Налоговые льготы для сельского хозяйства Узбекистана в период пандемии коронавируса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
122-126
29
8
Поделиться
Тошкулов, А. (2020). Налоговые льготы для сельского хозяйства Узбекистана в период пандемии коронавируса. Экономика И Образование, 1(3), 122–126. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4408
Абдыкодир Тошкулов, Термезский государственный университет

ректор, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются механизмы налогового стимулирования сельского хозяйства Узбекистана в период пандемии коронавируса.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

122

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

Тошқулов Абдиқодир Ҳамидович –

Термиз давлат университети

ректори, и.ф.н., доц.

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар

воситасида рағбатлантириш механизмлари таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

коронавирус пандемияси, глобал инқироз, мол-мулк солиғи, ер солиғи, солиқ имтиёзлари, озиқ-

овқат ҳавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги.

Аннотация:

В статье анализируются механизмы налогового стимулирования сельского хозяйства

Узбекистана в период пандемии коронавируса.

Ключевые слова:

пандемия коронавируса, глобальный кризис, налог на имущество, земельный налог,

налоговые льготы, продовольственная безопасность, сельское хозяйство

Abstract:

Mechanisms of tax incentives for agriculture in Uzbekistan during the coronavirus pandemic is analyzed in

the article.

Keywords:

coronavirus pandemic, global crisis, property tax, land tax, tax benefits, food security, agriculture.

Кириш.

Ҳозирги кунга келиб дунёнинг

энг долзарб муаммосига айланган корона-

вирус пандемияси балоси ер юзи аҳолиси-
нинг ижтимоий-психологик ҳолатига салбий

таъсир этиш билан бирга, уларнинг даромад-
ларини кескин камайтиришни ва ишсизлик-

ни ошишини келтириб чиқармоқда ҳамда
бутун иқтисодиётни инқирозли ҳолатларига

дучор қилиш хавфини туғдирмоқда.

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси

маълумотларига кўра, дунё бўйича авиата-
шувларнинг мажбурий тўхташи бу соҳага

жами 113 млрд. доллар зарар етказиши мум-
кин. Вирус ўчоғи бошлангандан буён авиа-

компаниялар акциялари нархи деярли 25
фоизга тушиб кетган, бундай ҳолатда 75 фоиз

авиакомпанияларнинг маблағлар захираси
энг кўпи билан уч ойга етиши мумкин. Авст-

ралиядаги йириклиги бўйича иккинчи ўрин-
даги Virgin Australia авиакомпанияси инқироз

натижасида банкротлик сабабли ихтиёрий
равишда ташқи бошқарувга ўтишини эълон

қилишга улгурди[8].

Туризм ва саёҳат бўйича Бутунжаҳон

Кенгаши (WTTC) маълумотларига кўра, агар

давлатлар бу соҳани қўллаб-қувватлаш учун
инқирозга қарши чоралар қабул қилмаса,

пандемия оқибатида 75 млн.га яқин иш ўрин-
лари йўқолиши мумкин[9].

Коронавирус пандемияси шароитида

қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бево-

сита озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ
жараён ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар

дунёда кечаётган глобал пандемиянинг қиш-
лоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқа-

ришга ва охир оқибат жаҳонда озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш масалаларига
жиддий эътибор қаратмоқда.

Адабиётлар таҳлили.

Жаҳондаги озиқ-

овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари билан

шуғулланувчи энг йирик ташкилотлардан
бири БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжа-

лиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига қа-
раганда, Европа ва Марказий Осиёда 2020

йилда буғдой ишлаб чиқаришини ошириш
учун уни қулай шароитлар мавжуд. Шимолий

яримшарда ҳали кузги буғдойнинг ҳосилини
йиғиштириб олишга эрта бўлса-да, 2020 йил-

да ҳам 2019 йилдаги сингари юқори ҳосил
етиштирилишининг биринчи белгилари яқ-

қол кўзга ташланмоқда. Дастлабки прогноз-
лар кўра, 2020 йилда дунё бўйича 763 млн

тонна ҳосил олиниб, 2019 йилдаги юқори ҳо-
сил кўрсаткичи деярли сақланиб қолади[10].

2019 йилнинг бошидан 2020 йилнинг

баҳорига қадар буғдойнинг жаҳондаги экс-

порт нархлари барқарор сақланиб қолди ва
ҳатто 2019 йилдаги ҳосилнинг юқори заҳира-

си эвазига 2020 йилнинг февраль ва март

ойларида нархларнинг пасайишига олиб кел-
ди. Лекин шунга қарамай дунёдаги экспортёр

давлатлардан Россия, Украина ва Қозоғис-
тонда апрелда COVID-19 пандемияси ваҳима-

си остида озиқ-овқатга талаб ошганлиги на-
тижасида савдо фаолияти жонланиши муно-

сабати билан экспорт нархлари ошди.

1-расм маълумотлари кўрсатишича,

Қозоғистонда буғдойнинг экспорт нархлари
2019 йил апрелдаги бир тоннаси учун 206

АҚШ долларидан 2020 йилнинг апрелига
келиб 248 долларга кўтарилиб, 20 фоиздан

ошиқ ўсган.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

123

3-расм. Россия, Украина ва Қозоғистонда етиштирилган буғдой экспорт

нархларининг ўзгариши (тоннаси учун АҚШ долларида)[1]

Таъкидланганидек 2020 йилнинг фев-

раль ойида аввал 241 долларга, кейин март
ойила 238 долларгача тушган, лекин апрель

ойида яна ошган. Украина ва Россия Феде-
рациясида ҳам буғдойнинг экспорт нархлари

барқарор бўлган, фақат 2020 йилнинг фев-
раль ва март ойларида озроқ пасайган ҳолда

апрель ойида 6-фоизга ошган ҳамда 222-224
доллар даражасида сақланиб қолган[1]. Маъ-

лумки Ўзбекистонга ун маҳсулотлари асосан
Қозоғистондан импорт қилиниши ҳисобига

апрел ойида импорт қилинадиган уннинг
нархи бироз кўтарилди, лекин кейин май

ойига келиб нарх яна барқарорлашди.

Коронавирус

пандемияси

даврида

иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари сингари
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан со-

лиқлар воситасида қўллаб-қувватлаш мақса-

дида Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг бир нечта Фармонлари қабул қилинди.

Булардан бевосита солиқ имтиёзларини жо-
рий этиш билан боғлиқ қарор ва фармонлар

қуйидагилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус
пандемияси ва глобал инқироз ҳолатлари-

нинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъ-
сирини юмшатиш бўйича биринчи навбат-

даги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-
сон Фармон;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус

пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тар-
моқлари ва тадбиркорлик субъектларини

қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тад-

бирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармон;

3. Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус
пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-

5986-сон Фармон;

4. Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йилд 18 майдаги “Коронавирус
пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ-5996-сон Фармон;

5. Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус
пандемиясининг салбий таъсирини камайти-

риш учун туризм соҳасини қўллаб-қувват-

лашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли Фар-

монлари қабул қилинди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 6 июндаги “Тадбиркорлик
фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат

томонидан тартибга солишни соддалашти-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-

сон Қарор

Тадқиқот методологияси.

Мақолада

илмий мушоҳада, илмий абстракциялаш,
гуруҳлаш, қиёслаш, эмпирик таҳлил маълу-

мотларни гуруҳлаш, тасвирий статистик тақ-
қослаш индукция ва дедукция баҳолаш усул-

ларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 19

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

124

мартдаги “Коронавирус пандемияси ва гло-
бал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тар-

моқларига салбий таъсирини юмшатиш бў-
йича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига муво-
фиқ қишлоқ хўжалигида маҳсулот етишти-

риш таннархини камайтириш ва унда солиқ-
ларнинг улушини пасайтириш мақсадида

қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун

фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

ставкалари икки баробарга пасайтирилди[2].

Бу имтиёздан 83 мингта фермер хўжа-

ликлари фойдаланиб, уларга сув ресурслари-
дан фойдаланганлик учун солиқдан берилган

имтиёз натижасида 150 млрд. сўм маблағлар
ихиёрида қолдирилиши кўзда тутилган[11].

1-жадвал

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалиги ерларини

суғоришда фойдаланиладиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

ставкаларининг пасайтирилиши[3]

Фаолият йўналиши

1 га ерга сувнинг

ўртача ҳажми

1 га учун солиқ

суммаси (амалда)

1 га учун солиқ суммаси

(пасайтирилган

ставкада)

Пахтачилик

6100 м

3

854,0

427,0

Чорвачилик

3100 м

3

434,0

217,0

Сабзавотчилик

11000 м

3

1540,0

770,0

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

тадбиркорлик субъектларига мол-мулк соли-

ғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдалан-

ганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизлар-
ни ундирмасдан икки йилгача кечиктириш

имкониятини (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим
этилди.

Мазкур Фамонга асосан маҳаллий дав-

лат ҳокимияти органлари томонидан тадбир-

корлик субъектларига мол-мулк, ер ва сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ-

ларни 6 ойга кечиктириш ваколати берилди
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус
пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-

5986-сон Фармон билан қўшимча равишда
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига сув

ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ,
мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан

олинадиган солиқларни тўлашни кечикти-
риб тўлаш бўйича муддатни икки йилгача

бўлган даврда мустақил равишда белгилаш
ҳуқуқи тақдим этилди[4].

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитасининг маълумотларига асосан каран-

тин даврида тадбиркорлик субъектларига

6766,7 миллион сўмлик солиқларни тўлаш
муддатини кечиктиришга рухсат берилди.

Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда,

тўлаш муддатлари кечиктирилган энг хўжа-

лик юритувчи субъектлар умумий овқатла-
ниш корхоналарига тўғри келиб, 23,8 фоизни

ташкил этади. Бу албатта вазият билан боғ-
лиқ ҳолат, чунки умумий овқатланиш корхо-

налари Ўзбекистонда карантини эълон қи-
линганда биринчилардан бўлиб ёпилди ва

ҳанузгача тўлиқ фаолият кўрсатаётганлиги

йўқ, фақат тайёр таомларни етказиб бериш
фаолияти тикланган холос. Кейинги улуш-

ларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш кор-
хонали ва транспорт эгаллаб турибди (мос

равишда 17,9 %, 17,0 % ва 12,9 %). Шунинг-
дек мехмонхона хизматининг улуши ҳам 12,9

фоизни ташкил этади. Умуман олганда пан-
демия даврида ҳаво транспорти ва туризм

билан биргалик меҳмонхона хизмати ҳам энг
катта талофат кўрган соҳа ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олиб бу соҳаларга алоҳида им-
тиёзлар тақдим этилди, яъни 2020 йил 1

апрелдан 31 декабрга қадар туроператорлар,
турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона

хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўр-
сатувчи субъектлар, “Uzbekistan Airways” АЖ

ва унинг таркибий бўлинмалари, “Uzbekistan
Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация маркази”

ДУК ер ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод
қилинди ва ижтимоий солиқни камайтирил-

ган ставкада, яъни 12 фоиз ўрнига 1 фоиз
миқдоридаги ставка бўйича тўлаши белги-

ланди[5].

Қишлоқ хўжалиги учун берилган имти-

ёзлар хўжалик юритувчи субъектлар кесими-

да 1,5 фоизни ташкил этиб, суммада олиб
қарайдиган бўлсак 200,4 млн сўмдан ортиқни

ташкил этади. Бу ерда албатта фермер хўжа-
ликлари учун сув ресурсларидан фойдалан-

ганлик учун солиқ бўйича ставкани икки
марта камайтириш натижасида улар ихтиё-

рида қолдириладиган маблағлар киртилима-
ган.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

125

2-расм. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон

Фармонига мувофиқ тўланиши кечиктирилган солиқ суммалари, млн.сўм[12]

Келтирилган расм маълумотларининг

кўрсатишича, тўланиши кечиктирилган со-

лиқлар суммасида ишлаб чиқариш корхона-
ларига энг катта миқдорда имтиёзлар берил-

ган, бу сумма 3481,6 млн сўмни ташкил этиб,
жамидаги улуши 51,4 фоиздан ошиқроқ,

кейинги навбатни транспорт, қурилиш ва
савдо корхоналари эгаллаб турибди.

Ўзбекистонда пандемия шароитида

қишлоқ хўжалигини бевосита қўллаб-қув-

ватлаш ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъ-
минлаш бўйича қабул қилинган энг йирик

қарорлардан бири сифатида Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг “Коронавирус

пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизли-
гини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқи-

лона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини дав-
лат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қў-

шимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-

4700-сонли Қарори бўлди. Мазкур қарорда
фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув-

лари захираси мавжуд бўлган ерларни фойда-
ланишга киритиш, уларни қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига им-
тиёзли равишда ажратиладиган ҳамда ер

майдонларини контурлар кесимида ҳисоб-
китоби асосида лойиҳаларни шакллантириш

учун зарур маблағлар туман бюджети ҳисо-
бидан қоплаб бериш (субсидиялаш) тартиби

жорий этилди[6]. Инқирозга қарши курашиш
дастури доирасида ажратилган маблағлардан

ер майдонларини фойдаланишга киритиш
учун туман бюджетларига 300 миллиард сўм

ажратиб берилиши кўзда тутилди. Шу билан

бирга қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқа-
рувчилари ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ

хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш-
дан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи

ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланганлиги,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишти-

риш ва сақлаш учун, шунингдек, ипак қурти
етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ

хўжалиги корхоналари балансида бўлган
мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қий-

мати юридик шахсларнинг мол-мулкига со-
линадиган солиқни ҳисоблашда солиқ база-

сидан камайтирилиши, томчилатиб суғориш
тизими қўлланиладиган ва қишлоқ хўжалиги

мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ер-
лар беш йил муддатга ҳамда янги барпо эти-

лаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгал-
лаган ерлар, дарахтларнинг қатор оралари-

дан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун

фойдаланишдан қатъи назар, уч йил муддат-
га ер солиғидан озод қилинганлиги маълу-

мот учун қабул қилинди.

Шу билан бирга пандемия даврида

иқтисодиётни рағбатлантириш бўйича қабул
қилинган ҳужжатларнинг ижтимоий йўнал-

тирилганлик жиҳатларидан бири сифатида
республикада, айниқса қишлоқ жойларда

аҳоли банлиги ва даромадларининг барқа-
рорлигини таъминлашга қаратилганлиги

муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Ўзбекис-
тон Республикаси Президентининг 2020

йилнинг 8 июнида қабул қилинган “Тадбир-
корлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни

давлат томонидан тартибга солишни содда-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

126

лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4742-сон Қарорига мувофиқ ўзини ўзи

банд қилган шахсларни рўйхатга олиш меха-
низми соддалаштирилиб, хабар бериш тар-

тибида ўзини ўзи банд қилиш бўйича рўй-
хатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали

штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мо-
биль илова ёки ихтиёрий равишда солиқ

тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга
оширилиши имконияти яратилди ҳамда шу

пайтга қадар татбиқ этилган вақтинчалик
меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бе-

кор қилинди. Бундай фаолият билан шуғул-
ланувчи жисмоний шахслар учун ижтимоий

солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг
камида 50 фоизи ҳажмида тўлаши ва шу

асосда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми
аниқланиши ва ушбу фаолиятлар билан

шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида
уч нафар бўлган оилавий корхоналар айлан-

мадан солиқ ставкаларини икки баробарга

камайтириш имкони берилди. Шунингдек
2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган

шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фао-

лият турлари рўйхати 24 тадан 67 тага
кенгайтирилди [7].

Хулоса ва таклифлари.

Умумий хулоса

қилинганда Ўзбекистонда амалга оширила-

ёт-ган коронавирус пандемияси ва глобал
инқироз ҳолатларининг қишлоқ хўжалигига

таъсирини камайтиришга қаратилган чора-
лар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

- ички бозорда озиқ-овқат хавфсизли-

гини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжали-

ги маҳсулотлари етиштиришнинг барқарор-
лигини сақлаб қолиш;

- иқтисодий қийинчиликка учраган

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи-

ларни солиқ имтиёзларини тақдим этиш,
солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш

орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни ва экспортини рағбатлан-

тириш, қишлоқ жойларида истиқомот қилув-
чи аҳолининг даромадларини кескин пасайи-

шини олдини олиш.

- ер ости сувлари захираси мавжуд

бўлган ерларни фойдаланишга киритиш янги

иш ўринларини яратиш, ишсизликни олдини
олиш қаратилган.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy.

29 April 2020 - Issue 1

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз

ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони

3. Бозоров А. Три пакета антикризисных мер: что не пропустить в налоговых льготах и преференциях. Журнал

налогообложение и бухгалтерский учет. №5, 2020 год.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва

тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сон Фармон

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт

тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон
Фармони.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли Қарори

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 8 июнида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи

банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон Қарори

8.

https://ru.euronews.com/2020/04/21/virgin-australia-financial-collapse

9.

https://wttc.org/en-us/COVID-19/Member–Hub

10.

http://www.fao.org/3/ca8869ru/CA8869RU.pdf

11. www.soliq.uz. маълумотлари асосида тайѐрланди.

12.

https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq---million-somlik-soliqlar-muddati-kechiktirildi

ПЕРСПЕКТИВЫ ПЕРЕХОДА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН НА МЕЖДУНАРОДНЫЕ

СТАНДАРТЫ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ

Зулунова Феруза Анваровна -

РЭУ имени Г.В. Плеханова

кафедра «Финансы и кредит», к.э.н., доцент

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиши ва

мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги обрўсини оширишнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар:

Ҳалқаро стандартлар, молиявий ҳисобот, ислоҳотлар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy.

April 2020 - Issue 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз

ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони

Бозоров А. Три пакета антикризисных мер: что не пропустить в налоговых льготах и преференциях. Журнал

налогообложение и бухгалтерский учет. №5, 2020 год.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва

тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сон Фармон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт

тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон

Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-

қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 8 июнида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи

банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон Қарори

https://ru.euronews.com/2020/04/21/virgin-australia-financial-collapse

https://wttc.org/en-us/COVID-19/Member–Hub

http://www.fao.org/3/ca8869ru/CA8869RU.pdf

www.soliq.uz. маълумотлари асосида тайѐрланди.

https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq---million-somlik-soliqlar-muddati-kechiktirildi

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов