Формирование агрокластеров и их связь с повышением экспортного потенциала сельского хозяйства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Заведующий сектором Научно-исследовательского центра «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» Ташкентского государственного экономического университета
  • Ташкентский государственный экономический университет
CC BY f
175-180
34
9
Поделиться
Кодиров, А., & Назарзода, Н. (2020). Формирование агрокластеров и их связь с повышением экспортного потенциала сельского хозяйства. Экономика И Образование, 1(5), 175–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5410
Абдурашид Кодиров, Заведующий сектором Научно-исследовательского центра «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» Ташкентского государственного экономического университета

директор сектора НИЦ, и.ф.д., профессор

Нодир Назарзода, Ташкентский государственный экономический университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены теоретические вопросы формирование кластерных механизмов, а также раскрита его взаимосвязь с ростом эксортного потенциала сельскохозяйственной отрасли.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

175

АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИНИ

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ

Қодиров Абдурашид Маджидович -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий тадқиқот маркази сектор мудири, и.ф.д., проф.

Назарзода Нодир Махмудий - Тошкент давлат

иқтисодиёт университети, таянч докторанти

Аннотация.

Ушбу мақолада кластер механизмларини шакллантиришнинг назарий масалалари кўриб

чиқилган ҳамда республика қишлоқ ҳўжалиги тармоғини экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқлиги очиб

берилган.

Калит сўзлар:

кластер, қишлоқ ҳўжалиги, экспорт, рақобатбардошлик, инновация, пахта-тўқимачилик

кластери, ташыи бозорлар, диверсификация.

Аннотация.

В данной статье рассмотрены теоретические вопросы формирование кластерных механизмов,

а также раскрита его взаимосвязь с ростом эксортного потенциала сельскохозяйственной отрасли.

Ключевые слова:

кластер, сельскон хозяйство, экспорт, конкуренто-способность, инновация, хлопково-

текстильный кластер, внешние рынки, диверсификация.

Abstracts.

This article examined the theoretical issues associated with the growing demand for agricultural sectors.

Key words

:

cluster, agriculture, export, competitiveness, innovation, cotton-textile cluster, sales markets, diversification.

Глобаллашув жараёнлари республика-

мизни ташқи иқтисодий алоқалари ва қишлоқ

ҳўжалигини рақобатбардошлигини оширишга

жаҳон хўжалиги кўрсатадиган таъсирни тўлиқ-

роқ ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади. Жа-

ҳон короновирус пандемияси шароитида қиш-

лоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспортини кў-

пайтириш ташқи бозорларга чиқишни давлат

томонидан мувофиқлаштирилиши муаммоси

ўта муҳим масалалардан биридир. Бугунги кун-

да, короновирус пандемияси шароитида про-

текционизм қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини

экспорт қилишда (айниқса озиқ-овқат маҳсу-

лотлари мисолида) турли шаклларда намоён

бўлмоқда ва барча дунё худудларида, жумла-

дан, ривожланган бозор иқтисодиётига эга

мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.

Маълумки, Президентимиз Ш.Мирзиеёв

ташаббуслари билан қабул қилинган “Ўзбекис-

тон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича ҳаракатлар стратегияси”да қишлоқ

хўжалигини модернизация қилиш ва жадал

ривожлантириш, жумладан фермер хўжаликла-

ри, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари-

ни ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта

ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш иш-

лари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулла-

наётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини

рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қу-

лай шарт-шароитлар яратиш, тармоқ экспорт

салоҳиятини ошириш каби муҳим вазифалар

қўйилган [1].

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегия-

си”да “қишлоқ хўжалиги бирлашмалари, фер-

мер ва деҳқон хўжаликларининг қайта ишлаш

саноати корхоналари (шу жумладан кластер-

лар) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш”

устувор вазифаси қўйилган [2].

2015-йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш

мақсадида пахта ва буғдой майдонлари қисқар-

тирилмоқда, сабзавот, картошка, мева ва полиз

етиштириш учун мўлжалланган майдон кўпай-

моқда.

Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини экспорт қилиш таркибида пах-

та улуши камайиб, мева-сабзавот улуши ош-

моқда. 2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулот-

лари улуши жами экспортни 9,0 фоизини таш-

кил қилган ўлса (1,32 миллиард. АҚШ доллари).

2017 йилда бу кўрсаткич 10,0% (1,35 млрд.

АҚШ). Экспортни қисқартиришнинг сабаби пах-

та хом ашёсининг улушини мева етиштириш-

дан кўра тезроқ пасайиши ҳисобланади (1-

расм).

Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи

бозорларга чиқариш самарадорлигини ошириш

мақсадида экспорт механизмини такомиллаш-

тирилди. 2018 йил ноябр ойидан бошлаб юри-

дик шахслар олдиндан тўловсиз, аккредитив

очмасдан ва улгуржи савдога лицензия мавжуд

бўлмасдан мева-сабзавотларни экспорт қилиш-

лари мумкин, экспорт қилинаётган мева-саб-

завот маҳсулотлари эса мажбурий божхона тек-

ширувидан ўтказилмайди. Шунингдек, 2019-

йилнинг март ойидан бошлаб мева-сабзавот

маҳсулотларини ҳар қандай миқдорда инвойс

асосида контрактсиз экспорт қилишга рухсат

берилди.

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

176

1-расм. Агросаноат мажмуасида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини

экспорт қилиш динамикаси, млн. АҚШ долл.[13]

Шунинг учун мева-сабзавотларни экспор-

тини янада кўпайтириш учун қайта ишлаш сан-

оатини ривожлантириш ва уни жаҳон стандар-

тлари даражасида замонавий технологиялар

билан таъминлаш зарур. Бунинг учун қуйидаги

ишларни амалга ошириш талаб қилинади:

давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчини

қўллаб-қувватлаш сиёсатини шакллантириши

ва хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган

жараённи ягона тизим сифатида кўриш талаб

қилинади ҳамда ташқи бозорларга чиқишда

қўшилган қиймат занжирини ҳисобга олиш

зарурдир;

мева-сабзавотларни қайта ишлаш саноа-

ти корхоналари қувватини худудлар кесимида

оптимал жойлаштириш ва бунда экспорт омил-

ларини инобатга олиш талаб қилинади.

янги ташқи бозорларга кириш, айниқса

ривожланган мамлакатлар бозорини ўзлашти-

риш ва унда бўлаётган истиқболли ўзгариш-

ларни ҳисобга олиш (ИСО 9000-2001 стандарти,

маркетинг тизимини шакллантириш, ахборот-

коммуникация технологияларидан самарали

фойдаланиш ва б.) [8].

Шуни таъкидлаш керакки, жаҳон ама-

лиётида кенг қўлланилиб келинаётган ва ўз
самарасини бераётган кластер шакли республи-

камизда ҳам охирги йилларда турли соҳаларда

изчиллик билан татбиқ этилмоқда. Охирги

йилларда қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий-

меъёрий ҳужжатлари бунга далил сифатида

хизмат қилиши мумкин. Шуни таъкидлаш

керакки, республикамизда илк бор кластерли

механизми пахта-тўқимачилик соҳасида қўлла-

нилган. Унинг ўзига хос хусусияти шундан

иборатки, “етиштириш-қайта ишлаш-сотиш”

занжирининг барча иштирокчилари умумий

манфаъатни кўзлаган ҳолда фаолият кўрсатади

(2-расм).

Натижада маҳсулотни ишлаб чиқариш

диверсификацияси кенгаяди. Масалан, пахта

хом-ашёсидан 30 турдан зиёд маҳсулот тайёр-

лаш имконияти пайдо бўлади. Бир тонна пахта

хом-ашёсидан 360 килограмм момиқ пахта, 110

килограмм пахта ёғи, 16 килограмм совун

олинади.

Ўзбекистонда ҳозирги вақтгача тармоқ

кластерлари етарли даражада ривожланмаган

эди. Кўмалашувчи ишлаб чиқаришларнинг

мавжуд эмаслиги агротармоғининг маҳаллий

корхоналарига жаҳондаги технологик янгила-

нишлар билан баравар қадам ташлашга имкон

бермаган [10].

Агротармоқда кластерини яратишда хом-

ашё олишдан бошлаб, қайта ишлаш ва маҳсу-

лотни сотишгача бўлган бутун технологик зан-
жирнинг юзага келиши натижасидаги синерге-

тик самаранинг шаклланиши, айниқса, катта

аҳамиятга эга, бу эса ўз навбатида, тармоқнинг

инновацион жозибадорлиги ортишига сабаб

бўлади.

Ўзбекистонда агрокластерларни ривож-

ланиши кластер иштирокчиларининг самарали

ҳамкорлик қилиши, инновацияларга, техноло-

гияларга, ноу-хау, ихтисослашган хизматлар ва
юқори малакали кадрларга эга бўлиш ва бошқа

имкониятлар кенгайиши ҳисобидан корхона-

лар рақобатбардошлигининг ўсишига ёрдам

беради.

Аграр тармоқлараро кластер мураккаб

тузилишга эга бўлиб, уни фаолиятининг кенг-

лиги, иштирокчиларининг турли-туманлиги ва

уларнинг ҳудудий жойлашуви, кластер ичидаги

ўзаро муносабатларнинг турлари, шунингдек,

ташқи муҳитнинг кластер фаолиятига таъсири

орқали аниқлаш мумкин.

637,3

477,1

222,1

359,6

413,9

536,2

193,9

224,5

318,9

0

100

200

300

400

500

600

700

2016

2017

2018

Пахта толаси

Мева ва ёнғоқлар

Сабзавотлар


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

177









2-расм. Пахта-тўқимачилик кластерининг ишлаш модели[9]

Кластерни шакллантириш бўйича тад-

бирлар иштирокчиларининг стратегик мақсад-

лари, лойиҳани амалга ошириш мақсадларида

ресурсларнинг қайта тақсимланиши ва инсти-

туционал муҳитнинг ривожланганлик даража-
сига кўп жиҳатдан боғлиқ. Кластерни шакллан-

тириш бўйича институционал сценарийда

маҳаллий бошқарув органларининг минтақа

иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш

стратегиясини амалга оширишга йўналтирил-

ган кластерга оид ташаббусларини рўёбга

чиқариш кўзда тутилади.

Агрокластерларнинг шаклланиш босқич-

лари давомийлиги кўп томонлама ресурслар-

нинг мавжудлигига, асосий иштирокчиларнинг

манфаатдорлик даражасига, институционал му-

ҳитнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ.

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб,

кучли агрокластерларни ажратишнинг қуйида-

ги алгоритми таклиф этилади:

- товарларнинг истиқболли турларини

аниқлаб олиш, яъни минтақадаги аграр тармоқ

томонидан ишлаб чиқариладиган истиқболли

маҳсулот турлари орасидан маҳсулот экспорти-

да уларнинг улушини таҳлил қилиш асосида;

- аграр тармоғининг рақобатбардош маҳ-

сулотларининг жаҳон бўйича ишлаб чиқарила-

диган ҳажми ва нархлари динамикасини ўрта

ва узоқ муддатли башорат қилиш;

- кластер ядросини ташкил этишга қодир

бўлган иқтисодий субъектларнинг фаолияти

самарадорлигини аниқлаб олиш (истиқболли
маҳсулотларни ишлаб чиқариш);

- кластерни ривожлантириш учун зарур

ресурсларни белгилаб олиш. Танланган ҳудуд

доирасида жойлашган истиқболли маҳсулотлар

ишлаб чиқарадиган иқтисодий субъектларнинг

хомашё, молиявий ресурслар, ишлаб чиқариш

кучлари ва бошқалар билан таъминланганлик

даражаси таҳлил этилади;

- инфратузилманинг агрокластер фаолия-

ти учун етишмайдиган элементларини яратиш

учун мавжуд имкониятларни таҳлил қилиш;

- кластернинг муҳим иштирокчилари

(ишлаб чиқарувчилар, таъ-минотчилар, хизмат

кўрсатувчилар ва б.)нинг ўзаро ҳамкорлик да-

ражасини аниқлаб олиш, мутахассислар ўртаси-

да сўровнома ўтказиш асосида кластернинг

салоҳиятли иштирокчиларининг ўзаро ҳамкор-

лик қилиш даражаси аниқланади.

Агрокластер стратегиясининг самарадор-

лиги, ўз навбатида, рақобат устунлиги манбаи-

га айланиб борадиган мамлакат, минтақа ва

тармоқ хусусиятлари негизида барпо этилади.

Пахта хомашёси

етиштириш

Пахта хомашёсини

кабул қилувчи

пунктлар

Газ

Чиқиндиларни (БГУ) қайта

ишловчи завод

Чорвачилик

мажмуи

Шрот,

шелуха

Биогумус

Сут

Гўшт

Ёғ,

совун

Иссиқхона

Биогаз

Биоэталон

Пахта толаси ишлаб

чиқаришдаги қўшимча

маҳсулот (линт, улюк)

Активлаш-

тирилган

кўмир

Уруғлик

Ғузапоя

Пахтани қайта

ишловчи завод

Пахта толаси

ишлаб чиқариш

Иссиқхонага

Электрэнергияси

1.5 млн.дона тайёр

тикув маҳсулоти

Бозор

Ташқи

Ички

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

178

Ўзбекистон шароитида ҳудудий хусусиятларни

ҳисобга олган ҳолда, аграр тармоғининг қуйи-

даги соҳалари бўйича кластер салоҳиятини

баҳолаш зарур: чорвачилик мажмуаси, тўқима-

чилик, мева-сабзавот ва узумчилик ва ҳ.к.

Табиий-иқлим шароитларини эътиборга олган

ҳолда, тармоқ хусусиятларига кўра рақобат

устунлигига эга бўлган қишлоқ хўжалиги маҳ-

сулотларига, экспорт бозорларига, ривожлан-

ган инфратузилма тизимига, тадқиқотчилик,

кадрлар тайёрлаш базасига, тажрибага ва клас-

терлик тузилмасининг бошқа таркибий қисм-

ларига эгадир.

Шундай қилиб, энг муҳими мамлакатни

кластерли ривожлантиришнинг салоҳиятини

баҳолаш билан чекланиб қолмай, балки унинг

институционал асосларини ва ўзаро манфатли

иқтисодий муносабатларни амалга ошириш
механизмларини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Зеро бозор шароитида кластерга кирган барча

иштирокчилар ўз фаолияти натижалари бўйича

мустақил жавобгарликни олаётган бўлса, унда

қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари бозори субъект-

лари фаолиятининг асосий ҳал қилувчи мезони

иқтисодий манфаатдорлик, яъни максимал

фойда олиш ҳисобланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, кластерлар-

да иқтисодий муносабатлар товар ҳаракатла-

ниш каналининг ҳар бир иштирокчининг иш-

лаб чиқариш-сотиш фаолияти самарадорлиги-

ни оширишга кўмаклашиши, ҳар бир иштирок-

чининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда

шериклар ўртасида шаклланиши ҳамда давлат

ва/ёки ҳудуд манфаатлари, пировардида эса

ҳар бир истеъмолчининг манфаатларига жавоб

бериши лозим [6].

Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг

ҳозирги босқичида республикада агросаноат

ишлаб чиқаришнинг юқори қўшимча қийматга

эга ва юқори рақобатбардош хусусиятларга эга
бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тар-

моқлар сифатида тайёр маҳсулотларини ишлаб

чиқаришни ривожлантириш катта аҳамиятга

эга (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти динамикаси

(млн. АҚШ долл.) [13]

Т/р

Таркиби

2017

2018

2019

Ўзгаришлар

(+),(-)

%

1.

Пахтадан йигирилган ип

631,3

726,6

926,1

+294,8

146,7

2.

Тайёр кийимлар

268,7

289,7

354,5

+85,8

131,9

3.

Нақшли матолар

50,4

65,5

84,8

+34,4

168,3

4.

Ипак ва ипак маҳсулотлари

30,9

49,9

71,8

+40,9

2,3 м.

5

Пахтадан газламалар

53,8

65,7

69,2

+15,4

128,6

6

Бошқа маҳсулотлар

31,7

36,1

51,9

+20,2

163,7

Тўқимачилик маҳсулоларининг экспорти

ҳажмларинингошиши бевосита пахта хом ашё-

си экспортини ўрнига тайёр маҳсулот ишлаб

чиқариб ва қўшимча қиймат яратиш орқали

экспортни ошириш мақсадида амалга оширила-

ётган ислохатлар нитижасидир. Жумладан.

Жорий йилда 1,6 млрд. АҚШ долларга тўқима-

чилик маҳсулотлари экспорти амалга ошири-

либ,умумий экспортнинг 9,1%ни ташкил этди

ва ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга ўсди.

Экспорт қилинган экспорт маҳсулотлари

таркибидан пахтадан йигирилган ип (56,9%),

тайёр трикотаж ва тикувчилик кийимлари

(21,8%) асосий улушни эгаллаган.

Шу нуқтаи назардан, республика қишлоқ

хўжалиги тармоқлари экспорт ишлаб чиқариш-

ни ривожлантириш учун энг жозибали соҳадир.

Ташқи бозорларда бу тармоқлар маҳсулотлари-

ни сотиш учун катта имкониятлар мавжуд
(агросаноат комплексида технологик интегра-

цияни максимал даражада ишлатиш, тўқимачи-

лик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак, поябзал,

чарм маҳсулотлари ва ҳ.к. ишлаб чиқариш

ўсиши билан, МДҲ мамлакатлари бозорига

устувор йўналтирилганлиги, мева-сабзавот

маҳсулотларини қайта ишлаш тизимининг

мувозанатли ривожланиши ва бошқалар). Яни

бир катта афзаллик шундаки, агросаноат маж-

муаси тармоқларида маҳаллий меҳнат ресурс-

ларидан фойдаланиш мумкин ва маҳсулот си-

фатига зарар этказмасдан механизациялашган

ва катта миқдордаги қўл меҳнати билан хам

шуғулланса бўлади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспор-

тини ривожлантириш масалаларини кўриб

чиқишда жаҳон бозорларининг глобаллашуви-

нинг мавжуд жараёнларини ва айрим мамла-

катларнинг товарлар ишлаб чиқаришда рақо-

батбардош устунликларини амалга ошириш

зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус

пандемиясидан кейинги даврда турли ёнда-

шувларини ҳисобга олган ҳолда комплекс тарз-
да ёндашиш зарур.

Шу нуқтаи назардан, агросаноат мажмуа-

сида ички ва ташқи бозорини ривожлантириш

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

179

истиқболларининг асосий босқичлари қуйида-

гилардир:

қисқа муддатли давр. Экспортни ривож-

лантиришнинг асосий институтларини (агро-

кластерлар, ихтисослаштирилган экспорт зона-

лари, маркетинг-логистика марказлари ва бош-

қалар) ташкил этиш билан анъанавий савдо

бозорларини (хозирги даврда экспортнинг асо-

сий бозори сифатида) сақлаш; импорт ўрнини

босувчи ишлаб чиқариш мақомини аниқлаш

(маҳаллийлаштириш дастурларини амалга

ошириш); ташқи иқтисодий алоқаларни тар-

тибга солишда республика ва маҳаллий ҳоки-

мият органларининг вазифаларини фарқлаш;

хом-ашё ресурсларидан ярим тайёр маҳсулот-

ларга ва тайёр маҳсулотларга қўшимча қиймат

занжири; лизинг операцияларини ўзлаштириш,

агросаноат мажмуаси қайта ишлаш тармоқлари
учун импорт технологик ускуналарни тизимли

равишда сотиб олишдан "модулли" шаклгага

ўтиш (самарали фойдаланиш, техник хизмат

кўрсатиш, кадрлар билан таъминлаш ва б.)

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш

бўйича экспорт-ишлаб чиқариш зоналарини

ташкил этиш асосида маҳаллий ҳудудларда

"иқтисодий ўсишнинг экспортга йўналтирил-

ган моделини" синовдан ўтказиш ва бошқалар.;

ўрта муддатли истиқбол. Халқаро марке-

тинг ва логистика каналларига кириш имко-

нини берувчи инфратузилма базасини, комму-

никация ва ахборот тизимларини яратиш; агро-

саноат соҳасининг ташқи иқтисодий алоқала-

рини ривожлантириш учун мақсадли ва мин-

тақавий дастурларни хорижий капитални жалб

қилиш механизми билан амалга ошириш; тех-

нологик йўналишдаги воситачилик-иннова-

цион фирмаларни ривожлантириш; технологик

цикл бўйича қўшма ишлаб чиқариш корхона-

ларини ташкил этиш (тўқимачилик-тикувчи-

лик, узумчилик-виночилик, сабзавот-консерва

ва бошқалар);

узоқ муддатли истиқбол. Маҳаллий ҳоки-

мият органлари ва минтақавий иқтисодиёт-

нинг хусусий секторининг хорижий ҳамкорлар

билан ўзаро фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига (шу

жумладан, ривожланган мамлакатлар бозорла-

рига) олиб чиқишни самарали қўллаб-қувват-

лаш имконини берадиган механизмлар; товар-

ларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун

бозор иқтисодиётининг жаҳон миқёсидаги

инфратузилмасига интеграция қилиш. Бунинг

учун аккредитация қилинган хорижий фирма-

лар билан агросаноат ишлаб чиқариш соҳаси-
даги қўшма корхоналар, битимлар, консорсиум-

лар ва бошқа интеграцион тузилмаларни таш-

кил этиш учун хорижий шерикларни аниқлаш

мақсадида алоқаларни фаоллаштириш; инвес-

тиция муҳитини яхшилаш, агросаноат мажмуа-

сига инвесторларни жалб қилиш учун шарт-

шароитлар яратиш; маҳаллий ҳокимият орган-

лари ва хусусий сектор иштирокида инвести-

ция дастурлари ва лойиҳаларини молиялашти-

риш механизмларини яратиш; қишлоқ хўжали-

ги маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун

тенг ҳуқуқли шарт-шароитларни таъминлаш

мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни, шу

жумладан, минтақада аниқ давлатлараро мақ-

садли дастурлар ва лойиҳаларни амалга оши-

ришни малакали бошқаришга қодир етарли

кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган мутахас-

сисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг

халқаро тизимини шакллантириш; маркетинг

фаолиятини стртаегик мақсадларини аниқлаш

асосида мааллий брендларни шакллантириш.

Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лотлари экспорти ва иқтисодиётнинг агроклас-

терлар шаклини ривожлантиришда қуйидаги

шарт-шароиларни ҳисобга олиш керак:

короновирус пандемиясини салбий оқи-

батларини ҳисобга олган ҳолда, давлатлар ўз-

ларининг агросаноат мажмуасида тузилмавий

сиёсатларини фаоллаштиришга, жаҳон хўжали-

гида янада манфаатли мавқеларни эгаллашга

йўналтирилган амалий чораларни қўллашга

мажбур қилмоқда. Бошқа мамлакатларнинг

аграр секторида рўй бераётган тузилмавий ўз-

гаришлар, дунё бозорида бўлаётган ўзгариш-

лар ва шу кабилар инобатга олинган ҳолда, ҳар

бир мамлакатнинг ҳалқаро савдода ўз ўрнини

топа олиши масаласи ташқи иқтисодий ало-

қалар нуқтаи назаридан тобора кескин тус

олмоқда;

турли

мамлакатларнинг

(Малайзия,

Хитой Ҳалқ Республикаси, Турция, Эрон ва б.)

тажрибасидан кўриниб турибдики, аграр сек-

торда экспорт сиёсатини институциявий қўл-

лаб-қувватлаш агросаноат мажмуасида харакат

қилаётган иқтисодиё субъектларнинг рақобат

имкониятларини кенгайтиришга кўмак беради.

Республикада экспортчиларга маҳсулот ишлаб

чиқаришдан то уни хорижий бозорларда со-

тишгача комплекс кўмак берувчи ташкилотни

тузиш, шунингдек, хорижий ташкилотлар би-

лан уларнинг хизматларини жалб этиш, жум-

ладан, халқаро савдони ташкил этиш ва самара-

дорлигини оширишда амалий кўмаклашиш

учун ўзаро алоқаларни ўрнатиш таклифи

илгари сурилади;

илғор жаҳрн тажрибаси шуни кўрсатиб

турибдики, аксарият тараққий этган давлат-

ларда агросаноатда кластерлар кенг ривож
топган. Кластерларнинг алоҳида фаолият кўр-

сатувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқа-

рувчиларга нисбатан яқин ва узоқ истиқболда

инновацияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжа-

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

180

лиги ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини

ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим рол

ўйнайди. Кластерга кирган иқтисодий субъект-

лар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқарувчи (деҳқон ва фермер хўжаликлари)

ҳамда харидорларнинг эҳтиёжларини билади-

ган ҳамда шаклланган ўзаро муносабатларга

эга бўлган қайта ишлаш ва савдо корхоналари

фаолиятидан даромад олади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
5853-сонли Фармони

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб

чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 53-сонли
Қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида

замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 512-сонли қарори

5. Byerlee D., de Janvry A., Sadoulet E. Agriculture for Development: Toward a New Paradigm / Annual Review of

Resource Economics. 2009. Vol. 1(1). PP.15-20.

6. Enright M.J. Survey on the Characterisation of Regional Clusters: Initial Results. Working Paper, Institute of Economic

Policy and Business Strategy. University of Hong Kong, 2000,-21p.

7. Сводный обзор о мерах и механизмах поддержки экспорта сельскохозяйственной продукции и

продовольствия. ЕЭС. Москва, 2018

8. Яковенко Н.А., Иваненко И.С., Воронов А.С. Оценка и перспективы развития экспортного потенциала

агропромышленного комплекса России. Международный сельскохозяйственный журнал, №5, 2018 с 73-77

9. Рахматов, Б.З Зарипов. Кластер-интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш. Т.: “Zamin Nashr”, 2018,22 б.
10. Алимов Р., Камилова М., Курбанова Д.. Кластерная концепция экономического развития: теория и

практика. –Т.: ИЭ АН РУз, 2005. с. 36.

11.Халқаро мустақил аграр сиёсат институти ФАО, РОССТАТ ва халқаро савдо бўйича БМТ маълумотлар

базаси

12.https://president.uz/ru/lists/view/2941

REDUCING AND FINANCING THE IMPACT OF CLIMATE CHANGE ON

THE BASIS OF AGRICULTURAL INSURANCE

Yadgarov Akram Akbarovich -

PhD in Economics, Associate Professor,

Tashkent State University of Economics

Аннотация.

Мақолада иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар рўй бераётган айни вақтда қишлоқ

хўжалигида иқлим ўзгариши таъсирини камайтиришда суғурта хизматларини кўрсатиш орқали молиявий қўллаб-
қувватлаш масалалари илмий жиҳатдан асослаб берилган. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш имкониятларидан
самарали фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришлари таъсирини бартараф этиш ва кўрилган молиявий зарарларни
қоплашда айнан суғурталашнинг аҳамияти кенг ёритилган. Қишлоқ хўжалигини суғурталашни кенг жорий қилиш ва

молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар келтирилган.

Асосий тушунчалар:

Агросуғурта, иқлим ўзгаришлари, экологик хафвлар, қишлоқ хўжалиги, суғурта

мукофоти, суғурта жавобгарлиги, суғурта товони, суғурталашдаги ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги экинларини
суғурталаш.

Аннотация.

В статье научно обоснованы вопросы финансовой поддержки посредством предоставления

страховых услуг по смягчению последствий изменения климата в сельском хозяйстве, где существуют проблемы с
изменением климата. Важность страхования в смягчении последствий изменения климата и компенсации
финансовых потерь за счет эффективного использования возможностей сельскохозяйственного страхования

широко подчеркивается. Есть предложения и комментарии по поводу широкого внедрения сельскохозяйственного
страхования и финансовой поддержки.

Ключевые слова:

Страхование сельского хозяйства, изменение климата, экологические риски, сельское

хозяйство, страховые взносы, страховая ответственность, страховое возмещение, страховые реформы,
страхование урожая.

Annotation.

The article scientifically substantiates the issues of financial support through the provision of insurance

services in mitigating the effects of climate change in agriculture, where there are problems with climate change. The
importance of insurance in mitigating the effects of climate change and compensating for financial losses through the effective
use of agricultural insurance opportunities is widely highlighted. There are suggestions and comments on the widespread

introduction of agricultural insurance and financial support.

The main part:

Agriculture insurance, climate change, environmental risks, agriculture, insurance premiums, insurance

liability, insurance indemnity, insurance reforms, crop insurance.

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сонли Фармони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 53-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 512-сонли қарори

Byerlee D., de Janvry A., Sadoulet E. Agriculture for Development: Toward a New Paradigm / Annual Review of Resource Economics. 2009. Vol. 1(1). PP.15-20.

Enright M.J. Survey on the Characterisation of Regional Clusters: Initial Results. Working Paper, Institute of Economic Policy and Business Strategy. University of Hong Kong, 2000,-21p.

Сводный обзор о мерах и механизмах поддержки экспорта сельскохозяйственной продукции и продовольствия. ЕЭС. Москва, 2018

Яковенко Н.А., Иваненко И.С., Воронов А.С. Оценка и перспективы развития экспортного потенциала агропромышленного комплекса России. Международный сельскохозяйственный журнал, №5, 2018 с 73-77

Рахматов, Б.З Зарипов. Кластер-интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш. Т.: “Zamin Nashr”, 2018,22 б.

Алимов Р., Камилова М., Курбанова Д.. Кластерная концепция экономического развития: теория и практика. –Т.: ИЭ АН РУз, 2005. с. 36.

Халқаро мустақил аграр сиёсат институти ФАО, РОССТАТ ва халқаро савдо бўйича БМТ маълумотлар базаси

https://president.uz/ru/lists/view/294

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов