Маркетинговая стратегия в системе высшего образования и теоретико-методологические основы ее разработки

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
89-95
69
Поделиться
Нематов, И. (2021). Маркетинговая стратегия в системе высшего образования и теоретико-методологические основы ее разработки. Экономика И Образование, (4), 89–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7581
Инатилло Нематов, Ташкентский государственный экономический университет

соискатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена маркетинговой стратегии в высшем образовании и теоретико-методологическим основам ее разработки. В частности, описаны задачи маркетинговой стратегии, разработка и реализация маркетинговой стратегии в высшем образовании, маркетинговые стратегии, используемые в высшем образовании, факторы, влияющие на разработку и реализацию маркетинговой стратегии, процесс разработки маркетинговой стратегии и его этапы. В статье также подчеркивается взаимосвязь между рынком образовательных услуг и взаимосвязанными рынками, а также важность маркетинговых стратегий в высшем образовании

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

89

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ ВА УНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

Нематов Иноятилло Убайдуллаевич -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси

Аннотация.

Мазкур мақола олий таълим тизимида маркетинг стратегияси ва уни ишлаб чиқишнинг

назарий-услубий асосларига бағишланган. Жумладан, маркетинг стртагиясини вазифалари, олий таълим тизимида
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, олий таълим тизимида қўлланиладиган маркетинг

стратегиялари, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга таъсир этувчи омиллар, маркетинг
стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни ва унинг босқичлари, щритиб берилган. Шунингднек, мақолада таълим
хизматлари бозори билан ўзаро боғлиқ бўлган бозорлар билан алоқаси, олий таълимда маркетинг стртегиясининг
аҳамияти ёритиб берилган.

Асосий тушунчалар:

маркетинг стратегияси, таълим хизматлари; меҳнат бозори, маркетинг фаолияти;

олий таълим тизими; стратегияни шакллантириш; маркетинг дастури; олий таълим муассасалари; таълим
сифати; касбий қадриятлар; рақобат устунлиги; маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш; эҳтиёжларни қондириш;
потенциал истеъмолчилар.

МАРКЕТИНГОВАЯ СТРАТЕГИЯ В СИСТЕМЕ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ И ТЕОРЕТИКО-

МЕТОДОЛОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ЕЕ РАЗРАБОТКИ

Нематов Инатилло Убайдуллаевич -

Ташкентский государственный экономический

университет, соискатель

Аннотация.

Данная статья посвящена маркетинговой стратегии в высшем образовании и теоретико-

методологическим основам ее разработки. В частности, описаны задачи маркетинговой стратегии, разработка и

реализация маркетинговой стратегии в высшем образовании, маркетинговые стратегии, используемые в высшем
образовании, факторы, влияющие на разработку и реализацию маркетинговой стратегии, процесс разработки
маркетинговой стратегии и его этапы. В статье также подчеркивается взаимосвязь между рынком
образовательных услуг и взаимосвязанными рынками, а также важность маркетинговых стратегий в высшем

образовании.

Основные понятия:

маркетинговая стратегия; образовательные услуги; рынок труда; маркетинговая

деятельность; система высшего образования; формулирование стратегии; маркетинговая программа; высшие
учебные заведения; качество образования; профессиональные ценности; конкурентное преимущество; разработка

маркетинговой стратегии; удовлетворение потребностей; потенциальные клиенты.

MARKETING STRATEGY IN THE SYSTEM OF HIGHER EDUCATION AND THEORETICAL AND

METHODOLOGICAL BASES OF ITS DEVELOPMENT

Nematov Inatillo Ubaydullaevich -

Tashkent State University of Economics, researcher

Annotation:

This article is devoted to the marketing strategy in higher education and the theoretical and methodological

foundations of its development. In particular, the tasks of the marketing strategy, the development and implementation of a
marketing strategy in higher education, marketing strategies used in higher education, factors influencing the development and
implementation of a marketing strategy, the process of developing a marketing strategy and its stages are described. The article
also highlights the relationship between the educational market and interconnected markets, as well as the importance of
marketing strategies in higher education.

Basic concepts:

marketing strategy; educational services; labor market; marketing activities; higher education system;

strategy formulation; marketing program; higher education institutions; education quality; professional values; competitive
advantage; marketing strategy development; satisfaction of needs; potential customers.

Кириш.

Замонавий дунёда олий таълим

иқтисодий ўсишни, ижтимоий барқарорликни

ва фуқаролик жамияти институтларини ривож-

лантиришни таъминловчи муҳим омиллардан

бири ҳисобланади. Олий таълим муассасала-

рининг асосий вазифаси олий таълим сифатини

таъминлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларини

малакали кадрлар билан таъминлашдан иборат.

Олий таълим соҳасидаги маркетинг фаолия-

тининг мақсади эса инсоннинг дунё ҳақидаги

билимларига бўлган эҳтиёжини қондириш,

амалий аҳамиятга эга замонавий билимларни

олиш ҳамда ижтимоий ва профессионал рақо-

батбардошликни таъминлашдир. Ушбу эҳтиёж-

ларни қондириш учун одатда олий таълим ти-

зими таълим дастурларини (таълим хизмат-

лари) тақдим қилади.

Таълим хизматларини кўрсатиш кўпинча

унинг таркибий қисми бўлган таълим хизмат-

ларига асосланади. Натижада, таълим хизматла-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

90

ри бозори тегишли бозорлар билан ўзаро ало-

қадорликда бўлади: ахборот алмашиш, дасту-

рий маҳсулотлар яратиш, ўқув қўлланмалар

нашр этиш ва бошқалар.

1-расм. Таълим хизматлари бозорини ўзаро боғлиқ бўлган бозорлар билан алоқаси

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Баъзи бир ўзаро боғлиқ бозорларнинг

сегментлари таълим хизматлари бозори учун

ресурслар ёки ишчи кучи воситалари бозори

сифатида юзага чиқади. Таълим муассасалари

иқтисодий эркинлиги шерик танлашида ўзаро

боғлиқ бозорларда субъектларнинг фаолиятини

рағбатлантиради ва рақобатнинг кучайишига

ҳисса қўшади. Қолган алоқадор бозорлар таъ-

лим хизматлари бозори ва унинг инновацион

салоҳиятини ривожлантиришда муҳим рол

ўйнайди. Улар орасида меҳнат бозори алоҳида

ўрин эгаллайди. Чунки бозор иқтисодиёти ша-

роитида айнан меҳнат бозори мезонларни бел-

гилайдиган ва таълим сифатини баҳолайдиган

бозор ҳисобланади. Тенденцияларни таҳлил

қилиш ва меҳнат бозорида вазиятни прогноз

қилиш учун олий таълим муассасасидан жиддий

тадқиқотлар ўтказишни талаб этади. Ҳозирги

даврда шиддатли рақобат шароитида иш олиб

борадиган олий таълим муассасасалари кадрлар

тайёрлаш вақтини ҳисобга олган ҳолда меҳнат

бозори ҳолатини илмий башорат қилиш билан

шуғулланишга мажбур бўлмоқдалар.

Жаҳон иқтисодий ривожланишнинг ҳо-

зирги босқичида олий таълим фақат аҳолининг

муайян қатламига оид бўлмай қолди, у омма-

вийлашди. Илмий-тадқиқот ишлари муҳим аҳа-
мият касб эта бошлади.

Олий таълимда илмий-тадқиқотлар ало-

ҳида вазифани бажаради. Бу, биринчи навбатда,

бозорда узоқ муддатли муваффақиятга эришиш

учун иккита асосий манба – обрў ва ўзига бўлган

ишончни яратиш орқали узоқ муддатли потен-

циал истеъмолчилар билан муносабатларни

мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу йўналишда-

ги аниқ чора-тадбирлар таълим хизматларига

бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун

хизматлар сифатини яхшилаш, янги талабалар

ва молиявий ресурсларни жалб қилиш мақсади-

да индивидуал агентлар билан ишончли алоқа-

ларни ўрнатиш, шунингдек, обрўсини мустаҳ-

камлаш учун олий таълим муассасасининг ижо-

бий имиджини яратиш ва ривожлантиришни ўз

ичига олади. Бу ўз навбатида олий таълим муас-

сасаси томонидан маркетинг стратегияларини

ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни тақазо

этади. Ҳозирги даврда бундай стратегияларни

касбий қадриятларга йўналтириш муҳим аҳа-

мият касб этмоқда.

Талабаларни олий таълим муассасасида

ўқитиш жараёнида касбий қадриятларга йўнал-

тириш мақсадида маркетинг бўйича таълим

стратегиясини амалга ошириш мутахассислар-

нинг меҳнат бозорига йўналтирилганлигини

таъминлайди. Талабаларни касбий қадриятлар-

га йўналтириш бўйича шакллантириладиган

маркетинг стратегиясида нотижорат ва тижо-

рат маркетингининг ўзаро боғлиқлиги намоён
бўлади. Бир томондан, таълим ижтимоий аҳа-

миятга эга бўлган соҳа бўлиб қолмоқда, чунки

жамият интеллектуал салоҳиятни кенгайтири-

лишини талаб қилади. Бошқа томондан, меҳнат

Таълим

хизматлари

бозори

Таълим, амалиѐтни

ташкил этиш,

кадрларни

тайѐрлашга

буюртмалар

Товар ва хизматлар бозори

Молия бозори

Янги технологиялар, ноу-хау

ва патентлар бозори

Таълимга оид адабиѐтлар

бозори

Реал

капитал

бозори

Меҳнат

бозори

Эҳтиѐжларни

прогнозаш,

битирувчиларни

ишга жойлаштириш,

ўқитувчиларни

жалб этиш

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

91

бозори ва таълим хизматлари бозори мавжуд.

Бу ерда таълим муассасалари бозор муносабат-

ларининг иштирокчилари саналади. Шундай қи-

либ, маркетинг бўйича таълим стратегиясини

ишлаб чиқиш талабаларни касбий қадриятлар-

га йўналтириш жараёни билан боғлиқ долзарб

муаммо ҳисобланади.

Шу боис, ҳозирги кунда маркетинг стра-

тегияси кенг маънода қуйидаги вазифаларни

ҳал қилишга қаратилган бўлади:

- таълим хизматларига бўлган талабни

ҳамда потенциал истеъмолчиларни ўрганиш;

- “маҳсулот”ни яратиш, яъни талабага би-

лим, кўникма бериш, давлат таълим стандарт-

ларига мувофиқ маълум бир касбий қадриятлар

тизимини шакллантириш (бу ўз навбатида

мутахассислар учун меҳнат бозори талабларига

мос келиши ва ушбу мутахассислар учун маълум

рақобат устунликларини бериши керак);

- бозорда мутахассисликни илгари суриш

учун дастур ишлаб чиқиш;

- маркетинг ҳаракатларини коммуника-

ция соҳасига йўналтириш, бунда асосий мақсад

мутахассислик имиджини яратиш, шунингдек

потенциал истеъмолчиларни олий таълим муас-

сасаси ҳамда мутахассисликнинг афзалликлари

тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш,

потенциал ва ҳақиқий иш берувчиларнинг те-

гишли йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш

ва қайта тайёрлашга қизиқишини оширишдан

иборат бўлади.

Шундай қилиб, назарий нуқтаи назардан,

олий таълим тизимида маркетинг стратегияси-

ни амалга ошириш қуйидаги босқичларни ўз

ичига олади:

1.

Маркетинг стратегиясининг муаммола-

рини аниқлаш ва мақсадларини шакллантириш:

- излашга оид мақсадлар - муаммони

аниқлаш ва белгилашга ёрдам бериш, гипотеза

ёки муаммонинг ечимини ишлаб чиқиш;

- тавсифлашга оид мақсадлар - назарда

тутилган: вазиятни, индивидуал омилларни ва

уларнинг комплексларини аниқлаш ва баҳолаш;

- тажриба ва синовларга оид мақсадлар -

гипотезаларни синовдан ўтказиш, муаммоларга

таклиф қилинган ечимлар.

2.

Ахборот манбаларини танлаш, шу

жумладан:

- маълумот олиш манбалари ва усуллари-

ни кўрсатган ҳолда иккинчи даражали маълу-

мотлар (бошқа тадқиқотчилар томонидан тўп-

ланган ва / ёки бошқа мақсадлар учун аллақа-

чон мавжуд бўлган маълумотлар);

- маълумот тўплаш соҳаси, усуллари ва

мавзуларини кўрсатган ҳолда (бу мақсад учун

махсус тўпланган маълумотлар).

3.

Олдиндан аниқланган манбалардан

маълумот тўплаш, шу жумладан ижтимоий сў-

ровнома, лаборатория тажрибаларини ўтказиш.

4.

Тўпланган маълумотларнинг таҳлили:

- ўзгарувчиларнинг ўртача қийматларини,

ҳодисаларнинг частотасини, уларни тақсимла-

нишини аниқлаш;

- омиллар, ҳодисаларнинг корреляцион

коеффициентларини аниқлаш;

- таъсир этувчи омилларининг ўзгариш

динамикаси ва тенденцияларини аниқлаш ва

бошқалар.

5.

Натижаларни таҳлилий шарҳлар, жад-

валлар, прогнозлар, қарорларни қабул қилиш

моделлари, тавсиялар ва бошқалар кўринишида

тақдим этиш.

Олий таълим муассасасининг рақобатбар-

дош маркетинг стратегияларини таснифлашда

иккита хусусият эътиборга олинади:

- таълим хизматлари бозорининг турли

сегментларига эътибор қаратиш;

- олий таълим муассасасининг маълум

рақобат устунлигидан фойдаланиш.

Илмий адабиётлар таҳлили.

Олий таъ-

лим тизимида маркетинг стратегияси ва уни

ишлаб чиқишнинг назарий-услубий асосларини

ўрганишда бир қатор соҳага оид адабиётлар

таҳлил қилинди.

Жумладан, Н.М.Кондратенко ташкилот-

нинг маркетинг стратегияси дейилганда уму-

ман бутун ташкилот учун мазмунли бўладиган

мақсадлар тўпламини ишлаб чиқилиши ҳақида

фикр билдирган. Бунда ташкилотнинг барча

маркетинг фаолиятини энг самарали бозор на-

тижаларига эришишга йўналтирадиган мақсад-

лар таркибини яратиш ва уларга эришиш усул-

ларини белгилашдан иборат бўлиши баён этил-
ган

1, с 542

.

А.А.Баранов маркетинг стратегиясини иш-

лаб чиқиш жараёни бизнеснинг муҳим йўнали-

ши ҳисобланиши, маркетинг стратегиясини иш-

лаб чиқиш ташкилотни самарали бошқаришга

ёрдам бериши, маркетинг стратегиясини шакл-

лантиришда асосий бозор ва иқтисодий омил-

ларни баҳолаш ҳамда мавжуд стратегик сало-

ҳиятни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқлигини
таъкидлаган

2, с. 183-186

.

М.А.Санович маркетинг стратегиясини

ишлаб чиқишда асосан вазиятли ёндашув қўл-

ланилиши, бошқача қилиб айтганда, ушбу стра-

тегияни танлашда қуйидагиларни бажариш

кераклигни таъкидлаган:

- маркетинг фаолиятининг бир нечта йў-

налишлар бўйича маркетинг сиёсатининг ба-
тафсил тавсифи, ташкилотнинг иқтисодий баҳо-

си, савдо прогнозлари билан таққослаш;

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

92

- хатарларни баҳолаш ва ташкилот учун

энг мақбул маркетинг стратегиясини танлаш

4, с. 108-109

.

Л.Ш.Амалетдинова ўзининг мақоласида

ташкилотнинг маркетинг стратегиясини шакл-

лантириш ва амалга ошириш алгоритмини иш-

лаб чиқиш маркетингни режалаштириш жараё-

нининг меҳнат ҳажмини камайтиришга, рақо-

батнинг кучайиши ва бозор конъюнктураси-

нинг юқори динамикаси шароитида ташкилот-

нинг барқарорлигини оширишга ёрдам бериши-
ни баён этган

5, с. 184-187

.

М.X.Месконнинг фикрича стратегияни иш-

лаб чиқишдан мақсад уни қўллаб-қувватлаш-

нинг моддий манбаларини ва бозор талабини

ҳисобга олган ҳолда ташкилотни ривожланти-

ришнинг асосий устувор йўналишлари ва нис-

батларини аниқлашдан иборатлигини таъмин-
лашдан иборат ҳисобланади

6, с. 705

.

JI.П.Рудь ўзининг илмий мақоласида мар-

кетинг стратегиясини аниқ мақсадли гуруҳлар

учун зарур бўлган маҳсулотларнинг ривожлани-

шига ҳисса қўшадиган бозор эҳтиёжларини

доимий равишда мунтазам таҳлил қилишни ўз

ичига олишини таъкидлаган. Шунингдек, у уш-

бу маҳсулотлар уларни рақобатчилар маҳсулот-

ларидан ажратиб туриши ва уларга инкор этил-

майдиган рақобат устунлигини таъминловчи

махсус хусусиятларга эга бўлиши ҳақида ўз
фикрини баён этган

8, с. 133-138

.

Шунингдек,

Ш.Ж.Эргашходжаева,

М.С.Қосимова, М.А.Юсупов, Е.П.Голубковнинг

маркетинг стартегияси, уни ишлаб чиқиш

жараёни ҳамда П.Дойлнинг стратегия бўйича

ёндашувлари ўрганиб чиқилди.

Асосий қисм.

Олий таълим тизимини

модернизация қилиш жараёни маркетинг фао-

лиятининг айрим йўналишларини стратегик

бирликларга нисбатан мослаштирилган тасниф-

га мувофиқ тақсимлашга асосланган олий таъ-

лим муассасси хатти-ҳаракатларининг янги

моделини шакллантиришни талаб қилади. Бу

эса умумий маркетинг стратегиясини аниқлаш

учун асос бўлади.

Стратегия узоқ муддатли хусусиятга эга

ва шунинг учун бир неча йил учун ишлаб

чиқилади. Бу умуман ташкилот фаолияти билан

ҳам, индивидуал лойиҳалар билан ҳам боғлиқ

бўлиши мумкин.

Маркетинг стратегиясини танлашда ҳар

қандай ташкилот ўзининг бозордаги мавқеига

тегишли барча хусусиятларни кўра билиши ке-

рак. Умумий кўринишда ташкилот учун марке-

тинг стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни қу-

йидаги босқичларни ўз ичига олади (2-расм).

2-расм. Ташкилот маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни

Манба:

Муаллиф томонидан тайёрланган.

1. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

бир неча босқичда амалга оширилади. Дастлаб-

ки босқичлар – миссияни, мақсад ва стратегия-

ларни шакллантириш.

2. Ташкилотнинг маркетинг имкониятла-

рини таҳлил қилиш босқичи. Бу ташкилот фао-

лиятининг кучли ва заиф томонларини, ўзига

хос бозорда унинг афзалликларини ва юзага ке-

лиши мумкин бўлган хатарларни баҳолаш бў-

либ, у ташкилотнинг микро муҳитини ва макро

муҳитни ўрганади.

3. Фаолият учун бозорларни танлаш бос-

қичи. Бу талаб ва таклифни таҳлил қилишни,

бозорнинг маълум бир турини, унинг ижобий ва

салбий томонларини, истеъмолчилар таркиби-

ни, шунингдек, ташкилот ишлаб чиқарадиган

маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни кўриб чиқишни

ўз ичига олади.

4. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш

босқичи. У нарх сиёсатининг ўзига хос хусу-

сиятларини аниқлаш, маълум бир маҳсулотни

бозорда жойлаштириш усуллари, реклама кам-

паниясини ўтказиш, шунингдек маҳсулот соти-

лишини назорат қилишдан иборат.

5. Маркетинг дастурларини тасдиқлаш ва

амалга ошириш босқичи. Ташкилотнинг умумий

стратегияси қоидалари контекстида уларнинг

оқилона таҳлилларини қабул қилади.

1. Миссияни

шакллантириш

2. Мақсад

ва стратегияларни

белгилаш

3.

Микромуҳитни

таҳлил қилиш

4.

Макромуҳитни

таҳлил қилиш

5. Бозорни

сегментлаш

6. Мақсадли

сегментни танлаш

7. Бозорда бизнес

бирликларни

позициялаш

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

93

6. Ташкилотнинг маркетинг стратегияси-

ни ишлаб чиқишда мақсадли сегментни танлаш

харидорларнинг маълум гуруҳларидан фойда

олишга мўлжалланган бўлиб, улар стратегия то-

монидан мақсадга мувофиқлаштирилади.

7. Бозорда таркибий бўлинмаларнинг

жойлашуви: таркибий бўлинмаларнинг танқи-

дий жойлашуви ташкилотнинг мижозларни

жалб қилиш қобилиятига боғлиқ.

8. Ташкилотнинг маркетинг стратегияси-

нинг самарадорлигини баҳолаш унинг концеп-

цияси тўғри танланганлигини тушунишга, шу-

нингдек мақсадларнинг бажарилишини назорат

қилишга имкон беради.

9. Маркетинг аудити стратегик маркетинг

натижаларининг режалаштирилганидан чет-

лашганлик даражасини кўриш имкониятини бе-

ради. Агар улар сезиларли даражада фарқ қилса,

стратегияни қайта кўриб чиқиш ёки ундан

бутунлай воз кечиш ва муқобилини танлаш

мантиқан тўғри келади. Агар маркетинг стра-

тегиясини лойиҳалаш муваффақиятли амалга

оширилса, бу ташкилотга узоқ муддатли истиқ-

болда юқори натижаларга эришиш ва етакчи

бозор мавқеини эгаллашга имкон беради.

“Ташкилотнинг маркетинг стратегияси”

тушунчаси нафақат унинг ривожланишини, бал-

ки 3-расмда қайд этилган қуйидаги босқичлар-

дан иборат кетма-кет амалга оширилишини ҳам

назарда тутади.

3-расм. Ташкилот маркетинг стратегиясини амалга ошириш босқичлари

Манба:

Муаллиф томонидан тайёрланган.

Олдига қўйилган мақсадларни ўрганиш,

шунингдек уларни ички ва ташқи муҳит ҳолати

билан боғлаш (шунингдек, ҳар бир ишчига тўла-

қонли ишни бошлаш имкониятига эга бўлиш

учун ғоя ва фаолият мазмунини етказиш муҳим-

дир). Кейинчалик, ташкилотда пайдо бўлган

ресурслар билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқиш
керак (нафақат уларни ҳисобга олиш, балки ва-

колатли тақсимлаш, шунингдек, агар керак бўл-

са, дарҳол тўлдириш масалалари ҳал қилинади).

Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

ва амалга оширишга қуйидаги омиллар таъсир

қилади:

ташкилотнинг мавжуд ресурслари, шу-

нингдек уларни кейинчалик сотиб олиш имко-

нияти;

рақобат муҳитини, шунингдек талаб

ҳажмини тавсифловчи бозор ҳолати;

ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш

ёки фаолият доирасини кенгайтиришга имкон

берадиган ички ресурслар;

контрагентлар, шунингдек ҳукумат ва

назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкор-

лик;

фаолият йўналишини тўғри аниқлашга

имкон берадиган етакчининг аналитик қоби-

лиятлари.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ташки-

лот маркетинг стратегияси тушунчаси ва уни

ишлаб чиқиш бўйича турлича ёндашувлар мав-

жуд.

Қуйида олий таълим муассасасининг ри-

вожланиш моделига мувофиқ келувчи марке-

тинг стратегияларининг турлари 1-жадвалда
келтирилган.

8. Амалга ошириш дастурига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш

7. Стратегияларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни баҳолаш

6. Қаршиликларни енгиб ўтиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш

5. Персонални ўзгаришларга қаршилигини баҳолаш

4. Қарорларни қабул қилиш

3. Стратегик режани баҳолаш

2. Ресурсларни баҳолаш

1. Қўйилган мақсадларни ўрганиш

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

94

1-жадвал

Олий таълим тизимида қўлланиладиган маркетинг стратегиялари

Олий таълим муассасаси

фаолиятининг асосий йўналиши

Олий таълим муассасасини

ривожлантириш

стратегиялари

1.

Таълим хизматлари бозорида ўз улушини ошириш.
Таълим хизматларидан янги фойдаланувчиларни жалб қилиш, таълим

хизматларидан фойдаланишнинг янги имкониятларини излаш.
Қулай нархда юқори сифатни таъминлаш.

Таълим хизматлари

бозорига чуқур кириб бориш

стратегияси

2.

Маҳсулотни маълум истеъмол сегментларига (бозор сегменти) мослаштириш
учун янги географик бозорларда сотиш.
Олий таълим муассасасидан ташқарида қўшимча таълим хизматларини тақдим
этиш.

Таълим хизматлари

бозорини ривожлантириш

стратегияси

3.

Ўқитишнинг янги шакллари ва усулларини (модулли ўқитиш тизимининг
масофавий технологияси, мултимедиа технологиялари) жорий этиш ва улардан

фойдаланиш.
Қўшимча малака бериш орқали таълим хизматларининг универсаллигини
ошириш.
Сифат менежменти тизимини жорий этиш.

Таълим хизматларини

ривожлантириш стратегияси

(янги шаклларни ҳисобга

олган ҳолда дастурларни

такомиллаштириш)

4.

Мактаблар, лицейлар, бошланғич ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими
муассасалари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш.

Қўшимча таълим хизматларини тақдим этиш бўйича ташкилотлар, аҳоли билан
шартномалар тузиш.

Тескари вертикал

интеграция стратегияси

5.

Битирувчиларни кейинчалик ишга жойлаштириш учун корхоналар, кадрлар
марказлари билан шартномалар тузиш.

Олдинга ҳаракатланувчи вер-

тикал интеграция стратегияси

6.

Рақобатбардош олий таълим муассасаларини жалб қилиш орқали бозор
улушини ошириш.
Мутахассисларни биргаликда тайёрлаш учун бошқа олий таълим муассасалари
билан тижорат ҳамкорлигини ўрнатиш.

Горизонтал интеграция

стратегияси

7.

Мавжуд ихтисослашган мутахассисликларга асосланган ҳолда маълум бир олий
таълим муассасаси учун асосий бўлмаган янги ўқув йўналишларини очиш.
Янги истеъмолчилар гуруҳларини қидириш.

Мавжуд ходимлардан фойдаланиш.

Марказлаштирилган

диверсификация

стратегияси

8.

Таълимнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган янги ўқув

дастурларидан фойдаланиш.
Янги ўқув технологияларидан фойдаланиш.
Асосий ўқув маҳсулотининг истеъмолчиларга йўналтирилганлиги.

Горизонтал

диверсификация

стратегияси

9.

Қўшимча таълим хизматларини тақдим этиш.
Янги ўқитиш технологияларидан фойдаланиш.
Янги истеъмолчиларни қидириш.

Конгломерат диверсификация

стратегияси

Манба:

Муаллиф томонидан тайёрланган.

Олий таълим муассасасининг самарали

ишлаши, уни ривожлантириш йўналишини тўғ-

ри танлашни ва мавжуд рақобат устунликлари-

ни ҳисобга олган ҳолда, аниқ бир олий таълим

муассасасида маркетингнинг умумий стратегия-

сини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини

аниқлашни талаб қилади.

Хулоса.

Амалда олий таълим муассасала-

ри томонидан комбинациялашган маркетинг

стратегиясидан фойдаланишлари мақсадга му-

вофиқ ҳисобланади. Бу ўз навбатида ташкилот-

нинг барқарор ривожланиши ва рақобатбар-

дошлигини таъминлайдиган ҳамда унинг ички

муҳитини ташқи муҳит ўзгаришига мослашиш-

га имкон беради (стратегик бизнес бирликлари-

га нисбатан ишлаб чиқилади) ва мустақил мар-

кетинг стратегиялари тўплами сифатида тушу-

нилади.

Бинобарин, ташкилотнинг маркетинг

стратегиясини ишлаб чиқиш босқичма-босқич

жараён бўлиб, унинг давомида зарурий ҳаракат-

лар режаси комплекс назорат ва самарадорлик-

ни якуний баҳолаш билан биргаликда белгила-

нади (жумладан, стратегия ташкилот фаолияти

учун қанчалик самарали). Ташкилотлар фаолия-

тига оид турли хил стратегияларини ўрганиш,

мутахассисларнинг, олимларнинг ҳар бири таш-

килотлар фаолияти стратегиясини таснифлаш-

нинг ўзига хос шаклини таклиф қилганлиги,

унга кўра маълум мезонларга (бозорга йўналти-

рилганлик, рақобатбардошлик ва бошқалар)

кўра стратегиянинг асосий турларини аниқлаш

мумкин деган хулоса қилиш имкониятини яра-

тади. Шундай қилиб, таълим маркетинг страте-

гияси бу, биринчи навбатда, таълим фаолияти-

нинг тактикаси, унинг “инструментал компо-

ненти” ва ҳаракатлар кетма-кетлиги ҳисоблана-

ди. Таълимга маркетинг стратегиясини жорий

қилиш меҳнат бозорида талаб юқори бўлган,

касбий меҳнат фаолияти бўйича олган билим-

лари мажмуини меҳнат шароитлари ва хусу-

сиятларига мослаштирилган ҳолда амалга оши-

радиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш

имкониятларини кенгайтиради.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

95

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Кондратенко Н.М. Маркетинг / Н. М. Кондратенко. - Москва: Юрайт, 2014.-542 с.

2.

Баранов А.А. Разработка маркетинговой стратегии предприятия / А.А. Баранов Я.Н. Городнянская //

Экономика и социум. - 2016. - № 4-1(23). - С. 183-186.

3.

Голубков Е.П. Основы маркетинга: учебник / Е. П. Голубков. - Москва: Финпресс, 2015. - 657 с.

4.

Санович М.А. Этапы разработки маркетинговой стратегии предприятия / М.А. Санович // Вестник науки и

образования. - 2015. - № 4(6). -С. 108-109.

5.

Амалетдинова Л.Ш. Систематизация методического обеспечения алгоритма формирования и реализации

маркетинговой стратегии предприятия / Л.Ш. Амалетдинова // Наука и научный потенциал - основа устойчивого

развития общества: сборник статей по итогам Международной научно-практической конференции. - Уфа:
Агентство международных исследований, 2018.-С. 184-187.

6.

Мескон М.X. Основы менеджмента / М.X. Мескон, М. Альберт, Ф. Хедоури [и др.]. - Москва: Дело, 2017. - 705 с.

7.

Дойль П. Менеджмент: стратегия и тактика / П. Дойль. - Санкт- Петербург: Питер, 2016. - 564 с.

8.

Рудь JI.П. Классификации маркетинговых стратегий: анализ современных подходов / JI. П. Рудь //

Конкурентоспособная и безопасная продукция, востребованная рынком - залог экономической безопасности
предприятия : сборник научных статей по итогам Международной (заочной) научно-практической конференции. -
Смоленск: Российский университет кооперации, 2014.-С. 133-138.

9.

Эргашходжаева Ш.Ж. Стратегик маркетинг. Дарслик. -Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти,

2014. – 240 б.

10.

Эргашходжаева Ш.Ж., Қосимова М.С., Юсупов М.А. Маркетинг. Дарслик. -Т.:Иқтисодиёт, 2018. - 232 б.

МАРКЕТИНГНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Умидова Фотима Искандарбековна -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, доктранти

Аннотация:

Бугунги рақобатли бозор шароитида корхоналар муваффақияти кўп жиҳатдан маркетинг

фаолиятини қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ бўлмоқда. Маркетинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш

эса долзарб масалага айланмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада маркетингни бошқариш
самарадорлигини сўров усули орқали баҳолашнинг амалиёти ва натижалари ёритилган.

Калит сўзлар:

маркетинг функциялари, маркетинг фаолияти самарадорлиги, маркетингни бошқариш,

маркетинг тадқиқотлари, бозорни сегментлаш, маркетинг комплекси, маркетингни режалаштириш, маркетинг

стратегияси.

ОЦЕНКА ЭФФЕКТИВНОСТИ УПРАВЛЕНИЯ МАРКЕТИНГОМ

Умидова Фотима Искандарбековна -

Ташкентский государственный экономический

университет, докторант

Аннотация:

В сегодняшней конкурентной рыночной среде успех предприятий во многом зависит от того,

насколько организована маркетинговая деятельность. Актуальной проблемой становится оценка эффективности
маркетинговой деятельности. Поэтому в данной статье описаны практика и результаты оценки эффективности
управления маркетингом методом опроса.

Ключевые слова:

маркетинговые функции, эффективность маркетинговой деятельности, управление

маркетингом, маркетинговые исследования, сегментация рынка, маркетинговый комплекс, маркетинговое
планирование, маркетинговая стратегия.

EVALUATING THE EFFECTIVENESS OF MARKETING MANAGEMENT

Umidova Fotima Iskandarbekovna -

Tashkent state university of economics, doctoral student

Abstract:

In today's competitive market environment, the success of enterprises largely depends on the degree to which

marketing activities are organized. Evaluating the effectiveness of marketing activities is becoming a topical issue. Therefore,

this article describes the practice and results of evaluating the effectiveness of marketing management through the survey
method.

Keywords:

marketing functions, marketing activity efficiency, marketing management, marketing research, market

segmentation, marketing complex, marketing planning, marketing strategy.

Кириш.

Ишлаб чиқаришга ижобий таъсир

кўрсатадиган ва рақобатбардошликни ошира-

диган маркетинг фаолиятини амалга ошириш

учун корхоналар маркетинг самарадорлигини

мунтазам баҳолаб боришлари керак. Маркетинг

фаолияти самарадорлигини баҳолаш турли йўл-

лар билан амалга оширилиши мумкин.

Илмий адабиётлар таҳлили.

Баъзи

олимларнинг фикрига кўра маркетинг сиёсати-

нинг маълум бир корхона ёки тармоққа нисба-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРККЕТИНГ

Библиографические ссылки

Кондратенко Н.М. Маркетинг / Н. М. Кондратенко. - Москва: Юрайт, 2014.-542 с.

Баранов А.А. Разработка маркетинговой стратегии предприятия / А.А. Баранов Я.Н. Городнянская // Экономика и социум. - 2016. - № 4-1(23). - С. 183-186.

Голубков Е.П. Основы маркетинга:учебник/ Е. П. Голубков. - Москва: Финпресс, 2015. - 657 с.

Санович М.А. Этапы разработки маркетинговой стратегии предприятия / М.А. Санович // Вестник науки и образования. - 2015. - № 4(6). -С. 108-109.

Амалетдинова Л.Ш. Систематизация методического обеспечения алгоритма формирования и реализации маркетинговой стратегии предприятия / Л.Ш. Амалетдинова // Наука и научный потенциал - основа устойчивого развития общества: сборник статей по итогам Международной научно-практической конференции. - Уфа: Агентство международных исследований, 2018.-С. 184-187.

Мескон М.Х. Основы менеджмента / М.Х. Мескон, М. Альберт, Ф. Хедоури [и др.]. - Москва: Дело, 2017. - 705 с.

Дойль П. Менеджмент: стратегия и тактика / П. Дойль. - Санкт- Петербург: Питер, 2016. - 564 с.

Рудь ]1.П. Классификации маркетинговых стратегий: анализ современных подходов / JI. П. Рудь // Конкурентоспособная и безопасная продукция, востребованная рынком - залог экономической безопасности предприятия : сборник научных статей по итогам Международной (заочной) научно-практической конференции. -Смоленск: Российский университет кооперации, 2014.-С. 133-138.

Эргашходжаева Ш.Ж. Стратегик маркетинг. Дарслик. -Т: Узбекистан файласуфлари миллий жамияти, 2014.-240 6.

Эргашходжаева Ш.Ж., Касимова М.С., Юсупов М.А. Маркетинг. Дарслик. -Т.:И^тисодиёт, 2018. - 232 б.

Дополнительные файлы

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов