Совершенствование методической базы оценки экономической эффективности внутреннего и въездного туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
242-247
29
5
Поделиться
Бакаев, З. (2020). Совершенствование методической базы оценки экономической эффективности внутреннего и въездного туризма. Экономика И Образование, 1(4), 242–247. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4552
Зийовуддинхон Бакаев, Самаркандский государственный университет

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются санитарно эпидемиологические*, физико-экологические, социально-демографические и политико-экономические параметры оценки четырех групп для оценки показателей экономической эффективности туризма.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

242

ИЧКИ ВА КИРУВЧИ ТУРИЗМНИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли -

Самарқанд Давлат университети, тадқиқотчи

Аннотация:

Мақолада туризмни иқтисодий самарадорлик индикаторларни баҳолаш ишларини олиб бориш

учун тўрт гуруҳдаги баҳолашнинг физик-экологик, санитария-эпидемиологик*, ижтимоий-демографик ҳамда
сиёсий-иқтисодий параметрлари ўрганилган.

Калит сўзлар

.

Туризм, санитария-эпидемиологик, иқтисодий самарадорлик, сиёсий-иқтисодий, физик

экологик, ижтимоий-демографик, ички туризм, кирувчи туризм.

Аннотация:

В статье рассматриваются санитарно-эпидемиологические*, физико-экологические,

социально-демографические и политико-экономические параметры оценки четырех групп для оценки показателей
экономической эффективности туризма.

Ключевые слова.

Туризм, санитарно-эпидемиологическая, экономическая эффективность, политико-

экономическая, физико-экологическая, социально-демографическая, внутренний туризм, въездной туризм.

Abstract:

The article examines the sanitary-epidemiological*, physical-ecological, socio-demographic and political-

economic parameters of the assessment of the four groups for the evaluation of indicators of economic efficiency of tourism.

Keywords.

Tourism, sanitary-epidemiological, economic efficiency, political-economic, physical-ecological, socio-

demographic, domestic tourism, inbound tourism.

Кириш.

Туризм сўнгги йилларда тез-

корлик билан ўсиб келаётган соҳалардан би-
ри эди. Ҳар ўнинчи иш ўрни туризмга боғлиқ

ва у асосий даромад олиб келувчи соҳалар
ичида 3-ўринда эди. Жаҳон туризм ташкило-

тининг ҳисоботига кўра, дунё туризм саноа-
ти пандимия туфайли 1 трлн.доллар атрофи-

да зарар кўриши такидланган.

Туризм сама-

радорлигини

ўз ҳолига қайтиши ва олдинги

усиш прагнозларини давом эттириш учун
балким 2-3 йил талаб қилинар. Ўзбекистон

шароитида туризм саноатининг ривож-

ланишида ички туризмнинг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Коронавирус пандемиясининг салбий
таъсирини камайтитш учун туризм соҳасини

қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўл-
майдиган чора-тадбирлар тўғрисида”[1]ги

фармони орқали мамлакатимизда пандимия
шароитида аввало туристик ташкилотларга

молия ва солиқ имтиёзлар тақдим этиш ке-
раклигига тухталиб ўтилган. Приздентимиз

Ш.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 14 июльдаги
халқимизга қилган мурожаатида айтганла-

ридек “…биз энди пандимия шароитида
яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз

шарт” эканлигини таъкидлаб ўтганлиги бе-

жиз эмас. Барча соҳа ва тармоқларни шу
ўринда туризм соҳасини пандимия шароит-

дан олиб чиқиш лозимлиги долзарб масала
бўлиб қолмоқда.

Ички ва кирувчи туризм самарадорли-

гини оширишни бошқариш, туризм самара-

дорлигининг ижтимоий-иқтисодий самара-
дорлиги билан боғлиқ жорий, оралиқ ва яку-

ний кўрсаткичларни баҳолаш билан боғлиқ
назариялар, усул ва услубиятларни ишлаб

чиқиш масалалари кам ўрганилган. Туризм

салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш – ту-
ристик рекреацион мажмуани ривожланти-

ришнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Мазкур масалани мукаммал даражада ҳал

этиш учун туризм фаолиятини таҳлил қи-
лишнинг методик асосларини ўрганиш, ту-

ристик таклифнинг шаклланиш тамойилла-
ри ва ресурс салоҳиятини баҳолаш усуллари-

ни пухта ўзлаштириш талаб этилади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Туризм ривожланишининг самарадор-

лиги билан боғлиқ турли масалаларга
А.Ю.Александрованинг Международный ту-

ризм.[2], И.Т.Балабановнинг. Экономика ту-
ризма[3], М.Б.Биржаковнинг Введение в ту-

ризм[4], И.Енджейчикнинг Современный ту-
ристский бизнес[5], М.А.Жукованинг Менед-

жмент в туристском бизнесе[6] асарларида
ҳам қаралган эди.

Илмий адабиётлар ва амалий натижа-

лар тахлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекис-

тоннинг туристик-рекреацион мажмуаси, яқ-
қол намоён бўлувчи минтақавий хусусиятга

ва ҳудудий ихтисослашувга эга бўлиб, дасту-
рий масалаларда назарда тутилган мезон-

ларга мувофиқ ривожланмоқда.

Тадқиқот методологияси.

Ички ва ки-

рувчи туризмни иқтисодий самарадорлиги-

ни баҳолашда

методологик асос сифатида

мантиқий таҳлил, тизимли ёндашув, қиёсий

баҳолаш, таҳлил ва синтез усуллардан кенг
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Туризмнинг са-

марадорлик муаммосини тизимли ёндашув

ёрдамида олиб қараш мақсадга мувофиқдир.
Тизимли ёндашув бошқарувнинг турли поғо-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

243

на ва даражаларида турли мезонлар ва кўр-

саткичларни жорий этиш ҳамда шунга муво-
фиқ ҳолда самарадорлик мезонларини аниқ-

лашни назарда тутади.

Ички ва кирувчи туризмнинг ижти-

моий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш

мазкур соҳада амалдаги ва келгусидаги кўз-
да тутилган чора-тадбирларнинг ҳамда ҳу-

дуднинг мавжуд туристик ресурсларидан са-
марали фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисо-

дий самарасини баҳолаш имконини беради-
ган кўрсаткичлар мажмуини ишлаб чиқиш-

дан иборат. Мазкур масалани ҳал этишнинг
муқобил илмий ёндашувлари қуйидаги даст-

лабки шартларни ўз ичига олади:

– ички ва кирувчи турзм самарадорли-

ги ва ривожланишини яхлит баҳолаш имко-
нини берувчи статистик базанинг етарли

эмаслиги;

– ички туризмнинг ижтимоий-иқтисо-

дий самарадорлигини баҳолашга каратилган

ҳамда амалиётда ўз тасдиғини топган кўр-
саткичлар мажмуининг мавжуд эмаслиги;

– Ўзбекистонда ички ва кирувчи ту-

ризмнинг жадал суратлар билан ривожлани-

ши ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятининг
ортиб бориши.

Ички туризмнинг ижтимоий-иқтисо-

дий самарадорлигини баҳолашнинг ялпи

кўрсаткичларини ишлаб чиқиш мураккаб
масала бўлиб, мазкур ижтимоий-иқтисодий

жараёнга комплекс ёндашиш орқали ҳал
этилиши мумкин. Бундай услубий ёндашув

ички туризмнинг амал қилиши билан боғлиқ

иқтисодий салоҳият ва ташқи муҳитнинг
барча таркибий қисмларини қамраб олиш,

улардан фойдаланиш самарадорлигини уму-
мий ходисалардан хусусий кўрсаткичлар да-

ражасида ҳам аниқлаш имконини беради.

Мақолада туризмни комплекс баҳолаш

мақсадида эпидемиалогик, табиий, экологик,

сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий омилларни

ҳисобга олиш имконини берадиган индика-
торли ёндашув танлаб олинди.

Туристик-рекреацион мажмуаларнинг

индикаторли баҳолаш Европа Иттифоқи Ко-
миссияси (Defining, measuring and evaluating

carrying capacity in European tourism destina-
tions”, Athens, contract number:B4-3040/2000/

294577/ MAR/D2)[7] топшириғига кўра бир
гуруҳ экспертлар томонидан ишлаб чиқил-

ган индикаторлар тизими асосида амалга
оширилади[8].

Индикаторларни баҳолаш ишларини

олиб бориш учун тўрт гуруҳдаги параметр-

лардан фойдаланилди: физик-экологик, эпи-
демиалогик, ижтимоий-демографик ва сиё-

сий-иқтисодий. Мазкур параметрлар доира-
сида туристик барқарорлик индикатори ва

ҳудуднинг турғунлик индикатори ҳисоблаб

чиқилди. Ҳудуднинг турғунлик индикатор-
лари Малум бир худуднинг жорий ҳолатини

ҳамда туристик бозор сегменти сифатидаги
салоҳиятини баҳолайди. Туристик барқарор-

лик индикаторлари рекреацион индустрия
ҳамда туристик марказ сифатидаги режали

ривожланишини ва жорий ҳолатини акс эт-
тиради.

Индикаторларни баҳолаш бўйича ҳи-

соб китоблар Европа методологияси асосида

Самарқанд вилояти маҳаллий шароитига
мослаштирилган ҳолда олиб борилди. Инди-

каторнинг максимал баҳоси бир бирликка
тенг бўлиши, туризмни ривожлантириш

учун етарли шарт-шароит мавжудлигини

билдиради, минимал баҳоси (нол) бўлганда
туризмни ривожлантириш фаолияти билан

шуғулланишда муаммо ва турли тўсиқлар
борлигини ифодалайди. Даставвал,

физик-

экологик

параметрларни ҳисобга оладиган

индикаторларни баҳолашни амалга ошира-

миз (1-жадвал).

1-жадвал

Физик-экологик параметрлар

Параметрлар

Турғунлик

индикатори

Туристик барқарорлик

индикатори

1. Экологик инқирозлар, қирғоқлар деградацияси ва шу кабилар

0,1

0,4

2. Флора и фаунанинг холати

0,9

0,8

3. Рекреацион ҳудудларнинг ортиқча юкланиши

0,2

0,3

4. Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар

0.7

0.6

5. Маданий мерос объектлари

0.9

0.5

6. Ҳавонинг сифат даражаси

0.6

0,6

7. Шовқинланиш даражаси

0.4

0.5

8. Ҳудуднинг энергия таъминоти

0,7

0,7

9. Сув истеъмоли даражаси

0.9

0,6

10. Ичимлик сувининг сифати

0.1

0.2

11. Утилизация қилинмаган чиқиндилар

0.1

0.1

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

244

1-жадвал маълумотларига кўра эколо-

гик инқирозлар, қирғоқлар деградацияси па-
раметрининг туристик барқарорлик индика-

тори 0,4 бирликка тенг. Ушбу кўрсаткич дег-

радацияга учраган қирғоқларнинг деграда-
цияга учрамаган қирғоқ линияси узунлигига

нисбати орқали аниқланган. Зарафшон дарё-
си қирғоқлари учун қирғоқларнинг емири-

лиши, сел сувлари билан ювилиши, жарлик
ва ботқоқликларнинг ҳосил бўлиши рельеф-

нинг эрозия шаклига хос. Буларнинг барчаси
қирғоқнинг йилига 0,2–0,5 м чекинишига

ҳамда дарёнинг йилига 1–1,8 м кенгайиб
боришига олиб келмоқда. Шунингдек, За-

рафшон дарёсининг Миллий парк ҳудудида-
ги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, дарёга

йилига 200 -300 минг. м

3

бошқа жисмлар ке-

либ тушади.

Экологик инқирозлар, қирғоқлар дег-

радациясига шунингдек инсон фаолияти-
нинг оқилона ёндашмаслиги ҳам сабаб бўл-

моқда. Буни рекреацион ҳудудларнинг ор-
тиқча юкланиш параметри орқали ҳам кўри-

шимиз мумкин, бу кўрсаткич бизнинг мисо-
лимизда 0,3 га тенг. Ушбу индикаторни ба-

ҳолаш ҳисоби бир вақитнинг ўзида дам ола-
диган туристлар сонини туристлар банд қил-

ган умумий рекреацион ҳудуд майдонига
нисбати орқали топилади.

Маданий мерос объектлари параметри-

нинг туристик барқарорлик индикатори 0,5

га тенг. Мазкур индикаторни баҳолаш Са-
марқанд вилоятида фаолият кўрсатадиган

маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор

объектлар сонининг экскурсия учун қони-
қарсиз ҳолатдаги объектлар сонига нисбати

билан аниқланади. Самарқанд вилоятида бу-
гунги кунда 118 та маданий мерос объектла-

ри мавжуд, мамлакат бўйича уларнинг сони
7300 дан ортиқ бўлиб, уларнинг атиги 1/3

қисми (2433) туристлар томонидан фойдала-
ниш учун қониқарли ҳолатда эканлиги аниқ-

ланди.

Утилизация қилинмаган чиқиндилар

масаласи ҳам Самарқанд вилояти учун муам-
моли ҳисобланади. Шу боисдан ҳам утилиза-

ция қилинмаган чиқиндилар параметрининг
туристик барқарорлик индикатори ва тур-

ғунлик индикаторлари

ҳам 0,1 га тенг. Бу

шундан гувоҳлик берадики, ташкил қилин-
маган чиқинди ташлаш жойлари масаласи

нафақат туристик-рекреацион вилоятларда,
балки бутун республика бўйлаб жуда дол-

зарб муаммо ҳисобланади. Ушбу индикатор-

ни баҳолаш ташкил қилинган чиқинди ом-
борлари сонининг ташкил қилинмаган чи-

қинди ташлаш жойлари сонига нисбати ор-

қали аниқланди.

Статистика маълумотларига кўра 2017

йилда республикада 114,7 млн тонна ишлаб
чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, шу жум-

ладан қайта ишлаш мумкин бўлмаган заҳар-
ли чиқиндилар — 41,6 млн тонна (36,2 %) ва

қайта ишлаш мумкин бўлган заҳарли чиқин-
дилар — 42,8 млн тонна (37,3 %) ҳосил бўл-

ган. Мамлакатда чиқиндилар кўмиладиган
ва утилизация қилинадиган 296 та жой, шу

жумладан қаттиқ маиший чиқиндилар учун
(221), саноат чиқиндилари (16), қурилиш

чиқиндилари (4), шлам жамланадиган (21),
чиқинди омборлари (15), махсус полигонлар

(19), шунингдек, хавфли чиқиндилар утили-

зация қилинадиган 23 та жой мавжуд.

Иккинчи босқичда Санитария-эпиде-

миологик

ҳолат параметрларга эътибор

қаратамиз. Чунки эпидемиядан кейинги сайё-

хатлар айнан ушбу статистик рақамларга
боғлиб бўлади деб ҳисоблаймиз. Сабаби сайё-

хат учун жой танлашда сайёхатчи энг ав-
вало хатарларнинг камлигига қараб жойни

танлашга харакат қилади.

Биз ушбу индика-

торни соғлиқни сақлаш вазирлиги маълу-

мотлари асосида кўриб чиқамиз.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилоя-

тида 2020 йил 8 июл, соат 23:30 ҳолатига
кўра сovid-19 билан касалланиш ҳолатлари

сезиларли даражада ошиб 517 кишини таш-

кил қилмоқда[9]. Ушбу вирусдан даволаниш
параметрининг туристик барқарорлик инди-

катори Самарқанд вилояти бўйича жами
ушбу вирусдан даволанганлар сонининг ка-

салланганлар сонига нисбати орқали аниқ-
ланган (449/517=0.86). Ушбу вирусдан омон

қолиш параметрининг туристик барқарор-
лик индикатори Самарқанд вилояти бўйича

жами ушбу вирусдан вафот етганлар сони-
нинг касалланганлар сонига нисбати орқали

аниқланган. (3*517=0.0058. 1-0.0058=0.994)..
Ушбу вирусдан азият чекиш параметрининг

туристик барқарорлик индикатори Самар-
қанд вилояти бўйича жами касалланганлар

сонининг вилояатимиз жами аҳолиси сонига

нисбати орқали аниқланган. (517/3.878.000=
0.00013 * 100.000=13). Демак вилоятимизда

ҳар 100 минг кишига 13 та касалланаиш ҳо-
лати тўғри келмоқда.


РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

245

2-жадвал

Санитария-эпидемиологик параметрлар*

Параметрлар

Турғунлик индикатори

Туристик барқарорлик

Индикатори

1. Вирусдан даволанганлар

1

0,86

2. Вирусдан омон қолиш

1

0,994

Кейинги босқичда

ижтимоий-демог-

рафик

параметрларга эътибор қаратамиз.

3-жадвалда “демография” параметри 0,7 га
тенг. Бу индикаторни баҳолашда Самарқанд

вилоятида туғилганлар сонинг (2017 йилда

88295-туғилганлар сони, йилда, киши) ўл-
ганлар сонига (2017 йилда 16661-ўлганлар

сони, йилда, киши) нисбати орқали аниқла-
нади[4].

3-жадвал

Ижтимоий-демографик параметрлар

Параметрлар

Турғунлик

индикатори

Туристик барқарорлик

Индикатори

1. Демография

0.1

0.7

2. Кирувчи туризм

0.4

0.5

3. Ижтимоий хулқ-атвор

0,6

0,8

4. Хавфсизлик

0.9

0.3

5. Туристик инфратузилма

0,1

0.2

6. Транспортда ташиш усули

0.7

0.9

7. Туристларнинг мамнунлик даражаси

0,8

0,9

Самарқанд вилоятида туристларни

меҳмонхона ва санаторияларга жойлашти-

риш индикатори “туристик инфратузилма”
параметри орқали аниқланади. Ушбу инди-

каторни баҳолаш туристларни меҳмонхона-
ларга жойлаштириш сонининг (4891 бир-

лик) йил давомида келган туристлар сонига
(509 минг.киши) нисбати билан аниқланади.

Бизнинг мисолимизда бу 0,2 га тенг (турис-
тик барқарорлик индикатори). Ушбу баҳо-

лашдан кўриниб турибдики, меҳмонхона,

отеллар ва санаториялар сони етарли дара-
жада ривожланмаган, бу эса меҳмонлар учун

қўшимча жойлаштириш воситаларини барпо
этиш заруратини келтириб чиқаради. Бугун-

ги кунда барча жойлаштириш воситалар-
нинг умумий сиғими 7852 жойдан иборат

бўлсада, уларнинг 75 % йил давомида фой-
даланиш имкониятига эга, шу жумладан

уларнинг ҳам ярми махсус ихтисослашти-
рилган жойлар, яъни санатория ва дам олиш

комплексларидан иборат. Бундан ташқари
меҳмонхона ва санатория ва дам олиш каби

жойлаштириш воситалари вилоят ҳудуди

бўйлаб жуда нотекис жойлашган. 72 % сана-
тория ва дам олиш объектлари чекка ҳудуд-

ларда, аксинча 85 % меҳмонхоналар эса Са-
марқанд шаҳрида жойлашган.

Якунида

сиёсий-иқтисодий

параметр-

ларни 4-жадвал маълумотлари асосида кў-

риб чиқамиз. Таъкидлаш жоизки, ишсизлик
даражаси сезиларли даражада юқори. Банд-

лик параметрининг туристик барқарорлик
индикатори Самарқанд вилояти бўйича жа-

ми ишсизлар сонининг ишловчилар сонига

нисбати орқали аниқланган. Бандлик пара-
метрининг туристик барқарорлик индикато-

ри 0,2 га тенг. Мазкур индикатор туризм со-
ҳасида ишловчилар сонининг вилоят бўйича

умумий ишловчилар сонига (2017 йил
1523,1 минг киши.)[9] нисбати орқали ҳи-

собланган. Статистик маълумотлардан маъ-
лумки, вилоятнинг атиги 3,6 % аҳолиси ту-

ризм индустриясида фаолият юритиши
аниқланди. Шу туфайли вилоятда туризм

индустриясини жадал ривожлантириш ма-
ҳаллий аҳоли учун қўшимча иш ўринлари

яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

4-жадвал

Сиёсий- иқтисодий параметрлар

Параметрлар

Турғунлик

индикатори

Туристик барқарорлик

индикатори

1. Аҳоли даромадлари

0.9

0.7

2. Бандлик

0.2

0.2

3. Туризмдан кўриладиган даромад ва харажатлар

0,5

0.2

4. Туризм индустриясини бошқариш

0.6

0.5

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

246

Оптимистик ҳисоб-китобларга кўра,

Ўзбекистонда ҳар 2400 кишидан биттаси
(7772 киши) туризм индустриясида фаолият

кўрсатмоқда, бу эса шу соҳадаги жаҳон кўр-

саткичлардан 40 баробар кам. (Ўзбекистонда
2017 йилда иқтисод соҳасида банд бўлган

одамлар сони 18467,0 минг кишини ташкил
этган). Ўзбекистонда туризм индустриясини

ривожлантиришнинг бандлик тузилмасига
таъсири ўрганилганда қуйидагилар аниқ-

ланди. Мавуд статистик маълумотлар на ту-
ризм соҳасида умумий ишловчилар сонини

на умумий бандлар сонидаги туризмнинг
улушини аниқ кўрсатиб бермайди. Шу ту-

файли айрим билвосита кўрсаткичлар орқа-
ли тахмин қилсак бўлади, яъни иқтисодиёт-

нинг “бошқа тармоқлар” бандидаги аҳоли-
нинг бандлик улушининг мунтаззам ошиб

бориши, ўз навбатида аҳолининг Ўзбекистон

туризм соҳасида ҳам бандлик улушининг
ижобий динамикага эга эканлигини ифода-

лайди.

Туризмдан тушадиган даромад ва хара-

жатлар параметрининг 5-жадвал маълумот-
ларига кўра туристик барқарорлик индика-

тори 0,2 бирликка тенг. Ушбу индикатор-
нинг баҳоси туризмдан келиб тушган солиқ

тушумларининг умумий туристик харажат-
ларга (давлат дастурлари, акциялар ва шу

кабилар) нисбати орқали топилган.

Самар-

қанд вилоят маҳаллий бюджетига келиб ту-

шадиган туризм фаолиятидан олинган да-
ромад вилоят туризм индустриясини ривож-

лантириш бўйича барча режалаштирилган

дастурларни амалга ошириш харажатларини
қоплай олмайди. Махалий бюджет маблағла-

ри етишмаслиги натижасида республика да-
ражасида ва хорижий мамлакатлар инвести-

цияларини фаол жалб қилиш ишлари олиб
борилмоқда.

Ички ва кирувчи туризмни иқтисодий

самарадорлигини баҳолашнинг методик

асосларини такомилаштиришда худудий ту-
ризм индустриясини ривожлантиришда ви-

лоят ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти-
нинг барқарор ривожланиш тамойилларини

ҳисобга олиш лозим бўлади. Барқарор ри-
вожланиш тамойиллари асосида туристик

мажмуани ва вилоятнинг туристик салоҳия-

тини ривожлантириш муҳим аҳамият касб
этади, чунки аксарият туристик хизматлар

худуднинг тарихий-маданий қадриятлари
билан боғлиқ. Ушбу туристик ресурсларга

етарли даражада эътибор қаратмаслик ту-
ристик корхоналарнинг хизматига талаб-

нинг камайишини ва корхонанинг инқиро-

зига олиб келиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Ички ва кирув-

чи туризмнинг ижтимоий-иқтисодий сама-

радорлигини баҳолаш мазкур соҳада амал-
даги ва келгусидаги кўзда тутилган чора-

тадбирларнинг ҳамда ҳудуднинг мавжуд ту-
ристик ресурсларидан самарали фойдала-

нишнинг ижтимоий-иқтисодий самарасини
баҳолаш имконини берадиган кўрсаткичлар

мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.

Индикаторларни баҳолаш бўйича ҳи-

соб китоблар Европа методологияси асосида
Самарқанд вилояти маҳаллий шароитига

мослаштирилган ҳолда олиб борилди. Таби-
ий, эпидемиалогик, экологик, сиёсий ва иж-

тимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олиш
имконини берадиган туристик барқарорлик

индикатори ва ҳудуднинг турғунлик инди-

каторларни баҳолашнинг минимал даражаси
бўйича олиб борилган таҳлил натижасида

Ўзбекистон туризм соҳасининг барқарор ри-
вожланишини режалаштириш бўйича тавсия

ва ҳудудларнинг туристик-рекреацион маж-
муасини ривожлантириш билан боғлиқ

муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар
ишлаб чиқилди.

Табиий, эпидемиалогик, экологик, сиё-

сий ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳи-

собга олиш имконини берадиган туристик
барқарорлик индикатори ва ҳудуднинг тур-

ғунлик индикаторларни баҳолашнинг мини-
мал даражаси бўйича олиб борилган таҳлил

натижасида Ўзбекистон туризм соҳасининг

барқарор ривожланишини режалаштириш
бўйича тавсия ва ҳудудларнинг туристик-

рекреацион мажмуасини ривожлантириш
билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича

қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

экологик муаммоларни ҳал қилишда

тозалаш иншоотларини (оқова сувлар, за-
рарли чиқиндилар, атмосферага чиқадиган

турли чанглар) қуриш ва мавжудларини
реконструкция қилиш, чиқиндиларни қайта

ишловчи заводларни қуриш ва шу кабилар.;

энг аввало пандемия шароитида ту-

ризм самарадорлигини оширишнинг опти-
мал вариантини ишлаб чиқмоғимиз лозим.;

бугунги эпидемиялогик вазиятни ҳи-

собга олган ҳолда барча туристик объект-
ларда ҳамда мехмонхоналарда cанитария-

гигиена қоидаларини ЖССТ томонтдан иш-
лаб чиқилган стандартлар талабига мослаш-

тириш лозим;

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

247

барча туристик биноларида алоҳида

cанитария-гигиена шохобчаларини

таш-

кил қилиш орқали туризмда хавсизликни

таъминлаш лозим;

чет эллик сайёҳларнинг эпедемик

ҳавфсизлигини таъминлашда суғурта таш-

килотларининг шартомаларини қайта кўриб
чиқиш ва кирувчи туристларга шу орқали

ишончли ҳавсизликни тақдим қилиш лозим.;

янги истиқболи туристик-рекреацион

зоналарни ўзлаштириш, ҳудуднинг қирғоқ
ва тоғ чегараларининг мавжуд антропоген

босимига барҳам бериш;

жойларда табиатни муҳофаза қилиш

бўйича турли ободонлаштириш ишларини
олиб бориш (пляж зоналарини жиҳозлаш,

муҳандислик иншоотларни қуриш, қирғоқ-
ларни мустаҳғкамлаш бўйича ишлар);

туристик инфратузилмани ривож-

лантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш сифа-
тини ошириш, туристик транспорт инфрату-

зилмасини такомиллаштириш;

мавжуд меъморий ёдгорлик ва объ-

ектларни реконструкция қилиш ва турист-
лар ташрифи учун мослаштириш;

республикада транспорт ва чегара

ўтиш жойларини соддалаштириш (замона-
вий транспорт магистраллар тизими: авто-

мобил, темир йўл ва ҳаво транспорти);

трансчегаравий, чегара олди ҳудуд-

ларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш,
биринчи навбатда Ўзбекистон тарихи ва ма-

данияти билан чамбарчас бўлган мамлакат
ва қўшни давлатлар ҳудудларида;

янги туризм инфратузилмасини яра-

тиш орқали мавсумдан ташқари даврларда

ҳам барқарор туристик оқимни таъминлаш,
даволаш-соғломлаштириш, ишбилармонлик,

аграр, маданий-танишув ва воқиявий ту-
ризмни ривожлантириш;

ҳудудлар маркетингини ташкил қи-

лиш орқали қулай ахборот муҳитини шакл-
лантириш ва туристик-рекреацион маҳсу-

лотларни маҳаллий ва хорижий бозорларда
самарали силжитиш.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

https ://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1183

2.

Александрова А. Ю. Международный туризм. Учебное пособие для вузов. - М.: Аспект Пресс, 2011.- 464 с.;

3.

Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 176 с.;

4.

Демографический ежегодник Узбекистана.Статистический сборник Госкомстатистики Узбекистана. 2018 г.

5.

Биржаков М.Б. Введение в туризм. - Издание 9-е переработанное и дополненное. - СПб.: «Издательский дом

Герда», 2017. - 576 с.;

6.

Енджейчик И. Современный туристский бизнес. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 320 с.;

7.

Жукова М.А. Менеджмент в туристском бизнесе. Учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2006. - 160 с.;

8.

Европейская

методология

дата

обращения

13.07.2008

http://ec.europa.eu/environment

/iczm/

pdf/tcca_material.pdf.

9.

Ўзбекистонда мехнат ва бандлик.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. –Т.: 2018 й.

10.

https://corona-virus.uz/stats/

11.

https://samstat.uz

ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИЯ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДА БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мирзаев Абдуллажон Топилович -

Фарғона политехника институти, катта ўқитувчи (PhD)

Аннотация.

Мақолада туристик-рекреация фаолиятини самарали бошқарув стратегияларини ишлаб

чиқишга устуворлик бағишлайлиган рекреация фаолиятини бошқаришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик ва
ҳордиқ чиқариш фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий вазифаларини туризм ва рекреацион соҳани
бошқаришнинг замонавий методологияси, рекреацион районлаштиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда сайёҳлик-кўнгилочар тадбирларда тадбиркорликни режалаштиришнинг мақсадли стратегияси каби
масалалари ўрганилган ҳамда туристик-рекреацион хизматлар соҳасини ривожлантиришда соҳага инвестициялар
киритишни оптималлаштириш модели таклиф этилган.

Калит сўзлар:

туризм, рекреация, туристик-рекреация, бошқарув, стратегия, инфратузилма,инвестиция,

туристик-рекреация хизматлар бозори,эркин туристик зона.

Аннотация.

В статье уделяется приоритетное внимание разработке эффективных стратегий управления

туристско-рекреационной деятельностью, её приоритетным направлениям, современным задачам развития
туристско-рекреационной деятельностью, современной методологии управления туристско-рекреационной
деятельностью, с учетом региональных особенностей рекреационного районов изучены такие проблемы, как
целевая стратегия планирования предпринимательства в сфере туристско-развлекательных мероприятий и

предложена модель оптимизации инвестиций в сферу развития туристско-рекреационных услуг.

Ключевые слова:

туризм, рекреация, туристско-рекреационное управление, стратегия, инфраструктура,

инвестиции, рынок туристско-рекреационных услуг, свободная туристическая зона.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

https ://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1183

Александрова А. Ю. Международный туризм. Учебное пособие для вузов. - М.: Аспект Пресс, 2011.- 464 с.;

Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 176 с.;

Демографический ежегодник Узбекистана.Статистический сборник Госкомстатистики Узбекистана. 2018 г.

Биржаков М.Б. Введение в туризм. - Издание 9-е переработанное и дополненное. - СПб.: «Издательский дом Герда», 2017. - 576 с.;

Енджейчик И. Современный туристский бизнес. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 320 с.;

Жукова М.А. Менеджмент в туристском бизнесе. Учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2006. - 160 с.;

Европейская методология – дата обращения 13.07.2008 http://ec.europa.eu/environment /iczm/ pdf/tcca_material.pdf.

Ўзбекистонда мехнат ва бандлик.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. –Т.: 2018 й.

https://corona-virus.uz/stats/

https://samstat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов