Совершенствование механизма управления затратами в малом бизнесе и предпринимательстве

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
168-173
34
5
Поделиться
Тошпулатов, Д., & Тошпулатов, А. (2020). Совершенствование механизма управления затратами в малом бизнесе и предпринимательстве. Экономика И Образование, 1(4), 168–173. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4529
Дильшодбек Тошпулатов, Андижанский филиал Ташкентского государственного аграрного университета

доценти, к.э.н

Азизбек Тошпулатов, Ташкентский государственный экономический университет

доценты, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается роль малого бизнеса и предпринимательства в экономике страны, эффективный механизм управления затратами в них и классификация инструментов управления расходами.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

168

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАРНИ

БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Тошпўлатов Дилшодбек Шермухаммедович -

ТошДАУ Андижон филиали доценти, и.ф.н.,

Тошпўлатов Азизбек Шермухамадови -

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Аннотация:

Мазкур мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида

тутган ўрни, уларда харажатларни бошқаришнинг самарали бошқариш механизими ҳамда харажатларни
бошқаришда харажат воситаларининг таснифи тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес ва тадбиркорлик, ЯИМ, харажатлар, харажатларни бошқариш, харажат

воситалари.

Аннотация:

В данной статье рассматривается роль малого бизнеса и предпринимательства в экономике

страны, эффективный механизм управления затратами в них и классификация инструментов управления
расходами.

Ключевые слова:

малый бизнес и предпринимательство, ВВП, затраты, управление затратами,

инструменты затрат.

Annotation:

This article examines the role of small business and entrepreneurship in the economy of the country, the

effective cost management mechanism in them, and the classification of expenditure management tools.

Keywords:

small business and entrepreneurship, GDP, costs, cost management, cost tools.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектла-

рини ҳар томонлама давлат томонидан қўл-
лаб-қувватлаш натижасида иқтисодиёт тар-

моқларида уларнинг улуши тобора ортиб

бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг 2018 йил 7 июнда ПҚ-

3777-сонли ““Ҳар бир оила - тадбиркор” Дас-
турини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори

[1], Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли

“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувват-
лаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан тако-

миллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-
да”ги фармони[2], Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16
октябрдаги 834-сонли “Ёшлар тадбиркорлик

кластерларини ташкил этишга доир ташки-

лий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори[3],
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-

масининг 2019 йил 14 июлдаги 584-сонли
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузу-

ридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳу-

қуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори[4] ҳамда ушбу тармоқ субъектлари

фаолиятини тартибга солувчи амалдаги
меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қи-

линиши мамлакатимизда кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектлар фаолиятига кенг

йўл очиб бермоқда. Бунинг натижасида иқ-
тисодиёт тармоқларида кичик бизнес ва тад-

биркорликнинг улуши сезиларли даражада
ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда (1-жад-

вал)

1-жадвал

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт тармоқларидаги

улуши[9] (умумий ҳажмга нисбатан %да)

Йил

л

ар

Я

ИМ

Сан

оат

Қ

ур

и

л

и

ш

Б

ан

дл

и

к

Экс

по

р

т

Им

по

р

т

Савд

о

Қ

и

ш

л

оқ,

ўр

-

м

он

в

а

балиқ

хўж

алиг

и

Х

и

зм

атлар

Юк

ташиш

Юк

ай

л

ан

ас

и

Йў

л

ов

ч

и

ташиш

2011

54,0

28,6

67,6

75,1

18,8

34,3

86,7

97,2

55,6

41,2

70,0

77,4

2012

54,6

29,7

70,0

75,6

14,0

38,6

87,3

97,2

56,0

41,5

69,0

79,1

2013

55,8

33,0

70,6

76,7

26,2

42,4

86,6

97,3

56,2

44,0

70,6

82,1

2014

56,1

36,8

69,5

77,6

27,0

45,4

86,3

97,5

59,1

47,9

72,6

83,2

2015

62,9

40,6

66,7

77,9

27,0

44,5

87,1

98,0

60,2

50,1

72,3

84,8

2016

64,9

45,3

66,9

78,2

26,0

46,8

89,6

98,6

63,2

53,7

75,7

88,8

2017

63,6

41,2

64,8

78,0

22,0

53,6

88,4

98,5

58,3

54,2

76,8

90,1

2018

59,4

37,4

73,2

76,3

27,2

56,2

86,3

98,3

56,0

55,5

79,6

89,6

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

169

Ушбу жадвал маълумотларидан кўри-

ниб турибдики, ўрганилаётган йилларда
ЯИМда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг

улуши 54,0 %дан 64,9 %гача ўсиш тенден-

циясига эга бўлган. Иқтисодиёт тармоқлари
бўйичи олиб қарайдиган бўлсак, қишлоқ,

ўрмон ва балиқ хўжалигида 98,5 %ни (2017
йил), йўловчи ташиш тармоғида 90,1 %ни

(2017 йил), савдода 88,4 %ни (2017 йил) ҳам-
да юк айланмасида кичик бизнес ва тадбир-

корлик субъектларининг улуши 76,8 %ни
(2017 йил) ташкил қилмоқда.

Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва

диверсификация қилиш шароитида респуб-

ликамизда фаолият олиб бораётган хўжалик
юритувчи субъектларда, шу билан бирга ки-

чик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида
ҳам ҳозирги кундаги энг устувор вазифалар-

дан бири бу фойдани максималлаштириш

мақсадида харажатларни энг минимал ҳо-
латга келтиришдир. Хўжаликлар фаолияти-

да ишлаб чиқариш харажатларини камайти-
риш учун энг аввало сарфланган харажат-

ларни самарали бошқариш ва уни назора-
тини амалга ошириш ётади.

Бу борада бир қанча назарий ва амалий

изланишлар олиб борилишига қарамай, фан-

техниканинг ривожланиши натижасида уш-
бу муаммонинг очилмаган қирралари вужуд-

га келмоқда. Шу билан бирга мамлакатимиз
иқтисодиётининг негизи бўлган кичик биз-

нес ва хусусий тадбиркорлик субъетлари-
нинг молиявий натижаларини аниқ ҳисоб-

лаш, асоссиз ва ноҳақ тўловлар ҳамда со-

лиқлардан асрашда асосий омиллардан бири
бўлган харажатлар ҳисобини тўғри ташкил

этишда бир қанча муаммолар ҳам йўқ эмас.

Мана шундай муаммолардан бири – бу

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъетларида харажатларини замонавий ва

самарали усуллар асосида бошқариш ҳамда
назорат қилишдир. Ишлаб чиқариш харажат-

ларини бошқариш ва назорат қилишда улар-
нинг келиб чиқиш жойларини аниқлаш, тақ-

симлаш, мақсади, йўналиши, ҳисобга олини-
ши, ҳисобдан чиқарилиши, яъни маҳсулот

таннархига тақсимлашни тўғри белгилаб
олиш муҳим аҳамият касб этади.

Харажатлар ҳисобини бошқариш ва на-

зорат қилишдан мақсад уларнинг йўналиш-
ларини белгилаб олиш ҳисобланади. Ишлаб

чиқаришдаги харажатлар учун алоҳида аниқ
бир мақсадга қаратилган ва маълум дара-

жада ҳисоб - китоб талаб қиладиган соҳа ёки
жараён харажатлар ҳисоби йўналишларини

белгилаб беради. Оддий қилиб айтганда, бух-

галтерия ҳисоби маълумотларидан фойдала-
нувчилар харажатларни қандай мақсадларга

сарфланишини билишлари керак.

Н.Абдусаломованинг фикрича, “бухгал-

терия ҳисоби тизимида харажатлар бошқа-

риш ҳисобининг асосий мақсади биринчи
навбатда ички фойдаланувчиларни харажат-

лар ҳақидаги зарур ва етарли ўз вақтида
бошқарув қарорларини ишлаб чиқариш учун

етарли маълумот билан таъминлашдир”[8].

“Харажатларни бошқариш усуллари ва

тизимлари ўз йўналиши, амалга ошириш
механизмига кўра айрим фарқли жиҳатларга

эга. Хусусан, харажатларни бошқариш усул-
лари муаяйн харажат турлари бўйича аниқ

мақсадларни ифодаласа, харажатларни бош-
қариш тизимлари эса, мураккаб таҳлил жа-

раёнларига эга бўлиб, нафақат харажатлар-

ни бошқариш масалаларини балки, харажат-
ларни таҳлил қилиш, назоратини ташкил

этиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш каби
бир қатор масалаларни ҳам ўзида ифода

этади”[7].

“Харажатларни бошқариш – ресурслар-

ни тежай олиш ва улардан олинадиган сама-
рани максималлаштириш қобилиятидир”[5].

Хўжаликлар фаолиятида харажатларни сама-
рали бошқариш ва назорат қилиш олина-

ётган фойдани энг юқори даражага кўтариш
мақсадида амалга оширилади.

Шундай экан, харажатларни бошқариш

ва назорат қилишда юқорида келтирилган

фикр ҳамда мулоҳазалар асосида кичик биз-

нес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида
бошқарув ҳисоби тизимини ташкил қилиш

ва ривожлантириш лозим. Бунинг учун хўжа-
лик ҳисоб сиёсати ҳам унинг ўзига хос техно-

логик хусусиятларидан келиб чиқиб олиб
борилиши мақсадга мувофиқдир.

Харажатларни самарали бошқариш ва

назорат қилиш учун кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъетларида қуйидагиларга
алоҳида эътибор қаратишлари лозим деб

ҳисоблаймиз, жумладан:

- фаолият туридан келиб чиқиб сарф-

ланган харажатларни тўғри таснифлаш;

- харажатларнинг келиб чиқиш жойла-

ри ва қандай мақсадда сарфланганлигини

аниқлаш;

- хўжалик фаолиятида содир бўлган ха-

ражатлар тўғрисида аниқ ва ишончли маъ-
лумотларни ўз вақтида бошқарув ходимла-

рига тақдим этиш;

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

170

- харажатларни маҳсулот таннархига

калькуляция қилишда самарали ва замона-
вий усуллардан фойдаланиш.

Ҳозирги иқтисодиётни модернизация

қилиш шароитида тадбиркорлик субъектла-
ри фаолиятида харажатларни самарали бош-

қариш орқали қуйидаги имкониятларга эри-
шиш мумкин деб ҳисоблаймиз:

- хўжалик фаолиятида сарф қилинган

ресурсларни қачон, қаерда ва қай тартибда

амалга оширилганлиги тўғрисидаги ахбо-
ротларга эга бўлиш;

- тадбиркорлик фаолиятининг узлук-

сизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни

кенгайтириш учун зарур бўлган қўшимча
молиявий русурсларни қачон зарур бўлиши-

ни олдиндан башорат қилиш;

- хўжалик фаолияти учун сарфланган

ресурслардан фойдаланиш натижасида юқо-

ри самара олишни таъминлаш мумкин.

Шунинг учун ҳозирги иқтисодий ша-

роитида хўжаликларда иқтисодий ўсишни
таъминлаш мақсадида уларнинг бухгалте-

риясида харажатларни бошқариш тизимини
жорий қилиш зарур деб ҳисоблаймиз. Чунки

тадбиркорлик фаолиятида олинадиган ҳар
қандай фойда замирида, шу фаолият учун за-

рур бўлган моддий ҳамда молиявий ресурс-
лар ётади. Бу дегани қандайдир миқдорда

сарф бўлмаса фойда ҳам бўлмаслигини анг-
латади. Тадбиркорлик субъектлари фаолия-

тида харажатларни бошқариш тизимини жо-
рий қилиш орқали қуйидаги истиқболли са-

мараларни қўлга киритиш мумкин:

Биринчидан, активларни оптималлаш-

тириш: товар-моддий захираларини ва деби-

торлик қарзларни камайтириш.

Иккинчидан, пассивларни оптималлаш-

тириш: кредит портфелини оптималлашти-
риш, хўжаликларнинг молиявий манбасини

кучайтириш.

Учинчидан, хўжаликлар фаолиятида

содир бўладиган харажатлар тузилмасини
оптималлаштириш: ишлаб чиқариш таннар-

хини пасайтириш, ўртача харажатларни ка-
майтириш.

Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар-

да, жумладан кичик бизнес ва хусусий тад-

биркорлик субъетларида харажатларни бош-

қариш тизимини жорий қилиш улар бажари-
ши мумкин бўлган вазифаларнинг барчаси-

ни битта тизимда умумлаштиради ва бу ва-
зифалар қуйидагиларни ташкил этади:

- хўжалик фаолияти самарадорлигини

ошириш;

- бошқарувнинг асосий функциялари

бўйича харажатларни аниқлаш;

- алоҳида маҳсулот турлари ва бутун

хўжалик бўйича харажатларни ҳисоб-китоб

қилиш;

- маҳсулот таннархи тузилишини баҳо-

лаш, маҳсулот таннархига таъсир этувчи
омилларни аниқлаш, ишлаб чиқариш жараё-

нининг барча босқичлари ва хўжаликнинг
барча бўлинмаларида харажатларни камай-

тириш захираларини излаб топиш;

- ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бир-

лигига тўғри келадиган харажатларни ҳи-
соб-китоб қилиш, маҳсулот таннархини

аниқлаш;

- ишлаб чиқариш жараёнини такомил-

лаштириш ва харажатларни баҳолашга им-
кон берадиган ахборот базасини тайёрлаш;

- бутун маҳсулот номенклатурасига

асосланган (рақобатбардош) нархни шакл-
лантириш;

- харажатларни ўлчаш ва назорат қи-

лишнинг оқилона усулларини аниқлаш;

- харажатларни меъёрлаштириш усул-

ларини танлаш, амалдаги сарфларнинг

меъёрий сарфлардан фарқланишини таҳлил
қилиш;

-барча харажат турларини танлаб олин-

ган таснифларга мувофиқ ҳисобга олиш;

- харажатларни режалаштириш ва хара-

жатлар моддалари бўйича асосий (таянч)

меъёрларни белгилаган ҳолда даромад ва
харажатлар бюджетини шакллантириш ва

бошқалар.

Тадбиркорлик субъектлари иқтисодий

фаолиятида юқорида санаб ўтилган харажат-

ларни бошқаришнинг барча вазифаларидан
умумий фойдаланиш натижасида хўжалик-

лар иқтисодий фаолиятининг ўсишига эри-
шиш ҳамда умумий бошқарув тузилмаси –

харажатларни башорат қилиш, режалашти-
риш, тартибга солиш, рағбатлантириш, ҳи-

собга олиш, назорат қилиш ва таҳлил қи-
лишни битта яхлит тизимга бирлаштиришга

эришиш мумкин. Бу эса назаримизда хўжа-
ликларда умумий яхлит бир тизимни жорий

қилиш харажатларни бошқариш тизими ор-
қали амалга оширилади.

Ҳозирги иқтисодиётни модернизация

ва диверсификациялаш даврида хўжаликлар
фаолиятида харажатларни бошқариш тизи-

мини жорий қилиш орқали ахборотларни
қайта ишлаш ва маълумотларни таҳлил қи-

лишнинг мураккаб механизмларидан фойда-
ланишга асосланади. Харажатларни бошқа-

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

171

риш тезкор, ўрта ва узоқ муддатли усуллари-

дан фойдаланиш, айниқса, тез ўзгариб тура-
диган бозор иқтисодиёти шароитида бу ти-

зимни автоматлаштиришларсиз тасаввур

этиб бўлмайди, яъни харажатларни бошқа-
риш тизимини компьютерлаштириш мақ-

садга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Иқтисодчи

олимлар

харажатларни

бошқариш механизмларини улар қисқа муд-
датли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ис-

тиқболда самара беришига қараб учта гуру-

ҳини ажратиб кўрсатадилар (1-расм).










1-расм. Харажатларни бошқариш[5]

Харажатларни бошқариш муддати қан-

чалик узоқ бўлса, бошқариш механизми ҳам

шунчалик мураккаб бўлади.

Харажатларни бошқаришнинг қисқа

муддатли вақт оралиғида энг мақбул усули

харажатларни камайтириш ҳисобланади. Ха-
ражатларни камайтириш, айниқса, ҳозирги

жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози оқи-
батларини бартараф этиш даврларида сама-

рали бўлади. Харажатларни бошқаришда
сарфланган ҳам моддий, ҳам молиявий ре-

сурсларни оқилона баҳолаш усулларини тўғ-
ри танлаш муҳим аҳамият касб этади.

Агар хўжаликлар фаолиятида баҳолаш

усули сифатида “ишлаб чиқариш харажатла-

рини минималлаштириш” танлаб олинади-
ган бўлса, харажатларни бошқариш бу хара-

жатларни камайтириш билан боғлиқ бўлади.
Шу билан бирга хўжаликларда “қатъий бел-

гилаб қўйилган харажатларда самарани мак-

сималлаштириш” мезонини танлаб олиш ҳам
мумкин. Бу харажатлар аввалги даражада

қолиб кетишини англатмайди: агар бундай
ўсиш уларнинг самарадорлигини оширади-

ган бўлса, улар ўсиши мумкин. Хўжалик бош-
қарувчилари у ёки бу харажатларнинг ўсиш

суръатини олдиндан аниқлаб олишлари ло-
зим. Қатъий белгилаб қўйилган харажатлар-

да самарадорликка эришиш харажатларни
камайтиришдан кўра мураккаброқ восита-

лар қўлланишини талаб қилади.

Харажатларни ўрта муддатли истиқ-

болда бошқариш учун мотивация механизм-

ларидан фойдаланилади: хўжалик иш бош-
қарувчисининг меҳнати учун тўланадиган

иш ҳақини хўжаликнинг иш натижаларига
боғлаб иш самарадорлигини ошириш мум-

кин. Назаримизда хўжаликлар фаолиятида
харажатларни бошқариш тизими, ўз навба-

тида, уларнинг пайдо бўлиш жойлари, қайси
мақсадлар учун йўналтирилганлиги, хара-

жат воситалари ҳамда бу харажатлар назо-
ратини амалга ошириш мақсадида ташкил

этиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга
харажатларни самарали бошқариш ва назо-

рат қилишда харажатларни пайдо бўлиш

жойлари ҳамда харажат воситаларига алоҳи-
да эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Харажатларнинг юзага келиш жойлари

– хўжаликларда рўй берадиган хўжалик жа-

раёнларини ҳисобга олган ҳолда, харажатлар
амалга ошириладиган жой ҳисобланувчи

ХАРАЖАТЛАРНИ БОШҚАРИШ

Қисқа муддатли

истиқболда

Ўрта муддатли

истиқболда

Узоқ муддатли

истиқболда

Харажатлар оқилона

даражаси мезони

Хўжалик ҳисоби

моделини танлаш

Ишлаб чиқаришга

инвестициялар жалб

қилиш

Берилган ишлаб

чиқариш ҳажмида

харажатни

минималлаштириш

Берилган харажат

даражасида самарани

максималлаштириш

Вақт омилини ҳисобга

олмасдан

Вақт омилини ҳисобга

олиб

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

172

хўжаликнинг таркибий бирликлари, ишлаб

чиқариш бўлинмалари ҳисобланади.

Харажатлар ҳисобга олиш объектлари

сифатида пайдо бўладиган жойларни тан-

лаш асосан қуйидагилар билан белгиланади:

хўжалик таркибий бирликларининг

ўтмишдаги фаолиятини баҳолаш, ҳозирги
фаолиятини назорат қилиш ва келажакдаги

фаолиятини режалаштириш зарурати;

юзага келадиган харажатларнинг

бир қисмигина муайян маҳсулотларга кири-
тилиши мумкинлиги сабабли ишлаб чиқари-

лаётган маҳсулотлар таннархини ҳисоблаб
чиқиш зарурати;

харажатларнинг битта тури турли

жойда ўзини турлича тутиши мумкинлиги

сабабли харажатларни доимий ва ўзгарувчан
харажатларга ажратиш зарурати.

Булардан ташқари харажатларни бош-

қариш ва назорат қилиш учун харажат воси-
таларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш ло-

зим деб ҳисоблаймиз. Харажатлар воситаси

хўжаликларнинг ихтисослашганлигига қа-
раб маҳсулот етиштириш технологияси да-

ражаси турлича бўлган маҳсулот (пахта, ғал-
ла ва ҳ.к) саналиб, уларни етиштириш ва

сотиш жараёнида харажатларнинг юзага ке-
лиш сабаби ҳисобланади ва унга ушбу хара-

жатларни тўғридан-тўғри белги бўйича ки-
ритиш мумкин бўлади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъ-

ектларида харажатлар воситаларини тас-

нифлашнинг асосий белгилари қуйидаги-
лардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ-

дир (2-расм).




2-расм. Харажат воситаларининг таснифланиши

Манба:

Тадқиқот давомида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Бу эса фикримизча ҳар бир хўжаликлар

фаолиятида харажатларни уларнинг воси-
талари бўйича гуруҳлаш ишлаб чиқарилган

маҳсулот таннархини аниқлаш учун зарур
ҳисобланади.

Хўжаликлар фаолиятида харажатларни

бошқариш ва назорат қилишда хўжалик

юритувчи субъектларнинг ўзига хос техно-
логик хусусияти, ихтисосланиши ва мақсади

муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда шун-

дай хўжалик юритувчи субъектлар борки,
уларда ишлаб чиқариш харажатлари мазму-

нининг ўзи бутун бир тизимни ташкил эта-
ди. Бизнинг фикримизча ҳозирги иқтисо-

диётни либераллаштириш даврида хўжалик-
лар самарали фаолият олиб боришлари учун,

биринчи навбатда харажатларни бошқариш
ва назорат қилиш тартибга солинадиган ха-

ражатлар, таритибга солинмайдиган хара-
жатлар ва харажатлар динамикаси сифатида

гуруҳланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоб-
лаймиз. Чунки харажатларни бошқаришда

бундай гуруҳланиш хўжалик фаолиятида

уларнинг иқтисодий ўрни, мақсади ҳамда на-
зоратини амалга оширишда муҳим ҳисоб-

ланади.

Тартибга солинадиган (бошқарилади-

ган) харажатларга маҳсулот етиштириш
учун меъёрлаштирилган ишлаб чиқариш ха-

ражатлари киритилиб, улар маълум меъёр-
лар асосида бошқарилади ва назорат қилиб

турилади. Тартибга солинмайдиган (бошқа-

рилмайдиган) ўзгарувчан ишлаб чиқариш
харажатларини маҳсулот ёки даромадлар

ўртасида тўғри ва адолатли тақсимлаш шу
кунгача харажатлар ҳисоби ва маҳсулот тан-

нархини калькуляция қилиш соҳасида ҳам-
да харажатларни бошқариш дунё миқёсида-

ги муаммолардан бири ҳисобланади.

Булардан ташқари ишлаб чиқариш ха-

ражатларини бошқаришга юқорида келти-
рилган фикрлар асосида хўжалик юритувчи

субъектларда ташкил этилган психологик
муҳит ва давлатнинг бу соҳада олиб бораёт-

Харажат воситаларининг таснифланиши

Ихтисослашуви

бўйича

Ишлаб чиқариш

тури бўйича

Маҳсулотларнинг ўзаро

кетма-кетлиги бўйича

Мавсумийлиги

бўйича

Ишлаб чиқариш,

хизмат кўрсатиш

асосий ишлаб

чиқариш, ёрдамчи

ишлаб чиқариш

маҳсулотлар тури, асосий

маҳсулот, оралиқ

маҳсулотлар

бир марталик,

кўп йиллик

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

173

ган сиёсати негизида ташкил қилинган ҳи-

соб сиёсати ҳамда унинг ўзига хос техноло-
гик хусусиятини асосий таъсир этувчи омил-

лар деб ҳисоблаш мумкин.

Ҳар бир соҳада бўлгани каби кичик

бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ҳам

тўғри бошқарув қарорларини қабул қилиш
асосий фаолият харажатларини доимий на-

зорат қилиш ва уни самарали бошқариш
учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг учун

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари
раҳбарлари ва мутахассислари харажатлар

тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотга эга бў-
лиши лозим. Бошқарув учун зарур ахборот-

ларга эга бўлиш хўжалик ва унинг бўлинма-

лари фаолиятини бошқаришда бирдай аҳа-

миятлидир.

Фикримизча, харажатлар самарадорли-

гини ошириш учун яна бир муҳим жиҳати

соҳани янги техник ва технологик жиҳозлар
билан таъминлаш, яъни замонавий асбоб-

ускуналарни кенг жорий этиш ва улардан са-
марали фойдаланишни ташкил қилиш ло-

зим. Шу билан бирга соҳанинг рентабеллик
даражасига жиддий таъсир кўрсатадиган

харажатлар ҳисобини самарали олиб бориш
ва маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг за-

монавий усулларини кенг жорий қилиш мақ-
садга мувофиқдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнда ПҚ-3777-сонли ““Ҳар бир оила - тадбиркор”

Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил
11 июнь, 23-сон, 475-модда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли “Тадбиркорлик фаолиятини

қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 20 май, 20-сон, 369-модда.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 834-сонли “Ёшлар

тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. "Ўзбекистон
Республикаси

қ

онун

ҳ

ужжатлари тўплами", 2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1084-модда.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июлдаги 584-сонли “Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. (www.lex.uz),
2019
йил 15 июль.

5. Замураева Л.Е. Управление затратами: учебное. -Тюмень: Издательство Тюменского государственного

университета, 2005.

6. Н.Абдусаломова. Корхоналарда харажатларни бошқаришдаги мавжуд муаммолар ва харажатларни

таснифлаш. “Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. №1, сентябрь, 2016 йил. (www.interfinance.uz)

7. Н.Қучқаров. Хўжалик субъектлари менежментида харажатларни бошқариш тизими ва уни

ривожлантириш масалалари. “Biznes-Эксперт” журнали. №4(100)-2016.

8. www.interfinance.uz. “Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. №1, сентябрь, 2016 йил.
9. https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6576-kichik-biznes-va-tadbirkorlik.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнда ПҚ-3777-сонли ““Ҳар бир оила - тадбиркор”

Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 11 июнь, 23-сон, 475-модда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 20 май, 20-сон, 369-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 834-сонли “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1084-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июлдаги 584-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. (www.lex.uz), 2019 йил 15 июль.

Замураева Л.Е. Управление затратами: учебное. -Тюмень: Издательство Тюменского государственного университета, 2005.

Н.Абдусаломова. Корхоналарда харажатларни бошқаришдаги мавжуд муаммолар ва харажатларни таснифлаш. “Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. №1, сентябрь, 2016 йил. (www.interfinance.uz)

Н.Қучқаров. Хўжалик субъектлари менежментида харажатларни бошқариш тизими ва уни ривожлантириш масалалари. “Biznes-Эксперт” журнали. №4(100)-2016.

www.interfinance.uz. “Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. №1, сентябрь, 2016 йил.

https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6576-kichik-biznes-va-tadbirkorlik.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов