Развитие малого бизнеса и частного предпринимательства в Республике Узбекистан и значение инвестиций в него

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
136-139
25
6
Поделиться
Шарофиддинова, Г. (2020). Развитие малого бизнеса и частного предпринимательства в Республике Узбекистан и значение инвестиций в него. Экономика И Образование, 1(5), 136–139. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4792
Гульноза Шарофиддинова, Наманганский инженерно-строительный институт

Учебно-методический отдел

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описывается процесс введения активной инвестиционной политики при развитии малого бизнеса. Также были проанализированы пути дальнейшего развития малого бизнеса и предпринимательства в стране, даны предложения и рекомендации.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

136

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БУНДА КИРИТИЛАЁТГАН САРМОЯЛАР АҲАМИЯТИ

Шарофиддинова Гулноза Илҳомжоновна -

Наманган муҳандислик ва қурилиш институти,

Ўқув-услубий бўлим ходими

Аннотация.

Ушбу мақолада кичик бизнесни ривожлантиришда фаол инвестиция сиёсатини жорий этиш

ҳолати ёритилган. Шунингдек, республикада кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш йўллари

таҳлил этилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, инновация, сармоя, технология, ресурс, инвестор, ҳудуд,

тармоқ.

Аннотация.

В данной статье описывается процесс введения активной инвестиционной политики при

развитии малого бизнеса. Также были проанализированы пути дальнейшего развития малого бизнеса и
предпринимательства в стране, даны предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

малый бизнес и частное предпринимательство, инновации, инвестиции, технология, ресурс,

инвестор, регион, сеть.

Annotation.

This article describes the process of introduction an active investment policy in the development of small

businesses. The ways of further development of small business and entrepreneurship in the country were also analyzed,
suggestions and recommendations were given.

Keywords:

small business and private entrepreneurship, innovation, investment, technology, resource, investor, region,

network.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан

иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсифи-

кациялаш жараёнида йирик ишлаб чиқариш
корхоналари қошида кичик бизнес субъектлари

фаолиятини ташкил қилишда уларнинг респуб-

лика ялпи ички махсулотидаги улушининг

ортиб боришини таъминлашга кўмаклашувчи

илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш му-

ҳим масала ҳисобланади.

Ҳозирги глобаллашув шароитларида меҳ-

нат тақсимоти иқтисодий фаолиятнинг асосий

шартларидан бирига айланган. Меҳнат тақси-

моти бирорбир маҳсулот ишлаб чиқаришда
юксак самарадорликка эришишни кўзлар экан,

мантиқий равишда кооперация алоқаларини

ривожлантириш заруратини юзага келтиради.

Глобаллашув жараёнлари шиддатли кеча-

ётган ҳозирги пайтда мамлакат ўртасида чек-

ланган ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақ-

симлаш бўйича кураш кетмоқда. Бунга юқори

мавқега эга бўлиш, аҳоли турмуш тарзини кўта-

риш учун билимлар иқтисодиётини ривожлан-

тириш, фан-техника ютуқлари ҳисобига кам ха-

ражат қилиш усуллари ривожланган мамлакат-

ларнинг асосий стратегияси ҳисобланади.

Вилоятларда мазкур муаммоларни ҳал

этишда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида

келгусида кичик бизнес экспорт фаолиятини

истиқболли ривожлантириш стратегияларини

ишлаб чиқиш, ташқи бозорларга қилинадиган

экспортга таъсир қилиши мумкин бўлган сиё-

сий, иқтисодий ва маданий омилларни тадқиқ

қилиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чи-

қиш, истиқболда бозорда рақобатбардош ва

экспортбоп товарга айланадиган ғояни хари-

доргир маҳсулотга айлантиришгача бўлган бу-

тун тизимни такомиллаштириш каби масала-

ларни ҳал қилишнинг илмий-амалий асослари-
ни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу жиҳатдан, ҳудудларда кичик бизнес

субъектлари маҳсулотларининг ташқи бозор-

ларда рақобатбардошлигини ошириш, экспорт

қилувчи кичик корхоналар томонидан янги

товарлар турларини сотиш ҳажмларини кен-

гайтириш ҳамда маҳсулот сотишнинг янги

истиқболли бозорларини ўзлаштиришда инно-

вацион маркетинг технологияларидан самара-

ли фойдаланиш юзасидан илмий асосланган
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги

куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан бири

ҳисобланади.

2020 йилнинг январь-июнида кичик тад-

биркорликнинг ЯИМдаги улуши 51,3%ни таш-

кил қилди (2019 йилнинг январь-июнида 51,5

%). ЯИМ таркибида кичик тадбиркорлик улу-

шининг пасайиши йирик корхоналар улуши-

нинг ошиши билан изоҳланади.

Иқтисодиётнинг ривожланиши ва бозор

ислоҳотларини амалга оширилишини таъмин-

лаш мамлакатимизда кичик бизнесни ва тад-

биркорликни ривожлантириш даражасига боғ-

лиқлиги кўриниб турибди. Республикамизда

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига

илғор технологияларни кенг жорий этиш, иш-

билармонларга янада эркинлик бериш мақса-

дида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёев, “…тад-

биркорлар сафини кенгайтириш, жумладан,

юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги

ютуқларига асосланган техника ва асбоб-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

137

ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва

жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар

яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз

бўлиши шарт. Керак бўлса, хориждаги етакчи

компания ва ташкилотларда тажриба орттири-

ши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиши учун

уларга ҳар томонлама имконият туғдириб бе-

ришимиз лозим”[1] деб таъкидлайдилар.

Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш,

аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда

муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар

тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охир-

ги икки ярим йилда мамлакатимиз Президен-

тининг 50 дан ортиқ фармон ва қарорлари қа-

бул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолия-

тини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсат-

номалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар
тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада

қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари

агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари

ташкил этилди.

Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожа-

атларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклаша-

диган Бош вазир қабулхоналари ташкил этил-

ди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркор-

лик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-

қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга

қўйилиб, унга 200 миллиард сўм ва 50 миллион

доллар маблағ ажратилди.

Олиб борилган ишлар натижасида рақам-

ларни сезиларли даражада ўсганлигини кўриш

мумкин. Бундай амалий чоралар ўз натижасини

бермоқда. Кичик бизнес мамлакатимиз ялпи

ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизини, саноат

маҳсулотлари ҳажмининг учдан бирини, қиш-

лоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизини, ин-

вестицияларнинг ярмини таъминламоқда. Кўп-

гина вилоятларда экспортнинг 70-90 фоизи

айнан кичик бизнесга тўғри келади. Жорий
йилнинг 6 ойида тадбиркорлик субъектлари

сони 60 мингтага ортган.

1-расм.

Кичик тадбиркорликнинг улуши

(умумий ҳажмига нисбатан % да)

[4]

2018 йилда 48,9 мингтадан ортиқ кичик

корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди,

бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 %

кўп демакдир. Энг кўп кичик корхона ва мик-

рофирмалар савдо соҳасида (23,9 %), саноат

тармоғида (23,0 %), қурилиш тармоғида (13,0

%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (11,4

%), яшаш ва овқатланишда (8,0 %), ташиш ва

сақлашда (4,3 %) ташкил этилган.

2019 йил январь-июн ойларида қурилиш

ва инвестицияни ортганлигини юқоридаги

диаграмма маълумотларидан кўришимиз мум-

кин.

2020 йилнинг январь-июнида кичик

тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга

оширилган ишларга эътибор қаратсак:

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳаж-

ми 42274,4 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб

чиқаришнинг 25,3 %);

44405,0 млрд. сўмлик инвестициялар

(умумий инвестициялар ҳажмининг 52,4 % и)

ўзлаштирилди ва 2019 йилнинг январь–июнига

нисбатан ўсиш суръати 112,9 % ни ташкил

қилди;

30526,3 млрд. сўмлик қурилиш ишла-

ри (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 71,0

%) бажарилди ва 2019 йилнинг январь–июнига

нисбатан ўсиш суръати 99,2 %ни ташкил қил-

ди;

52248,2 млрд. сўмлик хизматлар кўрса-

тилиб (республика жами хизматлар ҳажмининг

51,9 %), 2019 йилнинг январь–июнига нисба-

тан ўсиш суръати 97,7 % ни ташкил қилди;

чакана савдо товар айланмаси умумий

ҳажмининг 82,7 % и ёки 75497,5 млрд. сўмни

(ўсиш 97,1 %) ташкил қилди;

0

10

20

30

40

50

60

70

80

Қурилиш

Хизматлар

Саноат

Инвестиция

Экспорт

76

,

4

6

54

,

32

8

,

40

,

4

27

,

1

71

51

9

,

25

,

3

4

52

,

3

,

22

2019

йил январь

июнь

2020

йил январь

июнь

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

138

1400,9 млн. АҚШ доллар (умумий экс-

порт ҳажмининг 22,3 %) миқдорида маҳсулот-

лар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди;

автомобил транспорти юк айланма-

сининг 0,6 %га (республика жами автомобил

транспорти юк айланмасининг 76,5 %) кама-

йиши кузатилди; – йўловчи айланмасининг эса

8,3 % га (умумий йўловчи айланмасининг

95,9 %) камайиши кузатилди.

2-расм. Кичик тадбиркорлик маҳсулотлари(товар, хизматлар)

экспортини жами экспортдаги улуши

% да

[5]

2020 йилнинг январь-июнь ойларида ҳу-

дудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъект-

лари маҳсулотлар (товар, хизматлар) экспорти-

нинг жамига нисбатан энг кўп улуши Сирдарё

вилоятида – 71,6 %, Хоразм вилояти- 69,1 %,

Наманган вилоятида – 63,5 %, Сурхондарё

вилоятида – 61,4 %, Фарғона вилоятида – 58,7

%, Самарқанд вилоятида – 56,3 %, Жиззах ви-

лоятида – 55,2 % ва Қашқадарё вилоятида –

48,5 %ни ташкил этган. Энг паст кўрсаткич

Навоийда – 15,2 % ни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида ҳу-

дудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектла-

ри маҳсулотлар (товар, хизмат) импортининг

жамига нисбатан энг кўп улуши Сурхондарё

вилоятида – 90,9 %, Жиззах вилоятида - 90,6 %,

Наманган вилоятида – 74,2 %, Фарғона вилоя-

тида – 68,1 %, Хоразм вилоятида – 66,2 %,

Қорақалпоғистон Республикасида – 66,2% га

тўғри келади. Энг паст кўрсаткич Андижон

вилоятида – 10,9 % ни ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп саноат маҳсу-

лотлари ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳри

(11452,0 млрд. сўм), Тошкент (5502,8 млрд.

сўм), Фарғона (3538,4 млрд. сўм), Самарқанд

(3304,0 млрд. сўм), ва Андижон (3134,8 млрд.

сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Сур-

хондарё вилоятида (1115,7 млрд. сўм) саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми энг паст

бўлиб қолмоқда[6].

Кичик бизнес корхоналарининг янада

ривожланиши йирик корхоналар ривожланиши

ва улар ўртасидаги кооперацион алоқаларнинг

чуқурлашувига боғлиқ. Бу борада, айниқса,

етакчи корхоналарнинг модернизациялаш ва

янгилаш жараёнлари имкониятларидан кенг

фойдаланиш лозим. Бунинг учун янги замона-

вий корхоналарни барпо этиш билан бир қа-

торда, мавжуд йирик корхоналарни таркибий

қайта тузиш орқали кичик замонавий корхо-

налар фаолиятини йўлга қўйиш муҳим ҳисоб-

ланади. Бунда давлат мазкур муаммога икки

томонлама ёндашиши мумкин:

- йирик саноат корхоналарининг кичик

бизнес билан кооперацион алоқалар ўрнатишга

рағбатлантириш;

- кичик корхона ва микрофирмалар томо-

нидан кооперацион алоқаларга киришиш учун

муайян имконият, шарт-шароитлар яратиш.

Биринчи йўналишда давлат йирик саноат

корхоналарини кичик бизнес корхоналари

билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга ундаб,

буни бевосита (маъмурий) ва билвосита (иқти-

содий) усуллар орқали амалга ошириш мумкин.

Бевосита ундаш давлат ва унинг тармоқ бош-

қарув идоралари томонидан тегишли қарор ва

фармонлар қабул қилиш орқали амалга ошири-

лилади. Билвосита усуллар эса асосан қуйида-

гиларни қўллаш орқали амалга оширилиши

мумкин:

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

139

1.

Давлат буюртмаси асосида амалга

оширилувчи ишлаб чиқариш ҳажмининг маъ-

лум қисмини кичик бизнес корхоналарига бе-

ришни рағбатлантириш. Бунда давлат буюрт-

масини олиш учун тендерда иштирок этувчи

йирик саноат корхоналари ўзларининг бизнес-

лойиҳаларида кичик бизнесга тақдим этилади-

ган иш ҳажми, турлари ва бошқа маълумотла-

рини баён этиб, улар танловда муҳим жиҳат

сифатида инобатга олинади.

2.

Йирик корхоналарни солиқ имтиёзла-

ри орқали рағбатлантириш. Мазкур йўналишда

кичик бизнес корхоналари иштирокида олин-

ган даромад ёки яратилган маҳсулот (хизмат)

ҳажми имтиёзли солиқлар қўлланилиши ёки

солиқдан озод этиши мумкин. Белгиланган

солиқ имтиёзлари даражаси йирик корхоналар

мазкур жараёнга қизиқишлари, уларни кичик

корхоналар билан ҳамкорлик қилишга ундай

олиш лаёқатига боғлиқ бўлади. Мамлакатимиз-

даги кичик бизнес корхоналарининг йирик

корхоналар билан хамкорлик алоқалари йўлга

қўйилишида тармоқ бошқарув идораларининг

саи-ҳаракатлари тақазо этилади. Ҳар бир тар-

моқдаги йирик корхоналарнинг ишлаб чиқа-

риш жараёнлари таҳлил қилиниб, иқтисодий

самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан

кичик корхоналар зиммасига юклатилиши

мумкин бўлган иш ҳажмларининг ўзаро манфа-

атли асосда берилиши механизмини ишлаб

чиқиш даркор. Бу тадбир, бугунги кунда

мавжуд бўлган ва фаолият кўрсатаётган кичик

бизнес корхоналари билан бир қаторда, коопе-

рация алоқаларининг йўлга қўйилиши билан

ташкил этилиши тақазо этилувчи янги корхо-

налар миқдорини аниқлаш имконини беради.

Юқори технологияга асосланган ишлаб чиқа-

ришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри

қўйилмалар киритилаётган хорижий инвестор-

лар учун максимал даражада қулай инвестиция

муҳитини яратиш, республика минтақаларига

хорижий сармоялар ва замонавий технология-

ларни жалб этилишини кучайтириш, хорижий

инвесторлар ҳамда ҳорижий инвестициялар

иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар ва

имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш

мақсадида қонун ҳужжатларига бир қатор

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, бу эса

ўз навбатида мамлакатимизнинг инвестиция-

вий жозибадорлигини оширишга хизмат қи-

лади. Таҳлиллардан хулоса шуни таъкидлаш

лозимки, мамлакатимизни модернизациялаш

жараёнлари ривожланаётган бир шароитда

давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли инвестиция-

вий стратегиясида қуйидаги вазифалар ҳал

этилишига этибор қаратилиши иқтисодиёт-

нинг янада ривожланишини таъминлашга хиз-

мат қилиши мумкин.

-

миллий иқтисодиёт рақобатбардошли-

гига қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил
амалга ошириш ва давом эттириш;

-

иқтисодиётнинг экспорт ва импорт са-

лоҳиятига ҳизмат қиладиган, шунингдек, юқо-

ри қўшимча қиймат яратадиган етакчи устувор

тармоқларни қўллаб-қувватлаш;

-

минтақавий инфратузилмани ривож-

лантиришга қаратилган устивор инвестицион

лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувват-

лаш;

-

маҳаллий ва чет эл инвесторлари фаол-

лигини ошириш бўйича инвестицион муҳит

жозибадорлигини таъминлаш;

-

юқори технологияларга асосланган ва

юқори қўшимча қиймат яратадиган қўшма

лойиҳаларни ташкил этишга хизмат қиладиган

қулай бизнес муҳитини яратиш;

-

инсон капитали ривожланишига қара-

тилган ва бугунги кунда БМТ томонидан дав-

латларнинг кўп қиррали ривожланишига бери-

лаётган баҳолардан бири сифатида Инсон та-

раққиёти индексини юқори бўлишига хизмат

қиладиган муҳим омиллардан бири аҳоли жон

бошига тўғри келдиган ялпи ички маҳсулот-

нинг мутлақ қиймати кўпайишини таъминлаш.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент. Халқ сўзи, 2018 й.

28 декабрь

2.

Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди. www. stat.uz

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент. Халқ сўзи, 2018 й. 28 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди. www. stat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов