Роль экспорта в дальнейшем развитии агропромышленного комплекса нашей страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
223-226
29
4
Поделиться
Топильдиев, С. (2020). Роль экспорта в дальнейшем развитии агропромышленного комплекса нашей страны. Экономика И Образование, 1(4), 223–226. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4543
Соксибжон Топильдиев, Ташкентский государственный экономический университет

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируются пути повышения экспортного потенциала в развитии аграрного сектора страны, развитие сельского хозяйства страны до 2035 года на основе мирового опыта.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

223

МАМЛАКАТИМИЗДА АГРАР СЕКТОРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШДА

ЭСПОРТНИ РОЛИ

Топилдиев Сохибжон Рахимжонович –

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети, доцент

Аннотация:

Ушбу мақолада Мамлакатимиз аграр секторни ривожлантиришда экспорт салоҳиятини

ошириш, жаҳон тажрибалари асосида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини 2035 йилга қадар ривожлантириш
йўллари тахлил этилган.

Калит сўзлар:

стратегия, инфратузилма, интеграция, қишлоқ хўжалиги, фермер хўжаликлари, экспорт,

кредит, стандарт, аграсаноат, корхона.

Аннотация

:

В данной статье анализируются пути повышения экспортного потенциала в развитии

аграрного сектора страны, развитие сельского хозяйства страны до 2035 года на основе мирового опыта.

Ключевые слова

:

стратегия, инфраструктура, интеграция, сельское хозяйство, фермерские хозяйства,

экспорт, кредит, стандарт, агропромышленный комплекс, предприятие.

Annotation.

This article analyzes the ways to increase the export potential in the development of the country’s

agricultural sector, the development of the country’s agriculture until 2035 based on world experience.

Key words:

strategy, infrastructure, integration, agriculture, farming, export, credit, standard, agro-industrial

complex, enterprise.

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисо-

диётининг муҳим тармоқларидан бири ҳи-
собланади. Бу тармоқ мамлакатимиз аҳоли-

сининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта
ишлаш саноати тармоқларини эса хомашёга

бўлган талабини қондириш билан бирга,
экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашнинг ис-

тиқболли манбаларидан бири саналади.

Халқаро бозорлар билан республика

миллий бозори интеграциялашуви энг авва-
ло қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорла-

рини ривожлантиришда, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ҳам-
да товар ва хизматларни экспортини тако-

миллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев “иқтисодиётимиз ривожини,
аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини

таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири
бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёнда-

шувлар асосида тараққий эттириш зарур”[1]
эканлигини таъкидлайдилар.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республи-

каси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017

йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-

вожлантиришнинг бешта устувор йўналиш-

лари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да
белгиланган муҳим вазифаларни бажа-

риш[2], ҳамда жаҳон тажрибалари асосида
аграр соҳани ривожлантириш ва қишлоқ

хўжалиги инфратузилмасини яратиш, тайёр
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишти-

риш ва экспорт қилиш долзарб ҳисобланади.

Жаҳон бозорларида катта миқдорда

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилин-
моқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жаҳон

озиқ-овқат бозорларида ҳўл ва қуритилган
мева-сабзавотлар экспорт қилишда АҚШ,

Испания, Хитой, Нидерландия, Мексика,
Италия, Туркия, Франция, Германия, Эрон,

Бельгия, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Польша,
Жанубий Африка, Чили, Канада, Аргентина,

Греция, Миср, каби мамлакатларнинг тутган
ўрни ва позицияси юқоридир. Бу мамлакат-

лар жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига

экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг экспорт ҳажми ва экспорт

қиймати бўйича ҳисоблаганда аксарият қис-
мини етказиб беради. Жумладан, 2016 йилда

дунё бўйича 167 530,23 млн. АҚШ доллари
қийматида мева-сабзавотлар экспорт қилин-

ган. Дунёда энг йирик мева-сабзавот маҳсу-
лотлари экспорт қилувчилар сифатида АҚШ

(1-ўрин, 18,84 млрд. АҚШ долл., жамига
нисбатан 11,25 %), Испания (2-ўрин, 15,02

млрд. АҚШ долл., жамига нисбатан 8,97 %),
Хитой (3-ўрин, 14,24 млрд. АҚШ долл., жа-

мига нисбатан 8,5 %), Нидерландия (4-ўрин,
11,66 млрд. АҚШ долл., жамига нисбатан 6,96

%), Мексика (5-ўрин, 10,84 млрд. АҚШ долл.,

жамига нисбатан 11,25 %) ва бошқаларни
келтириш мумкин. Ўзбекистон бу рўйхатда

458,64 млн. АҚШ доллари билан (жамига
нисбатан 0,27 %) 48-ўринни эгаллаб ту-

рибди[3].

Ўзбекистон мева маҳсулотлари экспор-

тида 47 (жамига нисбатан 0,26 %) ва сабза-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

224

вот маҳсулотлари экспорти бўйича 39-ўрин-

ни (жамига нисбатан 0,3 %) эгаллаб туриб-
ди[1].

Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шарот-

лари мева-сабзавот маҳсулотлари етишти-
риш ва ички истеъмолдан ортган қисмини

экспортга чиқариш учун қулай бўлишига
қарамай, дунё экспортида 48 ўринни эгал-

лашимиз ҳали бу борада имкониятларимиз-
дан етарли фойдаланмаётганимизни кўрса-

тади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган
мева-сабзавот маҳсулотларининг рақобат

устунликлари, уларнинг кучли ва кучсиз
томонлари экспортчи корхонанинг жаҳон

бозорларига кириб бориш имкониятларига
кучли таъсир кўрсатади.

Фикримизча

барқарор

иқтисодий

ўсишнинг энг муҳим гарови – рақобатдош

маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги

халқаро бозорлар топиш ва экспортни кў-
пайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ

фойдаланиш;

- экспортёрларга кафиллик берадиган

ва харажатларнинг бир қисмини қоплайди-
ган – Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғар-

маси ҳамда экспортни олдиндан молиялаш-
тириш учун – Экспорт – кредит агентлиги

ташкил этиш;

- экспорт қилишда замонавий автомо-

биль ва ҳаво транспорти харажатларини қис-
ман давлат томонидан қоплаб бериш меха-

низми жорий қилиш;

-ташқи савдо билан боғлиқ назорат

тизими ва инфратузилмани яхшилаш зарур.

Шу билан бирга 2020 йилда 3 мингга

яқин стандартларни қабул қилиш, уларнинг

сонини 10 мингтага ва халқаро стандартлар
билан уйғунлашиш даражасини 40 фоизга

етказиш зарур.

Андижон, Термиз ва Қўнғирот туман-

ларида эркин савдо зоналарини ташкил
этиб, улар орқали чегара олди савдосини

ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Харидоргир маҳсулотлар турларини

аниқлаш, уларга бозор топиш ва сотиш би-
лан хусусий “трейдинг” компаниялари шу-

ғулланиши, бунинг учун эса, савдо фаолия-
тини тартибга соладиган қонун лойиҳалари

пакетини ишлаб чиқиш лозим.

Маҳсулотларимизни ташқи ва ички

бозорларга етказиш, уларнинг таннархини

тушириш учун транспорт-логистика соҳаси-
ни ривожлантиришимиз зарур[1].

Аҳоли даромадларини ошириш, қў-

шимча иш ўринлари яратиш, маҳсулот иш-

лаб чиқаришни кўпайтириш учун бизга ян-

ги-янги бозорлар керак.

Бунинг учун маҳсулот сифатини оши-

риш, таннархни пасайтириш, янги техноло-

гиялар олиб келиш, жаҳон ишлаб чиқариш
занжирларига, дунё бозори талабларига ва

иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамо-
ҳанг бўлишимиз лозим.

Бизнинг ташқи савдога чиқадиган юк-

ларимизнинг 80 фоизи Қозоғистон, Қирғиз

Республикаси ва Россиянинг транзит йўлак-
лари орқали ўтади.

Шунингдек, тайёр маҳсулотларимиз

экспортининг 50 фоизи, айрим товарлар бў-

йича эса 80 фоизи Россия, Қозоғистон, Қир-
ғизистон ҳиссасига тўғри келади.

Фикримизча ана шу омилларни ино-

батга олиб ҳамда Россия ва Қозоғистонга

ишлаш учун борган фуқароларимизга қулай

шарт-шароит яратиш мақсадида, бугунги
кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий

иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш ўта му-
ҳим ҳисобланади.

Шу билан бирга, Жаҳон савдо ташки-

лоти билан, Европа Иттифоқи билан Ҳамкор-

лик ва шериклик тўғрисидаги янги битимни
тузиш бўйича ишларни изчил давом этти-

риш лозим.

Ўзбекистон агросаноат мажмуасида

ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулот-
ларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш

имкониятлари ва уларнинг устун томонлари
қуйидаги омиллар таъсирида шаклланади:

- Ўзбекистон табиий-иқлим шароит-

ларининг жаҳон бозорларида рақобатбар-
дош бўлган пахта, мева-сабзавотлар ва бош-

қа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти-
риш учун қулайлиги;

- мамлакатимизда етиштириладиган

қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳ-

сулотларининг ички истеъмолдан ортиқча-
лиги ва уларни жаҳон бозорларига экспорт

қилиш имкониятлари мавжудлиги;

- мамлакатимизда иссиқ кунларнинг

эрта баҳордан токи декабр ойигача давом
этиши республикамиз товар ишлаб чиқару-

вчиларини озиқ-овқат маҳсулотларини жа-
ҳон бозорларига йил давомида узлуксиз ет-

казиб берадиган ишончли ҳамкорга айлан-

тириш имкониятини бериши;

- МДҲ (айниқса Россиянинг) мамлакат-

лари бозорларида ўзбек мева-сабзавотлари-
га талабнинг юқорилиги ва ушбу бозорлар

сиғимининг катталиги;

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

225

- мамлакатимизда мева-сабзавотларни

етиштириш, саноат усулида қайта ишлаш ва
экспорт қилишга давлат томонидан ярати-

лаётган инфратузилма мазкур тармоқ экс-

порт салоҳиятини оширшга асос бўлади.

Ўзбекистон Республикасини 2035 йил-

гача ривожлантириш концепциясида белги-
ланган вазифаларни амалга ошириш орқали

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлан-
тириш ва жахонни етакчи малакатлари қа-

торига кириб бориши мақсад қилиб олинган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлан-

тиришдан мақсад ўсиб бораётган аҳолимиз
эҳтиёжларини қониқтирадиган жахон андо-

заларига жавоб берадиган маҳсулотларни
тайёр ҳаолатда қайта ишлаб чиқариш ва

янги мева-сабзавот экинларининг экспорти-
га мўлжалланган юқори технологиялар асо-

сида қишлоқ хўжалигини жорий этиш мақ-

садга мувофиқ ҳисобланади.

Жумладан: - Ерларни 40-60% давлат

мулки эканлиги;

- Юқори қўшимча қийматга эга тайёр

маҳсулотини экспортига йўналтириш;

- қишлоқ хўжалиги кластерларини

яратиш;

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш учун 15-20
та марказ яратиш;

- Қишлоқ хўжалиги комплексларини

бошқаришни автоматлаштириш;

- Халқаро сифат стандартларини қабул

қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади[4].

Сабзавот ва меваларда кўпроқ навлар

орқали аҳолининг тўғри овқатланишини

таъминлаш, шунингдек, аҳоли учун турли
хил озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдала-

ниш имкониятини таъминлашни зарур.

1-жадвал

Рақамли кўрсаткичлар[5]

2017

2035

CAGR

1

Қишлоқ хўжалигида АҚШ доллари

8,3

35,7

8,4%

2

Қишлоқ хўжалигида бандлик,%

29

12,2

3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги, минг АҚШ доллари/иш билан
таъминланганлар

2,2

15,6

10,6%

4

Шўрланган суғориладиган ерлар улушининг камайиши,%

48,6

15

5

Эрозияга тушадиган 14,6 суғориладиган ерлар улушини камайиши, %

14,6

5

6

Алкагол маҳсулотлари экспорти, млн АҚШ доллари

21

80

8,2%

7

Узумзорлар ўртача ҳосилдорли, тонна/га

4

10

8

Қишлоқ хўжалиги учун йиллик сув истеъмоли, умумий сондан %

90

70

9

Очин-тўқинликнинг тарқалиши, умумий аҳолининг %

1

6,3

0

Мева-сабзавотлар экспорти соҳасидаги

имкониятларимиз ва устун тарафларимиз
билан бирга камчиликларимиз ва хатарлар

ҳам мавжуд:

- жаҳон бозорларида мева-сабзавот

маҳсулотларига қўйиладиган сифат стан-
дартлари, техник, санитария, гигиеник, фи-

тосанитария, экологик ва бошқа талабларни
ISO ва Global GAP стандартлари доирасида

мамлакатимизда жорий этиш етарли эмас-
лиги;

- экспорт коридорларида инфратузил-

ма объектлари, сервис ва транспорт-логис-
тика тизимлари ривожланишининг талаб да-

ражасида эмаслиги;

- мева-сабзавотчиликни механизация-

лаш даражасининг пастлиги, мева-сабзавот-
лар ҳосилдорлигини нисбатан паст даражада

қолаётганлиги;

- мева-сабзавотларни узоқ сақлаш ва

узоқ масофаларга ташиш имконияти юқори
бўлган навлари, уруғликлар етишмаслиги;

- мева-сабзавотларни саралаш, калиб-

ровкалаш, чиройли қадоқлаш ва дизайнини

яхшилаш бўйича ишларнинг қониқарсиз-
лиги;

- маҳсулотларни бир хил температура-

да сақлаб берувчи махсус совуткичли омбор-

лар сиғимининг етарли эмаслиги;

- мева-сабзавотларни узоқ масофаларга

рефрежираторлар ёрдамида ташиш тизими

яхши йўлга қўйилмаганлиги;

- кўпчилик фермерлар ва деҳқонларни

жаҳон бозорларидаги нарх-наво ва рақобат
муҳити, экспортни амалга ошириш тартиб-

лари тўғрисида керакли билим ва кўникма-
лар ҳамда ишончли ахборотларга эга эмас-

лиги;

- республикада мева-сабзавот маҳсу-

лотларини экспортга чиқаришга кўмакла-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

226

шувчи консалтинг ва сервис хизматлари,

инфратузилмалар етарли ривожланмаганли-
ги билан изоҳлаш мумкин.

Экспортчи корхоналар, фермер хўжа-

ликлари ва хусусий тадбиркорлик субъект-
лари маҳсулотларининг жаҳон бозорларида-

ги рақобатбардошлигини таъминлашда қу-
йидаги чора-тадбирларнинг амалга ошири-

лиши муҳим:

- экспортни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш механизмларини янада ривож-
лантириш;

- экспорт қилувчи корхоналарга маҳсу-

лот тайёрлаш ва сотиш харажатларини ка-

майтиришда кўмаклашиш;

- уларни ташқи бозор конъюнктураси-

даги ўзгаришлар, истиқболли бозорлар, ра-
қобатчилар тўғрисида маълумотлар билан

таништириш;

- транспорт-коммуникация тизимлари-

ни ривожлантириш ва янги транспорт йў-

лакларини очиш орқали транспорт хараж-
атларини камайтириш;

- иқтисoдиётнинг барча жабҳаларида

рaқoбaтдoш ва илм талаб инновацион маҳсу-
лотларни ишлаб чиқaришга мўлжaллaнгaн

хaлқaрo стандартларни жорий этиш;

- хaлқaрo стандарт талабларига мос

равишда сифат устидан назоратни жорий

этиш;

- Ўзбекистон Республикасининг xoри-

жий мамлакатлар билан савдо – иқтисoдий
ва молиявий ҳамкорликларни янада кучай-

тиришга эришилади.

Хулоса ўрнида юқоридагилардан келиб

чиқиб айтиш жоизки, аграр соҳани ривож-
лантиришга қаратилган фармон ва қарор-

лар, ҳукуматимиз томонидан соҳага бери-
лаётган доимий эътибор ва иқтисодий им-

тиёзлар, фан ва техника ютуқлари ҳамда
илғор энг сўнгги технологияларни ама-

лиётга жорий этиш жахон бозорида рақо-

батбардош маҳсулотларни кўпайишига ва
соҳада экспорт ҳажмини ошишига олиб

келади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатига

мурожаатномаси 2020 йил 24 январ.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли 2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар
стратегияси”

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари 2018 йил.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегиясининг концепцияси. 2019 йил 18 май.

https://kun.uz.

5. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан тайёрланган ҳисобот - Европа ва

Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш соҳасидаги ишларнинг аҳволи, ишчи гуруҳининг таҳлили
2018 йил.

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ: ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ, МУАММОЛАРИ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Таженова Гулбахор Есбосыновна -

Тошкент давлат аграр университети

Нукус филиали, мустақил изланувчи

Аннотация:

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг

экспорт салоҳиятини оширишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясида 2030 йилга қадар
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кескин ошириш, яъни 20 млрд. АҚШ долларига етказиш вазифаси
қўйилган[1]. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини
такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.

Ушбу мақолада республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини

такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий
таклифлар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

кредит, субсидия, фоиз ставкаси, ҳужжатлаштирилган аккредитив, банк кафолати,

инфляция, валюта курси, экспорт, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, давлат бюджети, бонификация.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатига мурожаатномаси 2020 йил 24 январ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари 2018 йил.

Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш Стратегиясининг концепцияси. 2019 йил 18 май. https://kun.uz.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан тайёрланган ҳисобот - Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш соҳасидаги ишларнинг аҳволи, ишчи гуруҳининг таҳлили 2018 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов