Приоритеты повышения эффективности внешнеэкономической деятельности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
163-167
36
15
Поделиться
Зайнутдинова, У., & Остонов, М. (2021). Приоритеты повышения эффективности внешнеэкономической деятельности. Экономика И Образование, (3), 163–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7239
Умида Зайнутдинова, Ташкентский финансовый институт

Доцент к.э.н.

Мухриддин Остонов, Ташкентский финансовый институт

Магистр

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются процессы, связанные с организационно-экономической базой повышения эффективности внешнеэкономической деятельности. Оценено текущее состояние повышения эффективности внешнеэкономической деятельности. Описано текущее состояние имеющихся недостатков в этом отношении. Сформированы научные предложения и практические рекомендации по формированию приоритетов повышения эффективности внешнеэкономической деятельности Узбекистана

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

163

Зайнутдинова Умида Джалаловна -

Тошкент молия институти доценти., и.ф.н.

Остонов Муҳриддин Баҳриддин ўғли -

Тошкент молия институти магистранти

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Аннотация.

Мақолада ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий

асослари билан боғлиқ жараёнлар тадқиқ этилган. Ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишнинг
амалдаги ҳолати баҳоланган. Бу борада мавжуд камчилик-ларнинг жорий ҳолати тавсифланган. Ўзбекистон ташқи
иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари шакллантиришга доир илмий таклиф ва
амалий тавсиялар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

ташқи иқтисодий фаолият, рақобатбардошлик, технологик тараққиёт, иқтисодий

салоҳият, очиқ иқтисодиёт, экспорт рақобатбардошлиги, жаҳон бозори, ташқи савдо операциялари.

Зайнутдинова Умида Джалаловна -

Доцент Ташкентского финансового института, и.ф.н.

Остонов Мухриддин Бахриддин угли -

Магистр Ташкентского финансового института

ПРИОРИТЕТЫ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ВНЕШНЕЭКОНОМИЧЕСКОЙ

ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Аннотация.

В статье исследуются процессы, связанные с организационно-экономической базой повышения

эффективности внешнеэкономической деятельности. Оценено текущее состояние повышения эффективности
внешнеэкономической деятельности. Описано текущее состояние имеющихся недостатков в этом отношении.
Сформированы научные предложения и практические рекомендации по формированию приоритетов повышения
эффективности внешнеэкономической деятельности Узбекистана.

Ключевые слова:

внешнеэкономическая деятельность, конкурентоспособность, технологическое развитие,

экономический потенциал, открытая экономика, конкурентоспособность экспорта, мировой рынок,
внешнеторговые операции.

Zaynutdinova Umida Djalalovna -

Associate Professor of Tashkentskogo Finansovogo Institute,

Ostonov Muhriddin Bahriddin ugli -

Master of Tashkent Financial Institute

PRIORITIES FOR INCREASING THE EFFICIENCY OF FOREIGN

ECONOMIC ACTIVITIES

Annotation:

The article examines the processes associated with the organizational and economic basis for improving

the efficiency of foreign economic activity. The current state of improving the efficiency of foreign economic activity has been
assessed. The current state of the existing shortcomings in this regard is described. Scientific proposals and practical
recommendations on the formation of priorities for improving the efficiency of foreign economic activity of Uzbekistan have
been formed.

Key words:

foreign economic activity, competitiveness, technological development, economic potential, open economy,

export competitiveness, world market, foreign trade operations.

Кириш.

Бозор иқтисодиёти шароитида

ташқи иқтисодий фаолият хўжалик юритувчи

субъектлар, айниқса кичик бизнес ва тадбир-

корлик субъектлари фаолияти учун жозибали

бўлиб боради. Ушбу субъектлар ўз имконият-

ларини ишга солиш орқали рақобатбардошлик-
ни таъминлашда тижоратдан олинадиган ман-

фаат ҳамда максимал даражада юқори даромад-

га эришишни мақсад қиладилар. Миллий ман-

фаатларга жавоб берадиган ва ривожланиш-

нинг устуворликлари ҳисобланган ташқи иқти-

содий операциялар ёрдамида ҳал этиладиган

умумдавлат вазифалари бозор иқтисодиёти ша-

роитида бу фаолият турига давлат яккаҳоким-

лиги, ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг

устувор мулкчилик шаклига асосланганда, ёки

давлат томонидан тартибга солиб турилиши
мавжуд бўлганда ўринли ҳисобланади. Шу са-

бабли ҳам давлат бир томондан, миллий иқти-

содиёт рақобатбардошлигини таъминлаш мақ-

садида ташқи иқтисодий омилларни қўллаш

учун ички қулай асосий шароитларини шакл-

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

164

лантиради, бошқа томондан эса давлат миллий
иқтисодиёт рақобатбардошлиги самарасини

оширишга йўналтирилган тартибга солиш во-

ситаларидан фойдаланиш жараёнларини олиб

боради. Бундай вазиятда ташқи иқтисодий фао-

лиятнинг турли кўринишлари динамик омил-

лар вазифасини бажаради. Бу борада мамлака-

тимиз иқтисодиёти олдида турган муҳим вази-

фалар хусусида Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабр-

даги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қуйи-

дагича тўхталиб ўтган эди: “Келгуси йилда

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи

ҳамда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли

ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш ло-

зим. “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни

мамлакатимизда самарали қўллаш учун алоҳи-

да дастур ишлаб чиқиш керак. Ўзбекистон

яқинда Евроосиё иқтисодий иттифоқида куза-

тувчи мақомини олди. Ушбу ташкилотга аъзо

бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иш-

тирок этиш учун миллий техник тартибга со-

лиш меъёрларини уларнинг талабларига мос-

лаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш

зарур”[1].

Юқоридаги ҳолатлар мамлакат ташқи

иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш орқа-
ли мамлакатнинг ташқи савдо-сотиқ жараёнла-

ри ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда, бо-

зор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос жиҳат-

ларини ҳисобга олишни, айниқса, жаҳон иқти-

содиёти амалиётида тўпланган тажрибалар ва

халқаро қонун-қоидалар асосида ташқи иқтисо-

дий фаолият самарадорлигини оширишнинг

устувор йўналишлари шакллантиришга доир

тадқиқотларни амалга ошириш долзарб аҳа-

миятга эга эканлигидан далолат беради.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жа-

раёнида мантиқий абстракция, индукция ва
дедукция, тизимли таҳлил, статистик таҳлил

каби усуллардан кенг фойдаланилган. Тадқи-

қотнинг устувор илмий-амалий аҳамиятга эга

бўлган йўналишлари диалектик метод асосида

шакллантирилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Мам-

лакат ташқи иқтисодий фаолият самарадорли-

гини оширишнинг устувор йўналишларини

шакллантириш доирасидаги тадқиқот изла-

нишлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, мазкур

тадқиқот изланишлари жаҳон иқтисодиётида

кўп омилли параметрга эга бўлган тадқиқ

йўналиши сифатида ўрганилган. Бу борада Пам

Заҳоного тадқиқотлари муҳим характер касб

этади. Тадқиқот жараёнида очиқ иқтисодиётни

шакллантириш жараёни ва бу билан боғлиқ

муммоли

жараёнларнинг

назарий-услубий

асослари тадқиқ этилади. Очиқ иқтисодиётни

мамлакат иқтисодий ўсишига таъсири эмпирик
далиллар орқали ўрганилиб, ташқи савдонинг

очиқлиги муқобил спецификациялардаги мо-

деллар асосида таҳлил қилинади[2].

Н.Ф. Гофман, Г.А. Маховикова тадқиқотла-

рида корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти-

ни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари ва

механизмлари, ташқи савдо операциялари тех-

нологияси ва шартнома муносабатларини

шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асос-

лари ўрганилади[3]. М.Познер тадқиқотлари-

нинг асосини ташқи иқтисодий фаолиятнинг

технологик жараёнларга алоқадорлиги ташкил

этади. Унинг фикрича, мамлакатда технологик

тараққиёт асосини ташқи савдо муносабатлари

асосида шаклланади[4].

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан

З.Хуррамова, С.Тошалиева, Ж.Туропов тадқи-

қотларида ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари-

нинг ташқи иқтисодий фаолияти иқтисодий

ислоҳотларнинг асоси, жумладан иқтисодиётни

модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш жараёнларининг муҳим харак-

тер касб этадиган асосий мезони сифатида тал-

қин этилади[5]. Ш.Д. Эргашходжаева ўзининг

илмий тадқиқот изланишлари орқали ташқи

иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш
халқаро рақобатнинг устувор йўналишларини

шакллантиришнинг муҳим асоси эканлигини

таъкидлайди[6]. И.И. Жалолов, С.Б. Каримовлар

ўзларининг илмий тадқиқот изланишлари ор-

қали рақобат шароитида корхоналар ташқи

бозорларга кириб бориш жараёнини ўрганади-

лар ва бу жараённи корхона иқтисодий сало-

ҳиятининг асосий омили сифатида эътироф

этадилар[7]. Б.О. Турсунов ўзининг тадқиқотла-

рида экспорт рақобатбардошлигини таъмин-

лашга йўналтирилган иқтисодий таълимотлар-

нинг ўрнини назарий жиҳатдан асослайди ва
рақобатбардошликни таъминлашнинг ўзгарув-

чан параметрларга эга эканлигини қайд эта-

ди[8].

Юқоридаги тадқиқотларда мамлакат

ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини

оширишнинг устувор йўналишларини шакл-

лантириш жараёнлари маълум бир механизм-

нинг устуворлиги таъсирида тадқиқ этилган

бўлиб, очиқ иқтисодиёт шароитида ташқи иқ-

тисодий фаолият самарадорлигини ошириш-

нинг устувор йўналишларини шакллантириш

билан боғлиқ жараёнлар тадқиқ этилмаган.

Таҳлил ва натижалар.

Бугунги кунда

миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалигидаги

мавқеини мустаҳкамлаш, миллий ишлаб чиқа-

рувчиларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбар-

дошлик даражасини янада кўтариш, саноат-

нинг техник таркибини замонавийлаштириш

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

165

муаммолари давлатнинг бошқа ташқи иқтисо-
дий фаолиятини амалга ошириш ва экспорт

ҳажмида жаҳон бозорига йўналтирилган струк-

туравий сиёсатни амалга оширишни талаб

этади. Мамлакат доирасида бу каби қатор чора-

тадбирлар ташқи бозорларда талабга эга бўл-

ган маҳсулотлар ва хизматлар яратувчи соҳа-

ларни ривожлантиришга асос яратади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг

учинчи йўналиши “Иқтисодиётни ривожланти-

риш ва либераллаштиришнинг устувор йўна-

лишлари”дан иборат бўлиб, бунда макроиқти-

содий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва

юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб

қолиш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини

модернизация ва диверсификация қилиш ҳи-

собидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар-

нинг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат

экспорт салоҳиятини кучайтириш бош вазифа

сифатида белгиланган.

Мазкур белгиланган вазифаларнинг ама-

лий ижроси 2016-2020 йилларда Ўзбекистон

Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятида ўз

аксини топади.Таҳлил натижаларига мувофиқ
2016-2017 йилларда мамлакат ташқи савдо ай-

ланмаси 9,6 фоизга ортган бўлиб, экспортнинг

қўшимча ўсиш суръати 3,8 фоизга тенг бўлган.

Ушбу даврда импортнинг ҳажми 15,4 фоизга

ўсиш кўрсаткичини қайд этган. 2017-2018 йил-

ларда эса ташқи савдо айланмасининг умумий

ҳажми қарийб 26 фоизга ортган. Экспортнинг

умумий ҳажми ташқи савдо айланмасининг 47

фоиздар ортиқ қисмини ташкил этган.

2018-2019 йилларда ташқи савдо айлан-

масининг умумий ҳажми 41751,0 млн. АҚШ дол-

ларини ташкил этган бўлиб, қўшимча ўсиш

ҳажми 8321,1 млн. АҚШ долларни, яъни фоиз

ҳисобида 25 фоиз ўсиш суръатига эга бўлган.

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси

ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажми

2019 йилга нисбатан қарий 13 фоизга пасайган.

Ушбу пасайиш кўрсаткичи пандемия шароити-

да «анъанавий» экспорт соҳасига (авваламбор,

хом-ашё сектори ва қайта ишловчи саноат),

шунингдек, «янги» хизмат кўрсатиш экспорт

соҳасига талабнинг пасайиши туфайли содир

бўлган (1-жадвал).

1-жадвал

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси

(млн. доллар)

2016

2017

2018

2019

2020

Ташқи савдо айланмаси

24232,2

26566,1

33429,9

41751,0

36299,3

экспорт

12094,6

12553,7

13990,7

17458,7

15127,7

импорт

12137,6

14012,4

19439,2

24292,3

21171,5

савдо баланси салдоси

-43,0

-1458,7

-5448,5

-6833,6

-6043,8

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Истиқболда, бу вазифа қўшилган қиймат

соҳасида қайта ишлаш даражасини чуқурлаш-

тириш ҳисобига хом ашёдан ярим фабрикатга

ва ундан кейин анча мураккаб тайёр буюмга

ўтиш жараёни билан ҳал этилиши мумкин.

Ташқи савдо ҳажмига нисбатан экспортёрлар

томонидан бошқариладиган молиявий тушум-

ларнинг қайта мўлжалланиши ички, биринчи

навбатда, мамлакат инвестицион машинасоз-

лик маҳсулотларига талабнинг ўсиши учун

шароит яратмоқда. Бу ўз навбатида талабнинг

ўсиши ва шунга мос равишда қувватларнинг

юкланиш даражасининг ўсишини машинасоз-

лик саноат корхоналарининг катта қисмини

иқтисодий ахволини яхшиланишига имкон

яратиши ва мамалакат, хорижий инвесторлар
учун уларнинг инвестицион жозибадорлигини

оширишга имкон яратиши мумкин.

Ўз навбатида иқтисодиётнинг реал секто-

ри тармоқлари ва корхоналарининг барқарор

ривожланиши республикада зарур ресурслар

базасини шакллантирилинганлиги билан изоҳ-

ланса, экспорт салоҳиятининг мавжуд ривож-

ланиш жараёнлари ташқи савло ҳажмининг

географик ўзгариш суръатлари орқали юзага

келади. Хусусан, мамлакатимизда экспорт тар-

кибида сезиларли ўзгаришларга импорт товар-

ларнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб

чиқариш ва саноат ишлаб чиқаришни диверси-

фикация қилиш натижаси сифатида баҳоланса,

хорижий мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни

мустаҳкамлаш,

мамлакатларни ижтимоий-

иқтисодий, савдо-саноат ҳамда маданий соҳа-

лардаги алоқаларини ривожлан-тириш бораси-

да катта ишлар амалга оширилаётганини кў-

риш мумкин. Аммо, бу борада масаланинг энг

муҳим хусусиятлари шундаки, 2016-2020 йил-
ларда ташқи савдо айланмасининг қайриб 18-

20 фоизи МДҲ мамлакатларида сақланиб қол-

ган бўлиб, 2017-2020 йил ушбу мамлакатлар

билан амалга оширилган ташқи савдо натижа-

ларига мувофиқ, экспорт ҳажмининг пасайиш

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

166

тенденцияларини маълум фоизи сақланиб қол-
ган (2-жадвал).

Бу каби қатор ҳолатлар ўз навбатида

экспортёрлар даромадлари капиталининг четга

чиқиб кетиши ва инвестицияларга қайта мўл-

жалланиш оқибатида вертикал ва горизонтал
интеграция жараёнларининг тезлашишига, экс-

портёрларнинг бошқа аралаш соҳалар мулкида

молиявий

иштирокларининг

кенгайишига

олиб келиши мумкин.

2-жадвал

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг

географик таркиби

2016

2017

2018

2019

2020

МДҲ мамлакатлари билан

8388,1

9084,6

12144,4

14461,8

11830,0

экспорт

4338,3

4080,1

5003,1

6234,0

4098,3

импорт

4049,8

5004,5

7141,3

8227,8

7731,7

савдо баланси салдоси

288,5

-924,4

-2138,2

-1993,8

-3633,4

бошқа мамлакатлар билан

15844,1

17481,5

21285,5

27289,2

24469,3

экспорт

7756,3

8473,6

8987,6

11224,7

11029,4

импорт

8087,8

9007,9

12297,9

16064,5

13439,9

савдо баланси салдоси

-331,5

-534,3

-3310,3

-4839,9

-2410,4

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Истиқболда мамлакатимиз ташқи иқти-

содий фаолиятида хизмат кўрсатиш соҳасини

ривожлантириш мумҳим аҳамият касб этади.

Хизматалр соҳасида қўшилган қийматнинг

юқори ҳиссага эга бўлиши, унинг ривожланиши

учун қўйилган вазифаларнинг автоматик ра-

вишда очилишини таъминлайди. Ушбу вариант

доирасида, бизга аён бўлишича давлатнинг

тартибга солиш чоралари орқали капиталнинг

чиқиб кетишини қисқартириши ва қисман экс-

портёрларни фойдалари ва аммортизациялари-

ни ўз корхоналарини техник қайта қуролланти-

ришга қўйишга қайта мўлжал олишларига,

жумладан мамлакат машинасозлик маҳсулотла-

ри базасида, шунингдек, иқтисодиётнинг ара-

лаш соҳаларига қўйишга эришиши мумкин.

Фикримизча, бу орқали ўзида турли соҳа

корхоналарини бирлаштирувчи ва кенг кўлам-

ли ва узоқ муддатли ташқи буюртмаларга мўл-
жал олган йирик саноат гурухларининг шакл-

ланиши юз беради. Бу йирик бирлашмалар

молиялаштириш манбалари нуқтаи назаридан

ўзига етарли бўлиши, чет эл капиталини жалб

этишни мустақил хал этишга, янги бозорларга

чиқишга қодир ва уларни давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш талаб этилмайди.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистон иқти-

содиёти рақобатбардошлигини ошириш жараё-

нида ташқи иқтисодий фаолият самарадорли-

гини ошириш устувор аҳамият касб этади. Бу-

гунги кунда мамлакатимиз ташқи савдо айлан-

маси ҳажмининг ялпи ички маҳсулотга нисбати

40 фоиздан ортиқ эканлиги иқтисодиётнинг

жаҳон хўжалигига юқори даражада жипслашиб

бораётганлигини англатади. Шу билан бир қа-

торда ташқи иқтисодий фаолиятда давлат бюд-

жетининг даромадлар қисмини юқори улуши

ҳам шаклланмоқда. Бунда божхона тўловлари-

нинг ҳиссасини ошиб бориши муҳим аҳамият

касб этади. Бундан ташқари инновацион ўсиш-

ни рағбатлантириш ва бунинг учун инфрату-

зилмани қуватловчи инновацияларни яратиш

(экотизимлар), инновация имкониятларини

яратиш, инновацион лойиҳаларни молиялаш-

тириш ҳамда уларни хусусий молиялаштириш-

ни қўллаб-қувватлаш, бизнесда ҳукумат роли-

ни рационализация қилиш ва бунда қуйидаги-

ларга эътибор қаратиш, давлат-хусусий соҳа

шерикчилигида хусусий соҳа улушини ошириш

(PublicPrivate Partnerships, PPPs) ва шунга мос

қувватловчи ҳукумат жамғармасини яратиш,

хусусий соҳа ва давлат корпорациялари ўртаси-

да тенгликка эришиш ҳам рақобатбардошлик-

ни ошириш йўналишлари сифатида қаралди.

Фикримизча, мамлакатимизда ташқи иқ-

тисодий фаолият самарадорлигини ошириш-
нинг устувор йўналишларини шакллантириш

жараёнида қуйидагиларга устуворлик бериш

мақсадга мувофиқ:

-

республика иқтисодиётига бевосита хо-

рижий капитал маблағларни кенг жалб этишни

таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисо-

дий ва бошқа шарт-шароитларни тобора тако-

миллаштириш;

-

республикамизда жаҳон даражасидаги

технологияни етказиб бераётган, халқ хўжали-

гини замонавий таркибини вужудга келтириш-

га кўмаклашаётган хорижий сармоядорларга

нисбатан эшикларни очиб қўйиш сиёсатини из-

чиллик билан ўтказиш;

-

маблағларни республикада маҳсулот

мустақиллигини таъминлайдиган ва рақобат-

бардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

167

бўлган энг муҳим устувор йўналишларда жам-
лаш;

-

ташқи иқтисодий фаолиятни янада эр-

кинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб

сиёсат юритиш;

-

экспортга йўналтирилган маҳсулот иш-

лаб чиқарувчи корхоналарда бошқарувнинг за-

монавий илғор усулларини жорий этиш, бошқа-

рув кадрлари, маҳаллий ишчи ва ходимлар

билими, маҳоратларини ўстириш;

-

ички бозорларда товар (хизматлар) иш-

лаб чиқарувчи хорижий компаниялар учун қу-

лай бозор муҳитини босқичма-босқич такомил-

лаштириш;

- иқтисодиётининг йирик тармоқ ва соҳа-

лари доирасида хорижлик инвесторларнинг қи-

зиқишлари ва манфаатларини оширишни таъ-

минлашга йўналтирилган хусусийлаштириш

жараёнларини жадаллаштириш ва бошқалар.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.

https://president.uz/uz/lists/view/4057

2.

Pam Zahonogo. Trade and economic growth in developingcountries: Evidence from sub-Saharan Africa. Journal of

African Trade 3 (2016) 41–56.

http://dx.doi.org/10.1016/ j.joat. 2017. 02.001

3.

Гофман Н.Ф., Маховикова Г.А. Учебный пособие. Основы внешнеэкономической деятельности. СПб.: Питер,

2001. 365 с

4.

Познер М. Международная торговля и изменение технологии // Вехи экономической мысли.

Международная экономика. ˗М.: ТЕИС, 2006. C.436.

5.

Хуррамова З, Тошалиева С, Туропов Ж. Жаҳон иқтисодиёти ва хаақаро иқтисодий муносабатлар. Ўқув

қўлланма. Қарши «Насаф» нашриёти 2007., 164 бет

6.

Эргашходжаева Ш.Д. Халқаро рақобат. Ўқув қўлланма. ˗Т.: ТДИУ, 2013.-328 б.

7.

Жалолов И.И., Каримов С.Б. Рақобат шароитида корхоналар иқтисодий салоҳиятини баҳоловчи

омилларнинг статистик тадқиқоти. “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон журнали. 2020
йил, 1-сон

8.

Турсунов Б.О. Экспорт рақобатбардошлиги: назария ва амалиёт. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон

журнали. № 3, июнь, 2020 йил.

https://uzjournals.edu.uz /interfinance/ vol2020/iss3/27

9.

www.stat.uz-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий ахборт сайти маълумотлари.

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенты Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. h ttps://presiden t uz/uz/lists/view/4057

Pam Zahonogo. Trade and economic growth in developingcountries: Evidence from sub-Saharan Africa. Journal of African Trade 3 (2016) 41-56. http;//dx,doi,org/10,1016/float, 2017, 02.001

Гофман Н.Ф., Маховикова Г.А. Учебный пособие. Основы внешнеэкономической деятельности. СПб.: Питер, 2001.365 с

Познер М. Международная торговля и изменение технологии // Вехи экономической мысли. Международная экономика. -М.: ТЕИС, 2006. С.436.

Хуррамова 3, Тошалиева С, Туропов Ж. Жахон ихтисодиёти ва хаахаро ицтисодий муносабатлар. Ухув кулланма. Царши «Насаф» нашриёти 2007., 164 бет

Эргашходжаева Ш.Д. Халхаро рак,обат. Укув /флланма. -Т: ТДИУ, 2013.-328 б.

Жалолов И.И., Каримов СБ. Рахобат шароитида корхоналар ихтисодий салохиятини бахоловчи омилларнинг статистик тадхихоти. "Узбекистан статистика ахборотномаси" илмий электрон журналы. 2020 йил, 1-сон

Турсунов Б.О. Экспорт рахобатбардошлиги: назария ва амалиёт. "Халхаро молия ва хасоб" илмий электрон журналы. № 3, июнь, 2020 йил. https://uz.iournals.edu.uz/interfinance/ vol2020/iss3/27

www.stat.uz- Узбекистан Республикаси Давлат статистика хумитаси расмий ахборт сайти маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов