Меры по повышению эффективности процессов специализации в сфере малого бизнеса в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
96-104
37
2
Поделиться
Шарипов, К. (2021). Меры по повышению эффективности процессов специализации в сфере малого бизнеса в Узбекистане. Экономика И Образование, (1), 96–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7140
Кувондик Шарипов, Национальный университет Узбекистана

Старший преподаватель кафедры Макроэкономика

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны методики расчета эффективности процесса специализации малого бизнеса по отраслям экономики, валовой продукции и финансовых результатов малого бизнеса в Узбекистане по отраслям, каждому дополнительному инвестиционному ресурсу в сети, каждому дополнительному сотруднику, каждому дополнительное предприятие и, кроме того, соответствующие производственные результаты за счет стоимости каждой единицы. Динамика привлекательности средних и нормативных показателей производственных результатов, соответствующих стоимости каждой дополнительной единицы инвестиционного ресурса в сети, каждого дополнительного нанятого сотрудника, каждого дополнительного созданного предприятия, каждой дополнительной удельной стоимости

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

96

ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ИХТИСОСЛАШУВ

ЖАРАЁНЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Шарипов Қувондиқ Бахтиёрович –

Ўзбекистон миллий университети

“Макроиқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви

жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари, Ўзбекистондаги кичик бизнес
корхоналарининг тармоқлар бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ва молиявий натижалари, тармоқда қўшимча ҳар
бир бирлик инвестиция ресурси, қўшимча ҳар бир ишловчи, қўшимча ташкил этилган ҳар бир корхона ва қўшимча ҳар

бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш натижалари таҳлил қилинган. Тармоқдаги қўшимча
ҳар бир бирлик инвестиция ресурси, қўшимча равишда банд бўлган ҳар бир ишловчи, қўшимча ташкил этилган ҳар бир
корхона, қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш
натижалари ўртача ва меъёрий кўрсаткичларининг жозибадорлик даражаси динамикаси таҳлил қилинган.

Таянч иборалар:

кичик бизнес, ихтисослашув, тармоқ, ўртача натижа, меъёрий самарадорлик, жозибадорлик

даражаси, инвестиция, фойда меъёри, самарадорлик.

Аннотация.

В данной статье описаны методики расчета эффективности процесса специализации малого

бизнеса по отраслям экономики, валовой продукции и финансовых результатов малого бизнеса в Узбекистане по
отраслям, каждому дополнительному инвестиционному ресурсу в сети, каждому дополнительному сотруднику,
каждому дополнительное предприятие и, кроме того, соответствующие производственные результаты за счет
стоимости каждой единицы. Динамика привлекательности средних и нормативных показателей производственных
результатов, соответствующих стоимости каждой дополнительной единицы инвестиционного ресурса в сети,
каждого дополнительного нанятого сотрудника, каждого дополнительного созданного предприятия, каждой
дополнительной удельной стоимости.

Ключевые слова:

малый бизнес, специализация, отрасль, средний результат, нормативная эффективность,

уровень привлекательности, инвестиции, маржа прибыли, эффективность.

Abstract.

This article describes the methods of calculating the efficiency of the process of specialization of small

businesses by sectors of the economy, the gross output and financial results of small businesses in Uzbekistan by industry, each
additional investment resource in the network, each additional employee, each additional enterprise and in addition, the
corresponding production results at the expense of each unit cost were analyzed. The dynamics of the attractiveness of the
average and normative indicators of production results corresponding to the cost of each additional unit investment resource in
the network, each additional employee employed, each additional established enterprise, each additional unit cost.

Keywords:

small business, specialization, industry, average result, regulatory efficiency, level of attractiveness,

investment, profit margin, efficiency.


Кичик бизнес субъектларининг иқтисо-

диёт тармоқлари бўйича ихтисослашувини
мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъ-

минламасдан ҳал этиб бўлмайди.

Кичик тадбиркорлик фаолиятида тар-

моқлар бўйича ихтисослашув жараёнлари-
нинг самарадорлиги қуйидаги ҳолатлар орқа-

ли намоён бўлади:

- муайян тармоқда банд бўлган иқтисо

дий ресурслар миқдори ва сифатининг ошиши;

- ҳар бир қўшимча банд бўлган иқтисо-

дий ресурс ҳисобига иқтисодий фаолият на-
тижаларининг ўзгариши;

- тармоқлар бўйича тадбиркорлик капи-

талининг ҳар бир бирлигига тўғри келувчи
самара кўрсаткичлари даражасининг ўзаро

яқинлашуви.

Бу ҳолатлар ичида ҳар бир қўшимча

банд бўлган иқтисодий ресурс ҳисобига иқти-
содий фаолият натижаларининг ўзгариши му-

ҳим аҳамият касб этади. Мазкур масалага кўп-
лаб иқтисодий манбаларда тўхталиб ўтилган.

Кўплаб манбаларда таҳлилнинг ушбу кўрини-

ши “сўнгги қўшилган омил унумдорлиги” ту-

шунчаси орқали намоён бўлади. “Ишлаб чиқа-
риш

натижасини баҳолашда ишлаб чиқариш

омиллари навбатдаги бирлигини

сарфлаш-

нинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, яъни

ҳар бир омил қўшимча сарфининг у келтира-
диган самара билан таққослаш муҳимдир. Бу

сўнгги қўшилган маҳсулот кўрсаткичи орқали
ифодаланади.

Сўнгги қўшилган маҳсулот – энг сўнгги

қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эва-

зига ўсган маҳсулот ҳажми. Ҳар бир қўшилган
омил эвазига олинган қўшилган маҳсулот

сўнгги қўшилган омил унумдорлиги деб айти-

лади.

Сўнгги қўшилган маҳсулот (ўсган) миқ-

дорини сўнгги қўшилган (ўсган) ишчи кучи

ёки капитал миқдорига бўлиш йўли билан қў-
шилган омил, яъни қўшилган капитал ёки қў-

шилган ишчи кучи унумдорлиги аниқланади,
яъни:

К

М

КМ

ёки

И

М

КМ

[1]

Биз ушбу кўрсаткични тадқиқотимиз

давомида

иқтисодий ресурсларнинг меъё-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

97

рий самарадорлиги

деб атаймиз. Бироқ, тар-

моққа киритилаётган ҳар бир иқтисодий ре-

сурс сарфи эвазига олинаётган меъёрий сама-
радорликни аниқлашнинг ўзи етарли эмас. Бу

ўринда мазкур кўрсаткич тармоқ фаолияти-
нинг кенгайиши (ўсиши) жараёнига қай дара-

жада таъсир кўрсатаётганлигини ҳам баҳо-

лаш зарур. Бунинг учун иқтисодий ресурс сар-
фи эвазига олинаётган ўртача маҳсулот кўр-

саткичидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

“Ўртача маҳсулот – жалб қилинган барча

ишлаб чиқариш омилларининг бир бирлигига
тўғри келадиган маҳсулот ҳажми:

)

,

(

К

И

М

М

У

” [1]

Биз ушбу кўрсаткични тадқиқотимиз

давомида

иқтисодий ресурслар сарфи ҳисо-

бига олинган ўртача натижа

деб атаймиз.

Мазкур кўрсаткичдан фойдаланишдан кўз-
ланган мақсад шуки, қачонки ресурсларнинг

меъёрий самарадорлиги қиймати ўртача на-
тижа қийматидан катта бўлсагина мазкур

тармоқ фаолиятини кенгайтириш самарали
ҳисобланади. Шунга кўра, бу иккала кўрсат-

кичларнинг нисбати орқали тармоққа кири-
тилаётган иқтисодий ресурсларнинг самара-

дорлик даражасини аниқлаймиз ва уни

ре-

сурсларни тармоққа киритишнинг жозиба-

дорлик даражаси

деб атаймиз:

,

бу ерда:
ЖД - ресурсларни тармоққа киритиш-

нинг жозибадорлик даражаси;

МС - иқтисодий ресурсларнинг меъёрий

самарадорлиги;

ЎН - иқтисодий ресурслар сарфи ҳисоби-

га олинган ўртача натижа.

Ресурсларни тармоққа киритишнинг

жозибадорлик даражасининг жорий давр
учун қиймати бу борадаги тўлиқ тасаввурни

ҳосил қилмаслиги мумкин. Шунга кўра, тар-
моқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар

ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш на-
тижалари ўртача ва меъёрий самарадорлик

кўрсаткичларининг жозибадорлик даражаси-

нинг бир неча йиллар давомидаги динамика-
си асосида ўртача кўрсаткични аниқлаш мақ-

садга мувофиқ:

,

бу ерда:
Ў

ЖД

- муайян давр оралиғи учун ресурс-

ларни тармоққа киритишнинг ўртача жозиба-
дорлик даражаси;

МС - иқтисодий ресурсларнинг меъёрий

самарадорлиги;

ЎН - иқтисодий ресурслар сарфи ҳисоби-

га олинган ўртача натижа;

i - таҳлил даврига киритилган йил;
n - таҳлил даврига киритилган йиллар

сони.

Фикримизча, кичик бизнес субъектла-

рининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихти-

сослашувини такомиллаштириш борасидаги
иқтисодий самарадорликни қуйидаги кўрсат-

кичлар тизими орқали ифодалаш мақсадга
мувофиқ:

- тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик

харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

- тармоқда қўшимча ташкил этилган ҳар

бир корхона ҳисобига тўғри келувчи ишлаб
чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

- тармоқда қўшимча равишда банд бўл-

ган ҳар бир ишловчи ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

- тармоқда қўшимча ҳар бир бирлик

инвестиция ресурси ҳисобига ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари кўрсат-
кичлари.

Агар ишлаб чиқариш натижаларини

тармоқ ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда

тармоқ молиявий натижалари (фойда, зарар)
орқали ифодаласак, у ҳолда юқоридаги кўр-

саткичлар тизимини қуйидаги формулалар
кўринишида намоён этиш мумкин (1-жадвал).

Ушбу жадвалдаги формулаларда ифода-

ланган ҳисобот ва базис даврларини таҳлил-

нинг мақсади ва қамровидан келиб чиққан
ҳолда турли кўринишда қўллаш мумкин. Ма-

салан, агар алоҳида ҳолдаги ва қисқа муддат-
ли даврдаги ўзгаришларни таҳлил зарур бўл-

са, у ҳолда иккита йил, яъни ҳисобот даври

сифатида муайян йил, базис даври сифатида
эса олдинги йил маълумотлари олиниши

мумкин. Агар динамик ҳолдаги узоқ йиллик
ўзгаришларни таҳлил қилиш зарур бўлса, у

ҳолда:

- ҳар бир йилни ҳисобот даври, ундан

олдинги йилни эса базис даври сифатида қа-
бул қилиш;

- жорий йилни ҳисобот даври, таҳлил

даврининг биринчи йилини эса базис даври

сифатида қабул қилиш мумкин.

Шунингдек, кичик бизнес субъектлари-

нинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисос-
лашуви жараёнлари самарадорлигини ифода-

ловчи кўрсаткичларнинг ҳар биридан хусусий

ҳолда ҳамда улар асосидаги интеграл кўрсат-
кични ҳисоблаш орқали комплекс ҳолда фой-

даланиш мумкин.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

98

1-жадвал

Кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви

жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари [3]

Кўрсаткич

Ҳисоблаш усули

Шартли белги

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик
харажатлар ҳисобига тўғри келувчи
ишлаб чиқариш натижалари (ХС

ЯИҲ

;

ХС

МН

)


,


ЯИҲ

ҳ

– ҳисобот давридаги тармоқ ялпи ишлаб чиқа-

риш ҳажми;
ЯИҲ

б

– базис давридаги тармоқ ялпи ишлаб чиқариш

ҳажми;

МН

ҳ

– ҳисобот давридаги тармоқ молиявий натижа-

лари (фойда, зарар);
МН

б

– базис давридаги тармоқ молиявий натижалари

(фойда, зарар);

Х

ҳ

– ҳисобот давридаги тармоқ ишлаб чиқариш хара-

жатлари ҳажми;
Х

б

– базис давридаги тармоқ ишлаб чиқариш хара-

жатлари ҳажми.

Тармоқда қўшимча ташкил этилган
ҳар бир корхона ҳисобига тўғри ке-
лувчи ишлаб чиқариш натижалари
(КС

ЯИҲ

; КС

МН

)

,

КС

ҳ

– ҳисобот даврида тармоқда фаолият кўрсатган

корхоналар сони;
КС

б

– базис даврида тармоқда фаолият кўрсатган

корхоналар сони.

Тармоқда қўшимча равишда банд
бўлган ҳар бир ишловчи ҳисобига
тўғри келувчи ишлаб чиқариш нати-
жалари (БС

ЯИҲ

; БС

МН

)

,

БС

ҳ

– ҳисобот даврида тармоқда банд бўлган ишлов-

чилар сони;
БС

б

– базис даврида тармоқда банд бўлган ишловчи-

лар сони.

Тармоқда қўшимча ҳар бир бирлик
инвестиция ресурси ҳисобига ҳисоби-
га тўғри келувчи ишлаб чиқариш на-
тижалари (ИС

ЯИҲ

; ИС

МН

)

,

ИҲ

ҳ

– ҳисобот даврида тармоққа киритилган инвес-

тиция ҳажми;
ИҲ

б

– базис даврида тармоққа киритилган инвести-

ция ҳажми.

Энг аввало мамлакатимиз тармоқлари-

даги кичик бизнес корхоналарида қўшимча

ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри
келувчи ишлаб чиқариш натижаларини кўриб

чиқамиз.

Бунда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми

кўрсаткичи сифатида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Давлат статистика қўмитасининг

“Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик” йиллик
статистик тўпламидаги “Маҳсулот (товарлар,

ишлар ва хизматлар) сотишдан тушган соф
тушум” кўрсаткичи маълумотларидан, молия-

вий натижалар (фойда, зарар) кўрсаткичи
сифатида эса “Фойда солиғини тўлагунга қа-

дар фойда (зарар)” кўрсаткичи маълумотла-

ридан фойдаланамиз. Ҳисобот даври сифати-
да 2019 йил, базис даври сифатида эса 2018

йил маълумотлари олинади (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистондаги кичик бизнес корхоналарининг тармоқлар бўйича ялпи ишлаб

чиқариш ҳажми ва молиявий натижалари (фойда, зарар), млрд. сўм [2]

Кўрсаткич
Тармоқлар

Ялпи ишлаб чиқариш

ҳажми

Молиявий натижалари

(фойда, зарар)

2018

2019

2018

2019

Ҳаммаси

184609,6

249862,5

26365,6

22798,0

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

3302,0

5957,5

255,9

235,9

Саноат

71730,4

82636,4

11298,7

7827,4

Қурилиш

28927,1

39721,3

3586,1

2737,4

Савдо

62351,1

94941,5

7053,6

6899,0

Ташиш ва сақлаш

3824,2

5329,8

810,1

682,0

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

3053,7

4464,9

160,6

535,0

Ахборот ва алоқа

1906,3

2439,4

630,2

667,1

Молиявий ва суғурта фаолияти

797,6

1597,3

412,6

604,7

Таълим

306,8

525,9

54,0

88,4

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш

938,7

1307,7

139,9

179,5

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

270,9

368,8

-4,0

29,2

Бошқа турлари

7200,8

10572,0

1967,9

2312,5

Жадвал маълумотларидан кўринадики,

таҳлил даврида бутун иқтисодиёт бўйича ки-

чик бизнес корхоналарининг ялпи ишлаб чи-

қариш ҳажми 135,3 фоизга ошган, фойда ҳаж-

ми эса, аксинча, 86,5 фоиз даражасига қадар

пасайган. Шуниси эътиборлики, бу кўрсаткич

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

99

тармоқлар бўйича фарқланмоқда. Жумладан,
ялпи ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан мо-

лиявий ва суғурта фаолияти (200,3%), қиш-
лоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (180,4%), таъ-

лим (171,4%) тармоқларда ушбу кўрсаткич
ўртача даражадан юқори бўлса, ахборот ва

алоқа (128 %), саноат (115,2 %) тармоқларда

эса аксинча ўртача даражадан паст бўлган.
Олинган фойда даражаси бўйича яшаш ва ов-

қатланиш бўйича хизматлар (333,1%), таълим
(163,7%), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хиз-

матларни кўрсатиш (128,3%) тармоқларда
ушбу кўрсаткич ўртача даражадан юқори бўл-

са, саноат (69,3%), қурилиш (76,3%), ташиш

ва сақлаш (84,2%) тармоқларда эса аксинча
ўртача даражадан паст бўлган. Санъат, кўнгил

очиш ва дам олиш тармоғида 2018 йилда 4
млн. сўм ҳажмида зарар кўрилган бўлса, 2019

йилда 29,2 млн. сўм ҳажмида фойда олинган.

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик ха-

ражатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чи-

қариш натижалари кўрсаткичларини таҳлил
қилишда юқорида қайд этиб ўтилган статис-

тик тўпламдаги “Сотилган маҳсулоти (товар-
лар, ишлар ва хизматлар) таннархи” кўрсат-

кичи маълумотларидан фойдаланамиз (3-
жадвал).

3-жадвал

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари [2,3]

Кўрсаткич

Тармоқлар

Ишлаб чиқариш

харажатлари

ҳажми, млрд. сўм

Бир бирлик

харажатнинг

ўртача нати-

жаси, бирлик

Харажатлар-

нинг меъёрий

самарадорлиги,

бирлик

Жозибадорлик

даражаси,

марта

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

135629,5 195373

1,28

0,12

1,09

-0,06

0,9

-0,5

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

2503,8

4870,6

1,22

0,05

1,12

-0,01

0,9

-0,2

Саноат

52028,3 63903,8

1,29

0,12

0,92

-0,29

0,7

-2,4

Қурилиш

22703,7 32619,5

1,22

0,08

1,09

-0,09

0,9

-1,0

Савдо

49743,7 80080,8

1,19

0,09

1,07

-0,01

0,9

-0,1

Ташиш ва сақлаш

2089

3169,2

1,68

0,22

1,39

-0,12

0,8

-0,6

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

1670

2608,9

1,71

0,21

1,50

0,40

0,9

1,9

Ахборот ва алоқа

807,9

1136,3

2,15

0,59

1,62

0,11

0,8

0,2

Молиявий ва суғурта фаолияти

191,9

569,3

2,81

1,06

2,12

0,51

0,8

0,5

Таълим

165,5

266,5

1,97

0,33

2,17

0,34

1,1

1,0

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар-
ни кўрсатиш

458,2

632,3

2,07

0,28

2,12

0,23

1,0

0,8

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

132,4

185,8

1,98

0,16

1,83

0,62

0,9

4,0

Бошқа турлари

3135,1

5330,3

1,98

0,43

1,54

0,16

0,8

0,4

3-жадвал маълумотларидан кўринади-

ки, таҳлил даврида иқтисодиёт бўйича кичик

бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш ха-
ражатлари

ҳажми 144,0 фоизга ошган. Бироқ

бу кўрсаткич тармоқлар бўйича фарқланади.
Жумладан, молиявий ва суғурта фаолияти

(296,7%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
(194,5%), савдо ва таълим (161%) тармоқлар-

да ушбу кўрсаткичлар ўртача даражадан юқо-
ри бўлса, саноат (122,8%), соғлиқни сақлаш ва

ижтимоий хизматларни кўрсатиш (138%),
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш (140,3%)

тармоқларида эса аксинча паст бўлган.

Бир бирлик харажатнинг ўртача нати-

жаси иқтисодиёт бўйича ялпи ишлаб чиқариш

ҳажмига кўра 1,28 бирлик, олинган молиявий
натижа (фойда)га кўра 0,12 бирликни ташкил

этган. Бироқ бу кўрсаткич тармоқлар бўйича
фарқланмоқда. Жумладан, ялпи ишлаб чиқа-

риш ҳажмига кўра ахборот ва алоқа тармоғи-
да 2,15, молиявий ва суғурта фаолияти тармо-

ғида 2,81, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хиз-
матларни кўрсатиш тармоғида 2,07, яъни уш-

бу кўрсаткич нисбатан юқори бўлса, савдо
(1,19 бирлик), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжа-

лиги ҳамда қурилиш (1,22 бирлик) тармоқла-
рида эса аксинча паст бўлган.

Олинган молиявий натижа (фойда)га

кўра анъанавий тармоқлар, яъни қишлоқ, ўр-

мон ва балиқ хўжалиги (0,05 бирлик), қури-
лиш (0,08 бирлик), савдо (0,09 бирлик)да маз-

кур кўрсаткичнинг нисбатан паст бўлганли-
гини, молиявий ва суғурта фаолияти (1,06

бирлик), ахборот ва алоқа (0,59 бирлик), таъ-

лим (0,33 бирлик) тармоқларида эса ўртача
кўрсаткичдан юқори бўлганлигини кўриш

мумкин.

Харажатларнинг меъёрий самарадорли-

ги, яъни қўшимча 1 сўмлик харажатнинг кўпа-
йиши эвазига иқтисодиёт бўйича ялпи ишлаб

чиқариш ҳажмига кўра 1,09 бирлик, олинган
молиявий натижага кўра эса -0,06 бирликни,

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

100

яъни зарарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич
ҳам тармоқлар бўйича фарқланади. Жумла-

дан, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан
таълим (2,17 бирлик), молиявий ва суғурта

фаолияти ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижти-
моий хизматларни кўрсатиш (2,12 бирлик)

тармоқларида ўртача кўрсаткичдан юқори

бўлса, саноат (0,92 бирлик), савдо (1,07 бир-
лик) тармоқларда эса аксинча паст бўлган.

Олинган молиявий натижа жиҳатидан

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (0,40

бирлик), молиявий ва суғурта фаолияти (0,51
бирлик), санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

(0,62 бирлик) тармоқларида ўртача кўрсат-
кичдан юқори бўлса, қишлоқ, ўрмон ва балиқ

хўжалиги (-0,01 бирлик), саноат (-0,29 бир-
лик), қурилиш (-0,09 бирлик), савдо (-0,01

бирлик), ташиш ва сақлаш (-0,12 бирлик) тар-
моқларининг барчасида қўшимча 1 сўмлик ха-

ражатнинг ошиши эвазига зарар кўрилган.

Жозибадорлик даражаси иқтисодиёт бў-

йича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра 0,9

марта, олинган молиявий натижа (фойда)га
кўра -0,5 мартани, яъни манфий даражани

ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич ҳам тар-

моқлар бўйича фарқланиб, жумладан, ялпи
ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан таълим

тармоғида 1,1 марта, соғлиқни сақлаш ва иж-
тимоий хизматларни кўрсатиш тармоғида 1,0

мартага тенг бўлган, қолган тармоқларда ўр-
тача даражадан паст бўлган. Олинган молия-

вий натижа (фойда)га кўра жозибадорлик да-

ражаси яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат-
лар тармоғида 1,9 марта, таълим тармоғида

1,0 марта, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш
тармоғида 4,0 мартани ташкил этган. Қолган

барча тармоқларда манфий ишорага эга бўл-
ган.

Юқорида таъкидланганидек, сўнгги бир

йил учун ресурсларни тармоққа киритишнинг

жозибадорлик даражаси бу борадаги тўлиқ
тасаввурни ҳосил қилмаслиги мумкин. Шунга

кўра, тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик ха-
ражатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чи-

қариш натижалари ўртача ва меъёрий сама-
радорлик кўрсаткичларининг жозибадорлик

даражасининг 2014-2019 йиллар давомидаги

динамикасини кўриб чиқиш мақсадга муво-
фиқ (4-жадвал).

4-жадвал

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий самарадорлик кўрсаткичларининг

жозибадорлик даражаси динамикаси [2,3]

Тармоқлар

2015

2016

2017

2018

2019

Ўртача

жозибадорл

ик даражаси

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

1,1

1,5

1,1

1,6

1,0

-1,4

0,9

1,2

0,9

-0,5

1,00

0,47

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги

-1,0

9,8

1,0

1,9

1,0

-0,9

1,0

0,5

0,9

-0,2

0,57

2,23

Саноат

1,2

1,6

1,1

1,5

1,2

-2,6

0,8

1,5

0,7

-2,4

0,99

-0,07

Қурилиш

1,0

1,3

1,0

1,2

1,0

1,2

1,0

0,9

0,9

-1,0

0,99

0,73

Савдо

1,0

1,5

1,1

1,8

1,1

-8,6

0,9

1,1

0,9

-0,1

1,01

-0,85

Ташиш ва сақлаш

0,7

0,8

0,9

0,6

1,0

0,9

0,9

1,0

0,8

-0,6

0,88

0,57

Яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар

1,0

1,3

1,0

1,2

1,1

1,8

1,3

-7,8

0,9

1,9

1,06

-0,32

Ахборот ва алоқа

2,0

3,7

1,1

1,4

0,9

0,5

1,0

1,2

0,8

0,2

1,15

1,41

Молиявий ва суғурта
фаолияти

0,8

0,7

-0,6

-1,1

0,8

1,0

0,8

0,4

0,8

0,5

0,51

0,30

Таълим

1,3

1,5

0,2

-1,0

0,9

0,7

1,0

1,3

1,1

1,0

0,91

0,70

Соғлиқни сақлаш ва
ижтимоий хизматларни
кўрсатиш

0,9

-0,5

1,1

1,5

0,8

-0,9

1,0

1,9

1,0

0,8

0,96

0,57

Санъат, кўнгил очиш ва
дам олиш

0,8

-1,2

-0,3

-1,3

0,9

1,0

0,8

14,0

0,9

4,0

0,61

3,31

Бошқа турлари

1,0

2,0

1,0

1,0

0,8

1,4

0,9

0,1

0,8

0,4

0,88

0,99

4-жадвал маълумотларидан кўринади-

ки, қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳи-
собига тўғри келувчи ишлаб чиқариш нати-

жалари ўртача ва меъёрий самарадорлик кўр-
саткичларининг ўртача жозибадорлик дара-

жаси ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра 1

марта, олинган молиявий натижа (фойда)га
кўра 0,47 мартани ташкил этган. 2015-2019

йиллар оралиғида қўшимча ҳар бир бирлик
харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

101

чиқариш натижалари ўртача жозибадорлик
даражаси ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра

савдо тармоғида 1,01 марта, яшаш ва овқатла-
ниш бўйича хизматлар тармоғида 1,06 марта,

ахборот ва алоқа тармоғида 1,15 мартани
ташкил этган. Олинган молиявий натижа

(фойда)га кўра санъат, кўнгил очиш ва дам

олиш тармоғида 3,31 марта, қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги тармоғида 2,23 марта, ахбо-

рот ва алоқа тармоғида 1,41 мартани ташкил
этган.

Тармоқда қўшимча ташкил этилган ҳар

бир корхона ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари кўрсаткичларининг
таҳлили ўзига хос хусусият касб этади. Бунда

энг эътиборли жиҳат – тармоқда қўшимча
ташкил этилган ҳар бир корхона ҳисобига

тўғри келувчи ишлаб чиқариш натижалари

ўртача кўрсаткичдан катта бўлиши керак. Бу-
нинг учун эса мунтазам равишда тармоқдаги

корхоналар кўламини ўстириб боришга ҳара-
кат қилиш керак бўлади.

Шунингдек, юқоридаги жараёнларни ба-

ҳолашда доим ҳам мазкур кўрсаткичдан фой-

даланиб бўлмайди. Чунки, ишлаб чиқариш на-

тижалари корхона кўламига қараб фарқла-
нади. Ушбу кўрсаткич ижобий тавсиф касб

этиши учун эса доимо кичик бизнес субъект-
лари тоифасига кирувчи нисбатан катта кў-

ламдаги корхоналарни ташкил этиш тақозо
этилади.

Тармоқда қўшимча ташкил этилган ҳар

бир корхона ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижаларини қуйидаги жадвал
орқали кўриш мумкин (5-жадвал).

5-жадвал

Тармоқда қўшимча ташкил этилган ҳар бир корхона ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари [2,3]

Кўрсаткич

Тармоқлар

Тармоқда фаолият

кўрсатган корхо-

налар сони, бирлик

Корхона

бирлигига ўртача

натижа, млн.сўм

Корхоналар

меъёрий самара-

дорлиги,

млн.сўм

Жозибадорлик

даражаси,

марта

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

262930 334767

746,4

68,1

908,3

-49,7

1,2

-0,7

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 23975

28847

206,5

8,2

545,1

-4,1

2,6

-0,5

Саноат

56233

69970

1181,0

111,9

793,9

-252,7

0,7

-2,3

Қурилиш

28955

36021

1102,7

76,0

1527,6

-120,1

1,4

-1,6

Савдо

70457

100573

944,0

68,6

1082,2

-5,1

1,1

-0,1

Ташиш ва сақлаш

13121

15157

351,6

45,0

739,5

-62,9

2,1

-1,4

Яшаш ва овқатланиш бўйича
хизматлар

19656

25461

175,4

21,0

243,1

64,5

1,4

3,1

Ахборот ва алоқа

6738

7621

320,1

87,5

603,7

41,8

1,9

0,5

Молиявий ва суғурта фаолияти

-

-

-

-

-

-

-

-

Таълим

-

-

-

-

-

-

-

-

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
хизматларни кўрсатиш

5364

6370

205,3

28,2

366,8

39,4

1,8

1,4

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

-

-

-

-

-

-

-

-

Бошқа турлари

38431

44747

236,3

51,7

533,8

54,6

2,3

1,1

Жадвалдан кўринадики, 2019 йилда

2018 йилга нисбатан иқтисодиётда фаолият
кўрсатган корхоналар сони 71837 бирликка

кўпайган ёки 127,3%ни ташкил этган. Мутлақ
миқдорда, айниқса, савдо (30116 бирлик) ва

саноат (13737 бирлик) тармоқларида корхо-
налар сони ошган. Нисбий миқдорда бу кўр-

саткич савдода 142,7%, яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар тармоғида 129,5%, саноат

ва қурилишда 124,4%ни ташкил этган. Битта
корхонага тўғри келувчи ялпи ишлаб чиқа-

риш ҳажми иқтисодиёт бўйича 746,4 млн. сўм-

ни, молиявий натижа (фойда) ҳажми эса 68,1
млн. сўмни ташкил этган. Тармоқлар бўйича

олганда, битта корхонага тўғри келувчи ялпи
ишлаб чиқариш ҳажми саноат (1181,0 млн.

сўм), қурилиш (1102,7 млн. сўм), савдо (944,0

млн. сўм) тармоқларида нисбатан юқори бўл-

са, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
(175,4 млн. сўм), соғлиқни сақлаш ва ижти-

моий хизматларни кўрсатиш (205,3 млн.сўм),
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (206,5 млн.

сўм) тармоқларида анча паст бўлган. Битта
корхонага тўғри келувчи молиявий натижа

(фойда) ҳажми саноатда 111,9 млн. сўм, ахбо-
рот ва алоқада 87,5 млн.сўм, қурилишда 76,0

млн.сўм бўлса, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжа-
лигида 8,2 млн. сўм, яшаш ва овқатланиш бў-

йича хизматлар тармоғида 21,0 млн. сўм, соғ-

лиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўр-
сатишда 28,2 млн. сўмни ташкил этган.

Корхоналар меъёрий самарадорлиги,

яъни қўшимча битта корхона фаолияти йўлга

қўйилиши эвазига иқтисодиётда ялпи ишлаб

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

102

чиқариш ҳажми 908,3 млн. сўмга ошган бўлса,
молиявий натижа эса, аксинча, ўртача 49,7

млн. сўм зарар келтирган.

Тармоқдаги қўшимча ташкил этилган

ҳар бир корхона ҳисобига тўғри келувчи иш-

лаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий
кўрсаткичларининг жозибадорлик даражаси-

нинг 2015-2019 йиллардаги динамикасини
қуйидаги жадвал орқали баҳолаш мумкин

(6-жадвал).

6-жадвал

Тармоқдаги қўшимча ташкил этилган ҳар бир корхона ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий кўрсаткичларининг

жозибадорлик даражаси динамикаси [2,3]

Тармоқлар

2015

2016

2017

2018

2019

ЯИҲ МН ЯИҲ МН ЯИҲ МН ЯИҲ МН ЯИҲ МН

Ҳаммаси

2,9

4,2

15,2 21,5

2,3

-3,0

3,2

4,0

1,2

-0,7

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

0,3

-2,6

7,5

15,1

2,0

-1,9

2,2

1,1

2,6

-0,5

Саноат

3,5

5,0

7,0

9,6

2,7

-6,0

2,7

5,0

0,7

-2,3

Қурилиш

2,5

3,0

3,8

4,6

2,6

3,1

3,1

3,0

1,4

-1,6

Савдо

6,9

9,7

6,5

10,2

3,0 -24,4

3,2

4,0

1,1

-0,1

Ташиш ва сақлаш

1,2

1,4

2,2

1,5

2,7

2,5

3,2

3,4

2,1

-1,4

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

2,3

2,9

4,5

5,3

1,5

2,4

1,7 -10,4

1,4

3,1

Ахборот ва алоқа

-9,5 -17,6 -11,6 -14,9 -41,3 -23,9

4,4

5,4

1,9

0,5

Молиявий ва суғурта фаолияти

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Таълим

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни
кўрсатиш

19,7 -11,9 -0,6

-0,8

2,3

-2,6

1,8

3,3

1,8

1,4

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Бошқа турлари

1,1

2,3

-3,4

-3,4

2,3

4,2

3,5

0,5

2,3

1,1

6-жадвал маълумотларидан кўринади-

ки, қўшимча ташкил этилган ҳар бир корхона
ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш нати-

жалари ўртача ва меъёрий самарадорлик кўр-
саткичларининг ўртача жозибадорлик дара-

жаси ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра 2015
йилда 2,9 марта, олинган молиявий натижа

(фойда)га кўра 4,2 мартани ташкил этган бўл-

са, 2019 йилда ушбу кўрсаткичлар тегишли

равишда 1,2 ва -0,7 мартани ташкил этган.

Таҳлил давомида тармоқда қўшимча ра-

вишда банд бўлган ҳар бир ишловчи ҳисобига
тўғри келувчи ишлаб чиқариш натижалари

кўрсаткичларини баҳолаш муҳим ўрин тутади
(7-жадвал).

7-жадвал

Тармоқда қўшимча равишда банд бўлган ҳар бир ишловчи ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари [2,3]

Кўрсаткич

Тармоқлар

Тармоқда банд

бўлган ишловчилар

сони, минг киши

Меҳнат ресурси

бирлигига ўртача

натижа, млн.сўм

Меҳнат ресурси

самарадорлиги,

млн.сўм

Жозибадорлик

даражаси,

марта

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

908

1075,1

181,7

16,6

217,4

-11,9

1,2

-0,7

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

39

50,9

85,1

3,4

139,0

-1,0

1,6

-0,3

Саноат

307,1

359,6

182,1

17,2

115,7

-36,8

0,6

-2,1

Қурилиш

133,8

176,9

176,4

12,2

223,5

-17,6

1,3

-1,4

Савдо

158,1

181,3

382,2

27,8

485,7

-2,3

1,3

-0,1

Ташиш ва сақлаш

74,1

85,5

53,5

6,8

106,8

-9,1

2,0

-1,3

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

52,8

64,3

51,3

6,1

61,9

16,4

1,2

2,7

Ахборот ва алоқа

15,5

17,6

119,6

32,7

190,4

13,2

1,6

0,4

Молиявий ва суғурта фаолияти

5,9

6

225,0

85,2

727,0

174,6

3,2

2,1

Таълим

5,4

7,4

44,2

7,4

48,7

7,6

1,1

1,0

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат-
ларни кўрсатиш

23,4

27,9

38,7

5,3

62,5

6,7

1,6

1,3

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

4

5,3

54,2

4,3

65,3

22,1

1,2

5,2

Бошқа турлари

88,9

92,3

95,2

20,8

180,3

18,4

1,9

0,9

Жадвал маълумотларидан кўринадики,

2019 йилда 2018 йилга нисбатан иқтисодиёт

бўйича

банд бўлган ишловчилар сони 167,1

минг кишига ортган ёки 118,4%ни ташкил
этган. Ишловчилар сони барча тармоқларда

ортганлигига қарамасдан, бу жараён айрим

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

103

тармоқларда катта миқдорга эга бўлган, жум-
ладан: саноатда 52,5 минг киши (117,1%), қу-

рилишда 43,1 минг киши (132,2 %), савдода
23,2 минг киши (114,7%). Шуниси эътиборли-

ки, айрим тармоқларда ишловчилар сони мут-
лақ кўринишда у қадар катта аҳамият касб

этмасада, бироқ нисбий кўринишда сезиларли

даражада ўсган. Масалан, қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалигида 11,9 минг киши (130,5%),

таълимда 2 минг киши (137,0%), санъат, кўн-
гил очиш ва дам олиш тармоғида 1,3 минг

киши (132,5%)ни ташкил этган.

Мазкур ҳолатларни тармоқдаги қўшим-

ча равишда банд бўлган ҳар бир ишловчи ҳи-
собига тўғри келувчи ишлаб чиқариш нати-

жалари ўртача ва меъёрий кўрсаткичлари-

нинг жозибадорлик даражаси динамикасидан
ҳам кузатиш мумкин (8-жадвал).

8-жадвал

Тармоқдаги қўшимча равишда банд бўлган ҳар бир ишловчи ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий кўрсаткичларининг

жозибадорлик даражаси динамикаси [2,3]

Тармоқлар

2015

2016

2017

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН ЯИҲ МН ЯИҲ МН ЯИҲ МН

Ҳаммаси

10,2

14,5

5,0

7,1

2,1

-2,7

2,6

3,3

1,2

-0,7

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

-0,1

0,6

-4,0

-8,0

9,8

-9,1

1,3

0,7

1,6

-0,3

Саноат

6,6

9,3

3,6

4,9

2,6

-5,8

2,5

4,7

0,6

-2,1

Қурилиш

3,8

4,8

3,4

4,0

6,2

7,4

2,3

2,2

1,3

-1,4

Савдо

118,4

166,8

-4,9

-7,7

5,2

-42,0

2,8

3,5

1,3

-0,1

Ташиш ва сақлаш

2,1

2,3

1,2

0,8

1,2

1,1

2,5

2,7

2,0

-1,3

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

-23,1

-29,4

5,7

6,7

2,4

3,8

1,3

-8,0

1,2

2,7

Ахборот ва алоқа

-2,6

-4,8

0

0

5,9

3,4

3,1

3,8

1,6

0,4

Молиявий ва суғурта фаолияти

0

0

-2,3

-4,4

-2,8

-3,8

15,3

7,8

3,2

2,1

Таълим

-3,5

-4,2

1,3

-5,8

1,7

1,3

1,8

2,2

1,1

1,0

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат-
ларни кўрсатиш

3,5

-2,1

3,5

5,1

1,2

-1,4

2,0

3,6

1,6

1,3

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

0

0

0,7

3,3

2,3

2,7

1,8

33,1

1,2

5,2

Бошқа турлари

2,0

4,3

2,4

2,4

2,4

4,4

9,1

1,2

1,9

0,9

Жадвал маълумотларидан кўринадики,

қўшимча равишда банд бўлган ҳар бир иш-
ловчи ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқа-

риш натижалари ўртача ва меъёрий самара-

дорлик кўрсаткичларининг ўртача жозиба-
дорлик даражаси ялпи ишлаб чиқариш ҳаж-

мига кўра 2015 йилда 10,2 марта, олинган мо-
лиявий натижа (фойда)га кўра 14,5 мартани

ташкил этган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсат-

кичлар тегишли равишда 1,2 ва - 0,7 мартани
ташкил этган. Таҳлилнинг якунловчи босқичи

сифатида тармоқда қўшимча ҳар бир бирлик

инвестиция ресурси ҳисобига ҳисобига тўғри
келувчи ишлаб чиқариш натижалари кўрсат-

кичларини баҳолаш мақсадга мувофиқ (9-
жадвал).

9-жадвал

Тармоқда қўшимча ҳар бир бирлик инвестиция ресурси ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари [2,3]

Кўрсаткич


Тармоқлар

Тармоққа кири-

тилган инвестиция

ҳажми, млрд. сўм

Инвестицион

ресурс бирли-

гига ўртача

натижа, бирлик

Инвестицион

ресурс самара-

дорлиги,

бирлик

Жозибадорлик

даражаси,

марта

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

33111,9 70650,2

3,5

0,3

1,74

-0,10

0,5

-0,3

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

3528,6

5158,8

1,2

0,0

1,63

-0,01

1,4

-0,3

Саноат

16625,4 43533,5

1,9

0,2

0,41

-0,13

0,2

-0,7

Қурилиш

2075,4

6535,4

6,1

0,4

2,42

-0,19

0,4

-0,5

Савдо

3692,3

5326,8

17,8

1,3

19,94

-0,09

1,1

-0,1

Ташиш ва сақлаш

1196,6

2511,3

2,1

0,3

1,15

-0,10

0,5

-0,4

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

648,6

2092,2

2,1

0,3

0,98

0,26

0,5

1,0

Ахборот ва алоқа

193,1

254,1

9,6

2,6

8,74

0,60

0,9

0,2

Молиявий ва суғурта фаолияти

70,6

103,4

15,4

5,8

24,38

5,86

1,6

1,0

Таълим

60,8

175,9

3,0

0,5

1,90

0,30

0,6

0,6

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар-
ни кўрсатиш

520,9

864

1,5

0,2

1,08

0,12

0,7

0,6

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

988,9

179,5

2,1

0,2

-0,12

-0,04

-0,1

-0,3

Бошқа турлари

3510,7

3915,3

2,7

0,6

8,33

0,85

3,1

1,4

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

104

9-жадвал маълумотларидан кўринади-

ки, иқтисодиётга киритилган инвестиция

ҳажми 2019 йилда 2018 йилга нисбатан
37538,3 млрд. сўмга ортган ёки 213,4 %ни

ташкил этган. Киритилган инвестиция ҳажми
барча тармоқларда ортганлигига қарамасдан,

бу жараён айрим тармоқларда катта миқдорга

эга бўлган, жумладан: саноатда 26908,1 млрд.
сўм (261,8 %), қурилишда 4460 млрд. сўм

(314,9%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида
1630,2 млрд. сўм (146,2%), савдода 1634,5

млрд. сўм (144,3%). Шуниси эътиборлики, ай-
рим тармоқларда ишловчилар сони мутлақ

кўринишда у қадар катта аҳамият касб этма-
сада, бироқ нисбий кўринишда сезиларли да-

ражада ўсган. Масалан, таълимда 115,1 млрд.

сўм (289,3%) ни ташкил этган.

10-жадвал

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик инвестиция ресурси ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий кўрсаткичларининг жозибадорлик

даражаси динамикаси [2,3]

Тармоқлар

2015

2016

2017

2018

2019

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

1,2

1,8

1,1

1,6

0,5

-0,6

0,7

0,9

0,5

-0,3

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

-0,3

2,9

1,0

2,1

0,6

-0,6

0,4

0,2

1,4

-0,3

Саноат

2,0

2,9

1,1

1,5

0,7

-1,5

0,7

1,3

0,2

-0,7

Қурилиш

0,6

0,7

-1,2

-1,4

0,7

0,9

1,0

0,9

0,4

-0,5

Савдо

0,7

1,0

1,3

2,1

0,4

-3,0

0,6

0,8

1,1

-0,1

Ташиш ва сақлаш

-4,9

-5,4

0,6

0,4

1,6

1,5

0,7

0,7

0,5

-0,4

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

-2,3

-2,9

1,1

1,3

0,6

0,9

0,4

-2,4

0,5

1,0

Ахборот ва алоқа

-4,9

-9,1

1,0

1,2

1,0

0,6

0,7

0,9

0,9

0,2

Молиявий ва суғурта фаолияти

-2,7

-2,4

0,4

0,8

0,4

0,5

-0,3

-0,1

1,6

1,0

Таълим

-1,6

-2,0

0,2

-0,9

-1,4

-1,1

0,6

0,8

0,6

0,6

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат-
ларни кўрсатиш

0,6

-0,3

1,1

1,6

1,0

-1,1

0,8

1,4

0,7

0,6

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

0,6

-0,9

0,1

0,7

-0,5

-0,6

0,5

8,7

-0,1

-0,3

Бошқа турлари

0,7

1,4

1,4

1,4

0,5

0,9

0,9

0,1

3,1

1,4

10-жадвал маълумотларидан кўринади-

ки, қўшимча ҳар бир бирлик инвестиция ре-

сурси ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш
натижалари ўртача ва меъёрий самарадорлик

кўрсаткичларининг ўртача жозибадорлик да-
ражаси ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра

2015 йилда 1,2 марта, олинган молиявий на-
тижа (фойда)га кўра 1,8 мартани ташкил эт-

ган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткичлар те-

гишли равишда 0,5 ва -0,3 мартани ташкил эт-
ган.

Юқоридаги маълумотлардан кўринади-

ки, мамлакатимиздаги кичик бизнес субъект-

ларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича их-
тисослашуви жараёнлари самарадорлигини

ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш орқа-
ли ушбу жараёнларни такомиллаштириш йў-

налишларини аниқлаш имконияти қўлга ки-
ритилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик; Ўзбекистон Республикаси Oлий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги. – Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2010.

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

3.

Муаллиф ишланмалари

ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ

СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Аширбоев Эрмат Азимович -

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети мустақил изланувчиси

Аннотация:

Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожланиш ҳолати ва унга таъсир

қилувчи омиллар, соҳани ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ва таркибий ўзгаришларини
баҳолаш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар баён этилган.

Таянч иборалар:

кичик бизнес, тадбиркорлик, статистик таҳлил, яратилиш коэффициенти, тугатилиш

коэффициенти, соф яратилиш коэффициенти, экспорт салоҳияти, статистик усуллар, статистик баҳолаш.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Библиографические ссылки

Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. И^тисодиёт назарияси. Дарслик; Узбекистан Республикаси Олий ваурта махсус таълим вазирлиги. - Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2010.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари

Муаллиф ишланмалари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов