Увеличение объема валового регионального продукта в регионах Узбекистана: проблемы и решения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
25-29
27
4
Поделиться
Мардонов, Б. (2020). Увеличение объема валового регионального продукта в регионах Узбекистана: проблемы и решения. Экономика И Образование, 1(1), 25–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4208
Баходир Мардонов, Самаркандский институт экономики и сервиса

старший преподаватель, к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется валовой региональный продукт, созданный в регионах страны, и представлены новые показатели в оценке социально-экономического положения регионов.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

25

ЎЗБЕКИСТОН МИНТАҚАЛАРИДА ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАХСУЛОТЛАР

ҲАЖМИНИ ОШИРИШ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Мардонов Баҳодир Бахронович -

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

катта ўқитувчиси, PhD.

Аннотация.

Мақолада республикамиз минтақаларида яратилган ялпи ҳудудий махсулотни ишлаб чиқариши

таҳлил қилинган ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда янги кўрсаткичлар таклиф этилган.

Таянч сўзлар:

самарали бандлик, инвестиция, туризм, ялпи ҳудудий махсулот, ишсизлик, иқтисодий ўсиш.


Аннотация.

В статье анализируется валовой региональный продукт, созданный в регионах страны, и

представлены новые показатели в оценке социально-экономического положения регионов.

Ключевые слова:

эффективная занятость, инвестиции, туризм, валовой региональный продукт,

безработица, экономический рост.

Annotation.

The gross regional product created in the regions of country is analysed in the article, and new indexes are

presented in the estimation of socio-economic position of regions.

Key words:

effective employment, investments, tourism, gross regional product, unemployment, economy growing.

Кириш.

2017-2021 йилларда Ўзбекис-

тон Республикасини янада ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналишлари бўйича

қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида
иқтисодиётни ривожлантириш ва либерал-

лаштиришнинг устувор йўналишлари белги-
лаб берилган. Бунда макроиқтисодий барқа-

рорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори

иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш,
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини мо-

дернизация ва диверсификация қилиш ҳи-
собидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар-

нинг рақобатбардошлигини ошириш, мам-
лакат экспорт салоҳиятини кучайтириш бош

вазифа қилиб белгиланган. Ушбу вазифалар-
ни бажарилиши натижасида республикамиз-

да иқтисодий ўсиш таъминланмоқда. 2018
йилда мамлакат ялпи ички махсулот хажми

2017 йилга нисбатан таққослаганда 1,3 мар-
тага ошгани фикримизнинг яққол исботидир.

Бироқ, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини
таъминлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқ-

ларини модернизация ва диверсификация
қилиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар-

нинг рақобат бардошлигини ошириш, экс-
порт салоҳиятини кучайтириш каби страте-

гик вазифалар белгиланган экан, ЯИМ ҳаж-
мининг 1,3 мартага ошишини ижобий баҳо-

лаб бўлмайди. Иқтисодиёт тармоқларини
модернизациялаш ва таркибий жиҳатдан ди-

версификациялаш ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш ҳажмини 1,5 мартага ҳатто, ундан

ҳам зиёдга оширади. Шунингдек, асосий

активларга киритилган инвестицияларнинг
улуши ҳам 2018 йилда 30,5 фоизни ташкил

этган. Ваҳоланки, ушбу кўрсаткич 2017 йилда
23,9 фоизга тенг эди. 2018 йилда иқтисо-

диётга киритилган инвестицияларнинг ҳаж-

ми 2017 йилга нисбатан таққослаганда қа-
рийб 2,0 мартага зиёд. Шу сабабли ЯИМ ҳаж-

мининг 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 1,3
мартага ошгани бир оз камдек. Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бў-
йича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегия-

сида иқтисодиётни жадал ривожлантириш,

кишилар турмушида ижобий ўзгаришларни
ҳис қилиши назарда тутилган. Бизнинг на-

заримизда Ҳаракатлар стратегиясида белги-
ланган вазифалар ижроси баъзи вилоятларда

тўлиқ таъминлангмаганлиги боис мамлакат
иқтисодиётидаги ўзгариш сезиларли бўлма-

ган.

Адабиётлар таҳлили.

Республикамиз

иқтисодчи олимлари А.Низомов ва М. Раши-
довлар «Минтақа ривожланиш стратегияла-

рини ишлаб чиқишда эркин иқтисодий зо-
налар салоҳиятидан фойдаланиш самарадор-

лигини баҳолаш модели»[1]. Тадқиқотчи-
лардан жумладан Ш.Отабоев «Ҳудудлар рей-

тингини баҳолаш методикасини такомил-
лаштириш»[2] каби мавзуларида тадқиқот

ишларини олиб боришган. Ушбу олимлар-
нинг тадқиқот ишлари асосан минтақани ри-

вожланишида тўсқинлик қилаётган муаммо-
ларини ўрганишга қаратилган ҳамда минта-

қани умумий ижтимоий-иқтисодий ҳолатини
баҳолайдиган кўрсаткичлар тизими таклиф

этилган. Минтақаларда фойдаланилмаган
иқтисодий ресурслардан самарали фойдала-

ниш, минтақалар имкониятларини тўлиқ

ишга тушириш йўллари эса эътибордан чет-
да қолган. Шу сабабли бизлар минтақаларни

ривожланишида узоқ йиллар давомида фой-
даланмай, эътибордан четда қолаётган иқти-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

26

содий ресурслардан самарали фойдаланишни

назарда тутганмиз. Хориж олимлари мамла-

кат ҳудудларини ривожланишида асосан унга
таъсир этувчи ташқи омилларни аниқлаб ри-

вожланиш стратегиясини ишлаб чиқишни
таклиф этишади. Масалан, иқтисодчи олим

Вдовин С.М. «Стратегия и механизмы устой-
чивого развития региона» номли моногра-

фиясида ташқи омилларни иқтисодиётга
таъсирини бахолаш орқали ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланишини башо-
рат қилган[3]. Куценко Е.И., Т.И. Геросимен-

колар «Стратегическое планирование устой-
чивого развития региона» номли мақолала-

рида «…..ҳудудлар ишлаб чиқаришини, хўжа-
лик юритувчи субъектлар фаолиятини, ма-

ҳаллий ҳокимият органлари томонидан баҳо-
лашни назарда тутишган[4]». Бироқ, ушбу

таклифлар ҳудудларни ривожланишида бар-
ча имкониятлардан фойдаланган шароитда

қўлланилади. Бизнинг назаримизда ҳудуд-
ларни ривожланишида иқтисодий ресурслар-

дан ва туризм салоҳиятидан унумли фойда-
ланилмаган шароитда хориж олимларнинг

таклиф этаётган усуллари мақбул таклиф
эмас. Ҳудудларни ривожланишида барча им-

кониятларни ишга солиш, ҳар бир иқтисодий

ресурслардан самарали фойдаланиш мақсад-
га мувофиқдир.

Таҳлил.

Республикамиз минтақаларида

яратилаётган ялпи ҳудудий маҳсулотларни

ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ош-

ган[5]. Аммо Республикамиз ЯИМ таркибида

уларнинг улушлари деярли ўзгармаган. Баъ-

зи минтақаларда эса уларнинг улуши кама-
йиб борган. Бу маълумотлар минтақаларда

ялпи ҳудудий маҳсулотларни ишлаб чиқа-
ришда катта ўзгаришлар бўлмаганлигидан

далолат беради. 1-жадвал маълумотлари
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон,

Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида
ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий махсулот-

ларнинг мамлакат ЯИМ таркибидаги улуши
ошганини кўрсатяпти. Қолган вилоятлари-

мизда эса камайган. Жумладан, 2018 йилда
Бухоро вилояти ялпи ҳудудий махсулотининг

мамлакат ЯИМ таркибидаги улуши 5,2 фоиз-
ни ташкил этган. Ваҳоланки ушбу кўрсаткич

2010 йилда 6,0 фоизга тенг бўлган. Қашқа-
дарё вилоятида ҳам 2010 йилда ялпи ҳуду-

дий махсулотининг ҳажми, мамлакат ЯИМ
таркибида қарийб 9 фоизни ташкил этган.

2018 йилда эса ялпи ҳудудий махсулотининг
мамлакат ЯИМ таркибидаги улуши 7,0 фоиз-

ни ташкил этиб, 2010 йилга қараганда 2,0
пунктга камайган. Ҳудди шундай таҳлилни

Самарқанд вилояти мисолида ҳам кўриш
мумкин. Республикамизнинг қолган вилоят-

ларида (Наманган, Сирдарё, Сурхандарё,

Тошкент, Хоразм ва Фарғона) орадан 8 йил
ўтган бўлсада, ялпи ҳудудий махсулотлари

ҳажмининг мамлакат ЯИМ таркибидаги улу-
ши деярли ўзгармаган.

1-жадвал

2010-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ялпи ҳудудий

маҳсулотини ялпи ички маҳсулотдаги улушлари[6]

Минтақалар

Минтақа салмоғи, фоизда

2018 йилнинг

2010 йилга нисбатан

ўзгариши, (+;-) %

2010 йил

2017 йил

2018 йил

Қорақалпоғистон республикаси

2,8

3,2

3,5

+0,7

Вилоятлар:

Андижон

5,8

6,3

6,7

+0,9

Бухоро

6,0

5,5

5,2

-0,8

Жиззах

2,8

3,4

3,0

+0,2

Қашқадарё

8,9

7,5

7,0

-1,9

Навоий

5,6

4,8

5,3

+0,3

Наманган

4,2

4,8

4,5

+0,3

Самарқанд

8,4

8,5

7,7

-0,7

Сирдарё

2,3

2,1

2,1

+0,2

Сурхондарё

4,3

4,5

4,2

-0,1

Тошкент

9,7

9,4

9,4

-0,3

Фарғона

6,9

6,5

6,1

-0,8

Хоразм

3,5

3,8

3,7

+0,2

Тошкент шахри

12,1

13,4

13,1

+1,0

Бизнинг назаримизда минтақа иқтисо-

диётида бундай ҳолатларнинг содир бўлиши-
га қуйидаги сабаблар бор:

Биринчидан,

минтақаларда асосий воси-

таларга киритилган инвестициялардан унум-
ли фойдалана олмаган.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

27

2-жадвал

2012-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақаларида асосий воситаларга

киритилган инвестицияларнинг жами инвестициядаги улушлари[7]

Минтақалар

Минтақа салмоғи, фоизда

2018 йилнинг

2012 йилга нисбатан

ўзгариши, (+;-) %

2012 йил

2017 йил

2018 йил

Қорақалпоғистон республикаси

5,1

3,9

5,4

+0,3

Вилоятлар:

Андижон

5,6

4,1

3,8

-1,8

Бухоро

9,8

16,1

7,7

-2,1

Жиззах

3,2

2,4

2,9

-0,3

Қашқадарё

12,5

15,4

13,2

+0,7

Навоий

6,9

5,5

8,5

+1,6

Наманган

3,7

4,9

6,5

+2,8

Самарқанд

6,4

6,1

5,6

-0,8

Сирдарё

4,1

4,9

2,2

-1,9

Сурхондарё

2,7

2,2

5,8

+3,1

Тошкент

8,2

8,2

9,0

+0,8

Фарғона

6,2

4,1

4,5

-1,7

Хоразм

3,2

3,0

2,4

-0,8

Тошкент шахри

22,2

18,8

21,2

-1,0

2-жадвал маълумотларида кўрсатили-

шича, асосий воситаларига киритилган ин-
вестицияларнинг улуши минтақаларда иш-

лаб чиқарилган ҳудудий маҳсулотларнинг

ЯИМ таркибидаги улушига қарийб яқин, Баъ-
зиларида эса кўп. Масалан, Тошкент шаҳрида

2018 йилда асосий воситаларга киритилган
инвестицияларининг улуши 21,2 фоизни

ташкил этган. Бухоро вилоятида асосий воси-
таларига киритилган инвестицияларнинг

улуши 7,7 фоизни, Навоий вилояти 8,5 фоиз-
ни, Наманган вилояти 6,5 фоизни, Қашқадарё

вилояти 13,2 фоизни, Сурхандарё вилоятида
эса 5,8 фоизни ташкил этган бўлиб, уларнинг

улуши ялпи ҳудудий маҳсулотни ишлаб чиқа-
риш ҳажмининг мамлакат ЯИМ таркибидаги

улушидан ўртача ҳисоблаганда 8-10 пунктга
кўп. Ушбу маълумотлар вилоятларга кири-

тилган инвестициялардан минтақани янада
ривожлантириш йўлида унумли фойдаланма-

ганлигини билдиради. Қолган Қорақалпоғис-
тон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Сир-

дарё, Тошкент вилоятлари ҳам асосий воси-
таларга киритилган инвестициялардан унум-

ли фойдаланишмаган. Чунки асосий восита-
ларга киритилган инвестицияларнинг улу-

шидан ялпи ҳудудий маҳсулотларнинг мам-
лакат ЯИМ таркибидаги улуши унчалик кўп

эмас. Одатда асосий воситаларга киритилган

инвестициялардан унумли фойдаланилганда
ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми сезилар-

ли даражада ошиши керак. Ваҳоланки инвес-
тиция иқтисодиёт тармоқларини модерниза-

ция қилиш учун ҳар йили киритиляпти.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз

Ш.М.Мирзиёев вилоят шаҳар, туман раҳбар-

ларига иқтисодиёт тармоқларига инвести-

цияларни киритиш, минтақа имкониятлари-
дан келиб чиқиб тадбиркорликни ривожлан-

тириш, ривожланган мамлакатлардан инвес-

торларни таклиф этиш каби ваколатларини
ҳам берган. Ўзбекистон Республикаси иқти-

содиётини янада ривожлантиришнинг Ҳара-
катлар стратегиясида белгиланган вазифа-

ларнинг ижроси бўйича ташкилий ишлар
республикамиз Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси ва Сенати томонидан бажариляпти.
Бироқ, Ҳаракатлар стратегиясида белгилан-

ган вазифалар вилоят, туман ва шаҳарларда
хўжалик юритувчи субъектларга томонидан

ижро этилмасдан қоляпти. Токи, ҳар бир
киши иқтисодиётни ривожланиши учун бел-

гиланган вазифаларни бажаришда масъу-
лиятни хис қилмас экан, юқорида белгилан-

ган ишлар бажарилмасдан қолади.

Иккинчидан,

Республика минтақаларида

иқтисодиётда банд аҳоли меҳнатидан унум-
ли фойдаланилмаяпти. 3-жадвал маълумот-

ларининг кўрсатишича вилоятлардаги банд-
лик даражаси республика бандлик даража-

сининг ўртача кўрсаткичидан кам эмас. Баъ-
зи вилоятлар жумладан, Бухоро, Сирдарё,

Тошкент, Андижон вилоятлари ҳамда Тош-
кент шаҳри эса республика бандлик даража-

сининг ўртача кўрсаткичидан 3-4 пунктга

юқори. Лекин, ялпи ҳудудий маҳсулотларни
ишлаб чиқариш ҳажмининг ЯИМ таркибида-

ги улуши кам. Масалан 2018 йилда Сирдарё
вилоятида бандлик даражаси 70,5 фоизни

ташкил этиб турган бир вақтда, ялпи ҳуду-
дий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмининг

ЯИМ таркибидаги улуши 2,1 фоизга тенг бўл-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

28

ган. Қорақалпоғистон Республикасида ҳам

бандлик даражаси қарийб 63,0 фоизга тенг.

Ялпи ҳудудий махсулотни ишлаб чиқариш
ҳажмининг ЯИМ таркибидаги улуши эса 3,5

фоизни ташкил этади. Худди шундай маълу-

мотларни республикамизнинг қолган ви-

лоятларида ҳам кўриш мумкин.

3-жадвал

2010-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақаларида

бандлик даражалари[8]

Минтақалар

Минтақа салмоғи, фоизда

2018 йилнинг 2010

йилга нисбатан

ўзгариши, (+;-) %

2010 йил

2017 йил

2018 йил

Ўзбекистон Республикаси

66,9

69,2

67,4

+0,5

Қорақалпоғистон республикаси

57,3

58,3

62,9

+5,6

Вилоятлар:

Андижон

69,3

73,0

69,6

+0,3

Бухоро

74,5

72,5

70,7

-3,8

Жиззах

56,8

60,0

61,6

+4,8

Қашқадарё

61,7

65,4

64,8

3,1

Навоий

75,3

72,4

69,2

-6,1

Наманган

57,4

63,4

63,8

+6,4

Самарқанд

64,7

69,7

66,3

+1,6

Сирдарё

72,0

71,1

70,5

-1,5

Сурхандарё

62,5

66,6

65,2

+2,7

Тошкент

71,5

75,2

71,4

-0,1

Фарғона

69,4

69,9

66,0

-3,4

Хоразм

63,2

66,9

64,5

+1,3

Тошкент шаҳри

81,6

80,8

77,5

-4,1

Миллий иқтисодиётни ривожланишида

меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш
масаласи муҳим аҳамият касб этади. Хорижий

ва маҳаллий олимларнинг илмий тадқиқот
ишларида бу борада эътиборга молик фикр-

лар билдирилган. Баъзи тадқиқот ишларида

бандлик даражаси 70 фоизни ташкил этиши-
ни маъқуллашган. Агарда бандлик даражаси

кўрсаткичини 70 фоиз атрофида бўлишини
ижобий ҳисоблаб ва республикамиз минтақа-

ларида банд аҳоли меҳнатидан унумли фой-
даланилмаса, яқин 2-3 йил ичида иқтисо-

диётни жадал ривожланишига эриша олмай-
миз. Шундай экан ЯИМ ҳажмини оширишда

минтақаларни фаоллигини оширишимиз за-
рур. Бунинг учун минтақаларни ЯХМ ишлаб

чиқариши бўйича бахолашимиз лозим. Ҳо-
зирда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий

ҳолатини баҳолайдиган умумий кўрсаткич-
лар тизимидан фойдаланилаяпти. Улар асо-

сан ялпи ҳудудий махсулот ва унинг аҳоли
жон бошидаги ҳажми, ҳудудга киритилган

инвестициялар ҳажми, ҳудуддаги бандлик
даражаси, ҳудуддаги савдо айланмаси ва

бошқа кўрсаткичлар киради. Ушбу кўрсат-
кичлар минтақаларни баҳолашда муҳим аҳа-

мият касб этади. Тадқиқотларимиз ҳозирда
фойдаланилаётган кўрсаткичлар тизими

минтақалараро рақобатни таъминлаб берол-
маётганлигини аниқлади. Улар асосан анъа-

навийлик характерга эга бўлиб, фақатгина

умумий ижтимоий-иқтисодий ҳолатни кўр-

сатиб беради. Минтақалар ўртасида қўшимча
махсулотлар ва хизматларни яратиш, фойда-

ланилмаган манбаларни ишга тушириш, ин-
новацияларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўр-

сатишда жорий этиш бўйича рақобат йўқ.

Таклифлар.

Мамлакатимизда иқтисо-

диётни янада ривожлантириш стратегияси

амалга ошаётган вақтда минтақалардаги
умумий ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ифо-

далайдиган ёки маҳсулот ишлаб чиқариш
хажмини кўрсатадиган кўрсаткичлар эмас,

балки минтақалар мавжуд имкониятлардан
қандай фойдаланилаётганлигини аниқлай-

диган кўрсаткичлар тизимидан фойдалани-
ши лозим. Ваҳоланки, табиий ресурслар тан-

қис бўлган вақтда ҳар бир иқтисодий ре-
сурслардан самарали фойдаланилаётгани-

мизни ифодалайдиган кўрсаткичлар тизими
зарур. Шу нуқтаи назардан бизлар қуйидаги-

ларни таклиф этамиз: биринчиси, иқтисоди-
ётда самарали бандликни аниқлайдиган кўр-

саткичлар тизимини. Иқтисодиётга оид ада-
биётларда самарали бандлик котегориясига

таъриф берилган[9]. Унда банд аҳолини қан-
чалик ижтимоий фойдали маҳсулот яратган-

лиги билан изохланади. Бироқ уларни ҳисоб-
лаш усули кўрсатиб берилмаган. Шу сабабли

бўлса, керак бандлик даражаси юқори бўли-
шига қарамасдан маҳсулот ишлаб чиқариш

ва хизмат кўрсатиш хажми кам.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

29

Иккинчиси, минтақаларда эътибордан

четда қолган ресурслардан фойдаланаётган-

лигини ифодалайдиган кўрсаткичлар. Барча
мамлакатларда самарали фойдаланилмаган

ва эътибордан четда қолган ресурслар мав-
жуд. Масалан, ер, сув, ишчи кучи (иш билан

таъминланмаганлар), капитал ва бошқалар.
Минтақалар ушбу ресурслардан самарали

фойдаланиш ҳисобида яратилган маҳсулот
хажмини ифодалайдиган кўрсаткич бўйича

ҳам баҳоланса, минтақаларда эътибордан
четда қолган ресурслардан ҳам самарали

фойдаланилади. Масалан, барча вилоят ва
туманларда меҳнат қилиб даромад топиш

истагини билдирувчилар жуда кўп. Бизлар-
нинг тахминий ҳисобларимиз бўйича улар

ҳар бир вилоятда камида 400-500 кишини
ташкил этади. Улар кунлик меҳнат бозорида

даромад топиш мақсадида таклиф этилади.

Демакки, улар минтақаларда самарали фой-

даланилмаган ресурслар, яратилмаган махсу-
лотлар ҳисобланади.

Учинчиси, минтақалар туристик сало-

ҳиятдан фойдаланганликни ифодалайдиган

кўрсаткичлар. Минтақаларимиз жуда катта
туризм ва рекреация салоҳиятига эга, уларда

жами 7,4 минг маданий мерос объектлари
мавжуд [10]. Бунда ҳар бир минтақа турзим

тармоғини ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича
ҳам баҳоланса мақсадга мувофиқ бўларди.

Умуман олганда таклиф этилаётган кўрсат-
кичлар тизими минтақаларни ЯҲМ ишлаб чи-

қаришда фаоллигини оширади. Минтақалар-
да узоқ йиллар давомида эътибордан четда

фойдаланилмай келаётган иқтисодий ресурс-
лардан самарали фойдаланишга эришилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Низомов А., Рашидов М. «Минтақа ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда эркин иқтисодий зоналар салоҳиятидан

фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш модели». Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого
социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под обшей редакцией.
Т.Ахмедова./Ташкент: IFMR, 2019., 439-444. С.

2. Отабоев Ш. «Ҳудудлар рейтингини баҳолаш методикасини такомиллаштириш» Стратегическое планирование-важный

фактор стабильности устойчивого социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под
обшей редакцией. Т.Ахмедова./Ташкент: IFMR, 2019., 445-448. С.

3. Вдовин С.М.Стратегия и механизмы устойчивого развития региона: Монография-Москва.: Инфра,2015-154 с.;

www.dx.doi.org/10.12737/5325

4. Куценко Е.И., Т.И. Герасименко. Стратегическое планирование устойчивого развития региона. Вестник Оренбургского

государственного университета.-2011.-№13(132)-С.294-301.

5. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларида минтақаларда ялпи ҳудудий махсулот ҳажми

йилдан-йилга ошгани кўрсатилган.

6. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
7. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
8. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари (Банд аҳоли сонининг меҳнатга лаёқатли

ёшдаги аҳоли сонига нисбати). www.stat.uz

9. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Олий ўқув юртлари учун дарслик. Т.: «Mehnat», 2004. 280 Б.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал

ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611 сон Фармони.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИНГ

МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ҳамдамов Шоҳ-Жахон Рахмат ўғли -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг

илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази таянч докторанти


Аннотация

. Мақолада бугунги кунда иқтисодиётнинг таркибида энергетика ва металлургия тармоқлари,

хусусан нефт ва газ саноати, кўмир конларининг экология ва атроф муҳит, инсоният саломатлигига
етказилаётган зарари ва унинг оқибатлари таҳлил этилган. Энергия самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитга

таъсирни камайтириш, хусусан, муқобил энергияга ўтиш бўйича назарий ва амалий тавсиялар берилган.
Мамлакатда яшил иқтисодиётни ўлчаш халқаро кўрсаткичларининг Ўзбекистондаги ўрни таҳлил этилган,
Ўзбекистон давлат статистика маълумотларида йўқ кўрсаткич муаллиф томонидан эконометрик формуллар
асосида аниқланган. БМТ Бош Котиби Антонио Гутеррес 2019 йилдаги «Жаҳон Атроф-Муҳит Кунига Бағишланган

Баённомаси», ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли «2019-2030
йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори ижросини сифатли ва самарали таъминлаш бўйича бир неча таҳлиллар амалга оширилган ва илмий
асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.

Асосий тушунчалар

. Ўзбекистон, иқтисод, иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит, энергетика саноати, кўмир

саноати, глобал исиш.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Библиографические ссылки

Низомов А., Рашидов М. «Минтақа ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда эркин иқтисодий зоналар салоҳиятидан

фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш модели». Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого

социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под обшей редакцией.

Т.Ахмедова./Ташкент: IFMR, 2019., 439-444. С.

Отабоев UL «Худудлар рейтингини бахолаш методикасини такомиллаштириш» Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под обшей редакцией. ТАхмедова./Ташкент: IFMR. 2019.. 445-448. С.

Вдовин СМ.Стратегия и механизмы устойчивого развития региона: Монография-Москва.: Инфра.2015-154 с.; www.dx.doi.org/10.12737/S325

Куценко ЕМ, Т.Н. Герасименко. Стратегическое планирование устойчивого развития региона. Вестник Оренбургского государственного университета.-2011.-К’13(132)-С.294-301.

Узбекистан Республикаси давлат статистика гумитаси маълумотларида минтацаларда ялпи :удудий махсулот цажми йилдан-йилга ошгани курсатилган.

Узбекистан Республикаси давлат статистика кумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан цисобланди.

Узбекистан Республикаси давлат статистика кумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан хисобланди.

Узбекистан Республикаси давлат статистика гумитаси маълумотлари (Банд ахоли сонининг метатга лаёцатли ёшдаги ацоли сонига нисбати). www.statuz

Абдурахмонов К^Х Мехнат икуписодиёти (назария ва амалиёт). Олийукув юртлариучун дарслик. Т: «Mehnat», 2004.280 Б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Узбекистан Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги ПФ-5611 сон Фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов