Зарубежный опыт формирования занятости и возможности его использования в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
86-94
27
16
Поделиться
Мирзакаримова, М., & Азимова, Л. (2020). Зарубежный опыт формирования занятости и возможности его использования в Узбекистане. Экономика И Образование, 1(1), 86–94. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4229
Муяссар Мирзакаримова, Национальный университет Узбекистана

доцент, д.э.н.

Лола Азимова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

великий учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются международный опыт формирования структуры занятости. Выделены стран на трёх кластерах смотря по показателям занятости видов экономической деятельности на каждой 1000 населения трудоспособного возраста, а также выработаны научные предложения и практические рекомендации по совершенствованию структуры занятости в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

86

БАНДЛИК ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА

УНДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Мирзакаримова Муяссар Абдумўминовна -

Ўзбекистон Миллий университети доценти, и.ф.д.

Азимова Лола Сафаровна -

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат

Институти, катта ўқитувчи

Аннотация.

Мақолада бандлик таркибини шакллантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси

ўрганилган. Ҳар 1000 та меҳнатга лаёқат ёшидаги аҳоли ҳисобига тўғри келадиган иқтисодий фаолият турлари
бўйича бандлик кўрсаткичига қараб мамлакатлар учта кластерга ажратилган ҳамда Ўзбекистонда бандлик

таркибини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

уч соҳа, масофавий бандлик, вақтдан ажралган бандлик, иш жойидан ажралган бандлик, уй

хўжалигида бандлик, ўз-ўзича бандлик, норасмий бандлик.

Аннотация.

В статье рассматриваются международный опыт формирования структуры занятости.

Выделены стран на трёх кластерах смотря по показателям занятости видов экономической деятельности на
каждой 1000 населения трудоспособного возраста, а также выработаны научные предложения и практические
рекомендации по совершенствованию структуры занятости в Узбекистане.

Ключевые слова:

три сектора, дистанционная занятость, занятость в отдельности от времени,

занятость в отдельности от места работы, занятость в домашнем хозяйстве, самозанятость, неформальная
занятость.

Abstract.

This article is devoted to the research of foreign experience in creating the structure of employment. In

addition, the article analyzes statistics about working-age population in terms of available job positions by economic activities.

Basing on the research results, the authors have developed scientific proposals and practical recommendations aimed at
improving the structure of the employment in the Republic of Uzbekistan.

Key words:

distant employment, part-time employment, full employment, household employment, self-employment,

non-official employment.

Кириш.

Иқтисодиётда туб таркибий

ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳозирги

пайтда корхоналарни техник қайта жиҳоз-
лаш ва модернизациялаш, илғор, фан сиғим-

ли технологияларни жорий этиш ҳамда улар-
да ишлай оладиган мутахассис кадрлар

тайёрлаш масалаларига катта эътибор қара-
тишни тақозо этади. Бу эса кадрлар тайёр-

лаш тизими олдига катта вазифалар қўяди.
Корхоналарнинг кадрлар тайёрлашдаги иш-

лаб чиқариш салоҳияти, ишлаб чиқариш
эҳтиёжларини ҳисобга олиб, техника ва тех-

нологияни ривожлантиришнинг янги йўна-
лишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга

ошириш, олий таълим муассасалари ва ил-
мий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини

ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва техноло-
гик муаммоларини ҳал қилишга жалб қилиш,

бевосита ишлаб чиқаришдаги илғор техно-
логиялар соҳасида педагогик кадрларнинг

малакасини мунтазам равишда ошириб бо-
риш ҳамда юқори малакали ишлаб чиқариш

кадрларини таълим жараёнига ва педагогик
фаолиятга жалб қилиш каби йўналишларда

таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш
йўналишларидан фойдаланилмади. Шундай

қилиб, республикада кадрлар тайёрлашнинг
ҳолати шахс, жамият, давлат, илм-фан, ишлаб

чиқариш ва мавжуд кадрлар тайёрлаш ти-

зими ўртасида муҳим зиддиятлар мавжудли-
гидан далолат беради ҳамда ёшлар бандлиги

билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни келти-
риб чиқаради. Шу боис, таълим-тарбия ва

илм-фан соҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбе-
кистонни ижтимоий-иқтисодий ривожланти-

риш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг ус-
тувор йўналишларидан бири этиб белгилан-

ди[1]. Ушбу стратегияда узлуксиз таълим
тизимини янада такомиллаштириш йўлини

давом эттириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозори-

нинг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ, юқо-
ри малакали кадрлар тайёрлаш, таълим ва

ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро

стандартларини жорий этиш асосида олий
таълим муассасалари фаолиятининг сифати

ҳамда самарадорлигини ошириш, илмий-тад-
қиқот ва инновация фаолиятини рағбатлан-

тириш, илмий ва инновация ютуқларини
амалиётга жорий этишнинг самарали меха-

низмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва
илмий-тадқиқот

институтлари

ҳузурида

ихтисослаштирилган илмий-экспериментал
лабораториялар, юқори технология марказ-

лари ва технопаркларни ташкил этиш каби
вазифалар белгилаб олинди.

Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.М. Мирзиёев: “Навбатдаги му-

ҳим вазифа – бу бандлик масаласини ҳал

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

87

қилишнинг бутун тизимини тубдан ўзгарти-

риш бўйича комплекс раҳбарияти, ҳокимлар

ва уларнинг биринчи ўринбосарлари шахсий
масъулиятини оширишдан иборат”[2, 272].

Ахборотлашган иқтисодиёт динамик ривож-
ланиши билан тавсифланади, тадбиркорлик

субъектлари юқори ҳаракатчанлик даража-
сини таъминлайди, бандликнинг янги тарки-

бини яратади, меҳнатни ташкил қилишнинг
янги шакллари пайдо бўлишини таъминлай-

ди, индивидуализм, креативлик, инновация-
лар ва ижодий изланишнинг ривожланиши-

ни рағбатлантиради. Бунинг натижасида
бандликнинг ўзгариши юз беради, бу унинг

шакллари ва турлари, мазмуни ва тавсифи-
нинг ўзгаришида ҳамда самарадорлигининг

ошишида ифодаланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Кўплаб олимларнинг ишлари ахборотлашган
жамиятда бандлик таркибининг такомилла-

шиб бориши масалаларини ўрганишга ба-
ғишланди. Янги вужудга келаётган ахборот-

лашган иқтисодиёт асослари М.Порат, М.Ру-
бин каби америкалик олимлар ва Р.И.Цвелев,

И.А.Лазарев, И.С.Мелюхин каби рус олимлари
томонидан ўрганилган. Адабиётлар таҳлили

кўрсатишича,

“Инновацион

иқтисодиёт”

(“янги иқтисодиёт”) тушунчаси икки томон-

лама талқин қилинади. Биринчидан, у ривож-
ланишнинг юқори даражада индустрлашган,

юқори иқтисодий даражаси сифатида қўлла-

нилиб, унда иқтисодиётнинг анъанавий сек-

тори бутун тизимга тубдан бошқача сифат

бахш этадиган янги унсурлар билан чир-
машиб кетади. Иккинчидан, тор маънода бу –

ҳозирги замон иқтисодиётида юз бераётган
янги ўзгаришларни тавсифлайдиган ибора-

дир. Инновацион иқтисодиётнинг шакллани-
ши бандлик муносабатлари тадқиқотини

унинг мазмуни, таркиби, касб-малака тавси-
фи, меҳнатнинг хусусияти ва мазмуни нуқтаи

назаридан долзарб қилиб қўяди. Ривожлан-
ган ва ривожланаётган мамлакатларда банд-

лик тадқиқоти унда кечаётган ўзгаришлар-
нинг бир хилда бормаганлигини, уларнинг

зиддиятли тавсифини кўрсатади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда

индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез,
иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли

ёндашув, кластерлаш усулларидан фойдала-
нилди.

Таҳлил ва натижалар.

Бутун дунёда

бандликнинг касбий ва тармоқ таркибида

бир хил тенденция кузатилмоқда. Д.Бэлл-
нинг “уч соҳа” назарияси нуқтаи назаридан

юзага келган таркибий нисбат шундан дало-
лат берадики, ривожланган мамлакатларда

учинчи сектордаги бандлик даражаси бошқа-

ларига қараганда анча юқори: АҚШ да 79,5%,
Буюкбританияда 78%, Швецияда 76,6% ни

ташкил этмоқда. (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатлар иқтисодиёти соҳалари бўйича

бандлар сонининг таркиби, жамига нисбатан % да [8,142; 9, 10]

Мамлакатлар

Иқтисодиёт соҳалари

Жами

бандлар

шу жумладан:

I сектор

II сектор

III сектор

Буюкбритания

100

1,9

20,1

78,0

Германия

100

2,5

28,5

69,0

АҚШ

100

2,1

18,4

79,5

Франция

100

3,2

22,2

74,6

Швеция

100

2,4

21,0

76,6

Россия

100

10,5

22,3

67,2

Ўзбекистон (2017)

100

27,3

25,4

47,3

Ривожланган мамлакатларда иқтисо-

дий фаол аҳолининг асосий қисми саноат ва
қурилишда банд, қишлоқ хўжалигида банд-

лар салмоғи аста-секин камаймоқда (5-10%
гача). ХХ асрнинг иккинчи ярмида ривожлан-

ган мамлакатларда нафақат ишлаб чиқариш-
да, балки аҳоли таркибида ҳам сифат ўзгари-

ши жараёнлари анча тезлашди: моддий иш-
лаб чиқаришда ишловчилар сони кескин

камайиб, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш,
хизмат кўрсатиш соҳаларидаги бандлар сал-

моғи эса ошди. Масалан, АҚШда барча ишчи-

ларнинг 80%дан ортиқроғи ва олий тоифа-
даги кадрларнинг 87% хизмат кўрсатиш со-

ҳасидаги ақлий меҳнатда жамланган. Бу соҳа-
да АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 80%гача-

си ишлаб чиқарилади[3,35].

Бандлик кўрсаткичлари катта тебра-

нишлари хўжаликнинг бирламчи соҳаси учун
хосдир. Ривожланган мамлакатларда бу соҳа-

да ишловчиларнинг камида 2%дан 7%гача-
си (АҚШ, ГФР), камбағал мамлакатларда эса

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

88

80 %гачаси банддирлар. Мамлакатнинг меҳ-

нат салоҳияти аҳолининг жисмоний ва руҳий

саломатлиги, унинг касбий, таълим ва мада-
ний тайёргарлиги, ишлаб чиқариш тажри-

баси билан белгиланади. Меҳнат ресурслари-
нинг сифати ва ундан фойдаланиш интенсив-

лиги мамлакатлар бўйича кучли фарқланади.
Ҳозирги вақтда катта миқдордаги меҳнат

ресурслари Хитой, Ҳиндистон, Бразилия,
Индонезия каби йирик мамлакатларда жой-

лашган. Ривожланган мамлакатлардаги меҳ-
нат ресурслари АҚШ ва Японияда жамланган.

Иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган

ва ривожланган мамлакатларда аҳолининг

касбий-тармоқ бандлигидаги асосий тарки-
бий ўзгаришлар инновацион технологиялар

– ахборот ва телекоммуникацион техноло-
гиялар ҳамда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш,

атроф муҳитни муҳофаза қилиш технология-
ларининг йўналишлари билан белгиланади.

Жаҳон иқтисодий тизимининг бир қисми
сифатида ривожланиш бу жиҳатининг асосий

тенденциялари ва қонуниятлари Ўзбекистон-
га ҳам хосдир. Чунки жаҳоннинг етакчи мам-

лакатлари иқтисодиёти узоқ даврдан буён
инновацион ривожланиш йўлидан бормоқда,

бу тажрибани ўрганиш Ўзбекистон бандлик

таркибидаги ўзгаришлар асосий йўналишла-
рини аниқлаш учун фойдали бўлади. Бунда

республика иқтисодиётининг қуйидаги ўзига
хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак: у

меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш даражаси
бўйича ривожланган мамлакатлардан анча

ортда қолган; ишчи кучига бўлган талаб ва
унинг меҳнат бозоридаги таклифи билан

мувозанатлашмаганлиги инновацион иқти-
содиёт фойдасига кетаётган малакали кадр-

ларнинг қайта тақсимланиши билан тавсиф-
ланади.

Бошқача айтганда, республика меҳнат

бозорида иқтисодиёт эҳтиёжлари ва меҳнат

ресурсларини мавжуд тақсимлаш тизими ўр-
тасида жиддий номутаносибликлар вужудга

келди. Улар бутун иқтисодий тизим рақобат-
бардошлигини пасайтиради, ўз навбатида,

ишчи кучининг иш билан таъминланмай қо-
лиши билан боғлиқ бандлик муаммоларини

кучайтиради. Шундан келиб чиққан ҳолда
Ўзбекистон олдида ривожланган мамлакат-

ларга қараганда, бир мунча қийинроқ вазифа
– иқтисодиёт ривожланишида инновацион

силжишларга олиб келадиган бандлик тарки-

бини шакллантириш вазифаси турибди. Бу
дунё мамлакатлари иқтисодиётида кечаётган

жараёнлар билан ҳам кўп даражада мос

келади.

Ўзбекистонда бу жиҳатдан бошқа мам-

лакатларга қараганда, ижобий тенденция ку-

затилади. Мустақиллик йилларида юртимиз-
да автомобилсозлик, нефтгазкимё саноати,

нефтгаз машинасозлиги, замонавий қурилиш
материаллари саноати, темир йўл машина-

созлиги, маиший электротехника, фармацев-
тика, замонавий озиқ-овқат саноати ва енгил

саноат каби бир қатор мутлақо янги саноат
тармоқлари яратилди. Масалан, республика

“бирламчи” соҳаларидаги ўзгаришлар умум-
жаҳон тенденциясига мос равишда, иқтисо-

диётнинг тугалланган технологик циклга
асосланган, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга

йўналишининг кучайиши томонига кечмоқ-
да. “Иккиламчи” ва “учламчи” секторлардаги

ўзгаришларга шу нарса тегишлики, бизнинг
мамлакатимизда улар нисбатан жадаллик

билан ривожланмоқда.

Мавжуд баҳолашларга кўра, Ўзбекис-

тоннинг информацион соҳаси ЯММнинг тах-
минан 3 %ни ишлаб чиқаради. Шу билан бир

вақтда иқтисодий етакчи мамлакатларда бу
кўрсаткич тахминан 30-40%ни, оптимал ба-

ҳолашларга кўра, ҳатто 50%дан ортиқроқни

ташкил этади[7]. Ўзбекистонда ўрта муддат-
ли истиқболда устувор йўналиш сифатида

юқори технологияли тармоқларни ўстириш
ҳамда уларнинг жами саноат маҳсулотлари-

даги улушини 10-15%га етказишни белгилаб
олиш зарур. Бунда асосий эътибор миллий

инновацион тизимни шакллантиришга қара-
тилиши лозим.

Бугунги кунда кўплаб тадқиқотчилар

чет эллик ҳамкасблар билан тажриба алма-

шиш имкониятига эга бўлган ҳолда бандлик
ва ишсизликни бошқариш учун республика

меҳнат бозорига хорижий услуб ва моделлар-
ни қўллаш йўлларини изламоқдалар. “Иқти-

содий фаолият турлари бўйича бандлик”
кўрсаткичидан “Меҳнатга лаёқатли ёшдаги

1000 та аҳолига тўғри келадиган иқтисодий
фаолият турлари бўйича бандлик” кўрсатки-

чига ўтилди. ХМТ услубиятига кўра, 14 ва
ундан катта ёшдаги шахслар меҳнатга лаё-

қатли ҳисобланади[4,13-15]. Бироқ ёш чега-
ралари миллий қонунчилик билан тартибга

солиниши мумкин ва умумқабул қилинган
ёш оралиғидан фарқ қилади. Кўпчилик мам-

лакатларда меҳнатга лаёқат ёшининг пастки

чегараси 14-16 ёш (Ўзбекистонда 16 ёш) ҳи-
собланади, юқори чегараси ўртача умр кўриш

узунлиги билан белгиланади – дунёнинг

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

89

кўпчилик мамлакатлари учун 60-65 ёш ўрна-

тилган. Қатор Африка, Осиё мамлакатларида

пенсияга чиқиш ёши 50 ёш этиб белгиланган,
ривожланган мамлакатларда эса умр кўриш

узунлиги юқори кўрсаткичлари – 67 ёшдан
70 ёшгача (Дания, Швеция, Норвегия) этиб

белгиланган. Ўзбекистонда пенсияга чиқиш-
нинг паст ёши аёллар учун 55 эркаклар учун

60 ёш этиб белгиланган.

Ҳар бир мамлакат иқтисодий “профили”

кўплаб тафовутларини баҳолаш аҳоли банд-
лиги тармоқ таркибини таҳлил қилишда

ёрдам беради. Мисол учун, Сингапурда қиш-
лоқ хўжалиги ва ундирма саноат деярли

келтирилмаганлиги билан ажралиб туради.
Аммо транспорт (барча бандларнинг 10,5 %),

меҳмонхона хўжалиги (28,9%), банк ва бош-
қа ишбилармонлик хизматларининг (10,9 %)

роли, айниқса, катта. Шу тариқа аҳолининг
ўсиши жаҳонда иш ўринлари сонининг ўси-

шидан илгарилаб кетмоқда. Инсониятнинг
кишилар бандлигини таъминлаш ва ишсиз-

лик даражасини пасайтириш бўйича глобал

муаммоси шу омил билан узвий боғлиқдир.

Юзага келган вазиятдан чиқиш чорасини

янги тармоқларни, айниқса, хўжаликнинг
учинчи соҳасида яратиш, иқтисодиётни қай-

та йўналтириш ва иш вақтини қисқартириш-
дан топиш мумкин. Бошқа муаммо ишчи кучи

ўсишининг нотекис тақсимланишидир.

Ривожланаётган мамлакатлар ҳиссаси-

га меҳнат ресурслари сони бутун ўсимининг
тахминан 90 % тўғри келади. Яна бир муаммо

шу билан боғлиқки, ишлаш ёшидаги киши-
лар салмоғи аста-секин қисқариб бормоқда,

чунки аҳолининг кексайиши жараёни бор-
моқда. Бу боқимандалар сонининг кўпайиши

ва ҳар бир банд аҳолига иқтисодий “юкла-
ма”нинг кўпайишига олиб келади.

2010 йилдан 2017 йилгача бўлган вақт

қаторлари мамлакатлар ва фаолият турлари

бўйича ўртачалаштирилди [5,157-160]. Иқти-
содиётда бандларнинг тармоқ таркиби бўйи-

ча барқарор намунавий гуруҳлаш кластерли
таҳлилларни олиб бориш жараёнида амалга

оширилди (2-жадвал).

2-жадвал

2000-2017 йилларда бандликнинг тармоқ таркиби бўйича жаҳон хўжалиги

мамлакатларини ўртача гуруҳлаш [10]

Жаҳон хўжалиги мамлакатлари

Кластер

сони

1-кластер

Австралия, Аргентина, Бразилия, Венесуэла, Гонгконг, Кайман ороллари, Катар,
Кипр, Қирғизистон, Люксембург, Малайзия, Панама, Парагвай, Перу, Сингапур,
Суринам

16

2-кластер

Австрия, Бельгия, Болгария, Буюкбритания, Венгрия, Германия, Дания, Исроил,
Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Корея, Куба, Латвия, Литва, Мальта,

Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Россия, Словакия, Словения,
Хорватия, Чехия, Швеция, Швейцария, Уругвай, Финландия, Франция, Эстония,
Япония

33

3-кластер

Бангладеш, Бутан, Вьетнам, Гана, Гватемала, Греция, Зимбабве, Камбоджа, Коста-
Рика, Македония, Мексика, Монголия, Руминия, Сальвадор, Сербия, Тайланд,
Туркия, Эквадор, Эфиопия, Ўзбекистон

20

Шундай қилиб, жаҳон хўжалигининг 69

та мамлакатини кластер таҳлил усулларини

қўллаш орқали 3 та бир тоифали кластерлар-
га гуруҳлаш мумкин. Европа Иттифоқининг

кўплаб мамлакатларини иккинчи кластерга
киритиш мумкин, шу сабабли у кўп сонлидир.

Унга Россия ҳам киритилган. Объектлар сони
бўйича учинчи кластер 20 та мамлакатни

мужассамлаштириб, Ўзбекистонни ҳам унга
киритдик. Кам сонлиси биринчи кластер

бўлиб, унга жаҳон хўжалигининг бор-йўғи 16
та мамлакати киради.

Шакллантирилган мамлакатлар гуруҳ-

ларида бандлик таркибини таҳлил қилиш

учун кластерлар марказлари масофалашти-
рилган. Улар ҳар бир кластерда ҳар 1000

меҳнатга лаёқат ёшидаги аҳолига иқтисодий
фаолият турлари бўйича бандларнинг ўртача

миқдорини мужассамлаштиради. Ажратилган
кластерларнинг маркази мамлакатларда

банд аҳолининг тармоқ таркибидаги катта
тафовутлардан далолат беради (1-расм).

Биринчи кластерда улгуржи ва чакана

савдодаги, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, са-

ноат соҳаларидаги бандлик юқори. Бу ерда
меҳнатга лаёқат ёшидаги ҳар 1000 та аҳолига

мос равишда, 123,83,77 ва 70 киши тўғри ке-
лади. Бунда биринчи кластерда кўпроқ банд-

лик қуйидаги тармоқлар учун хос: молиявий
фаолият (58,1 %дан ортиқ), улгуржи ва чака-

на савдо (20 %дан ортиқ), транспорт ва алоқа
(19,4 %).

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

90

1-расм. 2000-2017 йилларда бандларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича

тақсимланган ўртача кластерлари

Манба:

кластер муаллифлар ишланмаси.

Иккинчи кластерда улгуржи ва чакана

савдо, саноат соҳасидаги бандлик иқтисоди-
ётнинг бошқа соҳаларига қараганда, анча

устунлик қилади. Бу ерда ҳар 1000 та меҳ-
натга лаёқат ёшидаги аҳолига саноат ва сав-

дода мос равишда, 114 ва 97 та бандлар тўғри
келади. Бошқа кластерлар билан таққослага-

нимизда иккинчи гуруҳ мамлакатларда банд-
лик кўрсаткичлари соғлиқни сақлаш, саноат

ва таълим соҳаларида ўртача мос равишда,
65,8 %, 24,6 %, 32,3 %га анча устунлик қила-

ди. Бу гуруҳда Буюкбритания ва Куба клас-
тернинг ўртачалаштирилган миқдоридан

кўпроқ фарқланади. Иқтисодий фаолият қол-

ган турлари бўйича кластер йўналишидан

оғиш йўл қўйилган меъёр доирасида тебра-
нади.

Учинчи гуруҳ мамлакатларга қишлоқ

хўжалигидаги бандларнинг устунлиги хос.

Ҳар минг аҳолидан деярли ҳар бир тўртинчи
меҳнатга лаёқатли аҳоли шу тармоқда банд.

Кластердаги юқори кўрсаткичлар савдо ва
саноатда ҳам (мос равишда, ҳар 1000 меҳнат-

га лаёқатли аҳолига 102 ва 90 киши) кузати-
лади. Иқтисодий фаолият турлари бўйича

банд аҳолининг жаҳон хўжалиги мамлакат-
лари шаклланган кластерларидаги ўртача

сонини кўриб чиқамиз (3-жадвал).

3-жадвал

2000-2017 йилларда бир тоифадаги мамлакатлар гуруҳларида иқтисодий

фаолият турлари бўйича мингта меҳнатга лаёқат ёшидаги аҳолига тўғри

келадиган бандлар сони[10]

Иқтисодий фаолият турлари

1-кластер

2-кластер

3-кластер

Қишлоқ хўжалиги

70,0

36,3

234,1

Транспорт ва алоқа

40,5

38,3

27,0

Қурилиш

76,9

49,3

34,5

Давлат бошқаруви

51,9

44,8

26,7

Молиявий фаолият

30,8

19,2

7,3

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

30,7

70,1

17,2

Таълим

46,3

55,6

28,9

Улгуржи ва чакана савдо

123,3

96,5

102,1

Саноат

82,5

90,0

89,5

Бошқа коммунал ва персонал хизматлар кўрсатиш

15,3

17,1

17,4

Ўзбекистон мамлакатлар учинчи гуру-

ҳига кириб, унда қишлоқ хўжалиги юқори
салмоғи сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон ва

учинчи кластер ўртасидаги иқтисодиёт соҳа-

лари бўйича бандликнинг таққослама салмо-

ғидан шуни таъкидлаш мумкинки, бандлик
таркиби шу кластерга мос келади (2-расм).

70

40,5

76,9

51,9

30,8

30,7

46,3

123,3

82,5

36,3

38,3

49,3

44,8

19,2

70,1

55,6

96,5

90

234,1

27

34,5

26,7

7,3

17,2

28,9

102,1

89,5

0

50

100

150

200

250

1-кластер

2-кластер

3-кластер

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

91

2-расм. Ўзбекистон ва учинчи кластер иқтисодий фаолият турлари бўйича

иқтисодий фаол аҳоли салмоғининг таққосланиши

Манба:

Муаллифлар ишланмаси.

Иқтисодиётнинг турли тармоқлари

бўйича бандлар таркибидаги ўхшашликлар-
га қарамай, Ўзбекистон кўрсаткичининг

учинчи кластердан бир мунча оғиши ҳам

кузатилади (3-расм).

3-расм. Ўзбекистонда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлар

сонининг учинчи кластер кўрсаткичидан оғиши

Манба:

Муаллифлар ишланмаси.

Республикада қишлоқ хўжалигидаги

бандлик учинчи кластердагига қараганда,
20,9 %га кам. Бу кўпроқ иккинчи гуруҳ мам-

лакатлар учун хос. Бандлик таркиби амалда
тўлиқ иккинчи гуруҳ мамлакатлар билан мос

келади. Чунки иккинчи кластер мамлакат-

лардаги бандликнинг хусусиятларини кўп-
роқ эслатадиган катта оғишлар кузатилади.

Бу Ўзбекистонда кишилар иқтисодиётнинг
кўплаб яхши ривожланган тармоқларида

30,1

5,8

10,3

4

0,6

8,1

14,5

12,2

14,4

40

4,6

5,9

4,7

1,2

2,9

4,9

17,5

15,3

0

5

10

15

20

25

30

35

40

45

Ўзбекистон

3-кластер

-20,9

33,3

84,3

-8,6

-50,7

191,3

209,3

-26,5

-1,8

-100

-50

0

50

100

150

200

250

бандлар сонининг оғиши

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

92

бандлигини кўрсатади. Масалан, қурилиш

(84,3 %), соғлиқни сақлаш (191,3 %), таълим

(209,3 %) соҳаларида ҳар 1000 та меҳнатга
лаёқат ёшидагиларга тўғри келадиган банд-

лар сони учинчи кластер мамлакатларидаги-
га нисбатан кўпроқ. Бу тармоқлардаги банд-

лик ҳолати кўпроқ иккинчи кластер хусу-
сиятини ўзида мужассамлаштиради. Демак,

Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг тар-
моқлар бўйича бандлиги саноат ва қишлоқ

хўжалигига ҳамда кўплаб ижтимоий соҳалар-
га йўналтирилганлиги билан иккинчи ва

учинчи кластер хусусиятларини ифодалай-
ди[10].

Ҳозирги вақтда меҳнат бозорини тар-

тибга солиш учун ишчи кучи таркибини тез-

кор мониторинг қилишнинг комплекс модел-
лари зарурдир[6,180]. Бунда республика иқ-

тисодиётининг юқорида кўриб чиқилган ўзи-
га хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда

бандлик ва ишсизлик таркибини бошқариш
моделларини ишлаб чиқиш мақсадга муво-

фиқ. Ривожланаётган мамлакатларда илгари-
гидек, норасмий бандлик кенг тарқалган.

Норасмий бандлик кўп даражада ривожлана-

ётган мамлакатларда, энг аввало, Жанубий-

Шарқий Осиё мамлакатларида намоён бўл-
моқда. Осиёда норасмий бандликнинг ўсиши,

асосан, урбанизация ва аҳолининг жадал
ўсиши билан боғлиқдир. Меҳнат бозоридаги

нисбатан устунлик собиқ қишлоқ аҳолиси-
нинг арзон ва нолегал меҳнати ҳисобига Осиё

товарлари рақобатбардошлигини таъмин-
лаш йўли билан яратилмоқда.

Ривожланган мамлакатларда иқтисоди-

ётнинг норасмий секторидаги кўпчилик

бандлар - бу ривожланаётган мамлакатлар-
дан келган иммигрантлардир. Ривожланган

мамлакатларда “норасмий” соҳанинг улуши
ЯИМнинг 5-10 %ни, ривожланаётган мамла-

катларда 35%ни ташкил этади. Республикада
эса у 33 %га етади. Норасмий бандлик илга-

ригидек кўплаб мамлакатларда кенг тарқал-
ди, глобал тизим қуйи бўғинларида эса қисқа

муддатли шартномалар ва тартибга солин-
маган иш вақти тартиблари кўпроқ тарқал-

гандир (4-жадвал).

4-жадвал

Дунё мамлакатларида муҳофазаланмаган бандлик салмоғи, %[10]

Мамлакатлар

2016

2017

2018

Ривожланган мамлакатлар

10

10

10

Ривожланаётган мамлакатлар

79

79

79

Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари

47

47

46

Дунё бўйича

43

43

43

Яқин

йилларда

муҳофазаланмаган

бандликда ишловчилар салмоғининг бир

мунча яхшиланиши кутилмоқда: муҳофаза-
ланмаган бандликнинг улуши 2000 ва 2010

йиллар оралиғида йилига ўртача 0,5 фоизли
пункт тезликда пасайган бўлса, кейинги икки

йил давомида йилига 0,2 фоизли пунктга
қисқарди. 2017 йилда муҳофазаланмаган

бандликнинг умумий бандлар сонидаги сал-
моғи 42 %дан юқорилигича қолди. Бу бутун

дунё бўйича 1,4 млрд. кишини ташкил этади.
Ҳақиқатда эса ўтиш иқтисодиёти мамлакат-

ларида муҳофазаланмаган иш ўринларида
деярли ҳар бир иккинчи ишчи, ривожланаёт-

ган мамлакатларда беш ишчидан ҳар бир
тўртинчиси банд. Натижада муҳофазаланма-

ган иш ўринларида ишловчилар сонининг
йилига 11 млн. кишига ўсиши кутилмоқда.

Жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида
эса бундан ҳам юқори ўсиш қайд этилади.

Амалда барча фаолият соҳаларида Интернет
ва замонавий коммуникацион технология-

лардан фойдаланиш масофавий бандлик учун
моддий асос яратди.

Ҳозирги вақтда масофавий бандлик

(ажратилган иш) замонавий бандлик шакли

бўлиб, меҳнат соҳасидаги глобал тенденция-
ларнинг таркибига чекланган ҳолда кирити-

лади. Яшаш ва меҳнат шароитларини яхши-
лаш бўйича Европа фонди билан ҳам бирга-

ликда чиққан ХМТнинг ҳисоблашича, ривож-
ланган мамлакатларда бундай ходимларнинг

меҳнат бозоридаги салмоғи 17 %ни ташкил
этади, қатор мамлакатларда, хусусан, Япония

ва АҚШ да эса барча ишловчиларнинг деярли
40% ига етади. Кўп ҳолларда ажратилган

ҳолда ишловчи ходимлар менежерлар ёки
мутахассислар ўрнини эгаллайдилар, бу ўз-

ўзича бандлик мезонларига мос келади.
Шунингдек, ЕИ мамлакатларида 2015-2017

йилларда тахминан 10% ходимлар вақтдан
ажратилган ҳолда ишладилар, 5% ҳақиқатда

идорага боғланмаган ҳолда, 3% ишловчилар
ҳар куни ажратилган ишни уйдан туриб ба-

жардилар (5-жадвал).

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

93

5-жадвал

2015-2017 йилларда ажратилган ҳолда ишловчиларнинг жами

бандлар сонидаги улуши, %[10]

Мамлакатлар

Уйдан туриб

ишловчилар

Идорадан ташқарида

ишловчилар

Вақтдан ажратилган

ишловчилар

Дания

9

10

17

Швеция

5

10

18

Нидерландия

6

10

14

Чехия

2

3

6

ЕИ бўйича ўртача

3

5

10

Бундай ходимларнинг катта даражаси

Дания, Швецияда ва Нидерландияда қайд
этилди, камроғи эса Чехияда кузатилди.

Европада ажратилган ишларнинг юқори кўр-
саткичларини АҚШ ва Япония намойиш эта-

ди (мос равишда, ишловчиларнинг 37 % ва
32 %). Ўртача 60 %дан ортиқ бандлар уйдан

туриб, идорадан ажратилган ҳолда ишлайди-
лар, 16 % – буюртмачилар томонидан тақдим

қилинган иш жойларида ва 11 % транспортда
кетаётган вақтда. Аёллар эркакларга қара-

ганда, кўпроқ уйдан туриб ишлашни хоҳлай-
дилар.

ХМТ тавсияларига кўра, ривожланаёт-

ган мамлакатларда бандликнинг ўсишини

сақлаб туриш ва кейинги ўн йилларда 1 млрд.
иш ўринларини яратишни таъминлаш учун

ҳукуматлар учта фундаментал муаммони ҳал
қилишлари керак:

Биринчидан, иқтисодиётдаги таркибий

ўзгаришлар шароитида ишдан бўшатилаёт-

ган ишчи кучи ва ўсиб бораётган иқтисодий
фаол аҳолини иш билан таъминлаш имкони-

ни берадиган миқдорда иш ўринларини яра-
тиш учун ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръат-

лари жуда юқори бўлиши керак. Шу билан

боғлиқ равишда, макроиқтисодий жиҳатдан
меҳнат сиғимли тармоқларга инвестициялар-

ни рағбатлантириш зарур. Иқтисодиётнинг
хусусий секторида иш ўринларини яратишни

рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбир-
лар давлат сектори инфратузилмасининг

ривожланиши билан бирга бориши зарур.

Иккинчидан, ривожланаётган мамла-

катлар ва камбағал аҳолига ташқи таъсирлар
кўп даражада таъсир кўрсатиб, улар ишсиз-

лик ва камбағалликнинг ўсишини келтириб
чиқариши мумкин. Шу сабабли ҳукуматлар

ўсишнинг секинлашиши ёки иқтисодий паса-
йишнинг бандликка салбий таъсирини

юмшатишга қаратилган антициклик макро-
иқтисодий сиёсат олиб боришга алоҳида

эътибор қаратишлари зарур. Бу вазифаларни
амалга ошириш ишлаб чиқаришни диверси-

фикациялашни кўзда тутиб, у беқарорлик

рискларини юмшатиш ва тақсимлаш, божхо-

на тўсиқларини камайтириш, иқтисодиёт-
нинг хом ашё маҳсулотларига бўлган талабга

боғлиқлиги салбий таъсирларини чеклаш
имконини беради.

Учинчидан, камбағалликнинг мавжуд-

лиги ўз ўзидан бандликнинг ўсишига тўсқин-

лик қилади, чунки камбағалларда юқори
унумли иш учун зарур бўлган муносиб банд-

ликка эга бўлиш ва соғлиғини сақлаш учун
таълим ва малака етишмайди. Бундай ша-

роитда ҳукуматлар муносиб, яхши ҳақ тўла-
надиган иш топишда камбағалларга ёрдам

кўрсатиш бўйича тадбирлар кўришлари ло-
зим. Испания, Италия, Франция мамлакатла-

ри ишсизлик билан анча фаолроқ кураш олиб
бормоқдалар. Бундан ташқари, Ғарбда эртан-

ги кунга ишонч берадиган ижтимоий кафо-
латлар мавжуд.

Хулоса ва таклифлар:

Хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳол-

да давлат бандлик сиёсатини қуйидаги асо-
сий йўналишларда олиб бориш мақсадга му-

вофиқ бўлади:

- ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш ва

бандлик масалаларини тартибга соладиган

ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш. Бу
борада Ўзбекистон Республикасининг “Ижти-

моий ҳимоя тўғрисида”ги Қонунини қабул
қилиш;

- аҳолининг ўз-ўзича бандлигини таъ-

минлаш учун давлат томонидан яратилган

шароитларни янада такомиллаштириб бо-
риш. Бунинг учун кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни, шу жумладан, оилавий тад-
биркорликни ривожлантиришни рағбатлан-

тириш сиёсатини, жаҳон бозори ва ички
хўжалик конъюнктураси ўзгаришларига му-

вофиқ равишда селектив қўллаб-қувватлаш-
ни янада чуқурлаштириш лозим бўлади;

- кадрларни ўқитиш, қайта ўқитиш ва

малакасини ошириш. Кадрларни қайта ўқи-

тиш вақтинчалик тавсифга эга эмас, балки
бозор конъюнктураси ўзгаришларига муво-

фиқ, мунтазам амалга ошириб борилиши ке-

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

94

рак. Шунингдек, йирик ишлаб чиқариш кор-

хоналарида кадрларни тайёрлаш, қайта тай-

ёрлаш, малакасини ошириш марказларини,
ўқув курсларини ташкил этиш лозим;

- ишчи кучи ҳудудий ҳаракатчанлигини

рағбатлантириш. Давлат яшаш жойини ўз-

гартиришга ва ишчи кучи тақчил туманларга
кўчиб ўтишга қарор қилган фуқаролар ва

оилаларга моддий ёрдам ва ҳар қандай кўмак
бериши зарур. Бундан ташқари, ишчи кучини

ташкил қилинган тўплаш бўйича чора-тад-
бирлар давлат бандлик сиёсатининг муҳим

йўналиши бўлиши керак. Инженер-техник
ходимларни, олий ўқув юртлари ва касб-

ҳунар коллежлари битирувчиларини респуб-
лика ҳудудларида сақлаб қолиш учун уларни

рағбатлантириш, уй-жой билан таъминлаш
чораларини кўриш лозим. Олий ўқув юртла-

рига абитуриентларни қабул қилишда ҳудуд-
лар бўйича квоталар белгилаш, битирувчи-

ларни эса ҳудудлар бўйича тақсимлаш ме-
ханизмини ишлаб чиқиш лозим;

- ишчи кучи халқаро оқимларини тар-

тибга солиш. Бу мақсадда ишчи кучининг

давлатлар ўртасида ҳаракатланишини тар-

тибга соладиган халқаро келишувлар имзо-

ланиши керак. Ўз навбатида, иқтисодий
вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатга иммиг-

рантлар оқимини рағбатлантирган ёки чек-
лаган ҳолда ички қонунчиликни шаклланти-

риш керак. Мамлакатга юқори малакали
кадрлар, олимлар ва мутахассисларнинг оқиб

киришини рағбатлантириш лозим. Бунинг
учун Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат

миграцияси тўғрисида”ги Қонунини ишлаб
чиқиш ва қабул қилиш керак;

- демографик жараёнларни тартибга со-

лиш. Давлат туғилиш ва ўлим жараёнларини

кузатиши ҳамда салбий тенденциялар на-
моён бўлган вазиятларда уларни тартибга

солиш бўйича чоралар кўриши зарур. Бунинг
учун мамлакатимизда йирик демограф олим-

лар иштирокида Ўзбекистонда демографик
жараёнларни давлат томонидан тартибга со-

лиш механизмини такомиллаштириш мақса-
дида илмий тадқиқотлар марказини ташкил

этиш мақсадга мувофиқдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. // «Халқ сўзи»
газетаси, 2017 йил 8 февраль сони.

2.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,янги босқичга кўтарамиз.

–Т.: «Ўзбекистон», НМИУ, 2017. -592 б.

3.

АҚШ: экономика, политика, идеология. 1996. №7. -С.35.

4.

Болдиун Г. Работа дистанционно: за и против. Г.Болдиун //Директор информационной службы. -2013. №3,

- С.13-15.

5.

Леденова И.Ю. Преимущества и недостатки дистанционной работы.//Молодой ученый. -2013. №2,

-С. 157-160.

6.

Пирогова Т.Э. Механизм управления рынком труда региона. -2001. -С. 180.

7.

Отчеты Мирового банка о развитии мировой экономики, данные ГосКомстата РФ, 2005.

8.

Российский статистический ежегодник. 2010: статсборник/Росстат. – М., 2010. -С. 142.

9.

Модернизация системы высшего образования. Узбекистан. Документ Всемирного банка. -С. 10.

10.

http://www.ilo.org/ilostat/faces/oracle/webcenter/

МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Царакатлар стратегияси тугрисида»ги Фармони. // «Халк, сузи» газетаси, 2017 йил 8 февраль сони.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тарацциёт йулимизни цатъият билан давом эттириб,янги боскщчга кутарамиз. -Т.: «Узбекистан», НМИУ, 2017. -592 б.

АКД1: экономика, политика, идеология. 1996. №7. -С.35.

Болдиун Г. Работа дистанционно: за и против. Г.Болдиун //Директор информационной службы. -2013. №3, - С.13 -15.

Леденова И.Ю. Преимущества и недостатки дистанционной работы.//Молодой ученый. -2013. №2, -С. 157-160.

Пирогова Т.Э. Механизм управления рынком труда региона. -2001. -С. 180.

Отчеты Мирового банка о развитии мировой экономики, данные Госкомстата РФ, 2005.

Российский статистический ежегодник 2010: статсборник/Росстат. - М., 2010. -С. 142.

Модернизация системы высшего образования. Узбекистан. Документ Всемирного банка. -С. 10.

http://www.ilo.org/ilostat/faces/oracle/webcenter/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов