Ўзбекистон
Касаба уюшмалари Федерацияси курортлари. Тошкент – 2010. 14-15 бетлар.
2.
Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган ва Каттақўрғон шаҳар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
12
www.iqtisodiyot.uz
ҳокимининг 2007 йил 5 январдаги 6-Қ рақами билан руйхатга олинган
«Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар фаҳрийларнинг «Марварид»
сиҳатгоҳининг Низоми», Каттақўрғон-2007 йил.
3.
4.
5.
http://uzrailway.uz/okompaniieng_p_31.html
6.
http://www.ngmk.uz/ru/about/social
7.
8.
9.
10.
11.
12.
13.
http://www.smoktravel.com/hotels/hostels.html
14.
15.
http://greece-info.ru/turismgreece/spravochnik/students.html
маълумотлари
16.
17.
http://www.unhchr.ch/html/menu3/b/72.htm
18.
http://www.ytc.by/cards/iytc.shtml
19.
http://www.ytc.by/cards/itic.shtml
20.