Перспективы развития экотуризма в Хорезмской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
173-179
22
1
Поделиться
Матякубов, У. (2017). Перспективы развития экотуризма в Хорезмской области. Экономика и инновационные технологии, (5), 173–179. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9535
Умиджон Матякубов, Ургенчский государственный университет

к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается суть и понятие экотуризма, анализировано нынешнее состояние сферы туризма в Хорезмской области и даны рекомендации по дальнейшему развитию экологического туризма.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Матякубов Умиджон Рахимович

и.ф.н., Урганч давлат университети

E-mail:

umidjan.mat@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада экологик туризмнинг мазмуни ва моҳияти

очиб берилиб, бугунги кунда Хоразм вилоятида туризм соҳасининг ривожланиш
ҳолати таҳлил қилинган ва истиқболда экологик туризмни ривожлантириш
бўйича тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье раскрывается суть и понятие

экотуризма, анализировано нынешнее состояние сферы туризма в Хорезмской
области и даны рекомендации по дальнейшему развитию экологического
туризма.

Abstract:

The article elaborates on the meaning and concept of ecotourism,

and also, the current condition of tourism sector of Khorezm region is analyzed and
recommendations are given for further development of ecological tourism.

Калит сўзлар:

экологик туризм, экотизим, экотуристик ресурс,

рекреацион ресурс, эко-агротуризм.

Кириш

Дунё туризми оқими ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган

мамлакатларга томон йўналмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг туризм
индустрияси асосан экологик туризм ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳозирги
кунда экотуризм сайёҳлик бозорининг 10-20 фоизни қамраб олган, ўсиш
суръати эса туризм индустриясининг умумий ўсиш суръатидан бир неча
маротаба юқори ҳисобланади.

Ватанимизнинг экотуризмга боғлиқ, бетакрор гўзал табиати, ўзига хос

ландшафтлари, хилма-хил ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, нодир,
жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган археологик топилмалари, полеонтологик
қолдиқлари ҳам, ер юзида кам учрайдиган геологик кесимлар, юзлаб табиий
ёдгорликлари ҳам хорижликлар эътиборини тортиши табиий.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов

“TODAY” газетасига берган интервьюсида мамлакатимизнинг экотуристик
салоҳияти ва имкониятларига баҳо бериб шундай деган эдилар: “Гўзал
географик ва табиий шарт-шароитлар республика ҳудудида экологик туризмни
ривожлантириш учун ғоят қулайдир” [1].

Экотуризмнинг мақсади – ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик

хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан туристик
йўналишда оқилона фойдаланишдир[2]. Демак, мамлакатимиз иқтисодий
ривожланишида экотуризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш,
ривожланиш параметрларини таҳлил қилиб, уни республикамиз туризмига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

татбиқ этиш, экотуризм фаолияти бозорини ташкил қилиш ҳамда унинг
истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш аҳамиятга эга.

Мамлакатимизнинг Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах,

Фарғона ва Тошкент вилоятлари табиат ёдгорликларига бой бўлган ҳудудлар
бўлиб, экологик туризмни ривожлантириш учун асосий марказлар
ҳисобланади. Булардан кўриниб турибдики, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти,
айниқса экотуризм ресурслари ушбу соҳани ривожлантириш учун катта
имкониятдир.

Шунингдек, мамлакатимизнинг қуйи Амударё минтақасида, яъни

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам экотуризмни
ривожлантириш учун ўзига хос бой табиий ресурсларга эга. Хусусан, бугунги
кунда Хоразм вилоятида тарихий ва маданий туризм билан бирга экологик
туризмни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан
қараганда вилоятда экотуризмни ривожланатиришнинг асосий йўналашлари ва
истиқболлари юзасидан илмий асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш
минтақа туризм соҳаси олдида турган энг долзарб масалалардан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таърифига кўра, “экологик

туризм ёки экотуризм табиат муҳитига нисбатан масъулият билан саёҳат
қилишга, ҳудудларни табиатига зиён етказмаган ҳолда ўрганиш ҳамда
бетакрор, гўзал жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилишга
кўмаклашади, атроф-муҳитга “юмшоқ” таъсир этади, маҳаллий аҳолининг
ижтимоий-иқтисодий шароитини фаоллаштиради ва шу фаолиятдан уларнинг
имтиёзлар олишини таъминлайди” [3].

“Экологик туризм” тушунчасининг аломатларидан иложи борича

кўпроғини чуқурроқ тушуниш учун В. Квартальнов ўзаро боғланган
“экотизим”, “экология”, “экологик саёҳат этикаси” каби тушунчалар тизимини
таклиф қилган. Айниқса, охирги тушунча аҳамиятга молик. Уни жонли
табиатга, борилаётган ландшафтларга, у ерда яшовчи кишиларга нисбатан
ҳурмат кодекси, деб шарҳланади [4].

Ўзбекистонда экологик туризмга бағишланган адабиётларга иқтисодчи

олимлар Н.Тухлиев ва Т.Абдуллаева[5]ларнинг ҳамкорликда ёзилган ўқув
қўлланмасини, 2009 йилда М.Ҳошимовнинг ушбу мавзуда нашр қилинган
монографиясини[6], 2010 йилда тадқиқотчи Б.С.Бердиёров томонидан ҳимоя
қилинган номзодлик диссертациясини[7], 2010 йилда Р.Хайтбоев[8] томонидан
чоп қилган услубий қўлланмани мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Ушбу
ишларда экотуризмнинг моҳияти, унинг Ўзбекистон туризм хизмати
бозоридаги ўрни, экотуризмни умумий тарзда ривожлантириш масалалари
ёритилган.

Шунингдек,

иқтисодчи

олим

О.Хамидов,

экотуризмни

ривожлантиришни бошқариш амалиётида Ўзбекистонда ўзига хос экотуризм
салоҳиятига эга бўлган ва бир-бирдан тубдан фарқ қиладиган 4 та микрозона
хусусиятларини ҳар томонлама тўла ҳисобга олиш жуда муҳим аҳамиятга эга
деб ҳисоблайди[9].

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги тадқиқотчилар

минтақаларда экотуризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

катта илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Хусусан, тадқиқотчи
А.Алимовнинг фикрича, Қорақалпоғистоннинг Устюрт плотасидан келажакда
экотуризм объекти сифатида фойдаланиш учун барча табиий имкониятлар
мавжудлиги ва мазкур йўналишда манзилли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда
амалга ошириш зарурлигини қайд қилган [10].

Юқорида тилга олинган олимлар изланишларида минтақаларда

экотуризмни

ривожлантиришнинг

ўзига

хос

хусусиятлари

кенг

ёритилганлигига қарамасдан, Қуйи Амударё минтақасида жойлашган Хоразм
вилоятида экотуризмни ривожлантириш масалалари етарлича тадқиқ
қилинмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик

гуруҳлаш,

синтез,

SWOT-таҳлил,

индукция,

дедукция

усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Хоразм вилояти ўзининг бой тарихи, қадимий ва маданий обидаларга бой

эканлиги, унинг Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги жаҳон ҳамжамиятининг
эътиборига моликдир. Биргина, Хива шаҳрида кўплаб архитектура
ёдгорликлари жойлашган бўлиб, улардан бири - Ичан-қалъа эса қадимий шарқ
руҳини сақлаб қолган мажмуадир. Халқимизнинг фаҳри ва ғурурига айланган
бу шаҳар “очиқ осмон ости”даги музей ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Хоразм вилоятида туристларга хизмат кўрсатиш сифати

сезиларли даражади ўзгарди, яъни янги меҳмонхоналарнинг барпо этилиши ва
туризм инфратузилмасининг ривожланиши натижасида туризм хизматлари
ривожланиш тенденциясига эга(1-жадвал).

1-жадвал

Хоразм вилоятида туризм хизматларини

2012-2016 йиллардаги ривожланиш тенденцияси[11]

Йиллар

Ташкилотлар

сони

Кўрсатилган

хизматлар ҳажми

Келган сайёҳлар сони(минг)

Жами

Меҳмон-

хона

Сайёҳлик

фирмалари

Сўм

(минг)

Доллар

(минг)

Жами

Шундан

хорижий

маҳаллий

1

2012

30

23

7

5562147,1

3347,1

63,6

47,4

16,2

2

2013

36

26

10

8673658,8

1888,6

73,3

53,3

20,0

3

2014

51

35

16

8314590,0

2166,7

67,7

46,2

21,5

4

2015

59

42

17

8757247,0

1977,5

63,4

40,6

22,8

5

2016

72

52

20

11386868,7

2308,2

75,7

46,6

29,1

Юқоридаги жадвалдан шуни кўриш мумкинки, 2012 йилда Хоразм

вилоятида фаолият кўрсатаётган туристик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар
(меҳмонхона ва сайёҳлик фирмалари) 30 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда
уларнинг сони 72 тани ташкил қилиб, 2 баробарга ошган. 2012 йилда туризм
соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 5562147,1 минг сўмни ташкил қилган
бўлса, 2016 йилда 11386868,7 минг сўмни ташкил қилиб, 2 баробардан зиёдга
ўсган. Шунингдек, 2012 йилда Хоразм вилоятига 63300 нафар турист(ҳорижий
ва маҳаллий) ташриф буюрган бўлса, 2016 йилга келиб, уларнинг сони 75500
нафарни ташкил қилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Вилоят туризм соҳасининг долзарб муаммоларидан бири сифатида

турфирмалар томонидан таклиф этилаётган туристик маҳсулотларнинг
диверсификациясидир. Бугунги кунда туристларга таклиф қилинаётган
турмаҳсулотларнинг хилма-хиллиги ҳамда сифати жуда муҳим ҳисобланади.
Янги турмаҳсулотларнинг кўпайиши, бевосита вилоятда туристик мавсумнинг
узайишига шунинг билан биргаликда туристларнинг вилоятда қолиш
муддатлари узайишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда,
вилоятнинг экотуризм ресурсларидан самарали фойдаланиш зарур.

Ҳозирги вақтга келиб, Хоразм вилоятида туризмни, шу жумладан,

экотуризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятга
келаётган сайёҳларга анъанавий сайёҳлик йўналишларига муқобил бўлган янги
йўналишлар(хусусан, экотурлар)ни таклиф қилиш, қизиқишларига қараб турли
хил сайёҳлар қатламини жалб қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Хоразм вилоятининг табиий ресурслари хамда биологик хилма-хиллиги

ички ва ҳалқаро туризм учун янгидан-янги туризм маҳсулотлари яратиш
имкониятини беради (2-жадвал).

2-жадвал

Хоразм вилоятининг экотуристик ресурслари [12]

Экотуризм ресурслари

Таркиби

Географик тарқалиши

Табиий ресурслар
ҳамда биологик хилма-
хиллик

Чўлларнинг табиати, ер усти рельефи,
флора ва фаунаси

Бутун вилоят ҳудудида

Амударё ва унинг
ҳавзаси

Дарё, унинг соҳилидаги рекреация
ресурслари, дарё ўзанидаги тўқайзор ва
ўрмонлар, ўсимликлар дунёси

Боғот,

Хонқа,

Урганч,

Хазорасп туманлари


Вилоятда экологик туризмни ривожлантириш учун ҳам улкан салоҳият

мавжуд бўлиб, Боғот, Хонқа, Урганч туманларининг Амударё соҳилида
экологик туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларини ривожлантириш
имкониятлари катта. Минтақадаги “Қизилқум” давлат қўриқхонаси зонасида
ҳам экологик туризм хизматларини йўлга қўйиш мумкин. Ушбу қўриқхона
Амударёнинг ўрта оқими қисмида, асосан Хоразм вилоятининг Хазорасп ва
қисман Бухоро вилоятининг Ромитан туманларида жойлашган.

Қўриқхонанинг умумий майдони 10 минг 311 гектарни ташкил этади.

Унинг 86 фоиз ҳудуди Хазорасп туманига тўғри келади. Қўриқхона асосан
тўқайзорлардан ва қисман чўлдан иборат бўлиб, қўриқхонада 150 дан ортиқ
флора, 86 хил ҳайвон ва 267 ҳил қушлар бор. Шулардан 8 хил балиқ, 1 та
судралиб юрувчи, 18 хил қуш ва 2 хил ҳайвон “Қизил китоб”га киритилган. Бу
ернинг ўзига хос табиати ва ландшафти сайёҳларнинг қўриқхона билан яқиндан
танишиш иштиёқини оширади[2]. Шу Қўриқхона негизида Амударё соҳилида
экологик туризм ҳамда меҳмонхона хўжалиги хизматларини ривожлантириш
ва сайёҳларга туя ҳамда отда экскурсияга чиқишини ташкил этиш
имкониятлари мавжуд.

Минтақа муайян рекреацион ресурсларга ҳам эга. Масалан, Хива

туманидаги “Ғовуккўл” ва “Эшонравот” кўллари бўйида сайёҳлик мажмуи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

яратиш ва балиқчиликни ривожлантириш, чодирлар, сузиш воситалари ижараси
хизматлари ҳамда чўмилиш ҳавзалари инфратузилмасини ташкил этиш
мақсадга мувофиқ. Бу дам олиш зонасини ташкил этиш нафақат минтақанинг,
балки Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолисида
ҳам ҳордиқ чиқаришга бўлган қизиқишни кучайтиради. Келажакда эса хизмат
кўрсатиш ва сервис сифатини ошириш эвазига бу ерга бошқа вилоятлар ва чет
эллик туристларни ҳам жалб этиш мумкин.

Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг яна бир йўналиши Ҳазорасп,

Боғот, Хонқа, Урганч ва Гурлан туманларида шифобахш ер ости сувларининг
мавжудлиги билан боғлиқдир. Уларнинг негизида истиқболда экологик тиббий
хизматларни ҳам йўлга қўйиш мумкин.

Хоразм вилояти туризм бозорида экотуризмни ривожлантиришнинг

бугунги кундаги устунлиги, афзаллиги, заиф жиҳатлари, имконият ҳамда унга
нисбатан таҳдидлар SWOT-таҳлили ёрдамида амалга оширилди (3-жадвал).

3-жадвал

Хоразм вилоятида экотуризмни ривожлантиришнинг SWOT- таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

Вилоят туристик ресурсларининг халқаро
миқёсда тан олинганлиги

Экотуристик маҳсулотни шакллантирувчи ва
реализация

қилувчи

малакали

тур-

операторларнинг етишмаслиги

Минтақада табиий ресурслар ва биологик
хилма-хил

экотуристик

объектларнинг

мавжудлиги

Турмаҳсулотнинг, айниқса, экотуризм билан
боғлиқ қисмининг етарли даражада реклама
қилинмаётганлиги

Ҳукуматимиз томонидан вилоятда туризм
соҳасини ривожлантиришга катта эътибор
қаратилаётганлиги

Экологик туризм бўйича турмаршрут-ларнинг
ишлаб чиқилмаётганлиги

Имкониятлар

Таҳдидлар

Экотуризмни бошқа туризм турлари билан
комплекс

равишда

ривожлантириш

имкониятини мавжудлиги (эко-агротуризм,
архео-экотуризм)

Янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши

Экологик

танг

вазиятга

тушиб

қолган

ҳудудлардан экологик туризм учун объект
сифатида фойдаланиш мумкинлиги

Жаҳонда юз берадиган иқтисодий инқи-розлар
таъсирида

ҳудудга

халқаро

туристлар

оқимининг камайиши

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди


Ушбу

SWOT-таҳлили

натижаларига

кўра,

экотуризмни

ривожлантиришнинг кучли томонлари сифатида

асосан вилоят туристик

ресурсларининг халқаро миқёсда тан олинганлиги, минтақада табиий ресурслар
ва биологик хилма-хил экотуризм объектларнинг мавжудлиги, шунингидек,
ҳукуматимиз томонидан вилоятда туризм соҳасини ривожлантиришга катта
эътибор қаратаётганлигини келтириш мумкин.

Хоразм вилоятида

экотуризмни ривожлантиришнинг кучсиз томонлари

сифатида экотуризм маҳсулотини шакллантирувчи ва реализация қилувчи
малакали туроператорларнинг етишмаслиги, Турмаҳсулотнинг, айниқса,
экотуризм

билан

боғлиқ

қисмининг

етарли

даражада

реклама


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қилинмаётганлиги, экологик туризм бўйича турмаршрутларнинг ишлаб
чиқилмаётганлиги қайд этиш мумкин.

Вилоятда

экотуризмни ривожлантиришнинг имкониятлари сифатида

Экотуризмни бошқа туризм турлари билан комплекс равишда ривожлантириш
имкониятини мавжудлиги, экологик танг вазиятга тушиб қолган ҳудудлардан
экологик туризм учун объект сифатида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб
ўтиш мумкин.

Хоразм вилоятида

экотуризмни ривожланишига таҳдидлар

сифатида

янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши ва дунё мамлакатларида юз берадиган
иқтисодий инқирозлар таъсирида ҳудудга хорижий туристлар оқимининг
камайиши қайд этиш мумкин.

Юқорида ўтказилган SWOT-таҳлил натижаларидан вилоятдаги туризм

соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар томонидан унумли
фойдаланилиши, уларга айнан экотуризм бозорининг заиф томонлари ва
таҳдидларини бартараф этиш, кучли томонлари ҳамда имкониятларини тўлиқ
ишга солиш бўйича самарали қарорлар қабул қилиш имконини беради ва шу
асосда вилоятда экотуризм бозорининг ривожланишига замин яратади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Хоразм вилоятида

нафақат тарихий-меъморий ва маданий туризмни ривожлантириш мумкин,
балки мавжуд табиий ресурслари ва минтақанинг ўзиган хос бўлган флораси ва
фаунаси яқин истиқболда экологик туризмни самарали ривожлантириш
имкониятини яратади. Хоразм вилоятида экотуризмни ривожлантириш
истиқболларини тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

вилоят турфирмалари томонидан таклиф қилинаётган туризм

маршрутлари таркибида минтақадаги асосий экологик туризм ресурсларини
киритиш орқали, янги комплекс турмаршрутларини (бунда асосан, тарихий-
меъморий туристик объектлар билан бирга экотуристик ресурслар ҳам бўлади)
яратиш зарур;

минтақага келаётган сайёҳларни ҳудуднинг табиатини яхши билишлари

учун, Хоразм вилоятининг флораси ва фаунасини ўзида мужассам қилган
каталогини яратиш лозим. Ушбу каталог ҳамроҳ-таржимонлар учун экскурсия
давомида дуч келиши мумкин бўлган сут эмизувчилар, қушлар, капалаклар,
судралувчилар, ҳашаротлар, балиқлар ва ўсимликларни аниқлашда зарур
бўладиган оддий, расмли, экологик мазмунли қўлланма бўлиб хизмат қилади;

хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Эшон Рават” ва “Ғовук” кўллари

бўйида экотуристик мажмуа яратиш ва балиқчиликни йўлга қўйиш, юрта
лагерлари, сузиш воситалари ижараси хизматлари ҳамда дам олиш пляжлари
инфратузилмасини ташкил этиш лозим;

вилоятнинг Урганч туманида “Чолиш” аҳоли пунктида жойлашган

ўрмон хўжалиги ҳудудда экотуризм мажмуаси яратиш ва уни туризм маршрути
йўналишларига киритиш зарур;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

вилоятнинг Янгибозор тумани “Чўболончи” қишлоғи ҳудудидаги табиий

кўллар атрофида сайёҳлик инфратузилмаси ташкил этиш ва уни сайёҳлик
йўналишларига киритиш мақсадга мувофиқ;

Оролбўйи ҳудудларга (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти)

хорижий туристларнинг (илмий экспедиция, ҳудудни ўрганиш каби мақсадлар билан)
келиб-кетиши тобора кучайиб бораётганлигини инобатга олиб, шу ҳудуддаги экологик
вазиятдан туристик объект сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш лозимлиги, бунинг
учун ҳудудга халқаро андозалар талабларига жавоб берадиган илмий экологик туризм
маршрутларини ишлаб чиқиш лозим;

Юқорида келтирилган тавсияларни амалга оширилиши натижасида

Хоразм вилояти туризм бозорида экологик туризм хизматлари сезиларли
равишда ошади, янги турмаршутлар очилиши натижасида ташриф буюраётган
хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг вилоятда бўлиш муддатларини узайишига
олиб келади.

Фойдаланилган адабиёлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Today газетасига берган интерьвюси // Халқ сўзи, 2007 йил

26 январь.

2.

“Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси”.

Экология ахборотномаси. №6, 2007 й., 9-бет.

3.

Храбовченко В.В. Экологический туризм: Учеб.-метод. пособие. – М.:

Финансы и статистика, 2004.- 208 стр.

4.

Квартальнов В.А. Туризм:учебник.-2-изд., перераб.- М: Финансы и

статистика, 2007.- 336 с.

5.

Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и

стратегия развития. Т.: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi. 2006.- 416 с.

6.

Ҳошимов М.А. Ўзбекистон экологик туризми. Монография. -Самарқанд,

“Зарафшон” нашриёти ДК, 2009. –220 б.

7.

Бердиёров Б.С. Экотуризм ва унинг Ўзбекистон туризм хизмати

бозоридаги ўрни. Иқтисод фанлари номзоди... дисс. Автореферати. -
Самарқанд, 2010 й.

8.

Ҳайитбоев Р. Экологик туризм. Услубий қўлланма. - Самарканд.-2010 й.

60 б.

9.

Хамидов О.Х. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни

бошқариш инструментлари ва уларни амалиётда қўллашни такомиллаштириш
йўналишлари // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали, №2, март-апрель, 2015 йил.

10.

Алимов

А.

Қорқалпоғистон

Республикасида

экотуризмни

ривожлантиришда Устюрт платосининг роли // Биржа Эксперт. – Тошкент,
2017. - №4. – 53 б.

11.

Ўзбекистон

Республикаси

Туризмни

ривожлантириш

Давлат

қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг маълумотлари. 2017
й.

12.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси. –

Тошкент, 2014.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Today газетасига берган интерьвюси И Халк сузи, 2007 йил 26 январь.

“Узбскистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси”. Экология ахборотномаси. №6, 2007 й., 9-бет.

Храбовченко В.В. Экологический туризм: Учеб.-метод. пособие. - М.: Финансы и статистика, 2004.- 208 стр.

Квартальное В.А. Туризм:учебник.-2-изд., перераб.- М: Финансы и статистика, 2007.- 336 с.

Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. Т.: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi. 2006.- 416 с.

Хошимов М.А. Узбекистон экологик туризми. Монография. -Самарканд, “Зарафшон” нашриёти ДК, 2009. -220 б.

Бердиёров Б.С. Экотуризм ва унинг Узбекистон туризм хизмати бозоридаги урни. Иктисод фанлари номзоди... дисс. Автореферата. -Самарканд, 2010 й.

Хдйигбоев Р. Экологик туризм. Услубий кулланма. - Самарканд.-2010 й. 60 6.

Хамидов О.Х. Узбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошкариш инструмснтлари ва уларни амалиётда куллашни такомиллаштириш йуналишлари // “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали, №2, март-апрель, 2015 йил.

Алимов А. Коркалпогистон Республикасида экотуризмни ривожлантиришда Устюрт платосининг роли // Биржа Эксперт. - Тошкент, 2017. - №4. - 53 б.

I 1. Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат кумитасининг Хоразм вилояти худудий бошкармасининг маълумотлари. 2017 й.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш стратегияси. -Тошкент, 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов