Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
357
СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТНИ УЛУШИНИ
КАМАЙТИРИШДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ ИНСТРУМЕНТЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Рахманов Лазиз Эркабаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Aннотация
.
Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда хуфиёна
иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш
масалалари ҳамда солиқ идоралари томонидан солиқ маъмурчилиги инструментларидан
фойдаланиш орқали яширин иқтисодиётга ёрдам берадиган шароитларни ва
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида
ошкор қилиш чора
-
тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг самарасиз усуллари
билан боғлиқ харажатларни камайтириш, айрим
функцияларни марказлаштириш орқали солиқ
органлари тузилмасини янада оптималлаштириш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини
ошириш мақсадида соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва қонун ҳужжатларидаги қарама
-
қаршиликларни бартараф этиш бўйича илмий
-
амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар
:
хуфиёна иқтисодиёт, молиявий, яширин иқтисодиёт, солиқ тушумлари,
таҳлика
-
таҳлил, хавфлар, самарадорлик, схемалар, солиқ интизоми, усуллар ва воситалар, илғор
ахборот
-
коммуникасия технологиялари, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ ставкаси.
ПУТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ИНСТРУМЕНТОВ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ ДЛЯ
СНИЖЕНИЯ ДОЛИ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ НАЛОГОВЫМИ ОРГАНАМИ
Рахманов Лазиз Эркабаевич
Ташкентский государственный
экономический университет
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются вопросы эффективного использования
финансовых инструментов для снижения доли теневой экономики в стране в последние годы, а
также реализации мер по устранению условий и нарушений, способствующих тайной экономике,
путем использования разработаны инструменты налогового администрирования налоговыми
органами. Кроме того, в статье проанализированы своевременное раскрытие схем уклонения от
уплаты налогов, разработаны налоговые научно
-
практические выводы и предложения по
снижению издержек, связанных с неэффективными методами администрирования, дальнейшей
оптимизации структуры налоговых органов за счет централизации отдельных функций,
повышению эффективность налогового администрирования, провести полевые исследования и
устранить противоречия в законодательстве
.
Ключевые слова:
теневая экономика, финансовая, скрытая экономика, налоговые
поступления, анализ, риски, эффективность, схемы, налоговая дисциплина, методы и
инструменты, передовые информационные и коммуникационные технологии, анализ,
оптимизация, налоговая ставка
.
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 336.225.682
357-363
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
358
WAYS OF USING TAX ADMINISTRATION INSTRUMENTS TO REDUCE THE SHARE
OF THE SECRET ECONOMY BY TAX AUTHORITIES
Rakhmanov Laziz Erkabaevich
Тashkent State Economic University
Abstract.
This article discusses the issues of effective use of financial instruments to reduce the share
of the shadow economy in the country in recent years, as well as the implementation of measures to
eliminate conditions and violations that contribute to the secret economy, through the use of tax
administration tools developed by tax authorities. In addition, the article analyzes the timely disclosure of
tax evasion schemes, develops tax scientific and practical conclusions and proposals to reduce costs
associated with ineffective methods of administration, further optimize the structure of tax authorities by
centralizing individual functions, increase the efficiency of tax administration, conduct field research
research and eliminate contradictions in legislation.
Key words:
shadow economy, financial, hidden economy, tax revenues, analysis, risks, efficiency,
schemes, tax discipline, methods and tools, advanced information and communication technologies,
analysis, optimization, tax rate.
Кириш.
Бугунги кунда
рўйхатга олинмаган ва тартибга солинмаган иқтисодий фаолият билан
тавсифланган норасмий иқтисодиёт бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар олдига катта
қийинчиликлар туғдирмоқда, жумладан, даромадларни йўқотиш, ижтимоий ҳимояни
пасайтириш ва иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилмоқда. Норасмий иқтисодиётнинг зарарли
таъсирини эътироф этган ҳолда, солиқ органлари унинг улушини камайтириш бўйича самарали
стратегияларни амалга оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ушбу мақола норасмий
иқтисодиётни чеклаш ва расмийлаштиришни рағбатлантириш учун солиқ органлари қўллаши
мумкин бўлган турли солиқ маъмуриятчилиги воситаларини кўриб чиқамиз. Бундан ташқари,
солиқ маъмурияти воситаларини ўрганишдан олдин норасмий иқтисодиётнинг хилма
-
хил
бўлганлигини учун солиқ органлари турли норасмий секторларнинг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда нозик ёндашувни қўллашлари керак. Солиқ жараёнларини рақамлаштириш
ва электрон тўловларни рағбатлантириш иқтисодий фаолиятни расмийлаштиришда муҳим
аҳамият касб этмоқда. Технологияни қўллаш орқали солиқ органлари шаффофликни ошириши,
нақд пул операцияларига бўлган ишончни камайтириши ва молиявий операцияларни назорат
қилишни осонлаштирмоқда. Солиқ органлари тартибга солувчи чора
-
тадбирлар, технологик
ютуқлар ва жамоатчилик иштирокини ўзида мужассам этган яхлит стратегияни қабул қилиш
орқали расмий иқтисодий иштирок этиш, барқарор иқтисодий ўсишни ва ижтимоий
фаровонликни ошириш учун қулай муҳит яратиши мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Ҳозирги
даврда солиқ органлари томонидан хуфиёна иқтисодиётни улушини
камайтиришда солиқ маъмурчилиги инструментларидан фойдаланиш йўллари мавзусига оид
қисқача адабиётлар шарҳини келтирамиз.
Маҳкамовнинг
(2014)
фикрича, Давлат томонидан белгиланган солиқ, йиғим, бож ва
бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа
объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, солиқ ёки қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
чора
-
тадбирларини
такомиллаштириш
борасида
мамлакатимизда амал қилиб келаётган бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий таҳлил қилиш
ва қайта кўриб чиқиш орқали мавжуд муаммоларни қонун йўли билан ҳал қилиш зарур. Бу эса,
ўз навбатида ушбу соҳадаги
жиноятларни олдини олишда катта амалий аҳамият касб этади”.
Солиқдан қочиш бу солиқ тўловчининг иқтисодий эгоистик туйғусига асосан юзага
келсада, бироқ, у жамиятнинг иқтисодий соҳалари орқали ижтимоий муаммо даражасида
намоён бўлиб, сиёсий масалаларга айланади. Бу борада Бавария молия вазири
Гувер
"Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан кучлироқдир"
деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий
-
сиёсий негизини кўрсатиб ўтган эди
(Kottke, 1998).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
359
Абдуллина
(2016)
фикрича,
солиқдан қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
солиқ жиноятларини аниқлашда бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилишнинг
қийинчиликларининг мавжудлиги, янги ташкил этилиб, тез фаолиятини тугатадиган
корхоналарни мониторинг қилишда етарли малаканинг камлиги, фуқаролик, иқтисодий
ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро интеграциялаш асосида таҳлил қилишнинг қийинлиги, қонун
ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги оқибатида солиқдан қочиш ҳолатларининг
ҳуқуқий негизига асосланган ҳолда бу жараённи камайтиришга қаратилган ҳаракатларнинг
самарасиз бўлишига таъсир қилмоқда.
Вачугов
(2019)
солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини сифатида
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг фикрича,
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин тузилмаларнинг фаолияти бизга
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини киритиш имконини беради, унинг таърифи
қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин
товлашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган
соя тузилмалари тушунилади”.
Райзберг
(1997)
фикрича, яширин иқтисодиётни –
“реклама қилинмайдиган, уларнинг
иштирокчилари томонидан яширилмаган, давлат ва жамият томонидан назорат
қилинмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд этилмаган иқтисодий жараёнлар”
сифатида баҳолайди.
Ефимичев
(2000)
эса, “солиқ тўлашдан бўйин товлаш бу
-
қонунда белгиланган солиқларни
тўлаш бўйича қонунда белгиланган ҳаракатларни қасддан қилмаслик шаклида намоёнлик
(ҳаракатсизлик) ҳисобланади” деб таърифлайди.
Нудель
(2007)
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш ижтимоий хавфлидир, жисмоний ёки
юридик шахсларнинг солиққа тортиш соҳасида қонунда белгиланган солиқларни ва (ёки)
йиғимларни тўлиқ ёки қисман тўламасликка қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлигидир”
мазмунида тушунтиради.
Майбурова, Киреенко, Ивановалар
(2013)
эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф
беради: “солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини тўлаш
бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши керак, бунда солиқ
органларидан даромадлар ва мол
-
мулкни яшириш, уйдирма харажатлар яратиш, шунингдек,
қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиш” ҳолатлари юз беради.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун
тадбиркорлик субъектларига янада қулай ва тенг рақобат шароитини яратиш, глобал
иқтисодий ўзгаришлар жараёнида уларнинг кунлик масалаларини ҳал этишда бевосита
кўмаклашишга қаратилган солиқ органлари фаолиятини тадбиркорлик субъектларига хизмат
кўрсатишга трансформация қилиб келинмоқда. Бундан ташқари, солиқ органларида
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, солиқ органларини тадбиркорга
хизмат кўрсатувчи тизим эканлиги тўғрисида ходимларнинг дунё қарашини ўзгартириш ҳамда
кадрлар сиёсатини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил
этилмоқда. Хусусан, тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқатларни янада кенгайтириш орқали,
тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам
бериш ҳамда мажбуриятини ихтиёрий бажаришга қаратилган замонавий хизмат турларини
кўпайганлигини кузатишимиз мумкин. Солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини ихтиёрий
равишда бажаришда солиқ органлари томонидан уларга кўмаклашиш ва тақдим этиладиган
солиқ
ҳисоботларини янада соддалаштириш ҳамда солиқ тўлаш билан боғлиқ харажатларни
оптималлаштиришзамон талабидир.
Солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш мақсадида солиқларни
яшириш, хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланиш, солиқ ҳисоботларини топширмаслик ёки
ҳисоботда солиқларни камайтириб кўрсатиш, ишчиларни легаллаштирмаслик, солиқларни
тўламаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Бунинг ечими сифатида яширин иқтисодиётга қарши манзилли чоралар кўриш мақсадида
CRM (Compliance Risk Management) 2023-
2024 йилларда боcқичма босқич жорий этиш керак.
Чунки солиқ хавфини бошқариш тизимини (CRM) жорий этилиши асосий мақсади, мавжуд
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
360
ресурслардан самарали фойдаланиб хавфи юқори солиқ тўловчиларга нисбатан таъсир
чораларини қўллаш, интизомли солиқ тўловчиларга нисбатан маъмурий юкни камайтириш
орқали солиқларни ихтиёрий равишда тўлаш даражасини ошириш ва давлат бюджетига
солиқлар тўланмаслигини минималлаштириш ҳисобланади.
“Солиқ хавфини комплекс бошқариш” Мазкур дастури халқаро молия институтлари ҳамда
жахон банки тавсиялари асосида тўлиқ халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқилган.
Тизим солиқ тўловчиларнинг тўртта асосий мажбурияти –
яъни рўйхатдан ўтиш, ҳисобот
топшириш, солиқ базасини яширмаслик ва солиқларни тўлашга риоя этилишини хавф
гуруҳлари, хавфлар реестри ва 277 та солиқ хавфи меъзонлари асосида баҳолайди.
Солиқ тўловчиларда мавжуд солиқ хавфларини комплекс баҳолаш орқали такрорий
назорат тадбирларини олдини олиш, назорат тадбирларининг самарадорлик кўрсаткичларини
ошириш ва қайта алоқа орқали мезонларни такомиллаштириш тизимнинг асосий
қулайликлари ҳисобланади.
Дастур инсон омили тўлиқ чекланган ҳолда автоматик равишда солиқ органида мавжуд
ҳамда учинчи шахслардан олинган маълумотлар асосида 800 мингдан ортик тадбиркорлик
субъектларининг тақдим этилган ҳисоботларини таҳлил қилади. Таҳлил 20 дақиқа ичида 19
млрддан ортиқ арифметик операцияларни бажариш орқали амалга оширилади. Дастур орқали
соҳалар, худудлар, солиқ турлари ҳамда алоҳида меъзонлар кесимида таҳлил қилиш мумкин.
Жорий йилда тизим “TADAT” диагностик воситаси ёрдамида баҳоланиб, биринчи компонент
бўйича тўлиқ илғор тажрибага мувофиқ деб топилди.
Солиқ органларида “Автокамерал” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилган бўлиб,
бу орқали текширувдан олдинги таҳлил амалга оширилади. Бунда тақдим этилган солиқ
ҳисоботи ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар солиқ органлари
ахборот тизимлари ёрдамида таҳлил қилинади. Мазкур тизимда солиқ тўловчиларнинг солиқ
ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичлар солиқ органларидаги ҳамда 55 та вазирлик,
идоралардан келиб тушадиган 185 дан ортиқ маълумотлар асосида 470 дан ортиқ мезонлар
бўйича таққосланади. Таҳлил натижасида тафовутлар ёки хатолар аниқланса, бу ҳақда солиқ
тўловчига автоматлашган тартибда хабарнома юборилади. Солиқ тўловчилар эса тафовут
келиб чиқиш сабаблари билан танишади ҳамда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини
электрон тартибда тақдим этади
Автокамерал
-
солиқ назорати шаффофлигини таъминлаш, унинг сифатини ошириш,
ходимларнинг иш юкламасини қисқартириш, шунингдек, содир этилиши мумкин бўлган
коррупцион ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. Олдинлари 1 та корхонанинг солиқ
ва молиявий ҳисоботларини таҳлил қилишга ўртача 3 кун вақт сарфланган бўлса дастур ишга
тушиши билан бу муддат кескин қисқарди. Тизим амалиётга жорий этилгандан буён 107 мингта
корхоналар томонидан хато ва камчиликлар мустақил бартараф этилиши ҳисобига 10
трлн.сўмдан ортиқ бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланди. Натижада, ушбу солиқ
тўловчиларнинг ҳисоботларида мавжуд хато ва камчиликлар тўғриланиб, солиқ текширувлари
ўтказилиши ҳамда уларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган молиявий жарималарнинг
олди олинди.
Жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат
-
касса техникаси чеки солиқ
органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих
-
код (QR
-
код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш, шунингдек, солиқ
органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган электрон тижорат платформалари
—
Маркетплейслар орқали мобил телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Бугунги кунда, Солиқ мобил иловаси 5 млн.га яқин фойдаланувчиларга эга бўлиб, илова орқали
20 дан ортиқ хизматлар
кўрсатиб келинмоқда.
Солиқларни тўлаш хизмати, Кешбэк хизмати, Солиқ ҳамкор, Tax free, Маркировкани
текшириш, Миллий тасниф, Сизнинг солиқ хизматингиз, Ўзини ўзи банд қилиш, Солиқ тўловчи
маълумотлари, Буйруқни текшириш, СТИР/ЖШШИРни аниқлаш, Солиқ қарзини сўндириш,
Ижара, Қуёшли хонадон, Саёҳат учун кешбэк, Иш ҳақи тўғрисида маълумот, Солиқ қарзлари
маълумотлари, Концерт
-
томоша хизматлари шулар жумласидан.
Камерал солиқ текширувлари ҳисоби, “Солиқ текширувлари –
2021” ахборот тизимида
юритилади.
152
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
361
Камерал солиқ текширувига номзодлар “CRM
-
Inspector” автоматлаштирилган дастури
орқали “Солиқ текширувлари
-
2021” ахборот тизимига юкланади ва “Ходим белгиланмаган”
бўлимига келиб тушади. Камерал солиқ текшируви шўбаси бошлиғи томонидан текширувга
номзод субъект масъул ходимга “Ходим бириктириш” бўлими орқали бириктирилади.
Бириктирилган субъект масъул ходимда “Янги номзодлар” бўлимига келиб тушади ва ходим
“Буйруқ чиқариш” бўлими орқали текширувга буйруқ расмийлаштиради ёки “Рад қилиш”
бўлими орқали субъектни “CRM
-
Inspector” тизимига қайтаради. Ҳужжатлар “Электрон ҳужжат
алмашиш” ахборот тизими орқали тузилма раҳбарлари билан келишилиб, раҳбар ёки раҳбар
ўринбосари томонидан имзоланади. Агар камерал солиқ текширувига якунига кўра солиқ
тўловчининг фаолиятида тафовут ёки хатолар аниқланмаса ёхуд текшириш жараёнида
камчиликлар бартараф қилинган бўлса, “Хабарнома юбориш” бўлими орқали солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади. Бунда, камчилик аниқланмаганлиги
ёки текшириш жараёнида камчилик бартараф
қилиниб, қайта ҳисобот тақдим этилганлигидан
келиб чиқиб хабарнома тури танланади.
Камерал солиқ текшируви натижаси юзасидан тузилган хулоса имзоланиб,
тасдиқлангандан сўнг “Хулоса шакллантириш” бўлимида “Тасдиқланган хулоса файлини юклаб
қўйиш” ойнасида сақланади. Текширув жараёнида аниқланган тафовутлар юзасидан солиқ
тўловчига талабнома “Талабнома шакллантириш” бўлими орқали шакллантирилади ва
“Электрон ҳужжат алмашиш” ахборот тизими орқали имзолангандан сўнг солиқ тўловчининг
шахсий кабинетига юборилади. Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилнган асословчи
ҳужжатлар “Талабномага жавоб хати” ойнасида сақлаб қўйилади. Талабнома жавоб берилмаган
тақдирда, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операциялари “Банк
операцияларини тўхтатиш” бўлими орқали қарор шакллантирилиб, 10 кунлик муддатга
тўхтатилади. Тақдим этилган асословчи ҳужжатларнинг инобатга олиниши ёки қайта ҳисобот
суммасидан келиб чиққан ҳолда “Талабнома ижроси” бўлимида хулоса шакллантирилади.
Бунда, тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ асосли деб топилса 1
-
хулоса тури шакллантирилади,
қисман асосли деб топилган ҳолатда 2
-
хулосага мувофиқ солиқ тўловчига аниқлаштирилган
талабнома шакллантирилади, солиқ тўловчи томонидан қисман асос ёки қисман қайта ҳисобот
берган тақдирда 4
-
хулоса тури ва тақдим қилинган хужжатлар асосли эмас ҳамда талабномага
жавоб бермаган тақдирда 3 ёки
5-
хулоса турларига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ аудитига
номзод сифатида юборилади.
Бошқа вазирлик ва ташкилотларнинг маълумотлар базасида мавжуд солиқ
тўловчиларнинг солиқ мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотларни солиқ
органлари маълумотлар базасига жамлаш мақсадида “Ташқи манба” ахборот тизими ишлаб
чиқилган.
Мазкур ахборот тизими орқали шаклланган ахборотлар асосида юридик ва жисмоний
шахсларнинг солиқ мажбуриятларини тўлақонли бажарилиши устидан назорат ҳамда солиқ
солиш объектларини қамраб олинганлиги бўйича таҳлиллар олиб борилади. Бугунги кунда
мазкур тизим орқали 60 тадан ортиқ вазирлик ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва
маълумотлар базалари билан 250 тага яқин йўналишда маълумотлар алмашилади. Солиқ
органлари энг аввало солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш, солиқ базасини кенгайтириш,
тушумларни ошириш йўлида рақамлаштириш жараёнларини изчил амалга оширишда давом
этади. Бир сўз билан айтганда рақамлаштириш солиқ органларининг устувор вазифаси
ҳисобланади.
Шунингдек, товарларни йўлда ташишда асос сифатида фойдаланиб келинаётган товар
-
транспорт юк хати рақамлаштирилмаганлиги сабабли, товар манзилига етиб боргандан кейин
уни йўқ қилиш орқали товарларни бухгалтерия регистрларида акс эттирмасдан солиқ тўлашдан
қочиш ҳолати ҳозирги кунда оммалашган. Товарларни реализация қилишда ҳужжатларни
расмийлаштириш учун ортиқча вақт талаб этилмоқда. Шу билан бирга товарларни
шартномаларсиз реализация қилиш ёки шартномаларда кўрсатилган ҳажмлардан кўп ёҳуд кам
миқдорда реализация қилиш орқали солиқ базаларини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари
мавжуд.
Бу ҳолатни олдини олиш учун яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, товарларни реал
вақт режимида ҳаракатини кузатиш, солиқ базасини кенгайтириш, жўжалик юритувчи
субъектлари томонидан юритиладиган бирламчи ҳужжатлар сонини оптималлаштириш ҳамда
электронлаштириш мақсадида электрон счёт
-
фактураларни электрон юк хатлари билан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
362
унификация қилган ҳолда яхлит битта ҳужжатга айлантириш керак бўлади. Барча
тадбиркорлик субъектлари учун шартномаларни электрон рўйхатга олувчи махсус ахборот
платформасида рўйхатга олишни мажбурий этиб белгилаш зарурдир. Масалан товар
-
транспорт
юк хатини
қоғоз шаклидан электрон шаклга ўтказиш натижасида 1 йилда ўртача 200 мингта
тадбиркорлар томонидан 16 млрд.сўмдан ортиқ материал сарфи ҳамда уларни сақлаш билан
боғлиқ харажатлар қисқаради. 1 йилда ўртача 200 мингта тадбиркорлар томонидан 925,5
трлн.сўмлик товар айланма учун 22 млндан ортиқ электрон товар
-
транспорт юк хатлари
расмийлаштирилади.
Хулоса: Норасмий иқтисодиёт улушини камайтириш учун солиқ маъмуриятчилиги
воситаларидан фойдаланиш стратегияси.
Норасмий иқтисодиёт улушини самарали қисқартириш солиқ органларидан комплекс ва
стратегик ёндашувни талаб қилади. Бу борада иқтисодий фаолиятни расмийлаштириш,
даромадларни йиғишни кучайтириш ва умумий иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга
қаратилган солиқ маъмуриятчилиги воситаларини жорий этиш муҳим ўрин тутади. Хулоса
қилиб айтганда, солиқ органларининг норасмий иқтисодиёт улушини камайтириш бўйича
стратегиялари ва мулоҳазаларини умумлаштирган ҳолда қуйидаги асосий фикрлар
келтирилган:
Хулоса қилиб айтиш мумкинки рўйхатга олиш жараёнларини соддалаштириш ва
рақамлаштиришни қамраб олиш норасмий иқтисодиётни қисқартириш учун кучли воситадир.
Рақамли платформалар шаффофликни оширади ва молиявий операцияларни янада самарали
назорат қилиш имконини беради. Рақамли жараёнларга ўтиш, шунингдек, нақд пул
операцияларига бўлган ишончни камайтиради, яширин иқтисодий фаолият имкониятларини
камайтиради. Маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш солиқ органларига норасмий амалиёт
билан шуғулланиш эҳтимоли юқори бўлган секторлар ёки шахсларга эътибор қаратиб, хавф
-
хатарга асосланган аудит ўтказиш имконини беради. Маълумотларнинг кучидан фойдаланган
ҳолда, солиқ органлари риоя қилмаслик шаклларини аниқлашлари, ресурсларни янада
самаралироқ тақсимлашлари ва норасмий
фаолиятни расмий соҳага киритиш учун мақсадли
аралашувларни амалга оширишга олиб келади. Солиқ органларидан динамик ва мослашувчан
ёндашувни талаб қилади. Мослаштирилган рағбатлантириш, рақамли трансформация,
маълумотлар таҳлили, жамоатчиликни хабардор қилиш кампаниялари ва халқаро ҳамкорликни
бирлаштириб, солиқ органлари расмийлаштиришни рағбатлантирадиган муҳитни яратиши
мумкин. Ушбу стратегияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат даромадларни
йиғишни кучайтиради, балки янада шаффоф, ҳисобдор ва инклюзив иқтисодий ландшафтни
шакллантиришга, барқарор ривожланиш ва жамият фаровонлигини оширишга ёрдам беради.
Хулоса ва таклифлар.
Солиқ кодексининг 138
-
моддасида назарда тутилган Камерал солиқ текшируви (иккинчи
қисм) Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати ҳаракатларини ўтказиш
таъқиқланади, бундан қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида
ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно:
1) солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
2) солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
3) солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
4) солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
Жумласини қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 140
-
моддасида назарда тутилган. Солиқ аудити
(иккинчи қисм) Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларга (солиқ агентларига) нисбатан
ўтказилади:
1) солиқ хавфи даражаси юқори бўлган;
2) ушбу кодекснинг 138
-
моддаси ўн тўққизинчи қисмида кўрсатилган;
3) ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар бўлган (солиқ маслаҳатчилари
ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари мавжуд бўлган солиқ тўловчилар бундан
мустасно);
4) фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар, қатъий белгиланган миқдорда
ёки декларация асосида жисмоний шахслардан даромад солиғини тўлайдиганлардан ташқари.
Ушбу жумлани киритиш керак чунки Президентимизнинг қарорига (ПҚ
-292-
сон, 04.09.2023 й.)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
363
мувофиқ, камерал солиқ текширувлари натижаси бўйича солиқ ҳисоботларига тузатишлар
киритиш тўғрисидаги талабнома ёки аниқлаштирилган талабномага солиқ тўловчи томонидан
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартиб ва муддатда тақдим этилмаган тақдирда
,
солиқ аудити ўтказиш тартиблари белгилан. Бундан ташқари ихтиёрий тугатилаётган юридик
шахслар бўлган солиқ тўловчилар ва фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларга
солиқ аудити ўтказилиши қонун даражасида белгилаш керак.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi –
chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu
v oblasti «gryaznyh» deneg. M.
Normurzaev, U. (2021) "Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki
predprinimateley."
Ekonomika
i
innovatsionnыe
texnologii,(4):
355
-362.
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с
организации // Научная перспектива. № 10. С. 37
-38.,
Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики:
рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. –
№ 6. –
С. 42.
Ефимичев П.С. (2000) Предмет и пределы доказывания по уголовным делам о налоговых
преступлениях // Журнал Российского права. –
.
–
№9.
Майбурова И.А., Киреенко А.П., Иванова Ю.Б. (2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы
и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и
кредит» / И.А. Майбуров [и др.]; под ред.. –
М.: ЮНИТИ
-
ДАНА,
-
с.383.
Маҳкамов О. (2014) Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили. № 3
-4.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
Узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем
предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование,
(3), 91
–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191.
Нормурзаев, У. (2022). Hукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновaцион
технологиялар, 10 (5), 325–
330. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35
Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг
барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(6), 177–
182.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182
Нудель С.Л. (2007) Вопросы квалификации уголовно
-
наказуемого уклонения от уплаты
налогов и (или) сборов. Научные ведомости № 2(33).
Райзберг Б.А. (1997) Современный экономический словарь / Б. А. Райзберг, Л. Ш. Лозовский, Е.
Б. Стародубцева. –
М.: ИНФРА
-
М, –
496
