Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
253
миллаштириб, кенгайтириб ва ривожлантириб
борилиши талаб этилади. Асосий тушунчалар,
таърифлар ва ҳисоб-китоблар ҳам хорижий дав-
латлар тажрибалари билан қиёслаб ўрганиб
чиқилади ва такомиллаштирилади. Шунингдек,
маълумотлар манбалари доимий равишда
яxшиланади ва таснифлар вақти-вақти билан
янги пайдо бўлаётган тармоқлар ҳамда хизмат-
ларга мослаштириб борилади.
Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз ста-
тистика амалиётида шакллантирилиб келина-
ётган туризм ёрдамчи ҳисоби жадвалларини
ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби-
ни нуфузли халқаро ташкилотлар тавсиялари ва
Канада статистикаси тажрибасидан келиб чиқ-
қан ҳолда, қуйидагича такомиллаштириш мақ-
садга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
туризм статистикаси кўрсаткичлари қам-
рови ва сифатини такомиллаштириш ва халқаро
андозаларга мувофиқлигини таъминлаш бора-
сида тизимли тадқиқотлар олиб бориш;
мамлакатимизда туризм статистикаси
кўрсаткичларини шакллантириш методология-
си ва амалиётини ТЁҲ бўйича халқаро тавсия-
ларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;
миллий статистика амалиётида ТЁҲнинг
маълумотлар манбаларини такомиллаштириш
юзасидан тегишли кузатув шакллари ва анке-
таларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,
шунингдек, зарурий ҳолларда махсус кузатув-
лар ўтказиш бўйича Канада тажрибасини ама-
лиётга жорий этиш;
ТЁҲдаги товарлар ва хизматлар рўйxати-
ни инвентаризация қилиш ва Канада тажрибаси
асосида миллий ҳисоблар тизимининг “Ресурс-
лар ва ишлатилиш” жадвалларига мувофиқли-
гини таъминлаш;
ҳудудлар кесимида туризм статистикаси-
ни шакллантириш бўйича Канада тажрибасини
чуқур ўрганиш ва миллий статистика амалиёти-
га жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чи-
қиш;
туризм тармоқларида норасмий ва яши-
рин ҳолда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш
(хизмат кўрсатиш) фаолияти билан шуғулла-
нувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолияти-
ни статистик баҳолаш орқали макроиқтисодий
кўрсаткичлар қамрови ва сифатини такомил-
лаштириш.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлдаги 549-сонли “Туризм тўғрисидаги” Қонуни.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 41-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантириш бўйича услубий низом”, (www. https://lib.stat.uz).
3. UNWTO
World
Tourism
Barometer // Volume
15,
Advance
Release
January
2017
http://ec.europa.eu/eurostat/cache/metadata/en/tour_occ_esms.htm.
4. Вспомогательный счет туризма: рекомендуемая методологическая основа, 2008 год (Люксембург, Мадрид, Нью-Йорк,
Париж, 2010, (www. https://unstats.un.org)).
5. Methodological manual for tourism statistics (Version 3.1) (Luxembourg: Publications Office of the European Union, 201, 2014, (www.
https://ec.europa.eu/eurostat)).
6. Canadian Tourism Satellite Account Handbook (Ottawa December 2007).
7. “The Provincial and Territorial Tourism Satellite Accounts for Canada, 1996”, National Income and ExpenditureAccounts (technical
series April 2002).
8. A Feasibility study for compiling a Tourism satellite account for the UK (London, 1998).
ПАНДЕМИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Мўминов Холмурод Исроилович -
Бухоро давлат университети иқтисодиёт
кафедраси доценти, и.ф.н., мустақил тадқиқотчи
Абдуллаева Ҳилола Нутфуллоевна -
Бухоро давлат университети магистратура талабаси
Аннотация:
Мақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолатига, пандемия шароитида
иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган. Вақтли қаторлар ҳамда омилли моделлар
асосида коронавирус пандемияси кўламининг ўзгариши ва унинг иқтисодиётга таъсири ўрганилган. Ўзбекистон
Республикаси туризмидаги талаб миқдорининг йиллар бўйича ўзгаришининг модели ва хорижий туристлар сонига
пандемия таъсири кўрсатилган.
Таянч сўзлар:
иқтисодий ўсиш, коронавирус пандемияси, туризмдаги талаб, модел, корреляция, вақтли
қаторлар, регрессион таҳлил, детерминация коэффциенти, савдо ҳажми, хизматлар ҳажми.
Аннотация:
Статья посвящена состоянию пандемии коронавируса в Узбекистане, моделированию и
прогнозированию экономического роста в условиях пандемии. Изменение масштабов пандемии коронавируса и ее
влияние на экономику изучались на основе временных рядов и факторных моделей. Показаны модель изменения спроса
на туризм в Республике Узбекистан по годам и влияние пандемии на количество иностранных туристов.
Ключевые слова:
экономический рост, пандемия коронавируса, модель, корреляция, регрессионный анализ,
временные ряды, регрессионный анализ, объем розничной торговли, объем услуг.
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
254
Abstract:
The article is devoted to the situation of the coronavirus pandemic in Uzbekistan, modeling and forecasting
economic growth in a period pandemic. The changes in the scale of the coronavirus pandemic and its impact to the economy
were studied on basis of the time series and factor models. The model of change in the demand for tourism in the Republic of
Uzbekistan over the years and the impact of the pandemic to the number of foreign tourists were shown.
Keywords:
economic growth, coronavirus pandemic, model, correlation, regression analysis, time series, regression
analysis, retail volume, services volume.
Кириш
.
Ўзбекистонга касалликнинг ки-
риб келиш хавфи юзага келган илк даврлардан
бошлаб, мамлакат ҳукумати томонидан аҳолини
касалликдан ҳимоялаш ва камбағал қатламни
ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирлари
пандемия таъсирининг камайиши ҳамда аҳоли
иқтисодий камбағаллашувини олдини олишга
шароит яратди.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиё-
евнинг 2020 йилнинг 28 майидаги “Коронави-
рус пандемиясининг салбий таъсирини камай-
тириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувват-
лашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тад-
бирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли фармони
ва 2020 йилнинг 19 июндаги “Туризм соҳасини
санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг ку-
чайтирилган режими талабларига қатъий риоя
қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4755-сонли
қарори туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган
туроператорлар ва турагентлар фаолиятини
иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мамла-
катда ички туризмни жонлантириш, жойлашти-
риш воситаларини сақлаш ва шарт-шароитла-
рини яхшилаб боришга ижобий таъсир қилди
[1,2].
Пандемия Ўзбекистон иқтисодиёти кўп-
лаб тармоқлари, айниқса, хизмат кўрсатиш ва бу
тармоқнинг таркибидаги туризм соҳаси ривож-
ланишида катта тўсиқ қўйди. Туризмнинг ижо-
бий таъсирларини ҳисобга олиб, мамлакатимиз-
да туризмнинг янада тараққий қилишига, соҳа-
нинг миллий иқтисодиётда эгаллаган даражаси-
ни оширишга ҳукумат томонидан катта эътибор
берилмоқда.
Сўнгги йиллар Ўзбекистон Республикаси-
да туризм соҳасида қонунчилик базасини,
транспорт, меҳмонхона, дам олиш ва спорт-соғ-
ломлаштириш, кўнгил очар масканлар, тарихий
обидалар ва маданий меърос объектлари
инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий
давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш,
виза олиш тартибини соддалаштириш, кадрлар
тайёрлаш, сайёҳлик инфратузилмаси объектла-
рини барпо этиш ишлари жадал бормоқда. Ту-
ризм соҳасидаги ислоҳотлар нақадар самарали
бўлмасин, коронавирус пандемиясининг салбий
таъсири туризм соҳаси тараққиётига юқори
даражада ўз ифодасини кўрсатди.
Туризм соҳасини ривожланиш тенденция-
ларини моделлаштириш, соҳа ривожига таъсир
қилувчи омиллар ва шарт-шароитларнинг таъ-
сир даражасини таҳлил қилиш ҳамда соҳанинг
яқин келажакда ривожланишини прогнозлаш
долзарб масала бўлиб, ишда пандемия даража-
си, пандемия ҳолатида мамлакатда иқтисодий
ўсиш ва туризмни ривожлантириш масалалари,
иқтисодий ўсиш ҳамда туризм ривожланиши-
нинг модели ва бу асосидаги прогнози ишлаб
чиқилган.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
.
Иқтисодий жараёнларни, хусусан, туризм соҳа-
сида талабни моделлаш ва прогнозлашнинг на-
зарий ва амалий жиҳатлари кўплаб хорижлик
иқтисодчи олимлар, жумладан, Аллен Л.Вебстер
[3], Ж.Р. Амаикуима, Л.И. Амакуима[4], Барбара
Илловский, Ди Анза Коллиг[5], Т. Чорн, Ч.
Чаинбунсри[6], Ч. Чаинбунсри, Прасерт Чаитип
[7], Дамодар Н. Гужарати[8], Франсиз Х. Диеболд
[9], Г. Каплан, Г.Л. Виоланте[10], Петревска
Биржана[11] кабилар томонидан ўрганилган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатла-
ри олимларидан: И.А. Башмаков [12], И.И. Ели-
сеева[13], И.А. Киселева [14], В.А. Май[15],
З.М. Мамаева[16], М.А. Морозов, Н.С. Морозова
[17] илмий ишларида ўрганилган.
Ўзбекистонлик олимлардан ижтимоий-
иқтисодий жараёнларни моделлаш ва прогноз-
лаш масалалари Р.Х. Алимов [18], Б. Ҳодиев,
Т.Шодиев, Б.Беркинов [19] ва бошқаларнинг ил-
мий ишларида тадқиқ этилган.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада
статистик гуруҳлаш, эконометрик моделлаш,
индукция ва дедукция, мантиқий таҳлил усул-
ларидан фойдаланилган бўлиб, назарий ва ме-
тодологик асоси иқтисодий ўсиш ва туризм со-
ҳасининг ривожланишига оид республикада
ишлаб чиқилган умумий стратегия, мамлакати-
миз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг коронови-
рус пандемияси авж олишини олдини олиш,
пандемия шароитида иқтисодий ўсиш ва ту-
ризмнинг ривожлантириш, тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишга доир қабул қилган фармонлари ҳамда
илмий-методологик адабиётлар бўлиб ҳисобла-
нади.
Ахборот базаси сифатида Ўзбекистон
Республикаси Статистика қўмитасининг маълу-
мотларидан фойдаланилди. Мамлакатда коро-
навирус пандемиясининг ҳолати ва авж олиш
жараёни вақтли қаторлар ҳамда омилли таҳлил
асосида ўрганилди. Мамлакатда иқтисодий
ўсиш ва туристлар ташрифининг модели ҳамда
короновирус пандемиясидан сўнг прогнозлаш
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
255
масалалари Micrisoft Excel 2013 дастури асосида
ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар.
Ўзбекистон аҳо-
лисининг даромадларининг пасайиши, турмуш
даражасининг салбий томонга ўзгариши коро-
навирус эпидемиясини ўрганиш, унинг даража-
сини таҳлил қилиш муҳим бўлиб, 2020 йилнинг
15 мартидан 30 октябригача бўлган муддатда
коронавирус касаллиги аниқланган беморлар
сони 66 705 нафарни ташкил қилиб, ушбу ўтган
230 кун давомида бир сутка давомида ўртача
касалланаётганлар сони 267 кишини ташкил
қилмоқда. Шунингдек, ушбу муддатда касаллан-
ганлар сонини Microsoft Excel дастури асосида
тренд тенгламасини ишлаб чиқиб, касалланиш
ҳолати детерминация коэффциенти R
2
=0,83
бўлган ҳолатда, қуйидаги моделга мослиги
аниқланди:
(1);
Бу ерда:
– модел асосида ўн кун орали-
ғида касалланган беморлар сони, киши ҳисо-
бида;
– вақт оралиғи, ўн кун бир бирлик си-
фатида қабул қилинади.
Ҳудудлар бўйича коронавирусга чалинган
беморлар сони турлича бўлиб, бу фарқланиш-
нинг сабабларини аниқлаш бўйича ҳудудлар-
нинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ўрга-
нилди (1-жадвал).
1-жадвал
Мамлакат ҳудудлари бўйича коронавирус билан касалланганлар сони ва
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари
Ҳудудлар
Корона-
вирусга
чалин-
ганлар,
30.10.2020
йил
ҳолатида,
киши
Аҳоли
зичлиги,
01.01.2020
ҳолатида,
киши/
кв.км
Аҳоли жон
бошига
кўрсатилган
хизматлар
ҳажми, 2019
йил январь-
декабрь
ҳолатида,
минг сўм
Ялпи
ҳудудий
маҳсулот,
2019 йил
январь-
декабрь
ҳолатида,
млрд сўм
Аҳоли жон
бошига
ялпи
ҳудудий
маҳсулот,
2019 йил
январь-
декабрь
ҳолатида,
минг сўм
Аҳоли жон
бошига
даромад,
2019 йил
январь-
декабрь
ҳолатида,
минг сўм
Аҳоли жон
бошига
кўрсатилган
хизматлар
ҳажми, 2019
йил январь-
декабрь
ҳолатида,
минг сўм
Аҳоли жон
бошига
кўрсатилган
чакана савдо,
2019 йил
январь-
декабрь
ҳолатида,
минг сўм
Қорақалпоғистон
Республикаси
752
11,4
3010,4
18735,7
9944,1
3390,5
3010,4
3028,4
Андижон вилояти
1892
727,4
3165,3
32897,2
10621,6
4108,7
3165,3
4101,7
Бухоро вилояти
1310
47,7
4406,3
26695,0
13980,1
5641,3
4406,3
5399,2
Жиззах вилояти
597
65,2
3148,8
15211,9
11126,3
3906,4
3148,8
4302,9
Қашқадарё вилояти
1400
114,7
2710,7
36470,1
11233,3
3768,3
2710,7
3277,0
Навоий вилояти
619
9,0
5115,9
36685,2
37119,5
7431,4
5115,9
6856,2
Наманган вилояти
2400
379,8
2785,0
23239,0
8353,6
3454,4
2785,0
3581,1
Самарқанд вилояти
2333
230,8
3331,5
37593,9
9793,9
3982,1
3331,5
3615,7
Сирдарё вилояти
1113
196,8
3253,6
10477,7
12500,3
4022,5
3253,6
3427,5
Сурхондарё вилояти
932
130,8
2685,8
22349,3
8597,2
3959,7
2685,8
4253,0
Фарғона вилояти
590
551,8
3142,9
32943,3
8861,5
3506,7
3142,9
3697,0
Хоразм вилояти
700
306,0
3113,5
19136,5
10337,4
4563,3
3113,5
3735,9
Тошкент вилояти
13105
192,3
4988,8
50117,8
17164,2
4904,6
4988,8
5965,3
Тошкент шаҳри
38962
8572,3
25881,1
74527,6
29331,2
9041,0
25881,1
15046,0
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси маълумотлари.
Жадвал маълумотлари Тошкент шаҳрида
коронавирус касаллигига чалинган беморлар
сони жуда кўп бўлиб, бошқа ҳудудлардаги ушбу
кўрсаткичдан кескин фарқ қилиб, Тошкент
шаҳридаги коронавирусга чалинган беморлар
сони ҳудудлар бўйича энг кам беморлар (590
киши) мавжуд Фарғона вилояти кўрсаткичидан
66,0 баробарга кўп, бундай юқори фарқланиш
оқибатида, ҳудудлар бўйича коронавирусга
чалинган беморлар кўрсаткичлари орасидаги
квадратик тафовут (σ) 9981,0 га тенг бўлмоқда.
Коронавирус
касаллигига
чалинган
беморлар сонига аҳоли зичлиги, аҳоли жон
бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми ва аҳоли
жон бошига кўрсатилган чакана савдо ҳажми
каби омиллар таъсири юқори кўринмоқда. Ялпи
ҳудудий маҳсулот, аҳоли жон бошига ялпи
ҳудудий маҳсулот, аҳоли жон бошига даромад
каби омилларнинг натижа деб белгиланган
коронавирус касаллигига чалинган беморлар
сонига таъсири нисбатан пастроқ.
Корреляция коэффциенти юқори бўлган
аҳоли зичлиги (0,95), аҳоли жон бошига
кўрсатилган хизматлар ҳажми (0,96) ва аҳоли
жон бошига кўрсатилган чакана савдо ҳажми
(0,93) омилларига боғлиқ регрессия тенгламаси
ишлаб чиқиб, эластиклик коэффциентини
ҳисобладик (2-жадвал).
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
256
2-жадвал
Коронавирус касаллигига чалинган беморлар сонига юқори боғлиқликдаги
омиллар асосида тузилган бир омилли тўғри чизиқли регрессия тенгламалари ва
эластиклик коэффциентлари
Омиллар
R
Регрессия
тенгламалари
R
2
Фишер (F)
меъзони
Эластиклик
коффциенти
Аҳоли зичлиги, 01.01.2020 йил ҳолатида,
киши/кв.км
0,95
y
x1
=1156,9+4,4x
1
0,89
103,8
0,76
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми,
2019 йил январь-декабрь ҳолатида, минг сўм
0,96
y
x2
=-3569,4+1,6x
2
0,93
153,3
1,75
Аҳоли жон бошига кўрсатилган чакана савдо
ҳажми, минг сўм
0,93
y
x3
=-10947,4+3,1x
3
0,87
80,2
3,30
Манба:
1-жадвал маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан Microsoft Excel дастурида тайёрланди.
Жадвал маълумотларидан кўриш мумкин-
ки, омиллар бўйича тузилган юқори аниқлик ва
аҳамиятга эга бўлиб, омил ва натижа боғлиқли-
гини ифодаловчи корреляция коэффциенти
0,93-0,96 оралиқда, детерминация коэффциенти
0,87-0,93 катталикда, Фишер меъзони жадвал
кўрсаткичларидан юқори қийматликда бўлмоқ-
да. Регрессия тенгламалари асосида 1 нафар бе-
мор кўпайишига ҳудудлар бўйича аҳоли зичли-
ги 1 кв.кмга қўшимча 0,76 бирликка, жон бо-
шига хизматлар ҳажмининг қўшимча 1,75 минг
сўмга, жон бошига қўшимча 3,30 минг сўм ча-
кана савдо миқдори ошиши сабаб бўлади.
Ўзбекистон короновирус пандемияси таъ-
сирида хизматларнинг баъзи турлари, айниқса,
туризм соҳасида салбий ўзгаришлар вужудга
келди (1-расм).
1-расм. Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони ва хорижий
сайёҳлар сони ўзгаришининг тренд чизиғи
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари.
Маълумотлардан кўриш мумкинки, таҳ-
лил қилинган муддатда ташриф буюрган ту-
ристлар сони ошиб борган, айниқса, сўнгги уч-
тўрт йилда бу кўрсаткичнинг ўсиш суръати
жуда юқори бўлган. Ташриф буюрган туристлар
сони ўзгариш тенденцияси тадқиқ қилинган
даврда парабола кўринишини олиши келгуси
даврлар учун прогноз маълумотлари юқори
миқдорларда бўлишини англатади.
2005-2019 йиллар оралиғида мамлакати-
мизга ташриф буюрган туристлар сонининг
вақтга боғлиқ ўзгариш тенденцияси детермина-
ция коэффциенти (R²) 0,9683 га тенг бўлган ҳол-
да, қўйидагича ифодалаш мумкин:
T
t
= - 470,85+ 897,35t - 164,8t
2
+9,1173t
3
(2);
Бу ерда: T
t
-модел асосида ҳисобланган ту-
ристлар миқдори, минг киши.
t-вақт бирлиги, бир йил бир бирликка
тенг деб олинган.
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
257
Бундай ҳолат расмда тасвирланган таш-
риф буюрган туристлар сони ўзгаришини ифо-
даловчи модел ва ушбу модел асосидаги 2020
прогноз йўналишини ўзида акс эттирган тренд
эгри чизиғида ўз ифодасини топган. 2-формула
кўрсатилган модел асосидаги прогноз маълу-
мотлари 2020 йилда мамлакатимизга ташриф
буюриши мумкин бўлган хорижий сайёҳлар
сонининг 8 млн киши бўлиши мумкин эди.
Модел асосида ҳисобланган 2020 йилда
мамлакатимизга ташриф буюриши кутиладиган
туристлар сони коронавирус пандемияси таъси-
рида кескин камайиб, 2020 йилнинг январь-
сентябрь ойларида атиги 1,4 млн кишини таш-
кил қилди ва бу миқдор прогноз маълумотидан
6,0-6,5 млн кишига камдир. Пандемия даври-
нинг давом этиши жорий йил бўйича жами таш-
риф буюриши мумкин бўлган туристлар сони
2,0 млн атрофида ва прогноз маълумотидан 6,0
млн кишига кам бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари-
да Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган
чет эл фуқаролари сони 1,4 млн кишини ташкил
этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 72,6 фоизга камайган. Ушбу давр мо-
байнида туристик мақсадларда чет элга кетган
Ўзбекистон фуқаролари сони эса 1,6 млн киши-
ни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нис-
батан кўрсаткич 73,5 %га камайган).
Ўзбекистонга келган чет ел фуқаролари-
нинг асосий сафар мақсадлари қариндошларни
йўқлаш (88,5 фоиз) сайёҳлик (8,6 фоиз), давола-
ниш (1,0 фоиз), хизмат юзасидан (0,9 фоиз), ти-
жорат (0,7 фоиз), ўқиш (0,3 фоиз) бўлиб ҳисоб-
ланади. Жорий йилнинг январь-декабрь ойла-
рида туристларнинг аксарият қисми 31-55 ёш-
дагилар ҳамда 19-30 ёшдаги туристлар бўлиб,
18 ёшгача бўлганлар ҳамда 56 ёшдан катталар
кам улушни ташкил қилишади.
Хулоса.
Коронавирус эпидемиясини ўрга-
ниш, унинг даражасини таҳлил қилиш 2020
йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган
муддатда Ўзбекистон Республикасида ушбу ка-
саллик билан 66 705 нафар ёки ушбу даврда ҳар
куни ўртача 267 киши кассалликка чалинган.
Ўрганилган давр корнавирусга чалинган бемор-
лар сони ўзгаришининг вақтга оид модели асо-
сидаги прогноз маълумотлари яқин келажакда
касалликка чалиниш кўрсаткичи минимум миқ-
дорларга тушиб қолишини кўрсатади. Мамла-
катдаги яна бир ижобий жиҳат шундаки, касал-
ланган беморларга эътибор бериш, сифатли
тиббий хизматни кўрсатиш, қисқа муддатда да-
волаш имкониятининг яратилганлиги натижа-
сида, касалланган беморларнинг 96,0 фоизи со-
ғайди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида коро-
навирусга чалинган беморлар сони турлича бў-
лишининг асосий сабаби беморлар сони ўзгари-
шига таъсир қилувчи асосий омиллар бўлмиш
аҳоли зичлиги ва аҳоли жон бошига тўғри кела-
диган хизматлар ҳамда аҳоли жон бошига миқ-
дорининг турлича бўлишидир. Беморлар сони
ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар асосида
ишлаб чиқилган моделлар аҳоли зичлигининг
беморлар сонининг 1 нафарга ошиши 1 кв.км.га
0,67 кишига, аҳоли жон бошига тўғри келади-
ган хизматларнинг 1,75 минг сўмга ҳамда аҳоли
жон бошига 3,3 минг сўм кўпайиши сабаб бўл-
моқда.
2020 йил вужудга келган пандемия
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш ва
туризм фаолиятига салбий таъсир қилганлиги-
ни инобатга олиб, кейинги даврлар учун панде-
мия таъсирини юмшатиш чора-тадбирларини
ишлаб чиқиш зарур. Қисқа муддат коронавирус
билан касалланиш эҳтимоли камроқ бўлган тар-
моқлар, қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари-
нинг жадал ривожланишига катта эътибор қа-
ратиш керак бўлади.
Келгусида иш ўринларини автоматлашти-
риш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришдаги
иш ўринларига роботларни қўллашга аҳамият
бериш мақсадга мувофиқ.
Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда,
хизмат кўрсатиш тармоқларини аста-секинлик
билан жонлантириш, пандемия шароитида ички
туризмни ривожлантиришга, аҳолининг мамла-
кат ҳудудлари бўйича туристик фаолиятни
амалга оширишларига катта имконият яратиб
бориш зарур.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус
пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб
бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сонли фармони,
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 19 июндаги “Туризм соҳасини
санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4755-сонли қарори,
3.
Allen L.Webster. Applied Statistics for Business and Economics.USA, Bredley University. 1995. -1047 p.
4.
Amaiquema J.R. and Amaiquema L.I. “Forecasting International demand for Ecuador” International Journal of
Research, 2017. Vol. 5. (Iss. 8) p. 11-17.
5.
Barbara Illowsky, De Anza College Introductory Statistics. Texas. Texas Rice University. 2017. p. 673-704.
6.
Chhorn T. and Chaiboonsri Ch. “Modeling and Forecasting Tourist Arrivals to Cambodja: An Application of ARIMA-
GARCH Approach” Journal of Management, Economics, and Industrial Organization” 2018. р. 1-19.
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №
1
258
7.
Chukiat Chaiboonsri, Prasert Chaitip “The Modeling International Tourism Demand for Length of Stay in India: Social
Development, Economics Development”, Journal of Knowledge Management, Economics and Information Technology, Vol. II,
Issue 2, April 2012. p. 1-8.
8.
Damodar N Gujarati. Basic Econometrics. The McGraw - Hill Companies, 2004. -1024 р.
9.
Francis X. Diebold. Econometrics: A Predictive Modeling Approach. University of Pennsylvania. Edition 2018.-371 р.
10.
Kaplan G., Violante G.L. Microeconomic heterogeneity and macroeconomic shocks. Journal of Economic Perspectives,
2018. Vol. 32, Nо. 3, pp. 167-194.
https://doi.org/10.1257/jep.32.3.167
11.
Petrevska Birjana. “Forecasting international tourism demand: The evidence of Macedonia” UTMS Journal of
Economics 3(1) 2012. p. 45-55.
12.
Башмаков И.А. Повышение энергоэффективности и экономический рост. Вопросы экономики. 2019; №10. С.
32-63.
13.
Елисеева И.И. и др. Эконометрика. Учебник для вузов. М. Финансы и экономика, 2003. – 346 стр.
14.
Киселева И.А., Трамова А.М. «Моделирование прогнозирования спроса на рынке туристических услуг», Ж.
«Науковедение», №6 2013, 1-7 стр.
15.
Мay В.А. Национальные цели и модель экономического роста: новое в социально-экономической политике
России в 2018—2019 гг. Вопросы экономики. 2019. №3. С. 5-28.
16.
Мамаева З.М. Введение в эконометрику. Учебное пособие, Нижний Новгород.: Нижегородский
госуниверситет, 2010. – 72 стр.
17.
Морозов М.А., Морозова Н.С. «Моделирование и прогнозирование развития туристских дестинаций»
Научный журнал «Сервис плюс» Том 8 №3 2014 стр. 32-36.
18.
Алимов Р.Х. ва б. Эконометрика. Ўқув қўлланма, Т. ТДИУ. 2012. -166 б.
19.
Ҳодиев Б. Шодиев Т, Беркинов Б. Эконометрика. Ўқув қўлланма, Т.: Иқтисодиёт, 2018. -175 б.
20.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
21.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари Ўзбекистон
Республикаси
https://uzbektourism.uz/uz/research
22.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ