Использование зарубежного опыта диверсификации оптовой торговли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
186-191
24
5
Поделиться
Холмаматов, Д. (2020). Использование зарубежного опыта диверсификации оптовой торговли. Экономика И Образование, 1(5), 186–191. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5422
Диёр Холмаматов, Самаркандский институт экономики и сервиса

к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Переработка в условиях инновационного развития экономики Узбекистана, реализация глубоких структурных изменений в промышленности, производство конкурентоспособных товаров, поиск новых международных рынков и увеличение экспорта, использование транзитного потенциала, бесперебойные поставки сырья для промышленной отрасли, пропорциональное развитие регионов является приоритетными задачами сегодняшнего дня. Решение таких вопрос имеет непосредственную связь с оптовой деятельностью. Для достижения данных целей выделены пути увеличения товарооборота оптовой торговли, развития межотраслевых связей оптовой торговли, диверсификации услуг оптовой торговли на основе зарубежного опыта.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

186

УЛГУРЖИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШДА

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич -

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD

Аннотация:

Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш шароитида қайта ишлаб чиқариш ва

саноатда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги
халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан фойдаланиш, саноат тармоқларини

узлуксиз хомашё билан таъминлаш, ҳудудларни мутоносиб ривожлантириш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш улгуржи савдо фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Шундан келиб чиққан ҳолда,
улгуржи савдо айланмаси ўсиши, улгуржи савдони тармоқлараро алоқаларини ривожлантириш, улгуржи савдо
хизматларини хориж тажрибаси асосида диверсификация қилиш йўллари ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:

улгуржи савдо, улгуржи-воситачилик фаолияти, улгуржи агентлар, савдо марказлари,

тақсимот, таъминот, товар захираси, улгуржи савдо операциялари.

Аннотация:

Переработка в условиях инновационного развития экономики Узбекистана, реализация глубоких

структурных изменений в промышленности, производство конкурентоспособных товаров, поиск новых

международных рынков и увеличение экспорта, использование транзитного потенциала, бесперебойные поставки
сырья для промышленной отрасли, пропорциональное развитие регионов является приоритетными задачами
сегодняшнего дня. Решение таких вопрос имеет непосредственную связь с оптовой деятельностью. Для достижения
данных целей выделены пути увеличения товарооборота оптовой торговли, развития межотраслевых связей

оптовой торговли, диверсификации услуг оптовой торговли на основе зарубежного опыта.

Ключевые слова:

оптовая торговля, оптово-посредническая деятельность, оптовые агенты, торговые

центры, распределение, поставка, товарный запас, оптовые торговые операции.

Abstract:

In the conditions of innovative development of the Uzbek economy, the priorities are processing and deep

structural changes in industry, production of competitive products, finding new international markets and increasing exports,
use of transit potential, uninterrupted supply of raw materials to industries, balanced regional development. The
implementation of these tasks is also related to wholesale activities. Therefore, the ways of growth of wholesale trade turnover,

development of wholesale trade intersectional relations, diversification of wholesale trade services on the basis of foreign
experience are highlighted.

Keywords:

wholesale trade, wholesale intermediation activities, wholesale agents, shopping centers, distribution,

supply, inventory, wholesale operations.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий иқти-

содиётининг энг юқори суръатлар билан ри-

вожланаётган соҳаларидан бири савдо ҳисобла-

нади. Савдо асосан аҳоли бандлиги, ишлаб чи-

қариш, саноат корхоналарининг ва аҳолининг

эҳтиёжини қондириш, давлат бюджетига солиқ

тушумларини таъминлаш ва шу билан мамла-

катнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлашга

хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда савдо фаолиятини янада

ривожлантириш борасида Ўзбекистон Респуб-

ликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам муҳим

вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 2020

йил ва кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасида

амалга ошириш зарур бўлган дастурий ва

мақсадли вазифалар қаторида рақобатбардош

маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги

халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайти-

риш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш,

эркин савдо зоналарини ташкил этиш, ички ва

ташқи савдо фаолиятини тартибга соладиган
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маҳаллий

маҳсулотларимизни ички ва ташқи бозорларга

етказиб беришда транспорт-логистика соҳаси-

ни ривожлантириш кабилар белгилаб бе-

рилди [1].

Савдо бозор муносабатларининг асосий

ташкилотчиси бўлиб, тижорат операцияларини

амалга оширилишини таъминлайдиган катали-

затор ҳисобланади. Савдонинг муҳим шакли

улгуржи савдо техник-ишлаб чиқариш мақсад-

ларга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлаб чиқа-

риш воситалари) бозори ва истеъмол бозорида

талаб ҳамда таклиф мувозанатини таъмин-

лашда муҳим фаолият ҳисобланади [7, с. 352].

Улгуржи савдо корхоналари товар ишлаб

чиқарувчилар, чакана савдо корхоналари, воси-

тачи корхоналар ва бошқа харидорлар ўртасида

иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, товарлар

айрибошлашни ташкил этади. Улгуржи савдо

ривожланишининг асосий кўрсаткичи бўлиб,

ишлаб чиқариш корхоналарининг хомашё,

ярим тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар, бут-

ловчи қисмлар ва бошқа ишлаб чиқариш воси-

таларига бўлган эҳтиёжи, аҳолининг истеъмол

товарларига бўлган талаби ва харид қобилияти
даражаси ҳисобланади. Улгуржи товар айлан-

маси ўсиши, шунингдек, маркетинг нуқтаи на-

заридан истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракати-

даги харид танлови, талабни шакллантириш ва

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

187

сотишни рағбатлантириш тадбирлари, товар-

ларнинг ҳаётий цикли босқичлари, логистик

сервис: меъёрида товар захиралари бўлишини

таъминлаш, керакли жойга, керакли ҳажмдаги

товарларни, ўз вақтида етказиб бериш, сотув-

дан кейинги сервис кабилар билан ҳам боғ-

лиқдир [8. с. 384].

Улгуржи товар айланмаси микроиқтисо-

дий кўрсаткич сифатида улгуржи савдо ташки-

лоти ёки корхонасининг муҳим кўрсаткичи

ҳисобланади. Улгуржи товар айланмаси ҳажми

ҳар қандай улгуржи савдо корхонасининг бо-

зордаги рақобатбардошлигини, унинг бозор

улушини ва бозордаги барқарорлик даражаси-

ни, истеъмолчилар томонидан талаб қилинади-

ган товарларни сотиш имкониятини тавсиф-

лайди. Муайян бозорда ёки унинг сегментида

улгуржи савдо корхонасининг рақобатбардош-
лигини баҳолаш улгуржи товар айланмасини

синчковлик билан таҳлил қилишга асосланган

ва корхонанинг бозордаги потенциал имко-

ниятларини аниқлашга имкон беради [9, с. 186-

188].

Ўзбекистон иқтисодиётида чуқур тарки-

бий ўзгартиришлар, саноатда диверсификация-

ни амалга оширилиши улгуржи савдо фаолия-

тида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар ва дивер-

сификацияни амалга оширишни тақозо қил-

моқда. Мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва

соҳалари ўртасида алоқаларни боғлайдиган,

уларнинг интеграцияси ва кооперациясини

таъминлайдиган фаолият улгуржи савдо ҳи-

собланади. Бу борада хорижий тажрибани

ўрганиш ва Ўзбекистон шароитида улгуржи

савдо фаолиятида таркибий ўзгартиришлар ва

диверсификацияни амалга ошириш муҳим ма-

салалардан ҳисобланади.

Улгуржи савдо фаолиятининг замонавий

ривожланиши хориж амалиётида 70- йиллар-

нинг ўрталарига тўғри келди. Бундан 30 йил

олдин, хорижий маркетинг мутахассислари

улгуржи савдо корхоналарини ижтимоий ҳаёт

саҳнасидан йўқолиб кетишини айтишган. Аммо

ушбу прогнозлардан фарқли ўлароқ, улгуржи

савдо ўзининг позициясини шу қадар мустаҳ-

камлаб, иқтисодиётда муҳим роль ўйнай бош-

лади. Хорижий иқтисодчиларининг фикрига

кўра, улгуржи савдо ташкилотлари замонавий

илмий-технологик инқилоб шароитида ўз фао-

лиятини қайта ташкил этиш, янги шароитларга

мослашиш, саноат ва чакана савдо билан янги

алоқалар шаклининг ўрнатилиши, ишлаб чиқа-

риш ва чакана савдо корхоналарига хизмат

кўрсатиш функцияларини ўз зиммаларига оли-
ши сабабли муваффақиятга эришиб келмоқда.

80-йилларда улгуржи савдо хизматлари ҳажми

кенгайиш тенденцияси сезиларли даражада

ошди.

Иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар

товар бозорларида сотиладиган маҳсулотлар-

нинг асосий қисми улгуржи-воситачилик ту-

зилмаси орқали сотилади. Чунки, кўпчилик

товар ишлаб чиқарувчилар, айниқса, кичик ва

ўрта корхоналар ўзларининг хусусий тақсимот

каналларини яратишга маблағларини сарф-

лашларидан кўра товарларини улгуржи-воси-

тачилик тузилмалари орқали сотишни самара-

лироқ деб ҳисоблашади. Сўнгги 20 йил ичида

Ғарбий Европа мамлакатларида товарларни

сотишда улгуржи-воситачилик фаолияти 25

фоиздан 40-45 фоизга ошди. Бундан ташқари,

Англияда чакана товар айланмасининг қариб

25 фоизи улгуржи-воситачилик орқали ўтган

бўлса, АҚШда бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил

этмоқди.

Хорижий мамлакатларда бугунги кунда

улгуржи савдо фаолиятининг савдо функцияла-

рини диверсификация қилиш жараёни жадал

суръатларда амалга оширилмоқда. Улгуржи

савдо корхоналарининг кўпайиб бориши улар-

нинг фаолиятини фақат асосий операциялар

билан чекланиб қолмасдан, балки саноат кор-

хоналари билан кооперациялашуви, ўзининг

ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш,

шунингдек чакана савдога фаол кириб бормоқ-

да. Улгуржи савдо корхоналари тизими саноат

корхоналари тижорат хизматлари таркиби

ўзгариши натижасида бир-бири билан чамбар-

час боғлиқ ҳолда чуқур ўзгаришлар кўзатил-

моқда. Улгуржи савдо корхоналарининг жадал

ривожланиши таъминот-тақсимот фаолияти

эҳтиёжлари билан ҳам боғлиқ бўлмоқда.

Хорижий мутахассислар қуйидаги асосий

йўналишларда улгуржи савдо корхоналарини

келгусида юқори даражада ривожланиш тен-

денциясини таъкидламоқдалар:

1) фаолиятнинг функционал йўналишла-

ри бўйича (мустақил улгуржи-ишлаб чиқариш

тақсимоти, чакана савдо ташкилотларининг

улгуржи-таъминоти ва бошқалар);

2) товарга эгалик қилиш ҳуқуқига қараб;

3) товарнинг ихтисослашуви бўйича (со-

тиладиган товарлар ассортиментининг кенг-

лиги).

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт

шароитида улгуржи савдо фаолиятини ривож-

лантириш, улгуржи товар айланмасини оши-

риш саноатда чуқур таркибий ўзгартиришлар

ва диверсификация билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам улгуржи савдо-

нинг роль ва ўрни янада ортиб бормоқда. Бу-

гунги кунда улгуржи савдо фаолиятини замо-
навий бозор механизмларига мос равишда

саноат ва чакана савдо билан алоқаларни таш-

кил этишнинг янги шаклларини ҳамда улгуржи

савдо хизматларини диверсификация қилиш

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

188

долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу

борада хориж тажрибасини ўрганиш, уларнинг

тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш

муҳим. Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиё-

ти энг ривожланган АҚШ, Япония ва Германия-

нинг улгуржи савдо фаолиятининг ташкилий

тузилмаси, иқтисодиётдаги ўрни ўрганилди.

АҚШ улгуржи-воситачилик фаолияти-

нинг ташкилий тузилмалари хилма-хиллиги

бўйича энг етакчи бўлиб, улар 20 тагача турли

хил воситачилик тузилмаларини ўз ичига ола-

диган бир неча минг улгуржи савдо ташкилот-

ларидан иборат. Миқдорий жиҳатдан қарайди-

ган бўлсак, АҚШда 300 минг улгуржи савдо

фирмалари ва 70 мингга яқин улгуржи восита-

чилар фаолият юритади. АҚШдаги улгуржи-

воситачиларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш

мумкин:

1) мустақил улгуржи фирмалар – товар-

ларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар;

2) воситачи фирмалар – товарларга эга-

лик қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар;

3) саноат компанияларининг улгуржи

филиаллари;

4) таъминотчи ташкилотлар ва чакана

савдо фирмаларининг улгуржи омборлари;

5) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захи-

раларини тайёрловчи улгуржи корхоналар;

6) нефть маҳсулотлари бўйича улгуржи

фирмалар.

1. Мустақил улгуржи савдо фирмалари

товар айланмасида устунликка эга. Умумий

омбор майдонининг 80 %, ишчилар сонининг

деярлик 80 %, сотув ҳажмининг 50 % атрофида

мустақил улгуржи фирмалар ҳиссасига тўғри

келади. Мустақил улгуржи фирмалар сони

улгуржи савдо корхоналари умумий сонининг

қариб 70 % ни ташкил этади.

2. Воситачилик фирмалари товарларга

эгалик қилмайдилар, улгуржи савдо корхона-

лар умумий сонининг қариб 10 фоизини ва

сотишнинг 10 фоизини ташкил этади.

3. Саноат компанияларининг улгуржи

филиаллари улгуржи савдо корхоналарининг

қариб 10 % ва товарларни улгуржи сотиш

ҳажмининг 35 % ини ташкил этади.

4. Таъминотчи ташкилотлар ва чакана

савдо корхоналарининг улгуржи омборлари

бир нечта чакана савдо корхоналарига бирга-

ликда эгалик қилади ва ўз дўконларини товар

таъминотини амалга оширади.

5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захи-

расини тайёрловчи улгуржи савдо корхоналари

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи-
лардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид

қилиб, кейинчалик истеъмол бозорига етказиб

беради.

6. Нефть маҳсулотлари савдоси билан

шуғулланувчи улгуржи савдо фирмалари – бу-

лар ихтисослашган улгуржи савдо корхоналари

бўлиб, нефтни қайта ишловчи компаниялар

билан ҳамкорликда ишлайдиган, уларга омбор-

хона ва савдо хизматлари кўрсатади.

АҚШ улгуржи савдо фаолиятининг товар

таркиби бўйича таҳлили шуни кўрсатадики,

улгуржи савдо корхоналарининг 60 % узоқ муд-

датли товарлар тақсимоти билан шуғулланади.

Уларда умумий ишловчиларнинг 59 % ва жами

улгуржи савдо ҳажмининг 50 % амалга оши-

рилади. Машиналар, ускуналар, эҳтиёт қисмлар,

озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть ва нефть маҳ-

сулотлари каби товар гуруҳлари бўйича сотув-

лар ҳажми энг салмоқли ҳисобланади. АҚШда

шунингдек, тўқимачилик товарлари ва озиқ-

овқат маҳсулотлари (асосан консерваланган
маҳсулотлар) савдосида улгуржи-воситачилик

тармоғи жуда ривожланган.

Япония иқтисодиётида улгуржи-восита-

чилик тузилмаси аҳамиятли ўринга эга. Чакана

савдодаги барча товарларнинг қариб 80 %

улгуржи савдо орқали амалга оширилади.

Улгуржи-воситачилик фаолиятининг ташкилий

тузилмаси босқичли тузилишга эга. Йирик

саноат компанияларининг савдо функциялари-

ни бажарувчи катта савдо ҳажмига эга I дара-

жали “асосий” улгуржи фирмалар. Улар саноат

компанияларидан товарларни сотиб олади,

уларни сақлайди ва савдо ассортиментини

шакллантиради, транспортировка қилади ва

II ва III даражали улгуржи фирмалар ҳамда

йирик чакана савдо корхоналарига сотади.

Йирик улгуржи сотувчилар фақат етказиб

беришни ташкил этади ва комиссион мукофот

олади. II ва III даражадаги “иккиламчи” улгуржи

савдо корхоналари “асосий” улгуржи сотувчи-

лардан товарларни сотиб олишади ва кичик

дўконларни товар билан таъминлайди. Япония-

да улгуржи-воситачи фирмаларнинг умумий

сони 400 мингдан ошади ва уларнинг таркиби

қуйидагича:

уларнинг 33 % I даражали “асосий” фир-

малар;

41 % оралиқ II даражали фирмалар;

26 % якуний III даражали улгуржи фир-

малар.

Японияда микрорайонларда кичик ва

ўрта улгуржи воситачилар кооперативларга

бирлаштирилган. Шундай қилиб, 174 та микро-

районда 8000 тагача улгуржи савдо корхона-

лари бирлашмалари мавжуд. Йирик шаҳар мар-

казларида ўз транспорт воситаларига ва омбор-

хоналарига эга улгуржи савдо корхоналари ҳам

мавжуд.

Шу билан бирга, Японияда ички ва ташқи

бозорларда фаолият юритадиган 9 та йирик

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

189

унверсал савдо компаниялари мавжуд. Улар-

нинг аксарияти машҳур “ўз вақтида” (мижозга

ўз вақтида ва керакли миқдордаги товарлар

ҳажмини етказиб бериш бўйича) тизимга эга.

Бу компаниялар қуйидаги хизматлар турлари-

ни кенг миқёсда таклиф этиб келади:

ижара;

инжиниринг хизматлари;

ишлаб чиқариш соҳасида энг янги

технологияларни жорий этиш.

Улгуржи савдо Германия иқтисодиёти-

нинг муҳим секторларидан бири бўлиб, саноат-

дан кейин иккинчи ўринда туради. Улгуржи

савдо операциялари икки гуруҳга бўлинади:

хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар

билан операциялар;

тайёр маҳсулотлар билан операциялар.

Германияда буюртмачилар билан шарт-

номавий муносабатлар асосида хизмат кўрса-

тиш натижасида воситачилик фаолияти кейин-

ги 20-25 йил ичида кенг ривожланди. Бу эса

саноат корхоналарида янги моддий оқимларни

бошқариш тизимини жорий қилганда ва омбор

майдонлари етарли бўлмаган вазиятларда яна-

да самарали бўлади. Улгуржи савдо операция-

лари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1) мустақил улгуржи савдо корхоналари;

2) кооператив ташкилотларнинг олди-

сотди бирлашмалари;

3) улгуржи савдо агентликлари;

4) фирмаларнинг савдо агентлари.

Германияда жами 100 мингга яқин савдо

тақсимотида улгуржи савдо фирмалари мав-

жуд. Германияда чакана савдо корхоналари

(истеъмол товарлари) билан савдо алоқалари

ва тақсимотсиз корхоналар (ишлаб чиқариш

воситалари учун) билан савдо алоқаларига

ажратилади.

Воситачи корхоналар ва саноат корхона-

лар ўртасидаги муносабатларнинг функционал

асоси улар томонидан кўрсатиладиган хизмат-

лар доирасида белгиланади. Улар ишлаб чиқа-

ришга буюртма беришади, ишлаб чиқарилаёт-

ган маҳсулотларнинг рекламасида фаол қатна-

шадилар, саноат компанияларининг маркетинг

ва ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлим-

ларини жалб қиладилар.

Германияда сўнги йилларда, ўз савдо

тармоқларини (савдо ваколатхоналари ва фи-

лиаллари) ташкил этадиган саноат корхонала-

ри кўпаймоқда. Саноат корхоналарида улгуржи

савдо тармоқларини ташкил этилиш сабаблари

қуйидагилардан иборат:

1) тегишли тақсимот тармоқлари орқали

савдо қилиш иқтисодий жиҳатдан самарали;

2) савдо соҳасида етарлича даражада

профссонал тайёргарликни йўқлиги;

3) мижозлар учун ўз тақсимот тармоғи

орқали рационал ва тезкор сервис кўрсатиш;

4) йирик корхоналарнинг мижозлар

билан бевосита алоқада бўлишининг мақсадга

мувофиқлиги;

5) товарларнинг сифатини таъминлаш;

6) товарларнинг ўзига хослиги;

7) нархларни белгилашда мослашувчан

шарт-шароитлар;

8) тақсимот соҳасининг ҳудудий чеклан-

ганлиги.

Айрим хорижий мамлакатларда савдо ва

воситачилик тузилмалари тузилишида маълум

фарқлар мавжуд бўлиб, умумий хусусиятлар

қуйидагилардан иборат:

1. Воситачилик ташкилотлари турлари-

нинг кўпайиши, уларнинг турли функциялари-

ни бирлаштирилиши, унверсаллашуви ва ихти-
сослашуви.

2. Маҳсулотларни қадоқлаш ва саралаш,

гуруҳларга ажратиш, омборга қайта ишлаш

учун етказиб берувчилар ва истеъмолчиларга

логистика хизматларини кўрсатишда савдо-

воситачилик тузилмаларининг роли ошиб бор-

моқда.

3. Ишлаб чиқарувчи истеъмолчиларнинг

харид-тақсимот хизматлари ролини ошириш,

ишлаб чиқарувчи ва саноат фирмаларининг

тижорат бўлинмалари билан мустақил восита-

чилик ташкилотлари ўртасидаги фарқларнинг

босқичма-босқич йўқолиб бориши, шунингдек,

ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар манфа-

атларига мувофиқ уларнинг ўзаро ҳамкорлиги-

ни кўчайтириш. Масалан, автомобил ишлаб

чиқарувчи япон фирмалари ўзларининг тақ-

симот компания ва филиаллари таркибида

ҳудудий воситачилик (дистрибюторлик) тар-

моғини ривожлантира бошлади. АҚШда саноат

фирмаларининг тақсимот филиаллари билан

бир қаторда мустақил дистрибюторлик корхо-

налари тармоғини шакллантира бошлади.

4. Шартномали ёки акциядорлик асосида

шакллантирилган воситачилик тузилмалари

фаолиятининг қисқа ёки узоқ муддатли тав-

сифга эга воситачилик ташкилотлари хизмат-

ларининг бир қисмини ёки тўлиқ қамраб ола-

диган интеграцион шаклларини ривожланти-

риш. Бунга Швеция ягона “Швед савдо” кўп

тармоқли улгуржи савдо уюшмаларини тузил-

ганини мисол қилиш мумкин.

5. Давлат иштирокидаги улгуржи-восита-

чилик фаолияти, яъни давлат шартномаларини

тузиш, марказлашган молия-кредитдан фойда-

ланиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш
билан боғлиқ давлат шартномаларини тузиш.

Сўнги 15-20 йил ичида Япония, АҚШда улгуржи

савдо билан шуғулланувчи давлат ташкилотла-

рининг кенг тармоғи шаклланди.

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

190

Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда

15 271 та улгуржи савдо ташкилотлари фао-

лият олиб борган. Уларнинг улгуржи савдо

айланмаси 2018 йилда 63528,5 млрд.сўмни

ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан 126,8 фоиз-

га ўсишга эришилган. Республиканинг айрим

вилоятларида сўнги 2-3 йилда улгуржи савдо

айланмаси кескин ўсган. Жумладан, Навоий,

Жиззах ва Хоразм вилоятларида эркин

иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳудудларини

ташкил этилиши натижасида улгуржи савдо

фаолияти ривожланишига ҳам ижобий таъсир

кўрсатмоқда. Лекин иқтисодиёти ривожланган

мамлакатлар улгуржи савдо компаниялари

сони, ташкилий тузилмалари, улгуржи савдо

айланмасига нисбатан мамлакатимиз иқтисо-

диётида улгуржи савдонинг салмоғи анча паст.

Иқтисодиётнинг муҳим сектори бўлган улгур-
жи савдони мамлакатимизда янада ривожлан-

тириш бўйича улкан имкониятлар мавжуд.

Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегиясида белгиланган муҳим иқтисодиёт

йўналишидаги саноатда чуқур таркибий ўзгар-

тиришлар ва диверсификацияни амалга оши-

риш, юқори технологияларга асосланган қайта

ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий

хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш

асосида юқори қўшимча қийматга эга тайёр

маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлан-

тириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар-

ни юқори даражада маҳаллийлаштиришга

йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли

соҳаларини ривожлантириш вазифалар бевоси-

та улгуржи-воситачилик фаолити билан ҳам

боғлиқдир.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган

улгуржи савдо ташкилот ва корхоналарнинг

асосий қисмини мустақил улгуржи савдо фао-

лияти билан шуғулланувчи субъектлар ташкил

этади. Шунингдек, товар-хомашё бозорларида

фаолият олиб бораётган улгуржи воситачи

фирмалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

улгуржи савдоси билан “Ўзбекозиқовқат-

захира” уюшмаси шуғулланиб келмоқда.

Хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда

Ўзбекистонда улгуржи савдо ташкилий тузил-

маси, улгуржи савдо айланмасини кўпайтириш,

ушбу секторни мамлакат иқтисодиётидаги

салмоғини ҳамда аҳолининг бандлигини янада

ошириш бўйича қуйидаги таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1. Мамлакатимизда саноат ишлаб чиқа-

ришни, маҳаллий минерал-хомашёларни чуқур
қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотлар ҳаж-

мини оширишга қаратилаётган эътибордан ке-

либ чиқиб, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар

улгуржи савдо операциялари билан шуғуллана-

диган улгуржи кооператив ташкилотларни

ташкил этиш. Рангли ва қимматбаҳо металлар,

кимёвий ва углеводород каби хом ашёлар

улгуржи савдоси билан шуғулланадиган улгур-

жи кооператив ташкилотларида давлат ишти-

рокини ҳам таъминлаш мақсадга мувофиқ.

2. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

борасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захи-

расини тайёрлаш ва улгуржи савдосини амалга

оширишни янада ривожлантиришда “Ўзбек-

озиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини кен-

гайтириш. Бунинг учун “Ўзбекмевасабзавот-

захира” ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмала-

рига ажратиш. Мева-сабзавотлар захирасини

тайёрлаш, сақлаш, совитгичли сиғимлар ҳаж-

мини ошириш, мева-сабзавотларни қайта иш-

лаш корхоналари ва чакана савдо корхонала-

рига етказиб беришни ташкил этиш билан
“Ўзбекмевасабзавотзахира” уюшмаси, қолган

барча муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари захира-

лари, уларни сақлаш ва савдоси билан “Ўзбек-

озиқовқатзахира” уюшмаси шуғулланишини

йўлга қўйиш лозим. Бу уюшмаларни мамлака-

тимизнинг ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарла-

рининг имкониятларидан келиб чиқиб, ихти-

сослашган филиалларини ташкил этиш.

3. Тайёр маҳсулотлар савдоси (истеъмол

бозори) билан воситачилик асосида шуғулла-

надиган улгуржи савдо субъектлари сонини

ошириш, уларнинг товар-хомашё биржалари

билан интеграциясини таъминлаш механизми-

ни ишлаб чиқиш.

4. Бугунги кунда мамлакатимизда ихти-

сослашган улгуржи савдо корхоналари ҳам

фаолият кўрсатмоқда. Лекин уларнинг салмоғи

жуда паст, уларни сонини ошириш учун иқти-

содиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида ихти-

сослашган улгуржи савдо ташкилотларини

ташкил этиш. Масалан, “Ўзбекенгилсаноат-

захира” улгуржи савдо ташкилотини, унинг

тайёр чарм-пойабзал, тўқимачилик ва тикув-

трикотаж маҳсулотлари, шиша-керамика каби

ихтисослашган улгуржи корхоналарини таш-

кил этиш, шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар,

нефть-газ, фармацевтика, қурилиш материал-

ларига ихтисослашган улгуржи савдо корхо-

наларини ташкил этиш.

5. Йирик саноат корхоналарининг улгур-

жи савдо бўлинмаларини ташкил этиш. Улар-

нинг ички ва ташқи бозорлардаги савдо вакл-

лик идораларини, савдо марказлари фаолияти-

ни йўлга қўйиш.

6. Улгуржи савдони ривожлантириш

нафақат иқтисодий, балки ижтимоий масала
ҳам ҳисобланади. Чунки ижтимоий такрор

ишлаб чиқаришни ошириш ва цикллигини

таъминлаш, харидорлар эҳтиёжини юқори

даражада қондириш мамлакат иқтисодиётини

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

191

барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги

ошишига хизмат қилади. Бунда улгуржи сав-

дода харидорларга хизмат кўрсатиш ва сотиш

тизимининг бир қисми сифатида сервис стра-

тегиясини такомиллаштиришда харидорларга

сотувдан олдин ва кейин кўрсатиладиган сер-

висни, айниқса, кафолатли сервисни ташкил

этиш, логистик сервис сифатини ошириш, ўз

вақтида, керакли жойга, керакли ҳажмдаги

маҳсулотни етказиб бериш, сақлаш, навларга

ажратиш, қадоқлаш, ўраб-жойлашга эътиборни

қаратиш лозим. Улгуржи савдо корхоналарида

янги хизмат турларини ижара, инжиниринг,

аутсорсинг, мерчендайзинг кабиларни йўлга

қўйиш.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муражаатномаси. 2020 йил,

24 январ

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони.// “Халқ сўзи”, 8 феврал 2017 йил

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344 сон Қарори, www.lex.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада

эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сонли Фармони, www.lex.uz

5.

A.Coskun Samli & Adel I. EI-Ansary (2007). The role of wholesalers in developing countries. The International Review

of Retail, Distribution and Consumer Research Journal, vol. 17, pp. 353-358

6.

Kholmamatov D. Dynamics and problems of wholesale trade in the regions of Uzbekistan. Journal of Management,

Value and Ethics (INDIA). July-Sept. 19 Vol.9 No.3 75-81 p.

7.

Голиков, Е. А. Оптовая торговля. Менеджмент. Маркетинг. Логистика. Финансы. Безопасность / Е. А.

Голиков. - М.: Экзамен, 2010. - 352 с.,

8.

Диянова С.Н., Денисова Н.И. Оптовая торговля. Организация и управление коммерческой дечтельностью

М.: - 2015. 384 с.,

9.

Дубровская, М. Е. Некоторые методические аспекты управления сбытовой деятельностью в оптовой

торговле / М. Е. Дубровская // Вестник Белгородского университета кооперации, экономики и права. - 2011. - № 5. -С.
186 - 188.

10.

Организация, технология и проектирование предприятий (в торговле)/Дашков Л.П., Памбухчиянц В.К.,

Памбухчиянц О.В., -12-е изд., перераб и доп. – М.: Дашков и К., 2018 – 456 с.

11.

Памбухчиянц О.В. Основы коммерческой деятельности. Учебник/ О.В.Памбухчиянц - М.: Издательско-

торговая корпорация «Дашков и К

0

», 2014.-284 с.

12.

Токманев С.В. Методология управления запасами и деятельностью оптово-посреднических организаций в

условиях развития логистической инфраструктуры: монография / С.В.Токманев; Рос. гос. соц. унт (фил. РГСУ в г.
Тольятти). Тольятти, 2009. — 418 с.

13.

Services of Wholesalers to Manufacturers and Retailers. https://accountlearning.com/services-of

14.

www.servicewholesale.com

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муражаатномаси. 2020 йил, 24 январ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони.// “Халқ сўзи”, 8 феврал 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344 сон Қарори, www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сонли Фармони, www.lex.uz

A.Coskun Samli & Adel I. EI-Ansary (2007). The role of wholesalers in developing countries. The International Review of Retail, Distribution and Consumer Research Journal, vol. 17, pp. 353-358

Kholmamatov D. Dynamics and problems of wholesale trade in the regions of Uzbekistan. Journal of Management, Value and Ethics (INDIA). July-Sept. 19 Vol.9 No.3 75-81 p.

Голиков, Е. А. Оптовая торговля. Менеджмент. Маркетинг. Логистика. Финансы. Безопасность / Е. А. Голиков. - М.: Экзамен, 2010. - 352 с.,

Диянова С.Н., Денисова Н.И. Оптовая торговля. Организация и управление коммерческой дечтельностью М.: - 2015. 384 с.,

Дубровская, М. Е. Некоторые методические аспекты управления сбытовой деятельностью в оптовой торговле / М. Е. Дубровская // Вестник Белгородского университета кооперации, экономики и права. - 2011. - № 5. -С. 186 - 188.

Организация, технология и проектирование предприятий (в торговле)/Дашков Л.П., Памбухчиянц В.К., Памбухчиянц О.В., -12-е изд., перераб и доп. – М.: Дашков и К., 2018 – 456 с.

Памбухчиянц О.В. Основы коммерческой деятельности. Учебник/ О.В.Памбухчиянц - М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К0», 2014.-284 с.

Токманев С.В. Методология управления запасами и деятельностью оптово-посреднических организаций в условиях развития логистической инфраструктуры: монография / С.В.Токманев; Рос. гос. соц. унт (фил. РГСУ в г. Тольятти). Тольятти, 2009. — 418 с.

Services of Wholesalers to Manufacturers and Retailers. https://accountlearning.com/services-of

www.servicewholesale.com

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов