Неотъемлемая связь науки, образования и производства – основа инновационного развития агропромышленного комплекса.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
56-62
111
14
Поделиться
Ашурметова, Н. (2020). Неотъемлемая связь науки, образования и производства – основа инновационного развития агропромышленного комплекса. Экономика И Образование, 1(4), 56–62. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4478
Нигора Ашурметова, Ташкентский государственный аграрный университет

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инновационное развитие аграрного сектора, создание и эффективное внедрение инновационных технологий невозможно без тесного взаимоувязанного сотрудничества науки, образования и производства. В статье освещен опыт зарубежных стран с развитым сельским хозяйством, которые совершенствовали научную и образовательную деятельность своих университетов посредством углубленной интеграции науки, образования и бизнеса. Рассмотрены вопросы инновационного корпоративного сотрудничества на примере вузов Узбекистана и выявлены проблемы, препятствующие налаживанию цикла наука-образование-производство.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

56

дий ҳамда ижтимоий-психологик усуллари-
нинг ҳар биридан меҳнат жамоасидаги ва-

зиятдан келиб чиқиб, меъёрида фойдаланиш
ходимларнинг меҳнат фаоллигини оширади.

Менежмент усулларини қўллашда меъёр-
нинг бузилиши ходимларнинг интизомни

бузишлари ёки кадрлар қўнимсизлигига

олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим тизимининг аксарият қуйи ташки-
лотлар раҳбарлари педагогика мутахассис-

лигига эга бўлишиб, менежмент фанининг

сир-асрорларидан бехабарликлари икки жи-
ҳатда яққол кўринади:

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари-

да рақобат муҳитининг шаклланмаганлиги,

боқимандалик кайфиятининг мавжудлиги;

2.

Мактабгача таълим ташкилотида

кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш-

дан ташкилот раҳбари ва ходимлари ман-
фаатининг йўқлиги, мактабгача таълим си-

фати ҳукумат талабига мослиги юқори ор-
ганларнинг назорати асосида барқарорлаш-

тириб борилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Баева Л. В. AN INTRODUCTION TO EARLY YEARS EDUCATION IN ENGLAND [Book]. - Москва : Прометей, 2012.

2.

Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа

дошкольного образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.

3.

Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal] // Открытое образование. -

Москва : [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - pp. 63-71.

4.

Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. "Таълим менежменти" умумий ўрта таълим муассасалари директорлари

учун қўлланма [Book]. - Тошкент : Ворис-нашриёт, 2006.

5.

Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего

образования. - Санкт-Петербург : Череповецкий государственный университет, 2012 йил.

6.

Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект

[Journal] // Управление образованием: теория и практика. - Москва : [s.n.], 2018 йил. - 30. - pp. 11-22. - 2.

7.

Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление,

методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск : ООО ЦСРНИ, 2015.

8.

Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.

9.

Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширлик маркази" Давлат унитар корхонаси, 2018 йил. - p. 13.

10.

Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва :

МПГУ, 2004 йил.

11.

Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных

образовательных учреждений. - Новосибирск : Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.

12.

Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый

аспект [Journal] // Право и образование. - Москва : [s.n.], 2006 йил. - 2.

13.

Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : "Халқ

сўзи" газетаси, Қонун, 2019 йил. - pp. 1-2.

14.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қонун, 1997

йил. - pp. 1-2.

15.

Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования. -Москва: УлГТУ, 2005.

16.

Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических

исследований [Journal] // Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород : Мининский университет, 2019
йил. - 4 : Vol. 7. - p. 3.

17.

Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.

ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ УЗВИЙ

АЛОҚАДОРЛИГИ АГРАР

СОҲАНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ

Ашурметова Нигора Азатбековна –

Тошкент давлат аграр университети, и.ф.н., доцент

Aннотация.

Аграр

соҳани инновацион ривожлантириш, инновацион технологияларни яратиш ва самарали

жорий этиш фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамкорлигисиз мумкин эмас. Мақолада
илм-фан, таълим ва бизнеснинг чуқур интеграциялашуви орқали ўз университетларининг илмий-маърифий
фаолиятини такомиллаштирган қишлоқ хўжалиги ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси ёритиб
берилган. Инновацион корпоратив ҳамкорлик масалалари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари мисолида
кўриб чиқилган ва фан-таълим-ишлаб чиқариш циклини ташкил этишга тўсқинлик қилувчи муаммолар
аниқланган.

Калит сўзлар:

аграр соҳа, инновация, интеграция, фан, таълим, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги,

иқтисодиёт, самарадорлик.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

57

Аннотация.

Инновационное развитие аграрного сектора, создание и эффективное внедрение инновацион-

ных технологий невозможно без тесного взаимоувязанного сотрудничества науки, образования и производства. В
статье освещен опыт зарубежных стран с развитым сельским хозяйством, которые совершенствовали научную и
образовательную деятельность своих университетов посредством углубленной интеграции науки, образования и
бизнеса. Рассмотрены вопросы инновационного корпоративного сотрудничества на примере вузов Узбекистана и
выявлены проблемы, препятствующие налаживанию цикла наука-образование-производство.

Ключевые слова:

аграрный сектор, инновации, интеграция, наука, образование, производство, сельское

хозяйство, экономика, эффективность.


Annotation.

The innovative development of the agricultural sector, the creation and effective implementation of

innovative technologies is impossible without close interconnected cooperation of science, education and production. The
article highlights the experience of foreign countries with developed agriculture, which improved the scientific and educational
activities of their universities through the deep integration of science, education and business. Issues of innovative corporate
cooperation are considered on the example of universities in Uzbekistan and problems are identified that impede the
establishment of a science-education-production cycle.

Key words:

agricultural sector, innovation, integration, science, education, production, agriculture, economy,

efficiency.

Бугунги кунда барқарор иқтисодий

ўсишга эришиш, аҳолининг ҳаёт сифатини

яхшилаш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсиз-
лигини таъминлаш жаҳон мамлакатлари-

нинг, жумладан Ўзбекистон иқтисодиёти-
нинг глобал муаммолари бўлиб, улар фақат

иқтисодиёт соҳаларини инновацион ривож-
лантиришни амалга ошириш доирасида ҳал

қилиниши мумкин. Ўз навбатида, замонавий
иқтисодиётда инновацион ишланмалардан

фойдаланиш кўп жиҳатдан фундаментал ва
амалий тадқиқотлар, тажриба-конструктор-

лик ишлари, ишлаб чиқариш ва маркетинг

тадқиқотлари билан шуғулланувчи ташки-
лотлар ўртасидаги самарали ўзаро алоқа-

дорлигига боғлиқ. Битта корхона доирасида
инновацияларни яратиш, ишлаб чиқариш ва

жорий этиш билан боғлиқ ишларни тўлиқ
амалга ошириш деярли мумкин эмас. Инно-

вацион жараённинг босқичлари ҳал қили-
ниши керак бўлган вазифалар мазмунида,

ташкил этиш усуллари ва бажариладиган
ишларнинг моҳиятида сезиларли даражада

фарқ қилади. Шу сабабли, бутун иқтисоди-
ётда, жумладан қишлоқ хўжалигида инно-

вацион жараёнларни бошқаришнинг асосий
вазифаси нафакат ҳар бир босқичда ишни

ташкил қилиш, балки бутун инновацион

цикл иштирокчилари, шу жумладан соҳа
ташқарида жойлашган субъектлар ўртасида

кооперацион алоқаларни шакллантириш,
уларнинг хамжиҳатликда ва ўзаро боғлиқ-

ликдаги ягона мақсадли натижага интилиб
харакатланишини ташкил этиш ҳисоблана-

ди. Бошқача қилиб айтганда, инновацион
жараёнларнинг самарали кечиши ва ижобий

натижа бериши асосан унинг барча тарки-
бий қисмларини бирлаштириб, ягона тизим-

га келтириш билан боғлиқдир. Шу боисдан,
инновацион жараёнларни узлуксизлигини,

мослашувчанлигини ва натижада самарали-
лигини таъминлайдиган ташкил этиш ва

бошқариш механизмларини яратиш масала-
лари долзарб бўлиб қолмоқда.

Аграр соҳани инновацион ривожланти-

риш, инновацион технологияларни яратиш

ва самарали жорий этиш учун таълим, фан ва
ишлаб чиқаришни узвий

ҳамкорлигини таъ-

минлаш лозим. Бу борада қишлоқ хўжалиги
ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси

муҳим аҳамият касб этади.

Юқори ривожланган хорижий давлат-

ларда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интег-

рациясининг бир қанча асосий шакллари
мавжуд. Улардан бири тадқиқотчилик уни-

верситетидир. Тадқиқотчилик университети
тушунчаси 1994 йилда таълимни ривожлан-

тириш бўйича Карнеги халқаро маркази
томонидан жорий этилган ва ўз ҳудудларида

илмий парклар яратиш орқали фан, таълим
ва бизнес интеграциясини қўллаб-қувват-

лайдиган университетлар маъносини билди-
ради.

Тадқиқотчилик университетининг му-

ҳим хусусияти шундаки, университетнинг

анъанавий вазифасига, яъни мутахассислар-
ни тайёрлаш ва фундаментал тадқиқотлар-

ни амалга оширишга илмий натижаларни

тижоратлаштириш, янги технологияларни
саноат ва бизнесга фаол ўтказиш вазифаси

қўшилади.

Бу ерда талабалар назарий мате-

риалларни олишга мўлжалланган маъруза

аудиториялар билан бир қаторда илмий тад-
қиқот ишлари, турли хил тажрибалар ўтка-

зиш учун лабораториялар жойлашган. Ушбу
интеграция шаклидаги университетлар кон-

цепциясининг асосий ва муҳим жиҳатлари-
дан бири саноат билан кучли алоқаларнинг

мавжудлигидир

[7].

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

58

Молиялаштириш манбаларининг кўп-

лиги ҳам тадқиқотчилик университетларига

хос хусусиятдир. Уларнинг фаолияти феде-
рал ва маҳаллий бюджетлар, грантлар, хай-

рия ва васийлик фондлари, бизнес, таълим,
тадқиқот, ишлаб чиқариш ва консалтинг

фаолиятларидан олинадиган даромадлар ҳи-

собига молиявий таъминлаши мумкин. Ми-
сол учун, Америка Қўшма Штатларида

уни-

верситетлар фаолиятини молиялаштиришда
федерал ҳукуматининг улуши барча молия-

вий ресурсларнинг 13,3%ни, штатлар бюд-
жети – 30,3%ни, маҳаллий ҳокимият орган-

лари – 2,7%ни, хусусий сектор - 4,9 % ни,
талабалар - 33,1%ни ташкил этади. Ундан

ташқари, олий мактаб бюджетидаги маблағ-
ларнинг 15 фоизга яқинини университет-

ларнинг ўзлари ўз маблағлари ва даромад-
лари ҳисобига кенгайтирадилар [4].

АҚШда илмий

тадқикот университети

шаклидаги аграр олий ўқув юртлари ўз ил-

мий-тадқиқот, таълим фаолиятини такомил-

лаштириш мақсадида ушбу тизим жараёнига
тармоқнинг етакчи амалиётчиларини жалб

қилиб, уларни амалий тадқиқотларда бево-
сита қатнашиши, қарорлар қабул қилиши ва

қисман молиялаштиришни ўз зиммасига
олишини йўлга қўйган. Шунингдек, тадқи-

қот университетлар доирасида илм-фан
ютуқлари ва илғор тажрибаларни кенг тар-

ғиб этиш мақсадида кўп тармоқли extension
service - ахборот-маслаҳат хизматлари фао-

лият юритмоқда.

Қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари

фаолиятининг илм-фан каби таркибий қис-
ми бўлган Extension хизматларини ташкил

этиш ва ушбу тизим мақсадларини самарали

амалга оширишни молиялаштириш масала-
лари АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти

(вазирлиги) даражасида ҳамда аграр тадбир-
корлиги соҳаси субъектларининг бевосита

иштирокида ҳал этилади.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

вазифаларидан бири тармоқларни ривож-
лантириш дастурлари ҳамда инновациялар-

ни яратиш, ишлаб чиқариш ва амалиётга
кенг жорий этиш йўналишидаги грантлар

орқали илмий тадқиқот - ишлаб чиқариш
цикл

ишларини

мувофиқлаштиришдир.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA)
таркибида фан, таълим, extension service ва

уларни амалиёт билан ўзаро боғлиқлиги йў-

налишидаги сиёсатни амалга ошириш учун
алоҳида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги

миллий институти (NIFA) ташкил қилинган.

Мазкур институт йирик бюджет фондига эга
бўлиб, 45 та аграр ленд-грант университет-

лари мулкий базасини молиялаштиришга,
илм-фанни молиялаштиришга (асосан, агро-

бизнес субъектлари ва штатлар бюджети
иштирокидаги 50-80 % харажатларни қоп-

лайдиган грантлар кўринишида), бир қатор

таълим дастурларини амалга ошириш ва
магистрларга грантлар бериш учун ҳамда

extension хизматларининг деярли 50 фоиз
харажатларини қоплаш учун маблағлар аж-

ратади [3].

Айтиб ўтилганидек, АҚШда тадқиқот-

ларни амалга ошириш ва натижаларини тар-
ғиб

этишни

молиялаштиришда агробизнес-

нинг иштироки (умумий харажатларнинг ка-
мида 20 %) ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳолат ва

бошқа йўналишдаги бизнес вакилларининг
давлат грантларини тақдим этиш бўйича

қарорлар қабул қилишдаги ваколатлари ху-
сусий сектор вакилларининг инновацион

фаолиятга қизиқиши ва манфаатдорлигини

оширади.

Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича,

замонавий фан ютуқлари, инновацион ғоя-
лар, технологиялар, ишланмаларнинг қиш-

лоқ хўжалигида энг қуйи бўғинларигача ти-
зимли тарғиб қилиш ва жорий этишда кўп-

рик вазифасини бажарувчи қишлоқ хўжали-
ги ахборот-маслаҳат хизмати ёрдами билан

амалга оширилмоқда[5]. Бугунги кунда 120
дан ортиқ мамлакатларда

қишлоқ хўжалик

консалтинг тизимлари (ОЎЮ, илмий-тадқи-
қот институтлари таркибида ва таркибида

бўлмаган) самарали фаолият юритиб, уларда
лойиҳа-технологик ишлар олимлар, тажри-

бали маслаҳатчи-технологлар, ишлаб чиқа-

рувчи-новаторларнинг бевосита иштироки-
да амалга оширилмоқда. Кўп ҳолларда улар-

нинг меҳнатига ҳақ федератив ёки худудий
бюджет маблағлари ҳисобига фаолиятини

амалга ошираётган консалтинг ташкилотла-
ри томонидан тўланади.

Чунончи, Латвия, Литва, Полша ва бош-

қа мамлакатларда инновацияларни яратиш

ва тарқатиш учун маблағ олувчи субъектлар
сифатида мустақил (университетлар ва ил-

мий-тадқиқот институтлари таркибида бўл-
маган) агроконсалтинг тизимлари чиқмоқда.

Тизимнинг васийлик кенгашларига кирувчи
фермерлар, фан ва таълим вакиллари фао-

лият режаси ва дастурларини шаклланти-

ришда фаол иштирок этади ва инновацион
фаолият натижавийлигини кузатиб боради.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

59

Буюк Британияда инновацион фао-

лиятнинг анъанавий ташкилий шакллари

сифатида университетлар ва политехника
институтлари, давлат илмий-тадқиқот инс-

титутлари ва тармоқ лабораториялари, ил-
мий-тадқиқот институтлари ва корпорация,

фирмаларнинг лабораториялари фаол ишти-

рок этади. Бундан ташқари, тармоқлар ва
маҳсулотлар тури бўйича регионал илмий-

тадқиқот бирлашмалари ҳам ривожланиб
келмоқда ва уларнинг кўпчилиги муайян ҳу-

дудларда (маълум турдаги ишлаб чиқариш
корхоналари, университетлар ва ҳ.к. бор ҳу-

дудларда) жойлашган. Буюк Британияда
"Илм-фан ва инновациялар стратегияси"

давлат дастурига мувофиқ, ҳудудларда уни-
верситетлар ва бизнес ўртасидаги ҳамкор-

ликни кенгайтириш рағбанлантирилади, ил-
ғор технологияларни тижоратлаштиришни

қўллаб-қувватлаш ва илмий-технологик ба-
зани такомиллаштиришга даъват этилади[6]

Таълим, фан ва бизнес интеграцияси-

нинг самарали ташкилий шакллари қатори-
га илмий-технологик марказлар, технопарк-

лар ва технополислар киради. Ҳозирги бос-
қичда дунёда 200дан ортиқ технопарклар ва

технополислар мавжуд бўлиб, улар асосан
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Японияда

жойлашган.

Технопарк (айрим ҳолларда тадқиқот

парки дейилади) – бу илмий - ишлаб чиқа-
риш, таълим ва ижтимоий-маданий инфра-

тузилмаларни ўз атрофида бирлаштирган
тадқиқот маркази (тадқиқот университети)

бўлиб, у олий таълим, фан, саноат, тадбир-
корлик, молиялаштириш манбалари, ҳоки-

мият ва бошқарув органлари интеграцияси-

ни амалга ошириш ва инновацион техно-
логияларни самарали жорий этиш имконини

беради.

Энг машҳур технологиялар парки Стен-

форд университети бўлиб, у улкан "Силикон
водийси"га айланган (АҚШ, Калифорния).

Силикон водийси деб номланган электрон ва
компютер техникаси саноати объектлари,

таълим ва илмий тадқиқот марказлари тўп-
ланган, юқори малакали мутахассислар, уш-

бу соҳага катта-катта сармоя сарфлайдиган
қўшма корхоналар фаолият юритадиган ҳу-

дуд охирги қирқ йил мобайнида жаҳоннинг
электроника ва компьютер саноати марка-

зига айланди.

Технопаркларнинг япон модели амери-

ка моделидан фарқли ўлароқ, бутунлай янги

шаҳарлар - "технополислар"ни барпо этишни

кўзда тутади. Технополислар - минтақанинг
иқтисодий ривожланишига туртки бериш

мақсадида маълум ҳудудда жойлашган ил-
мий, инновацион, илмий-технологик парк-

лар ва бизнес-инкубаторлар бирлашмалари-
дир. "Технополис" тушунчаси Японияда 1980

йилда жорий этилган ва Япониянинг саноат

стратегиясига асос бўлган иккита муҳим
ғоянинг синтезини ифодалайди. Биринчи

ғоя ("технология") - янги, трансформацион
технологиялардан фойдаланиш асосида Япо-

ния саноатининг анъанавий тармоқларини
модернизация қилишни билдиради. Иккин-

чи ғоя ("полис") ишлаб чиқаришнинг хусу-
сий шакли, жамият томонидан тан олинган

ғоялар ва жамоавий характеридаги бошқа-
риш ўртасидаги мувозанатга асосланган

қадимги юнон шаҳар - давлатларига бориб
тақалади.

Ушбу ғояларнинг умумий моҳияти

шундаки, минтақавий ривожланишга, фан-

техника тараққиётини янада тезлаштириш-

га ва фаннинг салмоғи юқори бўлган тармоқ-
ларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақ-

садида ихтисослашган фан-техника шаҳарча-
лари-технополислар яратилган бўлиб, улар-

да илмий-тадқиқот фаолияти ишлаб чиқа-
риш билан узвий бирлашиши учун қулай

шароитлар шаклланган.

Технополисларнинг илмий "ўзаги"ни

нафақат университетлар (Хоккайдо, Акита,
Хиросима, Кагосима, Цукуба), балки бошқа

таълим муассасалари (коллежлар) ҳам таш-
кил қилади. Давлат технополисларни шакл-

лантириш ва ривожлантириш дастурларини
ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларни

амалга оширишда маҳаллий ҳокимият ор-

ганлари бевосита иштирок этади.

Технополислар, технопарклар ва бош-

қаларнинг (илмий марказлар, кластерлар)
фаолият юритиши ижодий меҳнат ва ишлаб

чиқаришга илмий натижаларни тез амалга
ошириш учун қулай муҳит яратади, "фан -

техника - ишлаб чиқариш" циклини қисқар-
тиради, шу билан бирга ҳудудлар ва пиро-

вардида бутун жамиятнинг иқтисодий ри-
вожланишини тезлаштиради.

Умуман олганда, ҳар бир мамлакат ре-

гионал инновацион тизимини ривожланти-

ришда тадқиқот ва таълим муассасалари,
саноат корхоналари жойлашуви ва бошқа

бир қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳол-

да ўз ёндашувига эга. АҚШ, Европа Иттифоқи
мамлакатлари, Японияларнинг инновацион

сиёсатидаги муҳим тенденция ҳудудларни

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

60

инновацион ривожлантиришда универси-
тетларнинг ролини белгилаш саналади. Ҳу-

дудларни инновацион ривожланишини тар-
тибга солиш ва рағбатлантиришни қўллаб-

қувватлаш мақсадида давлат маъмурий ва
иқтисодий дастаклардан, ИТТКИни федерал

бюджетидан субсидиялаш ва молиялашти-

риш, университетларда фундаментал ва ама-
лий тадқиқотларни амалга ошириш усулла-

ридан фаол фойдаланади.

Шундай қилиб, фан, таълим ва ишлаб

чиқариш интеграциясининг хорижий модел-
ларини ўрганиш шуни кўрсатдики, бу жа-

раён хорижий университетларда узоқ йил-
лар давомида ташкил топиб, ҳозирги кунда

бир нечта самарали шакллари мавжуд ва
булар кўплаб мамлакатларнинг инновацион

ривожланишида энг муҳим омилдардан
бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республи-

касида ҳам инновацияга йўналтирилган иқ-

тисодиётни шакллантиришга ва инновация-

ларни кенг жорий этиш учун шарт-шароит-
лар яратишга қаратилган кенг кўламли иш-

лар амалга оширилиб, фан, таълим ва ишлаб
чиқариш интеграцияси йўлида муайян қа-

дамлар қўйилмоқда. Аниқ мисолларга тўхта-
ладиган бўлсак, инновацион корпоратив

ҳамкорлик натижасида Тошкент давлат тех-
ника университети қошидаги “Фан ва тарақ-

қиёт” давлат унитар корхонаси томонидан
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ак-

циядорлик жамияти мис ишлаб чиқариш за-
водида чиқиндилардан мис ишлаб чиқариш

технологияси яратилди. Ўзбекистон Миллий
университети қошидаги Полимерлар кимёси

ва физикаси илмий-тадқиқот маркази томо-

нидан ишлаб чиқилган уруғлик чигитларни
капсулалаш технологияси пахта саноати

корхоналари амалиётида қўлланилмоқда.
Тошкент давлат техника университети

“Машинасозлик тармоқлари муаммолари”
илмий марказида яратилган замонавий

“чангюткич” эса “Навоий кон-металлургия
комбинати” ДКда жорий этилмоқда. Бу каби

инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот жа-
раёнларини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари-

ни ривожлантириш билан бир қаторда, таъ-
лим сифатини ошириб, илмий салоҳиятли

кадрлар етишиб чиқишига ўзига хос замин
яратади [8].

Мамлакатимиз аграр соҳасини иннова-

цион ривожлантиришда аграр университет-
ларнинг аҳамияти юқорилигини инобатга

олган ҳолда, Тошкент давлат аграр универ-

ситети (ва унинг филлиалари)да фан, таъ-
лим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интегра-

цияси, кадрлар тайёрлашда аграр соҳа тар-
моқлари билан яқин ҳамкорликни кучайти-

риш, илмий-тадқиқот натижаларини тарғиб
ва жорий қилиш тизимини тубдан такомил-

лаштириш борасида олиб борилаётган иш-

ларда қисқача тўхталиб ўтиш ўринлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент дав-
лат аграр университети фаолиятини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-
сида”ги ПҚ-4421-сонли Қарорини[2] таъмин-

лаш мақсадида, республикамизда илк бор
Тошкент давлат аграр университети Агро-

биотехнология кафедраси ҳамда De Nova
Agro МЧЖ билан ҳамкорлик асосида “Agro

Vitro Clone” кичик инновацион корхонаси
ташкил этилди. Ушбу кичик инновацион

корхонада замонавий биотехнология фани
усулларидан фойдаланилган ҳолда In vitro

шароитида ўсимлик хужайра, тўкима ва

органларини микрокўпайтириш ишлари
амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда De Nova

Agro МЧЖ билан ҳамкорлик асосида ташкил
этилган “AgroVitroClone” кичик инновацион

корхонаси коллекциясида ўнлаб ўсимликлар
нав намуналари ва пайвандтаглари мавжуд

бўлиб, улар In vitro шароитида оммавий
кўпайтирилмоқда. “AgroVitroClone” кичик

инновацион корхонаси “O‘zsharobsanoat” АЖ
томонидан 2,5 миллион дона узум кўчатла-

рига ҳамда бошқа деҳқон, фермер хўжалик-
лари ва тадбиркорлар томонидан 1,5 мил-

лион дона павловния кўчатларига буюртма
олди.

Шунингдек, ушбу кичик инновацион

корхонада талаба ва магистрлар ҳамда
илмий тадкикотчилар ўкув, илмий-тадқиқот

фаолиятини ҳам олиб боради, бу ўз ўрнида
фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграция-

сини амалга ошишига олиб келади.

Тошкент давлат аграр университет-

нинг Қишлок хўжалигида инновацион
ишланмалар ва маслахат маркази ҳудудида

Хитой Халк Республикасининг “Shuntong
Agriculture Company” компанияси ҳамда

Ипотека АТБ билан ҳамкорликда қиймати
300,0 минг долларга тенг балиқларни кўпай-

тириш, урчитиш бўйича замонавий техника
ва технологиялар асосида “Балиқчилик ил-

мий маркази” очилган. Марказда илмий-пе-

дагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва улар-
нинг малакасини ошириш, талабаларнинг

малакавий амалиётларини ўтказиш, Гидро-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

61

биология, Ихтиология ихтисосликлари ҳам-
да Балиқчилик магистратура мутахассисли-

ги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб
бориш, сервис хизматини кўрсатиш, балиқ-

чилик хўжаликлари мутахассисларини мала-
касини ошириш, буюртмачиларга балиқ ча-

воқларини етказиб бериш, товар балиқ

етиштириш асосий мақсад этиб белгиланган.

Тошкент давлат аграр университетида

илмий-тадқиқот ишларини тизимли ривож-
лантириш, инновацион корпоратив ҳамкор-

ликни йўлга қўйиш ва халқаро алоқаларни
чуқурлаштириш мақсадида Германиянинг

“Internationale Landlicliche Entwiklung e. V”
компанияси билан икки томонлама шартно-

ма тузилиб, Ўзбекистон - Германия хўжалик
маркази ташкил этилмоқда.

Университет ва унинг филиаллари ах-

борот-маслаҳат марказлари (extension cen-

ter) орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқари-
шидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳам-

да уларни бартараф этиш бўйича "ахборот -

маслаҳат маркази - кафедра - қишлоқ хўжа-
лиги ишлаб чиқарувчиси" тизимини жорий

этиш йўлида ҳам ишлар олиб борилмоқда[9].

Шу билан бирга, фан, таълим ва ишлаб

чиқариш фаолиятида ўзаро ҳамкорлик бора-
сида ҳали ўз ечимини топмаган қатор муам-

молар сақланиб қолмоқда. Илмий-тадқиқот,
таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини

ўзаро боғлайдиган қишлоқ хўжалигига оид
билим ва ахборотларни тарқатиш бўйича

самарали тизимнинг йўқлиги соҳани илмий
асосда ривожлантиришдаги энг жиддий тў-

сиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизда фермер хўжаликла-

рига ахборот-консалтинг хизматлари йўлга

қўйилгани билан, бу жараён асосан Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, Фермерлар, деҳқон хў-

жаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Савдо саноат палатаси, олий таълим муас-

сасалари ва илмий-тадқиқот институтлари
томонидан ўзаро мувофиқлаштирилмаган

ҳолда амалга оширилмоқда.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, фан ва

ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқалар-
нинг самарали механизмлари мавжуд эмас-

лиги давлат томонидан молиялаштирилган
илмий-тадқиқотлар натижаларини амали-

ётга жорий қилишни сезиларли даражада
чекламоқда. Республикада илмий ташкилот-

лар фаолияти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,

инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқиш бў-
йича кўплаб лойиҳалар худудий ёки илмий-

техникавий буюртма сифатида эмас, ташаб-

бус ишланмалар сифатида амалга оширил-
моқда, яъни, инновацияни яратувчилар

муайян маҳсулотни ўзлари ихтиро этиб,
кейинчалик ўзлари унга қўллаш соҳасини ва

харидорларини топишга мажбур бўлади.

Бундай ҳолатларнинг бир нечта сабаб-

ларини кўрсатиш мумкин, жумладан, фер-

мерларнинг билим энг муҳим ҳаракатланти-
рувчи куч эканлигини дарҳол англамаганли-

ги, хўжаликларнинг янги технологияларни
жорий қилиш учун етарли даражадаги капи-

талга эга эмаслиги, агробизнес субъектла-
рининг инновацион лойиҳаларда қатнашиш

ва молиялаштиришдан манфаати йўқлиги,
ҳозирда илмий-тадқиқотлар учун давлат

инвестициялари даражаси нисбатан пастли-
ги ва бошқалар.

Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон

Республикаси қишлоқ хўжалигини ривож-

лантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжал-
ланган Стратегиясида [1] устувор йўналиш-

ларидан бири сифатида Қишлоқ хўжалигида

илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хиз-
матлари тизимини ривожлантириш белги-

ланди ва унда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат
таъминоти, таълим, малака ошириш ва ах-

борот-маслаҳат хизматлари соҳаларида за-
монавий, интеграциялашган ва мослашувчан

тизимни яратиш мақсад қилиб қўйилди.

Ушбу мақсадга эришиш йўлида, шубҳа-

сиз, хорижий давлатлар фан, таълим ва иш-
лаб чиқариш интеграциясини такомиллаш-

тириш борасида тўплаган илғор тажрибала-
рига таянган ҳолда, ўз миллий ёндашуви-

мизни шакллантиришимиз лозим. Бунда қу-
йидагиларга алоҳида эътибор бериш мақсад-

га мувофиқ:

1. Аграр олий таълим муассасалари-

нинг потенциал иш берувчилар ва умуман

меҳнат бозори билан самарали ўзаро ҳам-
корлигини йўлга қўйиш борасида:

- аграр соҳа мутахассисларини ўқув

жараёнига кенг жалб этиш;

- малака талаблари, ўқув режа ва дас-

турларини ишлаб чиқишда қишлоқ хўжали-

ги корхоналарнинг иштирокини таъминлаш;

- олий таълим муассасалари ва кадрлар

буюртмачилари биргаликда ишлаб чиқариш
амалиётини ташкил этиш, шунингдек бити-

рувчиларни ишга жойлаштиришда ўзаро
ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш;

- талабаларни мақсадли тайёрлаш ва

кадрларни қайта тайёрлашни тегишли кор-
хоналар томонидан молиялаштириш;

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

62

- инновацион ишланмалар соҳасида

биргаликда тадқиқотлар олиб бориш ва на-

тижаларни ишлаб чиқаришга жорий этишда
агробизнесни манфаатдорлигини ошириш;

- ёш мутахассисларнинг иш жойига

мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида

шароитларни такомиллаштириш;

- меҳнат бозорини ривожланиш тен-

денцияларини аниқлашга қаратилган қўшма

тадқиқотлар ўтказиш.

2. Бизнес-инкубаторлар, технология-

лар парклари, кластерлар ва бошқа интегра-
циялашган илмий-таълимий тузилмаларни

яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасида:

- имтиёзли кредитлаш тизими, қарз-

ларнинг давлат томонидан суғурталаниши,
жадаллаштирилган амортизация, иннова-

цион циклнинг барча босқичларида имтиёз-
ли солиққа тортиш каби рағбатлантирувчи

дастакларни жорий этиш;

- ер участкаларини тақдим этиш, қури-

лиш-монтаж ишларини бажариш ва бошқа

шароитларни яратиш учун маъмурий тар-
тиб-таомилларини соддалаштириш;

- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш

ва патентлаш тизими самарадорлигини

ошириш;

- ишлаб чиқариш инфратузилмаси,

бошқа моддий-хомашё ва молиявий ресурс-
лардан фойдаланиш имкониятларини яхши-

лаш;

- ривожлантиришга тўсқинлик қилаёт-

ган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни барта-
раф этиш;

- ҳудудлар кесимида илмий-тадқиқот

ва ишлаб чиқариш корхоналари интеграция-

сини рағбатлантириш тизимини яратиш;

- инновацион фаолиятда қатнашаётган

етакчи олимларни рағбатлантириш.

3. Олий таълимнинг ишлаб чиқариш

соҳаси билан ўзаро ҳамкорлигини тенг

шериклик тамойиллари асосида таъминлаш.
Бозор иқтисодиёти шароитида бунга муайян

фаолиятни амалга ошириш учун бир неча

хўжалик юритувчи субъектларнинг ресурс-
ларини бирлаштирувчи бизнес лойиҳа деб

қараш мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики,
бу ёндашув ўзаро манфаатлидир, чунки

даромад олиш билан бир қаторда уларни
тўплаш ва мустаҳкамлашга олиб келадиган

билим, ғоя ва тажриба алмашиш имконияти
пайдо бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, илм-фан замо-

навий иқтисодиётда муҳим ҳаракатланти-

рувчи кучлигини англаган ҳолда, уни ри-
вожлантиришда

бозор

механизмларини

шакллантириш, яъни амалий тадқиқот нати-
жаларини сотишга ва шунга мос равишда ҳар

қандай бозор ишлаб чиқариш каби унинг ай-

ланма капиталини шакллантириш имкони-
ятларини яратиш лозим. Жаҳон тажрибаси

кўрсатганидек, буни давлат аграр универси-
тетлари таркибида амалга ошириш мақсадга

мувофиқрок бўлади, чунки айнан шу шаклда
ҳукумат, олий ўқув юрти ва бизнеснинг ҳам-

корлиги кучаяди ва юқори натижа беради.

Илмий тадқиқотлар, таълим ва ишлаб

чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳам-
корликнинг самарали механизмларини йўл-

га қўйиш, алоқаларни мустаҳкамлаш мамла-
катда қисқа муддатда инновацияга йўнал-

тирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва
инновацияларни кенг жорий этиш учун мус-

таҳкам замин яратади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2019 й. ПФ-5853-сон "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги
Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4421-сонли Қарори.

3. Козлов В.В. Вопросы теориии практики инновационного развития сельского хозяйства //Известия ТСХА,

выпуск 6, 2012 год. С.24-30.

4. Неборский Е.В. Модели интеграции образования, науки и бизнеса в университетах США, Европы и Японии

//Проблемы современного образования. 2011. – №1. – 48-59 с.

5. Рустамова И.Б Қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат хизматини юритиш услубияти масалалари.

“Агроиқтисодиёт” Илмий-амалий агроиқтисодий журнал. №1 2019, 34-38 б.

6. Стебеняева Т.В., Лазарева Л.Ю. Анализ зарубежного опыта интеграции науки и производства для

развития инновационной деятельности на региональном уровне // Экономика и современный менеджмент: теория
и практика: сб. ст. по матер. XI междунар. науч.-практ. конф. Часть II. – Новосибирск: СибАК, 2012. с.109.

7. Weerts D. State Governments and Research Universities: A Framework for a Renewed Partnership. New York, 2002
8. http://marifat.uz/marifat/ruknlar/olii-talim/htm
9. https://tdau.uz/

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2019 й. ПФ-5853-сон "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4421-сонли Қарори.

Козлов В.В. Вопросы теориии практики инновационного развития сельского хозяйства //Известия ТСХА, выпуск 6, 2012 год. С.24-30.

Неборский Е.В. Модели интеграции образования, науки и бизнеса в университетах США, Европы и Японии //Проблемы современного образования. 2011. – №1. – 48-59 с.

Рустамова И.Б Қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат хизматини юритиш услубияти масалалари. “Агроиқтисодиёт” Илмий-амалий агроиқтисодий журнал. №1 2019, 34-38 б.

Стебеняева Т.В., Лазарева Л.Ю. Анализ зарубежного опыта интеграции науки и производства для развития инновационной деятельности на региональном уровне // Экономика и современный менеджмент: теория и практика: сб. ст. по матер. XI междунар. науч.-практ. конф. Часть II. – Новосибирск: СибАК, 2012. с.109.

Weerts D. State Governments and Research Universities: A Framework for a Renewed Partnership. New York, 2002

http://marifat.uz/marifat/ruknlar/olii-talim/htm

https://tdau.uz/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов