Развитие животноводства в фермерских хозяйствах является одним из приоритетов сокращения бедности.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
232-238
35
10
Поделиться
Маматкулов, Б. (2021). Развитие животноводства в фермерских хозяйствах является одним из приоритетов сокращения бедности. Экономика И Образование, (1), 232–238. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7153
Бахтиёр Маматкулов, Ташкентский финансовый институт

Доцент кафедры Статистика и эконометрика, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Развитие животноводства в фермерских хозяйствах страны является одним из приоритетов сокращения бедности. В результате быстрого развития сектора животноводства, внедрения современных и инновационных методов, объем и разнообразие продукции были увеличены, а население обеспечено качественной и доступной продукцией животноводства местного производства. Такие результаты достигаются за счет самоотверженного труда нашего народа и повышения эффективности природных и экономических факторов, особенно фермерских хозяйств. За годы независимости в существующие процессы переработки мяса и мясопродуктов в нашей стране были внедрены новые технологии. В частности, проделана большая, продуманная работа по улучшению породного поголовья. Поэтому развитие животноводства в фермерских хозяйствах Республики Узбекистан является одним из ключевых вопросов сокращения бедности

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

232

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ - КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИДИР

Маматкулов Бахтиёр Халмурадович -

Тошкент молия институти “Cтатистика ва эконометрика”

кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди

Аннотация.

Республикамиз фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлан-

тириш - камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Чорвачилик тармоғини жадал
ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш натижасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтирилди ҳамда аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва
арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланди. Бундай натижаларга халқимизнинг фидокорона меҳнати
ҳамда табиий ва иқтисодий омиллардан, айниқса, фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш эвазига
эришилмоқда. Мустақиллик йилларидан бошлаб мамлакатимизда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг амалдаги ишлов
бериш жараёнларига янги технологиялар жорий этилди. Хусусан, чорва моллари зотини яхшилаш борасида кенг
қамровли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси фермер
хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришнинг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Таянч тушунчалар:

Қишлоқ хўжалиги, агросаноат мажмуи, фермер хўжаликлари, таркибий ислоҳотлар,

озиқ-овқат хавфсизлиги, чорвачилик маҳсулоти, замонавий технологиялар, ем-хашак базаси.

Аннотация.

Развитие животноводства в фермерских хозяйствах страны является одним из приоритетов

сокращения бедности. В результате быстрого развития сектора животноводства, внедрения современных и
инновационных методов, объем и разнообразие продукции были увеличены, а население обеспечено качественной и
доступной продукцией животноводства местного производства. Такие результаты достигаются за счет
самоотверженного труда нашего народа и повышения эффективности природных и экономических факторов,
особенно фермерских хозяйств. За годы независимости в существующие процессы переработки мяса и мясопродуктов
в нашей стране были внедрены новые технологии. В частности, проделана большая, продуманная работа по
улучшению породного поголовья. Поэтому развитие животноводства в фермерских хозяйствах Республики
Узбекистан является одним из ключевых вопросов сокращения бедности.

Ключевые слова:

Сельское хозяйство, агропромышленный комплекс, фермерские хозяйства, структурные

реформы, продовольственная безопасность, продукция животноводства, современные технологии, кормовая база.

Abstract.

The development of animal husbandry in the country's farms is one of the priorities for poverty reduction. As a

result of the rapid development of the livestock sector, the introduction of modern and innovative methods, the volume and

variety of products have increased, and the population is provided with high-quality and affordable local livestock products. Such
results are achieved due to the selfless labor of our people and increasing the efficiency of natural and economic factors,
especially farms. Over the years of independence, new technologies have been introduced into the existing processes of processing
meat and meat products in our country. In particular, a great deal of thoughtful work has been done to improve the breed
population.

Therefore, the development of animal husbandry in farms of the Republic of Uzbekistan is one of the key issues in

poverty reduction.

Keywords:

Agriculture, agro-industrial complex, farms, structural reforms, food security, livestock products, modern

technologies, fodder base

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида

чорвачилик соҳаси муҳим ўрин эгаллайди. Фер-

мер хўжаликларида чорвачилик маҳсулоти иш-

лаб чиқарилиши муҳим ижтимоий аҳамиятга

эга бўлиб, қишлоқ аҳолиси учун муҳим даромад

ва озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Чорвачилик

хўжаликларининг кичиклиги уларга замонавий

технологияларни жорий этишда муайян қийин-

чиликлар туғдирмоқда ва чорвачиликда кўлам

миқёсидаги самарадорликка эришиш имкония-

тини чеклаб қўймоқда, бунинг натижасида сут

соғиб олишнинг самарадорлиги паст бўлиб қол-
моқда. Чорвачилик тармоғи ривожланишда бир

қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Улардан

бири - озуқа экинлари майдонининг 1991 йил-

дан буён 70 фоиздан кўпроққа қисқариши са-

бабли пайдо бўлган ем-хашак танқислиги ҳисоб-

ланади. Ушбу муаммо ерни бошқа экинлар, асо-

сан буғдой ва пахта учун тақсимлангани сабаб-

ли пайдо бўлди. Яна бир муҳим муаммо чорва-

дорлар учун зарур хизмат кўрсатиш инфрату-

зилмасининг талаблар даражасида ривожлан-

маганлиги ҳисобланади. Ушбу ҳолат республи-

када хом-ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ

истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ривожлан-

тирилишини тақозо этмоқда.

2020 йил бўйича Ўзбекистон Республика-

сида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳ-

сулотлари ҳажми 93,6 трлн. сўмни ёки 2019

йилнинг мос даврига нисбатан 102,7 % ни, шу
жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 39,4

трлн сўмни (104,0 %), чорвачилик маҳсулотлари

– 54,2 трлн сўмни (101,6 %) ташкил қилди [7,

142 бет].

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек: - «Янги йилда

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

233

иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади

камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровон-

лигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стра-

тегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият

яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига

эришилади.

Сўнгги тўрт йилда иқтисодиётимизнинг

барча жабҳаларига бозор механизмларини жо-

рий этиш борасида жиддий қадамлар ташланди.

Эндиги вазифа – чуқур таркибий ислоҳот-

лар орқали узоқ муддатли барқарор ўсишнинг

пойдеворини яратишдан иборат. Шуларни ино-

батга олиб, кейинги йилда қуйидаги йўналиш-

ларда кенг қамровли ишларни амалга ошира-
миз. Биринчидан, камбағалликни қисқартириш

борасида комплекс ёндашув ва ностандарт

усулларни жорий этамиз.

Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олишимиз

керак – камбағаллик масаласи кредит, ижти-

моий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал

бўлиб қолмайди.

Бунинг учун таълим, соғлиқни сақлаш,

касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва

йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс

муаммоларни ҳал этиб бориш керак». [1, 2-бет]

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик-

ни ривожлантириш қандай аҳволда эканлигини

аниқлаш учун аввало чорва моллари бош сони

билан таркибини аниқлаб олиш лозим. Чорва

маҳсулотининг ҳажми ҳам шунга боғлиқ. Чорва

моллари сонининг ҳаракатини кузатиш, умуман

сони ва таркибини белгилаш уларнинг хўжалик

категориялари, туманлар, вилоятлар бўйича

тақсимланиши, чорва молларини урчитиш, чор-

вачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсу-

лотларини тайёрлашни режалаштириш, молхо-

налар қуриш, ем-хашак базасини кенгайтириш,

ишчи кучи билан таъминлаш ва чорвачиликда-

ги иш жараёнларини механизациялаш ва авто-
матлаштириш соҳасида қатор тадбирларни ҳал

этиш учун ҳам зарурдир.

Жадвал маълумотлари таҳлил қилинган-

да, 2018 йилда 2016 йилга нисбатан Ўзбекистон

Республикасида йирик шохли қорамоллар бош

сони 632,7 минг бошга, яъни 5,2 фоизга, шундан

сигирлар 408,7 минг бошга, яъни 9,7 фоизга, қўй

ва эчкилар 1882,6 минг бошга, яъни 9,6 фоизга,

отлар 21060,0 минг бошга 9,5 фоизга, парранда-

лар 19337,1 минг бошга, яъни 28,8 фоизга ош-

ган. Аксинча, чўчқалар 26662 минг бошга, яъни

31,2 фоизга камайган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонининг ўзгариши

(минг бош)

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2018 йил 2016

йилга нисбатан

Минг

бош

Ўтган

йилнинг

мос даврига

нисбатан %

Минг

бош

Ўтган

йилнинг мос

даврига

нисбатан %

Минг

бош

Ўтган

йилнинг мос

даврига

нисбатан %

(+;-)

(%)

Йирик шохли қорамоллар

12181,4

104,6

12471,0

102,4

12814,1

102,8

632,7

105,2

шундан, сигирлар

4217,3

101,0

4336,5

102,8

4626,0

106,7

408,7

109,7

Қўй ва эчкилар

19697,9

103,0

20640,9

104,8

21580,5

104,6

1882,6

109,6

Чўчқалар, бош

85518

97,4

75255

88,0

58856

78,2

-26662,0

68,8

Отлар, бош

221410

102,1

230593

104,1

242470

105,2

21060,0

109,5

Паррандалар

67037,7

109,3

74870,1

111,7

86374,8

115,4

19337,1

128,8

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016-2018 йиллар бўйича статистик ахборотномаси

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Ўзбекистон чорвачилик секторида миллий

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш асоси

бўлган пахта ва буғдойга – қишлоқ хўжалиги

экинларининг асосий товарларига қўшимча ра-

вишда - ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари-

нинг 40 фоиздан ортиғини беради. Давлат ста-

тистика қўмитаси маълумотларига кўра, чорва-

чилик қишлоқ аҳолисининг муҳим даромад ман-

баи ва деҳқон хўжаликлари умумий даромади-

нинг 10 фоизга яқинини ташкил этади. Шунга

қарамай, Ўзбекистонда чорвачилик сектори тар-

кибининг ҳаддан зиёд номутаносиблиги кўзга

ташланади: бутун чорва ва соғин сигирлар май-

да деҳқон хўжаликларида жамланган – бунда

битта қишлоқ оиласига 1 ёки 2 та сигир тўғри

келади.

Ем-хашак билан боғлиқ вазият ҳам муҳим

аҳамиятга эга: деҳқонлар сотиб олишга қодир

озуқанинг паст сифати сут соғиб олиш ҳажмини

яхшилаш йўлида жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Шу боисдан мазкур тадқиқотнинг ҳукуматга қа-

ратилган асосий тавсияси чорвачилик сектори

инфратузилмасини, шу жумладан, ем-хашак

сифатини яхшилаш, уларнинг тақсимланиши,

сунъий қочириш ва ҳайвонларнинг саломатли-

ги масалаларини қамраб олади. Ишлаб чиқа-

ришнинг жисмоний омиллари учун хизмат кўр-

сатиш пунктларининг ташкил этилиши етарли

эмас. Шу билан бирга, сут соғиш ҳажми ва даро-

мадларни ошириш мақсадида деҳқонларни му-

каммалроқ амалиётга ўргатиш ва уни қабул қи-

лишга рағбатлантириш билан шуғулланувчи

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

234

илғор билим ва тажрибани оммалаштириш бў-

йича хизматлар ходимлари ва мутахасисларини

тайёрлаш ва сафарбар этиш лозим. Икки кенг

тарқалган тармоқни – хизмат кўрсатиш стан-

циялари ва илғор билим ҳамда тажрибани

оммалаштириш марказларини бир пайтда таш-

кил этиш яқин келажакда ижобий самарага эри-

шиш учун энг қисқа муддатларда амалга ошири-

лиши лозим. Узоқ муддатли режалар ва чора-

тадбирлар чорвачилик секторидаги номуттано-

сибликларни тўғрилаш орқали ишлаб чиқариш

ва маркетингнинг умумий самарадорлигини

оширишга қаратилиши лозим. Умуман, чорвачи-

лик фермаларини, яъни 50-100 бош сигирга эга
фермерларни ташкил этиш ғояси шуни кўзда

тутади, улар битта сигирга эга деҳқонларга

нисбатан чорвачилик маҳсулотларини иқтисо-

дий жиҳатдан юқорироқ самара билан етишти-

риш ва сотиш имкониятига эга бўлади. Барча

деҳқон хўжаликлари ҳам шу йўл билан ривож-

ланиши қийин, аммо кўпчилик бундай янада

самарали чора-тадбирлардан фойдаланиб, ўз

фаровонлигини ошириши мумкин. Бундай чора-

тадбирлар ем-хашак етиштиришни кўпайти-

риш, бунинг учун эса экин майдонларини кен-

гайтириш, айни пайтда озуқа экинлари ҳосил-

дорлигини оширишни тақозо этади. Харидлар

бўйича давлат шартномалари фермерлар дав-

латга ушбу мақсадда ажратиладиган экин май-

донлари ҳажми кўрсатилмагани ҳолда, сотиши

лозим бўлган пахта ва буғдой миқдорини кўзда

тутиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек: - «Тармоқдаги

ҳозирги ўсиш суръатлари бизни мутлақо қониқ-

тирмайди. Бу борада бозор механизмларини

кенг жорий этиб, фермер ва деҳқонлар манфаат-

дорлигини оширмас эканмиз, биз кутган сези-

ларли ўзгариш бўлмайди. Шу боис, пахта ва ғал-

ла етиштиришга давлат буюртмасини бекор

қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари

асосида харид қилиш тизимига босқичма-бос-

қич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва

деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин

бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат

кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгар-

майди.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармасини ислоҳ қилиб,

аграр соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам арзон

кредитлар ажратиш йўлга қўйилади»[2, 4-бет]

Бугунги кунда мамлакатимизда камбағал

аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли

таъминлаши керак. Ушбу вазифа бўйича хал-

қаро экспертлар билан чуқур таҳлил асосидаги

ҳисоб-китоблар олиб бормоқда.

2021 йил 1 мартдан бошлаб, республика-

миз аҳолисининг минимал истеъмол харажатла-

ри эълон қилиниб борилади.

Шунингдек, камбағалликдан чиқиб ке-

тишнинг энг муҳим шарти кишининг интилиши

аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши ҳисоблана-

ди. Шу сабабли, давлатимиз томонидан 2021

йилда маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқи-

тиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил

этиш вазифаси мақсад қилиб қўйилган.

Шу сабабли, касб-ҳунарга ўқитилган ҳар

бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион

сўмгача субсидия берилиши, бюджетдан 100

миллиард сўм ажратилиши, ўқув курсларини
тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган

фуқароларга ускуналар харид қилиш учун 7

миллион сўмгача субсидиялар берилиши назар-

да тутилган.

Республикамиз вилоятларининг ҳар бир

туманининг имкониятидан келиб чиқиб, деҳ-

қончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10

сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажрати-

лиши белгилаб қўйилди.

“Пандемия шароитида ўз ишини йўқотган

аҳолини камбағалликка тушиб қолишига йўл

қўймаслигимиз керак. Шунинг учун келгуси

йилдан бошлаб янгича тизим жорий этилади.

Унга кўра, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 ба-

робар (223 минг сўмдан 680 минг сўмга) оши-

рилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган

эски бюрократик тартиб бекор қилинади.

Камбағалликни қисқартириш борасида

ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш,

амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат

қилиш Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий

Кенгашларнинг диққат марказида бўлиши ло-

зим. Умуман, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими

бир ой муддатда ўз ҳудудида камбағалликни

қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб

чиқиб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда маҳал-

лий Кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воси-

талари орқали халққа ҳисобот бериб бориши за-

рур. Бу масала барча раҳбарларнинг биринчи

даражали вазифаси ва иш самарасини баҳолай-

диган асосий мезонга айланиши керак” [1,2-

бет].

Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш

фондлари, шу жумладан, техник ресурслар би-

лан таъминланиш даражасининг юқори дара-

жага кўтаришни ҳисобга олиб, бу соҳада иқтисо-

дий муносабатларни янада такомиллаштириш

зарурияти туғилади. Чунки, дастлабки ташкил
этилган кўпчилик фермер хўжаликларида чор-

вачилик маҳсулотларини етиштириш жараёнла-

рини, айниқса қўл кучи воситаларида бажари-

лаётган жараёнларни механизациялаштириш

долзарб масалалардан биридир.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

235

2 -жадвал

Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фермер хўжаликларида гўшт (тирик вазнда)

етиштириш динамикасининг ўзгариши

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2018 йил 2016

йилга нисбатан

тонна

Ўтган йилнинг

мос даврига

нисбатан %

тонна

Ўтган йилнинг

мос даврига

нисбатан %

тонна

Ўтган йилнинг

мос даврига

нисбатан %

(+;-)

(%)

Ўзбекистон Республикаси

62156

106,6

69302

111,5

109487

158,0

47331

176,1

Қорақалпоғистон Республикаси

2009

107,2

2378

118,4

2775

116,7

766

138,1

вилоятлар:

Андижон

4256

107,6

4897

115,1

9807

200,3

5551

230,4

Бухоро

5651

110,5

5955

105,4

7079

118,9

1428

125,3

Жиззах

1295

106,8

1341

103,6

2411

179,8

1116

186,2

Қашқадарё

4120

110,2

4707

114,2

5704

121,2

1584

138,4

Навоий

3193

111,1

4782

149,8

5792

121,1

2599

181,4

Наманган

3360

107,5

2674

79,6

4675

174,8

1315

139,1

Самарқанд

8605

104,9

16817

195,4

42259

251,3

33654

491,1

Сурхондарё

7450

99,1

6984

93,7

7238

103,6

-212

97,2

Сирдарё

1596

110,7

1037

65,0

1434

138,3

-162

89,8

Тошкент

10551

106,1

9144

86,7

10784

117,9

233

102,2

Фарғона

5780

109,2

3689

63,8

5315

144,1

-465

92,0

Хоразм

4290

106,7

4897

114,1

4214

86,1

-76

98,2

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016-2018 йиллар бўйича статистик ахборотномаси

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

2-жадвал маълумотларидан кўриниб ту-

рибдики, республика чорвачилик фермер хўжа-

ликларида гўшт (тирик вазнда) етиштириш ди-

намикасининг ўзгариши 2018 йилда 2016 йилга

нисбатан 47331

тоннага, яъни 76,1 фоизга ош-

ган.

Фермерларга экинлар таркибини муста-

қил тартибга солиш имконияти берилса, уларда

ўзларига берилган ер майдонларини давлат

харидлари учун мўлжалланган экинларни ва

озуқа экинларини етиштиришни оптималлаш-

тиришга рағбат янада кучаяди. Оқибатда катта

ер майдонларидан маккажўхори ва беда каби

озиқа экинларини етиштириш мақсадида фой-

даланиш имконияти кенгаяди. Тадқиқотимиз-

дан маълум бўлдики, озиқа экинлари учун қў-

шимча ер майдонларини ажратиш хўжаликлар

даромадини кўпайтиради ва қишлоқ аҳолиси
фаровонлигини янада оширишга хизмат қи-

лади.

Ўзбекистон Республикаси бўйича барча

тоифадаги хўжаликларда чорвачилик маҳсулот-

лари ўзгариш динамикасини таҳлил қилгани-

мизда, 2019 йил 2010 йилга 1012,20 минг тон-

нага, 69,3 фоизга, сут етиштириш 4545, 3 минг

тонна, 73,7 фоизга, тухум 4710, 0 млн донага, 2,5

мартага, асал 9829,8 тонна, 4 мартага, қирқиб

олинган 8605,0 тоннага, 32,5 фоизга, олинган

қоракўл 215,8 минг тонна 23,1 фоизга ошган,

пилла 3777,7 минг тоннага, 15 фоизга камайган

(3-жадвал).

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик

тармоғини жадал ривожлантириш аҳолини

озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,

айниқса, қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини

яхшилашда ва камбағалликни қисқартиришда

муҳим ўрин эгаллайди.

Шу сабабли, республикамиз ҳудудларида-

ги чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи

корхоналарни қўллаб-қувватлаш, озуқа базаси-

ни кўпайтириш, наслчиликни яхшилаш, сунъий

уруғлантиришни ривожлантириш ва наслчилик

хўжаликларининг моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш

борасида

чора-тадбирларни

амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

2020-2022 йилларда хорижий давлатлар-

дан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва

эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда рес-

публика наслдор қорамолларни етиштирадиган

наслчилик хўжаликларига субсидия бериш

тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2020 й.

280-сон қарорига 1-илова) 2020-2022 йилларда

хорижий давлатлардан импорт қилинган насл-

дор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хў-

жаликларга ҳамда республикада наслдор қора-
молларни етиштирадиган наслчилик хўжалик-

ларига субсидия бериш тартибини белгилайди.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжа-

ликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда

субсидия ажратилади: республикадаги наслчи-

лик хўжаликларида етиштириб сотилган насл-

дор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион

сўм; хорижий давлатлардан импорт қилинган

наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 милн.

сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига

400 минг сўм.

Ўзбекистон Республкаси Президентининг

02.09.2020 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 12.05.2020 й. 280-сон “Чорвачи-

лик тармоғига давлат томонидан субсидия

ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқу-

қий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қа-

рорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

236

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси бўйича барча тоифадаги хўжаликларда чорвачилик

маҳсулотлари ўзгариш динамикаси

Маҳсулот тури

Йиллар

2019 йил

2010 йилга

нисбатан

Ўлчов

бирлиги

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

(+;-)

%

1.

Гўшт (тирик вазнда)

минг тонна 1 461,40 1 564,20

1 672,90 1 787,80 1 906,30

2 033,40 2 172,50 2 286,80

2 430,50

2 473,60 1 012,20 169,3

шу жумладан:

х

1.1.

йирик шохли
қорамоллар, тирик
вазнда

минг тонна 1 115,60 1 192,00

1 264,60 1 340,10 1 427,40

1 517,10 1 616,40 1 682,50

1 829,50

1 869,50

753,90

167,6

1.2.

қўйлар ва ечкилар,
тирик вазнда

минг тонна

270,4

288,6

314

343,3

363,6

386,8

415,9

431

409,4

381,5

111,10

141,1

1.3. чўчқалар, тирик вазнда минг тонна

23,6

20,8

21,6

23,3

21,6

22,5

23,8

23,9

3,6

3,8

-19,80

16,1

1.4.

паррандалар, тирик

вазнда

минг тонна

42,9

51,5

60,5

66,9

79,4

90,7

99,7

133,5

173

205,2

162,30

478,3

1.5.

бошқа турдаги моллар
(отлар, туялар, қуёнлар
ва бошқалар)

минг тонна

8,9

11,3

12,2

14,2

14,3

16,3

16,7

15,9

15

13,6

4,70

152,8

2.

Сут

минг тонна 6 169,00 6 766,20

7 310,90 7 885,50 8 431,60

9 027,80 9 703,40 10 047,90 10 466,40 10 714,30 4 545,30 173,7

2.1. шундан: сигир сути

минг тонна 6 133,80 6 737,30

7 240,20 7 845,40 8 404,30

8 994,80 9 663,20 10 005,50 10 415,70 10 662,30 4 528,50 173,8

3.

Тухум

млн. дона

3 061,20 3 441,70

3 873,70 4 388,10 4 950,00

5 535,40 6 152,50 6 332,70

7 459,30

7 771,20 4 710,00 253,9

3.1. шундан: товуқ тухуми

млн. дона

3 009,00 3 393,10

3 846,70 4 330,10 4 929,90

5 514,90 6 126,30 6 299,70

7 425,60

7 723,70 4 714,70 256,7

4.

Асал

тонна

3 171,90 3 795,10

4 887,50 7 196,00 8 750,70

10 157,00 12 050,00 11 737,60 12 578,40 13 001,70 9 829,80 409,9

5.

Қирқиб олинган жун

тонна

26 510,00 28 687,00 31 069,00 32 448,00 34 403,00 36 029,00 37 103,00 36 360,00 34 615,00 35 115,00 8 605,00 132,5

6.

Олинган қоракўл
терилар

минг дона

934,9

1 022,30

1 116,90 1 062,10 1 061,30

1 032,00 1 055,40 1 075,10

1 085,20

1 150,70

215,80

123,1

7.

Пилла

тонна

25 151,80 24 666,90 25 011,70 25 445,30 26 115,80 26 293,00 26 355,60 12 480,30 17 912,30 21 374,10 -3 777,70 85,0

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2010 – 2019 йиллар бўйича статистик ахборотномаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

237

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан

қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбир-

лари тўғрисида” 2020 йил 29 январдаги ПК-

4576-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳка-

маси қарор қилади:

“Ҳужжат билан 2021-2023 йилларда чор-

вачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик-

ларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга

ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга

сотилган "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли

эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тар-

тиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Субсидия юридик шахсларга "меринос"

зотли қўй ҳамда "ангор" зотли эчкилардан қир-

қиб олиниб, гилам тўқиш учун ҳунармандлар ва

ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм

жун учун қўй ва эчкиларни парвариш қилиш

харажатларининг бир қисмини қоплашга 2000

сўмдан ажратилади.

Субсидия олиш учун ариза ва зарур ҳуж-

жатлар билан чорвачиликни самарали ривож-

лантиришни қўллаб-қувватлаш учун ташкил

этилган туман комиссиясига мурожаат қилиш

зарур. У 3 иш куни ичида субсиядия ажратиш

ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул

қилади.

- Вилоят комиссияси ҳар йили 5 майга

қадар келаси йил учун субсидия олувчилар

рўйхатини шакллантиради. Мазкур рўйхатлар

"Ўзбекчорванасл" агентлигига, шундан кейин

Давлат бюджетига киритилиши учун Молия

вазирлигига тақдим этилади.[3, 6-бет]

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 29.01.2020 йилдаги 280-сон “Чорвачилик

тармоғига давлат томонидан қўллаб-қувват-

лашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги Қарорида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик

субъектларига эквиваленти 20 млрд. сўмдан

ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар

учун – банклар томонидан белгиланган фоиз

ставкасининг 40 %гача, лекин 4 фоиз пунктидан

кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг

кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоп-

лаш учун компенсация тақдим этилади” – деб

таъкидлаб ўтилди (2, 4-бет).

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлан-

тириш давлат қўмитасининг 20.12.2019 й. 14-

сон “Қоракўлчилик субъектларига субсидия бе-

риш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 24.01.2020й.
3213 –сон билан рўйхатга олинган) Ушбу Низом

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон «Қоракўлчилик

тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тад-

бирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан қора-

кўлчилик субъектларига субсидия бериш тарти-

бини белгилайди. Мазкур Низом талаблари

2019-2023 йилларда қоракўл ва қоракўлча тери

етиштириб, экспортга сотадиган қоракўлчилик

субъектларига нисбатан татбиқ этилади. Субси-

дияларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга

оширилади. Қоракўл ва қоракўлча терини ўзида

етиштирмасдан аҳоли ва бошқа қоракўлчилик

субъектларидан харид қилган ёки қоракўл ва

қоракўлча терини экспортга йўналтирмаган қо-

ракўлчилик субъектларига субсидия ажратил-

майди. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб,

экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъект-

лари субсидия олувчилар ҳисобланади. Субси-

дия экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери

етиштириш учун сарфланган харажатларининг

бир қисмини қоплашга йўналтирилади[4,2-бет].

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси

(% ҳисобида)

Йиллар

Барча тоифадаги

хўжаликлар

Шу жумладан:

Фермер

хўжаликлари

Деҳқон (шахсий ёрдамчи)

хўжаликлари

Қишлоқ хўжалиги

фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

2010

106,9

108,6

106,7

110,7

2011

108,0

110,2

107,5

119,3

2012

107,4

110,6

107,3

107,2

2013

107,3

108,3

107,1

112,6

2014

106,7

108,4

106,6

108,7

2015

106,9

105,7

106,9

107,1

2016

107,0

106,2

107,0

108,5

2017

104,1

96,7

104,5

101,7

2018

105,7

137,5

104,0

118,9

2019

101,6

113,8

100,2

123,5

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2010 – 2019 йиллар бўйича статистик ахборотномаси

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Ўзбекистон Республикаси чорвачилик

маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикасини

таҳлил қилганимизда, жадвал маълумотлари

таҳлилидан кўриниб турибдики, барча тоифада-

ги хўжаликлар 2010 йилда 6,9 фоизга, фермер

хўжаликлари 8,6 фоизга, деҳқон (шахсий ёрдам-

чи) хўжаликлдари 6,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги

фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

238

10,7 фоизга ошган. 2019 йилга келиб барча тои-

фадаги хўжаликларида чорвачилик маҳсулотла-

ри ишлаб чиқариш динамикасига 1,6 фоизга,

фермер хўжаликлари 13,8 фоизга, қишлоқ хўжа-

лиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилот-

лар 23 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин

(4-жадвал).

Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётни

модернация қилиш шароитида Ўзбекистонда

фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотла-

ри етиштиришни ривожлантириш орқали кам-

бағалликни қисқартириш учун қуйидаги ишлар-

ни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоб-

лайман:

Биринчидан,

гўшт ва гўшт маҳсулотлари-

нинг амалдаги ишлов бериш жараёнларини та-

комиллаштириш зарур. Чунки, асбоблар ва тех-

нологик жараёнлар, гўшт ва сут маҳсулотлари-

ни сертификатлаштириш тизимини жорий

этиш ва ривожлантириш чорвачилик маҳсулот-

лари етиштиришни самарадорлигини оширади.

Иккинчидан,

амалдаги норматив ҳужжат-

ларни қайта ишлаб чиқиш керак. Бу эса тадбир-

корлик субъектларига гўшт-сут маҳсулотлари-

ни ишлаб чиқаришда озиқ-овқат қўшимчала-

рини ишлатишнинг янги технологияларини иш-

лаб чиқишда, сут маҳсулотларининг янги тур-

ларини (қатиқли, творогли маҳсулотлар, қай-

моқли пасталар, спредлар ва бошқалар) ишлаб

чиқишда, қадоқланган гўшт-сут маҳсулоти миқ-

дорининг мувофиқлиги, шунингдек, унинг па-

раметрларини амалдаги норматив ҳужжатлар

талабларига мувофиқлигини баҳолашда қулай-

лик яратади.

Учинчидан,

транспортда ташишнинг са-

нитария-гигиена шартларини ўз ичига олади-

ган, гўшт хом ашёсининг сифатини ошириш ти-

зимини ишлаб чиқиш лозим. Чунки, молни сў-

йишдан олдинги тайёргарлик ва сўйиш жараё-

нида санитария-гигиена қоидаларига риоя қи-

лиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан

ишлаб чиқарилаётган, сақланаётган ва сотила-

ётган гўшт-сут маҳсулотларининг сифати оши-

шига олиб келади.

Тўртинчидан,

фермер хўжаликларида

чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни жадал

ривожлантириш халқимизни арзон, сифатли

гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан

таъминлаш, қишлоқ жойларида истиқомат қи-

лаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш

ҳамда даромадларини кўпайишига замин ярата-

ди. Ўзбекистон аҳолисининг чорвачиликни ри-

вожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаб-

бусларини давлат томонидан қўллаб-қувват-

лаш, ушбу тармоқда илмий ёндашувлар ва

илғор замонавий технологияларни амалиётга

тадбиқ этиш, импорт ўрнини босувчи ва экс-

портбоп чорва маҳсулотларини етиштириш ва

қайта ишлашни рағбатлантириш, истиқболда

аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва камбағал-

ликни қисқартиришга олиб келади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//”Халқ сўзи” газетаси,

30 декабрь 2020 йил № 275–276 (7746–7747).

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //”Халқ сўзи” газетаси,

2020 йил 25 январь, № 19 (7521)

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2020 йилдаги 280-сон “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан

қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 й. 280-сон “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан

субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарори

5.

Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни. 2004 йил, 26 август (ўзгартириш ва қўшимчалар

билан)

6.

Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси».–Т.: «Ўзбекистон», 1998, 44-модда

7.

www.stat.uz

– Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси расмий сайти

ТУРЛИ ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИДА ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Кушаров Зохид Келдиёрович -

и.ф.н., доцент, Тошкент давлат аграр университети

Аннотация.

Ушбу мақолада пандемия шароитида турли хўжалик юритиш шаклларидаги қишлоқ хўжалиги

корхоналарида гўшт ишлаб чиқаришнинг истеъмол бозоридаги, ижтимоий ва давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг аҳамияти ёритилган.

Калит сўзлар:

технология, талаб ва таклиф, истеъмол, барқарор ўсиш, тадбиркорлик муҳити, инвестиция,

хусусийлаштириш, наслдор қорамол, физиологик меъёр, озуқа экинлари, ветеринария хизмати.

Аннотация.

В данной статье рассматривается значение мясного производства на потребительском рынке,

социальная и государственная поддержка сельскохозяйственных предприятий различных форм экономической
деятельности в условиях пандемий.

Ключевые слова:

технология, спрос и предложение, потребление, устойчивый рост, предпринимательская

среда, инвестиции, приватизация, племенной скот, физиологическая норма, кормовые культуры, ветеринарная
служба.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//"Хал^ сузи" газетаси, 30 декабрь 2020 йил № 275-276 (7746-7747).

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //"Халк, сузи" газетаси, 2020 йил 25 январь, №19 (7521)

Узбекистан Республикаси Президентининг 29.01.2020 йилдаги 280-сон "Чорвачилик тармогига давлат томонидан куллаб-кувватлашнинг фшимча чора-тадбирлари тугрисида”ги Карори

Узбекистан Республикаси Вазирлар Мацкамасининг 12.05.2020 й. 280-сон "Чорвачилик тармогига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматик-хукукуй здгжжатларни тасди^лаш тугрисида”ги Царори

Узбекистан Республикаси "Фермер хужалиги тугрисида'ги К^онуни. 2004 йил, 26 август (узгартириш ва ^ушимчалар билан)

Узбекистан Республикасининг «Ер кодекси».-Т.: «Узбекистан», 1998, 44-модда

www.stat.uz - Узбекистан Республикаси давлат статистика цумитаси расмий сайти

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов