Состояние экономического развития сельского хозяйства Андижанской области статистическая оценка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
367-373
22
3
Поделиться
Айсачев, А. (2021). Состояние экономического развития сельского хозяйства Андижанской области статистическая оценка. Экономика И Образование, (4), 367–373. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7644
Абдулфотикс Айсачев, Андижанский институт машиностроения

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье оценивается состояние экономического развития аграрного сектора Андижанской области, факторы, влияющие на них, динамика развития отраслей, роль экономики региона в макроэкономических показателях

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

367

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҒИНИ ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Айсачев Абдулфотих Абдулфаизович -

Андижон машинасозлик институти

докторанти

Аннотация:

Ушбу мақолада Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғини иқтисодий ривожланиш ҳолати,

уларга таъсир қилувчи омиллар, соҳаларнинг ривожланиш динамикаси, макроиқтисодий кўрсаткичларда вилоят

иқтисодиётининг тутган ўрнига баҳо берилган.

Таянч иборалар:

қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, ялпи ички маҳсулот, ялпи ҳудудий маҳсулот,

деҳқон хўжалиги, чорвачилик, таркибий ўзгаришлар, инвестиция, ҳудуд иқтисодиёти, иқтисодий-статистик таҳлил,
аграр ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар.

СОСТОЯНИЕ ЭКОНОМИЧЕСКОГО РАЗВИТИЯ СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВА

АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ СТАТИСТИЧЕСКАЯ ОЦЕНКА

Айсачев Абдулфотикс Абдулфаизович -

Андижанский институт машиностроения

докторант

Аннотация:

В статье оценивается состояние экономического развития аграрного сектора Андижанской

области, факторы, влияющие на них, динамика развития отраслей, роль экономики региона в макроэкономических
показателях.

Ключевые слова:

сельское хозяйство, сельскохозяйственное производство, валовой внутренний продукт,

валовой региональный продукт, сельское хозяйство, животноводство, структурные изменения, инвестиции,

региональная экономика, экономико-статистический анализ, аграрная реформа, социально-экономические процессы.

STATUS OF ECONOMIC DEVELOPMENT OF AGRICULTURAL SECTOR IN

ANDIZHAN REGION STATISTICAL ASSESSMENT

Aysachev Abdulfotix Abdulfaizovich

Andijan Institute of Mechanical Engineering

PhD student

Abstract:

The article assesses the state of economic development of the agricultural sector of the Andijan region, the

factors affecting them, the dynamics of the development of industries, the role of the region's economy in macroeconomic
indicators.

Keywords:

agriculture, agricultural production, gross domestic product, gross regional product, agriculture, animal

husbandry, structural changes, investments, regional economy, economic and statistical analysis, agrarian reform, socio-

economic processes.

Кириш.

Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар-

ни ўрганиш соҳасида ҳудудларнинг алоҳида

тармоқ хусусиятлари ва уларнинг ривожлани-

шидаги ўзига хос жиҳатларни ўрганиш яхлит

ҳудуднинг таркибий таҳлили аниқлигини оши-

ради. Мамлакатимиз иқтисодиёти таркибий ту-

зилишида бугунги кунгача қишлоқ хўжалиги
тармоғининг улуши асосий тармоқ ва соҳалар

қаторида сезиларли улушга эга бўлсада, амалга

оширилаётган таркибий ўзгаришлар натижаси-

да яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳаж-

ми ортиб борган ҳолда улуши пасайиб бормоқ-

да. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби сифа-

тида иқтисодиётнинг миллий ва ҳудудий кеси-

мида саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа-

ларнинг жадал суръатларда ривожланаётганли-
гини кўрсатиб ўтиш мумкин

1

.

Мамлакатимизда аграр ислоҳотлар доира-

сида тадбиркорлик фаолияти шаклларини ри-

вожлантириш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий

ва иқтисодий чора-тадбирлар амалга ошириб

келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-

2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида аг-

рар соҳада тадбиркорлик фаолиятини ривож-

лантириш ва диверсификациялашни қўллаб-

қувватлаш учун тажриба-синов тариқасида ин-
вестициявий дастурларни амалга ошириш, ки-

чик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлиги ҳузуридаги тадбиркорлик фаолияти-

ни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фао-

лиятини такомиллаштириш масалаларига ало-
ҳида эътибор қаратиб ўтилган

2

.

2019 йил охирида жаҳон мамлакатларини

иқтисодий жиҳатдан қийин ҳолатга туширган

пандемия шароитида мамлакатимиз иқтисодиё-
тининг муҳим тармоқларидан бири қишлоқ хў-

жалиги тармоғи бўлганлигини инобатга олади-

ган бўлсак, ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги

тармоғида юз бераётган ўзгариш тенденцияла-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

368

ри асосида уни ривожлантиришнинг стратегик

йўналишларини белгилаш бугунги кундаги дол-

зарб масалалардан ҳисобланади.

Адабиётлар таҳлили.

Макро ва мезо да-

ражада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг

статистик таҳлили алоҳида мамлакатлар ҳамда

минтақа (ҳудуд)лар бўйича кўпгина олимлар ва

тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Жумла-
дан, Ё.Абдуллаев ва Н.Соатовлар

3

иқтисодий-

статистик таҳлилнинг назарий жиҳатларини,
Т.Шодиев

4

қишлоқ хўжалиги тармоғини ри-

вожлантиришнинг эконометрик моделларини
назарий ва амалий жиҳатдан, Д.Пармакли

5

қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг ўзига хос

жиҳатлари ва қонуниятларини назарий жиҳат-

дан ўрганишган бўлса, В.Сомов алоҳида ҳудудий

бирлик қишлоқ хўжалиги ривожланишини иқ-
тисодий-статистик жиҳатдан таҳлил қилган

6

.

Юқоридаги тадқиқотларда қишлоқ хўжа-

лиги тармоғи ривожланишини макро ва мезо

даражада иқтисодий-статистик таҳлил қилиш

назарий жиҳатдан ўрганилган бўлсада, бугунги

кунгача мамлакатимиз ҳудудий бирликлари

қишлоқ хўжалиги тармоғи мезо даражада чуқур

таҳлил қилиниб, ундаги ўзгариш тенденцияла-

рини аниқлаш асосида ҳудудий тармоқ ривож-

ланишининг асосий йўналишларини белгилаш

бўйича тадқиқотлар етарли даражада амалга

оширилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу тадқи-

қотни амалга оширишда ҳудудларда қишлоқ хў-

жалиги тармоғини иқтисодий ривожланиш ҳо-

латини статистик баҳолашнинг назарий-услу-

бий асослари, аграр соҳада кичик бизнес риво-

жи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори та-

раққиётидаги роли, унга таъсир қилувчи омил-

ларни ўрганиш каби йўналишларда илмий тад-

қиқот ишини олиб борган бир қатор олимлар-

нинг ишлари назарий жиҳатдан таҳлил қилин-

ди. Тадқиқот методологияси сифатида илмий

тадқиқотларнинг диалектика назариясига таян-

ган ҳолда анализ ва синтез усулларидан фойда-

ланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Андижон вилояти мамлакат қишлоқ хўжалиги

тармоғида Самарқанд ва Тошкент вилоятидан

кейин энг кўп миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳ-

сулоти етиштирувчи ҳудудий бирлик бўлиб,

йиллар давомида етиштирилган ҳудудий ялпи

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми барқарор

ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган (1-жад-

вал).

1-жадвал

Миллий иқтисодиёт ва Андижон вилояти асосий макро (мезо) иқтисодий

кўрсаткичларининг ўзгариши, млрд. сўм

7

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Ялпи ички маҳсулот, млрд.
сўм

78936,6 103232,6 127590,2 153311,3 186829,5 221350,9 255421,9 317476,4 424728,7 529391,4 602551,4

Вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулоти (млрд. сўм)

4497,3 6183,4 7623,8 9918,6 11872,3 13914,0 16115,6 19753,0 27144,4 33802,1 38531,0

Мамлакат кўрсаткичидаги
улуши (%)

5,7

6,0

6,0

6,5

6,4

6,3

6,3

6,2

6,4

6,4

6,4

Миллий иқтисодиётга
киритилган инвестициялар
ҳажми, млрд. сўм

16463,6 19500,0 24455,3 30490,1 37646,2 44810,4 51232,0 72155,2 124231,3 195927,3 202126,8

Вилоят иқтисодиётига
киритилган инвестициялар

ҳажми, млрд. сўм

726,2 1037,2 1379,9 1462,3 1645,0 1956,5 2188,5 2986,0 4711,9 7452,1

8755,1

Мамлакат кўрсаткичидаги
улуши (%)

4,4

5,3

5,6

4,8

4,4

4,4

4,3

4,1

3,8

3,8

4,3

Ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти, млрд. сўм

30856,7 45285,9 55750,0 66435,3 81794,3 99604,6 115599,2 148199,3 187425,6 216283,1 249754,5

Ялпи ҳудудий қишлоқ хўжа-
лиги маҳсулоти, млрд. сўм 2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

Мамлакат кўрсаткичидаги
улуши (%)

9,2

9,4

9,5

9,9

9,8

9,8

10,3

10,3

10,5

11,0

10,5

Юқоридаги жадвал маълумотларида кел-

тирилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

ва Андижон вилотининг ҳудудий кўрсаткичла-

ри таҳлили вилоят иқтисодиётининг миллий

иқтисодиётдаги аҳамиятини аниқроқ кўриш

имконини беради.

Андижон вилояти эгаллаган ҳудуди жиҳа-

тидан бошқа вилоятлардан анча кам ҳудудни

эгаллаган бўлсада, аҳоли сони жиҳатидан ол-

динги ўринлардан (ҳозирги кунда вилоятда

доимий аҳоли сони 3188,2 минг киши бўлиб,

аҳоли сони бўйича республикамизда тўртинчи

ўринда туради) бирини эгаллайди ва шу билан

боғлиқ ҳолда аҳоли зичлиги бўйича мамлакат

бўйича биринчи ўринда туради (Навоий вилоя-

тида 1 км

2

га 9 киши, Қорақалпоғистон Респуб-

ликасида 1 км

2

га 11 киши, Андижон вилоятида

эса 1 км

2

га 733 киши тўғри келади).

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

369

Табиий-иқлим ҳамда демографик омиллар

таъсирида 2010 йилда вилоят ҳудудий маҳсу-

лоти мамлакат ялпи ички маҳсулотининг

5,9 %ни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2020

йилга келиб 0,6 % га ортиши натижасида

6,5 %ни ташкил қилган. Республика ялпи ички

маҳсулоти кўрилаётган 11 йил давомида 7,8

марта ўсиб, ўртача йиллик ўсиш даражаси

6,3 ¿ни ташкил этган бўлса, Андижон вилояти

бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот 2010-2020 йил-

лар давомида 8,7 марта ўсиб, ўртача йиллик

ўсиш даражаси 5,2 ¿ бўлган. Кўрсаткичларни

таққослаш вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг

умумий ўсиш даражаси мамлакат кўрсаткичи-

дан юқори, ўртача ўсиш даражаси эса бир оз

пастлигини кўрсатади.

Ялпи ички маҳсулот ва ҳудудий маҳсулот

ҳажмининг ўзгариши кўп жиҳатдан миллий ёки
ҳудудий иқтисодиётга жалб этилган ва ўзлаш-

тирилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ. Мил-

лий иқтисодиёт бўйича 2010-2020 йиллар даво-

мида асосий капиталга киритилган инвестиция-

лар ҳажми 12,6 марта ортиб, 2010 йилдаги

16463,6 млрд. сўмдан, 2020 йилда 202126,8

млрд. сўмга етган. Мамлакат бўйича ушбу кўр-

саткичнинг йиллар давомидаги ўртача ўсиш да-

ражаси 3,2 ¿ни ташкил қилган ва бу кўрсаткич-

нинг аввалги йилга нисбатан ўсиш даражаси

2017-2019 йилларда 4,0 ¿ атрофида бўлган.

Вилоят миқёсида ҳудуд иқтисодиётига ки-

ритилган инвестициялар ҳажми мамлакат дара-

жасидан бир оз пастроқ бўлган. Хусусан, ўтган

11 йил давомида вилоят иқтисодиётига кири-

тилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 10,3

марта ўсган бўлиб, 2010 йилдаги 726,2 млрд.

сўм инвестиция ҳажми 2020 йилга келиб 7882,9
млрд сўмга етган.

Вилоят бўйича ҳудудий иқтисодиётга

киритилган инвестициялар ҳажмининг 11 йил

давомидаги ўсиш даражаси 10,8 мартани таш-

кил этган бўлиб, ўсиш даражасида 2010-2011

йиллардан сўнг пасайиш ва 2017 йилдан бош-

лаб кескин ўсиш тенденцияси кузатилади. Жум-

ладан, 2017-2020 йилларда ҳудудий иқтисоди-

ётга киритилган инвестициялар ҳажмининг

ўсиш даражаси 26,3 ¿ атрофида бўлган.

Андижон вилояти бўйича ҳудудий иқтисо-

диётга киритилган инвестициялар ҳажмининг

макро даражадаги кўрсаткичдаги улушининг

ўзгаришида ҳам ўзига хос ўзгариш тенденция-

сини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткич 2011-2012

йиллар давомида ўсган (мос равишда 5,3 ва

5,6 ¿) бўлса, 2013-2020 йиллар давомида барқа-

рор пасайганлигини (2020 йилда 3,9 % ни таш-

кил қилган) кўриш мумкин. Бу албатта, бошқа

вилоятларда

иқтисодиёт

тармоқларининг

Андижон вилоятига нисбатан фаолроқ инвести-

цион ҳаракати билан изоҳланиши мумкин.

Андижон вилояти мамлакат қишлоқ хў-

жалиги тармоғида Самарқанд ва Тошкент

вилоятидан кейин энг кўп миқдордаги қишлоқ

хўжалик маҳсулоти етиштирувчи ҳудудий

бирлик бўлиб, йиллар давомида етиштирилган

ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

ҳажми барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга

бўлган.

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкин-

ки, 2010-2020 йиллар оралиғидаги 11 йил да-

вомида вилоятда яратилган ҳудудий қишлоқ

хўжалиги маҳсулоти ҳажми 2841,1 млрд. сўмдан

16454,5 млрд. сўмга ўзгариб, 5,8 мартага ортган.

Ушбу кўрсаткични мамлакат қишлоқ хўжалиги

тармоғида яратилган кўрсаткичнинг ўсиш

суръатига таққосланганда, вилоят кўрсаткичи

мамлакат даражасидаги кўрсаткичдан 0,4 марта

кўпроқ ўсганлиги кўринади.

Кўрилаётган даврда Андижон вилоятида

яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

мамлакат даражасидаги кўрсаткичнинг 9-

11 %ни ташкил этиб, йиллар давомида барқа-

рор ўсиш даражасига эришган ва 2020 йилдаги

улуши 2010 йилдаги кўрсаткичга нисбатан

0,6 % га ортган. Вақтли қатордаги қийматлар

таҳлили аввалги йилларга нисбатан вилоят

кўрсаткичининг 2013, 2016 ва 2019 йилларда

мос равишда 0,4, 0,5 ва 0,8 % га жадал суръат-

ларда ўсганлигини ва бу ўсиш вилоят қишлоқ

хўжалиги тармоғидаги маълум бир табиий-

иқтисодий омилларнинг таъсирида юз берган-

лигини акс эттиради.

Вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғининг

кўрилаётган даврдаги ривожланишига тармоқ-

нинг асосий ишлаб чиқариш ресурси ҳисоблан-

ган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
экин майдонларининг ўзгариши ҳам маълум

даражада ўз таъсирини кўрсатади (2-жадвал).

Андижон вилояти ҳудудий қишлоқ хўжа-

лиги тармоғи томонидан қишлоқ хўжалиги маҳ-

сулотлари етиштириш учун фойдаланиладиган

экин майдонлари ўтган 11 йил давомида деярли

ўзгармасдан қолган бўлсада, 2012-2015 йиллар

оралиғида экин майдонларининг маълум дара-

жада қисқарганлиги ва 2020 йилга келиб, аввал-

ги кўрсаткичга ўсган.

Республика қишлоқ хўжалиги тармоғи то-

монидан фойдаланиладиган экин майдонлари-

нинг кўрилаётган даврда 10,8 ¿га қисқарганли-

ги эътиборга олинадиган бўлса, вилоят ҳудудий

қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин

майдонларининг ўзгариш даражасини ижобий

баҳолаш мумкин. Чунки, вилоятда қишлоқ хўжа-

лигида фойдаланилувчи экин майдонларининг

республика кўрсаткичидаги улуши ўтган давр

мобайнида 6,2 % дан 6,9 % га ортиб, ўсиш дара-

жаси 0,7 % ни ташкил этган.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

370

2-жадвал

2010-2020 йилларда Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги айрим

ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг таҳлили

7

Кўрсаткичлар

Йиллар

2020 йилда

2010 йилда-

гига нисбатан

мутлоқ

ўзгариш (+, -)

2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020

Вилоят қишлоқ хўжалиги экинлари
майдони, минг га

230,1 230,2 229,6 229,9 229,9 230,0 230,0 230,1 230,2 230,2 230,1

100,0

Мамлакат кўрсаткичидаги улуши (%)

6,2

6,4

6,3

6,3

6,2

6,2

6,2

6,6

6,8

6,9

6,8

+0,6

Вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғида
бандлар сони, минг киши

692,2 723,4 725,1 762,1 797,5 817,6 820,5 822,4 781,7 778,9 773,4

81,2

Мамлакат кўрсаткичидаги улуши (%)

22,2

22,4

22,3 22,4 22,6 22,7 22,5 22,4

22,1 22,0 22,0

-0,2

Вилоятдаги умумий бандлар сонидаги
улуши (%)

25,9

26,7

26,3 27,2 27,9 28,1 27,7 27,3

25,5 24,9 24,4

-1,0

Жадвалдаги асосий кўрсаткичлардан яна

бири бўлган тармоқда банд бўлган меҳнат ре-

сурслари сонининг ўзгариш даражаси ҳудуд

қишлоқ хўжалиги ривожланишининг сифат жи-

ҳатларини ўзида акс эттириб, қишлоқ хўжалиги

тармоғида бевосита меҳнат унумдорлиги дара-

жасининг ўзгариш хусусиятларини аниқлаш им-

конини беради.

Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тар-

моғида банд бўлган меҳнат ресурслари сони

2010 йилда 692,2 минг кишини ташкил этган

бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилда 11,7 ¿га ортган

ва 773,4 минг кишига етган. Вилоятнинг ушбу

соҳада банд бўлган меҳнат ресурслари миқдори

мамлакат қишлоқ хўжалигида бандларнинг

22,0-22,7 % оралиғидаги улушни ташкил этган

ва бу кўрсаткич 2010-2020 йиллар оралиғида

0,2 % га пасайган. Вилоят қишлоқ хўжалигида

банд аҳолининг жами банд аҳолидаги улуши эса

24,9-28,1 ¿ни ташкил этган ва бу кўрсаткич-

нинг йиллар давомидаги ўзгариши таҳлили

2015 йилгача ўсиш ва кейинги йилларда паса-

йиш тенденциясига эга бўлиб, 2020 йилда 2010

йилдагидан 0,5 ¿га пасайганлигини (24,4 %)

кўрсатади.

Таҳлилий маълумотлардан кўриш мум-

кинки, вилоят ҳудудий иқтисодиётидаги тарки-

бий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалиги

тармоғида банд бўлган меҳнат ресурслари сони

миқдор жиҳатидан ортиб борган бўлсада, са-

ноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал

суръатда ривожланиши таъсирида улуш жиҳа-

тидан пасайиб борган. Бу ҳолат, бир томондан,

ҳудудий тармоқнинг маълум даражада интен-

сив ривожланиб боришини таъминласа, иккин-

чи томондан, аҳоли зичлиги мамлакат даража-

сида энг тиғиз бўлган вилоятда қишлоқ хўжали-

ги тармоғидан бўшаган меҳнат ресурсларини

иш билан таъминлаш борасидаги бандлик

муаммосини маълум даражада кескинлаштира-

ди. Юқоридаги таҳлиллар Андижон вилояти бў-

йича қишлоқ хўжалиги тармоғининг умумлаш-

ган кўрстакичларидаги ўзгаришлар ҳолатини

акс эттирсада, бу кўрсаткичлар таҳлили тармоқ-

нинг вилоят ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги тар-

моғи соҳалари ҳамда корхоналари кесимида юз

бераётган ўзгаришлар хусусиятларини аниқ

тавсифлаб бера олмайди. Шуни ҳисобга олган

ҳолда, тадқиқотда вилоят ҳудудий қишлоқ хў-

жалиги ривожланиши ҳолатини вилоятнинг ша-

ҳар ва туманлари, тармоқнинг деҳқончилик ва

чорвачилик соҳалари ҳамда асосий корхона

шакллари бўйича таҳлиллар амалга оширилди.

Вилоят ҳудудлари кесимида қишлоқ хўжа-

лиги ишлаб чиқариши ҳажмининг ўзгариши

қишлоқ хўжалиги учун қулай ҳисобланган ҳуду-

дий бирлик (шаҳар ва туман)ларнинг тармоқ

учун қулай шароитларига боғлиқ ҳолда юз бер-

ган (3-жадвал).

Вилоятнинг 3 та шаҳридан Андижон ва

Хонобод шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лотлари ишлаб чиқариш ҳажми умумий миқдор

жиҳатидан ўсиш тенденциясига эга бўлган бўл-

сада, Хонобод шаҳрининг вилоят ялпи ҳудудий

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмидаги улуши

ўтган 10 йил давомида 0,1 % га пасайган,

Андижон шаҳрининг улуши эса 0,3 % га ортган.

Асака шаҳрида эса 2010 йилдан бошлаб

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқари-

ши статистик ҳисобдан чиқарилганлиги сабаб-

ли 2011 йилдан бошлаб, бу шаҳар бўйича қиш-

лоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ҳажми мавжуд эмас.

Туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми таҳлили

соҳани ривожлантириш учун мавжуд табиий-

иқлим ресурслари ҳамда тармоқ корхоналари

томонидан ишлаб чиқаришнинг интенсив ри-

вожлантириш омиллари ҳисобига ялпи ҳудудий

қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуш Асака

(2,2 ¿), Улуғнор (1,1 ¿), Бўз (0,8 ¿), Жалақудуқ

(0,8 ¿) ва Шаҳрихон туманларида жадал ўсиш

тенденциясига эгалигини, Андижон (-2,5 %),

Избоскан (-1,1 ¿), Балиқчи (-1,0 %) ва Қўрғон-

тепа (-0,8 ¿) туманларида эса пасайиш тенден-

цияси юз берганлигини кўрсатади.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

371

3-жадвал

Андижон вилояти ҳудудлари бўйича 2010-2019 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқариши ҳажмининг ўзгариши, фоизда

7

Ҳудудлар

Йиллар

2019

йилда 2010

йилдагига

нисбатан

ўзгариш

(+,-)

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Вилоят бўйича,
млрд. сўм

2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

х

Фоизда

100,0

100,0 100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

х

Шаҳарлар

Андижон ш.

2,9

2,8

2,7

2,6

2,6

2,5

2,5

2,4

2,5

2,4

2,4

-0,5

Асака ш.

1,3

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

-1,3

Хонобод ш.

0,8

0,8

0,7

0,7

0,7

0,7

0,7

0,6

0,5

0,5

0,5

-0,3

Туманлар

Андижон

6,1

5,9

5,8

5,9

5,8

5,9

6,4

6,7

6,6

6,6

6,3

0,2

Асака

9,2

9,5

9,3

9,3

9,3

9,3

9,0

8,7

6,3

5,9

5,8

-3,4

Балиқчи

7,5

7,5

7,4

7,3

7,3

6,8

6,7

6,7

7,2

7,3

7,4

0,0

Бўз

4,7

4,8

4,6

4,7

4,7

4,4

5,2

5,2

5,1

5,3

5,4

0,7

Булоқбоши

4,8

4,9

4,9

4,9

5,0

5,0

5,2

5,2

5,2

5,3

5,4

0,6

Жалақудуқ

9,1

9,1

8,8

9,0

9,0

9,3

9,7

10,4

9,7

9,4

9,5

0,3

Избоскан

6,7

6,6

6,6

6,6

6,5

6,6

6,5

6,4

6,1

5,6

5,7

-1,0

Улуғнор

3,6

3,5

3,5

3,4

3,4

3,3

3,2

3,2

3,9

3,8

3,9

0,3

Марҳамат

7,5

7,7

7,7

7,4

7,4

7,5

7,5

7,3

7,2

7,3

7,5

0,0

Олтинкўл

7,6

8,9

9,7

10,3

10,4

10,4

9,8

9,6

10,0

9,9

9,8

2,2

Пахтаобод

7,0

6,9

6,8

6,5

6,5

6,6

6,4

6,5

7,3

7,3

7,1

0,2

Хўжаобод

8,2

8,2

8,4

8,5

8,5

8,5

9,0

9,3

9,3

9,8

9,8

1,6

Шахрихон

8,2

8,2

8,1

7,9

7,8

7,7

7,3

7,3

8,0

7,9

7,8

-0,4

Қўрғонтепа

4,7

4,8

4,9

5,0

5,0

5,4

4,9

4,5

5,1

5,5

5,7

1,0

Ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсуло-

тидаги улуш миқдори бўйича 2019 йилга келиб

Асака (9,6 ¿), Жалақудуқ (10,0 ¿) ва Шахрихон

(8,9 ¿) туманлари бошқа шаҳар ва туманларга

нисбатан юқори улушга эга бўлиб, бу 3 туман

томонидан охирги йилларда ҳудудий қишлоқ

хўжалиги маҳсулотининг 28 ¿дан ортиқроғи

ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғининг

деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларида ишлаб

чиқарилаётган маҳсулот ҳажмининг 2010-2020

йиллардаги ўзгариш ҳолати таҳлили ҳам тар-

моқ соҳаларида сезиларли ўзгаришлар юз бера-

ётганлигини кўрсатади (4-жадвал).

4-жадвал

Андижон вилоятида ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг

тармоқ соҳалари бўйича ўзгариши

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012 2013 2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти, млрд. сўм

2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

Фоизда

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0

100,0 100,0 100,0

100,0 100,0

Деҳқончилик маҳсулоти, млрд. сўм

1886,1 2819,5 3373,0 4150,3 5059,1 6436,8 7852,5 10516,8 13106,5 15926,3 16840,0

Улуши, %

66,4

66,1

63,8

63,1

63,3

65,7

66,1

68,8

66,8

67,2

64,4

Чорвачилик маҳсулоти, млрд. сўм

955,0 1445,4 1910,6 2425,1 2933,3 3359,8 4020,9 4774,1 6499,8

7760 9302,8

Улуши, %

33,6

33,9

36,2

36,9

36,7

34,3

33,9

31,2

33,2

32,8

35,6

Кўрилаётган даврда вилоятда деҳқончи-

лик соҳаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳ-

сулот ҳажми 2010 йилдаги 2841,1 млрд. сўмдан

2020 йилда 26142,8 млрд. сўмга етган ва соҳа-

нинг ялпи маҳсулоти ўтган 11 йил давомида 9,2

мартага ортган. Деҳқончилик ва чорвачилик

соҳаларининг вилоят ҳудудий ялпи қишлоқ

хўжалиги маҳсулотидаги улушида чорвачилик
соҳаси улушининг ортиши билан боғлиқ тен-

денция кузатилади. Хусусан, 2010 йилда ҳуду-

дий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотида деҳ-

қончилик соҳасининг улуши 66,4 % ни, чорвачи-

лик соҳасининг улуши 33,4 % ни ташкил этган

бўлса, 2020 йилга келиб бу нисбат соҳалар бў-

йича мос равишда 64,4 ¿ ва 35,6 % га ўзгарган.

Бундан кўринадики, чорвачилик соҳасида маҳ-

сулот ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига

мутаносиб равишда деҳқончилик соҳасининг

ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улу-
ши ортиб борган.

Андижон вилояти ҳудудий ялпи қишлоқ

хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг хўжалик юри-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

372

тиш шакллари бўйича таҳлили 3 турдаги қиш-

лоқ хўжалик корхоналари томонидан ишлаб чи-

қарилган маҳсулотнинг ҳудудий қишлоқ хўжа-

лиги маҳсулотидаги улушининг ўзгаришида ҳам

маълум бир ўзгариш тенденциялари мавжудли-

гини аниқлаш имконини берди (5-жадвал).

5-жадвал

Андижон вилоятида ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг хўжалик

юритиш шакллари бўйича ўзгариши

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010 2011 2012 2013 2014 2015

2016

2017

2018

2019 2020

Ҳудудий ялпи қишлоқ хўжали-

ги маҳсулоти, млрд. сўм

2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

Фоизда

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0

100,0

100,0

Деҳқон хўжаликлари, млрд. сўм 1918,8 2817,9 3551,5 4523,8 5546,6 6851,7 8302,0 10846,6 13483,9 15710,6 16978,9

Улуши, %

67,5

66,1

67,2

68,8

69,4

69,9

69,9

70,9

68,8

66,3

64,9

Фермер хўжаликлари, млрд. сўм 890,5 1397,9 1669,1 1976,8 2361,6 2842,2 3462,8 4340,2 5931,8 7626,4 8520,7

Улуши, %

31,4

32,8

31,6

30,1

29,5

29,0

29,2

28,4

30,2

32,2

32,6

Бошқа қишлоқ хўжалиги корхо-

налари, млрд. сўм

31,8

49,1

63,0

74,8

84,2

102,7 108,6 104,1 190,6

349,7

643,2

Улуши, %

1,1

1,1

1,2

1,1

1,1

1,1

0,9

0,7

1,0

1,5

2,5

Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликлари томони-

дан 2010 йилда 1918,8 млрд. сўмлик маҳсулот

ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилга келиб бу

кўрсаткич 8,8 мартага ортиб, 16978,9 млрд.

сўмга етган.

Деҳқон хўжаликлари томонидан яратил-

ган маҳсулот ҳажмининг ҳудудий ялпи қишлоқ

хўжалиги маҳсулотидаги улуши ўтган 11 йил

давомида маълум бир тебранишни кўрсатади.

Умумий ҳолатда деҳқон хўжаликларининг ушбу

кўрсаткичи 2010 йилдаги 67,5 % дан 2020 йилда

64,9 % га камайган (-4,4 %).

Фермер хўжаликлари томонидан кўрила-

ётган даврда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми

2010-2020 йиллар давомида барқарор ўсиб

борган, аммо фермер хўжаликларининг ҳудудий

қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуши ўтган

11 йил давомида пасайиш тенденциясига эгали-

ги кўринади. 2010 йилда фермер хўжаликлари-

нинг ҳудудий қишлоқ хўжалигидаги улуши

31,4 ¿ бўлган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўр-

саткич 32,6 % гача пасайган. Ушбу пасайиш ви-

лоятдаги фермер хўжаликларининг аксарияти

пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганли-

ги, деҳқон хўжаликларининг боғдорчилик, ис-

сиқхона хўжалигини ривожлантириш ҳисобига

ишлаб чиқараётган маҳсулоти ҳажмининг жа-

дал суръатларда ортиб бораётганлиги билан

изоҳлаш мумкин.

Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхо-

налари вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳ-

сулотининг жуда оз қисмини ишлаб чиқараёт-

ган бўлсада, сўнгги йилларда ушбу турдаги

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг умумий

ҳажмдаги улуши ўсиш тенденциясини бошла-
ганлигини кўриш мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Андижон вилояти

ҳудудий иқтисодиёти ва унинг асосий таркибий

қисмларидан ҳисобланган ҳудудий қишлоқ

хўжалиги тармоғидаги ўзгаришларни статистик

маълумотлар асосида таҳлил қилиш вилоят

аграр соҳасида юз берган қуймдаги тенденция-

ларни ажратиб олиш имконини берди:

1. Андижон вилояти эгаллаган ҳудуди жи-

ҳатидан бошқа вилоятлардан анча кам ҳудудни

эгаллаган бўлсада, аҳоли сони жиҳатидан ол-

динги ўринлардан бирини эгаллайди ва шу

билан боғлиқ ҳолда аҳоли зичлиги бўйича мам-

лакат бўйича биринчи ўринда туради. Кўрсат-

кичларни таққослаш вилоят ялпи ҳудудий маҳ-

сулотининг умумий ўсиш даражаси мамлакат

кўрсаткичидан юқори, ўртача ўсиш даражаси

эса бир оз пастлигини кўрсатади.

2. Андижон вилояти бўйича ҳудудий иқти-

содиётга киритилган инвестициялар ҳажми-

нинг макро даражадаги кўрсаткичдаги улуши-

нинг ўзгаришида ҳам ўзига хос ўзгариш тен-

денциясини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткич

2011-2012 йиллар давомида ўсган бўлса, 2013-

2020 йиллар давомида барқарор пасайганлиги-

ни кўриш мумкин.

3. Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги

тармоғи ишлаб чиқариш кўлами ҳамда ҳажми

бўйича мамлакатнинг Самарқанд ва Тошкент

вилоятидан кейин энг кўп миқдордаги қишлоқ

хўжалик маҳсулоти етиштирувчи ҳудудий бир-

лик ҳисобланиб, йиллар давомида етиштирил-

ган ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

ҳажми барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга

бўлган.

4. 2010-2020 йиллар оралиғида вилоятда

яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

ҳажми 5,8 мартага ортган. Ушбу кўрсаткични

мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида яратил-
ган кўрсаткичнинг ўсиш суръатига таққослан-

ганда, вилоят кўрсаткичи мамлакат даражаси-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

373

даги кўрсаткичдан 0,4 марта кўпроқ ўсганлиги

кўринади.

5. Андижон вилояти ҳудудий қишлоқ хў-

жалиги тармоғи томонидан қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланилади-

ган экин майдонлари ўтган 11 йил давомида

деярли ўзгармасдан қолган бўлсада, 2012-2015

йиллар оралиғида экин майдонларининг маъ-

лум даражада қисқарган ва 2020 йилга келиб,

аввалги кўрсаткичга ўсган. Республика қишлоқ

хўжалиги тармоғи томонидан фойдаланилади-

ган экин майдонларининг кўрилаётган даврда

10,8 ¿га қисқарганлиги эътиборга олинадиган

бўлса, вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалигида фой-

даланиладиган экин майдонларининг ўзгариш

даражасини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки

вилоятда қишлоқ хўжалигида фойдаланувчи

экин майдонларининг республика кўрсаткичи-

даги улуши ўтган давр мобайнида 6,2 % дан

6,8 % га ортиб, ўсиш даражаси 0,6 % ни ташкил

этган.

6. Таҳлилий маълумотлардан кўриш мум-

кинки, вилоят ҳудудий иқтисодиётидаги тарки-

бий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалиги

тармоғида банд бўлган меҳнат ресурслари сони

миқдор жиҳатидан ортиб борган бўлсада, са-

ноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал

суръатда ривожланиши таъсирида улуш жиҳа-

тидан пасайиб борган. Бу ҳолат, бир томондан,

ҳудудий тармоқнинг маълум даражада интен-

сив ривожланиб боришини таъминласа, иккин-

чи томондан, аҳоли зичлиги мамлакат даража-

сида энг тиғиз бўлган вилоятда қишлоқ хўжали-

ги тармоғидан бўшаган меҳнат ресурсларини

иш билан таъминлаш борасидаги бандлик

муаммосини маълум даражада кескинлашти-

ради.

7. Вилоят ҳудудлари кесимида қишлоқ хў-

жалиги ишлаб чиқариши ҳажмининг ўзгариши

қишлоқ хўжалиги учун қулай ҳисобланган ҳуду-

дий бирлик (шаҳар ва туман)ларнинг тармоқ

учун қулай шароитларига боғлиқ ҳолда юз бер-

ган. Туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳ-

сулотлари ишлаб чиқариш ҳажми таҳлили соҳа-

ни ривожлантириш учун мавжуд табиий-иқлим

ресурслари ҳамда тармоқ корхоналари томони-

дан ишлаб чиқаришнинг интенсив ривожланти-

риш омиллари ҳисобига ялпи ҳудудий қишлоқ

хўжалиги маҳсулотидаги улуш Асака, Улуғнор,

Бўз, Жалақудуқ ва Шахрихон туманларида

жадал ўсиш тенденциясига эгалигини, Андижон,

Избоскан, Балиқчи ва Қўрғонтепа туманларида

эса пасайиш тенденцияси юз берганлигини кўр-

сатади. Ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лотидаги улуш миқдори бўйича 2019 йилга

келиб Асака, Жалақудуқ ва Шахрихон туманла-

ри бошқа шаҳар ва туманларга нисбатан юқори

улушга эга бўлиб, бу 3 туман томонидан охирги

йилларда ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти-

нинг 28 % дан ортиқроғи ишлаб чиқарилмоқда.

8. Деҳқончилик ва чорвачилик соҳалари-

нинг вилоят ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги

маҳсулотидаги улушида деҳқончилик соҳаси

улушининг ортиши билан боғлиқ тенденция

кузатилди.

9. Ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лоти ҳажмининг хўжалик юритиш шакллари

бўйича таҳлили 3 турдаги қишлоқ хўжалик кор-

хоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсу-

лотнинг ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти-

даги улушининг ўзгаришида ҳам маълум бир

ўзгариш тенденциялари мавжудлигини аниқ-

лаш имконини берди.

Хулоса қилиб айтганда, Андижон вилояти

қишлоқ хўжалиги тармоғини келгуси даврда

ривожлантириш борасидаги ўрта ва узоқ муд-

датли стратегияларни ишлаб чиқиш жараёнида

юқоридаги таҳлиллар асосида аниқланган ўзга-

риш тенденцияларини ҳисобга олиниши тар-

моқни илмий асосланган ҳолда ривожланти-

ришда муҳим аҳамиятга эга.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkatmirziyeevning-oliy-25-01-2020.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-

5853-сонли Фармони (https://lex.uz/).

3. Абдуллаев Ё.А.Статистика назарияси. Дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”, 2003. – 214 б; Соатов Н.М. Статистика:

олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т.: Ибн Сино, 2003. – 744 б.

4. Шадиев Т.Ш. Экономические модели развития сельского хозяйства. – Т.: Фан, 1986. – 168 с.

5. Пармакли Д.М. Экономика сельского хозяйства: учебное пособие для студентов высших учебных заведений /

Д.М.Пармакли, А.Е.Шамин, Н.Коваленко / – Княгинино: НГИЭУ, 2015. – 245 с.

6. Сомов В.Л. Экономико-статистический анализ развития сельского хозяйства Саратовской области. /

Вопросы статистики, 2019, Т.26, № 6. – С. 47-54.

7. Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

расмий

маълумотлари

(http://web.stat.uz/open_data/uz/).

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkatmirziveevninq-oliv-25-01-2020.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Узбекистан Республикаси цишло^ хужалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган стратегиясини тасдицлаш тугрисида"ги ПФ-5853-сонли Фармони (https://lex.uz/).

Абдуллаев Ё.А.Статистика назарияси. Дарслик. - Т.: “Ук>итувчи", 2003. -214 б; Саатов Н.М. Статистика: олий укув юртлариучун дарслик. - Т: Ибн Сино, 2003. - 744 б.

Шадиев Т.Ш. Экономические модели развития сельского хозяйства. - Т.: Фан, 1986. -168 с.

Пармакли Д.М. Экономика сельского хозяйства: учебное пособие для студентов высших учебных заведений / Д.М.Пармакли, А.Е.Шамин, Н.Коваленко / - Княгинино: НГИЭУ, 2015. - 245 с.

Сомов В.Л. Экономико-статистический анализ развития сельского хозяйства Саратовской области. / Вопросы статистики, 2019, Т.26, № 6. - С. 47-54.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика ^умитаси расмий маълумотлари (http://web.stat.uz/open data/uz/).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов