Региональный туристический кластер: сущность и основные черты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
220-224
26
12
Поделиться
Рахматуллаева, Ф., & Алимова, Д. (2020). Региональный туристический кластер: сущность и основные черты. Экономика И Образование, 1(2), 220–224. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4360
Фируза Рахматуллаева, Бухарский государственный университет

Доцент кафедры «Экономика», к.э.н.

Дилдора Алимова, Бухарский инженерно-технологический институт

Ассистенты управляющего кресла

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются сущность понятия туристический кластер, вопросы развития региональной экономики на основе кластерного подхода.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

220

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли Фармонига 1-ИЛОВА

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz.

3. Косолапов А.И. Теория и практика экологического туризма. -М., 2005.-37 с.

4. Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш концепцияси.Экология хабарнома. Т.: 2007 № 6 – 10 б.
5. Тухлиев Н., Абдуллаев Т. Эколгический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. Т.: 2006.- 22 с
6. Хамидов О.Х. Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан

фойдаланиш. Республика илмий-амалий анжуман илмий мақола ва тезислар тўплами. 2018. Т.:ТДИУ. “Фан ва

технологиялар” - 59 б.

7. Максанова Л.Б, Гусева Е.Ю., Баастын Оюнгэрэл, Аюшеева С.Н., Мункуева В.Д.Международный опыт развития

экотуризма: страновая специфика и общие подходы. Вестник Московского государственного областного
университета. М.: 2019 № 2 -55 с.

8. Alimov A.O., F.S.Qutlimurоtоv, E.T.Rabbimov. Turizm infratuzilmasi. T.: 2011 y. 6-b
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

15.08.2019 й., 06/19/5781/3567-сон.

10. Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий Бошқармасининг 2015-2019 йил маълумотлари.

МИНТАҚАВИЙ ТУРИЗМ КЛАСТЕРИ: МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Рахматуллаева Фируза Мубиновна –

Бухоро давлат университети,

“Иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н.

Алимова Дилдора Дамировна -

Бухоро-мухандислик технология институти,

Менежмент кафедраси ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада туристик кластер тушунчасининг моҳияти, кластер ёндашуви асосида

минтақавий туризмни ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган.

Таянч сўзлар:

Кластер, туризм, туристик кластер, минтақа, кластер ёндашуви.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются сущность понятия туристический кластер, вопросы

развития региональной экономики на основе кластерного подхода.

Ключевые слова:

кластер, туризм, туристический кластер, регион, кластерный подход

Abstract:

This article examines the essence of the concept of a tourism cluster, the development of a regional economy

based on a cluster approach.

Keywords:

cluster, tourism, tourist cluster, region, cluster approach

Кириш.

Ҳозирги кунда минтақавий да-

ражада ишлаб чиқаришнинг ўзаро таъсири-

ни ташкил этишнинг кластер тамойиллари

кенг қўлланилмоқда. Бундай ёндашув мин-
тақавий иқтисодиётнинг, жумладан туризм

соҳасининг моҳиятини тубдан ўзгартира
олади.

Шу сабабли, туризмни ривожланти-

ришга кластер ёндашувини тадқиқ қилиш,
уни кенг жорий қилиш масаласи алоҳида

аҳамият касб этади. Ушбу мақолада минта-
қавий туризмни бошқариш ва ривожланти-

ришнинг кластер ёндашувига ўтиш кўриб
чиқилган.

Туризм тармоғи нафақат кўплаб ту-

ризм корхоналарини, балки туризм билан

боғлиқ бўлган ҳамроҳ тармоқлар корхонала-
ри ва туристик характерга эга хизматларни

кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок эта-
диган корхоналарни ўз ичига олади. Туризм

индустрияси корхоналарининг ривожлани-
ши бутун туризм тармоғининг ва халқ хўжа-

лигининг у билан боғлиқ тармоқларининг

комплекс ривожланишисиз амалга ошмайди.
Айнан кластерлар ушбу муносабатларни ри-

вожлантиришнинг энг қулай шакли ҳисобла-
нади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики,

бозор иқтисодиёти шароитида кластерлар
эгилувчан ва самарали тузилмалардан ҳи-

собланади. Уларнинг негизида икки тамойил
кооперация ва рақобат ётади.

“Kластер” маълум соҳада бир-бири би-

лан боғлиқ бўлган соҳаларни, корхона ва

ташкилотларни, компанияларни рақобатда-
ги афзалликларини бирлаштириб, бир-бири-

нинг кучли томонларини тўлдирган ҳолда
ҳамкорликда фаолият юритиш маъносини

англатади.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

221

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Минтақавий туризм, унинг иқтисодиётдаги
ўрни ва аҳамияти, уни ривожлантиришда

кластер ёндашуви масалалари бўйича кўп-
лаб хорижий иқтисодчи олимлар тадқиқот-

лар олиб боришган.

Рақобатбардошликни

бошқаришда кластер ёндашувининг асосчи-

си М.Портер ҳисобланади. Унинг ғоялари
Андерссон Т., Бреннер Т., Превезер М., Рейнс

Ф., Розенфельд С., Суини С., Суэнн Г., Фезер Э.,
Шмитц Х., Энрайт М. ва бошқа олимларнинг

ишларида ривожлантирилди. Ўзбекистонда
кластер назарияси бўйича тадқиқотларни

А.М.Қодиров, Б. Беркинов, А.Ш.Бекмуродов,

Ш.И. Отажоновлар олиб борганлар.

Шуни таъкидлаш жоизки кластер ёнда-

шуви иқтисодиёт назарияси ва амалиётида
илғор бўлишига қарамасдан, ҳозирги кунга

қадар кластер моҳиятининг тавсифига ягона
ёндашув мавжуд эмас. Ҳаттоки М.Портер-

нинг ўзи ҳам “кластер” тушунчасининг бир
нечта талқинини таклиф этади.

Биринчи талқинга кўра, “кластер – бу

бир-бири билан рақобатлашувчи, лекин шу

билан бирга, бутун кластернинг рақобатбар-
дошлигини таъминлаш мақсадида ўзаро

ҳамкорликда фаолият юритувчи, географик
жиҳатдан яқин жойлашган ташкилотлар-

нинг ўзаро боғланган гуруҳлари, улар
фаолиятига ихтисослашган хизмат кўрсатиш

ташкилотлари, жиҳозлар етказиб берувчи
ташкилотлар, уларга ҳамроҳ тармоқ ташки-

лотлари, шунингдек, уларнинг фаолияти
билан боғлиқ турли соҳа ташкилотлари ва

бошқа бир қатор ташкилотлар гуруҳидир” [1,
206].

“Кластер”га берилган иккинчи тал-

қинда унга саноат гуруҳи сифатида қарайди.

“Кластер, ёки саноат гуруҳи, – географик жи-

ҳатдан яқин жойлашган ўзаро боғланган
ташкилотларнинг ва улар билан боғлиқ маъ-

лум соҳада фаолият юритувчи ташкилотлар
гуруҳидир” [1, 207].

М.Портер таркибий қисмларнинг од-

дий йиғиндисидан кўра яхлит бир тизим

сифатидаги аҳамияти кучлироқ бўлган, ўзар
боғланган корхона ва ташкилотлар тизими –

кластернинг ижобий синергик самарасини
алоҳида таъкидлайди [1, 217].

Кластерга хос

бўлган синергия тўғрисида

С.Розенфельд

ҳам эслатиб ўтиб, кластерга “жўғрофий жи-

ҳатдан яқин ва ўзаро бир-бирига боғлиқлиги
туфайли ижобий синергик самара бера ола-

диган корхоналарнинг концентрациясидир”
деб таъриф берган [2].

Х. Шмитц эса кластер-

ни бирта секторга тегишли ва бир-бирига

жуда яқин алоқада фаолият юритувчи корхо-
налар гуруҳи сифатида қарайди[3]. Бошқа

олимларнинг фикрича, кластер авваламбор,
ўзаро функциональ боғлиқ бўлган фирма ва

тармоқлар билан тавсифланади. Натижада,
“кластер” тушунчасига бериладиган кенг

маънодаги таъриф географик иттифоқдан
ташқари фирмалар ўртасидаги горизонтал

ва вертикал муносабатларни ҳам ўз ичига
олади[4].

Ш.Мустафакулов фикрига кўра, клас-

терлар вертикал интеграцияланган тузилма-

лардан, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш-

ни ташкил этишга иннновацион ёндашув,
ихтисосликнинг қайишқоқлиги, шунингдек,

алоҳида корхоналар фаолиятини мувофиқ-
лаштириш ва ишлаб чиқариш занжири дои-

расида мослаштирилиши билан фарқланади
[5]. А.М.Қодиров, А.Ш.Бекмуродов ва бошқа-

лар ўз тадқиқотларида саноат корхоналари
ҳамда агрокластерларни шакллантириш ва

улар фаолиятини ривожлантириш бўйича
таклифларни асослаб берганлар [6,7,8].

А.Ю. Александрова фикрига кўра бугун-

ги кунда туризм индустриясининг ривожла-

нишида кластерлар мижозларни жалб этиш-
нинг ва иқтисодиётнинг туристик тармоғи

рақобатбардошлигини оширишнинг энг са-
марали усуллардан бири сифатида ҳал этув-

чи роль ўйнайди. У иқтисодий зоналар дои-
расида аҳолининг дам олиши ва сайёҳати

соҳасидаги ўзаро боғлиқ бўлган фирмалар,
ташкилотлар ва идораларнинг шаклланади-

ган тизимини пайдо бўлаётган минтақавий
туристик кластер сифатида кўриш мумкин

деб ҳисоблайди [9].

Фикримизча, туристик кластер деганда

туризм индустриясида ва оралиқ тармоқлар-

да фаолият юритувчи, маълум бир минтақа-
нинг туристик ресурсларидан туристик

эҳтиёжларни қондириш ва минтақавий
иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш

мақсадида биргаликда фойдаланувчи тад-
биркорлик тузилмалари, шунингдек ҳоки-

мият органлари ва давлат идоралари, жа-
моат ташкилотлари мажмуи тушунилади.

Асосий жиҳати шундаки ушбу тузилмалар
рақобатдаги афзалликларини бирлаштириб,

бир-бирининг кучли томонларини тўлдир-
ган ҳолда ҳамкорликда фаолият юритади-

лар.

Таҳлил ва натижалар.

Туристик клас-

тер туристик мажмуадан фарқли равишда
минтақанинг ривожланишидан манфаатдор

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

222

бўлган томонларнинг янада кенгроқ доира-

сини бирлаштиради. Яъни туристик кластер
туристик тармоқлар билан чекланмай, ҳам-

корликдаги фаолияти минтақанинг туризм
соҳасини ривожлантиришга ва унинг турис-

тик жозибадорлигини оширишга йўналти-
рилган давлат органлари, таълим ва илмий

муассасаларни, инфратузилма хизматларини
ҳам ўз ичига олади.

Туристик кластер бутун минтақанинг,

туризмнинг ва ҳар бир иштирокчининг ри-

вожланишига йўналтирилган. Кластер иш-
тирокчиларига нисбатан кластерни ташкил

этиш тамойиллари ва мақсадларини инобат-

га олган ҳолда “манфаатдор томонлар” деган
тушунчани қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Кластер марказий бошқарув органига эга
эмас, аммо барча иштирокчиларни ягона

мақсад – синергия самараси орқали ўзини
ривожлантириш – сари бирлаштиради.

Туристик кластерларнинг асосий хусу-

сиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:

- туризм индустриясида ва оралиқ

тармоқларда фаолият юритаётган туристик

кластер субъектлари ўртасидаги коопера-
циянинг мавжудлиги (тадбиркорлик тузил-

малари, ҳокимият органлари ва давлат идо-
ралари, жамоат ташкилотлари);

- туристик аттракторлар жойлашган ва

туристик инфратузилмага эга бўлган ҳудуд-

нинг туристик ресурсларидан туристик
кластер субъектлари томонидан биргаликда

фойдаланиш;

- вертикал (туризм индустриясининг

маҳсулот занжири ичида) ва горизонтал
(турмаҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида

иштирок этувчи тузилмалар орасида) ўзаро
алоқаларнинг туристик кластер иштирокчи-

лари орасида мавжудлиги;

- туристик кластер фаолият юритиши-

дан ягона мақсадининг мавжудлиги, яъни

кластернинг объект ва субъектларининг ра-
қобатбардошлигини ошириш, ҳамда минта-

қанинг туристик маҳсулотини шаклланти-
риш, силжитиш ва реализация қилиш ҳисо-

бидан рекреацион эҳтиёжларни қондириш.

Кластер технологияларининг жорий

этилиши тадбиркорлик тузилмалари ишби-
лармонлик фаоллигининг ўсишига, минтақа-

да инвестиция муҳитининг яхшиланишига,
ижтимоий, иқтисодий, информацион ва

интеграцион тизимларнинг ривожланишига

имкон беради, бу эса тадбиркорликнинг
интенсив ривожланишига, инвестицияларни

жалб этиш ва ҳудудларни иқтисодий кўта-
ришга туртки бўлади.

Кластер ўз ичига кўп ёки оз миқдорда

корхоналарни, турли ташкилий-ҳуқуқий

шаклдаги корхоналарни турли хил нисбат-
ларда ўз ичига олиши мумкин. У маҳаллий

тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги, ҳам-
да тадбиркорлик тузилмалари ва бошқа инс-

титутлар ўртасидаги ўзаро ҳаракат амалга
ошириладиган ўзига хос “майдон” вазифаси-

ни бажаради.

Туристик кластерларни яратишнинг

мақсад ва вазифаларини кўриб чиқар экан-

миз, уларнинг қуйидагиларга хизмат қили-
шини таъкидлашимиз лозим:

­

халқ хўжалигининг ҳамроҳ тармоқ

ташкилотлари билан тармоқлараро ҳамкор-

лик асосида профессионал ривожланиши
учун шарт-шароитлар яратиш;

­

кластер таркибига кирувчи туризм

индустрияси ва ҳамроҳ тармоқ корхоналари-

нинг рақобат афзалликларини мустаҳкам-
лайди;

­

туризм индустрияси корхоналари

ривожланиши ва сайёҳларни жалб қилиш

учун қулай муҳит яратиш;

­

турли тоифадаги сайёҳларни жалб

қила оладиган янги туристик маҳсулот ва
хизматларни яратиш;

­

туристик дестинациянинг жозиба-

дорлигини ошириш ва янги имиджини яра-

тишга ёрдам бериш.

Кластер моделини жорий этишнинг

асосий вазифаси тадбиркорларнинг психоло-
гиясини ўзгартириш, кластернинг барча иш-

тирокчилари учун ҳалол, очиқ ва ўзаро ман-

фаатли ҳамкорлик имкониятининг мавжули-
гини тушунтириш.

Кластер дуч келадиган асосий муаммо

бу унинг иштирокчиларида кластерга те-

гишли бўлиш ҳиссининг етишмаслигидадир.
Кластерга қўшилиш ёки ҳамкорлик қилиш-

ни хоҳламаслик муаммосининг ечими клас-
терга аъзолик афзалликлари тўғрисида би-

лимларни оширишдадир. Қуйидаги жадвал-
да туризм индустриясида кластерлашти-

ришнинг баъзи афзалликлари кўрсатилган:

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

223

1-жадвал

Туризм бозорида кластерлаштириш жараёнининг тавсифи ва афзалликлари [10]

Тавсифлари

Афзаллик

Техник компетенцияларнинг умумий массаси, бозор тўғрисида ахборот,

ҳамда инсон ва молиявий ресурсларни яратиш орқали ташкилотлар
кутилмаган ҳолатларга тайёр бўладилар

Таваккалчилик

ва

ноаниқликни

камайтириш

Катта

тезкор

куч

ва

шерикчиликка

қўшилиш

туфайли

рақобатчиларнинг стратегик ресурсларга бўлган рухсати чекланган

Рақобатда

иштирок

этиш

ёки

таъқиқлаш

Ҳамкорлик руҳи ихтисолаштиришнинг кенг тақсимланишига имкон
беради. Ички рақобатнинг пастлиги туфайли бозорнинг тўйинмаган
қисмларида кўплаб жой қолади.

Мақсадли

иқтисодиётни

ривожлантириш имкониятлари

Ҳамкорликда фаолият юритаётган корхоналар катта бозорларда
ҳаракат қилиши мумкин.

Самарали бозор назорати

Билимларнинг айланиши технологияларнинг тарқалишига ва янги
тезкор услубларни яратишга имкон беради. вс
Брендлар

корхона

ва

дестинация

миқёсида

мижозлар

ва

таъминотчилар назарида мустаҳкамланади

Ҳамкорликдаги

фаолият

маҳсулот

сифатини

ва

бошқарув

малакаларини оширишга интилувчи корхоналар ўртасида соғлом
рақобатни яратади.

Технологик ва ташкилий ноу-хаунинг
ошиши
Имидж

ва

машҳурликнинг

мустаҳкамланиши

Маҳсулот сифати ва жараённинг
самарадорлиги

нуқтаи

назаридан

корхонанинг ўсиши

Таъминотнинг интеграциялашган ва мувофиқлаштирилган тизими
дестинация учун самарали маркетинг акциясини таъминлайди.
Шерикчилик

ва

функциялар

тақсимоти

янги

инновацион

маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш жараёнларини янгилаш ва

янги ижодий кўникмаларни ҳосил қилишга имкон беради.

Самарали маркетинг учун шарт-
шароитлар


Синергиянинг яратилиши

Туризм ва иқтисодий фаолиятнинг барча турлари орасидаги кучли
ўзаро боғликлик эришилган нафлиликларни бутун ҳудудий иқтисодий

тизим бўйлаб тарқалишига имкон беради.

Минтақавий иқтисодиётга ижобий
таъсир /маҳаллий ривожланиш

Кластерлар атроф-муҳитнинг муҳофазаси ва ҳудуднинг барқарор
ривожланишига улкан ҳисса қўша олашини таъкидлаш лозим.

Туризмнинг барқарор ривожланиш
салоҳияти


Шундай қилиб, туристик кластерлар

туристик бозорда ҳудуднинг рақобатбар-
дошлигини жумладан, кластер таркибидаги

корхона ва ташкилотлар фаолияти самара-
дорлигини ошириш, инновациялар ва янги

йўналишларнинг ривожланишини рағбат-

лантиришга хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар.

Умуман олганда

туризм кластерини шакллантириш ҳудуду-
дий омилларга асосланади. Бунда ҳудудлар-

нинг географик ўрни ва табиий шароит
афзалликлари, тарихий-меьморий обидалар

ва бошқа бойликларинобатга олиниши
лозим. Бухоро вилояти бой тарихий-маданий

мерос, қулай табиий-иқлим шароитлари,
юқори туристик салоҳиятга эга. Улардан

оқилона ва самарали фойдаланиб, минтақа

иқтисодиётини янада ривожлантириш мум-

кин.

Бухоро вилоятида ҳудудий туристик

кластерни шакллантириш ва ривожланти-

ришда қуйидагилардан фойдаланиш мақсад-
га мувофиқ:

­

минтақанинг мавжуд табиий салоҳия-

тидан оқилона фойдаланиш;

­

минтақа ҳудудида юқори самарали ва

рақобатбардош туристик мажмуани яратиш
ва ривожлантириш;

­

миллатнинг тарихий, маданий ва

маънавий меросини намоён этиш;

­

туризм соҳасидаги тадбиркорлик-

нинг турли кўринишлари ривожланишини
қўллаб-қувватлаш;

­

туристик маҳсулотларни силжитиш-

нинг маркетинг стратегияларини ишлаб

чиқиш ва минтақанинг туристик минтақа
сифатидаги ижобий имижини яратиш;

­

туристик объектларни таъмирлаш ва

янги қурилиш учун нобюджет манбаларини

жалб этиш;

­

туристик кадрларни тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш-
нинг замонавий тизимини яратиш.

Шундай қилиб, таҳлил натижалари ҳо-

зирги босқичда туризм соҳасида кластерлар-

ни шакллантириш зарурияти ва имконияти
мавжуд деган хулоса қилишга имкон беради.

Уларнинг ривожланиши учун тегишли чора-
тадбирлар комплексини ўтказиш асосида қа-

бул қилинган маъмурий қарорлар туртки
бўлади.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

224

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2005, 256 с.

2.

Rosenfeld S. Backing into Clusters: Retrofitting Public Policies. [Электронный ресурс]. - Режим

доступа:www.oecd.org.

3.

Schmitz H. On the clustering of small firms // IDS Bulletin. - 1992. - Vol.23, No.3., Р. 63.

4.

Doeringer P., Terkla. D.G. Business Strategy and Cross-Industry Clusters // Economic Development Quaterly. - № 9

(3), 1995. – pp. 225-237.

5.

Мустафакулов Ш. Кластерли ёндашув асосида ҳудудий инфратузилмани шакллантиришда устувор

йўналишлари // "BIZNES-Эксперт" – № 9(105), 2016. – Б.12.

6.

Қодиров А.М, Ахмедиева А.Т, Убайдуллаев Д. Кластер механизми. Agroiqtisodiyot, №1, 2017. 38-44б.

7.

Отажонов Ш.И. Инновацион кластерларни ривожлантириш асосида ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари

инновацион фаоллигини оширишнинг методологик жиҳатлари // Иқтисодиёт ва таълим / 2017 №5 –б. 90-94.

8.

Захидов Г.Э. Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш

самарадорлиги. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. ЎзР. БМА,

2017.- 24 б.

9.

Александрова А.Ю. Туристские кластеры: содержание, границы, механизм функционирования //

Современные проблемы сервиса и туризма. - 2007. - №1. - С.51-61.

10.

Nordin, S. (2003). Tourism Clustering & Innovation. European Tourism Research Institute, MidSweden University,

Sweden. p.27-28.

11.

Dana-Nicoleta Lascu, Lalita A. Manrai, Ajay K. Manrai, Allison Gan. "A cluster analysis of tourist attractions in

Spain: Natural and cultural traits and implications for global tourism" // European Journal of Management and Business
Economics, Vol. 27 Issue: 3, 2018. pp.218-230, https://doi.org/10.1108/EJMBE-08-2017-0008


МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ

Суюнова Камилла Бахромовна –

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

PhD таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақолада туризмни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш , туризмни

изчиллик билан ривожллантиришга берилаётган имкониятлар, туризм миллий иқтисодиётнинг бирига
айланаётганлигини, шу билан бирга мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсишининг асосий манбаи эканлиги каби
долзарб масалаларни ўз ичига олади.

Таянч сўзлар:

Давлат сиёсати , туризм, туристик хизматлар, даромад, бандлик ,инвестиция.

Аннотация:

В статье исследовано превращение туризма в одну из сфер национальной экономики и вместе с

тем его значение в качестве важного источника роста внутреннего валового продукта государства. Принимая во
внимание данные сферы, научно обоснованы основные направления государственного регулирования туризма и

возможности для его интенсивного развития.

Ключевые слова:

Государственная политика, туризм, туристические услуги, доходы, занятость,

инвестиции.

Annotation:

This article discusses urgent tasks, which include the transformation of tourism into one of the income

items of the national economy, and tourism is also the main source of growth of the country gross domestic product. Given these
facts, the article scientifically substantiates the opportunities provided by the state to optimize tourism and its consistent
development.

Key words:

State policy, tourism, tourist services, income, employment, investments.

Кириш.

Дунё миқёсида туризм мамла-

катлар иқтисодиётида жуда тез ривожланиб
борувчи ва катта наф келтирувчи йуналиш-

ларидан бири. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда
туризмнинг турли соҳаларини тез суръатлар

билан ривожлантиришга катта имкониятлар
яратилиб, туризмни давлат томонидан тар-

тибга солиш ва қўллаб-қувватлаш масалала-
ри юзасидан самарали ва тезкор чора-тад-

бирлар кўрилмоқда, унинг хуқуқий асослари
такомиллаштирилмоқда. Айниқса, Самар-

қанднинг Ипак йули марказларидан бири

сифатидаги мавқеи, мустақиллик натижаси-
да мамлакатимизда туризмнинг турли соҳа-

ларни ривожлантиришга эхтиёжнинг кўпа-
йиши, ушбу эхтиёжларни қондириш мақса-

дида давлат томонидан яратилаётган имко-
ниятлар натижасида туризмни хар томонла-

ма ривожлантирилиши ва унинг самарадор-
лигини ошириш масалалари асослаб берила-

ди. Жумладан, изчил ислоҳатдан, Ўзбекис-
тоннинг туризм салоҳиятини комплекс ра-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2005, 256 с.

Rosenfeld S. Backing into Clusters: Retrofitting Public Policies. [Электронный ресурс]. - Режим доступа:www.oecd.org.

Schmitz H. On the clustering of small firms // IDS Bulletin. - 1992. - Vol.23, No.3., Р. 63.

Doeringer P., Terkla. D.G. Business Strategy and Cross-Industry Clusters // Economic Development Quaterly. - № 9 (3), 1995. – pp. 225-237.

Мустафакулов Ш. Кластерли ёндашув асосида ҳудудий инфратузилмани шакллантиришда устувор йўналишлари // "BIZNES-Эксперт" – № 9(105), 2016. – Б.12.

Қодиров А.М, Ахмедиева А.Т, Убайдуллаев Д. Кластер механизми. Agroiqtisodiyot, №1, 2017. 38-44б.

Отажонов Ш.И. Инновацион кластерларни ривожлантириш асосида ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари инновацион фаоллигини оширишнинг методологик жиҳатлари // Иқтисодиёт ва таълим / 2017 №5 –б. 90-94.

Захидов Г.Э. Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш самарадорлиги. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. ЎзР. БМА, 2017.- 24 б.

Александрова А.Ю. Туристские кластеры: содержание, границы, механизм функционирования // Современные проблемы сервиса и туризма. - 2007. - №1. - С.51-61.

Nordin, S. (2003). Tourism Clustering & Innovation. European Tourism Research Institute, MidSweden University, Sweden. p.27-28.

Dana-Nicoleta Lascu, Lalita A. Manrai, Ajay K. Manrai, Allison Gan. "A cluster analysis of tourist attractions in Spain: Natural and cultural traits and implications for global tourism" // European Journal of Management and Business Economics, Vol. 27 Issue: 3, 2018. pp.218-230, https://doi.org/10.1108/EJMBE-08-2017-0008

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов