Мактаб таълимнии молиялаштиришнинг иқтисодий-меъёрий кўрсаткичлари тизими

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
25-32
1
2
Поделиться
Шарафутдинова, Д. (2020). Мактаб таълимнии молиялаштиришнинг иқтисодий-меъёрий кўрсаткичлари тизими. Экономика и инновационные технологии, (2), 25–32. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11393
Диёра Шарафутдинова, Академия банковского дела и финансов

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мактаб таълимни молиялаштиришга қаратилган ёндашувлар тадқиқ этилган, маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий хулосаларига нисбатан мустақил фикрлар баён этилган. Молиялаштиришда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш тендециялари кўриб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида илмий хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

25

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАКТАБ ТАЪЛИМНИИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ-МЕЪЁРИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ

Шарафутдинова Диёра Алишеровна

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

diora.yunusova@mail.ru

Аннотация:

Мақолада мактаб таълимни молиялаштиришга қаратилган

ёндашувлар тадқиқ этилган, маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий
хулосаларига нисбатан мустақил фикрлар баён этилган. Молиялаштиришда
меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш тендециялари кўриб чиқилган. Олиб

борилган тадқиқотлар асосида илмий хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

мактаб таълим, умумий ўрта таълим, бюджет,

молиялаштириш, инсон капитали.

Кириш

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йил сентбрь ойидаги 70

-

Саммитида

Барқарор ривожланиш мақсадлари

(Sustainable Development Goals)

қабул

қилинган.

Унга кўра, 2030 йилга қадар 17 та мақсадга эришиш назарда тутилган

.

Ушбу глобал

келишувдан келиб чиқиб ҳар бир мамлакат тавсия этилган мақсадларга эришиши
йўлида чора

-

тадбирларни амалаг ошириши лозим бўлади.

Қайд

этиш лозим, БМТ томонидан эълон қилиниб келинаётган ҳисоботда ҳам

таълим масаласи муҳим эканлиги маълум бўлмоқда. БМТ томонидан тўрт гуруҳга
ажратилган ҳолда мамлакатлардаги макроиқтисодий вазият баҳоланади. Бу билан
мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш учун амалга ошираётган ислоҳотларини
аниқлашга имкон туғилади. Шу нуқтаи назардан, таълим тизимини ривожлантириш
нафақат,ю

саводхонликни

таъминлайди,

балки

мамлакатнинг

иқтисодий

барқарорлигига асосий фундаментал асосларни шакллантириши билан ҳам аҳамиятли
экан.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ҳам ўзининг олдига қатор

ислоҳотларни амалга оширишни вазифа қилиб қўймоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрда “2030 йилгача бўлган
даврда Барқарор Ривожланиш

соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга

ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 841

-

сонли қарори қабул қилинди. Ушбу

ҳужжатга кўра, белгиланган умумбашарий “4

-

мақсад –

Сифатли таълим” доирасида

“Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда

барчага бутун умри

давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш” қоидаси белгиланди.

Бизнингча, юқоридаги ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг катта қисми таянч

таълимга қаратилганлиги ҳам бежизга эмас. Сабаби, инсон капиталини барқарор
шаклланишида мактаб таълимининг аҳамиятиннг юқорилиги, шунингдек таълимнинг
ушбу босқичининг қамраб олиш миқёси максимал бўлишини талаб этилиши ҳам
муҳим омил сифатида хизмат қилган. Эътибор берадиган бўлсак, таняч таълимни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

26

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

барча учун осон ва қулай олиш шароитини яратилиши, ўқитувчиларни тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштирилиши долзарб эканлигига алоҳида
урғу берилган.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Ўзбекистонда таянч таълим тизимини ривожлантириш ва уни амалий

жиҳатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларни ҳам юқорида
келтирилган ҳужжатлар, ҳам ҳозирги шиддат билан ривожланиш даврининг ўзи талаб
этмоқда. Бу борада, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5712-

монли

фармонининг қабул қилиниши муҳим қадам бўлди, десак хато бўлмайди.

Ушбу ҳужжатга кўра, халқ таълими тизимини тубдан имлоҳ қилиш назарда

тутилган бўлиб, истиқболда ривожланишни янги босқичга олиб чиқилишини
англатади. Албатта ислоҳотларнинг барча даврларида молиялаштириш масаласи кун
тартибида бўлган. Ушбу концепцияда ҳам молиявий

таъминотнинг муаммоли

масалалари сифатида қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратилган:

халқ таълими тизимини молиялаштиришда маблағларни самарали ва шаффоф

тизим асосида тақсимлаш ва фойдаланиш талаб этилмоқда;

халқ таълими муассасаларига давлат бюджетидан ажратилган харажатларнинг

асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, ўқув жиҳозлари ва материалларини янгилашга,
мактаб биноларини таъмирлашга етарли маблағ йўналтирилмаяпти.

Фикримизча, халқ таълимини молиялаштиришда шаффофликни таъминлашнинг

муҳим эканлиги, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни амалга оширишнинг
заруратини кўрсатиб бермоқда. Шу

билан бирга, харажатлар сметасидаги гуруҳлар

ўртасидаги ўзаро нисбат ҳам барқарор эмаслигини қайд этиш лозим. Жумладан,
бюджетдан амалга оширилаётган харажатлар таркибида иш ҳақини молиялаштириш
улушининг катта эканлиги таъкидлаб ўтилмоқда.

Бу борада, проф. Д.Рахмонов ўзининг номзодлик диссертациясида ҳам шу каби

ҳолатлар ижтимоий соҳанинг бошқа соҳаларида ҳам мавжуд эканлигини қайд этиб
ўтади. Хусусан, 2007

-

2011 йилларда давлат тиббиёт тизими харажатларида иш ҳақи

харажатлари ўртача

83-

84 фоизни ташкил этаётганлигини кўрсатиб ўтади. Шу боисдан,

“меҳнатига ҳақ тўлашни камайтириш эмас, балки бошқа харажатлар ҳажмини
мақсадли ошириб, иш ҳақи ва унга ажратма учун харажатлар билан ўзаро нисбатни
мақбуллаштириш лозим

[1]

” деб таъкидлаб ўтади.

Ўзбекистонлик тадқиқотчиларидан Н.Норқобилов ўзининг мақоласида таълим

тизимининг аҳамиятини, айниқса инсон капитали юзасидан қуйидаги фикрларни баён
қилади

[2]:

инсон шахсини тараққий эттириш, такомиллаштириш, уни маънавий, аҳлоқий,

бадиий жиҳавтдан ривожлантириш, маънавий, комил, ҳар томонлама баркамол инсон
бўлиб етишиишига ёрдам бериш;

иқтисодий вазифани бажариб, малакали ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш.

жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг бош элементи бўлган ишчи кучига бевосита ва
фаол таъсир кўрсатиш уларнинг табиатини ўзгартириш ва яхшилашдир.

Бир

ўқувчига

тўғри

келувчи

харажатлар

меъёридан

келиб

чиқиб

молиялаштиришга нисбатан кўплаб рус олимлари ўзларининг муносабаталарини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

27

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билдирганлар. Масалан, И.Гинзбургнинг фикрига кўра

[3]

, киши бошига меъёрий

молиялаштириш –

ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳуқуқийни рўёбга чиқариш учун

умумтаълим массасасииинг молиявий мустақиллик тамойили асосида таълим
харажатларини шакллантириш механизмини ўзида акс эттиради. Киши бошига
молиялаштириш меъёри эса –

таълим қиймати, яъни бир киши таълим олиши учун

кетадиган харажатлар мажмуи бўлиб, таълим кафолаталарини амалга оширишга
ёрдам беради.

Ўқувчига

тўғри

келадиган

харажатлар

нормативидан

келиб

чиқиб

молиялаштириш Россия тажрибасида ҳам 2016 йилдан қўлланилишни бошлаган.
Жумладан, Россия Федерацияси Президенти В.Путин 2012 йил 7 майда «О мерах по
реализации госполитики в области образования и науки» 599

-

сонли фармонни

имзолади. Унга кўра, 2016 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасаларида
харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш назарда тутилди. Таҳлиллар
кўрсатишича, ушбу ислоҳотдан сўнг бир ўқувчига тўғри келувчи харажатлар нормативи
методи билан фақатгина қуйидагиларни молиялаштиришга эришилаётганлиги қайд
этилмоқда

[4]:

ходимлар иш ҳақи (педагог ва маъмурият);

ўқитувчилар малакасини ошириш тўловлари (уч йилда бир маротаба);

муассасасининг материал базасини таъминлаш;

ўқувчиларни алоҳида ўқитиш;

умумхўжалик (алоқа хизмати, хавфсизлик ва транспорт) харажатлари.

Кўриниб турибдики, Россия тажрибасида ҳам ушбу методнинг баъзи

камчиликлари мавжуд экан. Жумладан, жорий таъмирлаш, мебел сотиб олиш, ўқув
адабиётлари ва лаборатория харажатлари кабиларни молиялаштириши назардат
тутилмаган. Бу ўз навбатида, ушбу усулни тўлдиришлар билан янада
такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Қозоғистонда ҳам ўқувчига тўғри келувчи базавий харажатлар меъёридан келиб

чиқиб молиялаштириш амалиёти киритлган. Тажриба тариқисида Нур

-

Султон шаҳрида

амалга оширилган синовларда сметали молиялаштиришга нисбатан маблағларни
ортишига эришилиши кузатилган. Шундай бўлсада, ушбу метод орқали жорий
таъмирлаш

харажатлари

кўзда

тутилган,

аксинча

капитал

таъмирлашни

молиялаштириш назарда тутилмайди. Ушбу харажатлар мактабнинг иқтисод қилинган
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

[5].

Бу борада, доц. М.Ҳайдаров “Шу билан бирга, жон бошига молиялаштириш

бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишнинг бир қисми, яъни маблағлардан
самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Масаланинг бошқа томони,
таълим сифатига эришиш, битирувчилар таълим стандартларига тўлиқ жавоб
берадиган

билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш билан боғлиқдир”

деган фикрларни қайд этиб

ўтади

[6].

Бизнингча, базавий харажатлар асосида мактабларни молиялаштириш методини

қўллашда молиявий менежментни мактаб маъмуриятига ёки мактабда тузилган
кенгаш орқали амалга оширишни жорий этиш муҳим ҳисобланади. Бунда давлат
томонидан белгиланган базавий харажатлар меъёридан келиб чиқиб молиялаштириш
асосида

харажатларни

амалга

ошириш

мустақиллигини

умумтаълим


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

28

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муассасаларининг ихтиёрида бўлишини жорий этиш. Бунда

қуйидагиларга эътибор

қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз:

ўқувчиларнинг мактаб синфлари сиғимкорлигидан ортиқ қабул қилинишини

чеклаш, ёхуд максимал мактаб сиғимкорлигидан ортиқ ўқувчиларни ўқитишни
чегаралаш;

йил давомида харажатларни мустақил амалга оширишда мезонларни жорий

этиш. масалан, максимал электр энергия истеъмоли ёки мебел сотиб олиш кабилар;

молия йили давомида режалаштирилган харажатлардан самарали фойдаланиш

натижасида иқтисод қилинган маблағларни мактаб ихтиёрида қолдириш;

ўтган йилда иқтисод қилинган маблағлардан белгиланган молиявий

меъёрлардан ташқари фаолиятлар учун фойдаланишни жорий этиш. масалан, ортиқча
электр энергия харажатларини қоплаш ёки мебел сотиб олишга сарфлаш кабиларга
рухсат бериш;

иқтисод қилишнинг қасддан амалга оширилишига қўй қўймаслик ва унга

нисбатан молиявий мезонларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда

мавзуга

оид

адабиётларни

тизимлаштирилган

ҳолда,

молиялаштиришни

меъёрий

-

ҳуқуқий

жиҳатлари

таҳлил

этилади.

Унда

умумлаштириш, таққослаш методларидан фойдаланилади.

Таҳлил ва натижалар

Тадқиқотларимизни

давом

эттирган

ҳолда

халқ

таълими

тизимида

молиялаштиришга асос бўлиб хизмат қилувчи индикаторлар

тизими ва унинг ҳуқуқий

асосларини тадқиқ этишга харакат қиламиз.

Умуман олганда, мактабларни молиялаштиришда бир ўқувчига тўғри келувчи

харажатлар меъёридан келиб чиқиб молиялаштириш методидан фойдаланиш орқали
амалга оширилади. Бунинг ҳуқуқий асосий сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия
ва Халқ таълими вазирликларинигн

2017 йил 6 мартдаги “Бир нафар ўқувчига

харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим
мактабларининг 2017 йилги бюджетини режалаштириш ва харажатларини
молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарори
билан белгиланган.

Базавий харажатлар асосида молиялаштириш умумтаълим муассасасининг иш

ҳақи, рағбатлантириш (директор) жамғармаси маблағлари, ижтимоий солиқ
харажатлари кабилар киради. Ўзбекистонда ушбу методнинг амалга оширилиши 2010
йи 1 январдан бошлаб тадбиқ этилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги
асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари
тўғрисида”ги ПҚ

-1245-

сонли қарори билан илк марта жорий этилган.

Ушбу методология асосан иш ҳақи ҳажмини аниқлашга хизмат қилади. Бошқа

харажатлар эса, меърий ҳисоблашлрага асосланган ҳолда амал қилади.

Бизнингча, ушбу методнинг киритилиши билан мактаб томонидан кўпроқ

ўқувчиларни жалб этишга бўлган интилишни юзага келиши кузатилади. Бу эса,
мактаблар ўртасида рақобат муҳитини шаклланишига ёрдам беради. Демак,
мактаблар ўқувчиларни жалб этиш учун таълим сифатини оширишга ва
жозибадорликни кучайтиришга эътиборни қаратишларини акс эттиради. Лекин,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

29

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давлат тартибга солувчи ролини доимий амалга ошириб туриши лозим бўлади.
Сабаби, мактаблар ўқувчилар сонини ошириш ортидан мактаб биноларининг ўқувчи
сиғимкорлигига эътиборни қаратмасликлари мумкин.

Бизнингча, аҳолининг ўсиши билан мактаблар сонига бўлган талаб ҳам ошиб

боради. Шу боисдан, мактаблар сонини мувознатда сақлаб туриш орқали давлат
мактаб таълими бозоридаги спекуляциянинг олдини олиш зарур бўлади. Спекуляция
дейилганда, мактаб ўқувчи сиғимкорлиги чегарасининг бузилиши назарда тутилади.

1-

жадвал

Ўзбекистондаги умумтаълим тизими кўрсаткичлари ўзгариш тенденцияси

[7]

Кўрсаткичлар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

Ўқувчилар

сони,

минг киши

4700

4600

4500

4500

4500

4700

4800

5300

5900

6200

Умутаълим
муассасалари сони,
(ўқув йили бошига,
дона)

9800

9780

9779

9758

9733

9720

9719

9628

9691

9942

Бир мактабга тўғри
келган

ўқувчилар

сони, киши

480

470

460

461

462

484

494

550

609

624

Изоҳ: 2019 йилнинг 9 ойи давомидаги кўрсаткичлар

Эътибор берсак, 2010

-

2019 йилларда мактабларнинг сони кескин ошмаган

бўлсада, лекин ўқувчиларнинг сони сезиларли ўсишга эга бўлган. Масалан, 2010 йилда
мазкур кўрсаткич 480 ўқувчи бўлган бўлса, 2017 йилда 550тани ташкил этиб, 2019 йилга
келиб кескин ошишни

акс эттирган (1

-

жадвалга қаранг). Хулоса қилиб айтганда, бир

мактабга тўғри келадиган ўқувчилар сонининг нобарқарорлиги синф хоналарида
“стуллар етишмаслиги”га олиб келмоқда. Бу эса, таълим сифатининг пасайишига
хизмат қилиши мумкин. Мазкур муаммонинг мавжуд эканлиги баъзи умумтаълим
муассасаларида ўқувчилар сони синфда таълим сифатининг кескин пасайишига шарт

-

шароит яратадиган даражада кўпайиб кетганлигини англатади.

Мазкур масала юзасидан Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети

профессори Азамат

Акбаров қуйидаги мулоҳазаларни билдириб ўтди: “Маблағларни

ўзлаштиришни ҳисобга олиш ва назорат қилиш жорий бюджет қонунчилиги асосида
амалга оширилиши мумкин: бюджетнинг бажарилиши ва унинг касса хизматининг
амалга оширилиши, бухгалтерлик ҳисобини олиб бориш қоидалари ва ҳок.
Мактабларни киши бошига кўра молиялаштириш тизимини жорий қилиш ўрта таълим
ташкилотларига қўйиладиган барча талабларнинг ўз кучида қолишини назарда тутади”

[8].

Бизнингча, келтириб ўтилган илмий хулосаларда ҳам бир ўқувчига тўғри

келадиган харажатлар нормативи таълим стандартларини чеклаб ўтишга имкон
бермаслигини кўрсатмоқда. Ўтган давр мобайнида мактабларда “стулларнинг
етишмаслиги” ортидан қуйидаги

тенденцмялар вужудга келди:

нодавлат мактаб таълими муассасалари тармоғи ривожланди

;

дарсдан сўнг қўшимча дарслар –

репетиторлик хизматларининг вужудга

келиши;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

30

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида муваффақиятли қатнашишини

таъминлаш учун ўқув марказлари тизими шаклланди;

мактабларни ўқув жараёнини икки сменада ташкил этишга ҳам ўзининг

таъсирини ўтказди.

Мактабларни молиялаштириш ҳажмини аниқлаш учун фойдаланиладиган

формулада (Ўзбекистон Республикаси Молия ва Халқ таълими вазирликларинигн 2017
йил 6 мартдаги “Бир нафар ўқувчига харажатларнинг базавий нормативларидан келиб
чиққан ҳолда умумтаълим мактабларининг 2017 йилги бюджетини режалаштириш ва
харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
қўшма қарорида келтирилган формула назарда тутилмоқда) “Харажатларнинг бахавий
нормативи” индикатори муҳим эканлигини қайд этиш лозим. ушбу кўрсаткич мактаб
бюджетини аниқлашдаги асосий категория бўлсада, лекин уни ўзи қандай
ҳисобланиши белгилаб қўйилмаган. Ушбу кўрсаткич бюджетни тузиш жараёнида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда тақдим этилади.

Бизнингча, мазкур формуладаги мураккаблик жиҳати намунавий ва

мослаштирилган мактаб биноларини инобатга олишни тўлиқ акс эттирмайди. Шу
нуқтаи назардан, ушбу формулани амалиётга тадбиқ этишда мактба биноси хусусияти
тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатларини аниқлаштиришга яхшироқ имконият беради,
деб ҳисоблаймиз. Сабаби, мослаштирилган биноларда техник имкониятлар
стандартлашмаган бўлади ва улар ягона стандартлашган тизимга келтиришни
имконияти

мавжуд эмас.

Шу билан бирга, ушбу қўшма қарорнинг 7

-

бандида “Умумтаълим мактабининг

айрим харажатлари бўйича йил бошига дебитор қарздорлиги мавжуд бўлганда,
муассасанинг базавий нормативлар асосида ҳисобланган харажатлари ҳажми
дебитор қарздорлик суммасига камайтирилиши лозим.

Умумтаълим мактабининг кредитор қазрдорлиги ушбу муассасанинг

бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда
эса харажатларнинг базавий нормативлари асосида аниқланган бюджети доирасида
қопланади” деб белгиланган. Ушбу ҳолатнинг мавжудлиги мактабнинг бюджетдан
ташқари маблағлардан манфаатдорлиги пасайишига олиб келишини кузатиш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15

мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140

-

сонли

қарорининг 71

-

бандида “Давлат умумтаълим муассасасига бюджетдан ташқари

қўшимча маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш камайтиришга олиб
келмаслиги лозим” деб белгиланган.

Бизнингча, ушбу ўзаро зид келадиган ҳолатнинг мавжудлиги мактабларда

бюджетдан ташқари маблағ жалб этишнинг сусайишига шарт

-

шароит яратади,

натижада маткбаларда молиявий менежмент ривожланмайди. Ҳукумат қарорида
мактабларнинг барча харажатлари бюджетдан қопланиши белгиланган бўлиб,
бюджетдан ташқари маблағларнинг катта қисми мактабнинг ривожлантириш
жамғармасига ўтказилишига амал қилиш лозим.

Бизнингча, молиявий бошқарувнинг номарказлашувини ривожлантиришга

қаратилган ислоҳотлар доирасида бунга ўзгартириш киритиш лозим. Ҳар бир
ҳуддуднинг иқтисодий ривожланганлик

даражасидан келиб маҳаллий молия (вилоят)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

31

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бошқармалари билан келшилган ҳолда Халқ таълим бошқармаси томонидан
белгинади, деб ўзгартирилиши маҳаллий молиянигн мустақиллигини ва таълимни
ҳудуд ижтимоий хусусиятидан келиб чиқиб ташкил этиш имконияти вужудга келади.

Ушбу ўзгаришнинг вужудга келиши билан мактабларда мустақил моливий

менежментнинг юзага келишига шар

-

шароит юзага келади. Бу эса, педагогларга

қўшимча иш соатлари ва иш ҳақларини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

Масалан, бир ўқувчига тўғри келадиган харажатлар меъёридан келиб чиқиб

молиялаштириш билан молиявий менежментни ривожлантирилиши ўқитувчилар иш
ҳақлари ошишига молиявий имкониятларни ошириши мумкин. Бу борада,
Е.Маточкина ўзининг мақоласида қуйидаги фиркларни келтириб ўтади

[9]:

мактабимизда бир ўқувчига харажатилар меъёри бўйича молиялаштириш усулига
ўтгандан сўнг молиявий менежмент ривожланди ва ўқитувчиларнинг иш ҳақлари
сезиларли даражада ошди.

Базавий иш ҳақларига нисбатан қўшимча ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш

орқали ўқитувчиларни янада қўллаб

-

қувватлаш назарда тутилиши мумкин. Ушбу

методнинг қўлланилиши натижасида малака тоифаси юқори бўлмаган гуруҳдагилар
ҳам нисбатан каттароқ иш ҳақларига эга бўлишларига имконият туғилади.

Хулоса

ва таклифлар

Олиб

борилган

тадқиқотларимиз

натижасида

қуйидаги

хулосаларни

шакллантиришга характа қилдик:

Ўзбекистонда мактаб таълимини молиялаштиришда БМТнинг Барқарор

ривожланиш мақсадалари доирасида амалга оширишни таъминлаш;

инсон капиталини шаклланишида таълим, айниқса таянч таълимнинг ўрни

муҳим эканлиги халқаро ҳамжамият томонидан ҳам алоҳида қайд этилганлиги соҳани
молиялаштиришнинг долзарблигини белгилаб беради;

бир ўқувчига тўғри келадиган харажатлар меъёридан келиб чиқиб

молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш лозим. Бунда давлат томонидан
мактаблардаги молиявий менежментга нисбатан чегаравий қийматларни ишлаб
чиқиш ва жорий этиш муҳим ҳисобланади

;

бир

ўқувчига

базавий

молиялаштириш

методини

қўллаш

орқали

ўқитувчиларнинг иш ҳақларини мактаб томонидан мустақил белгилаш имкониятини
жорий этиш лозим;

мактабларда бир ўқувчига базавий харажатлар меъёрини жорий этишда

мактабнинг ўқувчи сиғимкорлигини мониторинг қилиш ва “стуллар теишмаслиги”
ҳолати юзага келишини олдини олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Рахмонов Д.А. Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш муассасаларини

молиялаштиришни такомиллаштириш: и.ф.н. ... автореферат. –

Т.: БМА, 2012. –

25 б.

2.

Норқобилов Н.Н. Таълим тизимини бюджетдан ташқари молиялаштириш ва

кадрлар тайёрлашда маркетингнинг ўрни//Замонавйи таълим журнали. –

2017. -

№8. –

Б.36

-41.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

32

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Гинзбург И.В. Правовое регулирование финансирования общего образования

в Российской Федерации: автореферат ... к.ю.н. –

М.: Института государства и права

Российской академии наук

, 2015.

27 с.

4.

Подушевое финансирование: что это и как реализуется. 7 ноября 2019 г.

https://activityedu.ru/Blogs/analytics/podushevoe-finansirovanie-obrazovatelnyh-
organizaciy-chto-eto-i-kak-realizuetsya/

5.

Подушевое финансирование в школах. Решит ли оно проблемы среднего

образования?

26 октября

2019

г.

https://informburo.kz/cards/podushevoe-finansirovanie-

v-shkolah-reshit-li-ono-problemy-srednego-obrazovaniya.html

6.

Ҳайдаров М.Т. Умумтаълим мактабларининг бир ўқувчисига харажатлар

базавий меъёрларини аниқлаш//Иқтисод ва молия журнали. –Т.:

- 2016. -

№3. –С.49

-

58.

7.

Давлат Статистика қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги маълумотлар асосида

муаллиф ҳисоб

-

китоби Электрон манба: www.stat.uz, www.uzedu.uz Мурожаат санаси

25.03.2020 йил

8.

Акбаров А. Таълим тизимида киши бошига пул ажратиш усули соҳани қутқара

оладими?

https://daryo.uz/k/2019/01/03/ta%CA%BClim-tizimida-kishi-boshiga-pul-

ajratish-usuli-sohani-qutqara-oladimi/

9.

Маточкина Е.Н. Зарплата учителя в нашей школе выросла вдвое/Народное

образование. –

2012. -

№10. –С. 187

-189. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/zarplata-

uchitelya-v-nashey-shkole-vyrosla-vdvoe/viewer

Библиографические ссылки

Рахмонов Д.А. Узбекистан Республикасида соглицни са^лаш муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш: и.ф.н.... автореферат. - Т.: БМА, 2012. - 25 б.

Норкобилов Н.Н. Таълим тизимини бюджетдан ташцари молиялаштириш ва кадрлар тайёрлашда маркетингнинг урни//3амонавйи таълим журнали. - 2017. -№8. -Б.36-41.

Гинзбург И.В. Правовое регулирование финансирования общего образования в Российской Федерации: автореферат ... к.ю.н. - М.: Института государства и права Российской академии наук, 2015. - 27 с.

Подушевое финансирование: что это и как реализуется. 7 ноября 2019 г. https://activityedu.ru/Blogs/analytics/podushevoe-finansirovanie-obrazovatelnyh-organizaciy-chto-eto-i-kak-realizuetsya/

Подушевое финансирование в школах. Решит ли оно проблемы среднего образования? 26 октября 2019 г. https://informburo.kz/cards/podushevoe-finansirovanie-v-shkolah-reshit-li-ono-problemy-srednego-obrazovaniya.html

Хайдаров М.Т. Умумтаълим мактабларининг бир уцувчисига харажатлар базавий меъёрларини аниклаш//Ицтисод ва молия журнали. -Т.: - 2016. - №3. -С.49-58.

Давлат Статистика кумитаси ва Халцтаълими вазирлиги маълумотлар асосида муаллиф исоб-китоби Электрон манба: www.stat.uz,www.uzedu.uz Мурожаат санаси 25.03.2020 йил

Акбаров А. Таълим тизимида киши бошига пул ажратиш усули сох,ани цутк,ара

ол а д и м и ? https://daryo.uz/k/2019/01/03/ta%CA%BCIim-tizimida-kishi-boshiga-pul-

ajratish-usuli-sohani-qutgara-oladimi/

Маточкина Е.Н. Зарплата учителя в нашей школе выросла вдвое/Народное образование. - 2012. -№10. -С. 187-189. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/zarplata-uchitelya-v-nashey-shkole-vyrosla-vdvoe/viewer

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов