Вопросы оценки и признания ноу-хау в качестве актива

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-253
124
4
Поделиться
Давлетов, И. (2015). Вопросы оценки и признания ноу-хау в качестве актива. Экономика и инновационные технологии, (6), 247–253. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8567
И Давлетов, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены сущность термина «ноу-хау», его описание, критерии его признание как нематериального актива. Выявлены перечень документов по определению прав на ноу-хау и оценки его стоимость. Также, изучены способы оценки ноу-хау.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.Р. Давлетов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДАУ

“НОУ-ХАУ”НИ БАҲОЛАШ ВА АКТИВ СИФАТИДА ТАН ОЛИШ

МАСАЛАЛАРИ

В статье освещены сущность термина «ноу-хау», его описание,

критерии его признание как нематериального актива. Выявлены перечень
документов по определению прав на ноу-хау и оценки его стоимость. Также,
изучены способы оценки ноу-хау.

In the article studied genesis, description of the term “know-how” and it`s

criteria of recognizing as an intangible assets. Determined the list of documents,
which based to define the absolute rights to know-how and estimate its value. And
also investigated the the methods of estimation of value of know-how.

Калитли сўзлар:

ноу-хау, номоддий активлар, тижорат сири, ноу-хауни

баҳолаш, баҳолаш усуллари.

Иқтисодиѐтни

модернизациялаш

шароитида

ахборотларнинг

иқтисодиѐтда тутган ўрни беқиѐс бўлиб, жамиятда моддий ресурслар
истеъмолидан кўра ахборотларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Дарҳақиқат,
Президент И.А. Каримов томонидан ―.... кўп тармоқли фермер хўжаликларини
ривожлантиришда, ... замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш‖ [1] муҳим вазифа этиб
белгиланган. Чунки ҳозирги замонавий иқтисодиѐтда интеллектуал капитал
корхоналарнинг асосий капиталига айланмоқда, бунда камайиб борувчи табиий
ресурсларни экстенсив тарзда фойдаланишга эмас, балки билимларга
асосланган хўжалик юритишга асосий эътибор берилмоқда.

Ахборот ва билим – ҳозирги иқтисодий маконда бошқарувнинг асосий

объекти ҳисобланмоқда ҳамда ахборотлар билан тезкор ва сифатли ишлай
олган хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиѐтда лидерликка эришади. Шу
тариқа, рақобатбардошлилик ўзига хос товарлар (технологиялар, ғоялар, иш
жараѐнларини ташкил қилиш моделлари ва б.) ҳамда вақт (ғоянинг пайдо
бўлиши билан товарнинг бозорга олиб чиқилиши оралиғи) орқали
таъминланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектларда техник, ташкилий-
маъмурий, молиявий ҳамда бошқарув тавсифидаги муҳим ва махфий билимлар
– ―Ноу-хау‖ муҳим аҳамият касб этади.

Ноу-хау атама ва тижорат жараѐни маҳсулот сифатида дастлаб Америка

Қўшма Штатларида муомалага кирган ҳамда кейинчалик халқаро миқѐсда кенг
қўлланила бошланган. Ноу-хау атамаси инглиз тилидан айнан таржима
қилинганида ―

know-how

‖ -

“Қандай қилинишини биламан”

деган маънони

билдиради. Айрим вазиятларда ноу-хау атамаси нотўғри қўлланилган ҳолда
муҳим техник янгиликларнинг синоними сифатида ҳам ишлатилади.

Халқаро амалиѐтда

«ноу–хау»

тушунчаси бозор шароитида тижорий

қадр-қимматга эга бўлган, исталган илмий, техникавий, ишлаб чиқариш
(ташкил этиш ва бошқарув тизимини қўшган ҳолда) ахборотларини ўз ичига
олиши мумкин. Шунингдек, «ноу-хау» ҳуқуқлари, яъни техник-тажриба ѐки


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқариш сирлари ҳам саноат мулки объектларига тааллуқлидир. Бундай
ҳуқуқлар, одатда, юридик кучга эга бўлган қандайдир ҳужжатлар билан
тасдиқланмайди, лекин улар тижорат сири ҳисобланади ва махсус муҳофаза
қилишни талаб этади.

«Ноу-хау»ни муҳофаза қилиш шартлари қуйидагилардан иборат:

ахборотнинг учинчи шахсга ошкор этилмаслиги унинг тижорий қадр қим-
матига зарур шарт–шароит (замин) бўлиб хизмат қилади; ундан учинчи
шахсларнинг бемалол фойдаланишлари маън қилинади (қонун асосида);
ахборот эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тад-
бирларни қўллаши лозим. Ушбу махфийлик шартларидан бирортасининг
бузилиши ахборот эгасини уни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади. «Ноу-
хау» эгаси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодекси ва бошқа тегишли қонун ҳужжатлари билан амалга оширилади.

Ноу-хау ихтиѐрий шаклда идентификациялаш имкониятига эга бўлиши

керак, яъни махфийлик ва муҳимлик аломатларига амал қилинишини
таъминлаш мақсадида тавсифланган ѐки рўйхатга олинган бўлиши лозим.
Юқорида баѐн қилинган ноу-хауни ажратиш ва аниқлаш мезонларидан
ташқари, Европа иқтисодий комиссиясининг ХХII сессиясида қиймат ҳамда
халқаро ва миллий даражада ҳуқуқий ҳимояланганлик каби мезонлар
белгиланган. Айрим ҳолларда, ноу-хау деганда, аниқ бир инсондан ажратиб
бўлмайдиган билимлар ҳам тушунилади ҳамда ҳисобнинг анъанавий тизимига
кўра бу актив сифатида тан олинмаслиги керак, лекин шунга қарамасдан
уларнинг корхона қиймати ошишида муҳим аҳамият касб этиши тан олинган.
Шунга кўра уларни номоддий актив сифатида тан олиш ҳаққоний ҳисобланади.

Ноу-хау – хўжалик фаолиятида фойдаланиш бизнес самарадорлигининг

ошишига имкон берувчи тижорат ѐки техник тавсифдаги маълумотлар бўлиб,
унинг қиймати анча юқори ҳисобланади. Ноу-хауни баҳолашда давлат
патентлари ѐки гувоҳномалари орқали ҳимоя қилинмаган техник, маъмурий-
бошқарув ѐки молиявий тавсифдаги методлар, усуллар ва билимлар мажмуини
баҳолашдан иборат бўлганлиги сабабли бир қатор муаммолар мавжуд.

Ноу-хауни ҳисобда акс эттиришдаги энг асосий муаммо унинг ихтиро,

товар белгиси ва бошқа интеллектуал мулк объектлари каби тегишли
ташкилотларда

рўйхатдан

ўтказилмаслиги

ҳамда

ҳуқуқий

ҳимояни

таъминлайдиган ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир. Интеллектуал мулкларни
тегишли ташкилотларда рўйхатдан ўтказиш интеллектуал мулк объекти
сифатида янгиликнинг моҳиятини эълон қилишни кўзда тутади. Бу эса ноу-хау
(ишлаб чиқариш, тижорат сири) тушунчасининг мазмунига ҳамда унга
қўйилган талабларга мос келмайди.

Ноу-хауни ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг олдида турган муҳим

масалалардан бири ҳисобда акс эттириладиган ноу-хауни қандай аниқлашдир.
Бу борада иқтисодчи олимлар ўртасида бу масала юзасидан қарашлар ҳам
фарқланади.

Россиялик иқтисодчи олимлар, профессор А.Н. Козырев ва академик

В.Л.Макаровлар ноу-хауни бизнес нуқтаи назаридан учта гуруҳга бўлишни
таклиф қилишган:


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1) аниқ жисмоний шахсдан ажратиш мумкин бўлмаган ноу-хау; 2)

корхонадан ажратиш мумкин бўлмаган ноу-хау ва 3) жисмоний шахс ва
корхонадан ажратиш мумкин бўлган ноу-хау. Ноу-хауларга бўлган ҳуқуқий
муҳофаза учинчи гуруҳга тегишли ноу-хауларга нисбатан қўлланилади дея
таъкидлашган [2].

Фикримизча, А.Н. Козыров ва академик В.Л. Макаровлар томонидан

тавсия этилган гуруҳлашдаги 3-гуруҳда келтирилган ―жисмоний шахс ва
корхоналардан ажратилиши мумкин бўлган ноу-хаулар бухгалтерия ҳисобида
актив сифатида тан олиниши лозим.

Тижорат ѐки техник тавсифдаги маълумотларни бухгалтерия ҳисобида

актив сифатида тан олиш учун улар 7-сонли ―Номоддий активлар‖ номли
бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 6-бандидаги қуйидаги талабларга
жавоб бериши керак:

―а) моддий-ашѐвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги;
б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ѐки

хизматлар кўрсатишда ѐхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари
учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати
ѐки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида
фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун
Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш
ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади. Корхона раҳбари
номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун
активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;

в) корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;
г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг

мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар
(патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар
белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги;

д) идентификациялаш имконияти‖[3].
Ўзбекистон Республикасининг ―тижорат сири тўғрисида‖ги қонуни –

моддасига мувофиқ ―тижорат

сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли

фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиѐт соҳаларида ҳамда
бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин
фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг
махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради‖ [4].

Ушбу қонуннинг 7-моддасига мувофиқ тижорат сирини муҳофаза қилиш

тижорат сирининг махфийлиги йўқоладиган пайтга қадар унинг мулкдори
томонидан амалга оширилиши керак. Тижорат сирини муҳофаза қилишни
корхона томонидан ―тижорат сири режими‖ни ўрнатиш орқали амалга ошириш
мумкин.

Ноу-хау режими ѐки тижорат сири режими

– муддатларда чекланмаган

ва янгиликнинг моҳиятини баѐн қилиниши мўлжалланмаган интеллектуал
фаолият натижаларини потенциал ҳимоялаш тизимидир. Ноу-хаунинг ҳақиқий
ва потенциал тижорат қимматлилигини маълумотлар махфийлиги ташкил


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қилади. Тегишинча, бундай маълумотларнинг ҳуқуқий эгаси мустақил равишда
уларнинг муҳофазасини таъминлаш бўйича чоралар кўриши керак.

Ноу-хау режимини ўрнатиш борасижа амалга ошириладиган тадбирларни

иқтисодчи олим В.Ю. Паздерова иккита блокка ажратишни таклиф қилган:

биринчи блок

– махфий маълумотларни ажратиш билан боғлиқ бўлган

тадбирлар;

иккинчи блок

– маълумотлардан фойдаланишни ҳимоялаш ва ундан

фойдаланиш ҳуқуқларининг чеклаш бўйича чоралар [5].

Биринчи блокка кирувчи чораларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар рўйхати ва ҳажмини

аниқлаш;

2) кўрсатилган маълумотларни акс эттирган материал ташувчилар ѐки

ҳужжатлар реквизитларга ―Тижорат сири‖ ѐки ―Ишлаб чиқариш сири‖ грифини
киритиш.

Иккинчи блок чораларига қуйидагилар киради:
1) меҳнат шартномаси бўйича ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома

бўйича ишлаѐтган ходимларнинг ўз мажбуриятларини бажариши давомида
махфийлаштирилган маълумотлардан фойдаланиши мумкин бўлган шахслар
рўйхатини аниқлаш;

2) рўйхатда кўрсатилган ходимларнинг маълумотлардан фойдаланиши

бўйича муносабатларини тартибга солиш;

3) махфий маълумотлардан фойдаланиш тартибини белгилаш ва унга

амал қилинишини назорат қилиш;

4) зарур ҳолларда маълумотларни техник ҳимоялашнинг воситалари ва

усулларидан фойдаланиш.

Хўжалик субъектларида маълумотлар махфийлигини сақлаш учун

қуйидаги шартлар бажарилгани етарли ҳисобланади:



тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар эгасининг розилигисиз
бундай маълумотлардан фойдаланишни чеклаш;



тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлардан ходимлар томонидан
фойдаланилиши ва контрагентларга тақдим этилишида тижорат сири
режимини бузмасликни таъминлаш.

Ноу-хауга нисбатан мутлақ ҳуқуқларнинг мавжудлиги бевосита ушбу

маълумотлар махфийлигини муҳофаза қилишни таъминлайдиган қуйидаги
ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:



ноу-хауга нисбатан корхонанинг мутлақ ҳуқуқи ва уни назорат қилишини

тасдиқлайдиган ҳужжатлар, жумладан, учинчи шахслардан ишлаб чиқариш
сирига бўлган ҳуқуқни олиш бўйича тегишли равишда расмийлаштирилган
шартномалар (пудрат шартномаси, ИТТКИ бўйича шартнома, ҳуқуқларни
бериш тўғрисидаги шартнома, ўтказиш далолатномаси, бўлиш баланси, таъсис
шартномаси ва ҳоказолар), меҳнат шартномалари, техник топшириқлар ва
меҳнат муносабатлари доирасида ноу-хауни яратиш бўйича бошқа ҳужжатлар;



ноу-хауни ишлаб чиқариш жараѐнида қўлланилганлигини тасдиқловчи

ҳужжатлар (жорий қилиш далолатномаси, фойдаланиш натижалари бўйича
хулоса ва шу кабилар);


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz



объектни хўжалик муомаласига киритишни тавсифлайдиган, ноу-хау

моҳиятини очиб берувчи ҳужжатлар (техник ҳужжатлар (технологик
жараѐнлар, услублар тавсифи), йўриқномалар ва бошқалар);



ноу-хаунинг тижорий қимматлилигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар,

масалан ноу-хауни жорий қилишнинг ҳақиқий иқтисодий самарадорлиги
ҳисоб-китоблари, ноу-хау жорий қилингунгача ва қилингандан кейинги ишлаб
чиқариш кўрсаткичлари, ноу-хаудан фойдаланиш самарадорлиги режа ҳисоб-
китоблари, техник-иқтисодий асоснома, экспертлар хулосаси ва бошқалар).

Бундан ташқари, тижорат сирини белгилайдиган ҳужжатлар алоҳида

категорияни ташкил қилади. Ушбу категорияга ноу-хауни ташкил қилувчи
маълумотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган ходимлар рўйхати,
ноу-хаудан фойдаланиш режими ва у билан таниш ходимларнинг уни ошкор
қилмаслик тўғрисидаги мажбуриятлари, тижорат сири тўғрисида низом ва шу
кабилар киритилиши мумкин.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида ноу-хауга бўлган мутлақ ҳуқуқ ва

ушбу ҳуқуқларнинг қийматини баҳолаш учун асос бўладиган ҳужжатлар
туркумланди (жадвал).

Ноу-хаудан фойдаланганда олинадиган даромадларнинг техник,

эксплуатацион, экологик ва иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат
бўлиши мумкин:



ноу-хаудан фойдаланиш натижасида аниқ маҳсулот ѐки корхонанинг

барча маҳсулотлари реализация ҳажмининг ошиши;



маҳсулот сифатига боғлиқ ҳолда баҳонинг кўтарилиши;



ноу-хаудан фойдаланилганида корхонадаги аниқ бир маҳсулот ѐки барча

маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараѐнида тежамкорликнинг таъминланиши;



ноу-хаудан фойдаланиш бўйича мулкий ҳуқуқни сотишдан тушум.

1-жадвал

Ноу-хауга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ва унинг қийматини баҳолашга

асос бўлувчи ҳужжатлар

Ноу-хауга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи

ҳужжатлар

Ноу-қийматини баҳолашга асос бўлувчи ҳужжатлар



ноу-хау тўғрисидаги шартнома;



ноу-хауни бериш тўғрисида шартнома;



ноу-хаудан фойдаланиш ҳуқуқини

бериш тўғрисида шартнома;



ноу-хаудан фойдаланиш тўғрисида

шартнома;



ноу-хау ҳуқуқидан кечиш тўғрисидаги

шартнома;



ноу-хауга

тегишли

лицензион

шартнома;



тижорат концессияси шартномаси;

корхонани сотиш, хусусан ноу-хауга тегишли
шартнома



ноу-хау объектининг тавсифи;



ноу-хаудан

фойдаланган

ҳолда

ишлаб

чиқарилган маҳсулот (товар)лар тавсифи, зарур
ҳолларда ўхшаш ѐки рақобатчи маҳсулотлар билан
таққослаш билан;



ноу-хаудан фойдаланганда даромадларни олиш

манбалари; бозорнинг тавсифи;



ноу-хауга бўлган ҳуқуқни олиш ва ишлатиш

билан боғлиқ харажатлар;



маҳсулот(товар)

бирлигининг

ноу-хаудан

фойдаланилганидаги таннархи ва баҳоси;



ноу-хаудан

фойдаланганда

олинадиган

даромадларнинг

техник

(истеъмолчиларга

оид),

эксплуатацион, экологик ва иқтисодий кўрсаткичлари

Манба: Жадвал тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида келтирилган ҳужжатлар корхонанинг ноу-хауга бўлган ҳуқуқ

мажудлигини тасдиқловчи, ноу-хауни яратиш учун қилинган харажатларни
ҳамда ушбу ноу-хаудан фойдаланиш натижасида корхона томонидан
олинадиган даромаднинг ошишини ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлувчи
ҳужжатлардир.

Шундай қилиб, ноу-хауни баҳолашга доир ушбу ҳужжатлар ва

харажатлар рўйхати тавсиявий тавсифга эга бўлиб, ноу-хауни баҳолаш
жараѐнида батафсил ўрганиш натижасида ушбу рўйхат қисқартирилиши ѐки
тўлдирилиши мумкин.

Ноу-хау интеллектуал мулк объекти сифатида ишлаб чиқариш сирини

ташкил қилувчи маълумотлар жамланмасидир. Ноу-хау актив сифатида
корхона учун тижорат қимматига эга бўлганлиги сабабли, унга нисбатан,
одатда тижорат сири тартиби жорий қилинади. Ушбу тартиблар ўз ичига ноу-
хаунинг махфийлигини таъминлайдиган тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.

Ҳозирги даврда ноу-хау корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш

омили сифатида тан олинган, яъни корхонанинг фойдасини оширишга,
асосланмаган харажатларни қисқартиришга, корхона томонидан ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг бозордаги ҳолатини сақлаш ва мустаҳкамлаш
ва ҳоказоларга ѐрдам беради.

Ноу-хауга нисбатан корхонанинг мутлақ ҳуқуқлари мавжудлиги, унинг

корхонага иқтисодий наф келтира олиши, уни идентификация қилиш
имконияти мавжудлиги сабабли уларни бухгалтерия ҳисобида актив сифатида
акс эттириш зарурдир. Бунинг учун эса ноу-хаунинг қийматини аниқлаш
зарурдир. Ноу-хаунинг қийматини баҳолаш бўйича халқаро амалиѐтда бир
қатор усуллардан фойдаланилади. Биз ―Маҳсулот таннархини камайтириш‖ ва
лицензиат фойдасида лицензиарнинг улушини ажратиб кўрсатувчи ―25 фоиз
қоидаси‖ усулларини кўриб чиқамиз.

1. Маҳсулот таннархини камайтириш усули.

Маҳсулот таннархини камайтириш усулида маҳсулот ишлаб чиқариш

жараѐнида ноу-хаудан фойдаланиш режалаштирилган муддатдан келиб чиққан
ҳолда ноу-хаунинг қийматини баҳолаш амалга оширилади.

Бунинг учун биринчи навбатда ноу-хауни қўллаш натижасида ишлаб

чиқарилаѐтган маҳсулот таннархини қай даражада камайганлигини аниқлаш
лозим. Битта маҳсулот таннархининг пасайиши қуйидаги формула билан
аниқланади:



Т

бир.

=Т

1

-Т

2

, (1)

Бу ерда: Т

1

ва Т

2

мос равишда ноу-хаудан фойдаланилмаган ва

фойдаланилган йилдаги бир бирлик маҳсулот таннархи.

Йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбатан

маҳсулотлар таннархининг пасайиши қуйидаги формула билан аниқланади:



Т

йил

=



Т

бир

х Q

йил

, (2)

Бу ерда
Q

йил

– йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ноу-хауни қўллаш натижасида маҳсулот таннархи камайганлиги

аниқланганидан кейин дисконтлаш ставкаси асосида ноу-хау қиймати қуйидаги
формула ѐрдамида ҳисобланади:

K=



Т

бир

х [1/(1+r)

n

], (3)

Бу ерда:
r – фоиз ставкаси, ўнлик касрда;
n – ҳисоб-китоб даври учун йиллар сони.

2. Лицензиат фойдасида лицензиар улушини ажратиш (25 % қоидаси)

усули.

Ишлаб чиқаришда ноу-хаудан фойдаланиш натижасида олинган солиққа

тортилгунгача бўлган фойда (СТФ

ноу-хау

)қуйидагича аниқланади:

СТФ

ноу-хау

= СТ

ноу-хау

– ИТ

ноу-хау

(4)

Бу ерда:
СТ

ноу-хау

- ноу-хаудан фойдалаган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулот

реализациясидан соф тушум;

ИТ

ноу-хау

– ноу-хаудан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ва

реализация қилинган маҳсулотлар таннархи.

Ноу-хау корхонанинг ишлаб чиқариш жараѐнида корхонанинг ўзида

яратилган бўлса, маҳсулот таннарини камайтириш усулини қўллаган ҳолда
унинг қийматини баҳолаш мақсадга мувофиқдир.

Лицензиат фойдасида лицензиар фойдасини ажратиш (25 % қоидаси)

усулидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараѐнини ѐки корхонани
бошқаришга тегишли бўлган ноу-хаулар бошқа хўжалик субъектлари ѐки
жисмоний шахслардан олинганида фойдаланган мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ―Ўзбекистонда

фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖. 2012 й. 22 октябр. //Халқ сўзи,
2012 йил 23 октябрь, №208

2. Козырев А.Н., Макаров В.Л.. Оценка стоимости нематериальных

активов и интеллектуальной собственности. – М.: Интерреклама, 2003. – 352 с.

3. "Номоддий активлар" номли 7-сон Ўзбекистон Республикаси

бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти. Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруғи билан тасдиқланган

4. Ўзбекистон Республикасининг ―Тижорат сири тўғрисида‖ги қонуни.

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган. Сенат
томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 463-модда

5. Паздерова В.Ю. Ноу-хау как объект бухгалтерского учета.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Фармони “Узбекистонда фсрмсрлик фаолиятини ташкил килишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида”. 2012 й. 22 октябр. //Халк сузи, 2012 йил 23 октябрь, №208

Козырев А.Н., Макаров В.Л.. Оценка стоимости нематериальных активов и интеллектуальной собственности. - М.: Интерреклама, 2003. - 352 с.

"Номоддий активлар" номли 7-сон Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарта. Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруги билан тасдикланган

Узбекистон Республикасининг “Тижорат сири тугрисида”ги конуни. Конунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда кабул килинган. Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъкулланган. Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2014 й., 37-сон, 463-модда

Паздсрова В.Ю. Ноу-хау как объект бухгалтерского учета.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов