Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
15
Саноат тармоғида ишлаб чиқаришни
диверсификациялаш ва технологик янгилаш
ҳамда инновацион ғоялар ва технологияларни
кенг жорий этиш натижасида, электр ускуна-
лар, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсу-
лотлар, автотранспорт воситалари, кимё маҳсу-
лотлари, машина ва ускуналар, фармацевтика
маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш
каби юқори ва ўрта технологик саноат тармоқ-
ларининг шаклланиши ва ривожланиши таъ-
минланди ва уларнинг улуши жами саноат
ишлаб чиқариш таркибида 19,1 %ни ташкил
этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Президенти-
мизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Инновацион ривожланиш вазир-
лигини ташкил этиш тўғрисида”ги қабул қил-
ган ПФ-5264-сон фармонлари илғор хорижий
тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқла-
ри, инновацион ғоялар, ишланмалар ва техно-
логиялар асосида иқтисодиётнинг барча тар-
моқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан
мамлакат саноатининг жадал инновацион ри-
вожланишига қўшимча туртки бўлади.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли Фармони. “Халқ сўзи”, 2017 йил 8
февраль.
2.
Ковалевская Н.Ю. (2015) Экономическая эффективность инвестиционных проектов: учеб. Пособие / Н.Ю.
Ковалевская. – Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2015 год, 16-стр. .
3.
Pedro Belli, Jock R. Anderson, Howard N.Barnum, John F. Dixon, Jee-Peng Tan. (2000) Economic analysis of
investment operations. The World Bank,Washington. D.C. p-99
4.
Мазур И.И., Шапиро В.Д., Ольдерогге Н.Г. (2004) Управление проектами: учебное пособие / Под общей
редакцией И.И. Мазура. 3-е изд., М.: Омега-Л.,
5.
Piturro M. (1999) “How midsize companies are buying ERP,” J. Accountancy, vol. 188, no. 3, pp. 41–48,
6.
Jessup L. and Valacich J (2000). Information Systems Today: Why is Matters Upper Saddle River, NJ: Prentice-Hall,
2006.;
7.
K. Kumar and J. V. Hillegersberg, “ERP experiences and evolution,” Commun. ACM, vol. 43, no. 4, pp. 23–26, 2000
ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВДА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВ
Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна -
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Божхона институти доценти, и.ф.ф.д.(PhD)
Аннотация:
Мақолада истеъмол товарлари хавфсизлиги контекстида бевосита ички бозорда озиқ-овқат
хавфсизлигининг моҳиятини очиб берувчи услубий ёндашувлар таҳлил қилинган. Озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлиги концепцияси иқтисодий мезонлар бўйича такомиллашти-рилган.
Калит сўзлар:
истеъмол товарлари хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат истеъмоли,
интеграцион жараёнлар, ташқи савдо сиёсати.
Аннотация:
В статье анализируются методологические подходы, обусловливающие значение
продовольственной безопасности в контексте безопасности потребительских товаров. Совершенствована
концепция продовольственной безопасности по экономическим критериям.
Ключевые
слова:
безопасность
потребительских
товаров,
продовольственная
безопасность,
продовольственная потребность, интеграционные процессы, политика внешней торговли.
Abstract:
The article analyzes methodological approaches that determine the importance of food security in the context
of consumer goods security. Improved food security concept by economic criteria.
Keywords:
consumer goods security, food security, food demand, integration processes, foreign trade policy.
Кириш.
Истеъмол товарлари хавфсизли-
гини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий вазият,
табиий-иқтисодий салоҳият, мамлакат ва ало-
ҳида минтақалар аҳолисининг тўлов қобилия-
ти, миллий бозорнинг импортга эҳтиёжманд-
лик даражаси каби бевосита таъсир этувчи
жараёнлар билан узвий боғлиқ. Истеъмол то-
варлари хавфсизлигини таъминлаш миллий
сиёсатда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиш
билан бирга иқтисодий ва ижтимоий барқарор-
лик ҳамда давлат мустақиллигининг асосий
шартларидан биридир. Бу борада “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-
лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи-
ча Ҳаракатлар стратегияси”нинг иқтисодиётни
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг
устувор йўналишларида мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
16
тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайти-
риш масаласи алоҳида устуворликка эга.
Шундан келиб чиқиб, истеъмол товарла-
ри хавфсизлиги контекстида бевосита ички
бозорда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масаласи долзарблигини намоён қилади. Озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш иқтисодий
хавфсизликнинг таъминлашнинг бир йўнали-
ши бўлиши билан бир қаторда, аҳоли даромад-
ларини ошириш билан боғлиқ бўлган макро-
иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади.
Шунинг учун муаммолар ечимини ишлаб чи-
қишда бозор механизмлари билан биргаликда
давлат назоратини ҳам эътиборга олиш зарур.
Адабиётлар шарҳи.
Илмий адабиётлар-
ни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, бу-
гунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги тушунча-
сининг ягона таърифи мавжуд эмас ва тадқи-
қотларда «озиқ-овқат муаммоси», «озиқ-овқат
таъминоти» каби иборалар учрайди. Шу жиҳат-
дан, озиқ-овқат хавфсизлиги концепцияси ҳо-
зиргача тўлиқ ёритиб берилмаган ҳамда уни
тушунтириш бўйича турлича ёндашувлар мав-
жуд.
К.В.Фролов, А.В.Гордеев, О.А.Масленнико-
ва ва бошқа тадқиқотчилар томонидан озиқ-
овқат хавфсизлигига берилган таърифда мам-
лакат фуқароларини ҳаётий зарур ва фойдали
озуқа маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини
керакли ҳажм ва ассортиментда ўз манбалари
орқали таъминлашидир деган фикр мужассам-
лашган [1].
А.А. Анфиногентова, О.В. Ермолаева,
Н.А.Киреева ва бошқалар ўз тадқиқотларида
озиқ-овқат хавфсизлигини аниқлаш мумкин
бўлган қуйидаги 3 та иерархик даражага эъти-
бор қаратади [2]:
- глобал озиқ-овқат хавфсизлиги аҳоли
жон бошига тўғри келадиган буғдой захираси
ва уни ишлаб чиқариш ҳажми билан изоҳла-
нади;
- давлат даражасидаги озиқ-овқат хавф-
сизлиги миллий озиқ-овқат маҳсулотлари иш-
лаб чиқаришнинг импортга нисбати, озуқа
маҳсулотлари истеъмолида импортнинг улуши,
аҳоли жон бошига тўғри келадиган минимал
даромад ва озиқ-овқат маҳсулотлари баҳолари-
даги ўзгаришлар билан аниқланади;
- минтақавий озиқ-овқат хавфсизлиги
аҳоли даромадлари ва озиқ-овқат истеъмоли
ҳажми ҳақидаги маълумотлар орқали ўлчанади.
Кўплаб тадқиқотчилар давлатнинг озиқ-
овқат мустақиллиги аҳоли истеъмолининг
умумий ҳажмида миллий ишлаб чиқаришнинг
ҳиссаси 80 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина
таъминланади, деб ҳисоблайдилар [3].
И.Ю.Ленчевский ўз тадқиқотларида мин-
тақавий озиқ-овқат хавфсизлиги минтақавий
даражада ҳал қилинадиган вазифаларга, мин-
тақанинг қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсу-
лотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд сало-
ҳияти ва имкониятларига, озиқ-овқат маҳсу-
лотлари билан ўзини-ўзи таъминлаш ва им-
портга эҳтиёжмандликни камайтиришга боғ-
лиқдир деган фикрларни илгари сурган [4].
Ўзбекистонлик олим Ҳ.П.Абулқосимов ва
Б.Э.Мамарахимовнинг тадқиқотларида, озиқ-
овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини озиқ-
овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи, мустақил
таъминлашга қодирлигини ифодалайди [5, 6].
Д.Н.Саидова фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги
мамлакат аҳолисининг асосий озиқ-овқат маҳ-
сулотлари билан етарли даражада ички имко-
ниятлардан фойдаланган ҳолда таъминлани-
шини, импортга боғлиқликни минимум дара-
жасига эришишни ифодалайди [7].
Ф.М.Фазилов олиб борган тадқиқотлар
шуни кўрсатадики, Ўзбекистон озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашда экспортга йўнал-
тирилган ҳамда импорт ўрнини босишга қара-
тилган стратегияларнинг уйғунлаштирилган
ҳолда олиб борилиши, мамлакат аҳолиси
истеъмол даражасига ижобий таъсир кўрсатади
ва натижада озиқ-овқат хавфсизлигини узлук-
сиз таъминлайди [8].
Мавжуд қарашларнинг назарий таҳлили
иқтисодиётнинг бугунги кундаги ривожланиш
даражасида озиқ-овқат хавфсизлигига икки хил
ёндашиш мумкинлигини кўрсатади. Биринчи
ёндашувда аҳоли ҳаёт фаолияти учун озиқ-
овқатнинг зарур миқдор ва сифатда, кафолат-
ланган ҳолда таъминлаш зарурлигига аҳамият
берилади. Иккинчи ёндашувда ишлаб чиқариш
тармоқларини қўллаб-қувватлашга, озиқ-овқат
турлари импортига бож ва квоталар жорий
этишга эътибор қаратилади.
Таҳлил ва натижалар.
Озиқ-овқат маҳсу-
лотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда
глобаллашув даражасининг таъсири янги наза-
рияларни вужудга келтирмоқда ва «озиқ-овқат
хавфсизлиги» тушунчаси ўзгариб бормоқда. Бу
эса, мамлакатлар ривожланишнинг барча бос-
қичларида кўп қиррали муаммо ҳисобланиши
ва унинг мазмунини доимий тўлдириш ва мо-
дификация қилиш зарурати борлигини бил-
диради.
Бирлашган миллатлар ташкилоти (ке-
йинги ўринларда БМТ) ҳузурида Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги ташкилоти (кейинги ўрин-
ларда ФАО)нинг ташкил этилиши билан дунё
аҳолисининг озиқ-овқат танқислиги масаласи-
га алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, БМТ ташаббуси билан 1996 йилда
“Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги Рим дек-
ларацияси” ҳамда БМТнинг 2000 йилда “Минг
йиллик декларацияси” қабул қилиниб, унга
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
17
кўра, тўйиб овқатланмайдиган жаҳон аҳолиси
сонини 2015 йилга бориб икки баробарга қис-
қартириш назарда тутилган эди. ФАОнинг
статистик маълумотларига кўра, истиқболни
ўйлаб қилинган чора-тадбирлар натижасида,
тўйиб овқатланмаётган жаҳон аҳолиси 1991
йилда 1010,7 млн. кишини ташкил қилган бўл-
са, 2000 йилда 924,3 млн., 2010 йилда 838 млн.
ва 2015 йилда эса 792,5 млн.кишини ташкил
этган.
Бу борада Ўзбекистон Республикасида
ҳам аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин-
лаш билан боғлиқ иқтисодий ислоҳотларни
самарали олиб борилаётганлиги боис, Econo-
mist Intelligence Unit компанияси томонидан
ҳар йили ўтказиладиган “дунё давлатларининг
озиқ-овқат хавфсизлиги” ҳалқаро рейтингида
Ўзбекистоннинг ўрни йилдан-йилга юқорилаб
бораётганлигини кўрсатмоқда. Ушбу индекс
учта асосий компонент орқали аниқланади: 1)
озиқ-овқат
маҳсулотларининг
истеъмолда
етарлилик даражаси; 2) озиқ-овқат маҳсулотла-
рининг мавжудлиги даражаси; 3) озиқ-овқат
маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги да-
ражаси.
1-жадвал
2019 йил якунларига кўра рейтингнинг биринчи ўнталигида қуйидаги
мамлакатлар жой олган
Рейтинг
Мамлакат
Якуний
баҳо
Етарлилик
даражаси
Мавжудлик
даражаси
Сифат ва
хавфсизлик
даражаси
1
Сингапур
87,4
95,4
83,0
79,4
2
Ирландия
84,0
90,5
76,8
87,7
3
АҚШ
83,7
87,7
78,3
89,1
4
Швейцария
83,1
83,8
84,3
78,2
5
Финляндия
82,9
84,1
78,6
91,8
6
Норвегия
82,9
81,9
81,0
90,5
7
Швеция
82,7
85,0
78,1
89,4
8
Канада
82,4
83,3
80,0
86,7
9
Нидерландия
82,0
85,6
76,2
88,9
10
Австрия
81,7
85,4
78,6
81,1
Манба:
Economist Intelligence Unit компаниясининг 2019 йил учун чоп этилган рейтинги
(https://gtmarket.ru/ratings/global-food-security-index/info)
Ўзбекистон 2019 йилда ушбу рейтингда
дунё мамлакатлари орасида 71 ўринни эгаллаб,
2018 йилга нисбатан 9 та позицияга кўтарил-
ган. 2019 йилда Марказий Осиё давлатлари
орасида Қозоғистон (48 ўрин) ва Тожикистон
(93 ўрин) ҳам ўз кўрсаткичларини яхшилаган.
Бундан ташқари, республика озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашни тартибга солиш
бўйича бугунги кунга келиб ўндан ортиқ меъё-
рий-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Жум-
ладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2011 йил 4 мартдаги “Истеъмол товар-
лари импортини бож-тарифлари орқали тар-
тибга солишни такомиллаштиришнинг қў-
шимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1496-
сон ҳамда 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат
товарлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш
ва ички бозорни тўлдиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ-1047-сон
Қарорларини кўрсатиш мумкин.
Миллий мақсадлар нуқтаи-назаридан
Ўзбекистон Республикасида 1997 йил 30 ав-
густда қабул қилинган ва 2019 йил 29 август-
даги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган
Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат
маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғри-
сида»ги
қонуни,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015
йил 29 августда қабул қилинган «2015-2020
йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳо-
лисининг соғлом овқатланишини таъминлаш
Концепциясини ва чора-тадбирлар комплек-
сини тасдиқлаш тўғрисида» қарори мазкур
масалага принципиал миллий ёндашувнинг
моҳиятини кўрсатиб бера олади.
Бугунги кунда республика аҳолисининг
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бож-
тариф орқали тартибга солиш билан боғлиқ
бир-қанча муаммолар сақланиб қолмоқда. Шу-
лардан бири республикага импорт қилинаётган
озиқ-овқат товарлари таркибида сифатсиз маҳ-
сулотларнинг кириб келаётганлигини (жумла-
дан, энергетик ичимликлар, таркибида кимё-
вий зарарли моддаларнинг миқдори бўлган
маҳсулотлар ва б.) таъкидлаш мумкин.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда
ҳалқаро рейтингларда юқори натижаларга
эришаётган Германия Федерацияси тажрибаси
ўрганилганда, ушбу давлат ўзининг озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашда асосий эътибори-
ни истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш,
озиқ-овқат маҳсулотларининг экологик хавф-
сизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитни ҳимоя
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
18
қилишга қаратган. Шунингдек, аҳолини сифат-
ли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
мақсадида, Германия БМТнинг ФАО ташкилоти,
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан
ҳамкорликни йўлга қўйган, бундан ташқари,
Германия ҳудудида эко-корхоналар ташкил
қилинган.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридаги фикр-
лардан келиб чиқиб, шуни алоҳида таъкидлаш
зарурки, жамият глобал хавфсизлик тушунча-
сини ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча йў-
налишларида ҳис қилмоқда. Бунда аҳолини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ма-
саласи алоҳида ўрин эгаллаб, замонавий иқти-
содиётда «озиқ-овқат хавфсизлиги» тушунчаси
кенг қўлланилмоқда. Амалга оширилган тадқи-
қот натижаларини умумлаштириш қуйидаги
назарий хулосаларни ишлаб чиқиш имконини
беради:
- ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг
барча босқичларида истеъмол товарлари (озиқ-
овқат ва ноозиқ-овқат) хавфсизлигини таъмин-
лаш муаммоси доимий тарзда юзага келади;
- табиий, ижтимоий-иқтисодий ва бир
қатор сабабларга кўра озиқ-овқат маҳсулот-
лари ишлаб чиқариш ва унинг импортида
доимий ўзгаришлар содир бўлади.
Ўтказилган тадқиқот натижалари доира-
сида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:
- миллий бозор яхлитлигини таъминлаш,
дунё иқтисодиётида ўзаро интеграцион жа-
раёнларни чуқурлаштириш;
- озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида
ишлаб чиқариш тармоқларини ривожланти-
риш, миллий маҳсулотларнинг импорт товар-
ларга нисбатан ҳам нарх, ҳам сифат устунлик-
ларини сақлаб қолиш;
- аҳолининг бирламчи эҳтиёжидаги озиқ-
овқат товарларига нисбатан қўйилаётган бож
ставкаларини аҳолининг тўлов қобилиятини
ҳисобга олган ҳолда белгилаш;
- аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашда импорт қилинаётган маҳсулот-
ларнинг сифат даражасига эътибор қаратиш,
бунда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир қи-
ладиган товарларга нисбатан божхона тўловла-
ри ставкасини ошириш ёки импортни чеклаш
(квоталаш) ҳамда Германия тажрибасидан ке-
либ чиқиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
қилишга бўлган эътиборни янада кучайтириш;
- аҳоли истеъмол харажатлари таркибида
озиқ-овқат маҳсулотларининг оптимал улуши-
ни таъминлаш, бу борада нархларнинг турли
омиллар таъсирида кескин тебранишига йўл
қўймаслик;
- ташқи савдо сиёсатида, жумладан, озиқ-
овқат маҳсулотлари экспорт ва импорти ҳажм-
лари ўртасида ижобий балансни таъминлаш.
Бу, ўз навбатида, ноқулай бозор коньюнктураси
шароитида мамлакат ўзининг миллий озиқ-
овқат хавфсизлиги салоҳиятини сақлаб қолиш
имкониятига эга бўлади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки,
дунё аҳолисининг ўсиб бориш тенденцияси
кузатилаётган бир пайтда, озиқ-овқат хавфсиз-
лигини таъминлаш бўйича ҳалқаро ташкилот-
лар ҳамда давлатлартомонидан олиб борилаёт-
ган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини
бермоқда. Келгусида бу борадаги чора-тадбир-
ларни амалга оширишни давом эттириш аҳо-
лининг барча қатламларини сифатли, арзон ва
етарли даражада озиқ-овқат товарлари билан
таъминлаш имконини беради.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Безопасность России. Раздел II. / Фролов К.В., Гордеев А.В., Масленникова О.А. и др. – М.: Знание, 2001. - С.101.
2.
Продовольственная безопасность России: проблемы и перспективы/ Анфиногентова А.А., Ермолаева О.В.,
Киреева Н.А. и др.; под ред. Анфиногентовой А.А. – Саратов: Издательство Саратовского государственного аграрного
университета, 2004. – С.14.
3.
Кудряшова А.А., Преснякова О.П. Продовольственная безопасность: показатели, критерии, категории и
масштабы. // Ж. Пищевая промышленность. – М.: 2007. № 8. - С.18-21.
4.
Ленчевский И.Ю. О некоторых аспектах продовольственной безопасности // Ж. Достижение науки и техники
АПК. – М. 2003. №1.- С.6-9.
5.
Абулқосимов Ҳ.П., Расулов Т.С. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўллари. –Т.: Фан ва
технология, 2015. Б.16.
6.
Мамарахимов Б.Э. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва саноатини ривожлантириш//
Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали, № 5, сентябрь-октябрь, 2016 й.
http://www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/B_Mamaraximov.pdf
7.
Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. Аграр сиѐсат ва озиқ-овқат хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. - Т.: ЎзР
Фанлар Академияси асосий кутубхонаси, 2016. – Б. 50.
8.
Фазилов Ф.М. Жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви шароитида Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш: Иқтисод фан. ном. дис. ... автореф.-Т.: ЖИДУ, 2008. – Б.19.
9.
https://gtmarket.ru/ratings/global-food
-security-index/info.
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ