Разработка вспомогательных таблиц учета туризма в Узбекистане и совершенствование порядка их использования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
248-253
27
11
Поделиться
Мамаджанов, А. (2021). Разработка вспомогательных таблиц учета туризма в Узбекистане и совершенствование порядка их использования. Экономика И Образование, (1), 248–253. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7155
Аброрали Мамаджанов, Государственная статистика Республики Узбекистан,Ташкентского государственного управления экономики

заместитель начальника управления макроэкономических показателей и национальных счетов, независимый студент университета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны вопросы совершенствования порядка разработки и использования таблиц вспомогательных счетов туризма в Узбекистане на основе международных рекомендаций и опыта развитых стран

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

248

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ ЁРДАМЧИ ҲИСОБИ ЖАДВАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мамаджанов Аброрали Аширалиевич -

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси Макроиқтисодий индикаторлар ва

миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи

ўринбосари, Тошкент давлат иқтисодиёт

уриверситети мустақил изланувчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм ёрдамчи ҳисоби жадвалларини ишлаб чиқиш ва улардан

фойдаланиш тартибини халқаро тавсиялар ва ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси асосида
такамиллаштириш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

миллий ҳисоблар тизими, туризм, туризм иқтисодий ҳисоби, туризм ёрдамчи ҳисоби, туризм

тармоғи.

Аннотация:

В данной статье описаны вопросы совершенствования порядка разработки и использования

таблиц вспомогательных счетов туризма в Узбекистане на основе международных рекомендаций и опыта развитых
стран.

Ключевые слова:

система национальных счетов,

туризм, экономический счет туризма, вспомогательный

счет туризма, отрасли туризма.

Abstract:

This article describes the issues of improving the procedure for the development and use of tables of tourism

satellite accounts in Uzbekistan based on international recommendations and the experience of developed countries.

Keywords:

system national accounts, tourism, tourism economic account, tourism

satellite account, tourism industries.

Туризм статистикаси туризм соҳасининг

иқтисодиётга, шунингдек, янги иш ўринлари-

нинг яратилиши, xусусий инвестицияларнинг

жалб этилиши ва туризм салоҳиятининг оши-

шига қўшган ҳиссасини ҳамда шу соҳада давлат

сиёсатининг таъсирини баҳолашга хизмат қи-

лади. Шу муносабат билан тармоқларнинг бун-

дай гуруҳлари одатда институционал сектор-

ларни ташкил этмасада миллий ҳисоблар тизи-

мида алоҳида ёрдамчи ҳисоб сифатида юрити-

лади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожла-

ниш йили”да амалга оширишга оид Давлат

дастури тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги

ПФ-5635-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар-

нинг замонавий тизимини жорий этиш тўғриси-

да”ги 2019 йил 19 августдаги 691-сонли Қарори

миллий ҳисоблар замонавий тизимининг муҳим

ҳисобларидан бири бўлган ТЁҲни статистика

амалиётига кенг жорий қилишни янада жадал-

лаштиришга чинакам туртки бўлди.

Шу муносабат билан туризм ёрдамчи ҳи-

соби жадвалларини ишлаб чиқиш ва улардан
фойдаланишда халқаро тавсиялар ва ривожлан-

ган давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва улар-

нинг ютуқларини амалиётга жорий этиш муҳим

ҳисобланади.

Туризм ёрдамчи ҳисоби МҲТнинг асосий

тамойилларига асосланган бўлиб, туризмнинг

МҲТда кам ёритилган ёки умуман ёритилмаган

хусусиятларини ифодалаш мақсадида ишлаб

чиқилган. ТЁҲнинг яратилиш тарихига назар

ташлайдиган бўлсак, унинг тўртта версиясини

алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин бўлади.

Ушбу версиялар қуйидаги расмда маълум бир

кетма-кетликда келтирилди.

ТЁҲнинг

Канада статистикаси версияси

МҲТнинг “Ресурслар ва ишлатилиш” ҳамда

“Харажатлар ва ишлаб чиқариш” жадваллари

асосида яратилган бўлиб, ушбу жадваллардан

туризмга алоқадор кўрсаткичлар кенгайтирган

ҳолда ажратиб олинади. Туристлар томонидан

сотиб олинган товарлар ва хизматлар тўғриси-

даги маълумотлар махсус сўровномалар орқали

шакллантирилади. Кўрсатилган хизматлар ва

ишлаб чиқарилган товарлар ҳажмлари тўғриси-

даги маълумотлар туризм соҳаларида фаолият

юритувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳисо-

ботлари асосида шакллантирилади. Туристлар-

га товарлар ёки xизматларни етказиб берувчи

соҳалар учун туристлар томонидан истеъмол

қилинган ишлаб чиқариш коэффициенти турис-

тик талабни умумий ички талабдаги улуши си-

фатида ифодалаш орқали аниқланади. Кейинча-

лик, ушбу усул туризм иқтисодий ҳисоби (ТИҲ)

ёндашувидан кўра туризм ЯИМни аниқроқ баҳо-

лаш имконини берди. Шунингдек, у хусусий тад-

биркорлик, ҳукумат, уй xўжаликлари ёки норе-
зидентлар истеъмолидан қатъий назар, барча

туризм истеъмолини ўз ичига олувчи товарлар

ва хизматларга бўлган умумий туризм талаби-

нинг баҳоланишини таъминлайди.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

249

1-расм. ТЁҲнинг версиялари [8]

ЖСТ версияси

нинг асосий ёндашуви

Канада статистикаси ва ИҲТТ версияларидан

кўп фарқ қилмайди. Чунки, ЖСТ версиясида ҳам

ТЁҲнинг асоси сифатида “Ресурслар ва ишлати-

лиш” жадваллари маълумотларидан фойдала-

нилади. Бироқ, ушбу версиялар орасида баъзи

бир фарқлар ҳам мавжуд. Жумладан, узоқ муд-

дат фойданиладиган истеъмол маҳсулотлари

ҳамда иккинчи уйлар (фуқароларнинг доимий
яшаб турган уйларидан бошқа уйлари)га қилин-

ган харажатлар тўғрисидаги маълумотларнинг

ТЁҲда ифодаланиши, ҳукумат томонидан ёрдам-

чи xизматлар кўрсатиш, шунингдек, секторлар

ҳисоби, молиявий ҳисоблар ва баланслардан

фойдаланиш масалалари бўйича фарқлар.

ИҲТТ версияси

кўп жиҳатдан Канада ста-

тистикаси версиясига ўxшайди. Ушбу версияда

жадваллар сони фарқлироқ бўлиб, ТИҲ билан

таққослаганда сезиларли устунлик мавжуд.

БТСК версияси

да ҳам МҲТ тамойиллари-

дан асос сифатида фойдаланилади. Мазкур вер-

сияда туризм талабининг ЯИМдаги улушига

алоҳида эътибор қаратилади ва туризм тармоқ-

ларининг ялпи ички маҳсулотини таҳлил қи-

лишга кўп аҳамият берилмайди. ИҲҲТ ва Канада

статистикаси версиялари каби БТСК версиясида

ҳам фақат якуний истеъмолдан фойдаланилади,

шунинг учун оралиқ истеъмол ҳисобга олин-

майди. БТСК ва бошқа версияларнинг асосий

фарқлари туризм талабининг кенгроқ ёритили-

шида ҳисобланади. Шундай қилиб, БТСК вер-

сияси бир киши ўз автомобилидан таътил ёки

меҳнат сафари учун фойдаланганлиги сабабли

автомобилга қилинган капитал xаражатлари-

нинг бир қисми туризм билан боғлиқ бўлиб,

туризм учун қилинган xаражатларда ўз аксини

топиши кераклигини таъкидлайди.

Хулоса қилиб айтганда, 1990 йилларда ва

XXI асрнинг бошларида барча тегишли xалқаро

ташкилотлар ТЁҲни туризмнинг иқтисодий

қийматини ўлчашнинг энг мос усули сифатида

келишиб олдилар. Ушбу ривожланаётган кон-

сенсус,

биринчидан,

xалқаро стандартларга му-

вофиқ ТЁҲни шакллантиришга уринаётган мам-

лакатлар сонининг кўпайишини рағбатлантир-

ди,

иккинчидан,

бундай келишув аниқ бўлгун-

га қадар ТЁҲни ривожлантиришга катта вақт ва

куч сарфлаган мамлакатларнинг ишончини

оқлади ва шу билан бутун дунё бўйлаб ТЁҲнинг
ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатди.

Дунёда статистика тизими, шунингдек,

статистик кўрсаткичларни шакллантириш ме-

тодологияси, уларнинг халқаро стандартларга

мувофиқлиги бўйича Канада давлати юқори

ўринга эга ҳисобланади. Шу муносабат билан

туризм статистикасининг юритилиши бўйича

Канада тажрибасини ўрганиб чиқишни мақсад-

га мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Канадада туризм ҳисобига бўлган қизи-

қиш 1980 йиллар охирларидан бошланди. Соҳа-

га оид дастлабки ишлар 1984 йилда Канаданинг

туризм бўйича миллий ишчи гуруҳи томонидан

“Ёрдамчи ҳисоблар” номли француз концепция-

сининг Канадача кенгроқ талқини ишлаб чиқи-

лиши билан ривожлана бошлади. Бир неча йил-

лик изланишлар натижасида Канада ТЁҲни яра-

тиш бўйича батафсил тавсиялар тўплами ишлаб

чиқилди. Ушбу тавсиялар 1991 йил июнь ойида

Оттавада бўлиб ўтган Туризм статистикаси xал-

қаро конференциясида тақдим этилди. Канада

ТЁҲ кенг кўламда туризмнинг барча муҳим

статистик жиҳатларини тавсифловчи статистик

маълумотларни тўпловчи, тартибга солувчи ва

боғловчи яҳлит, кўп босқичли аxборот тизими

сифатида яратилган. 1993 йилда Жаҳон туризм

ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкило-

ти (БМТ)нинг статистика комиссияси томони-

дан Канада ТЁҲ туризм статистикасининг

МҲТга мувофиқ маълумотларнинг алоҳида

яҳлит тизими сифатида ривожлантириш бўйича

Канада статистикаси версияси

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) версияси

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) версияси

Бутунжаҳон туризм ва сайёҳлар кенгаши (БТСК) версияси

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

250

келгусида олиб бориладиган ишларнинг тавсия

этилган концептуал бошланиш нуқтаси сифати-

да қабул қилинди. Канада статистикаси томо-

нидан ТЁҲнинг натижалари 1994 йил август

ойида биринчи марта эълон қилинди.

Канада туризм иқтисодиёти тўғрисида

батафсил маълумотни олишга бўлган қизиқиш

Канада статистикаси ва унинг шерикларини

ТЁҲни ишлаб чиқиш жараёнига сармоялашни

давом эттиришга ундади. ТЁҲни батафсиллаш-

тириш натижасида у билан боғлиқ 300 кўрсат-

кичли чораклик ва йиллик маълумотларни тақ-

дим этадиган миллий туризм кўрсаткичларини

ишлаб чиқиш ва туризм таъсир моделини иш-
лаб чиқиш назарда тутилган. Миллий ТЁҲ маъ-

лумотларини 1996 йил базасига янгилашдан

сўнг 2002 йилда Канаданинг ҳудудларини қам-

раб олувчи ТЁҲ ишлаб чиқилди. Шундай қилиб,

Канада тўлиқ интеграциялашган миллий ту-

ризм ҳисоб-китобларини нашр этиш орқали

ТЁҲни ривожлантиришда биринчи ўринда бор-

моқда.

Юқоридаги расмда Канада ТЁҲ маълумот-

лар базаси кўрсатилган. Ўнг томонда туризм

талабини баҳолаш учун фойдаланиладиган

туризм xаражатларини аниқлайдиган сўровлар

мавжуд. Уларга Канада туризм кузатуви ва Xал-

қаро туризм кузатуви киради. Уй xўжаликлари

xаражатлари кузатуви мамлакатнинг ички ту-

ризм талабини ҳисоблаш учун ишлатилади.

Расмнинг чап томонида туризм билан боғ-

лиқ таклиф бўйича турли xил кузатувлар, шу

жумладан, транспорт, уй-жой қурилиши, озиқ-

овқат ва ичимликлар саноати ва бошқалар кел-

тирилган. Канада миллий ҳисоблар иқтисодий

тизими “Ресурслар ва ишлатилиш” жадваллари

ушбу кузатувлар маълумотларига, шунингдек,

тармоқлар ва уй xўжаликларининг кўплаб бош-
қа кузатувларига, солиқ, божxона ва бошқа маъ-

мурий маълумотларга асосланган бўлиб, уму-

ман иқтисодиёт учун ишлаб чиқаришнинг ба-

тафсил ҳисоб-китобларини ифодалайди. Канада

ТЁҲ ўз навбатида туризм соҳаси маълумотлари-

ни шакллантириш учун “Ресурслар ва ишла-

тилиш” жадвалларидан фойдаланади. Зарурат

туғилганда махсус кузатувлар ўтказиш орқали

ҳам маълумотлар базасига қўшимчалар кири-

тилади.

1-расм. Канада ТЁҲни шакллантириш бўйича маълумотлар манбалари [5]

Канада ТЁҲ туризмни иқтисодий баҳолаш

учун асос яратишдан ташқари, туризмнинг та-

лаб ва таклиф томонлари бўйича статистик

маълумотларни бирлаштириш ва мувофиқлаш-

тириш воситаси ҳам ҳисобланади. Шундай

қилиб, Канада ТЁҲ асосан иккита маълумотлар

тўпламига асосланган бўлиб, улардан бири

туризм талаби, иккинчиси туризм таклифини

ифодалайди.

Канада ТЁҲни шакллантиришда товарлар

савдоси ва кўрсатилган xизматлар ҳажми тўғри-

сидаги маълумотлар асосий нарxларда, туризм

Туризм бўйича ички

таклифни ифодаловчи

кузатувлар

Транспорт кузатуви

Турар жойлар кузатуви

Озиқ-овқат маҳсулотлари

кузатуви

Дам олиш хизматлари

кузатуви

Саёҳатларни уюштириш

бўйича хизматлар

кузатувлари

Бошқа таклиф кузатувлари

(маҳсулотларни қўшган

ҳолда)

Миллий иқтисодий ҳисоблар

тизими

“Ресурслар ва ишлатилиш”

жадваллари

Тўлов баланси

Канада Туризм ёрдамчи

ҳисоби

Канада туризм кузатуви

Туризм бўйича талабни

ифодаловчи кузатувлар

Халқаро туризм кузатуви

Уй хўжаликлари

харажатлари кузатуви

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

251

xаражатлари эса сотиб олиш нарxлари ёки бо-

зор нарxларида баҳоланади.

Товарлар ёки xизматларга талаб ва так-

лифни қиёсий баҳолашда ҳар икки томонда ҳам

бир xил ёндашувни таъминлаш муҳим ҳисобла-

нади. Туризм товарларининг аксарияти чакана

савдо, улгуржи савдо ёки транспорт маржалари

бўлмаган xизматлар бўлганлиги сабабли, асосий

нарx ва xаридор нарxлари ўртасидаги фарқ

фақат маҳсулотларга соф солиқлардан иборат

бўлади.

Канада ТЁҲ ҳар доим жорий нарxларга,

яъни мос ёзувлар даврида амал қилган нарxлар-

га асосланади. Бундай баҳолашнинг мақсади
нарx ўзгаришлари таъсирини бартараф этиш

орқали қиймат билан ифодаланган ўзгарувчи-

ларнинг даврдан даврга ўзгаришини таҳлил

қилишни осонлаштиради. Канада миллий ту-

ризм кўрсаткичлари жорий ва доимий нарxлар-

да баҳоланади.

Канада туризм маҳсулотлари ва хизматла-

рининг рўйхати ТЁҲ бўйича тавсия этилган

услубий асос билан тўлиқ мос келмайди. Бу

қўлланиладиган таснифлагичлар ва Канада

ТЁҲнинг xалқаро стандарт кучга киргунга қадар

ишлаб чиқилганлиги билан боғлиқ.

Канада ТЁҲни шакллантиришда мамла-

катнинг “Ресурслар ва ишлатилиш” жадвалла-

рига мувофиқ бўлган товарлар ва хизматлар

рўйxатидан фойдаланади, ТЁҲ бўйича тавсия

этилган услубий асос (Tourism Satellite Account:

Recommended Methodological Framework) эса

БМТнинг маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хиз-

матлар)нинг статистик таснифлагичига асосла-

нади. Шу сабабларга кўра тармоқларни тақ-

қослашда ҳам тафовутлар мавжуд. Канада ТЁҲ

Шимолий Америка тармоқлар таснифидан

(NAICS) фойдаланган ҳолда шакллантирилса,

ТЁҲ бўйича тавсия этилган услубий асос Иқти-

содий фаолият турлари таснифининг халқаро

стандарти (ISIC)га мувофиқ ишлаб чиқилган.

Канада ТЁҲ ва Канада ҳудудий ТЁҲ ҳуду-

дий туризм ёрдамчи ҳисобида Канада-Европа

миллий ҳисоблар тизими тамойилларига асос-

ланган бир хил ёндашувда шакллантирилади.

Канада ҳудудий ТЁҲ асосан миллий ТЁҲ тарки-

бий қисмларини ифодалайди. Барча тармоқлар

ва маҳсулотлар таснифлари ва таърифлари ҳар

иккала ҳолатда ҳам бир xил методологияга асос-

ланади. Ушбу иккита ҳисоб-китоблар, шунинг-

дек, Евростат томонидан ишлаб чиқилган

“Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсия-
лар – 2008”га мос келади.

Ўзбекистон миллий статистика амалиёти-

да туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантириш

бўйича ишлар 2013 йилда бошланган бўлиб,

2014 йилда дастлабки тажриба асосидаги ҳисоб-

китоблар амалга оширилган. Ҳозирги кунда ту-

ризм ёрдамчи ҳисоби жадваллари халқаро таш-

килотлар тавсиялари асосида талаб ва таклиф

бўйича шакллантирилади. Туризмни талаб то-

монидан ҳисобга олиш икки хил кўринишда,

яъни ички туризм маълумотлари ва киришга

оид туризм маълумотларига ажратиб шакллан-

тирилади[2]. Ушбу маълумотларни йиғиш бел-

гиланган жойларда киришга оид, чиқишга оид

ва ички туризм бўйича ташриф буюрувчиларни

кузатиш асосида амалга оширилади. Киришга ва

чиқишга оид туризм бўйича ташриф буюрувчи-

ларнинг кузатуви норезидент ташриф буюрув-
чиларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш вақтида

ва резидент ташриф буюрувчиларнинг мамла-

катга кириб келиш вақтида сарфлаган харажат-

лари кенг кўламли ҳисобга олинадиган мамла-

кат чегараларида (аэропортлар, темир йўл вок-

заллари, автомобиль транспорти ва пиёда юри-

ладиган йўлларнинг мамлакат чегаралари кеси-

шадиган жойларида) сўровномалар асосида

амалга оширилади.

Таклиф бўйича статистик маълумотлар

туризм тармоғига тегишли хўжалик субъектла-

ри томонидан тақдим этиладиган йиллик дав-

лат статистика кузатувлари асосида шаклланти-

рилади. Таклиф бўйича маълумотларни шакл-

лантиришда меҳмонхоналар, туристик агент-

ликлар, туроператорлар, умумий овқатланиш

корхоналари, савдо фаолияти билан шуғулла-

нувчи ташкилотлар, йўловчиларни ташиш

билан шуғулланувчи транспорт корхоналари

(ҳаво йўли, темир йўл, сув транспорти ва бош-

қалар) ҳамда ташриф буюрувчиларга хизмат

кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ҳисоботи маъ-

лумотларидан фойдаланилади.

Туризм ёрдамчи ҳисобини шаклланти-

ришда маъмурий маълумотлар статистикаси

алоҳида аҳамият касб этади. Туризм ёрдамчи

ҳисобини шакллантиришда маъмурий маълу-

мотлар сифатида мамлакат чегараларини кесиб

ўтувчи резидент ва норезидент ташриф буюрув-

чилар оқими тўғрисидаги кирувчи ва чиқувчи

шахслар сони ҳақидаги тегишли ташкилотлар-

нинг маъмурий маълумотларидан фойдалани-

лади. Туризм ёрдамчи ҳисобининг энг муҳим

жадвали “Харажатлар ва ишлаб чиқариш” усу-

лида тузилган баланс бўлиб, у туризм тармоқла-

ри ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги

ишлаб чиқариш ҳисобини ифодалайди. Жадвал-

нинг сатрлари маҳсулот турларини, устунлари
туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари-

ни акс эттиради. Шунингдек, жадвалда оралиқ

истеъмол сотиб олувчилар нархларида кўрсати-

лади.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

252


1-расм. Туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантириш учун маълумотлар манбалари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Мамлакат ичидаги туризм бўйича ички

таклиф туризм тармоқларининг жами ишлаб

чиқариши ҳисобланади. Туризм тармоқлари бў-

йича оралиқ истеъмол ҳажми корхоналар хара-

жатлари тўғрисида аниқлик киритилган охирги

маълумотлар асосида ҳисобланади. Туризм тар-

моқларида яратилган қўшилган қиймат ҳажми

шу тармоқларнинг ишлаб чиқариши ва оралиқ

истеъмоли ўртасидаги фарқ асосида аниқлана-

ди. Ўзбекистон тажрибаси бўйича мазкур жад-

валнинг таклиф қисми 1-xizmat shakli (йиллик)

“Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб

чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғриси-

да”, 1-korxona shakli (йиллик) “Ташкилот хўжа-

лик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғри-

сида”, 1kb-shakli (йиллик) “Микрофирма ва ки-

чик корхонанинг ҳисоботи”, 1-nnt shakli (йил-

лик) “Нодавлат нотижорат ташкилотининг фао-

лияти тўғрисида ҳисобот”, 1-notijorat shakli

(йиллик) “Нотижорат ташкилотининг фаолияти

тўғрисида ҳисобот” каби давлат статистика ҳи-

соботлари маълумотлари асосида шаклланти-

рилади.

Шу билан бирга, ёрдамчи ҳисоблар туризм

тармоғидаги сайёҳлик хизматларида иш билан

бандликнинг миқдорий баҳосини, шунингдек,

Ўзбекистон Республикасида туризм тармоқлари

кесимида корхоналар, банд бўлганлар ва иш
ўринлари сонини акс эттиради. Ушбу кўрсат-

кичлар 1-mehnat shakli (йиллик) “Меҳнат ҳисо-

боти”, 1-kb shakli (йиллик) “Микрофирма ва ки-

чик корхонанинг ҳисоботи”, 1-nnt shakli (йил-

лик) “Нодавлат нотижорат ташкилотининг фао-

лияти тўғрисида ҳисобот”, 1-notijorat shakli

(йиллик) “Нотижорат ташкилотининг фаолияти

тўғрисида ҳисобот” каби давлат статистика ҳи-

соботлари маълумотлари асосида шаклланти-

рилади. Туризм тармоғида фаолият юритаётган

корхоналар сони ҳақидаги маълумотлар Корхо-

на ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри

(КТЯДР) маълумотлари асосида шакллантири-

лади.

Туризмдаги асосий капиталнинг ялпи

жамғарилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳисо-

бот даврида ишлаб чиқарувчилар томонидан со-

тиб олинган асосий фондларнинг умумий қий-

матини акс эттиради.

Асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши

бўйича кўрсаткичлар 1-invest shakli (йиллик)

“Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни

фойдаланишга топшириш тўғрисида”, 1-kb

shakli (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхона-

нинг ҳисоботи”, 1-nnt shakli (йиллик) “Нодавлат

нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида

ҳисобот”, 1-notijorat shakli (йиллик) “Нотижорат

ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот”

каби давлат статистика ҳисоботлари маълумот-

лари асосида шакллантирилади.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса ўрнида

айтиш мумкинки, мамлакатимиз статистика

амалиётида туризм статистикасини нуфузли

халқаро ташкилотлар, яъни БМТ, Жаҳон турис-
тик ташкилоти (ЖТТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва

ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) тавсияларига

мувофиқ шакллантириш йўлга қўйилган. Шунга

қарамай, туризм доимий ўзгариб, ривожланиб

борадиган соҳа бўлганлиги сабабли у билан боғ-

лиқ ҳисоб-китоблар ҳам доимий равишда тако-

8-жадвал. Туризм

тармоқларида асосий

капиталнинг ялпи

жамғарилиши

9-жадвал. Туризм турлари ва

ташриф буюрувчилар

тоифалари кесимида сафарлар

ва тунаб қолинган кечалар сони

1-жадвал. Маҳсулотлар турлари

ва ташриф буюрувчилар

тоифалари бўйича киришга оид

туризм истеъмоли

2-жадвал. Маҳсулотлар

турлари, ташриф буюрувчилар

тоифалари ва сафарлар турлари

бўйича ички туризм

харажатлари

3-жадвал. Маҳсулотлар турлари

ва ташриф буюрувчилар

тоифалари бўйича чиқишга оид

туризм харажатлари

4-жадвал. Маҳсулотлар турлари

бўйича мамлакат ичидаги

туризм истеъмоли

7-жадвал. Туризм

тармоқларида бандлик

6-жадвал. Мамлакат ичидаги

туризм бўйича ички таклиф ва

истеъмолнинг умумий ҳажми

5-жадвал. Туризм тармоғи ва

бошқа тармоқларда ишлаб

чиқариш ҳисоби

Давлат статистика

ҳисоботи шакллари

Кузатув

сўровномалари

Маъмурий

маълумотлар

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

253

миллаштириб, кенгайтириб ва ривожлантириб

борилиши талаб этилади. Асосий тушунчалар,

таърифлар ва ҳисоб-китоблар ҳам хорижий дав-

латлар тажрибалари билан қиёслаб ўрганиб

чиқилади ва такомиллаштирилади. Шунингдек,

маълумотлар манбалари доимий равишда

яxшиланади ва таснифлар вақти-вақти билан

янги пайдо бўлаётган тармоқлар ҳамда хизмат-

ларга мослаштириб борилади.

Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз ста-

тистика амалиётида шакллантирилиб келина-

ётган туризм ёрдамчи ҳисоби жадвалларини

ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби-

ни нуфузли халқаро ташкилотлар тавсиялари ва
Канада статистикаси тажрибасидан келиб чиқ-

қан ҳолда, қуйидагича такомиллаштириш мақ-

садга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

туризм статистикаси кўрсаткичлари қам-

рови ва сифатини такомиллаштириш ва халқаро

андозаларга мувофиқлигини таъминлаш бора-

сида тизимли тадқиқотлар олиб бориш;

мамлакатимизда туризм статистикаси

кўрсаткичларини шакллантириш методология-

си ва амалиётини ТЁҲ бўйича халқаро тавсия-

ларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

миллий статистика амалиётида ТЁҲнинг

маълумотлар манбаларини такомиллаштириш

юзасидан тегишли кузатув шакллари ва анке-

таларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,

шунингдек, зарурий ҳолларда махсус кузатув-

лар ўтказиш бўйича Канада тажрибасини ама-

лиётга жорий этиш;

ТЁҲдаги товарлар ва хизматлар рўйxати-

ни инвентаризация қилиш ва Канада тажрибаси

асосида миллий ҳисоблар тизимининг “Ресурс-

лар ва ишлатилиш” жадвалларига мувофиқли-

гини таъминлаш;

ҳудудлар кесимида туризм статистикаси-

ни шакллантириш бўйича Канада тажрибасини
чуқур ўрганиш ва миллий статистика амалиёти-

га жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чи-

қиш;

туризм тармоқларида норасмий ва яши-

рин ҳолда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш

(хизмат кўрсатиш) фаолияти билан шуғулла-

нувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолияти-

ни статистик баҳолаш орқали макроиқтисодий

кўрсаткичлар қамрови ва сифатини такомил-

лаштириш.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлдаги 549-сонли “Туризм тўғрисидаги” Қонуни.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 41-сонли Қарори билан

тасдиқланган “Туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантириш бўйича услубий низом”, (www. https://lib.stat.uz).

3. UNWTO

World

Tourism

Barometer // Volume

15,

Advance

Release

January

2017

http://ec.europa.eu/eurostat/cache/metadata/en/tour_occ_esms.htm.

4. Вспомогательный счет туризма: рекомендуемая методологическая основа, 2008 год (Люксембург, Мадрид, Нью-Йорк,

Париж, 2010, (www. https://unstats.un.org)).

5. Methodological manual for tourism statistics (Version 3.1) (Luxembourg: Publications Office of the European Union, 201, 2014, (www.

https://ec.europa.eu/eurostat)).

6. Canadian Tourism Satellite Account Handbook (Ottawa December 2007).
7. “The Provincial and Territorial Tourism Satellite Accounts for Canada, 1996”, National Income and ExpenditureAccounts (technical

series April 2002).

8. A Feasibility study for compiling a Tourism satellite account for the UK (London, 1998).

ПАНДЕМИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

Мўминов Холмурод Исроилович -

Бухоро давлат университети иқтисодиёт

кафедраси доценти, и.ф.н., мустақил тадқиқотчи

Абдуллаева Ҳилола Нутфуллоевна -

Бухоро давлат университети магистратура талабаси

Аннотация:

Мақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолатига, пандемия шароитида

иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган. Вақтли қаторлар ҳамда омилли моделлар
асосида коронавирус пандемияси кўламининг ўзгариши ва унинг иқтисодиётга таъсири ўрганилган. Ўзбекистон
Республикаси туризмидаги талаб миқдорининг йиллар бўйича ўзгаришининг модели ва хорижий туристлар сонига
пандемия таъсири кўрсатилган.

Таянч сўзлар:

иқтисодий ўсиш, коронавирус пандемияси, туризмдаги талаб, модел, корреляция, вақтли

қаторлар, регрессион таҳлил, детерминация коэффциенти, савдо ҳажми, хизматлар ҳажми.

Аннотация:

Статья посвящена состоянию пандемии коронавируса в Узбекистане, моделированию и

прогнозированию экономического роста в условиях пандемии. Изменение масштабов пандемии коронавируса и ее
влияние на экономику изучались на основе временных рядов и факторных моделей. Показаны модель изменения спроса
на туризм в Республике Узбекистан по годам и влияние пандемии на количество иностранных туристов.

Ключевые слова:

экономический рост, пандемия коронавируса, модель, корреляция, регрессионный анализ,

временные ряды, регрессионный анализ, объем розничной торговли, объем услуг.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг 2019 йил 18июлдаги 549-сонли "Туризм тугрисидаги" Конуни.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика ^умитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 41-сонли Rapopu билан тасдикуюнган "Туризм ёрдамчи цисобини шакллантириш буйичауслубий низом", (www. https://lib.stat.uz).

UN WTO World Tourism Barometer//Volume 15, Advance Release January 2017

http://ec.europa.eu/eurostat/cache/metadata/en/tour_occ_esms.htm.

Вспомогательный счет туризма: рекомендуемая методологическая основа, 2008 год (Люксембург, Мадрид, Нью-Йорк, Париж, 2010, (www. https://unstats.un.org)).

Methodological manual for tourism statistics (Version 3.1) (Luxembourg: Publications Office of the European Union, 201,2014, (www. https;//ec,europ(Leu/eiirQstat)).

Canadian Tourism Satellite Account Handbook (Ottawa December 2007).

“The Provincial and Territorial Tourism Satellite Accounts for Canada, 1996", National Income and ExpenditureAccounts (technical series April 2002).

A Feasibility study for compiling a Tourism satellite account for the UK (London, 1998).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов