Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
198-203
63
13
Поделиться
Мусалимов, Ш. (2020). Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран. Экономика И Образование, 1(3), 198–203. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4439
Шухрат Мусалимов, Ташкентский финансовый институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье автором глубоко изучен опыт налогообложения недвижимости в зарубежных странах. Кроме того, проанализировано что система налогообложения в любой стране имеет свои особенности, например определением налоговой базы, налоговых ставок, статусом плательщика и предоставляемыми льготами. Изучены подходы формирования налогооблагаемой базы с учетом полномочий органа, определяющего стоимость объекта налогообложения.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

198

КЎЧМАС МУЛК СОЛИҒИ: ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Мусалимов Шухрат Исамухамедович –

Тошкент Молия институти,

мустақил тадқиқотчи

Аннотация:

Мақолада муаллиф томонидан хориж давлатларда кўчмас мулкка солиқ солиш тажрибаси

чуқур таҳлил этилган. Бундан ташқари, ҳар қандай давлатда солиқ солиш тизимлари, солиқ солиш базаси, солиқ
ставкаларини аниқлаш, солиқ тўловчининг мақоми ва тақдим этиладиган имтиёзлардан келиб чиққан ҳолда ўзига
хос хусусиятларга эга эканлиги аниқланган. Солиқ солиш объекти қийматини белгиловчи органнинг ваколатларини
ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш базасини шакллантиришга бўлган ёндашувлар ўрганилди.

Калит сўзлар:

Кўчмас мулкни хорижда солиққа тортиш, кўчмас мулк бўйича бахолаш қиймати, кўчмас

мулкни йиғиш тартиби, бюджет федерализми принципи.

Аннотация:

В статье автором глубоко изучен опыт налогообложения недвижимости в зарубежных

странах. Кроме того, проанализировано что система налогообложения в любой стране имеет свои особенности,
например определением налоговой базы, налоговых ставок, статусом плательщика и предоставляемыми
льготами. Изучены подходы формирования налогооблагаемой базы с учетом полномочий органа, определяющего
стоимость объекта налогообложения.

Ключевые слова:

налогообложение недвижимости за рубежом, оценочный сбор по недвижимому имуществу,

условия сбора налога на недвижимость, принцип бюджетного федерализма.

Abstract:

In article, the author has deeply studied the experience of taxation of real estate in foreign countries. In

addition, it is analyzed that the tax system in any country has its own characteristics, for example, the definition of the tax base,
tax rates, payer status and the benefits provided. Approaches on forming of a taxation basis in various countries taking into
account powers of the div determining the project cost of the taxation were generalized.

Keywords:

taxation of real estate abroad, assessment fee for real estate, conditions for the collection of property taxes,

the principle of fiscal federalism.

Кириш.

Ҳар қандай давлатнинг фао-

лият кўрсатиши учун унинг молиявий талаб-
эҳтиёжларини қондира оладиган самарали

солиқ солиш тизими яратилган бўлиши ло-
зим. Икки поғонали (давлат ва маҳаллий) ҳо-

кимият мавжудлиги инобатга олинса, улар-
нинг ҳар бирида бюджетни тўлдириш зару-

рати юзага келади. Маҳаллий бюджетлар ху-
сусида гапирганда шуни қайд этиш керакки,

барча европалик мамлакатлар маҳаллий ўзи-
ни ўзи бошқаришнинг Европа хартиясида акс

эттирилган халқаро демократия тамойилла-

рига амал қиладилар [1].

Мазкур хартиянинг асосий принципла-

ридан бири, бу – бюджет федерализми прин-
ципидир. Бу принципга кўра маҳаллий ҳоки-

миятлар ўзларига юклатилган функциялар-
нинг асосий қисмини ўзларининг маҳаллий

бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга
оширишлари керак. Маҳаллий бюджетлар-

нинг даромад базасини шакллантирувчи асо-
сий манбалар эса мулкий солиқлардир.

Агар мулкий солиқлар моҳиятини очиб

беришга қаратилган айрим таърифларга

эътибор берадиган бўлсак, айрим хорижий
манбаларда мoл-мулк солиғига eр эгалари

томонидан маҳаллий ҳокимият ёки унинг ҳу-
дудий комитетига тўланадиган йиллик тўлов

[2], сифатида берилган оддийгина таъриф-

ларни ҳам учратиш мумкин.

Мол-мулк тушунчаси барча кўчмас

мулкни, шу жумладан уй-жой, oфис бинола-
рини, транспорт воситаларини, турли иншо-

отлар, жиҳозлар ва ҳаттоки номоддий актив-
ларни қамраб олади. Лекин, манбалар таҳли-

лидан маълум бўлишича, мoл-мулк солиғи
одатда кўчмас мулкдан олинадиган ва мулк

қийматига солинадиган солиқ ҳисобланади.

Шунингдек, мулкий солиқлар ушбу

мол-мулк жойлашган ҳудуднинг маҳаллий

ҳокимият томонидан олинади. Маҳаллий ҳо-
кимият штатлар, ерлар, ҳудудлар, туманлар,

минтақалар ва ҳар хил номлар билан
айтилувчи муниципал маъмурий бирликлар

бўлиши мумкин.

Маҳаллий иқтисодчиларимиз томони-

дан мол-мулкка солиқларнинг мазмун-мо-
ҳиятини очиб бериш бўйича билдирилган

фикрларга ҳам тўхталадиган бўлсак, жумла-
дан А.Х. Исламкулов мол-мулк солиғи бирин-

чи навбатда чекланган ресурслардан оқилона
фойдаланишни таъминловчи, иккинчи то-

мондан корхона фаолиятини тартибга со-
лишга хизмат қилувчи молиявий дастак ҳи-

собланади [3], деб эътироф этган.

Кўплаб мамлакатларда солиқ тизимла-

ри узоқ вақтлар мобайнида шаклланган ва

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

199

уларга турли хил иқтисодий, сиёсий ва ижти-
моий омиллар таъсир кўрсатган. Айнан шу

туфайли турли мамлакатларда солиқ тизим-
лари нафақат солиқларнинг турлари ва тар-

киби, ставкалари, ундириш усуллари билан,
балки ҳокимият органларининг фискал вако-

латлари ва тақдим этиладиган имтиёзлар би-
лан ҳам фарқланади. Бу фикр турли кўри-

нишдаги мол-мулк, хусусан, кўчмас мулкка
(шу жумладан турар жой уйлари, бинолар,

иншоотлар ва қурилмалар, қурилган ва қу-
риб битказилмаган ер участкалари) тааллуқ-

лидир. Солиқ ставкалари иншоотнинг мате-
риалидан келиб чиққани сингари, объект-

нинг ҳажми ва мақсадли йўналишидан (турар
жой, саноат мақсадидаги, хўжалик иншоотла-

ри) келиб чиқади.

Ер участкалари учун солиқ ставкаси

уларнинг хўжалик йўналишидаги мақсадига
мувофиқ белгиланади. Қурилган ва қуриб

битказилмаган ер участкалари, қишлоқ хўжа-

лигига мўлжалланган ерларнинг солиқ со-
лиш суммаси ер участкасининг кадастр қий-

матига боғлиқ бўлади. Бунда давлат ва муни-
ципал эгаликдаги объектлар, қоида тариқа-

сида, солиқ тўлашдан озод этилади.

Бироқ шуни қайд этиш лозимки, солиқ

тизимларини шакллантирар экан, мамлакат-
лар бир қатор умумий тамойилларга амал қи-

ладилар, бу тамойиллар таҳлил натижалари
бўйича хулосаларда аниқлаштирилади.

Солиқ ставкаларини белгилаш қонун-

чилик ва иқтисодий амалиётга тўғридан-

тўғри боғлиқ масаладир. Бу ўринда иккита
шаклдан фойдаланилади – қатъий белгилан-

ган ставка ва ўзгарувчан ставка.

Қатъий белгиланган ставкалардан фой-

даланилганда марказий орган солиқ солиш
қийматидан олинадиган фоизни белгилайди,

бу эса маҳаллий бюджетнинг даромад қисми-
ни тезкор тартибда бошқариш имконини

бермайди. Ўзгарувчан солиқ ставкаси маҳал-
лий ўзини ўзи бошқариш органлари томони-

дан қоида тариқасида ҳар йили, бюджетнинг
прогноз қилинаётган харажатлари ва солиқ

солиш базасининг мавжудлигидан келиб чи-

қиб белгиланади. Бу ўринда маҳаллий ўзини
ўзи бошқариш органлари ставкаларни белги-

лаш учун ё тегишли ваколатга эга бўладилар
ёхуд ставкани қонун ҳужжатлари билан

умумдавлат ва минтақавий даражаларда ўр-
натиладиган минимал ёки максимал чеклов-

лар асосида белгилайди.

Асосий қисм.

Ҳозирги вақтда 130 та

мамлакатда кўчмас мулкка солиқ солинади.

Аксарият мамлакатларда мазкур солиқ ма-
ҳаллий бюджетларга тушиб, унинг улуши

барча даражалардаги тушумларнинг 1 фои-
зидан 3 фоизгачани ташкил этади (Франция-

да - 2,17 фоиз; Данияда - 1,85; Нидерландия
ва Италияда - 1,8; Германияда - 1,06; Швеция-

да - 0,89 фоиз). Бунда айрим истиснолар ҳам
бор албатта. Масалан, Буюк Британияда мол-

мулк солиғининг улуши давлат бюджетининг
10 фоизини ташкил этади, АҚШда – 9, Кана-

дада – 8 фоиз. Ушбу мамлакатларда мулкий
солиқлар маҳаллий бюджетларнинг тўлдири-

лишида катта аҳамиятга эга. Хусусан, Канада-
да муниципалитетларнинг маҳаллий бюд-

жетларида бундай солиқларнинг улуши 40
фоизгача етади, Буюк Британияда – 30 фоиз-

гача, Францияда – 20 фоизгача [4].

Ривожланган мамлакатлардаги кўчмас

мулкка солиқ солиш тизимларининг ўзига
хос хусусиятларини батафсил кўриб чиқа-

миз[5]. Буюк Британияда тадбиркорлик фао-

лияти учун фойдаланиладиган мол-мулкка
ягона солиқ солинади, бундан ташқари, ма-

ҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томо-
нидан жисмоний шахслардан олинадиган

кўчмас мулк солиғи ундирилади. Бу ўринда
солиқ солинадиган база бўлиб ишлаб чи-

қариш ёки ноишлаб чиқаришга мўлжаллан-
ган кўчмас мулкка, шу жумладан ерга ижара

тўловининг прогноз қилинаётган йиллик
суммаси ҳисобланади. Солиқ йилда 1 марта

ёки ҳар ойда тўланади. У тўлиқ маҳаллий
бюджетга ҳисоблаб ўтказилади ҳамда ставка-

сининг юқорилиги сабабли унинг даромад-
лар қисмида тушумларнинг деярли учдан

бирини ташкил этади. Солиқ солиш базаси
ҳар ўн йилда, мол-мулкни ижарага беришдан

олинадиган йиллик даромаднинг тахмин
қилинаётган суммаси сифатида белгиланади-

ган кўчмас мулк қийматини баҳолаш асосида
аниқланади. Муниципалитетнинг келгуси

йилга прогноз қилинаётган молиявий хара-
жатлари ҳамда унинг ҳудудида жойлашган

мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чи-
қиб аниқланадиган ўзгарувчан ставка қўлла-

нилади. Ўз вақтида тўланиб, савдо, бизнес ва

бошқа профессионал фаолият учун фойдала-
ниладиган кўчмас мулк солиғи компания-

нинг даромад солиғи учун тузатиш киритиш-
га асос бўлиб ҳисобланади.

Францияда кўчмас мулк солиғининг

учта тури ундирилади: 1) қурилган участка-

ларга солиқ; 2) қуриб битказилмаган ер
участкаларига солиқ; 3) уй-жой солиғи (жад-

валга қаралсин).

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

200

Қурилган участкаларга солиқ ҳар йили

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари

томонидан ўрнатиладиган коэффициентлар
асосида ҳисобланади, у маҳаллий ер реестри

томонидан белгиланадиган шартли ижара
тўлови қийматининг ярмига тенг бўлади. Қу-

риб битказилмаган ер участкаларига солиқ
шартли ижара тўлови қийматидан (қурилган

участка ижара тўловининг 80 фоизи) ҳамда
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари

томонидан ер кадастри асосида ўрнатилади-
ган коэффициентлардан келиб чиқиб белги-

ланади. Уй-жой солиғи маҳаллий солиқ ҳи-
собланади. Уни ҳар йили уйда яшовчилар

тўлайди. Солиқ суммаси маҳаллий ер реестри
томонидан белгиланган уй-жой солиғи учун

шартли ижара тўлови қиймати ва маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан

ўрнатиладиган коэффициентлардан келиб
чиқиб ҳисобланади. Маҳаллий ўзини ўзи

бошқариш органлари кўчмас мулк солиқла-

рининг ставкасини бюджетнинг прогноз қи-
линаётган харажатлари, мавжуд солиқ база-

сининг ҳажми ва қонунчиликда белгиланган
максимум даражадан келиб чиқиб белгилай-

ди. Давлат мулки, қишлоқ хўжалигида фой-
даланишга мўлжалланган участкалар, шу-

нингдек шаҳар чегарасидан ташқаридаги
биноларга солиқ солинмайди. Кўчмас мулк

солиғини тўлашда 75 ёшдан ошган жисмоний
шахслар ва ногиронлик бўйича нафақа олув-

чи шахслар имтиёзлардан фойдаланади.

Германияда кўчмас мулк солиғи (тижо-

рат ва нотижорат мақсадида фойдаланишда
бўлган) ҳар йили маҳаллий ўзини ўзи бошқа-

риш органлари томонидан мавжуд солиқ
базаси, солиқнинг умумий федерал ставкаси

ҳамда маҳаллий коэффициентдан келиб чи-
қиб белгиланади. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон

хўжалиги мулки, ер эгаликлари, корхоналар-
нинг мол-мулки ва бошқа мол-мулклар солиқ

солиш объектлари бўлиб ҳисобланади. Ер
участкалари тўғрисидаги маълумотлар икки-

та давлат реестрларида сақланади. Давлат
корхоналари, диний ташкилотлар кўчмас

мулк солиғини тўлашдан озод этилган.

Дания, Нидерландия ва Испанияда ер ва

бинолар солиқ солиш объектлари бўлиб ҳи-

собланади (жадвалга қаралсин). Бироқ Да-
нияда учта солиқ амал қилади: 1) маҳаллий

кўчмас мулк солиғи; 2) округ кўчмас мулк
солиғи; 3) юридик шахслар томонидан

тижорат мақсадларида фойдаланиладиган
кўчмас мулкка маҳаллий солиқ.

Кўчмас мулкка маҳаллий ва округ со-

лиқларининг солиқ солиш базаси бўлиб ер

ҳисобланса, тижорат мақсадларида фойдала-
ниладиган кўчмас мулк учун эса солиқ солиш

базаси бўлиб бино ва иншоотларнинг қийма-
ти ҳисобланади. Кўчмас мулк солиғининг

ставкалари давлат миқёсида қонун ҳужжат-
лари билан чегараланади. Солиқ бўйича им-

тиёзлар фақат кўчмас мулк объектларига
тааллуқлидир.

Нидерландияда кўчмас мулк солиғи ҳар

йили муниципалитетлар томонидан ўрнати-

лади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш орган-
лари бюджетнинг прогноз қилинаётган хара-

жатлари ва мавжуд базанинг ҳажмидан келиб
чиқиб белгиланадиган ставкалар миқдорини

мустақил танлаш ваколатига эгалар. Солиқ
солиш базаси давлат баҳоси асосида белгила-

нади. Солиқ икки қисмдан иборат бўлиб, бир

қисмини кўчмас мулк мулкдори тўлайди, ик-
кинчисини – кўчмас мулкдан фойдаланувчи.

Кўчмас мулкнинг эгаси ва ундан фойдала-
нувчи бир шахс бўлган тақдирда, у ҳар икки

солиқни тўлайди. Янгидан қурилаётган бино-
лар қурилиш даврида кўчмас мулк солиғини

тўлашдан озод этилади.

Испанияда кўчмас мулк солиғи ҳар йи-

ли маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари
томонидан ундирилади. Давлат тузилмалари

ер ва иншоотларнинг бозор қиймати ўзгари-
шини ҳисобга олган ҳолда ҳар саккиз йилда

белгилайдиган ер участкалари ва бинолар-
нинг кадастр қийматидан келиб чиқиб улар-

га кўчмас мулк солиғини солади. Ставкалар
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари

томонидан тартибга солинади.

Италияда ерга эгалик қилиш солиғини

ҳисоблашда қишлоқ хўжалигига мўлжаллан-
ган ерлар алоҳида ҳисобга олинади. Қурилиш

солиғи фақат турар жой объектларига (ша-
ҳардаги уйлар ва дала ҳовлилар) ҳисоблаб

ёзилади. Мулкдорнинг фойдаланишида бўл-
ган кўчмас мулкка солиқ ставкаси тарифлар

асосида белгиланади. Ижарада бўлган кўчмас

мулкнинг солиқ базаси ижара шартномаси-
дан келиб чиқиб белгиланади ва у йиллик

ижара тўловининг суммасидан иборат бўла-
ди. Ер рентаси миқдори кадастр реестрлари

асосида тартибга солинади. Кадастр қиймати
ҳар ўн йилда бир марта қайта кўриб чи-

қилади.

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

201

Жадвал

Айрим ривожланган давлатларда кўчмас мулкка солиқнинг асосий элементлари ва хусусиятлари

Давлат

Солиқнинг объекти ва базаси

Кўчмас мулк

қийматини

белгиловчи

давлат органи

Мулк

қийматини

белгилаш

даврийлиги

Мулк солиғининг

ставкаси ва мақоми

(кимга тегишлилиги)

Солиқнинг қайси

бюджет поғонасига

йўналтирилиши

Умумий бюджет

даромадидаги

салмоғи,%

объект

солиқ базаси

ставка, %

мақоми

Буюк Британия

Ер, бино ва иншоотлар

Йиллик

ижара

тўловининг

тахминий

суммаси

Маҳаллий

ҳокимият ва

фискал идора

10 йил

2 - 15

Маҳаллий

солиқ

Маҳаллий бюджет

10

Франция

Қурилиши тугалланган ва

тугалланмаган иншоотлар,

турар жой

фискал идора

Ҳар йили

5 фоизгача

Маҳаллий ва давлат

бюджети

2 – 2,2

Германия

Ер, индивидлар ва

корпорацияларнинг мол-

мулклари

қиймати

фискал идора

1,0 - 2,1

Маҳаллий бюджет

1

Дания

Ер ва бинолар

давлат

кадастр

баҳоси

фискал идора

4 йил

0,6 – 2,4

Маҳаллий,

ҳудудий

солиқ

Маҳаллий ва ҳудудий

бюджет

1,8 – 1,9

Нидерландия

Маҳаллий ҳокимият

0,1 – 0,9

Маҳаллий

солиқ

Маҳаллий бюджет

1,8 – 1,9

Испания

кадастр

қиймати

Кўчмас мулкнинг

давлат кадастри

8 йил

0,3 – 0,4

0,2 – 0,3

Швеция

индивидлар ва

корпорацияларнинг мол-

мулклари

баҳолаш

қиймати

фискал идора

5-6 йил

0,5 – 1,3

Умумдавлат

солиғи

Маҳаллий ва давлат

бюджети

0,8 – 0,9

Италия

Иншоотлар эгаллаган ер,

бинолар

кадастр

қиймати,

шартнома

бўйича ижара

тўлови

Кўчмас мулкнинг

давлат кадастри ва

фискал идора

10 йил

0,3 – 3,0

Маҳаллий

солиқ

Маҳаллий бюджет

1,8 – 1,9

Канада

Иншоот эгаллаган ер

Бозор

қиймати

Хусусий

баҳоловчилар

Ҳар йили

Ўзгарувчи

8

АҚШ

Ер ва бинолар

1,0 – 8,0

9

Манба:

[5], [8] каби илмий ишлар асосида муаллиф томонидан тайёрланган.

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

201


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

202

Швецияда қатъий белгиланган ставка-

ларга эга бўлган давлат кўчмас мулк солиғи

амал қилиб, у ҳар қандай кўчмас мулк тур-
лари – яшаш учун мўлжалланганидан ҳам, ти-

жорат ва ишлаб чиқариш мақсадидаги кўч-
мас мулкдан ҳам ундирилади. Мол-мулкнинг

тегишли солиқ йилига нисбатан икки йил
олдинги санадаги баҳолаш қиймати унинг

солиқ солиш базаси ҳисобланади. Кўчмас

мулк солиғи бўйича имтиёзлар янги турар
жой мулкдорларига тақдим этилади. Бундан

ташқари, тўланган кўчмас мулк солиғи ком-
паниянинг даромад солиғига тузатиш кири-

тишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

АҚШ ва Канадада кўчмас мулкка солиқ

солишнинг ўзига хос хусусияти бўлиб тижо-
рат ташкилотлари томонидан ҳар йили аниқ-

ланадиган мол-мулкнинг бозор қиймати со-
лиқ солиш базаси сифатида ҳисобланишини

айтиш мумкин [6].

Япония давлати тажрибасида мол-

мулкни солиққа тортишда тижорат фаолия-
тида қатнашадиган ва тижорат фаолиятида

қатнашмайдиган асосий воситаларга ажрат-
ган ҳолда солиққа тортилади.

Мулкларни ишлаб чиқаришга йўналти-

ришни рағбатлантириш мақсадида бевосита

тижоратда фойланиладиган асосий восита-
ларга нисбатан мол-мулк солиғининг ставка-

лари тижоратда фойдаланмайдиган асосий
воситаларга нисбатан пастроқ даражада ўр-

натилган [7].

Шу тариқа, кўчмас мулк солиғи нафақат

ставкалари ва ҳисобланган суммалари билан,

балки кўчмас мулк қийматини аниқлаш тар-
тиби билан ҳам ўзига хос жиҳатларга эга де-

йиш мумкин. Энди айрим ривожланган дав-
латларда амал қиладиган мулк солиғи асосий

элементлари, яъни объекти, базаси, ставкала-
ри, шунингдек, солиқ солиш мақсадларида

кўчмас мулк қиймати аниқлаб берувчи ор-
ганлар, объект қийматини аниқлаш даврий-

лиги ва солиқнинг қайси бюджет поғонасига
бириктирилишини қиёсий таҳлил қиламиз

(жадвалга қаранг).

Жадвал маълумотларидан кўрадиган

бўлсак, мол-мулк солиғининг объекти Буюк
Британия, Дания, Нидерландия, Испания ва

АҚШда ер ва бинолар ҳисобланади. Яъни,
ушбу мамлакатларда соф кўчмас мулк солиғи

амал қилади [8].

Германия ва Швецияда мол-мулк соли-

ғи объекти бўлиб ер, шунингдек, индивидлар
ва корпорацияларнинг бошқа мол-мулклари

ҳисобланади. Италия ва Канадада мулк соли-

ғи объекти иншоотлар эгаллаган ерлар ҳамда
бинолар ҳисобланади.

Мол-мулк солиғининг базаси айрим

давлатларда давлат кадастр баҳоси, айримла-

рида тижорий кадастр қиймати бўлса, яна
бирларида мол-мулкни ижарага беришдан

олиниши мумкин бўлган даромад суммаси
ҳисобланади.

Энди бу давлатларда мулк қийматини

баҳолаш (аниқлаш) даврийлигини кўриб чи-
қадиган бўлсак, Франция, Германия, Канада

ва АҚШда баҳолаш ҳар йили амалга ошири-
лади. Бу вазифа Дания ва Нидерландияда

тўрт йилдан, Швецияда беш-олти йилдан, Ис-
панияда ҳар саккиз йилдан, Италия ва Буюк

Британияда эса ҳар ўн йилда бир маротаба
қилинади.

Мулк солиғининг ставкалари ҳам жад-

валда кўрилаётган мамлакатларда турлича.

Масалан, унинг катта ставкалари АҚШ, Буюк
Британия ва Францияда кузатилади.

Хусусан, Буюк Британияда бундай став-

калар 2 фоиздан 15 фоизгача миқдорни таш-

кил қилади. Францияда мулк солиғи ставка-
лари 5 фоизгача бориши мумкин. АҚШда эса

штатларга қараб 1 фоиздан 8 фоизгача бўл-
ган мол-мулк солиғи ставкалари амал қила-

ди. Канадада мол-мулк солиғи ставкалари ўз-
гарувчандир. Европанинг бошқа мамлакатла-

рида мулк солиғи ставкалари, жадвалда кў-
риб турганимиздек, унчалик катта эмас.

Жумладан, мулк солиғи ставкалари Гер-

манияда 1,0 – 2,1 фоизни, Данияда 0,6 – 2,4

фоизни, Нидерландияда 0,1-0,9 фоизни, Испа-

нияда 0,3 – 0,4 фоизни, Швецияда 0,5 – 1,3
фоизни ва Италияда 0,3 – 3,0 фоизни таш-кил

қилади.

Кўрилаётан давлатларнинг аксарият

кўпчилигида мол-мулкка солиқлар маҳаллий
ҳокимиятларнинг солиқлари ҳисобланади ва

маҳаллий бюджетга йўналтирилади. Фақат-
гина Франция ва Швецияда мулкий солиқ-

лардан тушумнинг бир қисми умумдавлат
бюджетига йўналтирилади. Мол-мулк соли-

ғидан тушумлар айрим мамлакатларнинг жа-
ми давлат бюджети даромадларида жуда кат-

та салмоққа эга эканлиги кўришимиз мум-
кин.

Хулоса.

Айтилганларни умумлаштир-

ган ҳолда қуйидаги хулосаларни чиқариш

мумкин:

1) деярли барча мамлакатларда мол-

мулк солиғи (кўчмас мулк солиғи) мавжуд бў-
либ, у маҳаллий солиқ ҳисобланади ҳамда ма-

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

203

ҳаллий бюджетларни тўлдиришнинг муҳим
ўз манбаларидан биридир;

2) ҳар бир мамлакатда солиқ базаси, со-

лиқ ставкалари, солиқ тўловчининг мақоми-

га (юридик шахс ёки жисмоний шахс) боғлиқ
ҳолда кўчмас мулк солиғини йиғишнинг ало-

ҳида шартлари шаклланган;

3) солиқ солиш базасини аниқлашда бо-

зор солиқ қиймати, капитал, қолдиқ, инвен-

таризация қийматидан, солиқ солинадиган
объектларнинг ижара тўловидан фойдалани-

лади. Объектнинг қийматини аниқлаш учун
стандарт тартиб-таомиллардан фойдаланган

ҳолда оммавий баҳолаш қўлланилади. Солиқ
солинадиган база турли хил органлар томо-

нидан белгиланади, улар қаторига фискал ор-

ганлар, кўчмас мулк давлат реестри, муници-
палитет ва тижорат ташкилотлари киради;

4) имтиёзлар кўчмас мулк объектлари-

нинг мақсадли йўналиши (муниципал кўчмас

мулк, ижтимоий-маданий йўналишдаги объ-
ектлар ва ҳ. к.) бўйича бўлгани каби, солиқ

тўловчиларнинг тоифалари (ижтимоий ҳи-
мояланмаган қатламлар ва ҳ. к.) бўйича ҳам

тақдим этилади.

Хориждаги солиқ солиш тажрибасини

ўрганиш бўйича таҳлил натижалари тегишли

тарзда мослаштирилгандан кейин мамлака-
тимизда кўчмас мулкка солиқ солиш тизи-

мини янада такомиллаштиришда фойдалани-
лиши мумкин.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Европейская хартия местного самоуправления ЕТБ № 122. Страсбург, 15 октября 1985 года. Доступ из

справочной правовой системы «Консультант Плюс».

2. The Econoмic Tiмes, 2018. https://economictimes.indiatimes.com/ definition/property-tax

3. Исламкулов А.Х. Бюджет даромадларида бевосита солиқлар барқарорлигини таъминлаш масалалари: Иқтисод

фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Т.: БМА, 2012.

4. Богачев С.В. Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран // Налоги и сборы. 2017. № 1.

5. Иванкина Е.В, Боронина А. Э. Зарубежный опыт налогообложения недвижимости // Механизация строительства.

2016. № 2.

6. Мишустин М. Система администрирования налога на недвижимость и налоговой оценки в регионе (на примере

Штата Массачусетс, США) // Экономическая политика. 2008. № 1.

7. Guide to Japanese tax 2006-2007 by Yugi Gomi. Zaikei Shoho Sha. Higashi Shombashi. Minatoku. Tokyo. Japan. P. 21.

8. Косенкова Ю.Ю. Зарубежный опыт налогообложения недвижимости //Социально-экономические явления и

процессы. 2014 г., № 4

н

МИЛЛИЙ ИННОВАЦИОН ТИЗИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЖАҲОН

ТАЖРИБАСИ: АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ МИСОЛИДА

Махатов Сирожиддин Исматилло ўғли -

Тошкент давлат шарқшунослик институти, докторант

Аннотация.

Мақоланинг кириш қисмида бугунги кунда жаҳоннинг етакчи иқтисодчилари томонидан миллий

инновацион тизим (МИТ) ривожланишининг замонавий кўриниши бўлиб ҳисобланган “уч спирал” моделининг қисқача

таҳлили амалга оширилган бўлиб, унда асосан мазкур модел тамойиллари, бошқа моделлардан фарқли томонлари
ҳамда асосий тузилмалари кўриб чиқилган. Асосий қисмда Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) миллий инновацион
тизимининг ўзига хос хусусиятлари, инновацион тизим субъектларининг ИТТКИ харажатлари, шунингдек илм-фан
ва инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий омиллари ва тенденциялари кўрсатиб

ўтилган. Хулоса сифатида мазкур тизимнинг бир қатор камчиклари келтирлган.

Таянч тушунчалар:

Миллий инновацион тизим; “Уч спирал” модели; илмий тадқиқот ва тажриба-

конструторлик ишланмалари; фан ва технологияларга харажатлар; инновацион фаолият субъектлари; солиқ
имтиёзлари.

Аннотация.

В статье представлен краткий анализ модель «тройной спирали», которая сегодня

рассматривается ведущими экономистами мира как современная форма развития национальной инновационной
системы (НИС). В основной части представлены особенности национальная инновационная система Соединенных
Штатов Америки (США), расходы на НИОКР субъектов инновационной системы, а также ключевые факторы и

тенденции государственной поддержки науки и инноваций. В заключении приводится ряд недостатков этой
системы.

Ключевые понятия

:

Национальная инновационная система; модель “Тройной спирали”

научно-исследова-

тельские и опытно-конструкторские работы; расходы на науку и технику, субъекты инновационной деятельности,

налоговые льготы.

Annotation.

The article presents a brief analysis of the “triple helix” model, which is today considered by the leading

economists of the world as a modern form of development of the national innovation system (NIS). The main part presents the
features of the national innovation system of the United States of America (USA), R&D expenses of the subjects of the innovation

system, as well as key factors and trends in government support for science and innovation. In conclusion, a number of
disadvantages of this system are given.

Key concepts:

National innovation system; “Triple Helix” model; research and development; expenses on science and

technology; subjects of innovative activity; tax benefits.

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Библиографические ссылки

Европейская хартия местного самоуправления ЕТБ № 122. Страсбург, 15 октября 1985 года. Доступ из справочной правовой системы «Консультант Плюс».

The Econoмic Tiмes, 2018. https://economictimes.indiatimes.com/ definition/property-tax

Исламкулов А.Х. Бюджет даромадларида бевосита солиқлар барқарорлигини таъминлаш масалалари: Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Т.: БМА, 2012.

Богачев С.В. Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран // Налоги и сборы. 2017. № 1.

Иванкина Е.В, Боронина А. Э. Зарубежный опыт налогообложения недвижимости // Механизация строительства. 2016. № 2.

Мишустин М. Система администрирования налога на недвижимость и налоговой оценки в регионе (на примере Штата Массачусетс, США) // Экономическая политика. 2008. № 1.

Guide to Japanese tax 2006-2007 by Yugi Gomi. Zaikei Shoho Sha. Higashi Shombashi. Minatoku. Tokyo. Japan. P. 21.

Косенкова Ю.Ю. Зарубежный опыт налогообложения недвижимости //Социально-экономические явления и процессы. 2014 г., № 4

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов