Межбюджетные трансферты: содержание, значение и пути реформирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
202-213
29
3
Поделиться
Салимов, Б. (2017). Межбюджетные трансферты: содержание, значение и пути реформирования. Экономика и инновационные технологии, (5), 202–213. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9539
Баходир Салимов, Ташкентский университет информационных технологий

преподаватель академического лицея

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данном статье раскрыта содержание, объективное необходимости, функционалные задачи, экономические последствие межбюджетных трансфертов и общеэкономическое и финансовое факторы их снижения в бюджетной системе.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

БЮДЖЕТЛАРАРО ТРАНСФЕРТЛАР: МАЗМУНИ, АҲАМИЯТИ ВА

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Салимов Баходир Бахтиёрович,

ТАТУ қошидаги Академик лицей ўқитувчиси

E-mail:

b.salimov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада бюджетлараро трансфертларни мазмуни,

объектив зарурлиги, функционал вазифалари, иқтисодий оқибатлари ва уларни
бюджет тизимида камайтиришга йўналтирилган умумиқтисодий ва молиявий
омиллар ёритиб берилган.

Аннотация:

В данном статье раскрыта содержание, объективное

необходимости,

функционалные

задачи,

экономические

последствие

межбюджетных трансфертов и общеэкономическое и финансовое факторы
их снижения в бюджетной системе.

Abstract:

This article highlight’s the content, objective necessity, functional

tasks, the economic consequences of interbudgetary transfers and the general
economic and financial factors of their reduction in the budget system.

Калит сўзлар:

бюджетлараро трансферт, вертикал дисбаланс, дотация,

субвенция, бюджет ссудаси, кучли донор ҳудудлар, кучсиз донор ҳудудлар

.

Кириш

Ўзбекистон

Республикасида

олиб

борилаётган

ислоҳотларнинг

чуқурлашуви, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий ривожланишидаги ролини янада ошириб, молия-бюджет соҳасидаги
ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг молиявий базасини мустаҳкамлаш
заруратини келтириб чиқаради. Чунки ҳудудларда амалга оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг
мувозанатли ривожланишини давлат томонидан тартибга солишда бюджет
тизими ва унинг етакчи бўғини ҳисобланган маҳаллий бюджетларнинг роли
юқоридир. Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш
ва либераллаштириш” қисмида давлатнинг бюджет сиёсати самарадорлигини
ошириш ва маҳаллий бюджетлар мустаҳкамлигини таъминлашга эътибор
қаратилган.

Маҳаллий бюджетлар даромадининг шаклланишида бюджетлараро

трансфертларнинг роли юқоридир, бу ҳолат уларнинг даромад базасини
мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни олиб борилишини тақозо қилади. Бугунги
кунда маҳаллий бюджетлар даромад базалари барқарорлигини таъминлашда
маҳаллий солиқларнинг роли етакчи бўлмай, умумдавлат солиқларидан
ажратмалар, бюджетлараро трансфертлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб
қолмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг айрим минтақаларидаги
дотация олувчи туманларда боқимандалик кайфиятининг ривожланишига сабаб
бўлмоқда. Шунинг учун ҳам бугунги кунда маҳаллий бюджет ресурсларини
самарали шакллантириш ва маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кенгайтириш масалалари бугунги кундаги долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети давлатнинг асосий

молиявий режаси ҳисобланиб, давлат томонидан амалга ошириладиган
ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги тадбирларни молиялаштиришнинг
асосий манбаларидан бири ҳисобланади.

Шундай экан, давлат бошқарув органларининг тузилиши, уларнинг ҳар

қайси бўғинига давлат вазифаларини бажариш бўйича юклатилган вазифаларга
асосланиб,

уларнинг

ихтиёрида

турли

даражадаги

бюджетлар

шакллантирилади. Шунга асосланган ҳолда давлат бюджетининг харажат
мажбуриятлари ҳам турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиб, бу ўз
навбатида давлат бюджети даромадларининг ҳар қайси бюджетлар ўртасида
тақсимланишига асос бўлиб ҳисобланади.

Даромад ва харажатларнинг бюджетлар ўртасида қонуний тартибдаги

тақсимланиши бюджетлар ўртасидаги вертикал дисбаланс ҳолатларини
вужудга келтиради. Вертикал дисбаланснинг вужудга келиши бир қатор
омилларга боғлиқдир. Булар қуйидагилар ҳисобланади:

давлат вазифаларини молиялаштиришдаги мандатларнинг турли

даражадаги ҳокимият органлари ўртасида тақсимланиши, маҳаллий бюджетлар
даромад базасининг шаклланиши билан бевосита тўғри келмайди;

ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳудудий тафовут ва солиқ

базасининг нотекис тақсимланиш муаммоларининг мавжудлиги;

давлат ижтимоий хизматларининг барча ҳудудларда бир текисда

кўрсатиш зарурати ва бошқаларни ҳисоблаш мумкин.

Ҳозирги кунда давлат молияси соҳасидаги асосий муаммолардан бири

давлат бюджети даромадларини турли даражадаги бюджетлар ўртасида қайта
тақсимлаш тизими билан ҳам бевосита боғлиқ бўлмоқда. Маҳаллий бюджетлар
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизимининг муҳим таркибий қисмини
ташкил этади. Улар давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз
фаолиятини амалга ошириши учун унинг ихтиёрида аниқ молиявий база
яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб эҳтиёжларини тўлиқроқ
ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга
оширадиган тадбирлар билан тўғри олиб борилиши муҳим аҳамият касб этади.

Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет

сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги
муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда Президентимизнинг фикр-мулоҳазалари диққатга
сазовордир: “Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга
бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар
мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг
ижросидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини
беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларни янги
манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини
мустаҳкамлайди”

1

.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.: “Ўзбекистон”, 1995, 208-бет


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар тахлили

Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар билан боғлиқ масалалар

Ўзбекистоннинг бир қатор олимлари томонидан ўрганилган. Хусусан,
З.Х.Срожиддинованинг илмий ишида Ўзбекистон Республикаси бюджет
тизими унинг таркибий қисмлари ўрганилган. Давлат бюджети билан маҳаллий
бюджетлар ўртасидаги ўзаро алоқалар умумий ҳолда қаралган [5]. Т.Маликов
ва П. Жалиловларнинг ишларида Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати билан
боғлиқ масалаларга асосий эътибор қаратилган [6]. Ш.А.Тошматов, Ш.Р.
Ражаббаев, А.Х.Исламкуловларнинг ишларида молиялаштириш ва давлат
бюджетига боғлиқ назарий масалалар урганилган[7,9]. А.Х.Исламкулов ўз
ишида Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш масалаларини кўриб
чиқган, Давлат бюджети даромадлари билан ҳар хил даражадаги бюджетлар
ўртасидаги муносабатлар қисман қаралган холос[8].

Таҳлил ва натижалар

Маълумки, марказий ҳукумат ихтиёрида шакллантириладиган бюджет

ресурслари

турли

ҳудудларидаги

давлат

ижтимоий

хизматларини

молиялаштириш учун қайта тақсимланади. Аксарият ҳолатларда бундай давлат
даромадларини қайта тақсимлаш, иқтисодий жиҳатдан нисбатан яхши
ривожланган ёки иқтисодий салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар молиявий
манфаатлари учун зид ҳисобланиши мумкин. Шунинг учун ҳам давлат молияси
тизимидаги ислоҳотларда бюджетлараро трансфертлар ва унинг натижасида
вужудга келадиган бюджет федерализми муаммоси кенг иқтисодчилар
томонидан ўрганиб келинмоқда. Масалан, Индиана университети тадқиқотчиси
Киан Вангнинг таъкидлашича, бюджет федерализмида 2 хил қарашлар мавжуд
бўлиб, улар эски қарашлар ва янги қарашларга ажратилади

2

.

Бюджет федерализмининг эски қарашлари давлат ҳокимияти органларида

қарор қабул қилишда марказлашмаган даражада қарор қабул қилишнинг
афзалликлари илгари сурилади. Давлат хизматларини тақдим этишда маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг афзалликлари, уларни марказий давлат
ҳокимиятига нисбатан давлат хизматларига бўлган эҳтиёжлари тўғрисида
нисбатан аниқ ахборотга эга эканликлари эътироф этилади. Шунингдек, бундай
ахборотлар олиш, марказий ҳокимият органлари учун нисбатан қимматга
тушиши ва шунинг учун ушбу давлат хизматларини молиявий таъминлаш
маҳаллий даражадаги бюджетлар ҳисобига амалга оширилиши манзилли ва
мақсадли тавсифга эга бўлиши ва максимал иқтисод қилиниши эътироф
этилади.

Янги қарашлар принципал-агент муаммоси, иқтисодий ахборотлар,

фирмалар назарияси, шартномалар назариясига асосланади. Хорижлик
иқтисодчилар:

Тайбаут,

Масгрейв,

Оутс

моделларининг

асосида

“Децентрализация теоремаси” яъни фискаль федерализм назарияси ётади.

Пигунинг анъанавий назариясида оқилона солиққа тортиш, давлат

харажатлари ва бюджет федерализми ёритилган. Фискаль федерализм
муаммосида давлат ҳокимиятининг турли даражаларида давлат вазифаларини

2

Qian Wang

The impact of intergovernmental transfers on state and local governments’ tax progressivity and

redistributive expenditure policy

.

http://www.jstor.org.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тақсимланиши, давлат товар ва хизматларини етказиб беришдаги мавжуд
мажбуриятларни давлат ҳокимиятининг турли даражаларида тақсимланиши
асос бўлади. Унинг таъкидлашича, баъзида шундай ҳолатлар бўлиши
мумкинки,

харажат

мажбуриятлари,

юклатилган

давлат

ҳокимияти

органларининг мавжуд ваколатига тўғри келмаслиги мумкин. Бундай
ҳолатларда ваколатларни делегирлаштириш ҳолатлари вужудга келади.
Шунинг учун ҳам бундай харажатларни молиялаштиришда бюджетлараро
трансфертлардан фойдаланилиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам шундай
ҳолатлар мавжуд. Масалан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини олиб
қарайдиган бўлсак, ушбу хизматлар бўйича стандарт меъёрларни марказий
ҳокимият ўрнатади. Демак, қарор қабул қилиш марказий ҳокимият
органларининг ваколати ҳисобланади. Лекин молиявий таъминлаш маҳаллий
давлат хокимияти органларининг мажбуриятига киритилиши натижасида,
ҳозирги шароитда айрим бюджетларга субвенциялар берилмоқда. Натижада
бундай хизматларни Республиканинг барча ҳудудларида тақдим этишнинг
стандарт миқдори таъминланади.

Юқоридаги

омиллар

таъсирида

бюджет

тизимини

горизонтал

тенглаштириш тизимига эҳтиёж вужудга келади ва бундай тенглаштиришда
фойдаланиладиган инструментларни амалдаги “Бюджет кодекси”га мувофиқ
бюджетлараро трансфертлар - деб юритилмоқда.

1-жадвал

Бюджетлараро трансфертларнинг тури ва уларнинг хусусиятлари

Бюджетлараро трансфертларнинг турлари

Субвенциялар

Ўтказиб

бериладиган

даромадлар

Дотациялар

Бюджет

ссудаси

Ўзаро ҳисоб-

китоблар бўйича

маблағлар

Бюджетлараро трансфертларнинг хажмлари

Жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадлари ва

харажатлари ўзгаришига сабаб бўлувчи қонун ҳужжатлари қабул

қилинганда

Тегишли барча солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловларнинг тўлиқ

тушишидан ҳамда бюджетдан

ажратиладиган маблағларнинг

ўзлаштирилишидан келиб чиққан

ҳолда аниқланади

Бюджетлараро трансфертларнинг хусусиятлари

Субвенциялар

асосий

макроиқтисодий

кўрсаткичлар

прогнози ва Давлат

бюджетининг

асосий

параметрлари

тасдиқланаётганда

белгиланган

харажатларни

амалга ошириш

учун ажратилади

Тегишли маъмурий-

ҳудудий бирликлар

ҳудудида

шакллантириладига

н ва юқори турувчи

бюджетга

ўтказиладиган

даромадлар улар

қайси маъмурий-

ҳудудий бирликда

шакллантирилган

бўлса, ўша

маъмурий-ҳудудий

бирлик бюджетига

ўтказиб берилиши

мумкин

Юқори турувчи

бюджетдан қуйи

турувчи бюджетга

дотация қуйи

турувчи бюджет

харажатларининг

режалаштирилган

ҳажми субвенциялар

ва ўтказиб

бериладиган

даромадлар ҳисобга

олинган ҳолда мазкур

бюджет

даромадларининг

прогноз қилинган

ҳажмидан ошиб
кетган тақдирда

ажратилади

Бюджет ссудаси

бюджет

манбаларининг

тўлиқ сафарбар

қилиниши

тегишли

бюджетларда

назарда

тутилган

харажатлар

қопланишини

таъминламаган

тақдирда,

қайтариш шарти

билан ва

фоизсиз

берилади

Бюджетлараро

ўзароҳисоб-

китоблар молия

йили мобайнида

бюджетлар

параметрлари

ўзгарганда юқори ва

қуйи турувчи

бюджетлар ўртасида

юзага келадиган

ўзаро пул

муносабатларидир

Манба: O’zbekiston Respublikasining Byudjet kodeksi.- Toshkent: O’zbekiston

Respublikasi qonun hujjatlari to’plami, 52-I-son, 2013 yil.134-modda


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ҳар бир юқори бюджетдан қуйи бюджетга ажратиладиган даромадлар

амалдаги бюджет қонунчилигига кўра “бюджетлараро трансфертлар”- деб
номланиб, ўзига хос равишдаги функционал вазифаларни бажаради. Улар
ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ёки ҳудудлар бюджет салоҳиятидан
оқилона фойдаланиш жараёнига негатив ёки позитив таъсир этади. Буни
юқоридаги жадвал орқали кўришимиз мумкин

Бундай трасфертлар “Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси” нинг

134-моддасида қуйидагича ифодаланган:

«Бюджетлараро трансфертлар субвенциялар, ўтказиб бериладиган

даромадлар, дотациялар, бюджет ссудаси ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича
маблағлар шаклида амалга оширилади.

Бюджетлар аро трансфертларнинг ҳажмлари:

жорий молия йилида турли даражадаги бюджет даромадлари ва

харажатлари ўзгаришига сабаб бўлувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганда;

тегишли барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ

тушишидан

ҳамда

бюджетдан

ажратиладиган

маблағларнинг

ўзлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Юқори турувчи молия органи ташаббуси биланюқоритурувчи бюджет

қуйитурувчи бюджет олдидаги бюджетлараротрансфертнинг бир шакли бўйича
мажбуриятлари қуйитурувчи бюджетнинг юқоритурувчи бюджет олдидаги
бюджетлараротрансфертнинг

бошқа

шакли

бўйича

мажбуриятларини

камайтириш евазига ҳисобга олиниши мумкин»[3].

Маҳаллий

бюджетлар

даромалари

таркибида

бюджетлараро

трансфертларнинг ҳам салмоғи аҳамиятли бўлмоқда. Лекин кейинги
йиллардаги тенденция ушбу даромадларнинг камайтириш, уларнинг хусусий
даромад базасини оширишга қаратилган. Бу ҳолат маҳаллий бюджетларнинг
молиявий имкониятларини ошириш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга
ошириш туфайли таъминланмоқда.

Жаҳон амалиётида маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятлари

уларнинг абсолют барқарорлиги орқали ифодаланади. Улар томонидан
молиялаштириладиган

харажатларни

бириктирилган

даромадлар(асосан

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва меъёрий ажратмалар шаклидаги тартибга
солувчи даромадлар ҳисобига тўлиқ молиялаштириш имкониятлари
тушунилади. Буни қуйидаги формула асосида кўриб ўтишимиз мумкин:

Б

х

Д

б

т

;

Б

х

– бюджет харажатлари;

Д

б

-бюджетнинг бириктирилган даромадлари;

Д

т

- тартибга солувчи даромадлар;

Агар, бириктирилган ва тартибга солувчи даромадлар етишмаса бундай

шароитда молиявий тенглаштириш сиёсати бўйича юқори бюджетдан
молиявий ёрдам шакллари ҳисобига маблағлар ажратилади. Бундай ҳолат
маҳаллий бюджетларнинг нобарқарорлик ҳолати сифатида эътироф этилади.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибида бюджетлараро

трансфертлар улуши тўғрисида маълумот

Кўрсаткичлар

2012

2013

2014

2015

2016

1.

Жами маҳаллий бюджет

даромадлари

9494,0

11689,0

14184,8

16323,2

18740,3

2.

Маҳаллий бюджетларнинг

солиқлар ва йиғимлардан

даромадлари

6924,4

8535,6

10497,4

13394,1

16218,6

3.

Маҳаллий бюджетлар

даромадларида бюджетлараро

транфертлар(дотация ва

субвенциялар), шу жумладан

2569,6

3153,4

3687,4

2929,1

2521,7

3.1.

Дотациялар

23,1

-

-

-

-

3.2.

Субвенциялар

2546,5

3153,4

3687,4

2929,1

2521,7

4.

Бюджетлараро трансфертларнинг

маҳаллий бюджетлар

даромадларидаги улуши

27%

26,9%

26%

17,9%

13,4%

Манба: ЎзР Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кейинги 5 йил

мобайнида

бюджетлараро

трансфертларнинг

маҳаллий

бюджетлар

даромадларидаги улуши камайиб борган. Хусусан, 2012 йилда уларнинг улуши
27 %ни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 26,9%ни, 2014 йилда 26%ни, 2015
йилда 17,9%ни ва 2016 йилда 13,4%ни ташкил этмоқда. Дотацион режимдаги
бюджетлар 2012 йилда фақат 1 та вилоят яъни Наманган вилояти қолган бўлиб,
жами бюджет даромадларидаги дотациялар 23,1 млрд. сўмни ташкил этган.
Бюджетлараро трансфертларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларидаги
улушида субвенцияларнинг роли юқори бўлган.

Бюджетлараро трансфертларнинг асосий инструментларидан бири

дотациялар ҳисобланиб, ҳозирги шароитда юқори бюджетдан ўрта бўғин
бюджетларга(ҚҚР, тошкент шаҳар ва вилоятлар бюджетлари) дотациялар
ажратиш амалиёти мавжуд эмас. Бу амалиёт 2012 йилгача кенг қўлланилган.
Лекин, ҳозирги шароитда ўрта бўғин бюджетлардан уларнинг таркибидаги
туман ва шаҳар бюджетларига дотациялар ажратиш амалиёти мавжуд бўлиб,
ушбу ҳолат нисбатан паст даражада иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига
эга бўлган туманарда кузатилмоқда.

Дотациялар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қуйи

турувчи бюджет харажатларининг режалаштирилган ҳажми субвенциялар ва
ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда мазкур бюджет
даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда
ажратилади.

Бюджетлараро трансфертлар тизимида субвенцияларнинг ҳам ўзига хос

аҳамияти мавжуддир. “Ўзбекстон Республикаси Бюджет кодекси”га мувофиқ

Субвенция

— муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган
пул маблағлари”[3].

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, субвенциялар асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджетининг асосий параметрлари
тасдиқланаётганда белгиланган харажатларни амалга ошириш учун
ажратилади.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон

Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий
бюджетларига

бериладиган

субвенцияларнинг

миқдорлари

асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджетининг асосий
параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.

Қорақалпоғистон

Республикасининг

республика

бюджетидан,

вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан
туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган субвенцияларнинг
миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимидаги субвенцияларнинг ўрни ва

аҳамияти қуйидаги жадвалда келтириб ўтилади.

3-жадвал

Бюджет тизимида субвенцияларнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида

маълумот

Номланиши

Миқдори

1.

Жами ҳудудлар сони

14 та

2.

Жами туман (шаҳар)лар сони

193 та

3.

Субвенция олувчи ҳудудлар

7 та

4.

Субвенция олувчитуман (шаҳар) сони

155 та (80,3 %)

5.

7 та субвенция олувчи ҳудуддаги субвенция олувчи туман
(шаҳар) сони

92 та

6.

7 та субвенция олмайдиган ҳудуддаги субвенция олувчи
туман (шаҳар) сони

63 та

Манба: ЎзР Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.


Жавдал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2016 йилда жами 14 та

ҳудудлардан 7 таси юқори бюджетлардан субвенциялар олиш ҳисобига ўз
харажатларини молиялаштириш имкониятларига эга бўлмоқдалар. Ушбу
ҳудудлар умумий мезонлар бўйича кучсиз донор ҳудудлар ҳисобланиб
улардаги жами 193 та туманлардан 108 таси субвенция олиш ҳисобига
харажатларни молиялаштириш имкониятларига эга бўлмоқдалар. Еттита
субвенция олмайдиган ҳудуддаги субвенция олувчи туман (шаҳар) сони 47
тани ташкил этади. Юқоридаги ҳолатлар кучли ва кучсиз донор ҳудудлар
бюджетларининг ўзаро юқори турувчи бюджетларга боғлиқлигини кўрсатиб
бермоқда

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4-жадвал

Маҳаллий бюджетларга ажратилган субвенциялар тўғрисида маълумот

Республика

ҳудудлари

2012 й

2013 й

2014 й

2015 й

2016 йил

Ўзбекистон
Республикаси

2546,5

3153,4

3687,4

2929,1

2521,7

Қорақалпоғистон
Республикаси

318,5

385,5

454,8

495,3

506,4

вилоятлар

-

-

-

-

-

Андижон

359,1

470,7

543,1

Бухоро

-

-

-

-

-

Жиззах

215,3

257,1

314,0

372,0

367,2

Қашқадарё

-

-

-

-

-

Навои

-

-

-

-

-

Наманган

387,5

467,2

531,1

508,3

597,3

Самарқанд

547,5

655,7

771,5

642,2

249,9

Сурхондарё

385,6

475,8

556,2

618,2

645,1

Сирдарё

84,7

132,7

152,4

159,5

155,7

Тошкент

-

-

-

-

-

Фарғона

-

-

-

-

-

Хоразм

248,1

308,5

364,1

133,1

-

Тошкент ш.

-

-

-

-

-

Манба: ЎзР Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.

4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2012 йилда Республика

бюджетидан субвенция олувчи маҳаллий бюджетлар 8 тани ташкил этиб, жами
субвенцияларнинг миқдори 2546,5 млрд. сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич
2016 йилга келиб жами Республика бюджетидан субвенция олувчи маҳаллий
бюджетлар сони 5 тагача қисқартирилиб, субвенцияларнинг умумий миқдори
2521,7 млрд. сўмни ташкил этган. Субвенцияларнинг миқдор кўрсаткичларини
таҳлил қиладиган бўлсак, 2011-2013 йиларда субвенциялар миқдори ошиб
бориш тенденциясига эга бўлган бўлса, 2014-2016 йилларда пасайиш
кузатилмоқда.

Субвенция олувчи ўрта бўғин бюджетлари камайтирилган бўлса-да, ҚҚР,

Тошкент шаҳар ва вилоятлар бюджетларидан субвенция олиш ҳисобига ўз
харажатларини молиялаштириш имкониятига эга бўлаётган туман ва
шаҳарларнинг сони нисбатан кўп миқдорни ташкил этмоқда. Буни қуйидаги
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин.

Хусусан, Бухоро вилоятида 13 тадан 8 та туман, Қашқадарё вилоятида 14

та тумандан 10 таси, Навоий вилоятида 10 та тумандан 6 таси, Тошкент
вилоятида 18 та тумандан 7 таси, Фарғона вилоятида 18 та тумандан 7 таси
субвенциялар ҳисобига харажатларни молиялаштириш имкониятига эга
бўлмоқдалар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

9

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

5-жадвал

Кучли донор ҳудудлардаги субвенция олувчи туман ва шаҳарлар

тўғрисида маълумот

Ҳудудлар номи

Жами туман

(шаҳар) сони

Шундан субвенция

оладиган

Субвенция

улуши

1.

Бухоро вилояти

13

8

63%

2.

Қашқадарё вилояти

14

10

33%

3.

Навоий вилояти

10

6

55%

4.

Тошкент вилояти

18

7

12%

5.

Фарғона вилояти

19

16

52%

6.

Андижон вилояти

16

16

46%

Жами

90

63

43%


Ушбу донор ҳудудлар таркибидаги туман ва шаҳарлар даромадларида

субвенцияларнинг улуши 43%ни ташкил этмоқда. Бундан шундай хулоса
қилиш мумкинки, Республика бюджетидан субвенция олмайдиган кучли донор
ҳудудларимиз таркибидаги туман ва шаҳарлар бюджетлари харажатларининг
ижроси субвенцияларга кучли боғланган.

Юқоридаги ҳолатни кучсиз донор ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган

бўлсак, ушбу ҳудудларнинг таркибидаги барча туман ва шаҳар бюджетлари
харажатларини молиялаштришда ҳам юқори бюджетдан ажратиладиган
субвенциялар тарзидаги даромадларга кучли боғлиқлик мавжудлиги
кузатилмоқда.

6-жадвал

Кучсиз донор ҳудудлардаги субвенция олувчи туман ва шаҳарлар

тўғрисида маълумот

Ҳудудлар номи

Жами туман

(шаҳар) сони

Шундан,

субвенция

оладиган

Субвенцияулуши

(%)

1.

ҚорақалпоғистонРеспубликаси

15

15

48%

2.

Жиззахвилояти

13

13

52%

3.

Наманганвилояти

12

12

49%

4.

Самарқандвилояти

16

16

51%

5.

Сурхондарёвилояти

14

14

52%

6.

Сирдарёвилояти

11

11

36%

7.

Хоразмвилояти

11

11

47%

Жами

92

92

48%

Манба: ЎзР Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.

Хулоса ва таклифлар

Жами туман ва шаҳар бюджетлари даромадларидаги субвенцияларнинг

улуши 48%ни ташкил этмоқда.

Ҳозирги шароитда ўрта бўғин бюджетлардан уларнинг таркибидаги туман

ва шаҳар бюджетларига дотациялар ажратиш амалиёти мавжуд бўлиб, ушбу
ҳолат нисбатан паст даражада иқтисодий рвожланиш кўрсаткичларига эга
бўлган туманарда кузатилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

10

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибида бюджетлараро трансфертлар

улушининг мавжудлиги ва унинг нисбатан даромадлар таркибидаги
салмоғининг юқорилиги уларнинг юқори бюджетларга молиявий қарамлиги,
ўзига хос равишдаги бюджет харажатларини таъминлаш билан боғлиқ жорий
харажатларни молиялаштиришда “ликвидлилик” муаммоларини келтириб
чиқаради. Шунинг учун ҳам яқин ва ўрта истиқболда маҳаллий бюджетлар
даромадлари таркибида бюджетлараро трансфертлар улушини камайтириш
бўйича ислоҳотларни чуқурлаштриш долзарб аҳамият касб этади.

Маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш бир пайтнинг ўзига

умумиқтисодий ва молиявий омилларга боғлиқдир.

Маҳаллий

бюджетлар

даромад

базасини

мустаҳкамлашнинг

умумиқтисодий омиллари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

саноат ишлаб чиқариш соҳасида янги корхоналар ва кичик

корхоналарни ташкил этиш;

ҳудуд иқтисодиётининг бошқа тармоқларида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни ривожлантириш;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш;

мавжуд корхоналарни соғломлаштириш, модернизация қилиш,қайта

қуроллантириш;

истиқболсиз ишлаб чиқариш корхоналарини янги мулк эгаларига

сотиш орқали соғломлаштириш ва бошқалар.

Юқоридаги омиллар ҳудуд иқтисодиётининг барқарорлашувига олиб

келади ва бу ўз навбатида маҳаллий бюджетлар даромад базасига ижобий
таъсир этади.

Маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлашнинг молиявий

омилларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

солиқларни марказлашган ҳолда бош корхоналар томонидан

тўланишини жойларга тўлаш тартибини жорий этиш;

солиқ тўловлари бўйича берилган имтиёзларни муддати тугаши

ҳисобига қўшимча даромадларни шакллантириш;

солиқлар бўйича боқиманда қарздорликни камайтириш ва солиқларни

йиғувчанлигини ошириш борасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали
маҳаллий молия тизимини соғломлаштиришга эришилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотларига қараганда

амалга ошириладиган чора тадбирлар натижасида бюджетга тушумларнинг
прогноз кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда берилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

11

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

7-жадвал

Даромадлар базасини мустаҳкамлаш, бюджетга қўшимча даромадлар

манбаларини яратиш бўйича маълумот

Йўналишлар бўйича

2013-2018 йилларда

Корхоналар

сони

Қўшимча солиқ

базаси

(млн.сўм)

1

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида янги ташкил
этилган субъектлар бўйича

8 522

15 857, 7

2

Янги ташкил этилган кичик корхоналар бўйича

28 523

2 205 ,1

3

Янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш, сервис
корхоналар бўйича

42 146

1 820,7

4

Мавжуд

корхоналарни

соғломлаштириш,

модернизация қилиш,қайта қуроллантириш бўйича

13 856

3 197,0

5

Истиқболсиз ишлаб чиқариш корхоналарини янги
мулк эгаларига сотиш орқали соғломлаштириш
ҳисобига

1 341

613,8

6

Солиқларни марказлашган ҳолда бош корхоналар
томонидан тўланишини жойларга тўлаш тартиби
бўйича

3 387

1 390,9

7

Солиқ тўловлари бўйича берилган имтиёзларни
муддати тугаши ҳисобига

25 976

1 185,2

8

Солиқларни йиғувчанлигини ошириш бўйича

1 804

1 162,0

Жами

125 555

27432,4


Маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш бўйича юқоридаги

чора-тадбирлар натижасида прогнозлар бўйича 2018 йилгача корхоналар сони
125555 тага етиб, бюджетга қўшимча тушумлар сони 27432,4 млн. сўмга ўсиши
тахмин қилинмоқда. Бу ўз навбатида маҳаллий бюджетларинг даромад
базасини мустаҳкамланишига ва уларнинг молиявий барқарорлигини
таъминланиши учун мустаҳкам замин яратлишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2010.-32

бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаркатлар
стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сон фармони.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси. - Тошкент: Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

12

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2699-сонли қарори, 2015 йил 27
декабрь.

5.

СирожиддиноваЗ.Х. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими: Дарслик.

–Тошкент, 2010. – 500 б.

6.

Маликов Т., Жалилов П. Бюджет-солиқ сиёсати. – Т.: “Академнашр”,

2011. – 472 б.

7.

Тошматов

Ш.А.,

Ражаббаев

Ш.Р.,

Исламкулов

А.Х.

Молиялаштиришнинг инновацион усуллари. Монография. – Т.: “Молия”
нашриёти, 2015. – 160 б.

8.

Исламкулов

А.Х.

ва

б.

Давлат

бюджети

даромадларини

прогнозлаштириш. Монография. – Т.: “Spectrum Media Group” нашриёти, 2015.
– 160 б.

9.

Тошматов Ш.А., Ражаббаев Ш.Р., Исламкулов А.Х. Управление

государственным внешним долгом. Монография. – Т.: “Чўлпон” нашриёти,
2015. – 144 б.

10.

Qian Wang

The impact of intergovernmental transfers on state and local

governments’

tax

progressivity

and

redistributive

expenditure

policy.

http://www.jstor.org.

11.

http://www.mf.uz

–ЎзР Молия вазирлиги сайти.

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси Конституцияси. - Т.: Узбскистон, 2010.-32 бет.

Узбскистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аркатлар стратсгияси тугрисида” ПФ-4947-соп фармони.

Узбекистон Рсспубликасининг Бюджет кодекси. - Тошкент: Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2013 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистон Рсспубликасининг 2017 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тугрисида’Ти 2699-сонли карори, 2015 йил 27 декабрь.

СирожиддиноваЗ.Х. Узбекистон Республикаси бюджет тизими: Дарслик. -Тошкент, 2010. - 500 б.

Маликов Т., Жалилов П. Бюджет-солик сиёсати. - Т.: “Академнашр”, 2011. -472 6.

Тошматов Ш.А., Ражаббаев Ш.Р., Исламкулов А.Х. Молиялаштиришиинг инновацион усуллари. Монография. - Т.: “Молия” нашриёти, 2015. - 160 б.

Исламкулов А.Х. ва б. Давлат бюджета даромадларини прогнозлаштириш. Монография. - Т.: “Spectrum Media Group” нашриёти, 2015. - 160 6.

Тошматов Ш.А., Ражаббаев Ш.Р., Исламкулов А.Х. Управление государственным внешним долгом. Монография. - Т.: “Чулпон” нашриёти, 2015.-144 6.

Qian Wang The impact of intergovernmental transfers on state and local governments’ tax progressivity and redistributive expenditure policy. http://www.jstor.org.

http://www.mf.uz -УзР Молия вазирлиги сайта.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов