Влияние развития процессов специализации на эффективность малого бизнеса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
119-127
22
6
Поделиться
Шарипов, К. (2020). Влияние развития процессов специализации на эффективность малого бизнеса. Экономика И Образование, 1(5), 119–127. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4785
Кувондик Шарипов, Ташкентский государственный экономический университет, кафедра экономической теории

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются теоретические и методологические основы оценки уровня отраслевой специализации малого бизнеса. Разработана методика определения основных направлений повышения уровня отраслевой специализации малого бизнеса с точки зрения усиления конкуренции в отрасли. Приведен источник информации и порядок исчисления показателей для применения в данной методике. На основе статистических данных за 2019 год определены возможности совершенствования и повышения эффективности процессов отраслевой специализации предприятий малого бизнеса в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

119

ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ КИЧИК

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Шарипов Қувондиқ Бахтиёрович –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация.

Мақолада кичик бизнес корхоналарининг тармоқ бўйича ихтисослашув даражасини баҳолашнинг

назарий ва услубий асослари кўриб чиқилган. Тармоқдаги рақобатни кучайтириш жиҳатидан кичик бизнес

корхоналарининг ихтисослашув даражасини ошириш йўналишларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган. Бу борадаги
кўрсаткичларнинг маълумот олиш манбаси ёки ҳисоблаб чиқариш тартиби баён этилган. Ўзбекистонда 2019 йил
маълумотлари асосида кичик бизнес корхоналарининг тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнларини такомиллаш-
тириш ва самарадорлигини ошириш имкониятлари аниқланган.

Таянч иборалар:

кичик бизнес, ихтисослашув, тармоқ, рақобат, фойда меъёри, самарадорлик.

Аннотация.

В статье рассматриваются теоретические и методологические основы оценки уровня

отраслевой специализации малого бизнеса. Разработана методика определения основных направлений повышения

уровня отраслевой специализации малого бизнеса с точки зрения усиления конкуренции в отрасли. Приведен
источник информации и порядок исчисления показателей для применения в данной методике. На основе
статистических данных за 2019 год определены возможности совершенствования и повышения эффективности
процессов отраслевой специализации предприятий малого бизнеса в Узбекистане.

Ключевые слова:

малый бизнес, специализация, отрасл, конкуренция, норма прибыли, эффективность.

Abstract.

The article discusses the theoretical and methodological foundations of assessing the level of industry

specialization of small businesses. A methodology has been developed for determining the main directions of increasing the level

of industry specialization of small businesses in terms of increasing competition in the industry. The source of information and
the procedure for calculating indicators for use in this technique are given. Based on the statistical data for 2019, the
possibilities of improving and increasing the efficiency of the processes of sectoral specialization of small businesses in
Uzbekistan are determined.

Keywords:

small business, specialization, industry, competition, rate of return, efficiency.

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришда қулай муҳит яратиш билан

боғлиқ муаммоларни ҳал этишга алоҳида

эътибор қаратилмоқда. «Ислоҳотларимиз нати-

жасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга

нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбир-

корлик субъектлари ташкил этилди. Жаҳон
банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида 7

поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш

кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати

орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши

ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик»[1].

Бундан кўринадики, мамлакатимизда бизнес

муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари

сонини кўпайтириш орқали ижтимоий-иқти-

содий тараққиётнинг асосларини таъминлашга

эришилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда кичик

бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқла-

ри бўйича ихтисослашув жараёнлари учун

муайян даражада беқарорлик хослиги кузатил-

моқда; аксарият ҳолатларда айрим тармоқлар-

да юқори самарадорликни таъминлаш учун

зарур кичик бизнес корхоналарининг улуши

етарли бўлмагани ҳолда, бошқа бир тармоқлар-

да мазкур корхоналар улушининг меъёридан

ортиши натижасида рақобат даражаси кучайи-
ши ҳамда ўртача фойда меъёри пасайишига

олиб келмоқда; кичик бизнес корхоналарининг

тармоқлар бўйича ихтисослашув жараёнларини

тадқиқ этиш орқали уларнинг мақсадга муво-

фиқ тарзда амалга ошишига таъсир кўрсатувчи

иқтисодий механизмларни таркиб топтириш

муҳим ҳисобланади.

Ихтисослашув жараёнларининг ривожла-

ниши – бу иқтисодиётнинг қайси тармоғида

кўпроқ иқтисодий ресурслар тўпланмоқда; бу
қандай кучлар таъсири остида рўй бермоқда;

қайси тармоқлар кенгаймоқда, қайсиларида

стагнация, қайси биларида эса қисқариш рўй

бермоқда деган саволларга жавобни намоён

этувчи жараён ҳисобланади. Кичик бизнес

корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари

ихтисослашувининг ривожланиши ўз навбати-

да улар фаолиятининг самарадорлигига таъсир

кўрсатади. Мазкур таъсирни ўрганиш ва баҳо-

лаш учун кичик тадбиркорлик фаолияти сама-

радорлигининг умумий жиҳатларига тўхталиб

ўтиш лозим.

Yosef

кичик бизнес фаолияти кўрсаткич-

ларининг икки турига тўхталиб ўтади.

Кўрсаткичларнинг биринчи тури – бу ки-

чик бизнес фаолиятининг мутлақ кўрсаткич-

лари ёки унинг фаолияти натижадорлиги. Улар

кичик бизнеснинг қандайдир вақт оралиғидаги

мутлақ миқдорларда ифодаланган фаолияти-
нинг натижасини кўрсатади. Масалан:

- ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳ-

сулот ҳажми;

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

120

- маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сотишдан

олинган фойданинг турли кўринишлари;

- иш фаолиятида банд бўлган ходимлар

сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга сарф-

лар;

- маҳсулот таннархи;

- киритилган инвестициялар ҳажми;

- корхонанинг ижарага, маҳсулот транс-

портировкасига ва бошқаларга сарф-харажат-
лари

2

.

Бундан кўринадики, кичик бизнес фао-

лиятининг мутлақ кўрсаткичларини ўз мазму-

нига кўра икки асосий гуруҳга ажратиш мум-

кин:

1)

иқтисодий ресурс турлари сарфи;

2)

иқтисодий фаолият натижалари.

Юқорида қайд этиб ўтилган кўрсаткич-

лар турли бизнес фаолиятларида турлича аҳа-

мият касб этиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқа-

риш аҳамиятидаги бизнес билан савдо-тижорат

ва хизмат кўрсатиш бизнеси кўрсаткичлари

мазмунан бир-биридан фарқ қилади. Шунга

кўра ҳар бир кичик бизнес корхонаси томони-

дан ўзи учун муҳим бўлган бир неча (2-4 та)

кўрсаткичларни ажратиб олиш ва доимий ра-

вишда назорат қилиш мақсадга мувофиқ ҳисоб-

ланади.

Кўрсаткичларнинг иккинчи тури – бу ки-

чик бизнес фаолиятининг самарадорлик кўр-

саткичлари ҳисобланади.

Кичик бизнес фаолиятининг иқтисодий

самарадорлиги – бу ишлаб чиқариш фаолияти

натижаларининг мазкур натижаларга эришиш

харажатларига нисбатидир, яъни:

Ҳар қандай ҳолда ҳам самарадорлик нис-

бий кўрсаткич бўлиб, қуйидагиларни мисол

сифатида кўрсатиш мумкин:

- кичик бизнес корхонасининг битта иш-

ловчисига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган

ёки сотилган маҳсулот ҳажми;

- кичик бизнес корхонаси ишлаб чиқариш

ёки савдо майдони бир бирлигига тўғри келув-

чи ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳсулот

ҳажми;

- кичик бизнес корхонасининг битта иш-

ловчисига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган

ёки сотилган маҳсулотдан олинган фойда тур-

лари;

- кичик бизнес корхонаси ишлаб чиқариш

ёки савдо майдони бир бирлигига тўғри келув-

чи ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳсулот-

дан олинган фойда турлари;

- бизнес фаолиятига киритилган инвести-

циядан олинган фойда;

- маҳсулот бирлигини сотишга қилинган

реклама қиймати ва бошқ.

Кичик бизнес фаолияти мутлақ кўрсат-

кичлари бизнес фаолиятининг умуман миқёс-

лилигини ифодалайди. Кичик бизнес фаолияти

самарадорлигининг нисбий кўрсаткичлари эса

мазкур натижага қандай сарф-харажатлар эва-

зига эришилганини кўрсатади.

Агар бизнес фаолиятининг ўсиши унинг

самарадорлиги ошиши билан бирга бормаса

(экстенсив ўсиш), у ҳолда умумий ҳолда мазкур

фаолият сифатининг пасаётганлигини кўрсата-

ди. Бундай ўсиш турида бизнес фаолияти катта

рискка дучор бўлади.

Агар бизнес фаолиятининг ўсиши билан

унинг самарадорлиги ошиб борса (интенсив,

сифат ўсиши), у ҳолда бизнесни ташкил қилиш

даражаси ҳам, ишлаб чиқариш жараёнлари
сифати ҳам, бизнесни бошқариш сифати ҳам

ўсади.

Демак, юқоридагилардан кўринадики,

бизнес фаолиятида ҳар қандай сарф-харажат

билан эришилган эмас, балки энг кам харажат-

лар орқали эришилган натижа муҳим ҳисобла-

нади.

Бироқ, шу ўринда бир истисно ҳолатни

таъкидлаб ўтиш лозим. Янги ташкил этилган

кичик бизнес корхонаси учун айнан самарадор-

лик кўрсаткичлари ўсмаган ҳолдаги натижавий

кўрсаткичларни ошириш хусусиятли бўлиши

мумкин. Янги ташкил этилган бизнес фаолияти

учун натижа олиш (яъни, ишлаб чиқариш ва

сотиш жараёнларини бошлаш) муҳим ҳисобла-

нади. Бунда ишга меъёрдагидан кўра кўпроқ

вақт сарфланиши, малакали ходимлар томони-

дан малака талаб қилмайдиган ишларнинг

бажарилиши, юк ортиб жўнатиш логистикаси

талаблари, иш кетма-кетлигининг бузилишига

йўл қўйилиши мумкин. Бу эса бизнес фаолияти

самарадорлигининг ошишига имкон бермайди.

Бироқ, бизнес фаолиятининг дастлабки даври-

да асосийси бўлиб уни сақлаб қолиш, ўзини

танитиш, мижозлар аудиториясига эга бўлиш,

кичик бизнесни саводли ташкил этиш ҳисоб-

ланади. Кичик бизнес корхонаси қарор топиш

босқичидан ўтиши билан унинг фаолият сама-

радорлигини оширишга алоҳида эътибор қара-

тиш лозим. Акс ҳолда, кичик бизнес корхонаси
тез орада банкротликка юз тутиши мумкин

2

.

“Қозоғистон Республикасида кичик биз-

неснинг ривожланиш самарадорлиги тўғрисида

сўз борганда, таъкидлаш лозимки, республика

иқтисодиёти ишлаб чиқариш секторининг

кўплаб соҳалари ташаббускор вакилларни жалб

этиш учун ўзини истиқболли ва барқарор соҳа

сифатида намоён эта олмади. Кичик корхона-

лар ривожланиб, уларнинг сони ўсиб бораёт-

ганлиги аниқ далил бўлсада, бироқ, улар тўғри

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

121

йўналишда ва корхоналар тараққиётининг бар-

ча назарий ва амалий жиҳатларини ҳисобга

олган ҳолда ҳаракатланмоқдами? Янада аҳа-

миятлиси, кичик ва ўрта бизнесни ривожлан-

тириш бўйича давлат дастурлари ишончли йўл

орқали амалга ошириляптими? Мазкур соҳани

тартибга солиш бўйича комплекс чора-тадбир-

ларни ишлаб чиқишда айнан шунга алоҳида
эътибор қаратиш лозим бўлади”

3

.

Кичик корхоналар ўз хусусиятлари ва

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фао-

лиятларини устун равишда товар ва хизматлар

бозорининг маҳаллий тор ихтисослашган сег-

ментларига йўналтирадилар. Улар йирик ва

ўрта корхоналарда юқори қўшимча сарф-хара-

жатлар ёки тез ўзгарувчан истеъмол афзаллик-

лари сабабли ишлаб чиқариш иқтисодий

жиҳатдан манфаатсиз бўлган товарларни

ишлаб чиқариш орқали махсус бозор соҳала-

рини эгаллайдилар. Кичик корхоналар ишлаб

чиқаришни ривожлантириш орқали маҳаллий

молиявий, меҳнат ва бошқа ресурсларни ҳара-

катга келтириб, маҳаллий иқтисодиётнинг

жонланишига имкон яратадилар.

Қозоғистонда кичик бизнес ривожлани-

шининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш кичик биз-

нес ўсиш суръатларининг мунтазам равишда

пасайиб бораётганлигидан дарак беради. Бу

мавжуд бозор соҳаларининг тўлиб бориши, қа-

тор кичик компанияларнинг ўсиб, ўрта корхона

тоифасига ўтиши, шунингдек, қатор тармоқ-

ларда саноат ишлаб чиқаришининг фаоллашу-

ви билан изоҳланади.

Кичик бизнеснинг ривожланишида янги

импульс бўлиб йирик корхоналар билан коопе-

рациялашган ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш
ҳамда кичик бизнес секторини тармоқ жиҳат-

дан диверсификациялаш майдонга тушиши

мумкин. Айнан шу ўзгаришлар кичик корхона-

ларга бозор конъюнктурасининг ўзгаришига

тезлик билан жавоб қайтариш, инвестициялар-

ни жадаллик билан ўзлаштириш қобилияти,

капиталнинг юқори айланиш тезлиги ва инно-

вацион фаолият каби ўзига хос хусусиятлари-

нинг сифат жиҳатидан янги даражасида тўлиқ
ўзини кўрсатиш имконини беради

4

.

Иқтисодиётда кичик бизнеснинг улуши

жуда юқори бўлган мамлакатлар билан тақ-

қослаганда Россияда кичик корхоналарнинг

салоҳияти етарли даражада ривожланманган.

Шунинг учун давлат мазкур ҳолатни инқироз-

дан олиб чиқиш мақсадида муайян хатти-ҳара-

катларни амалга оширди. 2015 йилдан бошлаб

хўжалик юритувчи субъектларни кичик бизнес
корхоналари тоифасига киритиш шартлари

ўзгарди. Тадбиркорлик фаолияти давомида

олинган даромадларнинг чегаравий қийматла-

рини 2 баравар ошириш рўй берди. Шунингдек,

ташкилот устав капиталининг умумий ҳажми-

даги хорижий капитал миқёсига чеклов кири-

тилди. Ушбу чора-тадбирлар кичик тадбиркор-

лик бозори сегментини кенгайтиришга олиб

келди ва иқтисодиёт мазкур секторини ривож-

ланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Бозор муносабатлари шароитида бизнес-

нинг мазкур тоифаси фаолиятининг асосий

мақсади бўлиб фойда ҳисобланар экан, мазкур

кўрсаткич асосида иқтисодий самарадорлини

ҳисоблаш мумкин. Иқтисодий самарадорлик-

нинг асосий мезони сифатида рақобатдош маҳ-

сулот яратиш ва меҳнат сифатининг юқори

кўрсаткичларида капитал (ресурслар) сарфи

бирлигига кўпроқ фойда олиш майдонга туша-

ди. Максимал фойдага эришиш, корхонанинг

кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, унинг

фаолиятини такомиллаштириш йўлларини то-
пиш иқтисодий самарадорликни тадқиқ этиш-

нинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

Корхона фаолияти самарадорлиги кўр-

саткичларидан бири бўлиб рентабеллик кўр-

саткичи ҳисобланади. Рентабеллик кўпинча

ташкилот фаолияти иқтисодий самарадорлиги-

нинг нисбатан умумлашган баҳосини таъмин-

ловчи кўрсаткич сифатида фойдаланилади.

Шунингдек, ушбу кўрсаткичдан ташқари,

корхона иқтисодий самарадорлигини миқдо-

рий тавсифлаш учун ишлаб чиқаришнинг ало-

ҳида омилларининг самарадорлик мезони си-

фатида фойдаланилувчи кўрсаткичлар қўлла-

нилади. Бундай кўрсаткичларга қуйидагилар

киради: асосий ишлаб чиқариш фондлари, меҳ-

нат ресурслари ва айланма ресурслар кўрсат-

кичлари.

Асосий ишлаб чиқариш фондларидан

фойдаланиш самарадорлиги фонд қайтими

кўрсаткичи билан боғлиқ, ушбу кўрсаткич қан-

чалик юқори бўлса, асосий фондлар шунчалик

самарали фойдаланилиб, корхонанинг ўзи

яхшироқ ривожланади.

Меҳнат ресурсларининг таъсири корхона

фаолияти натижалари билан бевосита боғлиқ

бўлган меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ёрда-

мида аниқланади. Меҳнат унумдорлиги қанча-

лик юқори бўлса, фаолият натижадорлиги шу

қадар юқори бўлади.

Айланма маблағлардан фойдаланиш са-

марадорлиги энг аввало айланма маблағлар-

нинг айланиши билан тавсифланади. Айланма

маблағларнинг айланиши деганда айланма

маблағлар (хом ашё, материаллар ва ҳ.к.)ни со-

тиб олиш давридан тортиб то тайёр маҳсулот-

нинг чиқиши ва сотилишига қадар бўлган
тўлиқ доиравий айланишининг давомийлиги

тушунилади.

Корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес

корхоналари

иқтисодий

самарадорлигини

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

122

баҳолаш тизимида қўлланилувчи иккита асо-

сий методологик ёндашув мавжуд: потенциал

ва сарф-харажатга оид.

Потенциал ёндашув бўлғуси самарадор-

ликни ҳисоблашда қўлланилади. Шундай қи-

либ, у прогноз самарадорликни тавсифлайди.

Уни корхона (лойиҳа)нинг инвестицион жози-

бадорлигини баҳолаш амалга оширилганда

қўллаш оқилона ҳисобланади.

Сарф-харажатга оид ёндашув кичик биз-

нес корхоналари самарадорлигини жорий баҳо-

лаш учун фойдаланиш оқилона ҳисобланади.

Мазкур ёндашув сарф-харажатлар таркибига

киритилувчи фойдаланилган ресурсларнинг

ҳақиқий миқдорини кўрсатади. Бу кичик биз-

несга тегишли корхоналар фаолияти самара-

дорлигини ҳақиқий баҳолаш тўғрисида гапи-

риш имконини беради. Сарф-харажатга оид
ёндашув кичик бизнес корхоналари натижадор-

лигини баҳолашда истеъмол қилинган ресурс-

лар самарадорлиги тенденцияларига миқдорий

баҳо бериш ва аниқлашга имкон яратади.

Бироқ, у кичик бизнес субъекти фаолият мони-

торингига ҳам таъсир кўрсатувчи сифат кўрсат-

кичи – даромадлиликни очиб бера олмайди.

Иқтисодий самарадорликни ошириш кор-

хона фаолиятига кўп томонлама, тўлақонли

таъсир кўрсатади. Корхона барқарор иқтисо-

дий ўсишга, фойданинг кўпайишига ва пиро-

вардида кескин рақобат курашида яшаб қолиш
қобилиятига эга бўлади

5

.

Шунга ҳам эътибор қаратиш муҳимки,

иқтисодиётда вужудга келган кичик бизнес

субъектларининг тармоқлар бўйича солиштир-

ма салмоғи турли таъсирлар остида ўзгариб

туради. Масалан, Н.С.Юдин, В.А.Черкасовнинг
таъкидлашларига кўра, хорижий мамлакатлар-

да ҳам кичик корхоналар мазкур соҳаларда

кенг тарқалган, бироқ кейинги ўн йилликда

бундай фирмаларнинг ишлаб чиқариш соҳала-

ри (энергетика, машинасозлик, кимё саноати,

телекоммуникациялар), шунингдек, илм-фан

сиғими юқори бўлган тармоқларда тарқалиши-

нинг фаол тенденцияси шаклланди. Россия

кичик тадбиркорлиги ҳамда хориждаги кичик
бизнеснинг ўзига хослигини фарқлаб берувчи

муҳим жиҳат бўлиб кўпинча бундай фирмалар-

нинг бозор конъюнктурасининг доимий ўзга-

ришлари таъсири остида рўй берувчи кўп

профиллиги ҳисобланади. Чунки бошқа мамла-

катларда кичик корхоналар муайян бозорлар-

даги ўрнига эга бўлади ёки хўжалик операция-

ларининг муайян турини амалга оширади.

Н.В.Кетьконинг таъкидлашича, Россия

Федерациясида кичик тадбиркорлик устун ра-

вишда улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўр-

сатиш соҳаси, қишлоқ хўжалиги, аҳолига маи-

ший хизмат кўрсатиш, транспорт ташувлари,

умумий овқатланиш, қурилиш ва бошқа тар-

моқларда фаолият юритаётган фирмалар томо-
нидан намоён бўлади

6

. Кичик бизнеснинг асо-

сий улуши савдо соҳасига тўғри келади (48,8%),

ундан кейин кўчмас мулк билан операциялар

соҳасидаги кичик бизнес (25,4%), қурилиш

(14,6%), қайта ишлов бериш (11,9%) тармоқла-

ри келади. Кичик корхоналарнинг улуши соғ-

лиқни сақлаш (1,8%), электр энергиясини

ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (0,8%), таълим
(0,4%) соҳаларида ўта паст ҳисобланади

7

.

Бу каби турли мамлакатлар иқтисодиёти-

даги кичик бизнес субъектларининг тармоқлар

бўйича улушининг солиштирма салмоқ кўрсат-

кичлари жуда кўп келтирилади. Бироқ улар-

нинг умумий манзарасини тасвирлаш, мамла-

катлараро ҳолатини таққослаш имкони мавжуд

эмас. Шунга кўра, фикримизча, муайян мамла-

кат иқтисодиётида кичик бизнеснинг тармоқ

жиҳатидан ихтисослашувини намоён этувчи

услубиётнинг ишлаб чиқилиши мақсадга муво-

фиқ. Бунда қуйидаги чекловларни ҳисобга

олиш зарур бўлади:

1) баён этилган тармоқлар (ёки иқтисо-

дий фаолият турлари)нинг доимо ҳам бир хил

бўлмаслиги;

2) келтирилган тармоқлар (ёки иқтисо-

дий фаолият турлари) сонининг фарқланиши;

3) барча тармоқлар бўйича улушларнинг

ўзаро кескин фарқланиб туриши;

Демак, таъкидлаш лозимки, бу улуш

айрим тармоқларда ўта юқори (масалан, юқо-

рида келтирилган маълумот бўйича савдода

48,8%), бошқа бирларида эса ўта паст (масалан,

юқорида келтирилган маълумот бўйича таъ-

лимда 0,4%). Бироқ, бу ўринда бизни қизиқ-

тирувчи жиҳат ҳар бир тармоқ бўйича ушбу

улушларнинг қиймати эмас, балки улар диапа-

зони қийматлари ўртасидаги тафовут ҳисобла-

нади. Яъни, савдода кичик бизнес субъектла-

рининг 48,8 % тўпланиши, табиийки, уларнинг

бошқа тармоқлардаги улушини кескин камай-

тириб юборади.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, кичик

бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқла-

ри бўйича солиштирма салмоғи кўрсаткичи-

нинг ўзи бирон-бир жиддий хулоса чиқариш

учун етарли бўлмайди. Чунки, агар ҳар бир

тармоқ бўйича бошқа нисбий кўрсаткичлар

(масалан, битта корхона ёки битта ишловчига

тўғри келувчи ишлаб чиқариш ҳажми (молия-

вий натижалар), бир бирлик иқтисодий ресурс

турига тўғри келувчи ялпи тушум ва ҳ.к.)

тармоқлар бўйича бир-бирига жуда яқин бўлса,
у ҳолда юқоридаги ҳолатнинг ўзи ҳам энг

оптимал ҳисобланиши мумкин. Яъни, бундай

ҳолатда кичик бизнес субъектларининг тар-

моқлар бўйича ҳаракати эркинлиги таъмин-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

123

ланган бўлиб, улар орасидаги соғлом рақобат

туфайли ҳар бир корхона ёки унинг иқтисодий

ресурси бирлигига тўғри келувчи натижавий

кўрсаткичлар ўзаро бир-бирига яқилашган бў-

лади. Бироқ, юқоридаги ҳолатда бундай маълу-

мотлар мавжуд эмаслиги сабабли фақат улуш-

лардан келиб чиқиб хулоса чиқаришга тўғри

келади.

Бундан кўринадики, тармоқдаги рақобат

муҳитини кучайтиришда кичик бизнеснинг

етарли даражадаги фаоллигини таъминлаш

муҳим ҳисобланади. Статистик маълумотларга

кўра, бугунги кунда кичик бизнес корхоналари

сони, улардаги бандлар сони, тармоқ ишлаб

чиқариш ҳажмидаги улуши, тармоқ инвести-

циялар ҳажмидаги улуши иқтисодиётнинг

айрим тармоқларида сезиларли даражада юқо-

ри, айримларида эса аксинча, сезиларли дара-
жада паст. Агар юқорида таъкидлаб ўтилган

тармоқлараро рақобат назариясига таянилса,

иқтисодиётда тармоққа кириш ва ундан чиқиш

эркинлиги таъминланган ҳолатда ўртача фой-

да меъёри бир хил бўлади. Лекин, маълумот-

лардан кўринадики, битта корхона ёки битта

ишловчига тўғри келувчи фойда ҳажми турли

тармоқларда кескин фарқ қилмоқда. Фикри-

мизча, нисбатан юқори фойда меъёри қайд

этилган тармоқларда ресурсларнинг ҳаракат-

ланиши билан боғлиқ тўсиқлар мавжудлигини

тахмин қилиш мумкин. Шунга кўра, ушбу ўрта-

ча кўрсаткични тармоқ ўртача (реал) кўрсат-

кичи даражасига қадар пасайтириш орқали

тармоқ ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ва те-

гишли равишда, мамлакат ЯИМ ҳажмини оши-

риш мумкин.

Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган тар-

моқдаги рақобатни кучайтириш жиҳатидан

кичик бизнес корхоналарининг ихтисослашув

даражасини ошириш йўналишларини аниқлаш
услубини қуйидаги чизма орқали ифодалаш

мумкин (1-расм.)

1-расм. Тармоқдаги рақобатни кучайтириш жиҳатидан кичик бизнес корхоналарининг

ихтисослашув даражасини ошириш йўналишларини аниқлаш услуби

9

Мамлакатимиздаги кичик бизнес корхо-

наларининг тармоқ бўйича ихтисослашув жара-

ёнларини кучайтириш орқали соҳа самарадор-

лигини ошириш имкониятларини ундаги кўр-

саткичларнинг маълумот манбаси тавсифи

жиҳатидан қуйидагича гуруҳлаб оламиз:

1) статистик тўпламлардан тайёр ҳолда

олинадиган маълумотлар:

- муайян давр учун кичик бизнес корхона-

ларининг тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш
ҳажми (ИЧҲ

i

);

- муайян давр учун кичик бизнес корхона-

ларининг тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш

харажатлари ҳажми (ИХ

i

);

- кичик бизнес корхоналарининг ҳар бир

тармоқ бўйича фойда ҳажми (ФҲ

i

);

2) статистик тўпламлардан тайёр ҳолда

олинган маълумотлар ёрдамида ҳисобланади-

ган ўртача миқдор тавсифидаги маълумотлар:

- ҳар бир тармоқдаги битта корхонага

тўғри келувчи ўртача ишлаб чиқариш ҳажми

(ЎИЧҲ

i

);

- ҳар бир тармоқдаги битта корхонага

тўғри келувчи ўртача ишлаб чиқариш харажат-
лари ҳажми (ЎИХ

i

);

- ҳар бир тармоқдаги битта корхонага

тўғри келувчи ўртача фойда ҳажми (ЎФҲ

i

);

Тармоқлар бўйича ишлаб

чиқариш ҳажми (ИЧҲ

i

)ни

аниқлаш

Харажатларнинг кен-

гайтириш мумкин бўлган

ҳажми (КИХ

i

)ни аниқлаш

Тармоқнинг иқтисодиёт бўйича

ўртача фойда меъёридан ортган

қисми (ФМ

ОҚ

)ни аниқлаш

Иқтисодиёт бўйича
ўртача фойда меъёри

(ЎФМ)ни аниқлаш

Ҳар бир тармоқ бўйича

фойда ҳажми (ФҲ

i

)ни

аниқлаш

Битта корхонага тўғри келувчи ўртача

ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми

(ЎИХ

i

)ни аниқлаш

Битта корхонага тўғри

келувчи ўртача фойда

ҳажми (ЎФҲ

i

)ни аниқлаш

Ҳар бир тармоқ бўйича

фойда меъёри (ФМ

i

)ни

аниқлаш

Ишлаб чиқариш

харажатлари ҳажми

(ИХ

i

)ни аниқлаш

Битта корхонага тўғри ке-лувчи

ўртача ишлаб чиқариш ҳажми

(ЎИЧҲ

i

)ни аниқлаш

Тармоқда қўшимча ташкил

этилиши мумкин бўлган корхо-

налар сони (ҚКС

i

)ни аниқлаш

Тармоқда қўшимча

ишлаб чиқариш ҳажми

(ҚЎИЧҲ

i

)ни аниқлаш

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

124

3) натижавий кўрсаткичларни ҳосил қи-

лиш мақсадида ҳисоблаб чиқариладиган кўр-

саткич маълумотлари:

- кичик бизнес корхоналарининг ҳар бир

тармоқ бўйича фойда меъёри (ФМ

i

);

- кичик бизнес корхоналарининг иқтисо-

диёт бўйича ўртача фойда меъёри (ЎФМ);

- юқори фойда меъёрига эга тармоқлар-

нинг иқтисодиёт бўйича ўртача фойда меъёри-

дан ортган қисми (ФМ

ОҚi

);

- ишлаб чиқариш харажатларининг кен-

гайтирилиши мумкин бўлган ҳажми (КИХ

i

);

- тармоқда қўшимча равишда ташкил

этилиши мумкин бўлган корхоналар сони

(ҚКС

i

);

- тармоқда қўшимча равишда ишлаб чи-

қарилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш

ҳажми (ҚЎИЧҲ

i

).

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур

услубдаги кўрсаткичларнинг қийматларини

аниқлашда маълумот манбалари билан таъ-

минланганлик муҳим ўрин тутади. Қуйида ҳар

бир кўрсаткич бўйича маълумот олиш манбаси

ёки уни ҳисоблаб чиқариш тартибини келти-

рамиз (1-жадвал).

1-жадвал

Кичик бизнес фаолиятининг тармоқлар бўйича ихтисослашув даражасини баҳолашда

кўрсаткичларнинг маълумот олиш манбаси ёки ҳисоблаб чиқариш тартиби

9

Кўрсаткич

Маълумот олиш манбаси ёки ҳисоблаб

чиқариш тартиби

Муайян давр учун кичик бизнес корхоналарининг
тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажми (ИЧҲ

i

)

“Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик” йиллик статистик
тўплами

Ҳар бир тармоқдаги битта корхонага тўғри келувчи
ўртача ишлаб чиқариш ҳажми (ЎИЧҲ

i

)

бу ерда: КС – тармоқдаги корхоналар сони

Муайян давр учун кичик бизнес корхоналарининг
тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми
(ИХ

i

)

“Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик” йиллик статистик
тўплами

Ҳар бир тармоқдаги битта корхонага тўғри келувчи
ўртача ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми (ЎИХ

i

)

Кичик бизнес корхоналарининг ҳар бир тармоқ бўйича
фойда ҳажми (ФҲ

i

)

“Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик” йиллик статистик
тўплами

Кичик бизнес корхоналарининг ҳар бир тармоқ бўйича
фойда меъёри (ФМ

i

)

Кичик бизнес корхоналарининг иқтисодиёт бўйича
ўртача фойда меъёри (ЎФМ)

Юқори фойда меъёрига эга тармоқларнинг иқтисодиёт
бўйича ўртача фойда меъёридан ортган қисми (ФМ

ОҚi

)

Ҳар бир тармоқдаги битта корхонага тўғри келувчи
ўртача фойда ҳажми (ЎФҲ

i

)

Ишлаб чиқариш харажатларининг кенгайтирилиши
мумкин бўлган ҳажми (КИХ

i

)

бу ерда: ФМ

i

- тармоқ бўйича фойда меъёри;

ЎФМ - иқтисодиёт бўйича ўртача фойда меъёри

Тармоқда қўшимча равишда ташкил этилиши мумкин

бўлган корхоналар сони (ҚКС

i

)

бу ерда: КИХ

i

- ишлаб чиқариш харажатларининг

кўпайтирилиши мумкин бўлган ҳажми;
ЎИХ

i

- битта корхонага тўғри келувчи ўртача ишлаб

чиқариш харажатлари ҳажми

Тармоқда қўшимча равишда ишлаб чиқарилиши
мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми (ҚЎИЧҲ

i

)

,

бу ерда: ҚКС

i

- тармоқда қўшимча равишда ташкил

этилиши мумкин бўлган корхоналар сони;

ЎИЧҲ

i

- ҳар бир тармоқдаги битта корхонага тўғри

келувчи ўртача ишлаб чиқариш ҳажми

Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқла-

рида қўшимча равишда ишлаб чиқарилиши
мумкин бўлган маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб

чиқариш ҳажмининг аниқланиши кичик бизнес

корхоналарининг ихтисослашув жараёнларини

тартибга солиш орқали мамлакат ялпи ички

маҳсулотидаги улушини сезиларли равишда
ошириш имконини беради. Ҳар бир гуруҳ кўр-

саткичлари маълумотларини алоҳида жадвал-

лар орқали ифодалаймиз.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

125

2-жадвал

Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг тармоқлар бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажми,

харажатлар ва молиявий натижалари, корхоналар сони (2019 йил)

8

Кўрсаткич

Тармоқлар

Ялпи ишлаб

чиқариш

ҳажми, млрд.

сўм

Ишлаб чиқа-

риш харажат-

лари ҳажми,

млрд. сўм

Молиявий

натижалари

(фойда, зарар),

млрд. сўм

Кичик бизнес

корхоналари
сони, бирлик

Иқтисодиёт бўйича

249863

195373,4

22798,0

334767

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

5957,5

4870,6

235,9

28847

Саноат

82636,4

63903,8

7827,4

69970

Қурилиш

39721,3

32619,5

2737,4

36021

Савдо

94941,5

80080,8

6899,0

100573

Ташиш ва сақлаш

5329,8

3169,2

682,0

15157

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

4464,9

2608,9

535,0

25461

Ахборот ва алоқа

2439,4

1136,3

667,1

7621

Молиявий ва суғурта фаолияти

1597,3

569,3

604,7

-

Таълим

525,9

266,5

88,4

-

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни
кўрсатиш

1307,7

632,3

179,5

6370

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

368,8

185,8

29,2

-

Бошқа турлари

10572

5330,3

2312,5

44747

Энг аввало биринчи гуруҳ, яъни кичик

бизнеснинг тармоқлар бўйича ялпи ишлаб чи-

қариш ҳажми, харажатлар ва молиявий натижа-

лари, корхоналар сони бўйича маълумотларини

кўриб чиқамиз (2-жадвал).

Юқорида таъкидланганидек, мазкур жад-

вал маълумотлари асосан “Ўзбекистонда кичик

тадбиркорлик” йиллик статистик тўпламидан

олинади. Энди ушбу кўрсаткичлар асосида таҳ-

лил жараёнида талаб этилувчи маълумотларни

аниқлаб олиш учун иқтисодиёт тармоқларида-

ги битта кичик бизнес корхонасига тўғри ке-

лувчи ўртача кўрсаткичларни кўриб чиқамиз

(3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларидаги битта кичик бизнес корхонасига тўғри

келувчи ўртача кўрсаткичлар, млрд. сўм

(2019 йил)

8

Кўрсаткич

Тармоқлар

Ўртача

ишлаб

чиқариш

ҳажми

Ўртача ишлаб

чиқариш

харажатлари

ҳажми

Ўртача

фойда

ҳажми

Иқтисодиёт бўйича

0,75

0,58

0,07

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

0,21

0,17

0,01

Саноат

1,18

0,91

0,11

Қурилиш

1,10

0,91

0,08

Савдо

0,94

0,80

0,07

Ташиш ва сақлаш

0,35

0,21

0,04

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

0,18

0,10

0,02

Ахборот ва алоқа

0,32

0,15

0,09

Молиявий ва суғурта фаолияти

-

-

-

Таълим

-

-

-

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш

0,21

0,10

0,03

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

-

-

-

Бошқа турлари

0,24

0,12

0,05

Жадвалдан кўринадики, молиявий ва

суғурта фаолияти, таълим, соғлиқни сақлаш ва

ижтимоий хизматларни кўрсатиш тармоқлари-

даги кичик корхоналар тўғрисидаги маълумот-

лар келтирилмаганлиги (0 га тенг деб олинган-

лиги) сабабли ушбу тармоқлар бўйича ўртача

ишлаб чиқариш, ўртача харажатлар ва ўртача

фойда ҳам 0 га тенг бўлмоқда.

Навбатдаги босқичда энг асосий ҳисоб-

китобларни амалга оширамиз. Фақат бу ўринда

кичик бизнес корхоналарининг иқтисодиёт

бўйича ўртача фойда меъёри (ЎФМ)ни алоҳида

жадвалда ифодалаш шарт эмас, чунки у жад-

валдаги “Фоиз меъёри” кўрсаткичи устунининг

“Иқтисодиёт бўйича” сатридаги маълумотга

тенг бўлади (4-жадвал).

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

126

4-жадвал

Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналарининг тармоқлар бўйича ихтисослашувини

кучайтириш имкониятлари (2019 йил)

8

Кўрсаткич

Тармоқлар

Фойда

меъёри,

фоиз

Иқтисодиёт

бўйича

ўртача фойда

меъёридан

ортган

қисми, фоиз

Ишлаб чиқа-

риш харажат-

ларининг

кенгайтири-

лиши мумкин

бўлган ҳажми,

млрд. сўм

Қўшимча

равишда

ташкил

этилиши

мумкин бўлган

корхоналар

сони, бирлик

Қўшимча

равишда

ишлаб

ишлаб

чиқариш

ҳажми,

млрд. сўм

Иқтисодиёт бўйича

11,7

-

-

197021

52427,8

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

4,8

-6,8

-

-

-

Саноат

12,2

0,6

3175,2

3477

4106,0

Қурилиш

8,4

-3,3

-

-

-

Савдо

8,6

-3,1

-

-

-

Ташиш ва сақлаш

21,5

9,9

2675,3

12795

4499,2

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

20,5

8,8

1975,9

19283

3381,6

Ахборот ва алоқа

58,7

47,0

4580,6

30722

9833,9

Молиявий ва суғурта фаолияти

106,2

94,5

4612,8

-

-

Таълим

33,2

21,5

491,1

-

-

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат-

ларни кўрсатиш

28,4

16,7

906,0

9127

1873,6

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

15,7

4,0

64,4

-

-

Бошқа турлари

43,4

31,7

14487,2

121617

28733,5

Жадвал маълумотларидан кўринадики,

юқори фойда меъёрига эга тармоқларнинг

иқтисодиёт бўйича ўртача фойда меъёридан

ортган қисми фақат саноат (0,6%), ташиш ва

сақлаш (9,9%), яшаш ва овқатланиш бўйича

хизматлар (8,8%), ахборот ва алоқа (47,0%),

молиявий ва суғурта фаолияти (94,5%), таълим

(21,5%), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат-

ларни кўрсатиш (16,7%), санъат, кўнгил очиш

ва дам олиш (4,0%) тармоқларида мавжуд.

Демак, ушбу тармоқлар, айниқса, молиявий ва

суғурта фаолияти, ахборот ва алоқа, ташиш ва

сақлаш тармоқларида етарли даражада рақобат
муҳити шаклланмаган, капитал оқиб кириши

учун тўсиқлар нисбатан юқори даражада.

Бундан келиб чиққан ҳолда, истиқболда кичик

бизнес корхоналарини ушбу тармоқларга ихти-

сослаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тавсия этилган услубга кўра, иқтисодиёт

бўйича ўртача фойда меъёри (ЎФМ) даражаси-

да тармоқлардаги рақобат даражаси ҳам мақ-

бул ҳолатда бўлишини ҳисобга олиб, тармоқ
бўйича фойда меъёри (ФМ

i

) даражасини яқин-

лаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу

эса, ишлаб чиқариш концентрацияси даражаси

нисбатан юқори бўлган тармоқларда қўшимча

корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ

ишлаб чиқариш харажатларини кенгайтириш

имконини беради. Ушбу кўрсаткич саноатда

3175,2, ташиш ва сақлашда 2675,3, ахборот ва

алоқада 4580,6, молиявий ва суғурта фаолияти-

да 4612,8, таълимда 491,1, соғлиқни сақлаш ва

ижтимоий хизматларни кўрсатишда 905,96,

санъат, кўнгил очиш ва дам олиш 64,4, яшаш ва

овқатланиш бўйича хизматлар 1975,9 млрд.

сўмни ташкил этади.

Эндиликда тармоқлардаги ишлаб чиқа-

риш харажатларининг кўпайтирилиши мумкин

бўлган ҳажми ҳамда битта корхонага тўғри

келувчи ўртача ишлаб чиқариш харажатлари

ҳажмини билган ҳолда, тармоқда қўшимча ра-

вишда ташкил этилиши мумкин бўлган корхо-

налар сони аниқлаш мумкин. Бу кўрсаткич

иқтисодиёт бўйича жами 197021 бирликни, шу

жумладан, саноатда 3477, ташиш ва сақлашда

12795, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар-
да 19283, ахборот ва алоқада 30722, соғлиқни

сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда

9121 бирликни ташкил этади. Ушбу корхона-

ларнинг ташкил этилиши эса, тармоқда қўшим-

ча равишда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган

товар ва хизматлар ҳажмини иқтисодиёт

бўйича жами 52427,8 млрд. сўмга қадар, шу

жумладан, саноатда 4106,0, ташиш ва сақлашда

4499,2, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
3381,6, ахборот ва алоқада 9833,9, соғлиқни

сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда

1873,6 млрд. сўмга қадар ошириш имконини

беради.

Юқоридагилардан кўринадики, мамлака-

тимизда асосий тармоқлардаги рақобат муҳи-

тини кичик бизнес корхоналари фаолиятини

йўлга қўйиш ёрдамида мақбуллаштириш орқа-

ли соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини

ҳам сезиларли даражада ошириш мумкин.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

127

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. -

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

2.

Эффективность малого бизнеса — что это за понятие? - https://malbusiness.com/effektivnost-malogo-

biznesa-chto-takoe/

3.

Официальный сайт Налогового комитета Министерства финансов Республики Казахстан [Электронный

ресурс] // http://www.salyk.kz/RU/Pages/default.aspx

4.

Хуснитдинов Р.Ш. Экономическая эффективность развития малого бизнеса в РК. // Вестник КазЭУ,

Алматы, 2012. - https://articlekz.com/article/13948

5.

Карпенко А.В., Экова В.А. Исследование экономической эффективности деятельности малых предприятий.

№67-2, 15.06.2017. Экономические науки. - https://novainfo.ru/article/13530

6.

Кетько Н.В. Проблемы и перспективы развития современного малого бизнеса в России // Российское

предпринимательство. 2011. № 9. C. 23-28.

7.

URL: http://www.gks.ru

8.

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. Статистик тўплам. 2014-2018 йиллар. Тошкент, 2019., Ўзбекистон

Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

9.

Муаллиф ишланмалари.

ЁШЛАР ОРАСИДА ТАДБИРКОРЛИК МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Бекимбетова Гулнора Маратовна -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академиясининг Илмий-тадқиқот ва

илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи

Аннотация.

Мақолада ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш учун дунё миқёсидаги технологиялар,

бизнес ва унинг атроф-муҳити ва уларнинг атроф-муҳит омиллари ўртасидаги рамзий боғлиқлик ҳақида
келтирилган. Шу билан бирга интеллектуал мулкка ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёж

мавжудлиги ҳақида ёритилган.

Калит сўзлари:

бизнес-инкубатор, стартап, жамоавий бошқарув, мобил шахс, мониторинг, прогнозлаш,

баҳолаш.

Аннотация.

В статье обосновывается технологии мирового уровня развития бизнес-среды, о символической

связи между бизнесом и его средой и среди факторов их окружающей среды. Также описана о необходимости
интелектуальной собственности и о поддержке со стороны правительства.

Ключевые слова:

бизнес-инкубатор, стартап, коллективное управление, мобильная личность, мониторинг,

прогнозирование, оценка.

Abstract.

The article substantiates world-class technology for the development of the business environment, about the

symbolic connection between business and its environment and among the factors of their environment. It also describes the

need for intellectual property and government support.

Key words:

business incubator, startup, collective management, mobile personality, monitoring, forecasting, evaluation.

Кириш.

Бугунги кунга келиб, глобал пан-

демия инқирози даврида ва Ўзбекистонда, мам-

лакатни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқти-

содий истиқболлари учун тор профилли мута-
хассисларни эмас, балки мобил шахсларни

тайёрлаш масаласи: профессионал фаолият со-

ҳасини тез ўзгартиришга тайёр бўлганлар; агар

керак бўлса, ўзларининг касбий фаолияти, иш

жойини яратиш зарурати тўғилмоқда.

Маълумки, тадбиркорлик иқтисодиёт

ривожида, аҳоли бандлиги ва даромадларининг

ошишида муҳим омил ҳисобланади. Ушбу соҳа

субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувват-
лаш мақсадида сўнгги икки ярим йил ичида 50

дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўй-

хатидан ўтказиш, рухсат олиш ва бошқа кўплаб

жараёнлар соддалаштирилди. Қулайлик учун

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг маҳал-

лий марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлар-

нинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қи-
лиш бўйича вакиллик институти (бизнес ом-

будсман) жорий этилди. Мамлакатимизнинг

барча ҳудудларида тадбиркорлар мурожаатла-

рини кўриб чиқиш учун Бош вазир қабуллари

фаолияти йўлга қўйилган. Вазирлар Маҳкамаси

ҳузурида Тадбиркорликни ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил

этилди ва унга 200 миллиард сўм ва 50 мил-

лион доллар ажратилди. Тижорат банклари то-
монидан тадбиркорларга кредит бериш ҳажми

ҳам кенгайди[1]. Шуни ҳам таъкидлаш керакки,

олдимизга қўйган мақсадга эришиш учун барча

шарт-шароитлар яратилган – хусусан, ёшлар

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

Эффективность малого бизнеса — что это за понятие? - https://malbusiness.com/effektivnost-malogo-biznesa-chto-takoe/

Официальный сайт Налогового комитета Министерства финансов Республики Казахстан [Электронный ресурс] // http://www.salyk.kz/RU/Pages/default.aspx

Хуснитдинов Р.Ш. Экономическая эффективность развития малого бизнеса в РК. // Вестник КазЭУ, Алматы, 2012. - https://articlekz.com/article/13948

Карпенко А.В., Экова В.А. Исследование экономической эффективности деятельности малых предприятий. №67-2, 15.06.2017. Экономические науки. - https://novainfo.ru/article/13530

Кетько Н.В. Проблемы и перспективы развития современного малого бизнеса в России // Российское предпринимательство. 2011. № 9. C. 23-28.

URL: http://www.gks.ru

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. Статистик тўплам. 2014-2018 йиллар. Тошкент, 2019., Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Муаллиф ишланмалари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов